лавлаги • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 16 Apr 2022 09:14:13 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png лавлаги • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-lavlagisi-va-daykon-turpining-eksport-mavsumi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-lavlagisi-va-daykon-turpining-eksport-mavsumi-boshlandi/#respond Sat, 16 Apr 2022 09:14:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103469 Бундан тахминан икки ҳафта аввал Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан янги ҳосил  лавлагиси ва дайкон турпини ташқи бозорларга экспорт қилиш бошланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари. Ўзбекистон пойтахти супермаркетларидаги пештахталарда янги  лавлаги март ойининг биринчи ярмида пайдо бўлган эди. Бироқ, экспорт ҳажмлари, яъни ушбу маҳсулотнинг катта партияларини март ойи охирига борибгина шакллантириш...

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан тахминан икки ҳафта аввал Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан янги ҳосил  лавлагиси ва дайкон турпини ташқи бозорларга экспорт қилиш бошланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон пойтахти супермаркетларидаги пештахталарда янги  лавлаги март ойининг биринчи ярмида пайдо бўлган эди. Бироқ, экспорт ҳажмлари, яъни ушбу маҳсулотнинг катта партияларини март ойи охирига борибгина шакллантириш мумкин бўлди. 2022 йилнинг апрель ойининг илк кунларидан мамлакатнинг энг жанубий вилояти – Сурхондарёда янги ҳосил лавлагисининг экспорти мавсуми бошланди. Мазкур ҳудуд фермерларининг сўзларига кўра, даладан жўнатишнинг дастлабки нархи транспорт воситаларига юклаш харажатларини ҳисобга олмаганда 5500-6000 сўм/кг (0,48-0,53 доллар) бўлди, бироқ, апрель ойи ўрталарига яқин нархлар 3500-4000 сўм/кг (0,31 – 0,35 доллар)гача пасайди. 2022 йил ҳосили лавлагиси ЕОИИ мамлакатлари бозорларига жўнатилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут

Шу билан бирга, апрель ойининг илк кунларидан Сурхондарё вилоятида дайкон турпининг янги ҳосили экспорт қилина бошланди. Ушбу маҳсулотни етиштирувчи фермерларнинг маълумотларига кўра, дайкон турпини даладан жўнатиш нархи транспорт воситаларига юклаш харажатлари ҳисобга олинмаганда тахминан 4 000 сўм/кг (0,35 доллар)ни ташкил этади. Ўзбекистондан дайкон турпини жўнатишнинг деярли бутун ҳажми ЕОИИ давлатларининг умумий улушига тўғри келади.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 10,1 минг тонна дайкон турпини экспорт қилган, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 19 фоизга кўп.

2021 йилда Ўзбекистондан лавлаги экспорти ҳажми 13,2 минг тоннани ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 16 фоизга кам кўрсаткичдир.

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-lavlagisi-va-daykon-turpining-eksport-mavsumi-boshlandi/feed/ 0
Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-khoraki-lavlagiga-talab-kuchaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-khoraki-lavlagiga-talab-kuchaydi/#respond Fri, 04 Feb 2022 03:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99065 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Россиянинг хўраки лавлаги бозорида савдо-сотиқ ва харидлар фаоллиги ўсиши кузатилмоқда. Фермерларга бир нечта омиллар бир вақтнинг ўзида ушбу сегментдаги сотув нархларини ошириш имконини берди. Аввало, лавлагига талаб ортиши нархлар ошишига туртки бўлади: лавлагини улгуржи компаниялар ҳам, чакана савдо тармоқлари ҳам фаол равишда сотиб олмоқда. Шу...

Сообщение Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Россиянинг хўраки лавлаги бозорида савдо-сотиқ ва харидлар фаоллиги ўсиши кузатилмоқда. Фермерларга бир нечта омиллар бир вақтнинг ўзида ушбу сегментдаги сотув нархларини ошириш имконини берди. Аввало, лавлагига талаб ортиши нархлар ошишига туртки бўлади: лавлагини улгуржи компаниялар ҳам, чакана савдо тармоқлари ҳам фаол равишда сотиб олмоқда. Шу билан бирга, бозордаги таклиф бироз чекланган, чунки, бир қатор фермер хўжаликлари нархлар янада ошишини кутиб, лавлаги савдосини кейинроққа қолдиришни афзал кўряпти.

Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, Россия фермер хўжаликларида лавлаги нархи ҳафта давомида ўртача 10% га ошган. Ушбу маҳсулот нархи бугунги кунда 22-32 рубл/кг (0,29-0,42 доллар/кг) оралиғида ўзгариб турибди.

Шу билан бирга, ҳозир хўраки лавлаги савдосини тўхтатиб қўйган бир қатор фермерлар ўтган йилги сценарий ривожини кутмоқда. Ўтган йили ушбу сабзавот нархи 100 рубл/кг (1,30 доллар/кг) га етган. Аммо бозорнинг асосий иштирокчилари қарама-қарши нуқтаи назарга эга, уларнинг фикрича, бу ҳолат жорий мавсумда такрорланиши даргумон, чунки, ушбу сегментдаги нархларнинг яна бир кўтарилиши импорт  лавлагиси бўйича таклифлар ошишига олиб келиши мумкин.

Ўтган йил билан солиштирганда, бугун Россияда лавлаги 2021 йилнинг февраль ойи бошига нисбатан ўртача 1,8 баробар қимматроқ сотилмоқда. Шу билан бирга, фермерларнинг аксарияти омбордаги лавлаги захиралари тез қисқаришини кўзда тутиб, ушбу сегментдаги нархларни янада оширишни режалаштирмоқда.

