иситиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 10 Mar 2022 18:27:55 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png иситиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/#respond Fri, 11 Mar 2022 05:00:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101289 Европа озиқ-овқат бозорида иссиқхона мева-сабзавотлари тақчиллиги кутилмоқда. Табиий газ нархи кескин ошиши кўплаб вертикал хўжаликларда иситиш тизими ўчирилишига олиб келди, деб хабар берди Fruit-inform irishexaminer.com сайти ҳаволасига таяниб. Хусусан, Голландиядан иссиқхона сабзавотларини етказиб бериш камайиши мумкин, бу ерда 25 минг гектар иссиқхоналарни иситиш учун йилига 2,4 миллиард куб метр табиий...

Сообщение Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа озиқ-овқат бозорида иссиқхона мева-сабзавотлари тақчиллиги кутилмоқда. Табиий газ нархи кескин ошиши кўплаб вертикал хўжаликларда иситиш тизими ўчирилишига олиб келди, деб хабар берди Fruit-inform irishexaminer.com сайти ҳаволасига таяниб.

Хусусан, Голландиядан иссиқхона сабзавотларини етказиб бериш камайиши мумкин, бу ерда 25 минг гектар иссиқхоналарни иситиш учун йилига 2,4 миллиард куб метр табиий газ (мамлакат ёқилғи истеъмолининг қарийб 8 фоизи) керак бўлади.

Декабрь ойи Европада газ нархининг йиллик ҳисобда 985 фоизга ошиб, рекорд даражага кўтарилганлиги сабаб, голландиялик иссиқхона эгалари помидор, бодринг, булғор қалампири ва гул каби экинларни етиштириш учун иссиқлик таъминотидан воз кечишди. Айни пайтда Британиянинг кўплаб иссиқхона хўжаликлари ҳатто кўчат экишни ҳам бошламаган. Одатда, мавсум январь ойида бошланар эди. Бунга сабаб, газ нархи қимматлиги ва ишчилар етишмовчилигидир. Юқори харажатлар иссиқхоналарга бирор нарса экишдан кўра уларни бўш сақлаш фойдалироқ дея фикрлашга олиб келди. Шундай қилиб, кўкатлар ва сархил сабзавот етиштирувчиларнинг 60-70 фоизи Хертфордширдаги Леа водийсида 370 гектарлик иссиқхоналарда январь ойи ҳатто кўчат экишни бошламади. Бу ерда Буюк Британиядаги бодринг, булғор қалампири ва бақлажоннинг тахминан 75 фоизи етиштирилади.

Шунингдек ўқинг: Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди

Шу билан бирга, Болгарияда сабзавот етиштириш учун маҳаллий иссиқхоналарнинг қарийб 70 фоизи бу йилги қишда энергия нархи ошиши сабабли ҳосилсиз қолди. Бу, ўз навбатида, ички бозорда помидор ва бодринг тақчиллигига олиб келди. Маълумки, бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатларида иссиқхона хўжаликларининг иқтисодиёти давлат томонидан қўллаб-қувватланишига боғлиқ.

Сообщение Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/feed/ 0
Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/#respond Fri, 25 Feb 2022 04:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100648 Буюк Британияда ўтган йили қурилиши якунланган кенг кўламли экологик соф иссиқхона лойиҳаси – “Low Carbon Forming” ишга туширилди. Бу хусусда АgroТimes лойиҳа веб-сайти ҳаволасига таяниб хабар берди. Шарқий Англияда жойлашган Норвич яқинидаги иссиқхона комбинати 16 гектар экин майдонига эга (ҳар бири 7 ва 9 гектардан иккита иссиқхона), у яқин атрофдаги...

Сообщение Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул появились сначала на EastFruit.

]]>

Буюк Британияда ўтган йили қурилиши якунланган кенг кўламли экологик соф иссиқхона лойиҳаси – “Low Carbon Forming” ишга туширилди. Бу хусусда АgroТimes лойиҳа веб-сайти ҳаволасига таяниб хабар берди.

