грек ёнғоғи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 25 Apr 2022 18:04:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png грек ёнғоғи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-yonqoq-eksporti-2022-yilning-birinchi-choragida-qariyb-uch-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-yonqoq-eksporti-2022-yilning-birinchi-choragida-qariyb-uch-barobar-oshdi/#respond Tue, 26 Apr 2022 06:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103998 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган уч ойида мамлакатдан ташқи бозорларга 3,5 миллион доллар қийматидаги 1000 тонна ёнғоқ экспорт қилинган. Расмий статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёнғоқ экспорти 285 фоиз ошган. Хорижий истеъмолчиларга 13,6 миллион долларлик 19,2 минг тонна иссиқхона помидорлари жўнатилди. Биринчи...

Сообщение Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган уч ойида мамлакатдан ташқи бозорларга 3,5 миллион доллар қийматидаги 1000 тонна ёнғоқ экспорт қилинган. Расмий статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёнғоқ экспорти 285 фоиз ошган.

Хорижий истеъмолчиларга 13,6 миллион долларлик 19,2 минг тонна иссиқхона помидорлари жўнатилди.

Биринчи чоракда помидор экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоиз камайган, деб ёзмоқда “Nuz.uz”.

Ер ёнғоқ экспорти 16,7 фоиз, яъни 5,8 минг тоннагача камайди.

Биринчи чоракда Ўзбекистон узум ва майиз экспортидан  энг кўп даромад олди – 31,8 миллион доллар.

Шу даврда оқ бошли карам, гул карам, брокколи ва пекин карами экспорти жами 15,5 миллион доллар қийматида 71,1 минг тоннани ташкил қилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

Биринчи чоракда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 258,6 минг тоннани, қиймат жиҳатидан эса 168,8 миллион долларни ташкил этди. 2022 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий экспортдаги улуши 2,9 фоизни ташкил этди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой ва Покистон, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Сообщение Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-yonqoq-eksporti-2022-yilning-birinchi-choragida-qariyb-uch-barobar-oshdi/feed/ 0
Грек ёнғоғи: Хитой жаҳон бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/grek-yonqoqi-khitoy-zhahon-bozorida-raqobatchilarni-siqib-chiqarishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/grek-yonqoqi-khitoy-zhahon-bozorida-raqobatchilarni-siqib-chiqarishda-davom-etmoqda/#respond Wed, 05 Jan 2022 08:00:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96760 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Хитойдан грек ёнғоғи экспорти, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймат жиҳатидан 60 фоизга ошган ва бу ҳолат календарь йилининг биринчи ярмида ёнғоқнинг рекорд даражадаги паст нархлари фонидадир. Эътиборлиси, асосий импортёрлар орасида бир вақтнинг ўзида бир нечта постсовет мамлакати қайд этилди. Қизиғи шундаки, Хитой 2021 йилда пўстлоқли...

Сообщение Грек ёнғоғи: Хитой жаҳон бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Хитойдан грек ёнғоғи экспорти, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймат жиҳатидан 60 фоизга ошган ва бу ҳолат календарь йилининг биринчи ярмида ёнғоқнинг рекорд даражадаги паст нархлари фонидадир. Эътиборлиси, асосий импортёрлар орасида бир вақтнинг ўзида бир нечта постсовет мамлакати қайд этилди.

Қизиғи шундаки, Хитой 2021 йилда пўстлоқли ёнғоқ ва ёнғоқ мағзи экспорти рекордларини янгилади.  Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бир йил давомида мағиз экспорти икки баробар ошиб, 45-47 минг тоннага,  пўстлоқли ёнғоқ экспорти ҳажми эса тахминан бир ярим баробар ошиб, 110-115 минг тоннага етди.

