Хитой • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 11 Apr 2022 17:52:02 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Хитой • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-gilos-importini-2022-yilning-ikki-oyida-zhahondagi-barcha-mamlakatlar-importidan-uch-barobar-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-gilos-importini-2022-yilning-ikki-oyida-zhahondagi-barcha-mamlakatlar-importidan-uch-barobar-oshirdi/#respond Tue, 12 Apr 2022 05:00:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103191 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, жаҳон гилос бизнеси учун Хитой бозори қанчалик муҳим эканини тушуниш учун ушбу мамлакат гилос импортининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Зеро, импорт Хитойга нафақат тўғридан-тўғри, балки бошқа мамлакатлар орқали ҳам амалга оширилади. Расмий савдо статистикасига кўра, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Хитой ўтган йилнинг...

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, жаҳон гилос бизнеси учун Хитой бозори қанчалик муҳим эканини тушуниш учун ушбу мамлакат гилос импортининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Зеро, импорт Хитойга нафақат тўғридан-тўғри, балки бошқа мамлакатлар орқали ҳам амалга оширилади.

Расмий савдо статистикасига кўра, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Хитой ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоиз кам гилос импорт қилган, бироқ ушбу мева учун 10 фоиз кўпроқ ҳақ тўлаган. Хитойга гилос импорти қиймат жиҳатидан ақл бовар қилмас 1,8 миллиард АҚШ долларига етди, бу эса навбатдаги тарихий рекорддир. Сархил гилос импорти ҳажми эса 242,5 минг тоннани ташкил этди – бу ҳам катта ҳажм, лекин ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ.

Бироқ, ушбу рақамлар бироз алдамчи, чунки, биз биламизки, Хитойга гилос импортининг ҳақиқий ҳажми анча юқори. Мазкур мамлакат, аслида, қанча гилос импорт қилишини тушуниш учун ушбу мева Гонконгга ва Гонконг орқали Хитойга етказиб берилишини ҳисобга олиш керак.

Тўғри, бу ерда 2022 йилнинг январь-февраль ойларида жисмоний жиҳатдан импорт динамикаси салбий бўлди – етказиб бериш 27 фоизга қисқариб, 178,3 минг тоннани ташкил этди.  Бироқ, бу ҳам гилос импорти бўйича сўнгги йиллардаги иккинчи энг юқори кўрсаткичдир. Қиймат жиҳатидан Гонконгнинг гилос импорти 1,1 миллиард долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга кам.

Шундай қилиб, Хитой 2022 йилнинг дастлабки икки ойида гилос импорти учун 2,9 миллиард доллар тўлади, бу бутунбошли 2021 йил учун ҳисоблаганда, жаҳондаги бошқа барча мамлакатлардан уч баробар кўп кўрсаткичдир! Қизиғи шундаки, ушбу бизнеснинг асосий ва деярли ягона бенефициари Чилидан сархил гилос етказиб берувчилар бўлди.

Нима учун гилос Хитойда жуда машҳур эканлиги ва нега бу мева мамлакат иқтисодий фаровонлигининг ўзига хос рамзига айлангани ҳақида биз «Жаҳон гилос бозори ва Хитой гилоси феномени» материалида ёзганмиз.  Бироқ, бу ғояни «илгари суриш»га муваффақ бўлган чилилик гилос экспортёрларининг ҳам хизматларини тан олиш керак. Пировардида, Чилидан Хитойга етказиб бериладиган гилоснинг биринчи партиялари – бу чинакам воқеликдир.

Афсуски, минтақамиздаги энг йирик гилос экспортёри бўлмиш Ўзбекистон ҳатто Хитой бозорига чиқиш имкониятига эга бўлса ҳам бу афзалликдан ҳозирча фойдалана олмаяпти. Қолаверса, Ўзбекистондан Хитойга гилос экспорти доимий равишда пасайиб бормоқда ва 2021 йилда рекорд даражадаги 14 тоннага тушди. Қизиғи шундаки, Хитойга гилос экспортининг рекорд даражада пастлиги Ўзбекистон бозорида гилос кўплиги ва рекорд даражадаги арзон нархлар фонида қайд этилди.  Бунинг асосий сабаби, Ўзбекистон гилосининг сифати ва Хитой талаблари ўртасидаги номувофиқликдир. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, мамлакатда йирик мевали  гилос етиштириш бўйича биринчи истиқболли лойиҳалар пайдо бўлмоқда, улардан бирини ушбу видеода кўришингиз мумкин.

