ишлаб чиқариш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 20 Mar 2022 18:40:23 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ишлаб чиқариш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/#respond Mon, 21 Mar 2022 06:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101874 Соғлом овқатланиш тенденциялари ва вегетарианлик бутун жаҳонда, айниқса, Европа Иттифоқи мамлакатларида тобора оммалашиб бормоқда. Америка Ширин картошка маркетинг институти (АSPMI) олиб борган фаол маркетинг кампанияси, шунингдек, ушбу сабзавотдан чипс, фри, шўрвалар ёки яримтайёр таомлар тайёрланиши туфайли ширин картошка Европадаги сабзавотлар орасида савдоси энг тез ўсиб бораётган маҳсулотлардан бирига айланди. EastFruit...

Сообщение Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин появились сначала на EastFruit.

]]>

Соғлом овқатланиш тенденциялари ва вегетарианлик бутун жаҳонда, айниқса, Европа Иттифоқи мамлакатларида тобора оммалашиб бормоқда. Америка Ширин картошка маркетинг институти (АSPMI) олиб борган фаол маркетинг кампанияси, шунингдек, ушбу сабзавотдан чипс, фри, шўрвалар ёки яримтайёр таомлар тайёрланиши туфайли ширин картошка Европадаги сабзавотлар орасида савдоси энг тез ўсиб бораётган маҳсулотлардан бирига айланди. EastFruit жамоаси айнан шу боис мазкур сабзавотга эътибор қаратди.

Энг йирик импортёр Европа савдо хаби – Нидерландия ҳисобланади. 2016-2020 йиллар давомида ушбу мамлакатга ширин картошка импортининг ўсиш суръати 17% ни ташкил этган.  Бу кўрсаткич худди шу даврдаги ширин картошка импортининг глобал ўртача ўсиш тенденциясидан (11%) ҳам юқоридир. Ширин картошка Шимолий Европа мамлакатлари – Буюк Британия, Германия, Франция, Бельгия ва ҳатто Канадада ҳам машҳур.

Фото: Печда пиширилган батат

Сўнгги бир неча йил ичида Яқин Шарқ мамлакатларидан талаб ортиб бормоқда – Саудия Арабистони сўнгги уч йил ичида рекорд даражадаги импорт билан ширин картошка импортёрлари ўнталигига кирди – у 2020 йилда 20,5 минг тоннадан ортиқ ширин картошка импорт қилган (2021 йил учун ушбу мамлакатга тааллуқли маълумотлар ҳали мавжуд эмас).

Бизнинг минтақада ҳам ширин картошка истеъмол қилинмоқда. Россия (2021 йилда 2,9 минг тонна ширин картошка импорт қилган), Болтиқбўйи мамлакатлари (Латвия – 744 тонна, Эстония – 524 тонна ва Грузия – 53 тонна) шулар жумласидандир.

Ширин картошка нима ва унинг фойдали жиҳатлари қандай?

Иссиқликни хуш кўрувчи ширин картошка (Ipomoea  batatas), шунингдек, батат деб ҳам аталади, оддий картошкага мутлақо алоқадор эмас. Ширин картошка икки уруғ паллалилар оиласига, одатий картошка эса итузумдошлар оиласига мансубдир. Ширин картошканинг калорияси бироз юқорироқ ва одатий картошкага нисбатан деярли 10 баробар кўпроқ натрий, икки баробар кўпроқ кальций ва бироз кўпроқ шакар ҳамда озуқавий толалардан таркиб топган.

Ширин картошка истеъмол қилинганда ретинол (А витамини)га айланадиган бета-каротиннинг юқори миқдори ва глютен  камлиги туфайли у соғлом турмуш тарзига дахлдор егулик саналади. Ушбу экин болалар озуқасининг таркибий қисми сифатида кенг қўлланади ва батат, айниқса, соғлом озиқ-овқат истеъмол қилишни истайдиган ёшлар орасида жуда машҳур.

Ширин картошканинг гликемик индекси (ГИ) жуда паст. Маълумки, ГИ –  озиқ-овқат таркибидаги углеводларнинг қондаги глюкоза даражаси ўзгаришларига таъсири бўйича нисбий ўлчов бирлигидир. ГИ паст углеводларнинг ҳазм бўлиши, сўрилиши ва метаболизмда иштирок этиши секинроқ ҳамда қондаги шакар миқдорининг (инсулин даражасида) камроқ ва сустроқ ошишига олиб келади. Шунинг учун ширин картошка парҳезбоп қандолатчиликда кенг қўлланади. Аммо ширин картошкадан фойдаланган ҳолда парҳез қилишни режалаштираётганда шунга эътибор қаратиш керакки, ГИ сабзавот ўсадиган жой, шунингдек, таомни тайёрлаш усулига боғлиқ. Масалан, қайнатилган бататда ГИ қовурилганига нисбатан пастроқдир.

Фото: Бататли брауни

Ширин картошка навларининг кенг ассортименти мавжуд. Перунинг Лима шаҳридаги Халқаро картошка маркази (CIP) генетик банкида бататнинг 6000 дан зиёд навлари бор. Ширин картошканинг пўстлоқости ранглари бир неча хил – оқ, сариқ (orange flesh sweet potato), у бета-каротиннинг юқори миқдори билан ажралиб туради. Шунингдек, навлар ширинлиги ва таркибидаги қуруқ моддалар билан ҳам фарқланади.

Фото: Бататдан тайёрланган нон

Ширин картошкани қаерда ва қай тарзда етиштириш керак?