Хитой 2021 йилда ёнғоқ экспортидан жами 420 миллион долларга яқин даромад олди, бу ҳам янги рекорд бўлди. Шундай қилиб, 2021 йил охирида Хитой ёнғоқ экспортёрларининг жаҳон рейтингида учинчи ўринга кўтарилиши (Чилини четлаб ўтиб), ҳали ҳам курашаётган, аммо бешинчи ўринни эгаллаб турган Украина билан эса тафовутни ошириши мумкин. Шу билан бирга, Украина жаҳондаги паст нархлар ва Туркия бозорига кириш режимининг ўзгариши сабабли, ёнғоқ экспорти билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечиришда давом этди (Украина ёнғоқ мавсуми натижалари ҳақидаги батафсил маълумотни бу ерда ўқинг).

Дарвоқе, шуниси қизиқки, Хитой ёнғоғининг олтита энг йирик харидорлари орасида бир вақтнинг ўзида учта постсовет мамлакати бор: Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. Шу билан бирга, 2021 йилда Хитойдан Россияга грек ёнғоғининг экспорти бир ярим баробардан кўпроққа ошган.

Бироқ, кутилмаганда БАА 2021 йилда ёнғоқнинг асосий харидорига айланди ва ушбу давлат импортни йилига 3,5 баробарга оширди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Қозоғистон ва Қирғизистон эгаллади.

Дарвоқе, Украинадан ёнғоқ импортини кескин камайтирган Туркия Украина ёнғоғини Хитойники билан алмаштирган кўринади. 2021 йил охирида Хитойдан Туркияга ёнғоқ экспорти 2,2 баробар ошди ва Туркия Хитой учун ёнғоқнинг ушбу тури бўйича энг муҳим бозорлар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади.

Украина ва Молдовадаги ёнғоқ экспортёрлари учун биз Хитой ёнғоғининг яна учта энг тез ривожланаётган бозорини қайд этамиз: Ироқ, Вьетнам ва Саудия Арабистони. Бу давлатлар бир йил ичида Хитой ёнғоғини сотиб олишни икки баробардан зиёдга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Украина, Молдова, Россия, Ўзбекистон, Грузия ва минтақанинг бошқа давлатларидан ёнғоқнинг энг йирик етказиб берувчилари ва харидорларини Telegram базасидаги EF Trade савдо майдончасидан топиш мумкин.

Сообщение Грек ёнғоғи: Хитой жаҳон бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/grek-yonqoqi-khitoy-zhahon-bozorida-raqobatchilarni-siqib-chiqarishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Молдова Малайзияга грек ёнғоғини экспорт қила бошлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-malayziyaga-grek-yonqoqini-eksport-qila-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-malayziyaga-grek-yonqoqini-eksport-qila-boshladi/#respond Wed, 20 Oct 2021 07:41:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89656 Яқинда Молдованинг «Pomul Regal» компанияси (Теленешт тумани, Инешт қишлоғи) Малайзияга пўстлоқли ёнғоқнинг биринчи синов партияси (бир тонна)ни юборди. Харидорлар – Молдовалик репатриантлар гуруҳидир, улар ўзларининг онлайн-дўкони орқали Молдова асали ва ёнғоғини малайзияликларга сотишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга, улар ушбу маҳсулотларни маҳаллий улгуржи савдогарларга таклиф қилишга ҳаракат қилишяпти. Pomul Regal компаниясининг...

Сообщение Молдова Малайзияга грек ёнғоғини экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда Молдованинг «Pomul Regal» компанияси (Теленешт тумани, Инешт қишлоғи) Малайзияга пўстлоқли ёнғоқнинг биринчи синов партияси (бир тонна)ни юборди. Харидорлар – Молдовалик репатриантлар гуруҳидир, улар ўзларининг онлайн-дўкони орқали Молдова асали ва ёнғоғини малайзияликларга сотишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга, улар ушбу маҳсулотларни маҳаллий улгуржи савдогарларга таклиф қилишга ҳаракат қилишяпти.

