Канада • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 22 Jul 2021 10:13:05 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Канада • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Канада тажрибаси: Гилосни тунда терган маъқул! https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kanada-tazhribasi-gilosni-tunda-tergan-maqul/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kanada-tazhribasi-gilosni-tunda-tergan-maqul/#respond Thu, 22 Jul 2021 10:13:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82319 Тунда гилос йиғишни бошлаган Канада компанияси – Jealous Fruits  пастроқ ҳароратда мевалар сифати юқори бўлишини ва тунда теримчилар кайфияти яхшилангани сабабли узоқроқ ишлаш мумкинлигини исботлади, деб хабар бермоқда AgroTimes FreshPlaza материалларига асосланиб. «2020 йилда биз 90 нафар теримчи билан тунда ҳосил йиғишни синовдан ўтказдик ва натижалардан жуда мамнун бўлдик», дейди...

Сообщение Канада тажрибаси: Гилосни тунда терган маъқул! появились сначала на EastFruit.

]]>

Тунда гилос йиғишни бошлаган Канада компанияси – Jealous Fruits  пастроқ ҳароратда мевалар сифати юқори бўлишини ва тунда теримчилар кайфияти яхшилангани сабабли узоқроқ ишлаш мумкинлигини исботлади, деб хабар бермоқда AgroTimes FreshPlaza материалларига асосланиб.

«2020 йилда биз 90 нафар теримчи билан тунда ҳосил йиғишни синовдан ўтказдик ва натижалардан жуда мамнун бўлдик», дейди компания вакили Жулия Маклахлен. «Биз ходимларнинг маънавий-руҳий ҳолати ва иш ҳақи сезиларли даражада яхшилангани, шунингдек, қадоқланган гилос сифати аъло даражада эканига амин бўлдик.»

Компания теримчилари салқин вақтда ишлашдан жуда мамнун – улар кўпроқ меҳнат қилишлари мумкин, бу эса даромадни кўпайтиришга имкон беради. Смена ярим тундан эрталабки 9гача давом этади, керак бўлса, уни бир соатга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

«Йиғим-терим ишлари атиги 7 ҳафта давом этгани сабабли, теримчиларимиз даромадларини максимал даражада оширишлари, шунингдек, гилоснинг энг яхши пишиб етилганларини териш ўта муҳимдир», дейишмоқда Jealous Fruits вакиллари.

Шунингдек ўқинг: Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Теримчилар мева, нарвон ва новдаларни аниқ-тиниқ кўриш учун иккита ёритгич ишлатишади. Маълум бўлишича, мевани қуёш ёруғидан кўра, тунда, фонар нури ёрдамида яхшироқ кўриш мумкин. Ишчиларга трактор тегиб кетмаслиги учун улар нур қайтарувчи чизиқлари бор кийимлар кийишади. Бундан ташқари, компанияда трактор, тиркама ва юк ортиш жойлари яхши ёритилади.

Салқин пайтда ҳосил йиғиш меванинг сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Ҳарорати 15 дан 18С гача бўлган гилос жуда кам шикастланиб, узоқ вақт сақланади.

Сообщение Канада тажрибаси: Гилосни тунда терган маъқул! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kanada-tazhribasi-gilosni-tunda-tergan-maqul/feed/ 0
Канада гилосига Франция бозорига қайтишга рухсат берилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kanada-gilosiga-frantsiya-bozoriga-qaytishga-rukhsat-berildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kanada-gilosiga-frantsiya-bozoriga-qaytishga-rukhsat-berildi/#respond Sun, 11 Jul 2021 15:31:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81193 Канадада диметоат моддасидан фойдаланишга йўл қўйилгани сабабли беш йил мобайнида бу ердан Францияга данакли мевалар олиб киришга рухсат берилмаётган эди. Энди, француз мансабдор шахсларининг маълум қилишича, Европа Иттифоқининг диметоат моддаси учун MRL чегарасини пасайтиришни назарда тутувчи қарори 2020 йил 27 майда қабул қилиниб, 16 декабрдан кучга кирган. ЕИ даражасида кўрилган...

Сообщение Канада гилосига Франция бозорига қайтишга рухсат берилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Канадада диметоат моддасидан фойдаланишга йўл қўйилгани сабабли беш йил мобайнида бу ердан Францияга данакли мевалар олиб киришга рухсат берилмаётган эди. Энди, француз мансабдор шахсларининг маълум қилишича, Европа Иттифоқининг диметоат моддаси учун MRL чегарасини пасайтиришни назарда тутувчи қарори 2020 йил 27 майда қабул қилиниб, 16 декабрдан кучга кирган. ЕИ даражасида кўрилган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда, Канададан импорт қилиш бўйича алоҳида қарор қабул қилишга хожат йўқ, дея қўшимча қилди улар. Бу ҳақда FreshPlaza маълумотларига таяниб, EastFruit ёзмоқда.

