Исроил • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 12 Jan 2022 18:49:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Исроил • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/#respond Thu, 13 Jan 2022 06:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97340 Исроилнинг АP Partners Fund номли тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича йирик фонди ва Discount Capital инвестицион банки 60 миллион доллардан зиёд қийматга эга иккита уруғчилик компанияси – Nirit Seeds ва ТоmaTechни сотиб олди. Ушбу компаниялар иссиқхона экинлари уруғлари, асосан, помидор уруғларини етиштиришга ихтисослашган.  Бирлашишдан мақсад Исроилда сабзавот уруғини етиштирувчи йирик компания яратишдир....

Сообщение Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Исроилнинг АP Partners Fund номли тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича йирик фонди ва Discount Capital инвестицион банки 60 миллион доллардан зиёд қийматга эга иккита уруғчилик компанияси – Nirit Seeds ва ТоmaTechни сотиб олди. Ушбу компаниялар иссиқхона экинлари уруғлари, асосан, помидор уруғларини етиштиришга ихтисослашган.  Бирлашишдан мақсад Исроилда сабзавот уруғини етиштирувчи йирик компания яратишдир. Янги компания муҳим синергиялар ва ноёб тадқиқот ҳамда ишланмалар тажрибасидан фойдаланади, бу эса унинг жаҳон уруғчилик бозорларида ўсишини тезлаштиради, дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

Бирлашгач компания штати бутун жаҳон бўйлаб 80 нафардан зиёд ходимларга эга бўлади, улар орасида молекуляр биологлар, селекционерлар, агрономлар, савдо бўйича мутахассислар ва бошқа ходимлар бор. Янги компания Исроил, Испания, Мексика ва Италияда селекция ишини давом эттиради, шунингдек, Нидерландия ва Шимолий Америкада ўз фаолиятини сезиларли даражада кенгайтиради. Бунда юқори технологияли иссиқхоналарга эътибор қаратилади, ушбу ҳудудларда савдо каналлари мустаҳкамланади ва бошқа минтақаларда янги савдо тармоқлари яратилади.

Шунингдек ўқинг: FruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради

Nirit Seeds жаҳон бозорларида сотиладиган помидор ва қалампир уруғларини етиштирувчи йирик компаниядир. Сўнгги йилларда компания илғор генетик ресурслардан фойдаланиладиган инновацион хусусий генетик маркерларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришга катта сармоя киритди. 30 йил аввал ташкил этилган Nirit Seeds етиштирган уруғлар узоқ вақтдан бери ташкил этилган савдо каналлари ва Испания, Италия, Мексикадаги учта филиал орқали 50 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади.  Компаниянинг Исроил ва бутун жаҳонда 50 нафарга яқин ишчиси бор.

Тахминан 20 йил аввал асос солинган ТоmaTech компанияси Исроилда помидор уруғини етиштирувчи йирик компаниялардан бири. Асосий эътибор ғарб бозорлари учун юқори сифатли ва инновацион помидор навларини ишлаб чиқишга қаратилган. ТomaTech яқинда ТоBRFV вирусига чидамли навларни ишлаб чиқиш бўйича катта ютуқларга эришилгани ва яқин келажакда уларни тижоратлаштириш режалаштирилаётганини эълон қилди. Корхона ўзининг Испаниядаги филиали орқали жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатларига  маҳсулот экспорт қилади ва ҳозир Исроил, Испания, Италия, АҚШ ва Нидерландияда 30 га яқин ишчиси меҳнат қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги уруғчилиги Исроилда энг илғор ва технологик ривожланган тармоқлардан биридир. Исроил Савдо-саноат палаталари федерацияси бўлими маълумотларига кўра, бу мамлакатдан сабзавот уруғини экспорт қилиш йилига 200 миллион доллар даромад келтирмоқда. Ушбу соҳада 25 га яқин йирик ва ўрта корхоналар фаолият кўрсатяпти.