Ширин картошка жаҳонда энг кўп етиштириладиган маҳсулотлар орасида еттинчи ўринда туради. Бу экин Ҳиндистоннинг нам иқлимида ҳам, Марказий Осиёнинг қурғоқчил ҳудудларида,   Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам яхши ўсади.  Ширин картошка турли агроиқлим шароитларига жуда осон мослашади. Аммо, ўсимлик нолдан паст ҳароратларга тоқат қилолмайди. Ушбу «меҳнатсевар» ўсимлик узоқ вегетатив мавсумни бошдан кечириб, иссиқликни яхши кўради ва узоқ давом этувчи иссиқ ёзда камида 150 кун жуда яхши ўсади.

Вегетация даврида ширин картошка учун 15 дан 33 °C гача бўлган ҳарорат оралиғи талаб қилинади, шу билан бирга, оптимал ҳарорат 20 дан 25 °C гачадир. Энг юқори маҳсулдорлик кундузги юқори ҳарорат (25-30 °C)да, кечаси эса паст ҳарорат (15-20 ° С)да бошланади; тунгги паст ҳарорат илдиз ҳосил бўлишига, кундузги юқори ҳарорат вегетатив ривожланишга ёрдам беради. Аммо, сабзавотнинг ривожланиш жараёни фақат 20 дан 30 °C гача бўлган ҳарорат оралиғида, оптимал 25 °C да содир бўлади ва одатда, 10 ° C дан пастроқда тўхтайди.

Одатий картошкадан фарқли ўлароқ, ширин картошка куртаклари тилимланиб кўпаяди. Бу шуни англатадики, қиш учун уруғлик материаллар билан омборни тўлдириш шарт эмас. Масалан, 1 гектар батат экиш учун 3 тонна уруғлик материали керак бўлади.

Грузиядаги Халқаро Картошка Маркази (CIP) вакили Русудан Мдиванининг сўзларига кўра, ширин картошкани одатий картошкадан аввал ёки кейин алмашлаб экиш мумкин. Бу кичик парчаларга бўлинган ерлардан иборат мамлакатлар учун жуда муҳимдир. Иккала экин ҳам турли оилаларга мансуб  бўлгани сабабли, уларнинг зараркунандалари ва касалликлари ҳам ҳар хил. Бататнинг афзалликларидан бири шундаки, Колорадо картошка қўнғизи уни емайди, лекин бу  зараркунандалар ҳужум қилмайди, дегани эмас.  Украинанинг «Агроанализ» компанияси вакили Вадим Дудка бир неча бор ширин картошканинг асосий касалликлари ва зараркунандаларига эътибор қаратган – улардан энг хавфлиси нематодалар, ўсимлик канаси ва  битидир.

Мдивани хонимнинг фикрича, алмашлаб экишда ширин картошкадан фойдаланиш бир гектаргача ерда маҳсулот етиштираётган деҳқонга юқори ҳосил ва барқарор даромад олиш, фойдали экин етиштириш имконини беради. Зеро, бататни босқичма-босқич экиш ва аста-секин йиғиб олиш мумкин. Аммо муаммо шундаки, бу икки экин турли иқлимларни яхши кўради.  Шунинг учун бататни Грузиянинг субтропик минтақаларига экиш тавсия этилади.

Экиннинг салоҳиятини намойиш этиш учун USAID дастури 2022 йилнинг баҳорида Самцхе-Жавахети минтақасидаги лойиҳа питомнигида вирусдан ҳоли кўчатлар етиштириш мақсадида ширин картошка қаламчаларини импорт қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек ўқинг: Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади

Ширин картошкани тижорат мақсадларида етиштириш Украинада ҳам фаол ривожланмоқда, у ерда бататнинг маҳаллий навлари устида иш олиб бориляпти. Мамлакат жануби – Одесса вилоятида Украина супермаркетларида сотиш учун органик ширин картошка етиштирилган.  Молдовада эса ҳатто Ширин картошка етиштирувчилар клуби ҳам мавжуд.

Батат жуда маҳсулдор экин – гектарига 40 дан 100 тоннагача ҳосил беради. Аммо барча сабзавотлар ҳам тижорат сифатига эга эмас. Оғирлиги камида 400 граммлик товар бататини олиш учун суғориш тадбири зарур. Аммо намлик кўплиги сифатга салбий таъсир кўрсатиши ва қора чиришнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Ширин картошка пахта қўлқопларда қўл меҳнати билан йиғилади, чунки, сабзавотнинг пўстлоғи  нозик, у тез шикастланади.  Ширин картошка йиғим-теримдан кейин метаболик фаол бўлиб қолади. Шунинг учун ҳосил йиғиб олингач, уни дарҳол  «даволаш» тавсия этилади, яъни curing усули – тупроқдан тозалаш ва далада Цельсий шкаласи бўйича 29-30 даража ҳарорат (лекин 24 даражадан паст бўлмаган)да поялар  қатлами остида 24 соатгача қолдиришдир. Ушбу усул сабзавотнинг қуриниб олишига имкон яратиб, шикастланишдан асрайди.  Шундан сўнг маҳсулот сараланади, ювилади ва 1-2 кун ичида қуритиш ва бутунлай қотиши учун стеллажлар ёки ярим тўлдирилган тоза пластик қутиларга солинади. Ушбу процедура сабзавотнинг пўстлоғи қалинлашиши ва жароҳатлари битиши туфайли яхши сақловни таъминлайди, шунингдек, маҳсулотнинг таъм сифатини ҳам оширади.

