консервалаш фабрикалари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 26 Jun 2021 09:33:16 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png консервалаш фабрикалари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовада қулупнай бизнесини барқарор ривожлантириш учун резаворларни музлатиш ва қуритиш борасида қўшимча имкониятлар зарур (мулоҳаза) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-qulupnay-biznesini-barqaror-rivozhlantirish-uchun-rezavorlarni-muzlatish-va-quritish-borasida-qoshimcha-imkoniyatlar-zarur-mulohaza/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-qulupnay-biznesini-barqaror-rivozhlantirish-uchun-rezavorlarni-muzlatish-va-quritish-borasida-qoshimcha-imkoniyatlar-zarur-mulohaza/#respond Thu, 24 Jun 2021 09:31:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79942 Резавор маҳсулотлар маркетинги бўйича маслаҳатчи ва Anastasia Trading & Services SRL компанияси директори Дмитрий Додикэнинг фикрига кўра, 2021 йилдаги об-ҳаво ва бозор шароитлари Молдова мева етиштирувчиларини ушбу бизнесда таркибий ўзгаришлар зарурлигига яна бир бор ишонтирмоқда. Шу билан бирга, «ҳимояланган ер»да эртаги ва кечпишар навли қулупнай етиштиришни кўпайтириш вазиятни барқарорлаштиришнинг муҳим...

Сообщение Молдовада қулупнай бизнесини барқарор ривожлантириш учун резаворларни музлатиш ва қуритиш борасида қўшимча имкониятлар зарур (мулоҳаза) появились сначала на EastFruit.

]]>

Резавор маҳсулотлар маркетинги бўйича маслаҳатчи ва Anastasia Trading & Services SRL компанияси директори Дмитрий Додикэнинг фикрига кўра, 2021 йилдаги об-ҳаво ва бозор шароитлари Молдова мева етиштирувчиларини ушбу бизнесда таркибий ўзгаришлар зарурлигига яна бир бор ишонтирмоқда. Шу билан бирга, «ҳимояланган ер»да эртаги ва кечпишар навли қулупнай етиштиришни кўпайтириш вазиятни барқарорлаштиришнинг муҳим омили эканини ҳам кўрсатди. Аммо бунинг ўзи етарли эмас. Май-июнь ойлари ёғингарчилик кўп бўладиган мавсум (2021 йилда бўлгани каби)да резаворларни музлатиш ва қуритиш мазкур сектор барқарорлигининг муҳим омилига айланиши керак.

Мутахассис таъкидлаганидек, Молдовада йирик ёки кичик фермер хўжаликларининг маркетинг гуруҳлари ҳосилдор мавсумларда 1-1,5 минг тонна қулупнай етиштирадиган бир неча минтақалар мавжуд ва улар маҳсулотининг аксарият қисми экспорт қилинади. Бироқ, бу йил намгарчилик кўплиги, об-ҳаво салқинлиги ва тартибсиз йиғим-терим сабабли резаворлар сифати кўп ҳолларда экспортёр-трейдерлар талабига жавоб бермади. Ички бозор эса бунча миқдордаги маҳсулотни қисқа вақт ичида тўлиқ ўзлаштира олмайди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда қулупнай 2021 – мавсум қисқа, нархлар баланд, имкониятлар эса яна бой берилди

Шу билан бирга, EastFruit илгари хабар қилганидек, бу йил Молдовада қайта ишлаш сектори қулупнай етиштирувчилар учун «Б вариант» бўлиб қолмайди, чунки «ўта серсув, юмшоқ, чириган ва кирланган қулупнай на оддий истеъмолчига ва на саноат харидорига мос келади». Aввало, бу хулоса консерва саноатига тааллуқлидир: фабрикалар мураббо тайёрлаш учун юқори сифатли маҳаллий қулупнайни арзон нархда топиши қийин, мураббо ишлаб чиқариш учун паст сифатли резаворга эса эҳтиёж йўқ – ушбу маҳсулотга талаб катта эмас.

Шу билан бирга, Дмитрий Додикэнинг сўзларига кўра, Молдовада (Приднестровьеда ҳам) меваларни музлатиш бўйича икки ёки учта корхона мавжуд бўлиб, энг яхши мавсумда бир неча юз тонна тайёр маҳсулот экспорт қилинади. Улар ассортиментида жисмоний ҳажмнинг камида ярми музлатилган малина ҳисобига тўғри келади. Aммо, ушбу корхоналар маҳаллий қулупнай етиштирувчилар билан аввалдан нархларни келишиб олишганида, эҳтимол, музлатиш учун ушбу мева харидини кўпайтиришлари мумкин бўларди. Мутахассиснинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий мавсумдаги бозор шароитларига кўра, музлатилган қулупнай нархи 1-1,1 евро / кг оралиғида бўлиши керак. Шунга кўра, хом ашё нархи мазкур миқдорнинг 50-60 фоизидан юқори бўлиши мумкин эмас. Қулупнай етиштирувчи кичик хўжаликлар учун сархил маҳсулотлар бозорига муқобил сифатида қуритилган резаворлар реализациясини айтиш мумкин, бунга ҳаётий мисоллар бор, лекин жуда кам.

Бундан ташқари, қисқа вақт ичида Молдованинг йирик резавор кластерлари меваларни музлатиш бўйича ўз цехларини яратиш учун маблағ топишлари керак бўлади. Чунки, Дмитрий Додикэнинг кузатувларига кўра, сўнгги бир неча йилда анъанавий бозорларга сархил қулупнай экспорт қилиш тобора кам рентабелли бўлиб бормоқда. Россия ва Руминиянинг резавор бозорларида маҳаллий қулупнай етиштириш ҳажми кўпайиши, шунингдек, бу мева Сербия, Туркия ва бошқа мамлакатлардан олиб кирилиши сабабли рақобат ўсиб бормоқда. Натижада, молдовалик резавор етиштирувчилар май ва август-сентябрь ойлари учун қулупнай экспорти муддатларини алмаштириш  вариантларини излашига тўғри келади. Ёки резаворларни қайта ишлашга эътибор қаратиш лозим бўлади.

Сообщение Молдовада қулупнай бизнесини барқарор ривожлантириш учун резаворларни музлатиш ва қуритиш борасида қўшимча имкониятлар зарур (мулоҳаза) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-qulupnay-biznesini-barqaror-rivozhlantirish-uchun-rezavorlarni-muzlatish-va-quritish-borasida-qoshimcha-imkoniyatlar-zarur-mulohaza/feed/ 0