Сообщение Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-khoraki-lavlagiga-talab-kuchaydi/feed/ 0
Украинада хўраки лавлаги нархининг ошиши ушбу маҳсулот импортига йўл очди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-khoraki-lavlagi-narkhining-oshishi-ushbu-mahsulot-importiga-yol-ochdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-khoraki-lavlagi-narkhining-oshishi-ushbu-mahsulot-importiga-yol-ochdi/#respond Fri, 26 Nov 2021 03:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93130 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу ҳафта «лавлаги жек-пот»ини қўлга киритиш учун украиналик фермерлар нархни тез ошира бошлашди. Бироқ, нархларнинг кўтарилиши айни пайтда ушбу маҳсулот импортига туртки бўлди. Шу ҳафта Украина бозорига қўшни Польшадан лавлагининг биринчи партиялари етиб келди. EastFruit лойиҳасининг кундалик мониторингига кўра, хўраки лавлаги нархи ҳафта давомида ўртача...

Сообщение Украинада хўраки лавлаги нархининг ошиши ушбу маҳсулот импортига йўл очди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу ҳафта «лавлаги жек-пот»ини қўлга киритиш учун украиналик фермерлар нархни тез ошира бошлашди. Бироқ, нархларнинг кўтарилиши айни пайтда ушбу маҳсулот импортига туртки бўлди. Шу ҳафта Украина бозорига қўшни Польшадан лавлагининг биринчи партиялари етиб келди.

EastFruit лойиҳасининг кундалик мониторингига кўра, хўраки лавлаги нархи ҳафта давомида ўртача бир ярим баробар ошди ва бугун украиналик фермерлар ушбу сабзавотни 9-12 грн/кг (0,34-0,45 доллар)дан арзон бўлмаган нархда жўнатишга тайёр. Бозор иштирокчилари нархларнинг бундай тез ўсишини бозорда ушбу маҳсулот билан боғлиқ таклифлар чеклангани билан изоҳлашмоқда, зеро, кўпчилик баҳорда лавлагини максимал нархда сотиш умидида омборхонага жойлаган ва ҳали уни очишга тайёр эмас. Мақсад катта даромад олиш имкониятини бой бермасликдир.

Бу ҳолатга шу ҳафта Украинага Польша лавлагисини етказиб бера бошлаган савдогарлар дарҳол муносабат билдиришди. Бугунги кунда ушбу маҳсулот ҳажми катта эмас ва импорт қилинган лавлагини сотиш нархлари 8,00-8,50 грн/кг (0,30-0,32 доллар/кг) оралиғида айтилмоқда. Яъни, импорт қилинган лавлаги бу нарх даражасида Украина билан нарх ва сифат жиҳатидан рақобатбардош, демак, баҳорда нархларнинг кескин ўсишига бўлган умид ўзини оқламайди.

Айни пайтда Украина фермер хўжаликларида хўраки лавлаги 2020 йилнинг ноябрь ойи охирига нисбатан ўртача 3,3 баравар қиммат. Шу билан бирга, агар украиналик фермерлар лавлаги сотишдан воз кечишда давом этишса, бозорнинг асосий иштирокчилари Польшадан ушбу сабзавот импорти кейинги ҳафтадан бошлаб кескин ўсиши мумкинлигини истисно қилишмайди.

Сообщение Украинада хўраки лавлаги нархининг ошиши ушбу маҳсулот импортига йўл очди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-khoraki-lavlagi-narkhining-oshishi-ushbu-mahsulot-importiga-yol-ochdi/feed/ 0
Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-lavlagi-va-sabzi-narkhlari-keskin-tushib-ketmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-lavlagi-va-sabzi-narkhlari-keskin-tushib-ketmoqda/#respond Thu, 22 Jul 2021 09:50:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82311 Россия бозорининг илдизли сабзавотлар сегментидаги ажиотаж тугади ва нархлар тез пасая бошлади. Бу хусусда «AПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари хабар бермоқда. Ҳатто май охирида ҳам лавлаги ва сабзи нархлари бир неча бор 100 руб/кг ($1,23/кг)га кўтарилиб кетганди. Чунки бозорда уларнинг иккаласи ҳам танқис бўлиб қолди. Бугунга келиб РФ бозорида...

Сообщение Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия бозорининг илдизли сабзавотлар сегментидаги ажиотаж тугади ва нархлар тез пасая бошлади. Бу хусусда «AПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари хабар бермоқда. Ҳатто май охирида ҳам лавлаги ва сабзи нархлари бир неча бор 100 руб/кг ($1,23/кг)га кўтарилиб кетганди. Чунки бозорда уларнинг иккаласи ҳам танқис бўлиб қолди. Бугунга келиб РФ бозорида бутунлай бошқа манзара юзага келган, илдизмевали ўсимликлар таклифи кундан-кунга кўпайиб бормоқда, нарх эса табиийки, тушяпти.

Масалан, ҳозир Россиялик деҳқонлар лавлагини 14-25 руб/кг ($0,19-0,33/кг) нархда таклиф қилмоқдалар. Бу эса ўтган ҳафтадаги нархлардан ўртача 19% арзон демакдир. Айни пайтда сабзи нархлари бир ҳафта ичида 44% арзонлаб, шу кунларда 18-28 руб/кг ($0,24-0,37/кг) оралиғида сотилмоқда.

Бозордаги асосий савдогарларнинг фикрича, бундай ҳолатнинг сабаби ушбу экинларнинг эртапишар навлари экиладиган майдонлар кескин кўпайган. Шу сабабли, бугунги кунда бозорда маҳаллий илдизмевали ўсимликлар бўйича улкан таклиф юзага келди. Баҳор бошларида ушбу сегментда жуда катта талаб пайдо бўлганлиги, нархлар эса кун сайин кўтарилиб кетгани боис, кўпчилик мўмай даромад илинжида сабзи ва лавлаги экиладиган майдонларини кўпайтирди. Баъзилар эса бу сабзавотларни биринчи марта экишга қарор қилди.