Паст ҳароратга муҳтож  одатий картошкадан фарқли ўлароқ, ширин картошка 10-12 даража ҳароратда ва 90-95% нисбий намликда сақланади.  Сабзавотлар навига қараб, 6-10 ой давомида шамоллатиладиган пластик идишларда сақланади.  Сақлаш вақтида сабзавот ойига 0,5-1,5% вазн йўқотади.

Даромад ҳақида нима дейиш мумкин?

Экин иқтисодиёти жуда жозибали. Мдивани хонимнинг фикрича, Грузияда ширин картошка етиштириш фермерга одатий картошка етиштиришдан 5-6 баробар арзонга тушади. Тбилиси ритейлида эса нархлар жуда ажойиб – 8 дан 12 лари/кг гача (2,60 – 3,85 доллар/кг)дир. Аммо, шуниси ҳам борки, ширин картошканинг рекламаси ва маркетинги учун алоҳида сармоя зарур.

Сообщение Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/feed/ 0
Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaning-gala-navi-2022-yilda-ham-eng-ommabop-nav-hisoblanmoqda-waraning-yangi-prognozlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaning-gala-navi-2022-yilda-ham-eng-ommabop-nav-hisoblanmoqda-waraning-yangi-prognozlari/#respond Wed, 02 Mar 2022 04:00:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100868 2022 йилнинг 24 февралида Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) келгуси мавсум учун Жанубий яримшардаги олма ва нок ҳосили бўйича прогнозни эълон қилди.  Аргентина, Австралия, Бразилия, Чили, Янги Зеландия ва Жанубий Африка маълумотларига асосланган прогнозга кўра, 2022 йилда олма ва нок етиштириш ўтган йилга нисбатан мос равишда 7 ва 6...

Сообщение Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 24 февралида Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) келгуси мавсум учун Жанубий яримшардаги олма ва нок ҳосили бўйича прогнозни эълон қилди.  Аргентина, Австралия, Бразилия, Чили, Янги Зеландия ва Жанубий Африка маълумотларига асосланган прогнозга кўра, 2022 йилда олма ва нок етиштириш ўтган йилга нисбатан мос равишда 7 ва 6 фоизга қисқаради, дея хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

Ушбу ҳисобот АSОЕХ (Чили), CАFI (Аргентина), АBPM (Бразилия), Hortgro (Жанубий Африка), АPAL (Австралия), New Zealand Apples and Pears кўмагида тузилган ва шунинг учун Жанубий яримшарнинг энг етакчи олти мамлакатидан жамланган маълумотларни ўз ичига олади.

WАPА Бош котиби Филипп Бинард шундай деди: “Ушбу прогноз геосиёсий кескинликлар, ишлаб чиқариш таннархи ва логистика харажатлари ошиши, контейнерлар чекланганлиги, ишчи кучи танқислиги, иқтисодий вазият туфайли истеъмол камайиши билан боғлиқ хавотирлар каби ноаниқлик фонида ишлаб чиқилган».

Жанубий яримшардаги 2022 йил учун олма ҳосили прогнозида, асосан, Бразилиядаги 30 фоиз ва Аргентинадаги 11 фоиз камайиш ҳисобига ўтган йилга (5,2 млн тонна) нисбатан 7 фоиз – 4,9 млн тоннагача камайиш тахмин қилинмоқда. Австралия ва Чили ҳам олма етиштиришни мос равишда 3% ва 2% га қисқартириши прогноз қилинди. Янги Зеландия ва Жанубий Африка олма етиштириш ҳажми ошиши кутилаётган ягона мамлакатлардир (мос равишда 15% ва 4%). Чили 2022 йилда Жанубий яримшарда (1,5 млн тонна) энг йирик олма етиштирувчи мамлакатлигича қолиши кутилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Жанубий Африка (1,2 млн тонна), Бразилия (900 минг тонна), Янги Зеландия (590 минг тонна), Аргентина (445 минг тонна), Австралия (311 минг тонна)дир. 1,7 млн тонна ҳажм билан «Гала» энг оммабоп олма навилигича қолмоқда, бироқ шуниси ҳам борки,  ушбу навни етиштириш 2021 йил билан таққосланганда 7 фоизга камайиши кутиляпти. Катта ҳажмлар Янги Зеландия (+17%) ва Жанубий Африка (+6%)дан экспорт қилинади, бу эса Бразилия олма экспортининг 65 фоизлик қисқариши ўрнини қоплайди.

Нок ҳақида сўз юритадиган бўлсак, Жанубий яримшар фермерлари ҳосилдорликнинг 6 фоизга – 1,2 млн тоннагача пасайишини прогноз қилишмоқда. Бу, асосан, Аргентинадаги 13%, Чилидаги 11% ва Австралиядаги 6% пасайиш билан боғлиқ. Бошқа томондан, Янги Зеландия ва Жанубий Африка нок етиштиришни мос равишда 31% ва 5% га ошириши кутиляпти. Аргентина Жанубий яримшардаги (522 минг тонна) энг йирик нок етиштирувчилигича қолмоқда, ундан кейинги ўринларда Жанубий Африка (492 минг тонна), Чили (122 минг тонна), Австралия (81 минг тонна) ва Янги Зеландия (11 минг тонна)дир. Энг кўп етиштирилган нав – «Packham’s Тriumph»лигича  қолган (2021 йилга нисбатан 4% камайганига қарамай, 444 минг тонна), ундан кейин Williams’ bon chrétien ноклари (306 минг тонна) қайд этилди. Экспорт кўрсаткичлари 2021 йилга нисбатан 6% – 641,2 минг тоннагача камайиши кутилмоқда, бу, асосан, Аргентина экспортининг 14% камайиши ҳисобигадир.

