Латвия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 14 Sep 2021 17:27:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Латвия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Латвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-poytakhtida-ozbekiston-savdo-uyi-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-poytakhtida-ozbekiston-savdo-uyi-ochildi/#respond Tue, 14 Sep 2021 17:27:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86455 10 сентябрь куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида Латвия элчихонаси кўмаги билан Оutdoor Media  ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Латвия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг асосий савдо шериклари ТОП-15 талигига киради. Ўзбекистон...

Сообщение Латвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

10 сентябрь куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида Латвия элчихонаси кўмаги билан Оutdoor Media  ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Латвия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг асосий савдо шериклари ТОП-15 талигига киради. Ўзбекистон экспортёрлари Латвия бозорига тайёр тўқимачилик-трикотаж, чарм-пойабзал, кабель-ўтказгич, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, сархил ва қуруқ мева-сабзавот маҳсулотларининг кенг ассортиментини етказиб беришга тайёр. Савдо уйи ўзбек экспортёрлари учун нафақат Латвия, балки бутун Европада янги савдо шерикларини топиш учун «имкониятлар дарча»си бўлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди

Пандемиянинг барча мушкулотларига қарамай, жорий йил Ўзбекистон-Латвия муносабатлари учун жуда самарали кечди. Вазирлар даражасидаги сиёсий мулоқот кучайган. Хусусан, Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўртасида алоқалар ўрнатилди, транспорт вазирларининг онлайн режимидаги учрашувлари ўтказилди, Латвия томонидан ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси бўлмиш қишлоқ хўжалиги вазири Каспарс Герхардс бошчилигидаги Латвия делегацияси  Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Европа бозорларида Латвия инфратузилмасидан кенг фойдаланиш ўзбек компаниялари учун катта қизиқишни намоён этади. Ригадаги Савдо уйи икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида доимий алоқалар ўрнатиш ва маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Латвияга, кейинчалик Болтиқбўйи мамлакатлари, Скандинавия, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европага тизимли экспорт қилишни ташкиллаштириш имконини беради. Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни фаоллаштиришга Ўзбекистон томонидан апрель ойида қабул қилиб олинган ЕИ билан «GSP+» имтиёзли савдо тизимининг бенефициар статуси кўмак беради.

Сообщение Латвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-poytakhtida-ozbekiston-savdo-uyi-ochildi/feed/ 0
Латвия компанияси мавсум охирига қадар Ўзбекистондан 3 минг тонна қовун харид қилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-kompaniyasi-mavsum-okhiriga-qadar-ozbekistondan-3-ming-tonna-qovun-kharid-qiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-kompaniyasi-mavsum-okhiriga-qadar-ozbekistondan-3-ming-tonna-qovun-kharid-qiladi/#respond Tue, 06 Jul 2021 09:37:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80694 Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги элчихонаси кўмаги билан Латвиянинг «ELBI» компанияси Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ўзбек фермерлари етиштирган катта миқдордаги полиз маҳсулотларини Латвияга етказиб беришни ташкил қилди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Латвиянинг «ELBI» компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотларининг Европа бозоридаги йирик импортёрларидан бири ҳисобланади. У Рига ҳамда...

Сообщение Латвия компанияси мавсум охирига қадар Ўзбекистондан 3 минг тонна қовун харид қилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги элчихонаси кўмаги билан Латвиянинг «ELBI» компанияси Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ўзбек фермерлари етиштирган катта миқдордаги полиз маҳсулотларини Латвияга етказиб беришни ташкил қилди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Латвиянинг «ELBI» компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотларининг Европа бозоридаги йирик импортёрларидан бири ҳисобланади. У Рига ҳамда Латвия, Эстония ва Литванинг бошқа туманларидаги дўконлар, супермаркетларга жўнатмаларни амалга оширади. Компания 150 турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини таклиф қилади, Европа ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, Аргентина, Жанубий Африка, Чили, Миср каби экин етиштиришда прогрессив технологияларни қўлловчи мамлакатлардан етказиб беришни амалга оширади. Тасарруфида замонавий шамоллатиш ва совутиш камералари, юк ташиш ускуналари билан жиҳозланган омборлар, қадоқлаш ва маҳсулотни маркировка қилиш тизими мавжуд.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилнинг июнь ойи якуни: тарвуз ва пиёз – Ўзбекистоннинг асосий экспорт позицияси

Қовунларни «Red pack» компанияси экспортга жўнатмоқда. Ушбу компания Ўзбекистоннинг юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорига етказиб берувчи  ишончли ташкилотлардан биридир.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси қовунлар энг йирик Болтиқбўйи савдо тармоқлари ва Рига марказий бозорида сотилишини (импортёр ҳаволаси билан бирга) маълум қилди.

2020 йил охирида Латвия  ELBI билан ҳамкорлик қилиш орқали ўзбек қовунининг энг йирик импортёрлари бешталигига кирди. Жорий йилда ELBI Ўзбекистондан 400 тонна карам ва 400 тонна пиёз ҳам импорт қилди. Компания жорий мавсум охирига қадар бозорга 3 минг тоннагача ўзбек қовунини олиб киришни режалаштирмоқда.

ELBI компаниясининг бошқарув раиси Сергей Куликов таъкидлаганидек,  «Red pack» GLOBALG. A. P. » сертификатига эга бўлган Болтиқбўйи бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи йирик ва барқарор компаниялардан бири ҳисобланади. У етказиб бераётган маҳсулотлар сифат, калибровка ва маркировка жиҳатидан, шунингдек, етказиб бериш ўз вақтида амалга оширилиши билан ажралиб туради. ELBI  раҳбарининг айтишича, унинг компанияси Ўзбекистондан ҳафтасига 200 дан 300 тоннагача миқдорда қовун  харид қилишни режалаштирган.

Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси савдо-иқтисодий алоқалар сезиларли даражада ўсганини, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларининг изчиллашувини қайд этди. Хусусан, апрель ойида Ўзбекистон-Латвия Ишбилармонлар кенгаши иш бошлади, икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, июнь ойида эса Европа Иттифоқида биринчи бўлиб Рига шаҳрида «UZEX» Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг савдо майдончаси очилди.

Сообщение Латвия компанияси мавсум охирига қадар Ўзбекистондан 3 минг тонна қовун харид қилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-kompaniyasi-mavsum-okhiriga-qadar-ozbekistondan-3-ming-tonna-qovun-kharid-qiladi/feed/ 0