Қайд этиш жоизки, РФ бозорларида сабзи нархлари ўтган йилги даражадан ўртача 10%га пасайиб кетди.  Шу билан бирга, лавлаги нархлари ўтган йил июль ойидаги нархлардан 1,7 баравар юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бироқ, кўплаб деҳқонларнинг фикрига кўра, ушбу сегментда нархлар янада пасайиши мумкин, чунки бугунги кунда таклиф талабдан анчагина кўпайиб кетган.

Сообщение Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-lavlagi-va-sabzi-narkhlari-keskin-tushib-ketmoqda/feed/ 0
Украинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-sifatsiz-kartoshkani-sotish-tobora-qiyinlashmoqda-baa-va-ei-bozorlariga-eksport-qilish-haqida-gapirmasa-ham-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-sifatsiz-kartoshkani-sotish-tobora-qiyinlashmoqda-baa-va-ei-bozorlariga-eksport-qilish-haqida-gapirmasa-ham-boladi/#respond Wed, 30 Jun 2021 19:40:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80498 Украинанинг Organic-D компанияси 2018 йилдан бери борш тўплами сабзавотларини етиштиришни бошлади. У Украинадаги йирик чакана савдо тармоқларига маҳсулот етказиб беради ва ташқи бозорга чиқиш учун импортчилар билан музокаралар олиб боради. Компаниянинг ҳаммуассиси ва директори Вадим Кричковский экспортни ривожлантириш шарофати билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар рақобатдош бўлиши мумкинлигига ишонади. Бугунги кунда компания...

Сообщение Украинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинанинг Organic-D компанияси 2018 йилдан бери борш тўплами сабзавотларини етиштиришни бошлади. У Украинадаги йирик чакана савдо тармоқларига маҳсулот етказиб беради ва ташқи бозорга чиқиш учун импортчилар билан музокаралар олиб боради. Компаниянинг ҳаммуассиси ва директори Вадим Кричковский экспортни ривожлантириш шарофати билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар рақобатдош бўлиши мумкинлигига ишонади. Бугунги кунда компания қарийб 1000 гектар майдонда иш олиб боряпти, шундан 200 гектари сабзавот экинлари учун мўлжалланган.

2023 йилга келиб сабзавот экинлари майдонини 300 гектарга кенгайтириш компания режасига киритилган. Organic-D директори Вадим Кричковский EastFruit га Украинада сабзавот бизнесини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари, ютуқлари ва экспорт бозорларига чиқиш режалари ҳақида сўзлаб берди.

«Биз маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва юқори сифатли бўлишининг асосий тамойилига амал қиламиз. Агар илгари Украинада қишлоқ хўжалиги компаниялари ишлаб чиқаришнинг экологик тоза бўлиши, ўғитлашни минималлаштириш, тупроққа нисбатан оқилона ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш масалаларига жуда кам эътибор беришган бўлса, энди ўсиш жараёни ва маҳсулотларнинг ўзи хавфсиз ва сифатли бўлиш тенденциясида кетмоқда. Бу иқтисодий самара беради ва нафақат Украинада савдо қилиш, балки ташқи бозорга ўз маҳсулотларини юбориш имкониятини ҳам беради», – дея таъкидлайди Вадим Кричковский.

Бу йил “Organic-D” компанияси “Метро” ва “Ашан” халқаро чакана савдо тармоқлари билан ҳамкорликни бошлади. Шунингдек, Украинадаги “Эпицентр” гипермаркетига биринчи бўлиб маҳсулот етказиб берди. Чакана савдо талаблари ва юқори стандартларига жавоб бериш учун компания ўз маҳсулотларини GLOBALG.A.P. стандартига мувофиқ сертификатлади. “Бу тармоқларнинг талабидир. Бунга ўзига яраша саъй-ҳаракат ва озгина маблағ керак бўлди. Шундан сўнг ритейл маҳсулотларининг сифати Европа сертификатлари билан тасдиқланганини кўрди», – дейди Вадим. «Агар сиз битта энг зўр ритейл билан ҳамкорлик қилишни бошласангиз, бошқалари ҳам сизга эътибор қарата бошлайди ва ҳамкорлик қилишни таклиф қилишади. Асосийси, барча босқичлардан ўтиш (сертификатлаш ва ҳ.к.), тармоқларнинг пештахталарига чиқиш ва уларнинг талабларини аниқ бажариш, сифатли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришдир. Бундай ҳолатларда, ҳамкорликлар амалга оширилади ва бу жуда фойдали», – дейди у.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, компаниянинг мақсадларидан бири, бу – ички бозорни ўзгартириш, токи нарх сиёсатини улгуржи харидорлар белгиламасин, балки ишлаб чиқарувчилар юқори сифатли маҳсулотларни сифатли етиштириш имкониятлари ҳисобига ушбу маҳсулотларни қаерга сотишни мустақил равишда ўзлари ҳал қилсинлар.

“Масалан, ўтган йили биз картошка етиштирган эдик ва уни кузда яхши нархда сотдик – 7 гривна/кг (0,26 доллар). Бозорда ўртача нарх 5 гривнани (0,18 доллар) ташкил этган эди. Барча маҳсулотларимизни сотганимизда, сотишга ёрдам бериш мақсадида Винница вилоятидаги бошқа фермерларнинг маҳсулотларини ҳам тақдим этдик. Аммо, биз уларнинг картошкаларининг синов партиясини олиб келиб, харидорларимизга кўрсатганимизда, улар ушбу маҳсулотни сотиб олишдан қатъиян бош тортдилар, чунки картошкалар сифати уларни қониқтирмади. Кейин ритейлер биз етиштирадиган сифатли картошка учун бундан ҳам кўпроқ пул тўлашга тайёр эканликларини айтдилар, аммо сифатсиз қишлоқ хўжалиги картошкалари (касалликларга чалинган, сотилмайдиган тури), улар 5 грамм/кг учун ҳам олишга тайёр эмасликларини айтдилар. Шунинг учун, энди биз тез-тез маҳаллий деҳқонлар билан ҳамкорлик қиламиз, уларга консултациялар берамиз, улар биз билан бирга ички бозорга чиқиши ва маҳсулотларини яхши нархга сотиши учун тасдиқланган технологияларга кириш имкониятига эга бўладилар», – дея ишлаб чиқарувчи ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

Бугунги кунга келиб, борш тўплами сабзавотлари сегментида компания Украинанинг Винница вилояти бозорини забт этди ва энди ўз улушини Киев ва Украинанинг марказий минтақаларида муваффақиятли кенгайтириш ҳамда экспорт бозорларига ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда давом этмоқда. “Дастлаб, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, мавсумда тахминан 20 минг тонна маҳсулот сотишимиз керак. Бугунги кунда компания қарийб 8 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради, бу мақсадга интилишимиз учун асос етарли.