Шимолий яримшарда 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШ захиралари олма учун 1,5 млн тонна (ўтган йилга нисбатан -1%) ва нок учун 149,5 минг тонна (ўтган йилга нисбатан +32%)ни ташкил этди. Европада олма ва нок захиралари 3,6 млн тонна (ўтган йилга нисбатан 7 фоиз кўп)ни ва 408 минг  тонна (ўтган йилга нисбатан 30 фоиз кам)ни ташкил қилди.

Филипп Бинард шундай дейди: “Мавсумий ўзгаришлар логистика ва  халқаро савдо харажатларига, жумладан, Шимолий яримшардаги етказиб берувчиларга яққол таъсир кўрсатмоқда, чунки, АҚШ олма ва нок савдосини Шимолий Америкада мўлжаллаган. Европа бозорлари Беларусга нисбатан эмбарго таъсиридан зарар кўришда давом этмоқда. Украинадаги сўнгги ўзгаришлар олма ва нокнинг барча глобал етказиб берувчилари учун  Шарқий Европанинг ҳар бир мамлакати, хусусан, Россиядаги савдоларга ҳам таъсир қилади. Шу боис, истеъмолни рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни давом эттириш муҳимдир”.

WАРАнинг йиллик умумий йиғилишида CО2 чиқиндилари ҳамда олма ва нок етиштириш орқали углерод нейтраллигига эришиш ёки ҳатто бунинг атроф-муҳитга ижобий ҳиссаси мавзуси ҳам муҳокама қилинди.

Сообщение Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaning-gala-navi-2022-yilda-ham-eng-ommabop-nav-hisoblanmoqda-waraning-yangi-prognozlari/feed/ 0
Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/#respond Mon, 21 Feb 2022 08:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100397 Еврокомиссиянинг январь ойидаги ҳисоботига кўра, 2021/2022 йилги мавсумда Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида олма ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020/2021 йилги мавсум ҳосилидан 11 фоиз ва 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 6,7% юқоридир. Ҳисобот Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг Европа Иттифоқидаги йигирмата давлат бўйича маълумотларига асосланган. Европа...

Сообщение Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Еврокомиссиянинг январь ойидаги ҳисоботига кўра, 2021/2022 йилги мавсумда Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида олма ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020/2021 йилги мавсум ҳосилидан 11 фоиз ва 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 6,7% юқоридир.

Ҳисобот Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг Европа Иттифоқидаги йигирмата давлат бўйича маълумотларига асосланган. Европа Иттифоқига аъзо қолган 7 та мамлакат бўйича эса рақамлар Eurostatдан олинган.

Таҳлилчиларнинг кузатувига кўра, олма ҳосили ўртача кўрсаткичдан паст, нархлар юқори бўлган икки йилдан сўнг жорий мавсумда олма етиштирувчиларнинг ушбу мевани сотиш нархи яна меъёрий даражага қайтмоқда. Европа Иттифоқининг энг йирик олма етиштирувчи мамлакати – Польшада нархлар 5 йиллик ўртача кўрсаткичга етиб борди ва баъзи ҳолатларда ҳатто пасайган ҳам, деб ёзмоқда АgroTimes.

Жаҳон бўйича мева етказиб беришнинг кўп йўналишларида юзага келган экспорт логистикасини таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар Европа Иттифоқи мамлакатларига камроқ таъсир кўрсатди.  Бироқ пандемиянинг биринчи йилида сезиларли даражада ошган мевага бўлган талаб иккинчи йилда яна меъёрий даражага қайтди.

Европа Комиссияси олма етиштириш саноатига сезиларли таъсир кўрсатаётган учта вақтинчалик муаммони аниқлади:

  • Олма етиштирувчиларнинг харажатлари ошиши, жумладан, энергия ресурслари, транспортировка ва мева етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
  • Маҳсулотлар ташувини ташкил этишдаги нуқсонлар ва меваларни автомобиль ҳамда денгиз орқали ташиш нархи ошиши;
  • Ишчи кучи танқислиги, айниқса, ҳосил йиғим-терими учун мавсумий ишчилар ва юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги.

Сообщение Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/feed/ 0
Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/#respond Thu, 10 Feb 2022 08:00:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99523 2022 йили Россияда борш тўплами сабзавотларининг мўл ҳосили кутилмоқда.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу турдаги сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтиришни мақсад қилган, демак, жорий йилнинг сентябрь ойида сабзавотлар нархи тушиши мумкин. Жорий йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги очиқ ерларда етиштириладиган сабзавотлар ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришни режалаштирган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг...

Сообщение Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йили Россияда борш тўплами сабзавотларининг мўл ҳосили кутилмоқда.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу турдаги сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтиришни мақсад қилган, демак, жорий йилнинг сентябрь ойида сабзавотлар нархи тушиши мумкин.

Жорий йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги очиқ ерларда етиштириладиган сабзавотлар ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришни режалаштирган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг Россияда сабзавотчиликни ривожлантириш федерал лойиҳаси тақдимотида келтирилган, деб ёзмоқда «Область 45«.

