кимёвий ишлов • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 29 Aug 2021 10:05:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png кимёвий ишлов • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-dehqonlar-khoraki-uzum-hosili-yuqori-bolishini-va-uni-sotish-mavsumi-qiyin-kechishini-takhmin-qilishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-dehqonlar-khoraki-uzum-hosili-yuqori-bolishini-va-uni-sotish-mavsumi-qiyin-kechishini-takhmin-qilishmoqda/#respond Thu, 26 Aug 2021 10:02:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85173 Узум плантацияларининг оммавий ҳосил йиғиш арафасидаги ҳолатини баҳолашдан келиб чиққан ҳолда, Молдова мевачилари ассоциацияси мутахассисларининг ҳисоблашича, бу йил мамлакатда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 120 минг тоннадан ошиши мумкин (2020 йилда – 73 минг тоннадан сал зиёд).  Айни пайтда, эксперт баҳолашларга кўра, асосий экспорт нави бўлган “Молдова” узумининг ҳосили айниқса...

Сообщение Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Узум плантацияларининг оммавий ҳосил йиғиш арафасидаги ҳолатини баҳолашдан келиб чиққан ҳолда, Молдова мевачилари ассоциацияси мутахассисларининг ҳисоблашича, бу йил мамлакатда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 120 минг тоннадан ошиши мумкин (2020 йилда – 73 минг тоннадан сал зиёд).  Айни пайтда, эксперт баҳолашларга кўра, асосий экспорт нави бўлган “Молдова” узумининг ҳосили айниқса юқори бўлади. Ҳозирги кунда маҳсулотларнинг катта қисмининг сифати умуман олганда яхши. Аммо баъзи масалалар бор.

Молдовада сўнгги беш-етти йилда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 100 минг тоннадан ортган йиллар кўп эмас: 2019 йилда – 112 минг тоннага яқин, 2018 йилда – 126 минг тонна. 2017 йилда – 109 минг тонна.  Бироқ, унинг 30 фоизгачаси мева бозори, айниқса ташқи бозорлар талабларига жавоб бермаган ва асосан қайта ишлашга йўналтирилган. 2021 йилда ўзига хос об-ҳаво шароитлари туфайли деярли бутун вегетация даври мобайнида маҳсулот сифати, эҳтимолки, турлича бўлади.

Шунингдек ўқинг: Катта муваффақиятсизлик – 2021 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Россияга мева экспорти натижалари

Баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги сабабли аксарият узумзорлар у ёки бу даражада касалликлардан (милд ва оидиум) жабр кўрди. Қўшимчасига, тез-тез ёмғир ёғиши ўсимликларни ўз вақтида ва сифатли ҳимоялашга халақит қилди. Кўплаб узум етиштириш хўжаликлари санитар ишлов беришлар сонини оширишга ва ҳимоя схемаларида турли таъсирга эга препаратларни аралаштириб ишлатишга мажбур бўлдилар. Касалликлар тарқалиши муаммоси айни дамда ҳам долзарб бўлиб турибди. Шу боис, мутахассислар бир йилга чўзилган мева етиштириш даврининг охирги “финал олдидан юз метрида” узумзорларда фитосанитар тадбирларга эътиборни сусайтирмасликни тавсия қилмоқда. Агар, дейлик, оидиум узум поясига зарар етказса, узум бошларининг банди маҳсулотни сақлаш жараёнида қорайиб кетади ва бу унинг товар кўриниши ва қийматини кескин пасайтириб юборади.

Бундан ташқари, Мевачилар ассоциацияси мутахассислари миришкорларни плантацияларда кимёвий ишлов бериш ҳисобини юритишга ҳамда сўнгги ҳимоя тадбирлари ўтказилганидан то маҳсулот сотилгунига қадар “кутиш муддатлари”га риоя қилишга чақирмоқда. Назорат қилинадиган газ муҳитига эга совиткичлардаги узумлар борасида эса маҳсулот таркибида олтингугурт миқдорини назорат қилишни йўлга қўйиш зарур. Бу бўйича узумчилик ташкилотлари раҳбарларининг қайд этишича, ҳозирга қадар Молдова узуми маҳсулот таркибида пестицид қолдиқлари меъёрдан юқори эканлиги боис европалик харидорлар томонидан қайтарилган ҳолат бўлмаган. Янги сотув мавсумида ҳам ушбу натижани сақлаб қолиш жуда муҳим.

