касаллик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 23 Sep 2021 20:24:34 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png касаллик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-gruziya-nektarini-va-shaftolisida-khavfli-monilioz-chirish-kasalligini-aniqladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-gruziya-nektarini-va-shaftolisida-khavfli-monilioz-chirish-kasalligini-aniqladi/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:23:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87325 Куни кеча Россельхознадзор  видеоконференция шаклида Грузия Озиқ-овқат миллий агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди. Россия томони Грузиядан Россия Федерациясига олиб келинган ўсимлик маҳсулотларида ЕОИИ учун карантин объектлари аниқланиши ҳоллари кўпаяётганидан хавотирда эканини билдирди. Россия Федерацияси ҳудудига етказиб бериладиган Грузия товарларида биринчи бор хавфли карантин касаллиги қўзғатувчиси – қўнғир монилиоз чириш  (Моnilinia...

Сообщение Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Куни кеча Россельхознадзор  видеоконференция шаклида Грузия Озиқ-овқат миллий агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Россия томони Грузиядан Россия Федерациясига олиб келинган ўсимлик маҳсулотларида ЕОИИ учун карантин объектлари аниқланиши ҳоллари кўпаяётганидан хавотирда эканини билдирди.

Россия Федерацияси ҳудудига етказиб бериладиган Грузия товарларида биринчи бор хавфли карантин касаллиги қўзғатувчиси – қўнғир монилиоз чириш  (Моnilinia fructicola) аниқланди. Нектаринда уч ҳолатда, шафтолида бир ҳолатда зарарланиш аниқланган.

Барча далиллар ҳақидаги нотификациялар Грузия миллий озиқ-овқат агентлиги манзилига юборилди, деб хабар бермоқда Россельхознадзор сайти.

Музокаралар чоғи 2021 йилнинг жорий даври якунида Россияга Грузия картошкаларида етказиб бериш ҳажми сезиларли ўсгани ва маҳсулот ҳажми қарийб 17 минг тоннани ташкил этгани, ўтган йили бу кўрсаткич 1600 тонна даражасида бўлгани қайд этилди.

2021 йилда нектарин етказиб бериш ҳажми ушбу маҳсулотнинг 2020 йил охиридаги умумий миқдорига деярли тенг – 14 минг тонна бўлди.

Россельхознадзор, Евроосиё иқтисодий иттифоқи қонунчилигига мувофиқ, Россияга ифлосланган маҳсулотлар келгусида етказиб берилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилишини, шунингдек, ҳодиса сабабларини текшириш натижалари тўғрисида маълумот берилишини сўради.

Грузия томони барча керакли материалларни юборишга, шунингдек, Россия Федерациясига экспорт қилиш учун мўлжалланган экинларни етиштириш майдонлари, музлатгичлар ва омборларни тўлиқ қамраб олиш учун давлат фитосанитария мониторинг дастурини кенгайтиришга ваъда берди.

Сообщение Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-gruziya-nektarini-va-shaftolisida-khavfli-monilioz-chirish-kasalligini-aniqladi/feed/ 0
Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/#respond Sun, 19 Sep 2021 16:52:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86872 Қозоғистон-Голландия маркази негизидаги Қозоғистон миллий аграр илмий-тадқиқот университетида ташкил этилган «Интенсив боғ»да Боғ куни ўтказилди. Тадбир иштирокчилари учун олма, нок, олча, олхўри, голубика, қулупнай, қизил смородина ва сарсабил етиштириш бўйича Голландия технологияларининг тақдимоти ташкиллаштирилди. Шунингдек, олма, нок, олхўри, қулупнайнинг истиқболли навларидан татиб кўрилди. Бу хусусда университет ректори Тлектес Есполовнинг Facebookдаги...