Прогнозларга кўра, деҳқон-фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари картошка экиладиган майдонларни қарийб 7 фоизга, яъни, 298,7 минг гектарга етказади. Борш тўпламининг қолган сабзавотлари (лавлаги, сабзи, пиёз, карам), шунингдек, помидор, бодринг, қовоқча, қовоқ ва бошқа сабзавотлар экиладиган майдонлар қарийб 8 фоизга ошиб, 196,6 минг гектарга етиши кутилмоқда.

Ушбу статистикада фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ҳисобга олинмаган.

«Сабзавот етиштиришни кўпайтириш мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифалардан биридир.  Ташкил этилган тармоқда бу йил асосий сабзавот экинлари ва картошка экини майдонларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда, бу эса ушбу сабзавотларни етиштириш даражаси ортиши ҳамда мазкур бозорда нархлар барқарорлашувини таъминлаш имконини беради», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими?

Экин майдонларининг кенгайиши кўпроқ ҳосил олиш имконини беради: 7,2 миллион тонна картошка ва очиқ ерда етиштириладиган 5,7 миллион тонна бошқа турдаги сабзавотлар шулар жумласидандир. Агар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнози амалга ошса, борш тўплами сабзавотлари ҳосили сўнгги бир неча йилдаги рекорд даражага чиқиши мумкин.

2022 йилда жами сабзавот ҳосили 13 миллион тоннага етиши кутиляпти, мазкур кўрсаткич 2019 йилги рақамларга мос.

Шунингдек ўқинг: Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда

Бу ҳам экин майдонлари, ҳам ялпи ҳосилнинг сезиларли даражада  ўсишидир. Ушбу натижа амалиётга кўчса, сабзавотлар сентябрь ойида йиғиб олингандан сўнг нарх арзонлашувига олиб келиши мумкин.  Уларнинг нархи айнан қанчалик пасайишини аниқ айтиш ҳозирча мушкул, тахминан гапирадиган бўлсак, нарх 5-10 фоизга пасайиши мумкин.

Прогноз қийматларида ҳосилдорлик ошиши етарлича кўп ва  бозорда сабзавотларнинг шундай ҳажмда бўлиши уларнинг ҳамёнбоплигини таъминлайди, дейишмоқда экспертлар. Уларнинг таъкидлашича, сабзавот таннархига фермерларнинг йилдан-йилга ошиб бораётган харажатлари таъсир этмоқда. Шу пайтга қадар ишчи кучи етишмовчилиги ва қимматлиги деҳқонларга қийинчилик туғдирмоқда. Шунингдек, ўғит таннархи ҳам маҳсулот таннархига таъсир қилади.

Саноат ва савдо вазирлигида сабзавотлар, жумладан, борш тўплами  нархларининг қимматлашувига фермерлар ҳамда етказиб берувчиларнинг харид нархларини оширгани сабаб бўлгани айтилди.

Шунингдек ўқинг: Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди

“Ҳосил яхши бўлса ва сабзавот сотиб олиш нархлари пасайса, чакана савдо нархлар ҳам пасаяди”, деб ҳисоблашмоқда Саноат ва савдо вазирлиги мутахассислари.

Мазкур идорадагиларнинг айтишича, ҳозир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда йирик чакана савдо тармоқларида бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик товарлар бўйича устама нархни 5 фоизгача камайтириш борасида иш олиб бориляпти. Бунда гап сабзавотлар ҳақида ҳам кетмоқда.

Росстат маълумотларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2021 йил натижаларига кўра, борш тўплами сабзавотлари бошқа маҳсулотлар ичида  максимал даражада қимматлашган. Шундай қилиб, карам 2,5 баробар, картошка 65 фоиз, лавлаги 48 фоиз, сабзи 35 фоизга қимматлашган.

Сообщение Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/feed/ 0
Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/#respond Mon, 31 Jan 2022 09:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98677 FAOSTAT маълумотларига кўра, 2020 йили жаҳон бўйича 2,3 млн. гектар майдонда рекорд даражадаги 91,3 млн тонна бодринг етиштирилган, бунда ҳар квадрат метрдан ўртача 4,04 кг ҳосил олинди. Голландия жаҳондаги энг юқори кўрсаткичларга эга – 70,52 кг/м²дан ҳосилдорлик, яъни,  Испанияникидан 586 фоизга кўп. Испания 30 та йирик ишлаб чиқарувчи орасида иккинчи...

Сообщение Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

FAOSTAT маълумотларига кўра, 2020 йили жаҳон бўйича 2,3 млн. гектар майдонда рекорд даражадаги 91,3 млн тонна бодринг етиштирилган, бунда ҳар квадрат метрдан ўртача 4,04 кг ҳосил олинди.

Голландия жаҳондаги энг юқори кўрсаткичларга эга – 70,52 кг/м²дан ҳосилдорлик, яъни,  Испанияникидан 586 фоизга кўп. Испания 30 та йирик ишлаб чиқарувчи орасида иккинчи ўринда туришига қарамай, атиги 10,28 кг/м² ҳосилдорликка эришди.  «АгроБизнес» маълумотларига кўра, Туркия 5,04 кг/м²;  Миср, 2,25 кг/м²;  Польша – 6,71 кг/м² ва Греция – 8,01 кг/м²дан ҳосил олишга муваффақ бўлди.

