гуллаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 27 Dec 2021 17:41:11 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png гуллаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Тожикистонда бодом гуллади – 2022 йилги ҳосил хавф остида (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bodom-gulladi-2022-yilgi-hosil-khavf-ostida-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bodom-gulladi-2022-yilgi-hosil-khavf-ostida-foto/#respond Tue, 28 Dec 2021 06:30:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96152 EastFruitнинг тожикистонлик мутахассислари хабар беришича, мамлакатнинг жанубий вилоятларида  иқлим ўзгариши, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидаги аномал иссиқ ҳаво туфайли, Хатлон вилоятида яқинда бодом дарахтлари гуллаган. Худди шундай ҳолат Тожикистон жанубининг Афғонистон билан чегарадош бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда. Ҳаво илиқ бўлгани сабабли, асаларилар фаол равишда нектар йиғмоқда, чунки, бодом асаларилар учун...

Сообщение Тожикистонда бодом гуллади – 2022 йилги ҳосил хавф остида (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг тожикистонлик мутахассислари хабар беришича, мамлакатнинг жанубий вилоятларида  иқлим ўзгариши, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидаги аномал иссиқ ҳаво туфайли, Хатлон вилоятида яқинда бодом дарахтлари гуллаган. Худди шундай ҳолат Тожикистон жанубининг Афғонистон билан чегарадош бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда.

Ҳаво илиқ бўлгани сабабли, асаларилар фаол равишда нектар йиғмоқда, чунки, бодом асаларилар учун жуда яхши асал манбаидир. Бироқ, воқеаларнинг бундай ривожидан ҳеч ким хурсанд эмас, негаки, 2022 йилда Тожикистоннинг жанубий вилоятларида бодом ҳосил бермаслиги эҳтимоли юқори.

“Қишки совуқ табиатнинг муқаррар қонуни – у ҳар йили содир бўлади. Демак, бу фаслда дарахтлар гулласа, уларнинг ҳосили катта эҳтимол билан бой берилади”, дейди 2021 йилнинг 26 декабрь куни гуллаган бодом суратларини тармоққа жойлаган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Тожикистонда февраль ойидаги ғайритабиий илиқ об-ҳаводан сўнг икки марта аёз тўлқини кузатилган эди. Бу гилос, ўрик ва бодомнинг эртаги навлари ҳосили (катта қисми) бой берилишига олиб келган. Табиийки, шу муносабат билан минтақада қуритилган мевалар нархи кескин ошди, чунки, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам бу совуқлардан данакли мевалар, бодом зарар кўрган. Ва бугунги кунда совуққа қарши курашиш учун етарли усуллар мавжуд (улар ҳақида бу ерда ва мана бу ерда ўқишингиз мумкин), аммо иқлим ўзгариши сабабли боғларнинг ғайритабиий эрта гуллаши муаммосини ҳал этиш масаласи мураккабдир.

 

Сообщение Тожикистонда бодом гуллади – 2022 йилги ҳосил хавф остида (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bodom-gulladi-2022-yilgi-hosil-khavf-ostida-foto/feed/ 0