Шарқий Англияда жойлашган Норвич яқинидаги иссиқхона комбинати 16 гектар экин майдонига эга (ҳар бири 7 ва 9 гектардан иккита иссиқхона), у яқин атрофдаги сув тозалаш иншоотидан чиққан иссиқ сув билан иситилади.

Оддий иссиқхонада иссиқлик ишлаб чиқариш учун қазилма ёнилғилар ёқилса, тизим оқава сувни тозалаш иншоотидан чиққан иссиқликни олади ва уни иссиқхонанинг кенг майдонини иситиш учун ишлатади. Бу экин етиштиришда углерод чиқиндиларини тахминан 75% га камайтириши билан аҳамиятлидир.

Иссиқлик маҳаллий оқава сув тозалаш иншоотларидан олинади ва ёпиқ контур орқали иссиқхоналарда жойлашган иссиқлик насосларига ўтказилади.

Ердаги иссиқлик насослари учун электр энергияси тармоқдан ва комбинацияланган иссиқлик қуввати блокларидан келади. Ушбу ИЭС иссиқхонанинг иситиш тизимини тўлдиради ва унинг ичидаги атмосферани қўшимча карбонат ангидрид гази билан таъминлайди.

Асосий иссиқхонага экинларни ҳимояловчи вертикал гидропоника ва бионазорат усуллари (Маcrolophus pygmaeus номли йиртқич ҳашаротни йўқ қилиш) ёрдамида 378 минг дона помидор кўчати экилди. Қўшни иссиқхонада ҳам худди шундай технология бўйича 14 миллион дона бодринг ва 22 миллион дона қалампир етиштирилмоқда.

Сообщение Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/feed/ 0
Иссиқхоналарни экология мусаффолиги ва аҳоли саломатлигига зарар етказишига нима мажбур қилмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonalarni-ekologiya-musaffoligi-va-aholi-salomatligiga-zarar-etkazishiga-nima-mazhbur-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonalarni-ekologiya-musaffoligi-va-aholi-salomatligiga-zarar-etkazishiga-nima-mazhbur-qilmoqda/#respond Thu, 23 Dec 2021 04:00:02 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95732 2020 йилнинг ноябрь ойида EastFruit жамоаси Ўзбекистон иссиқхоналарининг газ таъминотига уланиши билан боғлиқ муаммолар ҳақида резонансли мақола чоп этган эди. Газ таъминотига уланишнинг бюрократик ва мураккаб тартиблари ёки умуман газ олиш имконсизлиги  фермерларнинг кўплаб шикоятларига сабаб бўлди.  Улар орасидан таъминотга улана олганлар ҳам газ идораси ёнилғини узлуксиз етказиб беришга кафолат...

Сообщение Иссиқхоналарни экология мусаффолиги ва аҳоли саломатлигига зарар етказишига нима мажбур қилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

2020 йилнинг ноябрь ойида EastFruit жамоаси Ўзбекистон иссиқхоналарининг газ таъминотига уланиши билан боғлиқ муаммолар ҳақида резонансли мақола чоп этган эди. Газ таъминотига уланишнинг бюрократик ва мураккаб тартиблари ёки умуман газ олиш имконсизлиги  фермерларнинг кўплаб шикоятларига сабаб бўлди.  Улар орасидан таъминотга улана олганлар ҳам газ идораси ёнилғини узлуксиз етказиб беришга кафолат бермаганини айтди. Бундан ташқари, газ, кўпинча, шунчаки ўчириб қўйилганлиги ҳам ҳақиқат ва бу баъзи ҳолларда бутун ҳосил нобуд бўлишига олиб келди. Аслида, табиий газ Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. Биз материалимизда табиий газдан фойдаланган ҳолда етиштирилган иссиқхона сабзавотларини экспорт қилиш мамлакат учун анчайин фойдали эканини рақамлар билан кўрсатиб берган эдик.