Хитой 72,8 млн тонна маҳсулот етиштириш ҳажми билан энг йирик бодринг етиштирувчи бўлиб, жаҳонда бодринг етиштириш бўйича унинг улуши 79,75%ни ташкил қилади. Қайд этиш жоизки, энг йирик 10 та бодринг етиштирувчи мамлакат ҳиссасига жаҳон бўйича бодринг етиштиришнинг 90,5 фоизи тўғри келади. 2020 йили Хитой бодринг етиштириш учун 1,3 млн гектар майдон ажратди ва ўртача ҳосилдорлик 5,7 кг/м²ни ташкил этди.

Туркия 2020 йили 38,3 минг гектар майдонда етиштирилган 1,9 млн тонна бодринг (5,04 кг/м² ҳосилдорлик) билан жаҳондаги иккинчи йирик бодринг етиштирувчи бўлган эди.

Россия 1,7 млн тонна (40 минг га., 4,21 кг/м² ҳосилдорлик) билан учинчи ўринни эгаллади.

Эрон 1,2 млн тонна (40,3 минг га., 2,99 кг/м² ҳосилдорлик) билан тўртинчи ўринни эгаллади.

Мексика 1,2 млн тонна (15,7 минг га., ҳар квадрат метрдан ўртача 7,37 кг ҳосил) билан бешинчи ўринни эгаллади.

Сообщение Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/feed/ 0
2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми 11,5 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yili-ozbekistonda-uzum-etishtirish-hazhmi-115-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yili-ozbekistonda-uzum-etishtirish-hazhmi-115-foizga-oshdi/#respond Mon, 24 Jan 2022 09:23:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98111 Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йили Ўзбекистонда 1,8 миллион тонна узум етиштирилган, бу 2020 йилга нисбатан 11,5 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга таяниб. Шунингдек, вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йилда 50,8 минг гектар янги узумзорлар барпо этилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,5...

Сообщение 2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми 11,5 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йили Ўзбекистонда 1,8 миллион тонна узум етиштирилган, бу 2020 йилга нисбатан 11,5 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга таяниб.

Шунингдек, вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йилда 50,8 минг гектар янги узумзорлар барпо этилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп кўрсаткичдир. 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда узумзорларнинг умумий майдони 133,7 минг гектарни ташкил қилди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

EastFruit таҳлилчилари аввалроқ таъкидлаганидек, баҳорда ёғингарчилик нисбатан кам бўлгани, марказий зона ва жанубий вилоятларнинг бир қатор ҳудудларидаги суғориш билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, ёзнинг иссиқ ва қуруқ келиши Ўзбекистонда 2021 йилги узум ҳосилдорлиги пасайишига олиб келди. Шунга қарамай, узумзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига 2021 йилда хўраки узум етиштириш ҳажми 2020 йилга нисбатан юқори бўлди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда узумзорлар майдони фаол кенгайтирилмоқда, бир неча ўн минг гектар янги узумзорлар барпо этилди.  Сўнгги тўрт йилда ушбу соҳага субсидия сифатида 210 миллиард сўм ажратилди. Натижада, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда узумнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилга нисбатан қарийб 25 фоизга паст бўлди.

Ўзбекистонда узумнинг нархлари, уни етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил, мамлакатда узумзорлар майдонини янада кенгайтириш режалари ҳақидаги маълумотларни EastFruitнинг «Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил» сарлавҳали материалида ўқинг. Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган ойларида ҳукумат эълон қилган кенг кўламли имтиёзли молиялаштириш, субсидиялар ва Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича янги тизим ҳам мамлакатда узумзорлар кўпайишига хизмат қилади.

Сообщение 2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми 11,5 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yili-ozbekistonda-uzum-etishtirish-hazhmi-115-foizga-oshdi/feed/ 0
USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/#respond Wed, 29 Dec 2021 06:30:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96235 2021/22 мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш Хитойда ҳосил ошиши ҳисобига 1,1 миллион тоннага ошиб, 25,6 миллион тоннага етади.  2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирдан кейин Чилидан етказиб бериш тикланиши ҳисобига экспорт 3,7 миллион тоннани ташкил қилади.  Бу хусусда Fruit-inform АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига асосланиб ёзмоқда. Хитойда 2021/22 йилги...

Сообщение USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021/22 мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш Хитойда ҳосил ошиши ҳисобига 1,1 миллион тоннага ошиб, 25,6 миллион тоннага етади.  2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирдан кейин Чилидан етказиб бериш тикланиши ҳисобига экспорт 3,7 миллион тоннани ташкил қилади.  Бу хусусда Fruit-inform АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига асосланиб ёзмоқда.

Хитойда 2021/22 йилги мавсумда хўраки узум ҳосили Шинжон, Хэбэй ва Шаньдуннинг етакчи ҳудудларида маҳсулот етиштиришнинг ўсиши ҳисобига 300 минг тоннага ошиб, 11,2 миллион тоннага етади. Шунингдек, мамлакатда узум етиштириш майдонлари кенгайиб, қишлоқ хўжалигининг янги усулларига инвестициялар кўпаймоқда. Хитойдан хўраки узум экспорти 100 минг тоннага камайиб, 330 минг тоннагача тушади, импорт эса 16 минг тоннага ўсиб, 210 минг тоннани ташкил этади.

Ҳиндистонда хўраки узум ҳосили 26 фоизга ўсиб, 2,9 миллион тоннагача етиши кутилмоқда. Яхши об-ҳаво ва мавсумий ишчилар сафи кенгайиши Ҳиндистонда узум ҳосилини оширди. Бу мамлакатдан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 13 минг тоннага ошиб, 280 минг тоннага етиши кутилмоқда.

