хандон писта • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 26 Jan 2022 17:27:54 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png хандон писта • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Туркиядан хандон писта экспорти 2021 йилда 76 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyadan-khandon-pista-eksporti-2021-yilda-76-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyadan-khandon-pista-eksporti-2021-yilda-76-foizga-oshdi/#respond Thu, 27 Jan 2022 04:30:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98353 2021 йилда Туркиядан хандон писта экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 76 фоизга ошиб 209,7 миллион долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлар бирлашмалари ассоциацияси ҳаволасига (GAIB) таяниб. GAIB маълумотларига кўра, 2020 йили Туркия хандон пистаси экспорти 118,92 миллион долларни ташкил этди. Туркия 2021 йилда Италия, Германия,...

Сообщение Туркиядан хандон писта экспорти 2021 йилда 76 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда Туркиядан хандон писта экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 76 фоизга ошиб 209,7 миллион долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлар бирлашмалари ассоциацияси ҳаволасига (GAIB) таяниб.

GAIB маълумотларига кўра, 2020 йили Туркия хандон пистаси экспорти 118,92 миллион долларни ташкил этди.

Туркия 2021 йилда Италия, Германия, Хитой, Канада, Португалия, Малайзия, Мальта, Тайван ҳудуди (ХХР), Марокаш, Япония, Молдова, Буюк Британия, Куба ва Россия сингари 110 давлатга 20,3 минг тонна хандон писта экспорт қилган.

Италия Туркия хандон пистасининг етакчи импортёри бўлди, экспорт ҳажми ўтган йили 50,1 миллион долларни ташкил этди, кейинги ўринларда Германия (33,6 миллион доллар) ва Хитой (12,8 миллион доллар)дир.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

GAIB ҳузуридаги Қуритилган мевалар ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар экспортёрлари иттифоқи раҳбари Меҳмет Чикмазнинг айтишича, Газиантеп вилояти ва Жануби-Шарқий Анадолунинг бошқа минтақаларидаги корхоналарда хандон писта қайта ишлангач, бу маҳсулот хорижда яна ҳам кўпроқ даромад келтира бошлади ва машҳур бўлди.

Унинг сўзларига кўра, вилоятда хандон писта дарахтлари сезиларли даражада кўпайган.

«Келгуси даврда хандон писта ҳосилдорлиги кескин ошади. Шунга кўра, Туркия экспортининг бир неча йил ичида янада таъсирчан кўрсаткичларга етишини кутмоқдамиз. Шу мақсадда сектор вакиллари ташқи бозорда музокараларни давом эттирмоқда, шунингдек, янги бозорларни изламоқда», дейди Чикмаз.

Сообщение Туркиядан хандон писта экспорти 2021 йилда 76 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyadan-khandon-pista-eksporti-2021-yilda-76-foizga-oshdi/feed/ 0
Жаҳон хандон писта бозори: Эроннинг рекордлари ва муаммолари, АҚШдаги муваффақиятли камҳосил йил https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-khandon-pista-bozori-eronning-rekordlari-va-muammolari-aqshdagi-muvaffaqiyatli-kamhosil-yil/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-khandon-pista-bozori-eronning-rekordlari-va-muammolari-aqshdagi-muvaffaqiyatli-kamhosil-yil/#respond Wed, 03 Nov 2021 11:17:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91008 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2021/22 йилги мавсумда хандон пистанинг жаҳон бозоридаги юқори глобал талабни тўлиқ қондиришда маълум бир танқислиги кузатилади. Дарҳақиқат, жаҳон хандон писта савдосида атиги икки давлат – АҚШ ва Эрон катта ҳажмга эга, улар иккиси бўлиб йилига  300-350 минг тонна хандон писта экспорт қилади. Хандон пистанинг мева бериш...

Сообщение Жаҳон хандон писта бозори: Эроннинг рекордлари ва муаммолари, АҚШдаги муваффақиятли камҳосил йил появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2021/22 йилги мавсумда хандон пистанинг жаҳон бозоридаги юқори глобал талабни тўлиқ қондиришда маълум бир танқислиги кузатилади.

Дарҳақиқат, жаҳон хандон писта савдосида атиги икки давлат – АҚШ ва Эрон катта ҳажмга эга, улар иккиси бўлиб йилига  300-350 минг тонна хандон писта экспорт қилади. Хандон пистанинг мева бериш даврийлиги аниқ бўлгани учун  уни етиштириш ҳажми йилдан-йилга катта фарқ қилади. Бироқ, сўнгги пайтларда хандон пистанинг мева бериш даврийлиги омилига иқлим ўзгаришидан кўрилаётган зарар омили ҳам қўшилди.

“2021 йилда Эронда хандон писта ҳосили баҳорги аёздан шикастланиши ва ёздаги аномал юқори ҳарорат туфайли кескин камаяди. Бундан ташқари, етиштириш ҳажмининг пасайиши билан бир қаторда Эрон хандон пистасининг сифати билан боғлиқ муаммолар ҳам кутилмоқда, бу эса АҚШлик хандон писта экспортёрларига қўл келади, у ерда даврийликка қарамай, хандон пистанинг юқори ҳосилдорлиги кутилмоқда. Яъни, 2021 йилда АҚШда хандон писта ҳосили паст бўлиши кутилган эди, лекин, аслида, ўтган йилгидан у қадар паст бўлмайди. Шунга қарамай, АҚШда ҳам худди Эрондагидек хандон писта етиштириш камаяди, бу эса жаҳон бозоридаги хандон писта билан боғлиқ таклифлар камайишини англатади», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Шунингдек ўқинг: АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади

Қизиғи шундаки, 2020/21 йиллар мавсуми хандон писта экспорти учун жаҳон рекорди даражасида бўлди. АҚШ ҳам, Эрон ҳам хандон пистадан юқори ҳосил олди, унинг сифати жуда яхши эди. Эрон хандон писта ассоциацияси маълумотларига кўра, 2020/21 йилги мавсумда жаҳондаги оғир логистик вазият ва мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолатга қарамай, Эрон ҳукуматини валюта айирбошлашда сезиларли чекловлар қўйишга мажбур қилган хандон писта экспорти рекорд даражада бўлди ва 230 минг тоннага етди. Бундай юқори экспорт ҳажми ташкилотни 2020 йилда хандон писта етиштириш бўйича ҳисоб-китобларни 190 минг тоннадан 243 минг тоннагача кескин оширишга ундади. 2021 йилда эса ҳосил 150 минг тоннадан ошмаслиги кутилмоқда, бироқ ноябрь ойида йиғим-терим якунланганидан сўнг экспертлар ҳосил ҳисоб-китобларининг янада камайишини истисно этишмаяпти.

Турли манбаларга кўра, АҚШда 2021 йил хандон писта ҳосили ҳажми 2020 йилда уни етиштирувчилар йиғиб олган 477 минг тоннадан 400-430 минг тоннага камайиши мумкин.

Шундай қилиб, икки етакчи давлат ўтган йилга нисбатан 150 минг тонна кам хандон писта ҳосилини олади, бу эса хандон писта бўйича жаҳон экспортининг деярли ярмини ташкил этади.

АҚШнинг Калифорния штатида хандон писта қандай етиштирилишини EastFruitнинг ушбу видеосида томоша қилинг. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хандон писта етиштириш бўйича катта режалар мавжуд ва Грузияда 2021 йилдаёқ, тижорат плантацияларидан хандон пистанинг биринчи ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, Грузияда ҳатто хандон писта етиштирувчилар ассоциацияси ҳам мавжуд. Ушбу турдаги қуруқ мевани етиштириш бўйича тажрибалар Украина ва Молдовада ҳам ўтказилмоқда.

Сообщение Жаҳон хандон писта бозори: Эроннинг рекордлари ва муаммолари, АҚШдаги муваффақиятли камҳосил йил появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-khandon-pista-bozori-eronning-rekordlari-va-muammolari-aqshdagi-muvaffaqiyatli-kamhosil-yil/feed/ 0
АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-2021-yilda-khandon-pista-eksportini-40-foizga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-2021-yilda-khandon-pista-eksportini-40-foizga-oshiradi/#respond Fri, 02 Jul 2021 08:29:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80599 АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маълумотларига қараганда, 2021 йилда АҚШда хандон писта етиштириш ҳажмлари 352 минг тоннадан 454 минг тоннага етади. Бу йил хандон писта экспорти 40 фоизга ошиши кутилмоқда. FruitNewsнинг ёзишича, Америка хандон писталарининг энг йирик импортёри Хитой бўлиб, у бутун дунёда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 33 фоизини сотиб олади....

Сообщение АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маълумотларига қараганда, 2021 йилда АҚШда хандон писта етиштириш ҳажмлари 352 минг тоннадан 454 минг тоннага етади.

Бу йил хандон писта экспорти 40 фоизга ошиши кутилмоқда. FruitNewsнинг ёзишича, Америка хандон писталарининг энг йирик импортёри Хитой бўлиб, у бутун дунёда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 33 фоизини сотиб олади.

2020 йилда АҚШда хандон писта етиштириш 352 минг тоннани ташкил қилган бўлиб, бу 2019 йилдагига нисбатан 4,9 фоизга кўпдир. Энг кўп –  448 минг тонна ҳосил 2018 йилда олинган. Пулда ифодаланганда 2020 йилда хандон писта етиштириш 2,9 миллиард доллар даромад келтирди. АҚШдан хандон писта экспорт қилиш кўрсаткичлари 2020 йилда 22,7 фоизга пасайиб, 178 минг тоннани ташкил қилган. Пул билан ифодалаганда, хорижга писта етказиб бериш 1,5 миллиард долларга тушиб қолган.

2020 йилда АҚШдан хандонпистани энг кўп сотиб олган мамлакатлар Хитой (46 минг тонна), Германия (25 минг тонна) ва Бельгия (22 минг тонна) бўлди. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмларидаги улуши 52 фоизга тенг. Улардан кейинги ўринларни Гонконг, Испания, Вьетнам, Саудия Арабистони, Нидерландия, Италия, Буюк Британия, Франция ва Исроил эгаллаган. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 33 фоизга тенг.

2020 йилда АҚШдан экспорт қилинган хандон пистанинг ўртача нархи тоннасига 8325 долларни ташкил қилиб, бу 2019 йилдагига нисбатан 3 фоизга кўп демакдир. Сўнгги 8 йил давомида хандон пистанинг экспорт нархлари йилига ўртача 2,6 фоиздан ўсиб борган. 2020 йилда энг юқори нархлар Испания (тоннасига 9350 доллар) ва Италида (9279 доллар), энг паст нархлар эса Вьетнам (7267 доллар) ва Хитойда (7615 доллар) қайд этилди.

Сообщение АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-2021-yilda-khandon-pista-eksportini-40-foizga-oshiradi/feed/ 0