Газнинг энг кенг тарқалган муқобили кўмирдир. Бироқ, кўмир ёрдамидаги иссиқлик генерацияси газдан фойдаланишга нисбатан маҳсулот таннархини сезиларли даражада оширади. Бундан ташқари, кўмир ёқиш атроф-муҳит кучли ифлосланишига олиб келади, аҳоли саломатлигига зарар етказади ва плёнка ёки иссиқхона ойнасини хиралаштиради. Зеро, ўсимликлар иссиқликдан ташқари, ёруғликка ҳам муҳтож. Умуман олганда, қишда қуёш нури етишмаслиги Ўзбекистон иссиқхона комбинатларининг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кўмир энг яхши муқобил бўла олмайди.

Бугун ўз корхоналарига катта сармоя киритган инвесторлар ечим излашга мажбур. Масалан, Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги «Тутзор» маҳалласи иссиқхоналари газ таъминотига уланишдаги муаммолар ва иссиқхона комбинатларига табиий газ етказиб беришдаги узилишлар фонида маҳсулот таннархини пасайтиришнинг ўзига хос “инновацион” усули топишди. Улар иссиқхоналарни иситиш учун ёқилғи сифатида маиший чиқиндилар, хусусан, ёғоч қириндиси, кўмир ва кезак (ёки тезак) аралашмасидан фойдаланишга қарор қилишди.

Ўз-ўзидан аёнки, бу «янгилик»нинг оқибати – сўнгги йилларда куз-қиш мавсумида бутун турар-жой ҳудудларини доимий қамраб оладиган куйинди ҳидидир. Бошқача айтганда, совуқ мавсумда иссиқхона сабзавот ва кўкатларининг таннархини пасайтиришдаги бу усул «Тутзор» маҳалласида ҳам, унга яқин аҳоли пунктларида ҳам маҳаллий экологик муаммони келтириб чиқарди.  Маълумки, ҳаво ифлосланиши жаҳон аҳли саломатлигининг ёмонлашуви ҳамда умр қисқаришига асосий сабаблардан биридир.

Рodrobno.uz таҳририятига Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ва Тошкент вилоятининг «Тутзор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар иссиқхона комбинатлари ҳавони заҳарлаётгани сабаб мурожаат қилишди. Нашр ушбу мурожаатни чоп этишга қарор қилди, қуйида ушбу мурожаатни қисқартирилган ҳолда келтирамиз:

“Биз, қуйида имзо чекувчилар – Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани аҳолиси ва Тошкент вилоятининг “Тутзор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси шуни маълум қиламизки, ўтган бир неча йил давомида куз-қиш мавсумида Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) ҳудуди ва “Тутзор” маҳалласи (Тошкент вилояти)да ҳар куни оқшомдан то тонгга қадар куйинди ҳиди анқиб туради. Шу сабабли, хонадонлар ва уйларнинг деразаларини очиб бўлмайди, бутун маҳаллаларни аччиқ тутун ҳиди қуршаб олади… Бундай ҳодисалар туфайли Юнусобод тумани ва «Тутзор» маҳалласи аҳолисининг ҳаёти қўрқинчли тушга айланди.

… Аҳоли атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба Тошкент ҳалқа йўли ортида жойлашган иссиқхона хўжаликлари эканлигини аниқлади… Шундай иссиқхона хўжаликларидан бирига аҳоли ташриф буюрди, маълум бўлишича, иссиқхонани иситиш учун ҳар қандай чиқиндидан – пластмасса, лампа, шунингдек, ёғоч қириндиси, кўмир, кезак (ёки тезак) ва бошқа номаълум элементлар аралашмасидан фойдаланилар экан.