Pomul Regal компаниясининг тижорат директори Лилиан Флорянинг сўзларига кўра, компания Ҳиндистонда грек ёнғоғини етказиб бериш бўйича потенциал харидор билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Pomul Regal компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи ёнғоқ боғларини 2013 йилда барпо этган. Айни пайтда компанияда «Чандлер» ва «Фернор» номли ёнғоқ навларининг 150 гектар интенсив боғлари бор, шунингдек, кўчат материалларини етиштириш йўлга қўйилган. Боғнинг умумий майдонини 200 гектарга кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Бу йил Осиё бозорларига мунтазам экспортни йўлга қўйишдан уринишдан ташқари, компания Европа Иттифоқи бозорига пўстлоқли ёнғоқ етказиб беришни кенгайтиришни режалаштиряпти. Бундан ташқари, Pomul Regalнинг маркетинг бўлими Молдова ички бозорида чакана истеъмолчиларга вакуумли ўрамда ёнғоқ мағизларини, шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган ёнғоқ дамламасини манзилли етказиб бериш модели устида ишламоқда.

Сообщение Молдова Малайзияга грек ёнғоғини экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-malayziyaga-grek-yonqoqini-eksport-qila-boshladi/feed/ 0
Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/#respond Thu, 14 Oct 2021 06:00:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89006 2021/22 маркетинг йилида Украинадан грек ёнғоғи экспорти тахминан 108 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 45% зиёддир. Бу хусусда Аgroportal АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) чоп этган шарҳга асосланиб ёзмоқда. Ёнғоқ экспорти, одатда, октябрь-май ойларида фаол бўлади. Ўтган мавсумда саноат манбалари маълумотларига кўра, украиналик ёнғоқ экспортёрлари COVID-19 натижасида...

Сообщение Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

2021/22 маркетинг йилида Украинадан грек ёнғоғи экспорти тахминан 108 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 45% зиёддир.

Бу хусусда Аgroportal АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) чоп этган шарҳга асосланиб ёзмоқда.

Ёнғоқ экспорти, одатда, октябрь-май ойларида фаол бўлади. Ўтган мавсумда саноат манбалари маълумотларига кўра, украиналик ёнғоқ экспортёрлари COVID-19 натижасида глобал талаб пасайишига дуч келишган эди. 2020/2021 маркетинг йили якунига кўра, экспорт тахминан 74 минг тоннага баҳоланмоқда, бу Украина ташқи бозорга 105 минг тонна маҳсулот етказиб берган 2019/2020 йилга нисбатан 29 фоиз кам кўрсаткичдир.

Грек ёнғоғининг ички истеъмоли 2021/22 маркетинг йилида 31 минг тонна ёки ўтган мавсумдагидан 6% кам бўлади.

Шуни қайд этиш жоизки, 2020/21 маркетинг йилида украиналикларнинг ёнғоқ истеъмоли 33 минг тоннани ташкил этди (ўсиш – 1,6 баробар).

Бироқ, грек ёнғоғи Украинада асосий озиқ-овқат маҳсулоти  эмас, шунинг учун уни истеъмол қилиш даражаси аҳоли даромадлари даражасига қараб ўзгариб туради, дейилади шарҳда.

Сообщение Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yonqoq-narkhi-25-foizga-yuqori/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yonqoq-narkhi-25-foizga-yuqori/#respond Sun, 19 Sep 2021 17:28:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86916 EastFruit экспертларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг сентябрь ойи бошидан эътиборан, Ўзбекистонда грек ёнғоғининг янги ҳосилини йиғиш мавсуми бошланди ва ҳозир у фаол босқичда. Йиғим-теримнинг дастлабки ҳисоб-китоблари мамлакатда қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларининг сезиларли таъсиридан гувоҳлик бермоқда – ҳосил паст ва нарх ўтган йилга нисбатан юқори. Ёнғоқ етиштирувчиларнинг...

Сообщение Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг сентябрь ойи бошидан эътиборан, Ўзбекистонда грек ёнғоғининг янги ҳосилини йиғиш мавсуми бошланди ва ҳозир у фаол босқичда. Йиғим-теримнинг дастлабки ҳисоб-китоблари мамлакатда қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларининг сезиларли таъсиридан гувоҳлик бермоқда – ҳосил паст ва нарх ўтган йилга нисбатан юқори.