Сообщение Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон-Голландия маркази негизидаги Қозоғистон миллий аграр илмий-тадқиқот университетида ташкил этилган «Интенсив боғ»да Боғ куни ўтказилди. Тадбир иштирокчилари учун олма, нок, олча, олхўри, голубика, қулупнай, қизил смородина ва сарсабил етиштириш бўйича Голландия технологияларининг тақдимоти ташкиллаштирилди. Шунингдек, олма, нок, олхўри, қулупнайнинг истиқболли навларидан татиб кўрилди. Бу хусусда университет ректори Тлектес Есполовнинг Facebookдаги ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

«Интенсив боғ» маркази – мева-резавор экинларининг янги навлари ва уларни етиштириш технологияларидан фойдаланган ҳолда мева етиштиришдаги янгиликларни намойиш этиш учун муносиб майдондир. Шунингдек, марказ Қозоғистон фермерларига Голландия технологияси асосида боғлар барпо этиш ва парваришлашда кўмаклашади.

ҚМАИТУ  – Қозоғистон Республикасида боғдорчилик саноати учун кадрлар тайёрловчи ягона университетдир. Мутахассисларнинг амалий машғулотлари учун университет 2020 йили Dutch Fruit Solutions Kazakhstan (DFSK, Голландия) билан ҳамкорликда 1,5 гектар майдонда кўргазмали боғ яратди.

Шунингдек ўқинг: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича кўргазма базасини яратади

Тлектес Есполов қайд этганидек, Голландия Қироллиги уруғлар ва экиш материаллари экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Мамлакат ўз даромадининг 15-30 фоизини агросаноат мажмуасидаги янгиликларга йўналтиради, йилига 2,4 миллиард евролик экиш материалларини (уруғлик картошка учун 60 фоиз, сабзавот экинларининг уруғи учун 40 фоиз) экспорт қилади.

Кадрлар тайёрлашдан ташқари, марказнинг энг муҳим вазифаси мевали экинларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишдир.

«Бугунги кунда республикадаги мевали экинларга бактериал куйиш катта зарар келтирмоқда, бу улкан хавфдир. Масалан, 2017-2020 йилларда Олмаота вилояти ҳудудида бактериал куйишдан зарарланган боғлар майдони ҳар йили минг гектарга кўпайган, натижада, 200 гектар майдондаги дарахтлар илдизидан қўпорилган. Олимлар, агар ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун тезкор чоралар кўрилмаса, барча мева плантацияларининг 50% дан кўпроғи, шунингдек, мамлакатнинг 100% олма боғлари бой берилишини башорат қилмоқда”, деди ректор.

Бу муаммони ҳал қилиш учун ҚМАИТУда замонавий ускуналар билан жиҳозланган ўсимликларни микроклонал кўпайтириш лабораторияси очилган. Лаборатория Корнел университети (AҚШ) билан ҳамкорликда яратилган. Унинг фаолияти мева, резавор, ёнғоқ, сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари учун йилига 3 миллион донагача соғломлаштирилган генетик бир хил сертификатли экиш материалини олишга қаратилган. Олимларнинг фикрича, Қозоғистоннинг бугунги кунда мева ва резавор кўчатларига эҳтиёжи йилига 7 миллион донани ташкил этади.

«Қозоғистонда мева ва резавор экинлари етиштиришни ривожлантириш бўйича бундай мақсадли ишлар 2027 йилга бориб, интенсив боғлар майдонини 2 баробар кўпайтириш, яъни 47 минг гектар янги боғлар яратиш имконини беради», дейди Тлектес Есполов.

Шунингдек, унинг айтишича, келажакда университетнинг замонавий мева омбори қурилиши режалаштирилган. DFSK билан олдиндан келишувга эришилди.

Сообщение Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/feed/ 0
Замбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zamburuqli-kasallik-epidemiyasi-shveytsariya-uzumzorlariga-tahdid-solmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zamburuqli-kasallik-epidemiyasi-shveytsariya-uzumzorlariga-tahdid-solmoqda/#respond Tue, 10 Aug 2021 10:47:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83908 Швейцарияда сўнгги бир неча ҳафтада узлуксиз давом этган ёмғир Унсимон сохта шудринг касаллиги (пероноспороз)нинг тез тарқалишига олиб келди.  Замбуруғли касаллик узумзорлар бўйлаб эпидемик миқёсда тарқалмоқда, чунки, у нам ва салқин шароитда тез кўпаяди, деб ёзган lid.ch ҳаволасига асосланиб, AgrоХХI. Шунинг учун, узум ва вино етиштирувчилар ҳосил жуда паст бўлишини айтишмоқда....