…Бу қўрқинчли фильм эмас, балки ўтмишда Тошкентнинг энг мусаффо ҳаволи туманларидан бири саналган Юнусободнинг бугунги ҳолати… Фото ва видеотасвирлар Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилингандан кейингина воқеа жойига Тошкент тумани Давлат экология қўмитаси инспекторлари келиб, иссиқхона эгаларига эмас, балки ёлланма ишчига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишди ва атиги 270 минг сўм жарима солишди.

Иссиқхона эгалари бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ва бундан буён иссиқхонани иситишда фақат кўмирдан фойдаланилишига ишонтиришди. Аммо орадан бир неча кун ўтиб, юнусободликлар яна ўткир куйинди ҳидини ҳис қила бошлашди… Одамларнинг мунтазам равишда заҳарланиши шу кунгача давом этмоқда…”.

Мурожаат сўнгида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани аҳолиси ва Тошкент вилоятининг “Тутзор” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари маҳаллий ҳокимликлардан Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган барча иссиқхона хўжаликларида ўрганиш ўтказилишини, ҳавони мунтазам равишда заҳарлайдиган иссиқхона хўжаликлари фаолиятига чеклов қўйилишини, шунингдек, ҳавони ифлослантирувчи иссиқхона хўжаликларининг мансабдор шахслари жавобгарликка тортилишини сўрашди.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларини узлуксиз газ билан таъминлаш муаммоси ҳамон ҳал этилмаган. Аслида, мамлакат қишлоқ хўжалигининг энг юқори технологияларга асосланган тармоғи ўз фаолияти билан фахрланса арзийди, аммо, у бугун имкон қадар омон қолиш йўлида ҳаракат қилишга мажбур. Айни пайтда қўшни Туркманистонда иссиқхона бизнеси табиий газни ниҳоятда арзон нархларда узлуксиз олмоқда, бу эса тармоқнинг жадал ривожланишига имкон беради. Туркманистон бир неча йил ичида Россияга иссиқхона помидорини етказиб бериш бўйича Ўзбекистондан деярли ўзиб кетди. Маълумки, помидор Ўзбекистон сабзавотчилигининг асосий экспорт позицияларидан бири ҳисобланади.

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда Туркманистондан Россияга иссиқхона сабзавотларини етказиб бериш ҳажми ушбу маҳсулотлар бўйича Ўзбекистон экспорти ҳажмидан ошиб кетиши мумкин. Яна ҳам аниқроғи, агар давлат мамлакатда қўшилган қийматни ошириш муҳимлиги ва қишлоқ хўжалигининг юқори технологияли сегментларида атроф-муҳитга зарар етказмасдан янги иш ўринларини яратиш тўғрисида стратегик қарор қабул қилмаса, шундай ҳолат юз бериши аниқ.  Чунки, ҳозир аҳоли ҳам, кўп миллионли экспорт даромадларини келтирувчи истиқболли ва муҳим саноат ҳам жабр кўрмоқда.  Шундай қилиб, иссиқхона саноати ривожининг сустлашуви ва яратилмаган янги иш ўринлари туфайли тўғридан-тўғри иқтисодий йўқотишлар билан бирга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун ҳам қўшимча харажатлар миқдори ортади.

Сообщение Иссиқхоналарни экология мусаффолиги ва аҳоли саломатлигига зарар етказишига нима мажбур қилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonalarni-ekologiya-musaffoligi-va-aholi-salomatligiga-zarar-etkazishiga-nima-mazhbur-qilmoqda/feed/ 0
Иссиқхоналарга эътиборсизлик – бу Ўзбекистон учун фойдами ё зарар? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonalarga-etiborsizlik-bu-ozbekiston-uchun-foydami-yo-zarar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonalarga-etiborsizlik-bu-ozbekiston-uchun-foydami-yo-zarar/#respond Tue, 24 Nov 2020 17:14:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76054 EastFruit экспертлари мева-сабзавот йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг ташқи бозорни ўзлаштиришдаги улкан ютуқлари ҳақида аввал ҳам бир неча бор хабар қилган эди. Маълумки, мамлакат мева-сабзавот бизнесида кўпроқ технологик ривожланган сегмент  иссиқхона маҳсулотларини етиштириш ҳисобланади.  Бунда помидор, бодринг, қалампир, бақлажон каби сабзавотларнинг ўрни муҳим. Ушбу йўналиш етиштирилаётган ҳосилнинг ҳар гектарига кўп ҳажмда капитал...