Туркиянинг узум етиштириш бўйича етакчи ҳудуди ҳисобланмиш Манисадаги узумзорлар совуқдан зарар кўргани сабаб, узум етиштириш 280 минг тоннага қисқариб, 1,9 миллион тоннага тушади.  Экспорт 15 минг тоннага ошиб, 230 минг тоннага етади.

2021/22 йилги мавсумда Европа Иттифоқида хўраки узум етиштириш 1,4 миллион тоннани ташкил этади. Логистика харажатлари ошиши туфайли экспорт 9 минг тоннага қисқариб, 170 минг тоннага тушади.  Истеъмолчилар талаби тикланиши ва Жанубий яримшар мамлакатларида узум етиштириш кўпайиши ҳисобига импорт 20 минг тоннага ошиб, 590 минг тоннага етади.

АҚШда хўраки узум ҳосили 34 минг тоннага ўсиб, 905 минг тоннага етади.  Экспорт 290 минг тоннагача қисқаради, импорт эса 30 минг тоннага ошиб, 700 минг тоннани ташкил этади.

Перуда хўраки узум етиштириш 700 минг тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Red Globe нави етакчи мавқеини сақлаб қолади.  Экспорт 510 минг тоннагача ошади.

Чилида хўраки узум ҳосили ўтган йилги кучли ёмғирдан зарар кўрган нохуш мавсумдан сўнг тикланиши кутилмоқда. 2021/22 мавсумда Чилида узум етиштириш 145 минг тоннага ошиб, 810 минг тоннага етади. Фермерлар юқори рентабелликка эга, истеъмолчилар юқори баҳолайдиган чидамли навларни етиштиришни бошлашади. Чили хўраки узумининг экспорти 20 фоизга ошиб, 645 минг тоннани ташкил этади.

Жанубий Африкада хўраки узум етиштириш 380 минг тоннагача ошади.  Мамлакат фермерлари истеъмолчиларга хуш ёқадиган уруғсиз навларни етиштиришда давом этмоқда. Экспорт 344 минг тоннага етади.

USDА таҳлилчилари Австралияда узум ҳосили 210 минг тоннагача етишини, экспорт эса 10 минг тоннага ошиб, 130 минг тоннага боришини тахмин қилишмоқда.

USDА мутахассисларининг прогнозларига кўра, 2021/22 йилги мавсумда Россияга хўраки узум етказиб бериш Туркия ва Ўзбекистондан импорт ҳажми ошиши ҳисобига 40 минг тоннага ошиб, 370 минг тоннага етади.

Сообщение USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/feed/ 0
Туркия: каштан экспорти 79 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-kashtan-eksporti-79-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-kashtan-eksporti-79-foizga-oshdi/#respond Sat, 18 Dec 2021 04:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95390 Туркия ғарбидаги Ойдин провинциясида каштан ҳосилини йиғиштириб олиш мавсум ўз якунига етди. Маҳаллий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоятда 27 минг тонна каштан йиғиб-териб олинди. Бу эса бутун Туркияда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 42%ини ташкил қилади. Каштан экспортида ҳам жиддий натижалар қайд этилган. Масалан, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида...

Сообщение Туркия: каштан экспорти 79 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркия ғарбидаги Ойдин провинциясида каштан ҳосилини йиғиштириб олиш мавсум ўз якунига етди. Маҳаллий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоятда 27 минг тонна каштан йиғиб-териб олинди. Бу эса бутун Туркияда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 42%ини ташкил қилади.

Каштан экспортида ҳам жиддий натижалар қайд этилган. Масалан, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида мамлакат $13 млн 240 мингга тенг 5 165 тонна каштан экспорт қилган бўлса, жорий йил январь–ноябрь ойларида ушбу рақамлар 6 782 тонна ва $23 млн 676 мингни ташкил қилган (ўсиш 78,8%), дейилади Туркиянинг Эгей райони экспортёрлари уюшмаси маълумотларида.

Шунингдек ўқинг: Грузияда каштан экспорти авж олмоқда

Туркияда етиштирилган каштаннинг асосий импортёрлари Италия, Германия ва Нидерландия бўлиб қолмоқда.

Эгей районидаги Мева-сабзавот экспортчилари иттифоқи раҳбари Ҳайриддин Учоқнинг сўзларига қараганда, каштан тоннасининг ўртача нархи бу йил $3 490ни ташкил қилди. Ўтган йили мазкур кўрсаткич $2 560 бўлган.

“Каштан етиштириш борасида ҳам, унинг экспорти бўйича ҳам йил омадли келди”, – дейди Учоқ «Анадолу». мухбири билан суҳбатда.

Сообщение Туркия: каштан экспорти 79 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-kashtan-eksporti-79-foizga-oshdi/feed/ 0
Россия йил бошидан буён мева ва резавор етиштириш ҳажмини 17 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yil-boshidan-buyon-meva-va-rezavor-etishtirish-hazhmini-17-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yil-boshidan-buyon-meva-va-rezavor-etishtirish-hazhmini-17-foizga-oshirdi/#respond Wed, 15 Dec 2021 04:30:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95077 Бу йил россиялик фермерлар рекорд ҳажмдаги мева ва резаворларни йиғиб олишди, яъни ҳосил 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўпдир. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга келиб,  ҳосил 2,2 миллион тоннагача ўсади. Маҳсулот етиштириш ҳажми ошишига, энг аввало, юқори суръатлар билан...