Асосий қадам халқаро савдо ва экспорт деб ҳисоблайди компания. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларига, шунингдек, Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ижтимоий-сиёсий вазият туфайли Белоруссияга етказиб бериш бўйича музокаралар вақтинча тўхтатилган.

“Бизни, шу билан бирга, Европа бозори ҳам қизиқтиради, аммо буни қийинчилик туғдирадиган томони шундаки, Европа Иттифоқи қонунчилиги маҳсулотларни ювилган ҳолда етказиб беришни талаб қилади. Ҳали ювилган маҳсулотларни узоқ манзилларга техник жиҳатдан қандай етказиб беришни билмаймиз. Энди биз икки маҳсулотга эътибор қаратмоқдамиз – пиёз ва картошка. Польшада талаб бор. Бироқ, ҳозиргача ҳар томонга оғмасликка қарор қилишди. Биз, биринчи навбатда, БААга етказиб беришга эътибор қаратмоқдамиз, – дейди Вадим. – ташқи бозорнинг афзаллиги хорижий валютадаги барқарор шартномалардир. Украина бозорининг “ўзгарувчан”лигини ҳисобга олсак, экспорт манфаатли кўринади”.

Organic-D нинг афзалликлари ҳақида директор шундай дейди: “Бизнинг рақобатбардошли бўлишимизда иккита асосий устунлигимиз – маҳсулотлар нархи ва сифати. Шу билан бирга, экспорт учун зарур бўлган GLOBALG.A.P. сертификати ҳам мавжуд. Биз замонавий технологик дурагайлар ва чет эл селекциясидаги сабзавот навларини ўстирамиз. Масалан, сабзи Францияда етиштирилган (Clause), Японияда етиштирилган лавлаги (Sakata компаниясидан), Германияда етиштирилган картошка (Europlant) шу кабилар. Ушбу навлар қиммат бўлишига қарамай, улар юқори ҳосил олиш имконини беради, сабзавот ва картошка таъми ҳамда яхши кўриниши билан ўзига хослик касб этади. Масалан, сабзи жуда етарли даражада ширин ва сувли”.

Шунингдек, компания кимёвий ўғитларни аста-секин органик ўғитлар билан алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. Вадим Кричковскийнинг сўзларига кўра, бу нафақат маҳсулот сифатини яхшилаш, балки маҳсулот таннархини пасайтиришга имкон беради, чунки минерал ўғитлар ҳар йили 20-30 фоизга қимматлашади.

Сообщение Украинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-sifatsiz-kartoshkani-sotish-tobora-qiyinlashmoqda-baa-va-ei-bozorlariga-eksport-qilish-haqida-gapirmasa-ham-boladi/feed/ 0
Россия: эртаги лавлаги нархи пасайишига қарамай, маҳсулот нархи юқорилигича қолмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-ertagi-lavlagi-narkhi-pasayishiga-qaramay-mahsulot-narkhi-yuqoriligicha-qolmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-ertagi-lavlagi-narkhi-pasayishiga-qaramay-mahsulot-narkhi-yuqoriligicha-qolmoqda/#respond Fri, 25 Jun 2021 12:07:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79868 Россиянинг эртаги лавлаги бозорида нархлар пасайиши кузатиляпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шундай бўлса-да, ушбу сабзавот нархи бугунги кунда рекорд даражада юқорилигича қолмоқда. Хусусан, Жанубий Федерал округ фермерлари янги ҳосил лавлагиси учун 50-60 рубл/кг (0,69-0,83 доллар/кг) нарх таклиф қилмоқда. Бундан бир ҳафта аввал ушбу маҳсулот нархи минтақада 70 рубл/кг...

Сообщение Россия: эртаги лавлаги нархи пасайишига қарамай, маҳсулот нархи юқорилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россиянинг эртаги лавлаги бозорида нархлар пасайиши кузатиляпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шундай бўлса-да, ушбу сабзавот нархи бугунги кунда рекорд даражада юқорилигича қолмоқда.

Хусусан, Жанубий Федерал округ фермерлари янги ҳосил лавлагиси учун 50-60 рубл/кг (0,69-0,83 доллар/кг) нарх таклиф қилмоқда. Бундан бир ҳафта аввал ушбу маҳсулот нархи минтақада 70 рубл/кг (0, 97 доллар/кг)дан пастга тушмади. Шундай қилиб, атиги бир ҳафта ичида лавлаги ўртача 26 фоиз арзонлашди.

Сабзавот етиштирувчиларнинг фикрига кўра, янги ҳосил лавлагиси нархининг бу қадар сезиларли пасайиши, бозорга эртаги лавлаги етказиб бериш кескин ўсганлиги билан боғлиқ. Кўпчилик фермерлар ёмғир туфайли кейинга қолдиришга мажбур бўлган йиғим-терим ишларини бу ҳафта бошлашга муваффақ бўлишди.