Ёнғоқ етиштирувчиларнинг фикрига кўра, грек ёнғоғининг совуқдан зарар кўриш даражаси 2021 йилнинг февраль ойи охири ва март ойи ўрталарида  мамлакат ҳудуди ва алоҳида туманларига қараб, 5% дан 50% гачани ташкил этмоқда. Республикада ўрта ҳисобда маҳаллий грек ёнғоғи навлари ҳосилига етган зарар тахминан 20-30%ни ташкил қилади.

Шунингдек ўқинг: Шанхай (Хитой)да ўзбек қовунлари тақдимоти бўлиб ўтди

Грек ёнғоғи янги ҳосилининг фермерлар ва ёрдамчи хўжаликлардан улгуржи савдогарлар томонидан сотиб олинадиган нархлар маҳсулот сифатига қараб, 10 000 дан 20 000 сўм/кг гача ($0,94 дан $1,87 гача)ни ташкил қилмоқда.

2021 йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти бозорларида грек ёнғоғи маҳаллий навларининг ўртача улгуржи нархлари 25 000 сўм/кг ($2,34)дир. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25% юқори.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, ҳозирги кунда грек ёнғоғининг янги ҳосилига бўлган талаб таклифга нисбатан юқори. Ва шунинг учун келгуси ҳафталарда нархлар кўтарилиши эҳтимолий сценарий бўлиши мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yonqoq-narkhi-25-foizga-yuqori/feed/ 0
Ушбу мавсумда Грузия фермерлари ёнғоқ ҳосили кўпайишини прогноз қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ushbu-mavsumda-gruziya-fermerlari-yonqoq-hosili-kopayishini-prognoz-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ushbu-mavsumda-gruziya-fermerlari-yonqoq-hosili-kopayishini-prognoz-qilmoqda/#respond Thu, 09 Sep 2021 17:01:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86209 Грузияда ёнғоқ ҳосилини йиғиштириб олиш мавсуми бошланишига бир ойга яқин вақт қолди. EastFruit мамлакатнинг бир нечта йирик ёнғоқ етиштирувчиларидан ушбу мавсум бўйича прогнозларини билишга ҳаракат қилди. Шарқий Грузиядаги об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ муаммолар ҳамда бозорда маҳаллий таклифнинг ўсишига қарамасдан, умуман, фермерларнинг кутилмалари ижобий. Янги ёнғоқ боғларида ҳосилдорлик юқори бўлиши кутилмоқда. Чунки...

Сообщение Ушбу мавсумда Грузия фермерлари ёнғоқ ҳосили кўпайишини прогноз қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда ёнғоқ ҳосилини йиғиштириб олиш мавсуми бошланишига бир ойга яқин вақт қолди. EastFruit мамлакатнинг бир нечта йирик ёнғоқ етиштирувчиларидан ушбу мавсум бўйича прогнозларини билишга ҳаракат қилди. Шарқий Грузиядаги об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ муаммолар ҳамда бозорда маҳаллий таклифнинг ўсишига қарамасдан, умуман, фермерларнинг кутилмалари ижобий.

Янги ёнғоқ боғларида ҳосилдорлик юқори бўлиши кутилмоқда. Чунки улар бу йил тўлиқ мевага киради, об-ҳаво эса бу йил умуман олганда яхши келди. Фермерларнинг сўзларига кўра, Грузияда бу йил ўтган йилгига нисбатан кўпроқ ёнғоқ етиштирилиши кутилмоқда.

Ўтган йили янги боғлар пўстлоқли ёнғоқни (Chandlar) маҳаллий бозорда ўртача 8-10 лари/кг (2,48-3,11 доллар)дан сотишганди. Уларнинг кўпчилиги бу йил ҳам маҳсулотни маҳаллий бозорда сотади, бироқ бир неча йирик ишлаб чиқарувчилар экспорт бозорларида музокараларни бошлаб юборишган.