Сообщение Иссиқхоналарга эътиборсизлик – бу Ўзбекистон учун фойдами ё зарар? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертлари мева-сабзавот йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг ташқи бозорни ўзлаштиришдаги улкан ютуқлари ҳақида аввал ҳам бир неча бор хабар қилган эди. Маълумки, мамлакат мева-сабзавот бизнесида кўпроқ технологик ривожланган сегмент  иссиқхона маҳсулотларини етиштириш ҳисобланади.  Бунда помидор, бодринг, қалампир, бақлажон каби сабзавотларнинг ўрни муҳим. Ушбу йўналиш етиштирилаётган ҳосилнинг ҳар гектарига кўп ҳажмда капитал сармоя киритилишини таъминлабгина қолмай, бир гектар майдон ҳисобига кўпгина иш ўринлари яратилишига ҳам улуш қўшади. Айнан шу боис, Ўзбекистонда иссиқхона  тармоғини оғир шароитларга солаётган  мансабдорларнинг мантиғини тушуниш биз учун мушкул.

Бугун иссиқхона тармоғида нималар бўлаётгани, бу йўналиш учун мутлақо хос бўлмаган шароитлар ва агар Ўзбекистон иссиқхонага муносабатини ўзгартирмаса қанча маблағ йўқотиши мумкинлигини аниқлаштиришга ҳаракат қилмоқчимиз. Зеро, хорижлик рақобатчилар мудраб ётгани йўқ!

Ўзбекистон иссиқхоначилари   газ таъминотига уланиш имконсизлиги ёки негадир ҳар йили янги тартибда ўтиш керак бўлган уланишнинг ўта бюрократик ва ношаффоф жараёни ҳақида EastFruitга кўп бор шикоят қилишган. “Қувур”га уланиш бахтига муяссар бўлганлар эса табиий газнинг барқарор берилмаслиги ва бу ишлаб чиқариш жараёнига зарар  келтиришидан норози. Шунинг учун ҳам иссиқхона комбинатлари газ беришда узилиш ҳолатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш учун қўшимча инфратузилма яратиш бўйича улкан ва мутлақо каммаҳсул ҳаражатлар қилишга мажбур бўлишган. Айни пайтда ҳамма ҳам газ танқислигига тайёр эмас. Масалан, бугуннинг ўзида газ узиб қўйилгани сабабли, иссиқхонада ўсимликлар нобуд бўлгани ҳақида яна бир хабар келди.

Шундай ҳолатда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги берган баёнот кишини ажаблантиради: «Иссиқхона хўжаликлари табиий газнинг мавсумий истеъмолчилари сирасига киради. Бу эса уларнинг газ таъминоти ташкилотлари билан тузган шартномаларида ўз аксини топган. Ҳужжатларга мувофиқ, кузги-қишки даврда мавсумий истеъмолчилар муқобил турдаги ёқилғи захираларига эга бўлишлари лозим, айни ҳолатда бу кўмир маҳсулоти бўлиб, у уч ойдан кам бўлмаган вақтда  ишлатилади».

Ваҳоланки, Ўзбекистонда иссиқхоначилар учун газ айни кузги-қишки мавсум учун керак, ёзда уларда газ ишлатишга эҳтиёжнинг ўзи бўлмайди. Яна бир эътироз: нега ҳеч қандай кафолат берилмайдиган газ учун фермерларга шартнома таклиф қилиниши керак?