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-gilos-importini-2022-yilning-ikki-oyida-zhahondagi-barcha-mamlakatlar-importidan-uch-barobar-oshirdi/feed/ 0
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-oziq-ovqat-mahsulotlari-importini-26-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-oziq-ovqat-mahsulotlari-importini-26-foizga-oshirdi/#respond Tue, 05 Apr 2022 04:30:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102664 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-февраль ойлари учун Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркибини эълон қилди. Мазкур маълумотлардан маълум бўлишича, республика икки ой ичида озиқ-овқат импортини 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга – 368 миллион доллардан 499 миллион долларга оширган, деб ёзмоқда “Nuz.uz”. Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импортида етакчи...

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-февраль ойлари учун Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркибини эълон қилди. Мазкур маълумотлардан маълум бўлишича, республика икки ой ичида озиқ-овқат импортини 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга – 368 миллион доллардан 499 миллион долларга оширган, деб ёзмоқда “Nuz.uz”.

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импортида етакчи ролни Қозоғистон эгаллаб турибди, ушбу мамлакатдан 180 миллион долларлик озиқ-овқат импорт қилинган (2021 йилнинг дастлабки икки ойида эса 136,7 миллион долларлик маҳсулот).

Қозоғистондан кейинги ўринда Россия – 127,9 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинган (ўтган йилнинг шу даврида 103,9 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари).

Яъни, Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларининг 61 фоизи шу икки давлатдан импорт қилинган.

Хитойнинг Ўзбекистон озиқ-овқат импортидаги ҳиссаси қуйидагича: 2022 йилнинг дастлабки икки ойида – 7,8 миллион доллар ва ўтган йилнинг шу даврида 5 миллион доллар.

Бразилия, Эквадор, Туркия, Покистон, Беларусь мамлакатлари ҳам йирик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилари қаторида.

Расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга дон ва ўсимлик ёғи импорти 436,1 минг тоннани ташкил қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,2 минг тоннага кам.

2022 йилнинг дастлабки икки ойида ўсимлик ёғи импорти 17,5 минг тоннани ташкил қилган.

Аммо, бир қатор маҳсулотлар импорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин ошган. Хусусан, мандарин импорти 14,3 минг тоннадан 26,7 минг тоннага, банан 10,5 минг тоннадан 24,7 минг тоннага, картошка 80,5 минг тоннадан 122,4 минг тоннага, маргарин 7,9 минг тоннадан 36,8 минг тоннага ошди.

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-oziq-ovqat-mahsulotlari-importini-26-foizga-oshirdi/feed/ 0
Янги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-tashqi-bozorlarni-ochish-orqali-khitoy-ikki-yil-ketma-ket-1-million-tonnadan-ziyod-sarkhil-olma-eksport-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-tashqi-bozorlarni-ochish-orqali-khitoy-ikki-yil-ketma-ket-1-million-tonnadan-ziyod-sarkhil-olma-eksport-qilmoqda/#respond Wed, 09 Feb 2022 04:00:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99451 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Хитой кетма-кет икки календарь йили давомида сархил олма экспортёрларининг жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат ташқи бозорларга 1 миллион тоннадан зиёд олма етказиб берди. 2021 йилда Хитойдан олма экспорти 2 фоизга ошиб, 1,08 миллион тоннага етди. Бироқ, Хитойнинг олма экспорти ҳажми 2016-2017 йилларда эришилган...

Сообщение Янги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Хитой кетма-кет икки календарь йили давомида сархил олма экспортёрларининг жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат ташқи бозорларга 1 миллион тоннадан зиёд олма етказиб берди. 2021 йилда Хитойдан олма экспорти 2 фоизга ошиб, 1,08 миллион тоннага етди.

Бироқ, Хитойнинг олма экспорти ҳажми 2016-2017 йилларда эришилган рекорд даражадан анча йироқдир. Ўша пайтлар мазкур мамлакат бир календарь йилида барқарор равишда 1,3 миллион тоннадан ортиқ олма экспорт қилган. 2016 йилда эса рекорд даражадаги 1,35 миллион тонна олма экспорт қилинган. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида рақобат кучайиб бориши ва Хитойнинг ўзида олмага  ички талаб ортиши фонида экспорт ҳажми қисқариши кузатилди.

Вьетнам 2021 йили тарихда биринчи бор Хитой олмасининг энг йирик  импортёрига айланди.  Хитой Вьетнамга 180 минг тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоиз кўп кўрсаткичдир. Ўтган йили EastFruit таҳлилчилари Вьетнам сархил олма импорти бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирганига эътибор қаратишган эди. Бу мамлакат олма экспорти сегментида Украина учун устувор йўналишлардан бирига айланиши керак, лекин, биринчи навбатда, ҳукумат ушбу бозорга кириш бўйича келишувга эришиши лозим.

Хитой қандай қилиб олма экспортёрлари рейтингида биринчи ўринга кўтарилгани ва уни вақти-вақти билан бу «тахт»дан ким туширганини бизнинг “Экспортда жаҳон лидерлиги учун пойга. Олманинг жаҳондаги йирик экспортёр-мамлакатлари рейтинги» деб номланган видеолавҳамизда кўришингиз мумкин.