“Агропродукт” компанияси Кахетин вилоятида 230 гектарлик ёнғоқ боғи ва қайта ишлаш заводига эга. 230 гектардан 40 гектари 6 йил аввал экилган. Компания менежери Михаил Абашидзенинг сўзларига кўра, бу йил 250 тонна атрофида ҳосил кутилаётганди, аммо яқинда Кахетин минтақасида ёққан дўл ҳосилнинг 15-20 фоизига зарар етказди.

“Мағиз шаклланиб улгурганди, шу сабабли у зарарланмаган, бироқ пўстлоғида дўлдан кейин қора доғлар бор. Улар эса бозор нархига таъсир қилади”, деди Абашидзе.

Компания аллақачон маҳаллий харидорлар, шунингдек, Португалия ва Германия импортёрлари билан музокара олиб бормоқда. Ўтган йили мазкур ишлаб чиқарувчилар ҳосилнинг бир қисмини Португалияга сотишган. Ҳали нархлар белгиланганича йўқ, чунки маҳаллий бозорда ҳам, дунё бозорида ҳам янги ҳосил сотувлари бошланмади.

Яна бир йирик ёнғоқ етиштирувчи – Гурам Накашидзенинг Кахетин минтақасида 82 гектарлик майдонга эга боғлари бор. У 5 йиллик боғдан 50-60 тонна ҳосил кутмоқда. Фермернинг бахтига унинг боғлари жойлашган Лагодехи муниципалитети дўлдан азият чекмади.

Мавсум ҳали бошланмади, аммо Накашидзе ўз ҳосилини 7 лари/кг (2,25 доллар)дан сотишга улгурди. Боғбоннинг фикрича, айниқса, экспорт бозорларида бу йил ёнғоқлар яхши нархда сотилади. Чунки дунёдаги асосий ёнғоқ етиштирувчилардан бўлган АҚШда ҳосил ўтган йилгидан камроқ.

Мцхета-Мтианети минтақасида 25 га боғига эга бўлган “Падеми” компанияси ҳам яхшигина ҳосил кутяпти. Компания эгаси Михаил Авалиани бу йил 50-60 тонна ҳосил олишни режалаштирган. У, шунингдек, бу йил маҳаллий ишлаб чиқариш кўпроқ бўлишини қайд этди, бироқ мавсум бошланмай туриб нарх бўйича прогноз беришни истамади.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра,
ёнғоқнинг (пўстлоғи билан) ўртача нархлари 2020 йил (1,86 АҚШ доллари) ва 2019 йил (2,02 АҚШ доллари) октябрь ойларида 6 лари/кг ни ташкил қилган. Одатда чандлер (янги боғларга экилган асосий нав)нинг нархлари ўзининг яхшироқ хусусиятлари туфайли маҳаллий навлардан қимматроқ юради.

Сообщение Ушбу мавсумда Грузия фермерлари ёнғоқ ҳосили кўпайишини прогноз қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ushbu-mavsumda-gruziya-fermerlari-yonqoq-hosili-kopayishini-prognoz-qilmoqda/feed/ 0
Молдовалик ёнғоқ етиштирувчилар грек ёнғоғининг янги ҳосили учун юқори бошланғич нархларни кутишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-yonqoq-etishtiruvchilar-grek-yonqoqining-yangi-hosili-uchun-yuqori-boshlanqich-narkhlarni-kutishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-yonqoq-etishtiruvchilar-grek-yonqoqining-yangi-hosili-uchun-yuqori-boshlanqich-narkhlarni-kutishmoqda/#respond Wed, 25 Aug 2021 17:06:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84845 Ёнғоқ етиштирувчилар ассоциациялари бирлашмаси вакиллари 2021 йилги ҳосил учун йиғим-терим мавсуми бошидаёқ юқори нархларга умид қилишга асос бор, деб ҳисоблашмоқда. Грек ёнғоғи мағзи (яримталик) учун кутилаётган улгуржи нарх 110-120 лей/кг (6,25-6,81 доллар/кг)дан кам бўлмайди. Шу муносабат билан қайд этиш жоизки, 2020 йилнинг октябрь ойи бошида ушбу маҳсулотнинг бошланғич харид нархи...

