хурмо • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 24 Jan 2022 20:20:36 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png хурмо • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Испания компанияси хурмодан тери ўрнини босувчи материал ишлаб чиқаришни йўлга қўяди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ispaniya-kompaniyasi-khurmodan-teri-ornini-bosuvchi-material-ishlab-chiqarishni-yolga-qoyadi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ispaniya-kompaniyasi-khurmodan-teri-ornini-bosuvchi-material-ishlab-chiqarishni-yolga-qoyadi/#respond Tue, 25 Jan 2022 05:00:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98171 Валенсиянинг Laserfood компанияси Испанияда ҳайвон териси ўрнини босувчи хурмодан тайёрланган биринчи веган терини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. PersiSKINнинг янги маҳсулоти 100% табиий хом ашёдан тайёрланган веган терисини ишлаб чиқариш орқали Валенсия далаларида етиштирилган ортиқча ҳажмдаги хурмо муаммосига ечим таклиф этмоқда. Бу хусусда AgroXXI agroinformacion.com портали ҳаволасига таяниб хабар берган. Ҳозирги...

Сообщение Испания компанияси хурмодан тери ўрнини босувчи материал ишлаб чиқаришни йўлга қўяди появились сначала на EastFruit.

]]>

Валенсиянинг Laserfood компанияси Испанияда ҳайвон териси ўрнини босувчи хурмодан тайёрланган биринчи веган терини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

PersiSKINнинг янги маҳсулоти 100% табиий хом ашёдан тайёрланган веган терисини ишлаб чиқариш орқали Валенсия далаларида етиштирилган ортиқча ҳажмдаги хурмо муаммосига ечим таклиф этмоқда. Бу хусусда AgroXXI agroinformacion.com портали ҳаволасига таяниб хабар берган.

Ҳозирги кунда ўсимлик материалини тақдим этишнинг дастлабки босқичида бўлган компания маҳсулот ва уни ишлаб чиқиш учун патентга 500 000 евро сармоя киритди.  Келгуси ойларда 2022 йилнинг майида бошланадиган ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичига 2 миллион еврогача қўшимча маблағ сарфлаш режалаштирилган.

«Ушбу иккинчи босқичда биз тайёр маҳсулот ишлаб чиқариладиган биринчи фабрикани очишимиз ва сотувни йўлга қўйишимиз мумкин», дейди Laserfood компаниясининг бош директори Хайме Санфеликс.

Валенсия Испанияда хурмо етиштирувчи асосий ҳудуд бўлиб, миллий ҳосилнинг 85%и, яъни ҳар йили 300 минг тоннадан зиёд мева ҳосили йиғиб олинади.

Сўнгги беш йил ичида хурмо ҳосили тез суръатлар билан ўсиб борди, бунинг натижасида йиллик маҳсулотнинг 50% дан ортиғи сотилмайдиган ортиқча маҳсулотга айланди.

Валенсиянинг агроозиқ-овқат секторидаги бундай вазиятга дуч келган PersiSKIN вакиллари чиқиндисиз иқтисодиётнинг барқарор вариантини топишди.

Бошқа томондан, корхона янги материаллардан фойдаланиш бўйича ёрдамчи сектор яратиш, масалан, кийим-кечак, пойабзал ишлаб чиқариш цехларини очишга кўмаклашиш, шу орқали юзлаб янги иш ўринларини яратишга ҳам интилмоқда.

Маҳсулот Испания тадқиқотлар, инновациялар ва тўқимачилик саноати компаниялари учун илғор техник хизматлар маркази –  АITEX иштирокида яратилган.

Сообщение Испания компанияси хурмодан тери ўрнини босувчи материал ишлаб чиқаришни йўлга қўяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ispaniya-kompaniyasi-khurmodan-teri-ornini-bosuvchi-material-ishlab-chiqarishni-yolga-qoyadi/feed/ 0
Фарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-khurmo-boqlari-maydoni-33-foizga-kengaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-khurmo-boqlari-maydoni-33-foizga-kengaydi/#respond Fri, 14 Jan 2022 07:00:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97461 Сўнгги уч йилда Фарғона вилоятида ўртача ва йирик хурмо боғларининг умумий майдони 604 гектардан 804 гектарга, яъни, 33 фоизга кенгайди. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Uza.uz маълумотларига таяниб  хабар бермоқда. Фарғона вилоятида хурмонинг 10 дан ортиқ навлари етиштирилади, ушбу мевани етиштириш бўйича вилоятнинг Олтиариқ, Қува, Фарғона ва Бешариқ туманлари етакчидир. Фарғона...

Сообщение Фарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги уч йилда Фарғона вилоятида ўртача ва йирик хурмо боғларининг умумий майдони 604 гектардан 804 гектарга, яъни, 33 фоизга кенгайди. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Uza.uz маълумотларига таяниб  хабар бермоқда.