Сообщение Россия йил бошидан буён мева ва резавор етиштириш ҳажмини 17 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил россиялик фермерлар рекорд ҳажмдаги мева ва резаворларни йиғиб олишди, яъни ҳосил 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўпдир. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга келиб,  ҳосил 2,2 миллион тоннагача ўсади.

Маҳсулот етиштириш ҳажми ошишига, энг аввало, юқори суръатлар билан кўчатзорлар ва замонавий интенсив боғлар барпо этиш сабаб бўлмоқда. 2021 йилда 13,2 минг гектардан зиёд кўп йиллик плантациялар барпо этилади, бу Агросаноат мажмуи Давлат дастурида белгиланган мақсадли кўрсаткичдан бирмунча юқоридир.

Субсаноат ривожида инвесторлар фаолияти ва давлатнинг қўллаб-қувватлов чора-тадбирлари, жумладан, кўп йиллик мева ва резавор плантацияларини барпо этиш ҳамда парваришлаш учун рағбатлантирувчи субсидиялар, имтиёзли инвестициялар, қисқа муддатли кредитлар, қишлоқ хўжалиги объектларини яратиш ва модернизациялашда тўғридан-тўғри харажатларни қоплашга эътибор қаратилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Мевали экинларнинг рақобатбардош навларини яратиш, илмий потенциал  ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, фермерларни арзон нархдаги юқори технологияли махсус техникалар билан таъминлаш, инфратузилма объектларини модернизациялаш келгусида боғдорчиликни янада ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан биридир.

Сообщение Россия йил бошидан буён мева ва резавор етиштириш ҳажмини 17 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yil-boshidan-buyon-meva-va-rezavor-etishtirish-hazhmini-17-foizga-oshirdi/feed/ 0
Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-issiqkhona-sanoatining-rentabelligi-ikki-barobar-pasaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-issiqkhona-sanoatining-rentabelligi-ikki-barobar-pasaydi/#respond Mon, 13 Dec 2021 05:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94774 2019 йилда Россия иссиқхона саноатининг рентабеллиги 16% ни ташкил этган эди, 2020 йилда – 7%, 2021 йилда эса тахминан шундай даражада ёки бироз камроқ бўлади. Бу хусусда “Россия агрохолдинглари – 2021” «Агроинвестор» конференциясида мева-сабзавот уюшмасининг ижрочи директори Михаил Глушков айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўғитлар 52 фоиз, ўсимликларни...

Сообщение Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>

2019 йилда Россия иссиқхона саноатининг рентабеллиги 16% ни ташкил этган эди, 2020 йилда – 7%, 2021 йилда эса тахминан шундай даражада ёки бироз камроқ бўлади. Бу хусусда “Россия агрохолдинглари – 2021” «Агроинвестор» конференциясида мева-сабзавот уюшмасининг ижрочи директори Михаил Глушков айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўғитлар 52 фоиз, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари 30 фоиз, идиш ва қадоқлаш воситалари 67 фоиз қимматлашган. Мавсумий ишчилар етишмовчилиги туфайли иш ҳақи 24 фоизга, уруғлик эса 5 фоизга ошди.

«Иссиқхона бизнесида, афсуски, биз учун нархлар тахминан бир хил даражада сақланади ва ҳатто инфляцияни ҳам оқламайди. Ўтган йили коронавирус туфайли талаб 30 фоизга камайди, 2021 йилда у тикланмоқда, бироқ нарх тахминан 2019 йил даражасида қолмоқда. Нархларимиз ишлаб чиқариш ўсиши туфайли инфляция кўрсаткичларига мос келмайди ва бу умуман олганда яхши – рақобат бор, аммо бу соҳа учун ўзига хос сигналдир”, деди Глушков конференцияда.

Унинг сўзларига кўра, иссиқхона маҳсулотлари таннархида харажатларнинг ярмидан кўпи энергия ресурсларига тўғри келади, уларнинг тарифлари давлат томонидан белгиланади, шунинг учун бизнес уларга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. 2015 йилдан 2021 йилга қадар газ нархи 28 фоизга, электр энергияси 37 фоизга ошди, бу даврда инфляция 33 фоизни ташкил этди. Маҳсулот етиштириш даражаси ортиши ҳисобига иссиқхона маҳсулотларининг ўртача нархи 6 фоизга пасайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида саноатга инвестициялар 250 миллиард рублдан ортиқни ташкил этди. Ҳозирги кунда Россияда 3 минг гектардан ортиқ иссиқхоналар мавжуд бўлиб, улардан 1 минг гектарга яқини қишки комбинатлардир. Глушковнинг сўзларига кўра, бодринг билан ўз-ўзини таъминлашга аллақачон эришилган, импорт фақат Хитой билан чегарадош ҳудудларга боради. Помидор импорти умумий истеъмол ҳажмининг тахминан 30%ини ташкил қилади. Илгари жорий қилинган давлат қўллаб-қувватлови туфайли хориждан етказиб бериш қисқармоқда, бу саноатни инвесторлар учун жозибадор қилди, дейди у. Уюшма маълумотларига кўра, бу йил иссиқхоналарда етиштирилган сабзавотларнинг ялпи ҳосили 2020 йилдаги 1,4 миллион тоннага нисбатан 1,5 миллион тоннадан ошади.

Сообщение Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-issiqkhona-sanoatining-rentabelligi-ikki-barobar-pasaydi/feed/ 0