Шуни қайд жоизки, хўраки лавлаги сегментидаги нархлар пасайиш тенденциясига қарамай, айни дамда ушбу сабзавот нархи ўтган йилнинг июнь ойи охирига нисбатан ўртача 4,2 баравар қиммат. Бозорнинг асосий иштирокчилари бу ҳолатни хўраки лавлаги сегментида маҳсулотга талаб ошиши билан изоҳлашмоқда. Шунингдек, ўтган йилги  ҳосилни ҳозир оз сонли фермер хўжаликлари сотаётганини ҳам ҳисобга олиш керак.

Сообщение Россия: эртаги лавлаги нархи пасайишига қарамай, маҳсулот нархи юқорилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-ertagi-lavlagi-narkhi-pasayishiga-qaramay-mahsulot-narkhi-yuqoriligicha-qolmoqda/feed/ 0
Россияда сабзи қимматлиги сабаб, Ўзбекистонда паловнинг таннархи ошмоқда! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzi-qimmatligi-sabab-ozbekistonda-palovning-tannarkhi-oshmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzi-qimmatligi-sabab-ozbekistonda-palovning-tannarkhi-oshmoqda/#respond Fri, 18 Jun 2021 17:12:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79294 EastFruit мутахассислари айни кунларда Ўзбекистондаги сабзи ва лавлагининг юқори нархлари масаласига эътибор қаратишмоқда. Зеро, йилнинг бу давридаги ушбу маҳсулотларнинг юқори нархи, аслида, ноодатий ҳол. Мамлакат пойтахти Тошкентдаги дўкон ва савдо расталарида ҳар икки маҳсулот ҳам кг учун 9000 сўм ($0,85)дан 11 сўм ($1,04)гача нархларда сотилмоқда. Тахминан икки ой аввал ушбу...

Сообщение Россияда сабзи қимматлиги сабаб, Ўзбекистонда паловнинг таннархи ошмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари айни кунларда Ўзбекистондаги сабзи ва лавлагининг юқори нархлари масаласига эътибор қаратишмоқда. Зеро, йилнинг бу давридаги ушбу маҳсулотларнинг юқори нархи, аслида, ноодатий ҳол. Мамлакат пойтахти Тошкентдаги дўкон ва савдо расталарида ҳар икки маҳсулот ҳам кг учун 9000 сўм ($0,85)дан 11 сўм ($1,04)гача нархларда сотилмоқда. Тахминан икки ой аввал ушбу маҳсулотларнинг чакана нархи 2-3 баравар паст бўлган. Одатда, сабзи ва лавлагинининг янги ҳосилини апрель ойида бозорда пайдо бўлиши ва унинг ҳажми аста-секин кўпайиши сабзавотлар нархи кўтарилишига йўл қўймаслиги, аксинча, нархлар аста-секин пасайишига олиб келиши керак эди.

Ушбу мавсумда сабзи ва лавлаги нархларининг бундай «ноанъанавий» нархларда сотилаётганига сабаб нима? EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, асосий сабаб, Россия бозоридаги сабзи ва лавлаги нархларининг аномал динамикасидир. Россияликлар ҳатто ҳазил тариқасида ушбу сабзавотларни истеъмол қилиш – бойлик рамзи, деб ҳам аташмоқда.

Сабзисиз палов – паловми?!

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига сабзи истеъмол қилиш Шарқий Европага қараганда анча юқори. Сабзи кўп истеъмол қилинишининг асосий сабаби шундаки, у машҳур таом – ўзбек паловининг  муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Оммабоп рецептга кўра, паловни тайёрлашда бир кг гуруч учун камида бир кг сабзи ишлатилади. Яқин-яқингача палов тайёрлаш таннархи гўшт, гуруч ва ёғ нархига боғлиқ эди. Энди эса сабзининг ҳам паловнинг таннархидаги улуши ошиб бормоқда.

Aйтганча, Ўзбекистонда сўнгги бир неча йил ичида гўшт ва гуруч анча қимматлашди. Шунинг учун кўпчилик пало таннархини пасайтириш мақсадида «ошхона» ёки кўча паловига кўп миқдорда сабзи қўша бошлагани сезилиб қолди, сабаби – сабзи арзон эди. Бироқ, энди вазият кескин ўзгарди, ушбу сабзавот нархи кундан-кун рекордларни янгиламоқда.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, одатда, сабзининг янги ҳосили (эртаги маҳсулот) палов учун ишлатилмайди – ҳосил йиғиб олингач, орадан камида икки ой ўтиши керак. Шу сабабли, «эски сабзи» ёки ўтган йилги ҳосили бозорда янгиси  пайдо бўлган тақдирда ҳам палов учун зарур экани сабабли талабгирдир.

Сабзи нархи аномалиялари – нархлар ўтган йилга нисбатан беш баравар баланд!

2021 йилнинг апрель ойида ўтган йилги ҳосил нархи кескин кўтарилди. Ўзбекистонда ўтган йилги сабзи нархи май ойи бошида чўққига чиққанича пасаймаяпти, аксинча, секинлик билан бўлса-да, ўсишда давом этмоқда. Ваҳоланки, одатий манзара бошқача бўлиши лозим эди: бу йилги ҳосилнинг бозорда пайдо бўлиши ва унинг ҳажми аста-секин ошиб бориши ҳеч бўлмаса, ўтган йилги сабзи нархлари ўсишига тўсқинлик қилиши керак эди.

Қуйидаги графикда ўтган йилги сабзининг 2020 ва 2021 йиллардаги улгуржи нархлари динамикаси кўрсатилган.

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, 2021 йилнинг 11 июнидан бошлаб, ўтган йилги ҳосилнинг улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 5 баравар юқори.

Ушбу ноодатий ҳолатлар янги  ҳосил нархларида ҳам кузатилмоқда. Маҳсулот нархи апрель ойи охирида тушишдан тўхтаб, ўша даражада «қотиб» қолди. Ўтган йили, июнь ойининг биринчи ўн кунлигида эртаги сабзи нархи деярли 2 баравар пасайган ва ҳозирги нархлардан деярли 3,5 баравар арзон бўлган эди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги сабзи нархлари билан боғлиқ ҳолат, умуман олганда, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозори – Россия ва шунингдек, қўшни Тожикистондаги нархлар динамикасини такрорламоқда.