Фарғона вилоятида хурмонинг 10 дан ортиқ навлари етиштирилади, ушбу мевани етиштириш бўйича вилоятнинг Олтиариқ, Қува, Фарғона ва Бешариқ туманлари етакчидир.

Фарғона вилояти Ўзбекистондан хурмо экспорти бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, 2021 йилда эса бу вилоят республика ҳудудлари кесимида хурмо экспорти бўйича рейтингда биринчи ўринга чиқди.  Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойи давомида Фарғона вилоятидан ташқи бозорларга 20,2 минг тонна хурмо жўнатилган бўлиб, мазкур кўрсаткич шу даврда Ўзбекистондан экспорт қилинган хурмонинг умумий ҳажмидан 32,6 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик хурмо экспортёрларидан бири бўлиб, сўнгги бир неча йил ичида ушбу маҳсулотнинг энг йирик жаҳон экспортёрлари Топ-5 талигидан жой олган. Аммо 2021 йилда хурмонинг оммавий йиғим-терими одатдагидан 10 кун кеч бошланди ва 2021 йилнинг қиш фасли ҳамда эрта баҳорида кузатилган об-ҳаво аномалиялари туфайли ҳосил 2020 йилга нисбатан паст бўлди. Натижада, 2021 йили экспортёрларнинг фермерлардан харид нархлари 2020 йилга нисбатан юқори эди. 2021 йилда Ўзбекистондан хурмо экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 23 фоиз кам бўлди. Ўтган йилги об-ҳаво аномалиялари  Ўзбекистон хурмоси ҳамда бошқа турдаги мева, ёнғоқ ва сабзавотларнинг нархи, шунингдек, экспорт ҳажмига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида батафсил маълумот олиш учун EastFruit экспертларининг  таҳлилини ўқинг.

Сообщение Фарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-khurmo-boqlari-maydoni-33-foizga-kengaydi/feed/ 0
Ўзбекистонда хурмо қимматлашмоқда – нархлар ўтган йилгидан 70 фоиз баланд https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-khurmo-qimmatlashmoqda-narkhlar-otgan-yilgidan-70-foiz-baland/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-khurmo-qimmatlashmoqda-narkhlar-otgan-yilgidan-70-foiz-baland/#respond Tue, 19 Oct 2021 07:59:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89559 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Ўзбекистонда хурмонинг улгуржи нархларида сезиларли даражада ўсиш кузатилмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу маҳсулотни фермерлар ва савдогарлардан сотиб олишнинг ўртача нархи 1 кг учун 0,30 долларгача ошди, бир йил аввал эса бу маҳсулотнинг килограммини 0,18 доллардан харид қилиш  мумкин эди. Хурмо нархининг ошиши уни омборларда сақлаш учун оладиган...

Сообщение Ўзбекистонда хурмо қимматлашмоқда – нархлар ўтган йилгидан 70 фоиз баланд появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Ўзбекистонда хурмонинг улгуржи нархларида сезиларли даражада ўсиш кузатилмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу маҳсулотни фермерлар ва савдогарлардан сотиб олишнинг ўртача нархи 1 кг учун 0,30 долларгача ошди, бир йил аввал эса бу маҳсулотнинг килограммини 0,18 доллардан харид қилиш  мумкин эди.

Хурмо нархининг ошиши уни омборларда сақлаш учун оладиган улгуржи сотувчилар ўртасида талаб даражасини оширмоқда. Анъанага кўра, бу маҳсулотни Янги йил арафасида сотиш учун,  нархи сезиларли даражада ошгунга қадар сақлашади. Бу йил нархлар кўтарилишига сабаблардан бири сифатида Марказий Осиёда хурмонинг пишиб етилиш мавсуми кечки муддатга қолгани ҳам қўшилди.

Шунингдек, бу мева учун жаҳон бозорида етакчи саналган Испаниядаги камҳосил каби факторни хурмо бозорига таъсирини ҳам қайд этиш жоиз. Биз яқинда мазкур омилнинг таъсирини «Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми?» сарлавҳали материалда батафсил таҳлил қилдик.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистондан хурмо экспорти тез суръатлар билан ўсиб бормоқда ва ўтган йили деярли 100 минг тоннага етди. Россия хурмо бозорида Ўзбекистоннинг асосий рақобатчилари – Озарбайжон, Эрон, Исроил, Грузия, Туркия ва Хитой етказиб берувчиларидир. Бошқа томондан, Россия хурмо импорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Қизиғи шундаки, Қозоғистон хурмо импорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаган, у ҳам хурмони  Ўзбекистондан катта ҳажмда импорт қилади. Тўртинчи ўринда, учинчи ўринни эгаллаган Германиядан сўнг минтақамиздаги яна бир мамлакат – Украинадир. Ва Украина бозорларида  Ўзбекистон хурмоси йилдан-йилга кўпроқ сотилмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон Украинага рекорд ҳажмда – 1,8 минг тонна хурмо етказиб берди.