AMS Export LLC компанияси вакили Роберт Борли (Robert Borley) нинг айтишича, бозорда Канада маҳсулотлари мавжуд бўлмаган бу беш йил мобайнида у гилосни мавсум охирида Буюк Британия ва Дания сингари ҳудудлардан излаган. “Биз Бельгияда мавсум якунига етган пайтда бозорни тўлдириб туриш учун кечки меваларни Буюк Британиядан топдик, бироқ етказиб берилган меваларнинг катта қисми Данияга тўғри келади, – дейди Борли. – Бизнинг даниялик етказиб берувчимиз гидрокулинг ускуналарига эга бўлиб, премиум навли меваларни август охирида етиштира олади. Бу эса бу йилгидек совуқ баҳор туфайли ҳосил кечиккан йилда муҳим аҳамиятга эга”.

Талаб ўзгарадими?

Борлининг қўшимча қилишича, Канаданинг бозорга қайтиши айрим таъсирга эга, бироқ бу янги минтақалардан мева етказиш жараёнига катта ўзгартиришлар киритмайди. Чунки маҳсулот таннархида акс этадиган MRLни ўрнатиш бўйича эҳтимоли ҳамон юқори. “Бироқ Канада гилосини импорт қилиш савдолар мавсумини сентябрга қадар узайтиради. Мижозлар учун бу муҳимдир ва улар пул сарфлашга тайёр”, деди у.

Истеъмолчи Канададан келтириладиган меваларни қандай қабул қилиши ҳали номаълум. “15 августдан кейин Францияда нархи қиммат импорт гилосга бўлган талаб пасаяди. Аммо Францияда совуқчиликлар сабабли данакли мевалар ҳосили деярли нобуд бўлган Францияда мавсум охирида юқорироқ нархдаги гилосга талаб ортиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, ЕИ ва Канада ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимга кўра, энди бож тўлашга тўғри келмайди”, дея қўшимча қилди Борли.

Бу йил Канадада гилос ҳосили 2020 йилдагига қараганда яхши. БРИКС кўрсаткичи 20 °га етишига ҳали анча бор, аммо мўътадил об-ҳаво ва қуёшли кунлар шакар кўпайишига ёрдам беради.

Июль бошидан ҳосил йиғиштириб олинади

Борлининг қайд этишича, гилос ҳосили Канаданинг Оканаган водийси жанубида мавсум аввалидан йиғиб-терила бошланган, Канада бозорларида эса у июнь ўрталарида пайдо бўлди. “Бизнинг тахминимизча, экспортга мўлжалланган мевалар июль бошида пишиб-етилади”, дейди Борли қуруқ келган апрель ва май ортидан июнда ёмғирлар бўлганини алоҳида тилга олар экан.

Аммо сўнгги пайтларда Келоунда (Британия Колумбияси) ҳаво ҳарорати кундузи 46 °, кечаси эса 30 °гача кўтарилиб кетди. Айрим мева етиштирувчилар боғларни иссиқдан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг устини ёпишди, бироқ бу бутун ҳосилнинг кичик бир фоизини ташкил қилади холос.

Май ойи охиридаёқ Канадада аномал иссиқ даври юз бериб, айрим эртапишар навлар бундан зарар кўрди. Кутилаётган ёмғирлар ҳаво ҳароратининг пасайишига ёрдам беради, аммо эртапишар навларга энг кўп зарар етади.

Жорий мавсумда меваларнинг калибри у қадар катта бўлмади ва иссиқ туфайли маҳсулот сифати янада ёмонлашиши мумкин.

Сақлаш муддати билан боғлиқ хавотирлар

Сифатнинг ёмонлашуви шуни англатадики, гилоснинг сақлаш муддати қисқариши мумкин. Бундан ташқари, денгизда юк ташиш имкониятларидаги муаммолар ҳам етказиб бериш муддатларига таъсир қилади.

“Бизнинг етказиб берувчимиз бўлган Данияда мева етиштириш ҳажмларининг кўпайиши совуқ ва аёзли баҳорга қарамай гилос арзон бўлишини таъминлаши керак, – дейди Борли. – Бельгияда ҳам мавсум одатдагидан кечроқ бошланаяпти, бироқ иссиқ об-ҳаво жараённи тезлаштириб юбориши мумкин. Бельгиядаги деҳқонлар июль бошида жиддий ишга киришадилар”. Бу мамлакатда мавсумни чўзиш имконини берувчи “Кордиа” ва “Регина” каби навларга ўтишмоқда.

Айни пайтда, Испанияда ҳосилни йиғиштириб олиш шу ой охирида ўз якунига етади, чекланган миқдордаги француз гилоси эса июль ўрталарига қадар бозорда бўлиб туради. Буюк Британия фермерлари ҳам гилос етиштирадилар, аммо улар асосий эътиборини ички бозорга қаратганлар. “Биз Дания ва Канада гилоси августда ва, эҳтимол, сентябрь бошида катта роль ўйнайди, деб ҳисоблаймиз”, дейди Борли.

Нархга келсак, Канада гилосининг экспорт нархлари ҳамиша юқори бўлган. Осиёдан бўладиган талаб, яқинда юз берган АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ҳам бунга қисман сабабчидир. “Ушбу омиллар Канада гилосининг ЕИга экспорт ҳажмларини оширишга ёрдам бермади. Аммо бизда ҳар мавсум Канада меваларини сўрайдиган доимий мижозларимиз ҳамон мавжуд”, деди Борли.

Сообщение Канада гилосига Франция бозорига қайтишга рухсат берилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kanada-gilosiga-frantsiya-bozoriga-qaytishga-rukhsat-berildi/feed/ 0