Лавлаги нархи ҳам жуда тез ошмоқда

Хўраки лавлаги билан боғлиқ вазият ҳам худди шундай. Ҳозирги вақтда Россиядаги чакана савдо дўконларида лавлаги нархи 110 рубл/кг (1,53 доллар/кг), очиқ бозор ва уйлар яқинидаги чакана савдо дўконларида 180 рубл/кг гача (2,50 доллар/кг) сотилмоқда.

Шунга кўра, ўзбекистонлик сабзи ва лавлаги етиштирувчилар ҳамда экспортёрлар учун ушбу маҳсулотларни Россия бозорига экспорт қилишда ажойиб имкониятлар юзага келди.

EastFruit мутахассисларининг қайд этишича, ушбу йўналишга сабзи ва лавлаги экспортининг фаол жўнатмалари Қозоғистон орқали ҳам амалга оширилмоқда.

Одатда, апрелдан июнгача бўлган даврда Ўзбекистондан сабзининг фақат янги ҳосили, яъни эртагиси экспорт қилинадиган бўлса, ушбу мавсумда ўтган йилги сабзи нархлари динамикасига кўра, экспортга йўналтирилган сабзи ассортименти ўтган йилги ҳосил захираси ҳисобига кенгайди.

Айниқса, хўраки лавлаги экспортининг фаоллашганини қайд этиш жоиз. EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, биргина шу йилнинг май ойида Ўзбекистондан 2000 тоннага яқин лавлаги экспорт қилинган. Ушбу лавлаги экспорти темпи июнь ойида анча пасайди. Бу бошқа мамлакатлардан Россия бозорига лавлаги етказиб бериш ҳажми кўпайиши ёки Ўзбекистон ички бозорида лавлагининг эксортга чиқариладиган ҳажмининг камайгани сабаб, нархлар ошиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Умуман олганда, хулоса аниқ – Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг энг йирик ва асосий бозори бўлгани сабабли, у ерда айрим маҳсулотлар нархларининг ўсиши ҳар доим Ўзбекистондаги товарлар нархи ўсишида ҳам акс этади. Шунинг учун, агар сиз Ўзбекистонда нималарнинг нархи ошаётганини кўрмоқчи бўлсангиз, EastFruit платформасида Россиядаги сабзавот ва меваларнинг улгуржи нархлари мониторингини диққат билан кузатиб боринг, бу ҳозирча бепул.

Сообщение Россияда сабзи қимматлиги сабаб, Ўзбекистонда паловнинг таннархи ошмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzi-qimmatligi-sabab-ozbekistonda-palovning-tannarkhi-oshmoqda/feed/ 0
Россия ижтимоий тармоқларида лавлаги ва сабзининг қимматлиги кенг муҳокама қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-izhtimoiy-tarmoqlarida-lavlagi-va-sabzining-qimmatligi-keng-muhokama-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-izhtimoiy-tarmoqlarida-lavlagi-va-sabzining-qimmatligi-keng-muhokama-qilinmoqda/#respond Wed, 16 Jun 2021 17:19:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79213 Лавлаги ва сабзи нархлари тез ошиб бораётганлиги Россия бозоридагилар ва   истеъмолчиларни хавотирга солиб қўйди, дея хабар бермоқда EastFruit. Ушбу маҳсулотларнинг қимматлашуви давом этар экан, Россия ижтимоий тармоқларида бу масала аллақачон ўз ифодасини топди ва мазкур ҳолат ҳатто «Панорама» сатирик ахборот агентлигининг ҳам эътиборини тортди. Куни кеча ушбу агентлик «Хавфсизлик кенгаши...

Сообщение Россия ижтимоий тармоқларида лавлаги ва сабзининг қимматлиги кенг муҳокама қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Лавлаги ва сабзи нархлари тез ошиб бораётганлиги Россия бозоридагилар ва   истеъмолчиларни хавотирга солиб қўйди, дея хабар бермоқда EastFruit.

Ушбу маҳсулотларнинг қимматлашуви давом этар экан, Россия ижтимоий тармоқларида бу масала аллақачон ўз ифодасини топди ва мазкур ҳолат ҳатто «Панорама» сатирик ахборот агентлигининг ҳам эътиборини тортди. Куни кеча ушбу агентлик «Хавфсизлик кенгаши лавлаги нархларини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказади» деган сарлавҳа остида мақола эълон қилди. Шунга ўхшаш хабарлар юмористик руҳдаги Тwitter-аккаунтларда ҳам пайдо бўлмоқда.

Бироқ, бу ҳолат оддий истеъмолчилар учун ҳазилакам гап эмас. Улар лавлаги ва сабзи нархлари бу қадар қимматлигидан ҳайрону лол бўлишмоқда. Шундай қилиб, чакана савдо дўконлари пештахтасида лавлаги нархи 110 рублгача (1,53 доллар/кг), очиқ бозорлар ва уйлар яқинидаги савдо дўкончаларида 180 рубл / кг (2,50 доллар/кг) гача нархда сотилмоқда. Сабзи учун чакана нархлар бироз пастроқ, лекин у ҳам истеъмолчиларни хурсанд қилаётгани йўқ, зеро, ўтган йилгнинг мос даври билан таққослаганда, ҳар икки маҳсулот ҳам анча қиммат нархларда сотилмоқда.