Сообщение Ўзбекистонда хурмо қимматлашмоқда – нархлар ўтган йилгидан 70 фоиз баланд появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-khurmo-qimmatlashmoqda-narkhlar-otgan-yilgidan-70-foiz-baland/feed/ 0
Ўзбекистоннинг хурмо экспорти мавсуми паст нархлар билан бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonning-khurmo-eksporti-mavsumi-past-narkhlar-bilan-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonning-khurmo-eksporti-mavsumi-past-narkhlar-bilan-boshlandi/#respond Sat, 09 Oct 2021 10:02:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88675 Айни дамда Ўзбекистондан хурмо экспорти мавсуми қизғин паллада. Бу мавсум август ойининг учинчи ўн кунлигида бошланиб келаси йил январининг иккинчи ярмида тугайди, унинг умумий давомийлиги тахминан 5 ойдир. Аммо энг фаол босқич – бу сентябрдан декабргача бўлган давр, мазкур даврга умумий экспорт ҳажмининг 98 фоиз улуши тўғри келади. Ўзбекистондан хурмо...

Сообщение Ўзбекистоннинг хурмо экспорти мавсуми паст нархлар билан бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Айни дамда Ўзбекистондан хурмо экспорти мавсуми қизғин паллада. Бу мавсум август ойининг учинчи ўн кунлигида бошланиб келаси йил январининг иккинчи ярмида тугайди, унинг умумий давомийлиги тахминан 5 ойдир. Аммо энг фаол босқич – бу сентябрдан декабргача бўлган давр, мазкур даврга умумий экспорт ҳажмининг 98 фоиз улуши тўғри келади.

Ўзбекистондан хурмо экспортининг ўтган йилги – 2020/21 мавсуми аввалгиларидан рекорд даражадаги кўрсаткичлар билан фарқ қилди. EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг август ойи бошидан 2021 йилнинг январь ойи охирига қадар хурмо экспорти 98,9 минг тонна, қиймати эса 49,4 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган уч мавсумдаги ўртача кўрсаткичдан 70 фоизга кўпдир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2017/18 – 2019/20  мавсумларидаги хурмо экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 47 мингдан 73 минг тоннагача бўлган.

EastFruit таҳлилчилари бу мавсумнинг ўтган йилгисидан фарқи борасида қуйидагиларга эътибор қаратишмоқда. Бозор иштирокчиларининг маълумотларига кўра, бу йил хурмо ҳосилининг оммавий йиғим-терими тахминан 10 кун кеч бошланган ва ҳосил ўтган йилгидан паст. Бунинг сабаби, 2021 йилнинг қиш фасли ва эрта баҳорда Ўзбекистонда кузатилган об-ҳаво аномалиялари бўлиб, улар данакли мевалар ва ёнғоқ экинлари ҳосилига катта зарар етказди. Бу хурмо экспорти мавсуми бошидаёқ ушбу маҳсулотларни ташқи бозорларга жўнатиш ҳажмида ўз аксини топди. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг август ойи бошидан сентябрь охирига қадар 10,4 минг тонна ҳажмда 4,1 миллион долларлик хурмо экспорт қилди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2020-2019 йилларнинг худди шу даврида: 2020 йили –   12,8 минг тонна ҳажмда 7,8 миллион долларлик, 2019 йили – 8 минг тонна ҳажмда 5,3 миллион долларлик хурмо экспорт қилинган.

Жисмоний жиҳатдан 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида хурмо экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоиз кам, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 30 фоиз кўп бўлган.

Шунингдек ўқинг: 2020 йилда Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича жаҳондаги етакчи тўртликка кирди

Бундан ташқари, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида ўзбек хурмосини ташқи бозорларга жўнатишнинг ўртача нархи 2020 йилдаги худди шу даврга нисбатан қарийб 30% паст бўлган. Бу экспортнинг жисмоний жиҳатдан пасайишидан кўра, даромад камайишида кўпроқ акс этган. Бундан ташқари, 2020 йилнинг август-сентябрь ойларида ўзбек хурмосининг ўртача экспорт нархи 2019 йилги худди шу даврга нисбатан 12 фоиз паст бўлган. Бошқача айтганда,  Ўзбекистондан ташқи бозорларга хурмо жўнатишнинг ўртача нархи экспорт мавсуми бошида кетма-кет иккинчи йил пасаймоқда.

Ҳозирги вақтда экспортёрларнинг ўзбек фермерлари ва улгуржи савдогарлардан хурмо харид қилиш нархи нуқсон ва калибр бўйича сараланган маҳсулот учун 2 500 дан 3 000 сўм/кг гача (0,23 дан 0,28 долларгача)дир.