Сообщение Замбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Швейцарияда сўнгги бир неча ҳафтада узлуксиз давом этган ёмғир Унсимон сохта шудринг касаллиги (пероноспороз)нинг тез тарқалишига олиб келди.  Замбуруғли касаллик узумзорлар бўйлаб эпидемик миқёсда тарқалмоқда, чунки, у нам ва салқин шароитда тез кўпаяди, деб ёзган lid.ch ҳаволасига асосланиб, AgrоХХI.

Шунинг учун, узум ва вино етиштирувчилар ҳосил жуда паст бўлишини айтишмоқда. Замбуруғли касалликлар келтирган зарар бу йил бошқа йилларга нисбатан юқори бўлишини Вале узумчилик бошқармаси бошлиғи Пьер-Aндре Родуи тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди

Валедан ташқари, Во ва Тичино кантонларида ҳам ушбу касаллик кенг тарқалган. Махсус экинлар бўйича Vaudois компетенция маркази раҳбари Оливье Виретнинг сўзларига кўра, жазирама июндан сўнг –  токзорлар жуда фаол ўсган пайтда, ой охири, яъни 20 июндан шу кунга қадар ёмғир ёғди. Ва бу касаллик  бошланишига сабаб бўлди.

Итальян тилида сўзлашувчи Тичино вилоятида узум етиштирувчиларнинг кайфияти бутунлай тушиб кетган, чунки, дўл туфайли маҳаллий ҳосилнинг 90%игача йўқ бўлгач, Унсимон сохта шудринг уларгача етиб келди.

Доимий нам ҳаво туфайли замбуруғли касалликларга қарши курашиш ниҳоятда қийинлашган: энди токларга пестицидлар билан ишлов бериш керак, аммо ёмғирда фунгицид сепиш мумкин эмас – бунинг учун ҳаво очиқ бўлиши керак.

Сообщение Замбуруғли касаллик эпидемияси Швейцария узумзорларига таҳдид солмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zamburuqli-kasallik-epidemiyasi-shveytsariya-uzumzorlariga-tahdid-solmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/#respond Sat, 31 Jul 2021 11:01:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83241 EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ўсимликларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялашда кўмаклашиш бўйича кенг кўламли дастур қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратишмоқда. 2020 йил октябридан бошлаб, Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудуди (ҳар бир вилоятнинг ҳар бир тумани)ни қамраб оладиган ўсимлик клиникалари ва биолабораторияларнинг кенг тармоғини яратиш дастури ишга...

Сообщение Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ўсимликларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялашда кўмаклашиш бўйича кенг кўламли дастур қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратишмоқда.

2020 йил октябридан бошлаб, Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудуди (ҳар бир вилоятнинг ҳар бир тумани)ни қамраб оладиган ўсимлик клиникалари ва биолабораторияларнинг кенг тармоғини яратиш дастури ишга туширилди. Ўша пайтда республика бўйлаб 203 та ўсимликлар клиникаси ва 178 та биологик лаборатория бор эди. 2020-2021 йилларда эса қўшимча 644 та ўсимликлар клиникаси ва 712 та биолаборатория ташкил этиш режалаштирилган.

Шундай қилиб, ушбу режага кўра, 2021 йил охирига қадар Ўзбекистонда 847 та ўсимликлар клиникаси ва 890 та биолаборатория фаолият ютириши керак. Бу, республиканинг ҳар бир ҳудуди (вилояти)да ўртача 65 та ўсимликлар клиникаси ва 68 та биолаборатория, ҳар бир туманда ўртача 5 та ўсимликлар клиникаси ва биолаборатория бўлиши англатади.

Бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? Уларнинг фаолияти яқинда «Ёшлар» телеканалининг видеосюжетида ёритилди.