Хитой олмасининг устувор бозорлари орасида иккинчи ўринни Бангладеш эгаллади, у ерга Вьетнамдан кўра бироз камроқ олма етказиб берилган. Умуман олганда, Хитойдан олма экспортининг роппа-роса учдан бир қисми ушбу икки давлат ҳиссасига тўғри келди.

Хитой яна уч давлат –  Филиппин, Индонезия ва Таиландга 100 минг тоннадан зиёд олма экспорт қилди. Шу билан бирга, Хитой олмаларининг Индонезияга экспорти сезиларли даражада, яъни 19%га ўсди. Хитойдан олма импорти энг тез ўсиб бораётган бошқа бир қатор савдо бозорларини ҳам қайд этиш жоиз: Непал йил давомида импортни 80 фоизга ошириб, деярли 79 минг тоннага етказди, Малайзия бу кўрсаткични 12 фоизга, Мўғулистон эса 28% га оширди.

Қайд этиш жоизки, Хитойдан нисбатан кичик ҳажмда олма харид қилган мамлакатлар орасида Гвинея ва Малдив оролларига экспорт кескин ошган. Энг қизиғи, Хитой ҳатто Италияга ҳам 74 тонна олма экспорт қилган, ваҳоланки, бу мамлакат унинг жаҳон олма бозоридаги асосий рақобатчиларидан бири!

Сообщение Янги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-tashqi-bozorlarni-ochish-orqali-khitoy-ikki-yil-ketma-ket-1-million-tonnadan-ziyod-sarkhil-olma-eksport-qilmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiya-qoshma-korkhonasi-khitoy-rossiya-hamda-markaziy-osiyo-ortasidagi-yuk-tashuv-hazhmini-oshirmoqchi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiya-qoshma-korkhonasi-khitoy-rossiya-hamda-markaziy-osiyo-ortasidagi-yuk-tashuv-hazhmini-oshirmoqchi/#respond Tue, 01 Feb 2022 03:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98750 “РЖД Логистика” ва Ўзбекистоннинг “UTI Transit” логистика компанияси ҳамкорлигида “RZDL Тransservice Group” қўшма корхонаси ташкил этилди.  Унинг асосий мақсади –  Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юк ташиш ҳажмини оширишдир, дея хабар бермоқда Podrobno.uz «РЖД Логистика» маълумотлари қайд этилган ҳаволага асосланиб. Компания Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлади. Унинг вазифаси қуйидаги...

Сообщение Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи появились сначала на EastFruit.

]]>

“РЖД Логистика” ва Ўзбекистоннинг “UTI Transit” логистика компанияси ҳамкорлигида “RZDL Тransservice Group” қўшма корхонаси ташкил этилди.  Унинг асосий мақсади –  Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юк ташиш ҳажмини оширишдир, дея хабар бермоқда Podrobno.uz «РЖД Логистика» маълумотлари қайд этилган ҳаволага асосланиб.

Компания Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлади. Унинг вазифаси қуйидаги йўналишлар бўйича мижозларни жалб қилишдир: “Москва-Тошкент-Москва”, Хитойдан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит, “Қозоғистон-Ўзбекистон-Қозоғистон” ва “Москва-Тошкент-Душанбе”.  Бундан ташқари, компания Хитойдан Афғонистон ва Покистонга янги транспорт йўлакларини ривожлантиришда иштирок этади.

Қўшма корхона доирасида «РЖД Логистика» Москва ҳудуди терминалларида юкларни йиғиш ва қабул қилишни, Россия ҳамда Қозоғистон ҳудудлари бўйича йўлда тариф ва хизматларга ҳақ тўлашни таъминлайди, шунингдек, фитинг платформалари ва автоном совутгичли контейнерларни етказиб беради. Ўз навбатида, UTI Tranzit ҳам Ўзбекистонда шундай хизматларни тақдим этади. Йўналиш ва хизматларни кейинчалик кенгайтириш томонларнинг ўзаро келишуви билан амалга оширилади.

Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолиятининг биринчи босқичида Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича ойига 2 бор айланма-рейс мунтазамлиги билан юк ташишда ҳар бир поезддаги 40 футлик автоном режрижераторли контейнерларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади.  Шунингдек, корхона Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида автомобиль транспорти орқали  агросаноат товарларининг экспорт-импорт  ташувларини ташкиллаштиради. Шундай қилиб, 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга ташув ҳажмини ҳафтасига 5 еврофурагача, қарама-қарши йўналишда эса ҳафтасига 7 еврофурагача ошириш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

Қўшма корхонанинг истиқболдаги режалари орасида Россия Федерацияси, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўртасида темир йўл ҳамда автомобиль йўллари орқали ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳам бошқа турдаги юкларнинг ташув базасини кенгайтириш кўзда тутилган.