Сообщение Ўзбекистоннинг хурмо экспорти мавсуми паст нархлар билан бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonning-khurmo-eksporti-mavsumi-past-narkhlar-bilan-boshlandi/feed/ 0
2020 йилда Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича жаҳондаги етакчи тўртликка кирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-yilda-ozbekiston-khurmo-eksporti-boyicha-zhahondagi-etakchi-tortlikka-kirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-yilda-ozbekiston-khurmo-eksporti-boyicha-zhahondagi-etakchi-tortlikka-kirdi/#respond Fri, 08 Oct 2021 17:09:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88623 2020 йилда хурмонинг жаҳон бўйича экспорти жисмоний жиҳатдан 11 фоизга ошиб, 637 минг тоннага етди, қиймат жиҳатидан эса 17 фоизга ошиб, 695 миллион долларни ташкил қилди. Бу хусусда IndexBox таҳлил агентлиги «World – Persimmons – Market Analysis, Forecast, Size, Trends and Insights» деб номланган янги ҳисоботида хабар қилди. Экспорт Хурмо...

Сообщение 2020 йилда Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича жаҳондаги етакчи тўртликка кирди появились сначала на EastFruit.

]]>

2020 йилда хурмонинг жаҳон бўйича экспорти жисмоний жиҳатдан 11 фоизга ошиб, 637 минг тоннага етди, қиймат жиҳатидан эса 17 фоизга ошиб, 695 миллион долларни ташкил қилди.

Бу хусусда IndexBox таҳлил агентлиги «World – Persimmons – Market Analysis, Forecast, Size, Trends and Insights» деб номланган янги ҳисоботида хабар қилди.

Экспорт

Хурмо экспорт қилувчи асосий мамлакатлар 2020 йилда: Испания (211 минг тонна), Озарбайжон (126 минг тонна), Хитой (108 минг тонна) ва Ўзбекистон (97 минг тонна) бўлди. Уларнинг жаҳон умумий экспорти ҳажмидаги умумий улуши 85 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринларда Литва (14 минг тонна), Польша (12 минг тонна) ва Грузия (11 минг тонна)дир. Уларнинг умумий улуши  жаҳон умумий экспорти ҳажмининг 5,7 фоизини ташкил этади, деб хабар берди FruitNews.

Қиймат жиҳатидан Испания (234 миллион доллар), Хитой (206 миллион доллар) ва Озарбайжон (92 миллион доллар) хурмо экспорт қилувчи энг йирик мамлакатларга айланди. Уларнинг жаҳон умумий экспорти ҳажмидаги умумий улуши – 77%.

Хитой (+ 62,1% йилига) ва Ўзбекистон (+ 48% йилига) 2020 йилда экспорт қийматининг энг юқори ўсиш суръатларига эга бўлди.

Хурмонинг ўртача экспорт нархи 2020 йилда 6,4 фоизга ошиб, 1 тонна учун 1091 доллар нархни ташкил этди. Хурмо учун энг юқори экспорт нархи Хитой (1 тонна учун 1909 доллар)ники, энг паст нарх эса Ўзбекистон (1 тонна учун 499 доллар)ники бўлди.

Импорт

Хурмо импорт қилувчи асосий мамлакат 2020 йилда Россия бўлди. Ушбу мамлакат 149 минг тонна хурмо импорт қилган, бу  жаҳон импорти умумий ҳажмининг 27 фоизини ташкил қилади. Сўнгра Қозоғистон (58 минг тонна), Германия (55 минг тонна), Украина (40 минг тонна), Италия (31 минг тонна), Тайланд (28 минг тонна) ва Франция (28 минг тонна)дир. Бу мамлакатларнинг жаҳон умумий импорти ҳажмидаги улуши 44 фоизни ташкил қилади. Хурмонинг жаҳон миқёсида харид қилинишида Беларусь (19 минг тонна), Литва (16 минг тонна), Польша (12 минг тонна), Канада (9,3 минг тонна) ва Буюк Британия (8,4 минг тонна) у қадар катта бўлмаган улушни эгаллади.

Қиймат жиҳатидан Россия (120 миллион доллар), Германия (75 миллион доллар) ва Франция (37 миллион доллар) 2020 йилда энг кўп импорт қилган давлатлар бўлди. Уларнинг умумий улуши жаҳон умумий импортининг 43 фоизини ташкил этди. Кейинги ўринда умумий улуши 32% бўлган Украина, Италия, Қозоғистон, Тайланд, Канада, Литва, Беларусь, Польша ва Буюк Британиядир.