Дарвоқе, нима учун истеъмолчиларга газ етказиб бериш кафолатланмаган? Сир эмаски, Ўзбекистон учун табиий газ экспорти мамлакат бюджети даромади ва тўлов балансини мустаҳкамлашнинг муҳим  манбаи саналади. 2019 йилги  trademap маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи бозорга 13,5 млрд куб метр ҳажмда табиий газ етказиб берган ва  бундан $2,6 млрд. маблағ ишлаган. Аммо газ – бу хом ашё. Ўзбекистон ҳукумати томонидан экспорт қилинадиган маҳсулот нархи қўшилиши зарурлиги доимий равишда эълон қилинади. Бу борада агробизнеснинг мева-сабзавот йўналиши  расман устувор йўналишлардан бири. Зеро, бутунбошли туманлар 2013 йилдан эътиборан, пахта ва дон етказиб бериш ўрнига мева, реза мева, узум, ёнғоқ ва сабзавот етиштиришга ўтказилгани бежиз эмас.

Келинг, шу ўринда Ўзбекистон экспорти динамикасига назар ташлайлик. Газ экспортининг  пасайиш тенденцияси яққол кўриниб турибди, мева-сабзавот эса охирги уч йил ичида камида икки баравар ошган. Шундай экан, нега кўпроқ иш ўрни яратаётган ва яхши ўсиш сезилаётган йўналишни қўллаб-қувватламаслик  керак? Боз устига яна табиий газга талаб камайиб бораётган бўлса?

Мамлакатга газ экспорт қилиш фойдалими ёки табиий газдан фойдаланган ҳолда етиштирилган сабзавот, дейлик, помидор ёки қалампир экспорти афзалми? Келинг, ҳисоб-китоб қиламиз.

Шундай қилиб, Ўзбекистон шароитида ҳосил етиштиришнинг қишки  мавсумида бир гектар иссиқхонани иситиш учун ўртача 220 минг м3 табиий газ керак бўлади. Ички истеъмолчи минг куб метр газга $96 тўлайди. Айни вақтда газнинг ўртача экспорт баҳоси ўтган йили  trademap маълумотларидан келиб чиқилса, минг м3 $193 га тенг бўлди. 2020 йили  газнинг жаҳондаги нархи кескин тушиб кетганини биламиз. Хуллас, бир гектар иссиқхонани иситиш учун  бир мавсумда $21,5 минг атрофида сарфлаш керак. Ўзбекистон технологиялари имкониятларини ҳисобга олганда 350 минг тонна помидор йиғиб-териб олиш мумкин. Бу маҳсулот Россияга экспорт қилинса, ишлаб чиқарувчи ўртача  тоннасига камида $1500 ёки 1 гектардан ярим миллион АҚШ долларига тенг даромад олади.

Хўш, нима келиб чиқди?  1 гектар иссиқхонани иситиш учун керак бўладиган газни экспорт қилганда, мамлакат $42 мингдан сал кўпроқ валюта тушумига  эга бўлади. Агар шу газ иссиқхонани иситишга ишлатилса, унда  $500 мингдан ортиқ валюта тушумини қўлга киритиш мумкин. Яъни, иссиқхонада етиштирилган помидор Ўзбекистон учун табиий газ экспортига қараганда 10 баравар фойдалироқ! Иссиқхона комбинатларига газ етказиб бериш – бу хом ашё экспортига қўшимчадир. Ва бугун мамлакат ҳукумати интилаётган экспорт тушуми ошиши, демакдир, бу.

Агар иссиқхона тармоғи  жуда илмталаб эканини, у мунтазам ривожланиши ва билимни доим мустаҳкамлаб боришга тўғри келишини, демак, иссиқхона технологияларини ривожлантириш мамлакат аграр бизнеси технологик даражасининг умумий ўсишига олиб келишини   ҳисобга олсак, фойда жуда катта бўлади ва буни кўрсаткичлар билан аниқ баҳолаш қийин.