Сообщение Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiya-qoshma-korkhonasi-khitoy-rossiya-hamda-markaziy-osiyo-ortasidagi-yuk-tashuv-hazhmini-oshirmoqchi/feed/ 0
Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/#respond Mon, 31 Jan 2022 09:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98677 FAOSTAT маълумотларига кўра, 2020 йили жаҳон бўйича 2,3 млн. гектар майдонда рекорд даражадаги 91,3 млн тонна бодринг етиштирилган, бунда ҳар квадрат метрдан ўртача 4,04 кг ҳосил олинди. Голландия жаҳондаги энг юқори кўрсаткичларга эга – 70,52 кг/м²дан ҳосилдорлик, яъни,  Испанияникидан 586 фоизга кўп. Испания 30 та йирик ишлаб чиқарувчи орасида иккинчи...

Сообщение Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

FAOSTAT маълумотларига кўра, 2020 йили жаҳон бўйича 2,3 млн. гектар майдонда рекорд даражадаги 91,3 млн тонна бодринг етиштирилган, бунда ҳар квадрат метрдан ўртача 4,04 кг ҳосил олинди.

Голландия жаҳондаги энг юқори кўрсаткичларга эга – 70,52 кг/м²дан ҳосилдорлик, яъни,  Испанияникидан 586 фоизга кўп. Испания 30 та йирик ишлаб чиқарувчи орасида иккинчи ўринда туришига қарамай, атиги 10,28 кг/м² ҳосилдорликка эришди.  «АгроБизнес» маълумотларига кўра, Туркия 5,04 кг/м²;  Миср, 2,25 кг/м²;  Польша – 6,71 кг/м² ва Греция – 8,01 кг/м²дан ҳосил олишга муваффақ бўлди.

Хитой 72,8 млн тонна маҳсулот етиштириш ҳажми билан энг йирик бодринг етиштирувчи бўлиб, жаҳонда бодринг етиштириш бўйича унинг улуши 79,75%ни ташкил қилади. Қайд этиш жоизки, энг йирик 10 та бодринг етиштирувчи мамлакат ҳиссасига жаҳон бўйича бодринг етиштиришнинг 90,5 фоизи тўғри келади. 2020 йили Хитой бодринг етиштириш учун 1,3 млн гектар майдон ажратди ва ўртача ҳосилдорлик 5,7 кг/м²ни ташкил этди.

Туркия 2020 йили 38,3 минг гектар майдонда етиштирилган 1,9 млн тонна бодринг (5,04 кг/м² ҳосилдорлик) билан жаҳондаги иккинчи йирик бодринг етиштирувчи бўлган эди.

Россия 1,7 млн тонна (40 минг га., 4,21 кг/м² ҳосилдорлик) билан учинчи ўринни эгаллади.

Эрон 1,2 млн тонна (40,3 минг га., 2,99 кг/м² ҳосилдорлик) билан тўртинчи ўринни эгаллади.

Мексика 1,2 млн тонна (15,7 минг га., ҳар квадрат метрдан ўртача 7,37 кг ҳосил) билан бешинчи ўринни эгаллади.

Сообщение Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/feed/ 0
2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/#respond Fri, 28 Jan 2022 05:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98455 2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 17 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур.  Бу хусусда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди. «Транзит-транспорт йўналишларини диверсификациялашни давом эттириш...

Сообщение 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 17 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур.  Бу хусусда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди.

«Транзит-транспорт йўналишларини диверсификациялашни давом эттириш ва интеграциялашган логистика ечимларини, жумладан, янги қуруқлик йўлакларини ишга тушириш орқали жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида, Қозоғистон 2025 йилга қадар ушбу мақсадлар учун 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу, албатта, Хитойдан транзит оқимини кенгайтиради, шунингдек, минтақа давлатларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиради», деди Қозоғистон президенти.

У товар айланмаси тузилмасини диверсификациялаш, савдо барьерларини олиб ташлаш, божхона ишларини тартибга солиш ва инновацион ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин

Айни пайтда Хитой билан божхона чегарасида сунъий равишда яратилган тўсиқларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Хитойга экспорт ҳажмини 135 позицияда (жумладан, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича) миллиард доллардан кўпроққа оширишга қодир. Шу муносабат билан Қозоғистон президенти «Марказий Осиё плюс Хитой» вазирлар маслаҳатлашувлари механизмини ишга туширишни таклиф қилди.