Сообщение 2020 йилда Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича жаҳондаги етакчи тўртликка кирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-yilda-ozbekiston-khurmo-eksporti-boyicha-zhahondagi-etakchi-tortlikka-kirdi/feed/ 0
Бу мавсумда Грузия хурмоси қимматроқ бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-mavsumda-gruziya-khurmosi-qimmatroq-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-mavsumda-gruziya-khurmosi-qimmatroq-boladi/#respond Thu, 07 Oct 2021 19:15:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88539 Фермерлар бу йил хурмонинг ўтган мавсумга нисбатан юқори нархлари ҳақида гапиришмоқда. Бу бир қанча омилларга боғлиқ. Ноқулай иқлим шароитлари, жумладан, ёздаги қурғоқчилик, кузнинг совуқ ва ёмғирли ҳавоси, август ойида Кахетиядаги дўл кабилар минтақа ҳосилини сезиларли даражада камайтирди. Яна бир омил – бу меҳнат харажатларининг ошиши. Мева ҳосилини йиғиб олувчиларнинг ўртача...

Сообщение Бу мавсумда Грузия хурмоси қимматроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Фермерлар бу йил хурмонинг ўтган мавсумга нисбатан юқори нархлари ҳақида гапиришмоқда. Бу бир қанча омилларга боғлиқ. Ноқулай иқлим шароитлари, жумладан, ёздаги қурғоқчилик, кузнинг совуқ ва ёмғирли ҳавоси, август ойида Кахетиядаги дўл кабилар минтақа ҳосилини сезиларли даражада камайтирди. Яна бир омил – бу меҳнат харажатларининг ошиши. Мева ҳосилини йиғиб олувчиларнинг ўртача кунлик маоши 2020 йилги мавсумга нисбатан 20-30 фоизга кўпдир.

Соломон Гогелишвили 2 гектарлик боғдан 30-40 тонна хурмо йиғиб оларди, лекин, афсуски, унинг Телави муниципалитетидаги Акура қишлоғи август ойида дўл эпимарказига тушиб, ҳосилнинг 100 фоизи йўққа чиқди. Бундан ташқари, Гогелашвили EastFruitга берган интервьюсида дўл нафақат мевалар, балки дарахтларга ҳам зарар етказганини айтди. Энди у дарахтлардан бир қисмининг ҳолати яхшиланишига умид қилмоқда, лекин кўпини кесишга тўғри келади.

Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кахетия минтақавий хизмати вакили Васил Германишвилининг EastFruitга айтишича, дўл зарари туфайли Кахетиядаги хурмо ҳосили ўрта ҳисобда 20-30% паст бўлади.

Дўл бу мавсумда хурмо учун ягона иқлим муаммоси эмас. Ёзги қурғоқчилик меванинг ҳажмини камайтирди. Марина Аколашвилининг Гуржаани муниципалитетида совутиш омбори бор ва экспортёрлар учун фермерлардан мавсумий меваларни харид қилади. Унинг сўзларига кўра, жорий йилги мевалар кичик, бу эса кўп сонли экспортёрларни жалб қила олмайди. Марина хоним кузда, йиғим-терим бошланишидан аввал мевалар катталашишга улгуришидан умидвор.

Шунингдек ўқинг: Грузиядан картошканинг яна бир ғайриоддий экспорти

«Ҳаммаси мижозларга боғлиқ. Агар биз хурмо йиғишга буюртма олсак, сотиб олишни бошлаймиз. Нархлар ёки мавсум ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки, ҳозирча буюртмалар йўқ”,  дейди Аколашвили.

Оммавий мавсумга ҳали эрта бўлса-да, баъзи фермерлар хурмонинг биринчи партиясини сотишди. Роман Чхенкели Кахетиянинг Лагодехи муниципалитетида 12 гектарлик хурмозорга эгалик қилади. У биринчи партияни 1,1 лари/кг (0,35 доллар)дан сотди. Лекин кейинги партиялар учун нарх кўтарилади, деб ҳисобламоқда. Бунинг асосий сабаби – ишчи кучи нархи ошишидир. Хурмо қўлда йиғилгани боис, деҳқонлар учун меҳнат харажатлари асосий чиқимлардан бири ҳисобланади.

Экспортёрлар билан нарх борасида келишиб олган бошқа фермер Анзор Мсхиладзе Гори вилоятида 7 гектарлик хурмо боғига эгалик қилади. Ундан улгуржи савдогарлар бу йилги хурмо ҳосилини 0,9 лари/кг (0,27 доллар)дан сотиб олишади, бу кўрсаткич ўтган мавсумдагидан 0,2 лари (0,06 доллар) кўпдир. Мсхиладзе EastFruit билан мулоқот чоғи ишчи кучи харажатлари ошганини тасдиқлади.

Ҳозир Грузия шарқи ва ғарбида ёмғирли об-ҳаво ҳукм суриб тургани туфайли йиғим-терим жараёни кечикмоқда. Оммавий йиғим-терим октябрь ойи ўрталарида бошланиб, ноябрь ўрталарига қадар давом этади. Фермерлар йиғим-терим кечикишига сабаб бўладиган ноодатий совуқ ҳаво ҳақида гапиришмоқда, лекин бу мевалар сифатига таъсир кўрсатмайди.