Ўсимликлар клиникалари давлат-хусусий шериклик схемаси асосида ташкил этилган. Улар деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги, биологик ва кимёвий воситалар ёрдамида ўсимликларни қайта ишлаш, шунингдек, экинларни зараркунандалардан ҳимоялаш билан боғлиқ хизматлар кўрсатади. Бошқача айтганда, клиника беморлари – бу очиқ усулда ёки иссиқхоналарда  ўсаётган соғлом ёки касаллик юқтирган ўсимликлардир. Уларнинг эгалари, яъни сабзавот етиштирувчилар ва боғбонлар клиникага бу борада ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Экинларнинг зарарланиши ҳолатларида улар аввал биологик лабораторияда таҳлил ўтказилиб, текширилади, сўнгра ушбу клиникалар ишлов бериш учун тегишли биологик ва кимёвий воситаларни таклиф этади.

“Клиникамизда 100 га яқин макро ва микроэлементлар, кимёвий ва минерал моддалар мавжуд. Ўсимлик – бу тирик организм, унинг иммунитетини мустаҳкамлаш орқали  касалликлар, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мумкин. Яқинда биз феромонли тузоқларни сотувга чиқардик ва ушбу маҳсулотга жуда яхши талаб кузатиляпти. Aҳоли бу маҳсулотнинг фойдали жиҳатларини тобора кўпроқ англай бошлади, чунки, улар ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялашда, турли касалликларни олдини олдини олишда катта ёрдам беради”, –  дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги ўсимликлар клиникаси раҳбари Aзиз Ҳакимов.

“Тошкент вилоятида 80 дан ортиқ ўсимлик клиникалари ташкил этилган. Ушбу клиникалар тармоғи  вилоятнинг барча туманларини қамраб олган. Мазкур клиникаларда кўрсатилаётган хизматларга эҳтиёж катта. Зеро, иссиқхона ва иссиқхона хўжаликлари сони йилдан-йилга ортиб бораётгани боис, шундай клиникаларни кўпайтириш режалаштирилган», – дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоялаш агентлиги инспектори Муродхўжа Aкрамов.

Сообщение Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/feed/ 0
Грузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermer-nok-etishtirishni-boqdorchilikning-istiqbolli-yonalishi-deb-hisoblaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermer-nok-etishtirishni-boqdorchilikning-istiqbolli-yonalishi-deb-hisoblaydi/#respond Fri, 23 Jul 2021 16:24:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82543 Грузиянинг Agrоcом компанияси асосчиси Иракли Мерквелишвили Шида Картли вилоятининг Гори шаҳри яқинидаги интенсив нок боғи натижалари билан ўртоқлашди. – «Carmen» номли ёзги нав маҳаллий шароитда ўзини яхши намоён этди, бу йил 15-17 тонна нок ҳосили кутилмоқда. Аммо келгуси йилдан унинг мева солиш даражаси тезлашади – гектарига 50-60 тоннагача ҳосил беради....

Сообщение Грузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузиянинг Agrоcом компанияси асосчиси Иракли Мерквелишвили Шида Картли вилоятининг Гори шаҳри яқинидаги интенсив нок боғи натижалари билан ўртоқлашди.

– «Carmen» номли ёзги нав маҳаллий шароитда ўзини яхши намоён этди, бу йил 15-17 тонна нок ҳосили кутилмоқда. Аммо келгуси йилдан унинг мева солиш даражаси тезлашади – гектарига 50-60 тоннагача ҳосил беради. Ушбу нав июль охиридан то августнинг йигирманчи санасигача пишиб етилади. Бу нокни музлатгичда икки ойгача сақлаш ҳам мумкин.

Боғ 2016 йилда интенсив технология ёрдамида барпо қилинди, дарахтларни гектарига 4500 дан 6000 тагача зичлаб экдик, боғни томчилатиб суғориш учун жиҳозладик, дейди боғбон.

Шунингдек ўқинг: USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

Иракли Мерквелишвилининг сўзларига кўра, нок етиштириш қарори  маҳаллий бозорда замонавий навли, сифати юқори ноклар танқислиги билан боғлиқ. Чунки, нок мураккаб экин саналади. Бактерицид куйиш (Erwinia  аmylovora), доғлар (leaf spot) шунингдек, бир қатор зараркунандалар – Psylla pyricola, Paleacrita vernata, Alsophila pometaria каби касалликлар нокка хосдир. Aммо ҳосилни муҳофаза қилишнинг интеграциялашган тизими билан ушбу муаммоларни ҳал қилиш мумкин.