Сообщение 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон Шанхай (Хитой)га мева етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-shankhay-khitoyga-meva-etkazib-berish-hazhmini-oshirishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-shankhay-khitoyga-meva-etkazib-berish-hazhmini-oshirishi-mumkin/#respond Wed, 26 Jan 2022 06:59:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98257 Ўзбекистон Республикасининг Шанхай (ХХР)даги Бош консуллиги вакиллари Шарқий Хитой сархил мевалари импортига ихтисослашган “Shanghai OHENG Import & Export Co.,Ltd» (“Freshport” бренди) компанияси тақдимотида иштирок этишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Тадбирда Австралия, Аргентина, Индонезия, Испания, Миср, Перу, Тайланд, АҚШ, Филиппин, Чили, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатлардан Хитойга сархил...

Сообщение Ўзбекистон Шанхай (Хитой)га мева етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай (ХХР)даги Бош консуллиги вакиллари Шарқий Хитой сархил мевалари импортига ихтисослашган “Shanghai OHENG Import & Export Co.,Ltd» (“Freshport” бренди) компанияси тақдимотида иштирок этишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Австралия, Аргентина, Индонезия, Испания, Миср, Перу, Тайланд, АҚШ, Филиппин, Чили, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатлардан Хитойга сархил мева етказиб берувчи етакчи компанияларнинг 150 дан зиёд вакиллари қатнашди.

“Shanghai OHENG Import & Export Co., Ltd  турли мамлакатлардан сархил мева-сабзавотлар савдосига ихтисослашган, «Shanghai Huizhan Fruit & Vegetable Market Management Co., Ltd» –  энг йирик улгуржи мева бозорининг асосий импорт регуляторларидан биридир.

Алоҳида йиғилиш доирасида «Shanghai OHENG Import & Export Co., Ltd» компанияси президенти Сюй Чжен Ўзбекистон меваларининг халқаро бозорда, хусусан, Янцзи дарёси дельтаси минтақаси (Шанхай, Цзянсу ва Чжэцзян)да катта тижорат потанциалига эга эканига урғу берди.

Сюй Чжен Ўзбекистондан Шанхайга етказиб берилган гилос ва қовунлар сифатини юқори баҳолади ва Хитой халқига жуда ёққанини маълум қилди. Шу нуқтаи назардан, у ўз компанияси ўтказган мева истеъмоли таҳлилига тўхталар экан, шанхайликлар сархил ўзбек гилосини бажонудил харид қилишини маълум қилди.

Сюй Чженнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Хитой импорт қилаётган сархил гилоснинг 95 фоизи Жанубий Америка, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳиссасига тўғри келади. Шундай қилиб, 2022 йил бошидан буён унинг компанияси ушбу мамлакатлардан олиб келинган гилосни жами 200 миллион юан (32 миллион доллар)га сотди.

Музокаралар натижасида Шанхайга ўзбек гилоси, қовун, узум, лимон ва анор етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, «Shanghai OHENG Import & Export Co., Ltd» президенти Ўзбекистон вакилларини жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай халқаро мева кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

Сообщение Ўзбекистон Шанхай (Хитой)га мева етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-shankhay-khitoyga-meva-etkazib-berish-hazhmini-oshirishi-mumkin/feed/ 0
Грек ёнғоғи: Хитой жаҳон бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/grek-yonqoqi-khitoy-zhahon-bozorida-raqobatchilarni-siqib-chiqarishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/grek-yonqoqi-khitoy-zhahon-bozorida-raqobatchilarni-siqib-chiqarishda-davom-etmoqda/#respond Wed, 05 Jan 2022 08:00:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96760 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Хитойдан грек ёнғоғи экспорти, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймат жиҳатидан 60 фоизга ошган ва бу ҳолат календарь йилининг биринчи ярмида ёнғоқнинг рекорд даражадаги паст нархлари фонидадир. Эътиборлиси, асосий импортёрлар орасида бир вақтнинг ўзида бир нечта постсовет мамлакати қайд этилди. Қизиғи шундаки, Хитой 2021 йилда пўстлоқли...

Сообщение Грек ёнғоғи: Хитой жаҳон бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Хитойдан грек ёнғоғи экспорти, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймат жиҳатидан 60 фоизга ошган ва бу ҳолат календарь йилининг биринчи ярмида ёнғоқнинг рекорд даражадаги паст нархлари фонидадир. Эътиборлиси, асосий импортёрлар орасида бир вақтнинг ўзида бир нечта постсовет мамлакати қайд этилди.

Қизиғи шундаки, Хитой 2021 йилда пўстлоқли ёнғоқ ва ёнғоқ мағзи экспорти рекордларини янгилади.  Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бир йил давомида мағиз экспорти икки баробар ошиб, 45-47 минг тоннага,  пўстлоқли ёнғоқ экспорти ҳажми эса тахминан бир ярим баробар ошиб, 110-115 минг тоннага етди.