Грузия хурмоси анъанавий равишда Россия, Украина ва Арманистонга экспорт қилинади. Сентябрь ойида ушбу мамлакат 340 тонна хурмо экспорт қилди, шунинг 62 фоизи Арманистон улушига тўғри келади. EastFruit келгуси ойларда ҳам Грузиядаги хурмо мавсуми ҳақида муштарийларимизга маълумот беришда давом этади.

Сообщение Бу мавсумда Грузия хурмоси қимматроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-mavsumda-gruziya-khurmosi-qimmatroq-boladi/feed/ 0
Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-khurmo-hosili-yakhshi-bolmadi-bu-ozbekiston-tozhikiston-va-gruziya-uchun-imkoniyatmi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-khurmo-hosili-yakhshi-bolmadi-bu-ozbekiston-tozhikiston-va-gruziya-uchun-imkoniyatmi/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:43:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87336 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, хурмо мавсуми Европада энди бошланяпти, бироқ шуни ишонч билан айтиш мумкинки, хурмо нархлари нисбатан юқори бўлади. Бундан бизнинг минтақамиз мамлакатлари, аниқроғи, Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия қай даражада фойдалана олиши мумкин? Шу ҳақда фикр юритамиз. Демак, бугунга келиб маълум бўлмоқдаки, дунё хурмо бозорида етакчи бўлган Испания ҳосилнинг...

Сообщение Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, хурмо мавсуми Европада энди бошланяпти, бироқ шуни ишонч билан айтиш мумкинки, хурмо нархлари нисбатан юқори бўлади. Бундан бизнинг минтақамиз мамлакатлари, аниқроғи, Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия қай даражада фойдалана олиши мумкин? Шу ҳақда фикр юритамиз.

Демак, бугунга келиб маълум бўлмоқдаки, дунё хурмо бозорида етакчи бўлган Испания ҳосилнинг 20-25%ни ололмайди. Бинобарин, бунинг сабаби совуқ уриши эмас, балки Испаниядаги хурмо плантацияларининг катта қисмига зарар етказган Planococcus (крахмалли зараркунанда) тез тарқалиб кетгани бўлди. Бу ишлов беришлар сонининг, демакки, харажатларнинг кўпайишига, шунингдек, хурмо ҳосилининг бир қисми нобуд бўлишига ва унинг сифати ёмонлашишига олиб келди.

Ҳар йили Испания 210 минг тоннага яқин хурмо экспорт қилади. Бу мазкур мева тури бўйича глобал савдоларнинг тахминан учдан бирини ташкил қилади. 2021/22 йилги мавсумда Испаниядан хурмо экспорти 160-170 минг тоннага тушиши мумкин ва бу сўнгги ўн йилликдаги энг паст кўрсаткич деганидир.

Қизиғи шундаки, испан хурмоси билан Марказий Осиё ва Кавказда етиштирилган хурмо дунё бозорида деярли тўқнаш келмайди. Айтиш мумкинки, улар бутунлай бошқа-бошқа маҳсулотлардир. Авваллари бу маҳсулотлар Россия бозорларида “учрашарди”, бироқ энди Испания Россияга хурмо етказиб бера олмаяпти, Беларусь сингари мамлакатлар орқали реэкспорт қилиш эса охирги йилларда жуда қийинлашиб кетган. Шу боисдан, ушбу икки маҳсулотни Россияга қўшни бўлган Украинада учратиш мумкин. Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатлари эса деярли бутун хурмо ҳосилини Россия ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилади.

Бироқ, Испания ўз хурмосини ЕИнинг бошқа мамлакатлари, шунингдек, Украина ва Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт қилганлиги сабабли, мантиқий савол туғилади. Хўш, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон ва минтақанинг бошқа мамлакатларида етиштирилган хурмо ушбу мамлакатлардаги испан хурмоси ўрнини тўлдира оладими?

Энг аввало, айтиш керакки, хурмо етиштириш Грузияда жадал суръатларда ва Марказий Осиё мамлакатларида барқарор равишда ўсиб бормоқда. Грузия етиштириш ва экспортни ҳар йили ошириб боряпти. 2020 йилда эса у ўзида етиштирилган хурмони 10 минг тоннадан зиёд ҳажмда экспорт қилган дунёнинг 6 мамлакатидан бирига айланди. Тўғри, Грузия учун экспорт ҳажми борасида Озарбайжон ва Ўзбекистонга етиб олишга ҳали анча бор. Озарбайжондан ҳар йили экспортга (асосан РФга) 200 минг тоннадан зиёд хурмо жўнатилади. Ўзбекистон эса 2020 йилда 100 тоннага яқин хурмо экспорт қилган. Ўзбек хурмосини экспорт қилиш ҳажмлари ҳам тез ўсмоқда. Худди Озарбайжон сингари Ўзбекистон ҳам ўз хурмосининг деярли барчасини Россия ва собиқ СССР мамлакатларига етказиб беради. Ҳа, қайд этиш жоизки, Озарбайжондан келадиган хурмонинг катта қисми, асосан, Эрондан жўнатиладиган хурмо реэкспорти бўлиши мумкин.