Сообщение Молдовалик ёнғоқ етиштирувчилар грек ёнғоғининг янги ҳосили учун юқори бошланғич нархларни кутишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ёнғоқ етиштирувчилар ассоциациялари бирлашмаси вакиллари 2021 йилги ҳосил учун йиғим-терим мавсуми бошидаёқ юқори нархларга умид қилишга асос бор, деб ҳисоблашмоқда. Грек ёнғоғи мағзи (яримталик) учун кутилаётган улгуржи нарх 110-120 лей/кг (6,25-6,81 доллар/кг)дан кам бўлмайди. Шу муносабат билан қайд этиш жоизки, 2020 йилнинг октябрь ойи бошида ушбу маҳсулотнинг бошланғич харид нархи анча паст – 75-90 лей/кг (4,26-5,11 $/кг) бўлган. Aммо, шу ой охирига келиб, бир қатор сабабларга кўра,  жумладан, Молдова лейи курсининг AҚШ долларига нисбатан пасайиши туфайли у 110 лей/кг (6,31 доллар/кг)гача кўтарилди.

Молдовалик ёнғоқ етиштирувчилар 2021 йилда вазият ўтган йилги сценарий бўйича тус олади, деб тахмин қилишмоқда. Ва бу нархлар тез ўсишига сабаб бўлади. Бироқ, уларнинг бошланғич даражаси бир қанча сабабларга кўра юқори бўлади. Биринчидан, Молдова савдогарлари билан ҳамкорлик қилаётган европалик харидорларда ўтган йилги ҳосилнинг катта захиралари йўқ. Ёнғоқ етиштирувчилар саноат уюшмаси Европа Иттифоқи компанияларидан ёнғоқ мағзини юқори баҳо (120 лей/кг гача, 6,74 доллар/кг гача)га деярли бутун ёз сотиб олиш тўғрисидаги сўровни олганини даъво қилмоқда. Янги ҳосил ёнғоғига талаб ҳозирданоқ мавжуд.

Иккинчидан, саноат уюшмасининг фикрича, Молдова ёнғоқларига бўлган талаб AҚШда ва Жанубий Aмериканинг баъзи мамлакатларида ёнғоқ ҳосили ўтган йилга қараганда қарийб 10% паст бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли ортмоқда.

Шуларнинг ҳаммасидан ташқари, янги ҳосил ёнғоғи йиғим-терими бошланишидан бир ёки икки ҳафта олдин Молдова ёнғоқ бизнесида ушбу мевани етиштирувчиларнинг кўпчилиги бу жараён қандай ташкил этиларкин, деган  хавотирда. Ёнғоқ саноати бир неча йиллардан бери мева етиштиришнинг бошқа сегментлари, айниқса, узумчилик йўналишидагилар билан кундалик ишчилар бўйича кучли рақобат туфайли ишчи кучи танқислигини бошдан кечирмоқда. Бундан ташқари, ўтган йили ва шу йил бошида ёнғоқ экспортига ихтисослашган баъзи йирик савдо компаниялари кўплаб ходимларини бой берди. Афтидан, бу Молдова ёнғоқ бизнесининг муайян аспектларида акс этади.