Бироқ иссиқхоналар эгалари  сабзавот етиштиришда кўмирдан фойдаланишга ўтишида қандай муаммо бор?  Нима учун газдан бутунлай воз кечмаслик керак?

Аслида, кўмирга тўла ўтишнинг, умуман олганда, имкони бор. Аммо,  иссиқхона комбинатлари учун кўмир билан иситишнинг қуйидаги салбий оқибатлари ҳам мавжуд:

  1. Иситиш харажатлари 12-17%га ўсади, яъни ишлаб чиқарувчилар даромади ва маҳсулотнинг рақобатбардошлиги даражаси пасаяди;
  2. Кўпроқ ер ва кўмир сақлаш учун қўшимча ҳажмдор омборлар зарур. Шунингдек, уни доимий равишда олиб ўтиш учун техника сотиб олиш  лозимлиги сабабли ҳар гектарга киритиладиган капитал сармоя ҳажми ошади. Бундан ташқари, кўмир ёнганда чиқадиган  чиқиндиларни камайтириш учун қимматли фильтрлар сотиб олиш керак;
  3. Кўмирни ғамлаб қўйиш зарурлиги учун айланма маблағларга кўпроқ ҳаражат кетади – бу эса кредит хизматлари учун музлатилган пул ва қўшимча чиқимлар демакдир;
  4. Кўмир билан ишлаш учун ишчи кучига кўпроқ харажат сарфланади – юк ташувчилар, ўт қаловчилар, қоровуллар ва ҳоказо.;
  5. Қозонхонадаги фильтрларни алмаштириш учун юқори ҳаражатлар талаб этилади;
  6. Иссиқхонадаги ҳосилдорликнинг тушиб кетиши ва маҳсулот сифати ёмонлашуви кул ва кўмир ёнганда чиқадиган учқунлар иссиқхона юзаларига тушгандан кейин ойна ёки пленка тиниқлиги пасайиши (муаммо қимматбаҳо фильтрлар тизими ва уларни мунтазам равишда алмаштириб туриш билан ҳал бўлади) оқибатидир. Бу эса маҳсулот таннархи ошиши ва уни сотувга чиқариш баҳоси, яъни, Ўзбекистон иссиқхона маҳсулотларининг рақобатбардошлиги пасайишига олиб келиши мумкин.
  7. «Ҳозирги пайтда иссиқхона сабзавотларининг минтақавий ва жаҳон бозори юқори рақобатга эга эканини  ёдда тутиш лозим. Яъни, бу бозорда улуш ҳеч кимга кафолатланмаган ва бошқа мамлакатлар ҳам бу бозорда ўз ўрнини топишга интилади. Қолаверса, жаҳон иссиқхона сабзавотлари савдоси қаторасига бир неча йилдан бери турғун ҳолатни бошдан кечирмоқда, яъни ишлаб чиқариш ўсиши фонида халқаро савдо ошмаяпти ёки ҳатто пасаймоқда»,  — дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО)нинг  инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак.

«Ўзбекистон иссиқхонада етиштирилган сабзавотларнинг асосий қисмини Россия бозорига экспорт қилади, бунда баъзан қўшни мамлакатлар орқали транзитдан фойдаланади. Россиянинг ўзида эса иссиқхона сабзавотларини етиштириш жуда юқори суръат билан ўсиб боряпти. Шунинг учун импорт маҳсулотларига, жумладан, Ўзбекистондан ҳам олинадиган сабзавотларга талаб тобора пасаймоқда. Бундан ташқари, қўшни мамлакатлар ҳам мудраб ётгани йўқ. Қозоғистонда иссиқхона бизнеси фаол ривожланяпти ва у ердаги  ишлаб чиқарувчиларда газ билан боғлиқ муаммо йўқ.  Бунинг устига газ Ўзбекистондагига қараганда 30-40% арзон ҳам. Ҳатто  россиялик иссиқхона эгаларига ҳам газ Ўзбекистондагига қараганда анча арзон тушади. Туркманистон бўлса, маҳаллий иссиқхона комбинатларига Ўзбекистонга қараганда  тахминан 100 баравар арзон нархда беради, шу билан бирга уларда иситишга кетадиган газ харажатлари ҳам кам! Туркманистон  иссиқхона сабзавотлари экспортини Ўзбекистонга қараганда жадалроқ йўлга қўяётгани ҳайратланарли эмас» дея изоҳ беради Андрей Ярмак.