2021 йилда Кавказ ва Марказий Осиё минтақасида хурмо ҳосилини йиғиштириб олиш бироз кечикмоқда, аммо у яхшигина бўлиши кутиляпти. Яна бир нарса. Экспортни диверсификация қилиш имкониятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий муаммо шундаки, ушбу хурмо ўз ташқи кўриниши ва таъм кўрсаткичлари билан фарқланиб туради.

Данаксиз ва тахир таъмга эга бўлмаган испан хурмосини сотувчилар кўпинча “Шарон” деб атайдилар. Аслида бу унчалик тўғри эмас, чунки “Шарон” – Исроилда етиштириладиган “Триумф” хурмо навининг савдо маркаси. Бу ерда гап фақат нав ҳақида эмас, уни зарур ҳолатга етказувчи, балки узоқ вақт сир тутиб келинган усулда ҳам бормоқда.

Бироқ ҳозир бу усулдан турли мамлакатларда етиштириладиган бошқа данаксиз хурмо навлари билан ҳам фойдаланилмоқда. Хурмо керакли хусусиятларга эга бўлиши учун уни ҳали пишмай туриб йиғиб олишади ва карбонат ангидрид билан тўлдирилган герметик камераларда жадал суръатда етилтиришади. Бу усул тахир таъмни  йўқотади, яъни хурмо таркибидаги танинни камайтиради. Авваллари бунинг учун худди бананлардаги каби этилендан фойдаланилган. Аммо бу усул хурмонинг юмшаб, ташиш қийин ҳолатга келиб қолишига сабаб бўлади. Таркибдаги танин эса унчалик даражада камаймайди.

Хурмога карбонат ангидрид билан ишлов беришнинг мазкур усули пайдо бўлгач, ушбу меванинг жаҳон бўйича савдо ҳажмлари кескин кўпайди. Ахир хурмо ҳамма ерда ҳам ўсавермайди-да. Карбонат ангидрид ёрдамида ишлов берилганда йирик, чиройли ва тоза, данаксиз, қарсиллатиб ейдиган, ширин таъмга эга хурмо ҳосил бўлади. Мева етарли даражада қаттиқ бўлиб қолиши ҳисобига унинг сифат кўрсаткичларини йўқотмасдан, узоқ сақлаш мумкин.

Марказий Осиё ва Кавказортида хурмо етиштириш ва унга ишлов беришга ёндашувлар ЕИ мамлакатларидагидек даражада мукаммал эмас. Бу минтақаларнинг хурмоларида, одатда, яра-чақалар кўпроқ бўлади ва уларни ташиш қийин. Етиштирилаётган навларнинг бир қисми йирик данакларга эга, данаксизлари ҳам бор. Шунингдек, айрим навлар оғизни буриштиради, яъни таркибида танин мавжуд. Қолаверса, тезкор етиштириш бўйича ёндашувлар бу ерларда деярли қўлланилмайди. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, бу хурмони сақлаш ва ташиш анча қийинчилик туғдиради. Супермаркетлар ҳам бундай маҳсулотни сотишга жуда ошиқмайдилар. Чунки уни реализация қилишдаги йўқотишлар катта.

Ташқи кўриниш ва таъм кўрсаткичларидаги фарқ, шунингдек, минтақамиздан хурмо олиб бориб сотишдаги катта таваккалчиликларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, Испанияда хурмо ҳосилининг камайиши Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларидаги хурмо нархлари ва экспортига жиддий таъсир қилмайди. Чунки экспорт, илгаригидек, аввало дунёнинг энг йирик хурмо импортёри бўлмиш Россия бозорларига йўналтирилади.

Бундан ташқари, Украина ва Беларусь каби мамлакатлардаги испан хурмоси истеъмолчилари бошқа мамлакатлардан келган хурмони харид қилмаса керак. Боиси, бу ҳақиқатан ҳам мутлақо бошқа маҳсулот. Хурмо учун яна бир салбий омил – бу Россия бозорларидаги арзон олманинг кўпайиб кетганидир.

Шунга қарамай, минтақамиздаги энг уддабурон хурмо экспортёрлари ва етиштирувчилари ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз маҳсулоти учун янги бозорларни очса ёмон бўлмасди. Экспертларнинг ҳам фикрича, Ўзбекистон ва Тожикистонда яқин ҳафталар ичида хурмо нархлари пасайиши кутилмоқда.

Испанияда хурмо ҳосилининг камайиб кетганидан энг кўп Исроил ва Италия боғбонлари фойдаланиб қолиши шубҳасиз. Улар 2021/22 йил мавсумида ўз маҳсулотларини яхшигина нархда сотиши мумкин.