Хитой 2021 йилда ёнғоқ экспортидан жами 420 миллион долларга яқин даромад олди, бу ҳам янги рекорд бўлди. Шундай қилиб, 2021 йил охирида Хитой ёнғоқ экспортёрларининг жаҳон рейтингида учинчи ўринга кўтарилиши (Чилини четлаб ўтиб), ҳали ҳам курашаётган, аммо бешинчи ўринни эгаллаб турган Украина билан эса тафовутни ошириши мумкин. Шу билан бирга, Украина жаҳондаги паст нархлар ва Туркия бозорига кириш режимининг ўзгариши сабабли, ёнғоқ экспорти билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечиришда давом этди (Украина ёнғоқ мавсуми натижалари ҳақидаги батафсил маълумотни бу ерда ўқинг).

Дарвоқе, шуниси қизиқки, Хитой ёнғоғининг олтита энг йирик харидорлари орасида бир вақтнинг ўзида учта постсовет мамлакати бор: Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. Шу билан бирга, 2021 йилда Хитойдан Россияга грек ёнғоғининг экспорти бир ярим баробардан кўпроққа ошган.

Бироқ, кутилмаганда БАА 2021 йилда ёнғоқнинг асосий харидорига айланди ва ушбу давлат импортни йилига 3,5 баробарга оширди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Қозоғистон ва Қирғизистон эгаллади.

Дарвоқе, Украинадан ёнғоқ импортини кескин камайтирган Туркия Украина ёнғоғини Хитойники билан алмаштирган кўринади. 2021 йил охирида Хитойдан Туркияга ёнғоқ экспорти 2,2 баробар ошди ва Туркия Хитой учун ёнғоқнинг ушбу тури бўйича энг муҳим бозорлар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади.

Украина ва Молдовадаги ёнғоқ экспортёрлари учун биз Хитой ёнғоғининг яна учта энг тез ривожланаётган бозорини қайд этамиз: Ироқ, Вьетнам ва Саудия Арабистони. Бу давлатлар бир йил ичида Хитой ёнғоғини сотиб олишни икки баробардан зиёдга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Украина, Молдова, Россия, Ўзбекистон, Грузия ва минтақанинг бошқа давлатларидан ёнғоқнинг энг йирик етказиб берувчилари ва харидорларини Telegram базасидаги EF Trade савдо майдончасидан топиш мумкин.

Сообщение Грек ёнғоғи: Хитой жаҳон бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/grek-yonqoqi-khitoy-zhahon-bozorida-raqobatchilarni-siqib-chiqarishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/#respond Wed, 29 Dec 2021 08:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96234 2021 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида Ўзбекистоннинг хориждаги омбори очилди, у трансчегаравий савдони ривожлантириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Умумий майдони 9000 куб метрлик омбор Ганьсу (Ланьчжоу) халқаро қуруқлик портининг божхона логистика марказида жойлашган, дея хабар бермоқда CеntralAsia «Синьхуа» агентлиги ҳаволасига таяниб. Бу Ўзбекистондан Хитойга товар...

Сообщение Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида Ўзбекистоннинг хориждаги омбори очилди, у трансчегаравий савдони ривожлантириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Умумий майдони 9000 куб метрлик омбор Ганьсу (Ланьчжоу) халқаро қуруқлик портининг божхона логистика марказида жойлашган, дея хабар бермоқда CеntralAsia «Синьхуа» агентлиги ҳаволасига таяниб.

Бу Ўзбекистондан Хитойга товар етказиб беришни осонлаштиришга ёрдам беради.

Сан-Вейдаги Lanzhou International Land Port Investment Development Cо., Ltd. раиси Сан Вэйнинг сўзларига кўра, ушбу омбор товарлар етказиб бериш муддатини 30 кундан уч ёки тўрт кунгача қисқартириш имконини беради. Шунингдек, компаниялар учун катта ҳажмдаги юклар ташилишини осонлаштиради.

Шунингдек ўқинг: “Агроэкспресс” Ўзбекистондан Россияга лимон ва помидорнинг биринчи партиясини етказди

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда Ганьсу провинцияси товарлари омбори очилган эди. Сан Вейнинг сўзларига кўра, омбор Ганьсу маҳсулотларининг Марказий Осиё бозорига киришига кўмак беради ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ жараёнини осонлаштиради.

Сообщение Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/feed/ 0
Ёқимсиз ҳидли экзотик мева – дуриан Россияда тобора оммалашиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqimsiz-hidli-ekzotik-meva-durian-rossiyada-tobora-ommalashib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqimsiz-hidli-ekzotik-meva-durian-rossiyada-tobora-ommalashib-bormoqda/#respond Sat, 25 Dec 2021 08:00:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95889 EastFruit таҳлилчилари Россия истеъмолчилари орасида дурианнинг машҳурлик даражаси тез ўсиб бораётганига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилнинг ўтган 10 ойида Россияга сархил дуриан импорти бирданига 2,5 баравар ошди. Ушбу экзотик мева учун Россиядаги бадавлат истеъмолчилар жуда кўп пул тўлашга тайёр, шунинг учун премиум супермаркет тармоқлари уни борган сайин муҳим ассортимент позицияси деб...