Сообщение Молдовалик ёнғоқ етиштирувчилар грек ёнғоғининг янги ҳосили учун юқори бошланғич нархларни кутишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-yonqoq-etishtiruvchilar-grek-yonqoqining-yangi-hosili-uchun-yuqori-boshlanqich-narkhlarni-kutishmoqda/feed/ 0
2020 йилда Украина грек ёнғоқларини экспортга чиқариш ҳажмларини қисқартирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-yilda-ukraina-grek-yonqoqlarini-eksportga-chiqarish-hazhmlarini-qisqartirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-yilda-ukraina-grek-yonqoqlarini-eksportga-chiqarish-hazhmlarini-qisqartirdi/#respond Thu, 27 May 2021 08:46:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77363 Грек ёнғоғи Украинада энг кенг тарқалган экинлардандир. Украинада етиштириладиган ёнғоқларнинг 99,9 фоизи ушбу мевага тўғри келади. Ўтган йили мамлакатда 113,4 минг тонна грек ёнғоғи етиштирилди ва бу аввалги йилга нисбатан 10 фоиз кам кўрсаткичдир. Бу ҳақда УКАБ маълумотларига таянган ҳолда Fruit-inform хабар берди. Қайд этилишича, бундай камайишнинг асосий сабаби ҳосилдорликнинг пасайиши...

Сообщение 2020 йилда Украина грек ёнғоқларини экспортга чиқариш ҳажмларини қисқартирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грек ёнғоғи Украинада энг кенг тарқалган экинлардандир. Украинада етиштириладиган ёнғоқларнинг 99,9 фоизи ушбу мевага тўғри келади.

Ўтган йили мамлакатда 113,4 минг тонна грек ёнғоғи етиштирилди ва бу аввалги йилга нисбатан 10 фоиз кам кўрсаткичдир. Бу ҳақда УКАБ маълумотларига таянган ҳолда Fruit-inform хабар берди.

Қайд этилишича, бундай камайишнинг асосий сабаби ҳосилдорликнинг пасайиши ва ёнғоқ экиладиган майдонларнинг бироз қисқаришидир.

Ёнғоқларнинг 99 фоизи аҳоли хўжаликларида етиштирилишига қарамасдан, Украинадан ушбу маҳсулот фаол равишда экспортга юборилади. Украин ёнғоқларининг 25-30 фоизи хорижга чиқарилади. Украинада аҳолидан ёнғоқни йиғиштириб олиш ва кейин уни қайта ишлаш (қуритиш, пўстидан ажратиш ва бошқалар) ҳамда йирик партияларда сотиш тизими йўлга қўйилган. Грек ёнғоғи икки хил шаклда экспорт қилинади: пўсти билан ва ёнғоқ мағзи ҳолда. Пўстидан ажратиб олинган ёнғоққа талаб жуда катта бўлиб, 2020 йилда бутун грек ёнғоғи экспорт ҳажмларининг 91 фоизи ушбу маҳсулотга тўғри келди.

Яна ўқинг: АҚШдан келтирилаётган арзон грек ёнғоғи Испания боғбонларига рақобат туғдирмоқда

“Қайд этиб ўтиш жоизки, Украина грек ёнғоқлари экспортини анчагина камайтирди. Масалан, 2020 йилда ушбу ёнғоқ меваси экспорти ҳажмлари 98,1 млн долларни ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 29 фоизга камайган. Бутун дунёда грек ёнғоғи савдоси ҳажмларининг қисқариши бунга асосий сабабдир. Жаҳон миқёсида пўстлоғи билан сотиладиган грек ёнғоғи савдоси 25 фоизга, пўстидан ажратилган ҳолдаги маҳсулот савдоси эса 5 фоизга пасайган. Бироқ ҳатто шундай ҳолатда ҳам Украина пўстидан ажратилган грек ёнғоқларини экспорт қилувчилар орасида дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди”, дея шарҳлади УКАБ таҳлилчиси Светлана Литвин.

2020 йилда дунё бозорида Франция (экспорт тушумининг 14 фоизи), Туркия (11 фоиз) ва Греция (10 фоиз) грек ёнғоқларига асосий харидор бўлган.

Сообщение 2020 йилда Украина грек ёнғоқларини экспортга чиқариш ҳажмларини қисқартирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-yilda-ukraina-grek-yonqoqlarini-eksportga-chiqarish-hazhmlarini-qisqartirdi/feed/ 0