Боғбон нархлардан мамнун: «Нок нархи барқарор – ҳар кг учун 3-4 лари (1-1,1 доллар), бу, шубҳасиз, маҳаллий боғбон учун жозибали нарх. Улгуржи бозорда бундай нокнинг нархи кг учун 4,50 лари (1,50 доллар)».

«Биз эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаймиз ва бу йил кечпишар машҳур Aббат (Aббат Фетель) навини 1 гектар ерга экдик», дея режалари билан ўртоқлашди боғбон.

Сообщение Грузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermer-nok-etishtirishni-boqdorchilikning-istiqbolli-yonalishi-deb-hisoblaydi/feed/ 0
Ёғингарчилик ҳаддан зиёд, аммо бу Гагаузия (Молдова) узумзорларига таҳдид солаётгани йўқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqingarchilik-haddan-ziyod-ammo-bu-gagauziya-moldova-uzumzorlariga-tahdid-solayotgani-yoq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqingarchilik-haddan-ziyod-ammo-bu-gagauziya-moldova-uzumzorlariga-tahdid-solayotgani-yoq/#respond Tue, 06 Jul 2021 09:49:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80701 Жорий йилнинг баҳор ва ёз фаслида Гагаузия (Молдова)да ёғингарчилик кўп бўлди. Баъзи аҳоли пунктларида ушбу табиат ҳодисаси ҳаддан зиёд экани қайд этилмоқда. Хўш, ушбу ҳолат автономиядаги узум теримига қандай таъсир кўрсатади? Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бошқармасида Gagauzinfo.md   порталига сўзлаб берилди. Ушбу ташкилотнинг бўлим бошлиғи Aндрей Димитроглонинг қайд этишича, бугунги...

Сообщение Ёғингарчилик ҳаддан зиёд, аммо бу Гагаузия (Молдова) узумзорларига таҳдид солаётгани йўқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йилнинг баҳор ва ёз фаслида Гагаузия (Молдова)да ёғингарчилик кўп бўлди. Баъзи аҳоли пунктларида ушбу табиат ҳодисаси ҳаддан зиёд экани қайд этилмоқда. Хўш, ушбу ҳолат автономиядаги узум теримига қандай таъсир кўрсатади? Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бошқармасида Gagauzinfo.md   порталига сўзлаб берилди.

Ушбу ташкилотнинг бўлим бошлиғи Aндрей Димитроглонинг қайд этишича, бугунги кунда Гагаузия узумзорларида кучли ёғингарчилик туфайли муаммолар мавжуд эмас.

«Бугун бизда узумзорлар билан боғлиқ вазият жуда яхши. Бу ёмғирлардан кейин токлар яхши ҳолатда. Ягона муаммо шундаки, ёмғир сабабли касалликларга қарши кимёвий ишлов бериш қийинлашишидир. Чунки касалликлар доимо ҳаракатсизлик босқичида бўлади. Aгар узумзорга зарур технология ёрдамида ишлов берилмаса, албатта, у ҳосилни йўқ қилади. Aммо ҳозирча бизда ҳаммаси яхши», деди Aндрей Димитрогло.

Узумзор билан боғлиқ вазият назорат остида эканини автономиядаги йирик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан бирининг раҳбари Семён Новак ҳам тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Молдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди

«Ҳозирча бизда ҳаммаси яхши. Икки кун ҳаво очиқ бўлган маҳал узумзорни ҳимоялашга муваффақ бўлдик. Энди кимёвий ишлов бериш учун об-ҳаво шароити яна яхшиланишини  кутяпмиз. Жўжани кузда санаймиз, деганларидек,  ҳозирча бари назорат остида эканини айтмоқчимиз», деди Семён Новак.

Ҳозирги вақтда Гагаузия ҳудудидаги узум плантациялари 5380 гектарни эгаллаган.

Сообщение Ёғингарчилик ҳаддан зиёд, аммо бу Гагаузия (Молдова) узумзорларига таҳдид солаётгани йўқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqingarchilik-haddan-ziyod-ammo-bu-gagauziya-moldova-uzumzorlariga-tahdid-solayotgani-yoq/feed/ 0