Сообщение Ёқимсиз ҳидли экзотик мева – дуриан Россияда тобора оммалашиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Россия истеъмолчилари орасида дурианнинг машҳурлик даражаси тез ўсиб бораётганига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилнинг ўтган 10 ойида Россияга сархил дуриан импорти бирданига 2,5 баравар ошди. Ушбу экзотик мева учун Россиядаги бадавлат истеъмолчилар жуда кўп пул тўлашга тайёр, шунинг учун премиум супермаркет тармоқлари уни борган сайин муҳим ассортимент позицияси деб билмоқда.

Дуриан қайси мамлакатларда етиштирилади, у қанчалик машҳур ва Россия бозорига қаердан келтирилади?

Аввало, шуни қайд этиш жоизки, 2020 йилда сархил дуриан халқаро савдосининг глобал ҳажми 3 миллиард долларга яқинлашди. Бу жуда кўп, чунки, дуриан қиммат мева ҳисобланади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, минтақамизда энг машҳур саналган мева – олманинг бутун жаҳон бўйича савдоси йилига 7-8 миллиард доллар орасида ўзгариб туради.

Жаҳон дуриан савдосининг тўртдан уч қисмини бир давлат – Тайланд бошқаради. Афтидан, ўрта ва юқори даромадли Россия истеъмолчиларининг аксарияти бу мевани ўша ерда татиб кўришган.  Дарҳақиқат, коронавирус пандемияси бошланишидан аввал Тайланд кўплаб россияликлар учун севимли дам олиш гўшаси эди.

Тўғри, Россия Федерацияси дурианни, асосан, Вьетнамдан импорт қилади, ушбу мамлакат – жаҳондаги иккинчи йирик дуриан экспортёри. Умуман олганда, жаҳоннинг фақат уч мамлакати ушбу турдаги мевани катта миқдорда экспорт қилади: Тайланд, Вьетнам ва Малайзия. Қолган давлатлар унинг, асосан, реэкспорти билан шуғулланади.

Дарвоқе, сархил дурианни экспорт қилувчи мамлакатлар рўйхати чекланганига сабаб – бу меванинг транспортировкаси анчайин қийинлигидир. Жаҳондаги етакчи транспорт компанияларининг деярли ҳеч бири жуда ғалати, аммо, кўплаб истеъмолчиларга хуш ёққан бу мевани ташишга рози эмас. Дуриан меваси ҳақида яхшироқ маълумот олгач эса бу тахлит кескин раддиялар сабабларини билиб олиш мумкин.

Дуриан нима ва уни истеъмолчилар қандай таърифлашади?

Дуриан етиштириладиган Осиё мамлакатларида бу мевага қисқа ва лўнда таъриф берилади: «Ташқи тарафи – дўзах, ичи – жаннат». Дуриан мевасининг вазни 1 дан 3 кг гача бўлиб, ўткир тиканлар билан ўралганлиги сабаб, кўриниши жуда агрессив. Бироқ, энг ёмони бу эмас – унинг ёқимсиз ҳиди кўпчиликнинг хафсаласини пир қилади. Дуриан ҳидини сўз билан таърифлаб бериш мумкинми? Хуллас, жазирамада тиқилиб қолган канализация, чириган балиқ ва ачиган пиёз бир вақтнинг ўзида қандай анқиса, дуриан ҳиди ҳам шунга яқин, десак, ҳақиқатдан узоқ бўлмайди.

Агар ушбу икки тўсиқни енгиб ўтиб, тиканлар ва жирканч ҳидни эътиборга олмай, дуриан мевасини ейишга ҳаракат қилинса,  унинг таъми қанчалар ажойиб эканини тушуниш мумкин. Бу меванинг таъмини тасвирлаш осон эмас ва уни ҳар бир киши ўзгача ҳис қилади. Шу маънода дурианнинг таъми жуда кўп қиррали эканлиги ҳақиқатдир. Кўпинча, истеъмолчилар дуриан таъмини бир вақтнинг ўзида қаймоқ суртилган папайя, ананас, қулупнай, манго, хурмо, ванил каби кўплаб меваларни истеъмол қилиш билан солиштириш мумкинлигини айтишади!

Шу боис, ҳатто Россияда ҳам дуриан жаҳондаги энг мазали мева эканлигига ишонадиганлар бисёр.  Хитойликлар эса дуриан импорти учун йилига 2 миллиард доллардан кўпроқ пул сарфлашади!  Бошқача айтганда, Тайланд дуриан бўйича жаҳон экспортининг 75 фоизига, Хитой эса импортнинг тўртдан уч қисмига эгалик қилади.