Жаҳон сабзавот уруғчилиги саноати йилига 8 миллиард долларга баҳоланади ва ўртача йиллик ўсиш суръати 8% ни ташкил қилмоқда.  Помидор уруғлари бозорининг йиллик айланмаси қарийб 2,5 миллиард долларга тенг, бу иссиқхона экинлари уруғлари умумий бозорининг учдан бир қисмини ташкил этади.  Бошқа томондан, ушбу бозор ривожланиш ва маҳсулот етиштириш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш (саноат иссиқхоналари, вертикал етиштириш ва бошқалар), иқлим ўзгариши, истеъмолчиларнинг хоҳишлари ўзгариши, яъни уларнинг бутун қиймат занжирига сезиларли таъсир кўрсатувчи мазали маҳсулотларга бўлган талаби туфайли жадал ўзгаришлар босқичидадир.

Сообщение Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/feed/ 0
Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-meva-sabzavotlar-narkhi-pasaytiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-meva-sabzavotlar-narkhi-pasaytiriladi/#respond Thu, 05 Aug 2021 09:06:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83542 Исроил ҳукумати мамлакатда мева-сабзавот нархини пасайтириш режаси жорий этилганини эълон қилди. Давлат режаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари импортида божхона тўловлари камаяди ва бу соҳада рақобатга йўл очади. Режа, шунингдек, мамлакат фермерларини тўғридан-тўғри ва билвосита қўллаб-қувватлаш чораларини ўзида мужассам этган. Ушбу режанинг амалга оширилиши исроиллик истеъмолчиларга йилига қарийб 820 миллион доллар маблағ...

Сообщение Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Исроил ҳукумати мамлакатда мева-сабзавот нархини пасайтириш режаси жорий этилганини эълон қилди. Давлат режаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари импортида божхона тўловлари камаяди ва бу соҳада рақобатга йўл очади. Режа, шунингдек, мамлакат фермерларини тўғридан-тўғри ва билвосита қўллаб-қувватлаш чораларини ўзида мужассам этган. Ушбу режанинг амалга оширилиши исроиллик истеъмолчиларга йилига қарийб 820 миллион доллар маблағ тежаш имконини беради.

Охирги йилларда Исроилда мева-сабзавотлар нархи 80 фоизга ошган, бу эса жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган, деб хабар бермоқда FruitNews Freshfruit портали материалларига асосланиб.

Режага кўра, мева- сабзавотлар, шунингдек, тухум учун солиқлар камайтирилади. Бундан ташқари, ҳукумат мева-сабзавотларни импорт қилиш қоидаларини Европа стандартларини қабул қилиш ҳисобига юмшатади. Натижада, Исроил бозорида ассортимент кўпайиб, ушбу турдаги маҳсулотлар нархи пасайишига эришилади.

Сообщение Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-meva-sabzavotlar-narkhi-pasaytiriladi/feed/ 0
FruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/fruitspec-isroil-tekhnologiyasi-mevaning-bolazhak-hosili-hazhmini-va-mevalar-kattaligini-prognoz-qilish-imkonini-beradi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/fruitspec-isroil-tekhnologiyasi-mevaning-bolazhak-hosili-hazhmini-va-mevalar-kattaligini-prognoz-qilish-imkonini-beradi/#respond Thu, 22 Jul 2021 09:45:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82304 Энди қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган илғор технологиялар ёрдамида фермадаги меваларнинг аниқ ҳажмини, шунингдек, уларнинг катталигини билиш мумкин. Гап Исроилда яратилган ва гиперспектрал камера билан жиҳозланган, далани таҳлил қилувчи FruitSpec тизими ҳақида бормоқда. Ушбу технология илк бор Испанияда ишга туширилган бўлиб, Каталония, Арагон, Валенсия ва Андалусиянинг аграр минтақаларида фойдаланилмоқда, деб ёзади EastFruit...

Сообщение FruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради появились сначала на EastFruit.