Сообщение Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-dehqonlar-khoraki-uzum-hosili-yuqori-bolishini-va-uni-sotish-mavsumi-qiyin-kechishini-takhmin-qilishmoqda/feed/ 0
Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-chigirtka-zararkunandalariga-qarshi-kurash-chora-tadbirlari-olib-borilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-chigirtka-zararkunandalariga-qarshi-kurash-chora-tadbirlari-olib-borilmoqda/#respond Wed, 26 May 2021 09:19:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77242 Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Каратюбинск туманида 24 май куни итальян чигирткасининг личинкаларидан оммавий тухумдан чиқиш кузатилди. Мутахассисларнинг тавсияси билан минтақада кимёвий тозалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2021 йилда чигиртка зараркунандаларининг тарқалиши 72,326 минг гектар майдонда, шу...

Сообщение Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Каратюбинск туманида 24 май куни итальян чигирткасининг личинкаларидан оммавий тухумдан чиқиш кузатилди. Мутахассисларнинг тавсияси билан минтақада кимёвий тозалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2021 йилда чигиртка зараркунандаларининг тарқалиши 72,326 минг гектар майдонда, шу жумладан итальян чигирткаси – 70,326 минг гектар ва Осиё чигирткаси – 2 минг гектар майдонда тарқалиши тахмин қилинмоқда.

Ўз вақтида кимёвий тадбирларни амалга ошириш учун минтақага дори воситалари олиб келинди ва кимёвий тозалаш хизматларини кўрсатувчилар билан шартномалар тузилди. Ҳаммаси бўлиб тадбирларга 30 та техника, шу жумладан 3 та газ генераторлари жалб қилинади.

Каратюбинский тумани қишлоқ округи ҳудудида бир қатор тавсия этилган препаратлар билан дорилаш режа асосида бошланлган.

Умуман, республикада 2021 йилда 640,85 минг гектар майдонда чигиртка зараркунандалари тарқалиши прогноз қилинмоқда, шу жумладан итальян чигирткаси – 384 минг гектар, Осиё чигирткаси – 142 минг гектар ва Марокаш чигирткаси – 114 минг гектарда. Барча прогноз қилинган ҳудуд учун зараркунандаларга қарши воситалар ва кимёвий тозалаш хизматлари харид қилинган. Бундан ташқари, 223 минг гектар майдонга етадиган пестицидлар захираси мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда чигирткаларга қарши курашиш мавсуми бошланди

Вилоят акимлиги билан биргаликда аким ўринбосарлари бошчилигида тезкор штаб ташкил этилди ҳамда мониторинг ва кимёвий даволашни ташкил этиш бўйича иш режалари тасдиқланди. Дорилаш тадбирларига 183 та махсус пуркагич техникалари (150 та пуркагич, 12 та самолёт, 13 та енгил самолёт ва 8 та аэрозолли газ генераторлари) жалб қилинган.

«38,4 миллион гектар майдонда чигиртка зараркунандаси ўчоқларини аниқлаш ишлари олиб борилади. Ушбу ишлар учун 524 дона автотранспорт ва 1230 дона текшириш ускуналари жалб қилинади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, июнь ойида қўшни давлатлар (ХХР, РФ, Ўзбекистон) билан чегарадош ҳудудларда чигиртка зараркунандаларини аниқлаш бўйича қўшма ўрганишлар ўтказиш режалаштирилган.

Республиканинг Туркистон ва Жамбил вилоятларида Марокаш чигирткасига қарши амалиётлар аллақачон якунланган, Ақтўбе вилояти ва Ғарбий Қозоғистон Округида италия чигирткасига қарши дорилаш тадбирлари бошланган.

Сообщение Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-chigirtka-zararkunandalariga-qarshi-kurash-chora-tadbirlari-olib-borilmoqda/feed/ 0