Албатта, Россия бу кўрсаткич бўйича ҳозирча Хитойдан узоқда, аммо 2021 йилда Россия Федерацияси биринчи марта жаҳондаги 30 та энг йирик дуриан импортёрларидан бирига айланиши мумкин. Бироқ, бу Россия бозорига дуриан етказиб беришнинг узоқ истиқболдаги катта потенциалидан далолат беради. Бу мамлакат аҳолисининг даромадлари даражаси бундан кейин сезиларли пасаймаса, албатта.

Нархлари, ёқимсиз ҳиди, беўхшов кўриниши ва ажойиб таъмидан ташқари, дуриан энг соғлом мевалардан бири. Кўпчилик уни витамин ва минералларнинг юқори миқдори туфайли суперфуд деб атайди. Дуриан мевалари кўп миқдорда магний, цинк, кальций, фойдали клетчаткалар, А, В, C гуруҳлари витаминларини ўз ичига олади ва бу айниқса, аёллар учун жуда муҳим. У фолий кислотасига ниҳоятда бой. Дуриан кучли бактерицид хусусиятларга эга эканлиги ҳам исботланган.

Дурианнинг Тайланддаги дам олувчилар орасида машҳур бўлишига сабаб шуки, маҳаллий аҳоли уни жинсий қувватни оширувчи кучли восита деб билади. Бундан ташқари, индол ва эстроген таркиби туфайли дуриан уни истеъмол қилувчи жуфтликда ҳомиладорлик эҳтимолини кучайтиради. Тўғри, меванинг бу хусусиятини тасдиқловчи махсус илмий далиллар йўқ ва бундай баёнотлар фақат қулай маркетинг ҳийласи бўлиши мумкин, лекин у ажойиб иш бермоқда.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, дуриан ўсадиган мамлакатларда уни меҳмонхоналарга олиб кириш таъқиқланади ва бу мевани самолётларда ҳатто ўта мустаҳкам ва герметик қадоқларда ташиш ҳам қатъиян маън этилади. Бундан ташқари, уни эмизикли ва ҳомиладор аёллар, юқори қон босимидан азият чекадиган  кишилар истеъмол қилмаслиги керак.

Шуни ҳам ёдда тутиш жоизки, кучли пўстлоғига қарамай, дуриан мевалари жуда юмшоқ ва узоқ муддатли транспортировка пайтида осонгина шикастланади. Бу ҳам унинг экспортини чекловчи омилдир. Дуриан, одатда, истеъмолчиларга авиатранспорт орқали етказилади.

Дуриан қандай етиштирилади?

Дуриан жуда баланд ўсадиган дарахтдир. Унинг баландлиги 40-50 метрга етиши мумкин. Шу боис, бу меванинг ҳосилини йиғиб олиш осон эмас, қолаверса, хавфли юмуш.

Дурианнинг саноат навлари биринчи ҳосилни кўчат экилгач, тўртинчи ёки бешинчи йилда беради, аммо, табиатда дурианнинг аксарият турлари уруғларидан униб чиққач, 15 йил ўтиб мева бера бошлайди. Айтганча, ёввойи табиатда дурианнинг кўплаб турлари мавжуд бўлса-да, улардан бир нечтасинигина истеъмол қилиш мумкин ва бундай навларни тропик мамлакатларда боғбонлар етиштиради.

Шу билан бирга, дурианнинг кўп навлари йилига икки маротаба ҳосил бериши мумкин. Қизиғи шундаки, бу дарахтнинг гуллари кечқурун очилади. Бундан ташқари, гулларининг ҳиди пишган меваси ҳиди каби ёқимсиз эмас. Бироқ, дурианни ҳашаротлар эмас, балки ҳайвонлар чанглатади – дуриан гулларининг ҳиди бу ноодатий меванинг асосий чанглатувчиси бўлмиш кўршапалакни жалб қилади.

Дуриан фақат тропик иқлим шароитида муваффақиятли ўстирилиши мумкин. Ташув жараёнидаги қийинчиликларни ҳисобга олсак, унинг ўзига хос таъмини тотиш ва албатта, чидаб бўлмас даражада ёқимсиз ҳидини туйиш учун у ўсадиган ерларга бориш керак.

Айтганча, май ойи бошида Тайланднинг Чантабири провинциясида ҳар йили халқаро дуриан фестивали ўтказилади. Энди у ердаги ҳидни бир тасаввур қилиб кўринг-а!

Сообщение Ёқимсиз ҳидли экзотик мева – дуриан Россияда тобора оммалашиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqimsiz-hidli-ekzotik-meva-durian-rossiyada-tobora-ommalashib-bormoqda/feed/ 0