Сўнгги бир неча кун ичида Россиядаги ижтимоий тармоқларда лавлаги ва сабзи қимматлиги тўғрисидаги хабарларнинг кети узилмаяпти. Интернет фойдаланувчилари «осмонга чиққан» нархларни акс эттирувчи фотосуратлар жойлашмоқда ва бу хусусда кўплаб шарҳлар ёзилмоқда. Қуйида Pikabu.ru кўнгилочар порталидаги бир нечта расм ва хабарларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

EastFruit Россия сабзавот бозоридаги мавжуд вазиятга эътибор қаратиб, Россия истеъмолчилари қачон арзон нархдан баҳраманд бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таҳлил ва тахминларни илгари сурмоқчи.

Шундай қилиб, Россияда хўраки лавлагининг улгуржи нархи ҳали ҳам борщ тўпламидаги барча сабзавотлар орасида шиддат билан ўсиб бормоқда. Бозор иштирокчиларининг ўзи бугун ўтган йилги лавлаги сегментидаги вазиятни ҳайратланарли деб таърифламоқда. Ушбу сабзавот ҳосилининг захиралари деярли тугаган ва улгуржи савдо компанияларининг талаби –  ажиотаж даражасида.

Бугунги кунга келиб, 2020 йилги хўраки лавлаги ҳосилининг қолдиқ партиялари 60-72 рубл/кг ($0,83 – 1 /кг) дан сотувга чиқарилмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда, ушбу сабзавотнинг нархи ўртача 4 баравар ошди ва бу нарх сўнгги 5 йил ичидаги рекорд кўрсаткичдир!

Шунингдек, бозорда мамлакат жанубидан келтирилган лавлагининг янги ҳосили ҳам мавжуд. Aммо уни етказиб бериш борасидаги саъй-ҳаракатлар ниҳоятда кам ва беқарор ҳолатдадир. Чунки, Россия Федерациясининг жанубий вилоятларида кетма-кет иккинчи ҳафта ёмғир ёғмоқда, бу эса сабзавот йиғим-теримини  мураккаблаштиради. Aйни пайтда 2021 йилги лавлаги ҳосили 70-80 рубл/кг ($0,97-1,11/кг)дан сотувга чиқариляпти.

Трейдерлар маҳаллий сабзавот етишмовчилигини Ўзбекистондан маҳсулот импорт қилиш эвазига тўлдиришга уринишмоқда. Aммо бу борада ҳам вазият оптимистик кайфият бахш этмайди. Импорт қилинган сабзавотларни етказиб бериш даражаси  кўнгилдагидек эмас: лавлаги етказиб бериш ҳажми етарли миқдорда эмас ва  Ўзбекистон маҳсулотларининг нархи 90 рубл/кг ($1,25/кг) дан бошланяпти.

Россия бозори операторларининг тахминларига кўра, хўраки лавлаги сегментидаги нархлар ўсиши шу ой охирига қадар максимал даражада сақланиб қолади. Июль ойининг бошидан нафақат Жанубий Федерал округ деҳқонлари, балки Россиянинг марказий минтақалари ҳам янги ҳосил билан бозорга чиқишни режалаштирмоқда. Бозорда лавлаги билан боғлиқ таклифлар кўпайгачгина нарх барқарорлашиши ва арзонлашувини кутиш мумкин.

Россиядаги улгуржи сабзи  бозорида ҳам нарх ошиши кузатилмоқда. Сабзи нархлари хўраки лавлаги сегментидагидек эмас, албатта. Ҳозир россиялик сабзавот етиштирувчилар фақат ўтган йилги сабзини етказиб беришмоқда, чунки об-ҳаво шароити туфайли янги ҳосилни йиғиш мавсуми кейинга суриляпти.

Шундай қилиб, маҳаллий фермерлар ўтган йилги (2020) сабзи ҳосилини 55-65 рубл/кг (0,76-0,90 доллар/кг) дан етказиб беришмоқда, бу  ўтган йилга нисбатан ўрта ҳисобда 3,7 баравар баланд нархдир.

Aммо сабзи билан боғлиқ бугунги вазият у қадар ачинарли эмас, чунки, бозор Қозоғистонда етиштирилган янги сабзи импорти билан етарли миқдорда таъминланяпти. У 70-75 рубл/кг ($0,97-1,04 доллар/кг)дан сотилмоқда.

Бу йилги маҳаллий сабзи ҳосили ҳақида гапирадиган бўлсак, россияликлар ушбу маҳсулотларни июль ойидангина етказиб беришни бошлаш ниятида.

Таққослаш учун айтиш жоизки, ўтган йилнинг шу даврида Россия бозорида эртаги сабзи ҳам, лавлаги ҳам кўп миқдорда, 13-20 руб/г ($0,18-0,28/кг)дан сотилган эди.

Сообщение Россия ижтимоий тармоқларида лавлаги ва сабзининг қимматлиги кенг муҳокама қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-izhtimoiy-tarmoqlarida-lavlagi-va-sabzining-qimmatligi-keng-muhokama-qilinmoqda/feed/ 0
Россияда хўраки лавлагига талаб ва унинг нархлари кескин кўтарилиб кетди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-khoraki-lavlagiga-talab-va-uning-narkhlari-keskin-kotarilib-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-khoraki-lavlagiga-talab-va-uning-narkhlari-keskin-kotarilib-ketdi/#respond Wed, 09 Jun 2021 19:19:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78498 Россия бозорларида 2021 йил ҳосилидан олинган лавлагининг илк партиялари сотувга чиқди, деб хабар берди “АПК –Информ: сабзовотлар ва мевалар” лойиҳаси таҳлилчилари. Россияда ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли бу йилги лавлаги мавсуми уч ҳафта кечикиб бошланди, ушбу сабзовот нархлари эса рекорд даражада кўтарилиб кетди. Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, айни пайтда Россиядаги...

Сообщение Россияда хўраки лавлагига талаб ва унинг нархлари кескин кўтарилиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия бозорларида 2021 йил ҳосилидан олинган лавлагининг илк партиялари сотувга чиқди, деб хабар берди “АПК –Информ: сабзовотлар ва мевалар” лойиҳаси таҳлилчилари. Россияда ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли бу йилги лавлаги мавсуми уч ҳафта кечикиб бошланди, ушбу сабзовот нархлари эса рекорд даражада кўтарилиб кетди.

Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, айни пайтда Россиядаги фермер хўжаликлари эртаги лавлагини 70-80 руб/кг. ($0,96-1,10/кг) нархда таклиф қилмоқда. Шундай қилиб улар ушбу маҳсулотни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар қиммат сотишга муваффақ бўляптилар.

Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, бундай ажиотаж савдоларга сабаб талабнинг кескин ортиб кетганлигидир. Қолаверса, ўтган йилги ҳосил захиралари деярли тугаган, янги ҳосил эса бозорга чекланган миқдорда кириб келяпти.

Шунингдек ўқинг: АҚШ: лавлагига нисбатан истеъмолчиларнинг қизиқиши ўсишда давом этяпти

Россиялик савдогарлар маҳаллий лавлаги етишмовчилигини импрот маҳсулот ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ 2021 йил ҳосилидан импорт маҳсулот ҳам чекланган. Ҳозирда янги ҳосил импорт лавлагиси кам миқдорда Ўзбекистондан етказиб берилаяпти. Унинг нархи эса 90 руб/кг. ($1,24/кг)ни ташкил қилмоқда.

Шунга қарамай, россиялик трейдерлар ушбу сегментдаги ўта юқори талабни қондиришнинг уддасидан чиқа олмаяптилар.

Сообщение Россияда хўраки лавлагига талаб ва унинг нархлари кескин кўтарилиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-khoraki-lavlagiga-talab-va-uning-narkhlari-keskin-kotarilib-ketdi/feed/ 0
AҚШ: истеъмолчиларнинг лавлагига қизиқиши тобора ортиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-istemolchilarning-lavlagiga-qiziqishi-tobora-ortib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-istemolchilarning-lavlagiga-qiziqishi-tobora-ortib-bormoqda/#respond Mon, 07 Jun 2021 10:07:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78276 «Биз сўнгги беш йил давомида лавлагига талаб ўсганини кўрмоқдамиз,» дейди Dominion Farm Produce Ltd. (АҚШ, Вашингтон штати, Брэдфорд) вакили Тони Томицца (Tony Tomizzа). Бироқ, унинг таъкидлашича, ўтган йилнинг худди шу даврида лавлагига бўлган талаб кўпроқ эди, чунки жуда кўп одамлар карантин сабаб уйдан чиқишмади. «Aммо пандемия бўлмаса ҳам, биз сўнгги...

Сообщение AҚШ: истеъмолчиларнинг лавлагига қизиқиши тобора ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

«Биз сўнгги беш йил давомида лавлагига талаб ўсганини кўрмоқдамиз,» дейди Dominion Farm Produce Ltd. (АҚШ, Вашингтон штати, Брэдфорд) вакили Тони Томицца (Tony Tomizzа). Бироқ, унинг таъкидлашича, ўтган йилнинг худди шу даврида лавлагига бўлган талаб кўпроқ эди, чунки жуда кўп одамлар карантин сабаб уйдан чиқишмади. «Aммо пандемия бўлмаса ҳам, биз сўнгги бир неча йил ичида лавлаги истеъмоли даражаси ортганига гувоҳ бўлдик. Маҳсулотларимизга талаб тахминан 30 фоиз ўсди» дейди мутахассис.

У буни нафақат маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларига қизиқиш ортиши, балки истеъмолчиларнинг соғлом овқатланишга бўлган интилиши билан ҳам изоҳлайди, деб ёзади EastFruit  «FreshPlaza«нинг ҳаволасига асосланиб.

Томиццанинг айтишича, апрель ойида Онтариода лавлаги етиштириш тугаши билан ушбу сабзавот  Техасдан етказиб берилмоқда. Aйни пайтда Мексика лавлагиси ҳам олиб келиняпти. «Aммо ҳозир етказиб бериш чекланган – у қадар кўп эмас», дейди у.

Томиццанинг айтишича, бунга сабаб об-ҳаво, уларда жуда кўп ёмғир ёғди: «Биз сабзавотни қазиб олаётган далалардан бирида ишчилар йиғим-теримга чиқа олмади. Шундай бўлса-да, охир-оқибат, улар жўнатмани йўллашга муваффақ бўлишди», дейди Томицца.

Шунингдек ўқинг: Хўраки лавлаги  – Украинанинг экспорт салоҳиятига эга асосий суперфуди

Импорт қилинган лавлаги ҳам ҳозир баланд нархларда харид қилинмоқда. «Бундан ташқари, биз юк учун AҚШ долларида тўлов қиламиз. Бу жуда қиммат, аммо ғайриоддий миқдор эмас, тахминан ўтган йилги каби»,  дея фикрини давом эттирди Томицца.

Маълум бўлишича, ўсиб бораётган талаб туфайли экин майдонлари кўпайган Онтариода сентябрь ойи лавлаги ҳосили қандай бўлишини аниқлаш қийин. “Aйни пайтда ҳаммаси меъёридадек, аммо ўтган ҳафта охири бизда ҳаво совуқ бўлди, келаси ҳафта эса жуда иссиқ бўлади, шунинг учун олдиндан нимадир дейиш мушкул. Ўйлайманки, биз жадвалга  мувофиқ ҳаракатланяпмиз», деди у.

Дарҳақиқат, Онтариода кутилмаган об-ҳаво ўзгаришлари сабзавот етиштирувчилар учун қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, ёмғир уч йил кетма-кет лавлаги далаларини ювиб кетди. Буёғига шароит яхши бўлса, бари ижобий томонга ўзгариши мумкин, ҳар ҳолда шунга умид қилинмоқда.

Сообщение AҚШ: истеъмолчиларнинг лавлагига қизиқиши тобора ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-istemolchilarning-lavlagiga-qiziqishi-tobora-ortib-bormoqda/feed/ 0