Дарвоқе, Ўзбекистон ва Тожикистонда хурмони қуёшда қуритиб сотиш тобора оммалашмоқда. Бу ҳам яхшигина даромад келтиради. Грузиядаги хурмонинг бир қисми ҳам худди шу шаклда сотилмоқда. Бу ҳақда биз суратлари билан тайёрлаган материалимизда ҳикоя қилгандик. Қолаверса, коронавирус пандемиясининг давом этиши баробарида хурмо истеъмол қилиш тобора урфга кирмоқда. Чунки унинг таркибидаги танин моддаси covid-19 вирусини ўлдиради, деган фикр мавжуд. Ўтган йилнинг охирида хурмонинг вирусга қарши курашишдаги фойдалари тўғрисида ОАВда тарқатилган хабарлардан сўнг Тожикистонда ҳатто нархлар кескин кўтарилиб кетганди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, минтақавий хурмо бозорида айни пайтда ижобий омиллар салбий омилларга қараганда анча кўп. Демак, минтақамизда хурмо нархлари ҳам, боғбонларнинг даромади ҳам катта эҳтимол билан ўтган йилгидан кам бўлмайди.

Сообщение Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-khurmo-hosili-yakhshi-bolmadi-bu-ozbekiston-tozhikiston-va-gruziya-uchun-imkoniyatmi/feed/ 0
Испанияда хурмо ва лимон дарахтларини томчилатиб суғоришнинг инновацион усули ишлаб чиқилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-khurmo-va-limon-darakhtlarini-tomchilatib-suqorishning-innovatsion-usuli-ishlab-chiqildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-khurmo-va-limon-darakhtlarini-tomchilatib-suqorishning-innovatsion-usuli-ishlab-chiqildi/#respond Fri, 20 Aug 2021 15:51:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84536 Чўлланишни тадқиқ қилиш институти (CIDE)нинг тадқиқот гуруҳи – Испания миллий тадқиқот кенгаши (CSIC), Валенсия университети ва Валенсия ҳукумати қўшма маркази ҳамда Сегура тупроқшунослик ва амалий биология маркази (CEBAS-CSIC) ярим қурғоқчил иқлим шароитида томчилатиб суғориш йўли билан хурмо ва лимон экиш учун оптимал суғориш усулини яратиш бўйича тадқиқот олиб борди. Олимларнинг...

Сообщение Испанияда хурмо ва лимон дарахтларини томчилатиб суғоришнинг инновацион усули ишлаб чиқилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Чўлланишни тадқиқ қилиш институти (CIDE)нинг тадқиқот гуруҳи – Испания миллий тадқиқот кенгаши (CSIC), Валенсия университети ва Валенсия ҳукумати қўшма маркази ҳамда Сегура тупроқшунослик ва амалий биология маркази (CEBAS-CSIC) ярим қурғоқчил иқлим шароитида томчилатиб суғориш йўли билан хурмо ва лимон экиш учун оптимал суғориш усулини яратиш бўйича тадқиқот олиб борди. Олимларнинг хулосасига кўра, лимон учун ҳам, ёш хурмо дарахтлари учун ҳам маҳсулдорлик ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун битта томчилатиш линияси етарли. Бу хусусда «AПК-Информ сабзавотлар ва мевалар» агентлиги phys.org сайтига таяниб хабар бермоқда.

Иш жараёнида томчилатгичларни ушлаб турувчи шлангларни жойлаштиришнинг мақбул усули аниқланади (сони ва боғда жойлашуви),  дарахтларга сув етказиш учун бир ёки бир нечта томчилатгич-ушлагич жойлаштирилиши мумкин.

Тадқиқотга кўра, линияларнинг оддий жойлашуви арзон бўлиб, тупроққа ишлов беришни осонлаштирса-да, улар етарли даражада намликни таъминлай олмаслиги мумкин. Ушбу тадқиқотда ишлатилган томчилатгичлар линиясига қараб, дарахтларнинг агрономик реакцияси таққосланади.

«Aсосий хулоса шуки, агар лимон дарахтлари лой тупроқда ўсса, маҳсулдорликни ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун томчилатгич-ушлагичнинг битта линияси етарлидир. Худди шунингдек, ёш хурмо дарахтлари учун томчилатгичларни томчилатгич-ушлагичнинг бир линиясига жойлаштириш сувнинг маҳсулдорлигини оптималлаштиради”, дейди CIDE тадқиқотчиси ва ишланма муаллифларидан бири Диего Интриглиоло.

Сообщение Испанияда хурмо ва лимон дарахтларини томчилатиб суғоришнинг инновацион усули ишлаб чиқилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-khurmo-va-limon-darakhtlarini-tomchilatib-suqorishning-innovatsion-usuli-ishlab-chiqildi/feed/ 0