]]>

Энди қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган илғор технологиялар ёрдамида фермадаги меваларнинг аниқ ҳажмини, шунингдек, уларнинг катталигини билиш мумкин. Гап Исроилда яратилган ва гиперспектрал камера билан жиҳозланган, далани таҳлил қилувчи FruitSpec тизими ҳақида бормоқда. Ушбу технология илк бор Испанияда ишга туширилган бўлиб, Каталония, Арагон, Валенсия ва Андалусиянинг аграр минтақаларида фойдаланилмоқда, деб ёзади EastFruit FreshPlaza материалларига таяниб.

“Тизимда инсон кўзига қараганда анчагина устун бўлган ишчи диапазонига эга гиперспектрал камерадан фойдаланилади, – дейди FruitSpecнинг Испаниядаги сотувлар бўйича менежери Ана Мария Трифу. – Мева ҳали яшил ғўра пайтидаёқ, катталиги 30 миллиметрга етган вақтдан бошлаб сканерлаш мумкин. Данакли меваларда бундай тез пишиш бизга, масалан, сийраклашув даражасини аниқлаш имконини беради. Мева 45 миллиметрга етгач, биз иккинчи сканерлашни амалга оширамиз ва бу ҳажмларни, уларнинг диаметр бўйлаб тақсимланишини баҳолаб беради. Маълумотлар булутли технологиялар ёрдамида Исроилга юборилади ва у ерда ҳисобот тайёрланади. Ушбу ҳисобот 4-5 кун ўтгач юборилади”.

Шунингдек ўқинг: Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Исроилнинг FruitSpec компанияси ушбу технологияни 5 йил аввал ишга туширган бўлиб, ўз мамлакатида, Қўшма Штатларда, Чили ва Жанубий Африкада, шунингдек, бошқа мамлакатларда йирик лойиҳаларни амалга оширди. “Март ойидан бошлаб, биз уни Испанияда – Каталониянинг мева хўжаликларида татбиқ қилмоқдамиз. Биз данакли мева етиштирувчи фермаларга хизмат кўрсатамиз. Келаси мавсумга тайёргарлик кўриш учун ишни ўз вақтида бошлашга умид қилмоқдамиз. Биз олма фермаларида ҳам ишлаганмиз, энди эса ушбу технологияни цитрус мевалар ва узумчилик хўжаликларига олиб кириш ниятидамиз. Дала шароитида меваларни сотиб оладиган маркетологлар бизга катта қизиқиш ва иштиёқ билдиришмоқда, чунки бу уларга мева етиштирувчилар билан аниқ маълумотлар асосида нархни келишиш имконини беради”, дейди Ана Мария.

Гистограммалар ҳар бир катталикдаги данакли меваларни фоизда акс эттиради, участка харитасида эса мевалар кўп ёки кам бўлган ҳудудлар кўрсатилган.

“Мазкур технология ҳосилни ва маркетингни янада яхшироқ режалаштириш, логистика ва қадоқлаш харажатларини оптималлаштиришга ёрдам беради. Биз ишни далада бажарамиз, аммо ҳақиқий иш офисда бўлади. Кўз чамалаб қарорлар қабул қилиш вақти ўтди, энди 90-100 фоиз аниқликдаги маълумотларга таянган ҳолда фикр юритиш керак. Мижоз бизни хизматимизга қизиқиш билдирган пайтда, биз сканерлашни амалга ошириш учун ўз ускуналаримиз билан етиб борамиз. Биз участкаларнинг майдони ва жойлашувига қараб индивидуал бюджет таклиф этамиз. Кичик-кичик боғлар билан ҳам, йирик плантациялар билан ҳам ишлаганмиз.

Сообщение FruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/fruitspec-isroil-tekhnologiyasi-mevaning-bolazhak-hosili-hazhmini-va-mevalar-kattaligini-prognoz-qilish-imkonini-beradi/feed/ 0