Гонконг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 11 Apr 2022 17:52:02 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Гонконг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-gilos-importini-2022-yilning-ikki-oyida-zhahondagi-barcha-mamlakatlar-importidan-uch-barobar-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-gilos-importini-2022-yilning-ikki-oyida-zhahondagi-barcha-mamlakatlar-importidan-uch-barobar-oshirdi/#respond Tue, 12 Apr 2022 05:00:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103191 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, жаҳон гилос бизнеси учун Хитой бозори қанчалик муҳим эканини тушуниш учун ушбу мамлакат гилос импортининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Зеро, импорт Хитойга нафақат тўғридан-тўғри, балки бошқа мамлакатлар орқали ҳам амалга оширилади. Расмий савдо статистикасига кўра, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Хитой ўтган йилнинг...

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, жаҳон гилос бизнеси учун Хитой бозори қанчалик муҳим эканини тушуниш учун ушбу мамлакат гилос импортининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Зеро, импорт Хитойга нафақат тўғридан-тўғри, балки бошқа мамлакатлар орқали ҳам амалга оширилади.

Расмий савдо статистикасига кўра, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Хитой ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоиз кам гилос импорт қилган, бироқ ушбу мева учун 10 фоиз кўпроқ ҳақ тўлаган. Хитойга гилос импорти қиймат жиҳатидан ақл бовар қилмас 1,8 миллиард АҚШ долларига етди, бу эса навбатдаги тарихий рекорддир. Сархил гилос импорти ҳажми эса 242,5 минг тоннани ташкил этди – бу ҳам катта ҳажм, лекин ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ.

Бироқ, ушбу рақамлар бироз алдамчи, чунки, биз биламизки, Хитойга гилос импортининг ҳақиқий ҳажми анча юқори. Мазкур мамлакат, аслида, қанча гилос импорт қилишини тушуниш учун ушбу мева Гонконгга ва Гонконг орқали Хитойга етказиб берилишини ҳисобга олиш керак.

Тўғри, бу ерда 2022 йилнинг январь-февраль ойларида жисмоний жиҳатдан импорт динамикаси салбий бўлди – етказиб бериш 27 фоизга қисқариб, 178,3 минг тоннани ташкил этди.  Бироқ, бу ҳам гилос импорти бўйича сўнгги йиллардаги иккинчи энг юқори кўрсаткичдир. Қиймат жиҳатидан Гонконгнинг гилос импорти 1,1 миллиард долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга кам.

Шундай қилиб, Хитой 2022 йилнинг дастлабки икки ойида гилос импорти учун 2,9 миллиард доллар тўлади, бу бутунбошли 2021 йил учун ҳисоблаганда, жаҳондаги бошқа барча мамлакатлардан уч баробар кўп кўрсаткичдир! Қизиғи шундаки, ушбу бизнеснинг асосий ва деярли ягона бенефициари Чилидан сархил гилос етказиб берувчилар бўлди.

Нима учун гилос Хитойда жуда машҳур эканлиги ва нега бу мева мамлакат иқтисодий фаровонлигининг ўзига хос рамзига айлангани ҳақида биз «Жаҳон гилос бозори ва Хитой гилоси феномени» материалида ёзганмиз.  Бироқ, бу ғояни «илгари суриш»га муваффақ бўлган чилилик гилос экспортёрларининг ҳам хизматларини тан олиш керак. Пировардида, Чилидан Хитойга етказиб бериладиган гилоснинг биринчи партиялари – бу чинакам воқеликдир.

Афсуски, минтақамиздаги энг йирик гилос экспортёри бўлмиш Ўзбекистон ҳатто Хитой бозорига чиқиш имкониятига эга бўлса ҳам бу афзалликдан ҳозирча фойдалана олмаяпти. Қолаверса, Ўзбекистондан Хитойга гилос экспорти доимий равишда пасайиб бормоқда ва 2021 йилда рекорд даражадаги 14 тоннага тушди. Қизиғи шундаки, Хитойга гилос экспортининг рекорд даражада пастлиги Ўзбекистон бозорида гилос кўплиги ва рекорд даражадаги арзон нархлар фонида қайд этилди.  Бунинг асосий сабаби, Ўзбекистон гилосининг сифати ва Хитой талаблари ўртасидаги номувофиқликдир. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, мамлакатда йирик мевали  гилос етиштириш бўйича биринчи истиқболли лойиҳалар пайдо бўлмоқда, улардан бирини ушбу видеода кўришингиз мумкин.

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-gilos-importini-2022-yilning-ikki-oyida-zhahondagi-barcha-mamlakatlar-importidan-uch-barobar-oshirdi/feed/ 0