Очиғи, Ўзбекистонда газ иссиқхона сабзавотларини етиштирувчилар учун минтақада энг қиммат экани кундек равшан. Бундай нархда уни сотиб олиш қийин, қолаверса, етказиб бериш ҳам кафолатланмайди. Агар  ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистонда иссиқхоналарни кўмир билан иситишга ўтиладиган бўлса, унда рақиблар анча устунликка эга бўлади. Ва бу уларнинг Ўзбекистонни бозордан сиқиб чиқариб, маҳсулотларини анча манфаатлироқ баҳоларда таклиф қилишга муяссар бўла олишини англатади. Шу билан бирга, рақобатчиларнинг қўшимча маржаси уларнинг  технологиялари даражасини ривожлантириш ва  бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қайд этиш жоизки, Россия бозорида ҳам иссиқхона  сабзавотларини етказиб берувчилар ўртасида улкан рақобат юзага келмоқда. 2016 йилги маҳсулот етказиб беришга бўлган таъқиқдан кейин Туркия экспорт ҳажмини ошириб, ўз мавқеини тиклай бошламоқда. Эрондан ҳам Озарбайжон орқали транзит воситасида помидор ва бошқа иссиқхона маҳсулотлари экспорти жуда тез ўсмоқда. Туркманистон эса РФга иссиқхона маҳсулотлари экспортини жадал суръатлар билан оширмоқда.

Биз нефть-газ бозори мутахассиси эмасмиз ва  Ўзбекистонга иссиқхона бизнесида фойдаланиш учун кўпроқ газ ажратиш имконини бермайдиган бошқа ички сабаблар бор  бўлиши мумкинлигини истисно қилмаймиз. Бундай сабаблар сирасига, масалан,  кафолатланган ҳажмлардаги узоқ муддатли экспорт битимлари, қудуқлар  тегишли бўлган хусусий компаниялар билан келишувлар ёки газ қазиб олишнинг пасайиши каби ҳолатлар кириши мумкин.

Бироқ, мева-сабзавот бизнеси ва соғлом фикрлаш нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак,  Ўзбекистон раҳбарияти бу муҳим ва истиқболли соҳага алоҳида эътибор қаратиши, уни қўллаб-қувватлаши фойдадан ҳоли эмас. Чунки бугун бозор экспертлари қишлоқ хўжалиги экинлари босқичма-босқич ёпиқ ерга ўтади, деб ҳисобламоқда. Ҳозирнинг ўзида иссиқхоналарда нафақат сабзавот, салат барги ва кўкатлар етиштирилмоқда, балки жаҳоннинг кўп мамлакатларида иссиқхона шароитларида реза меваларнинг катта қисми ва ҳатто гилос ҳам етиштирилмоқда. Бу  маҳсулот сотиш мавсумини кенгайтириш баробарида унинг сифатини тубдан ошириш, чиқимларни камайтириш, ҳосилдорликни кўпайтириш ва кимёвий воситалардан фойдаланишни минимум даражага келтирган ҳолда маҳсулотнинг тозалиги ҳамда экология талабларига жавоб беришини таъминлайди.

Сообщение Иссиқхоналарга эътиборсизлик – бу Ўзбекистон учун фойдами ё зарар? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonalarga-etiborsizlik-bu-ozbekiston-uchun-foydami-yo-zarar/feed/ 0