гидропоника • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 12 Apr 2022 18:32:33 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png гидропоника • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/#respond Wed, 13 Apr 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103246 Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга,...

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга, EastFruit жамоаси ушбу космик технологияни қўллаган ҳолда маҳсулот етиштирувчи даромадли корхона ҳақида ҳикоя қилади.

Аэропоника усули тобора оммалашиб бормоқда.  Ва ушбу технология анъанавий усуллар ёрдамида экин етиштиришни қийинлаштирадиган экстремал иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларда энг катта иқтисодий самарадорликни намоён этяпти. Бу каби лойиҳалар самарали бўлишини таъминловчи иккинчи омил – аҳоли даромадлари юқори эканлиги ва одамларнинг йил давомида сархил мева-сабзавотлар истеъмол қилиш истагидир.

Маълумки, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) барча истеъмол қилинадиган озиқ-овқатнинг 90% дан ортиғини импорт қилади. Кейинги ўн йилликда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг 30-40%га ўсиш режалари эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2051 йилгача бўлган муддатга  қабул қилинган улкан стратегиянинг муҳим таркибий қисмидир.

EastFruit жамоаси Дубайда жойлашган шаҳар вертикал фермаларидан бирига ташриф буюрди. Aerovertica Fzco – бу аэропоника ва гидропоника усуллари ёрдамида резаворлар, сабзавотлар етиштириладиган шаҳар фермасидир. Фермер хўжалиги бўйича видео-саёҳат бу ерда ва видео остидаги матнда ушбу технологиянинг афзалликлари, камчиликлари ҳамда иқтисодий самарадорлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Бу ерда қулупнайнинг энг яхши Европа ва Америка навларига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар куни 1 тонна миқдоридаги мукаммал сифатли резаворлар Дубай супермаркетларига етказилади. Йил давомида резаворларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш имконияти компанияга ноябрдан мартга қадар мавсумий равишда БАА бозорига қулупнай етказиб берувчи Миср импортёрларига нисбатан  катта устунлик бермоқда.

Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш майдони 4700 метр кв.дан иборат.

Баландлиги 6 метргача етадиган аэропоник миноралар билан ушбу вертикал хўжалик ҳар квадрат метрга 138 туп қулупнайни сиғдира олади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, гидропоникадан фойдаланганда худди шу майдонга 20 дан ортиқ ўсимлик сиғмаган бўларди.  Аэропоник миноралар  ҳаракатланади, бу барча ўсимликлар миноралараро жойлашган қўшимча ёруғликдан баҳраманд бўлишини таъминлаш учундир.

Фриго қулупнай кўчатлари Европадан – Голландия, Бельгия, Италия ва Испаниядан келтирилади.  Хўжаликда “Elidе”, “Аlbinos”, “Маrisol”, “San Andreas” каби навлар етиштирилади. Аgro Fresh Farm бошқарувчиси Юнус Дохадвалнинг сўзларига кўра, аэропоникада энг яхши натижаларни қулупнайнинг Аlbinos нави кўрсатмоқда.

Насослар сув ва озуқа моддаларини миноранинг тепа қисмига етказиб беради, у ердан ушбу озуқавий суюқлик резаворлар илдизига пуркалади. Кейин сув махсус омборга тўпланиб, тозаланади ва қайта ишлатилади. Сув жуда кам ва қиммат ресурс саналадиган БАА учун бу технология қўшимча афзалликларга эгадир.

Ҳар бир қулупнай бутаси 3 ойда тахминан 1 кг резавор ҳосил беради.  Ишлаб чиқариш қувватига эришиш учун яна 3 ой вақт керак.

Қулупнайни сотиш нархи 1 кг учун 10-12 АҚШ долларини ташкил этади, ушбу миқдорнинг ярмига яқини транзакция харажатларидир.  Харажатларнинг асосий қисми – ҳароратни назорат қилиш ва қўшимча ёруғлик (махсус танланган светодиодли Led-чироқлар билан) учун сарфланадиган электр энергиясидир. Қолаверса, шуни ҳам қайд этиш жоизки, Дубайда йилига 360 кун қуёшли бўлади ва ферманинг шаффоф томи (поликарбонат) ушбу табиий ёруғликдан ҳам қисман фойдаланиш имконини беради.

Ўсимликлар назорати сенсорлар ёрдамида амалга оширилади, аммо буташ ва ҳосил йиғиш ҳозирча қўлда бажариладиган ишлардир. Бир нафар ишчи меҳнати компания учун ойига 500 долларга тушади. Жами маҳсулот етиштириш жараёнида 35 киши хизмат кўрсатади, шундан 4 нафари юқори малакали агрономлардир.

Корхона раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу бизнес даромадли бўлиб, корхона маҳсулотлари сархиллиги, чиройли кўриниши ва юқори таъм сифати билан маҳаллий бозорда харидоргир.

Аэропоника нима ва ушбу технология тарихи қандай?

Аэропоника – ўсимликларни тупроқсиз ўстириш усули бўлиб, экин илдизи аэрозол шаклида озуқа моддалари билан таъминланади ва бу сувдан фойдаланишни кескин камайтириш имконини беради. Аэропоник тизимда ўсимлик илдизи ҳавода муаллақ туради ва илдиз ўсимлик ўсиши учун зарур бўлган намлик, озуқа моддалари ҳамда кислород олиш имконини берувчи муҳим моддалардан таркиб топган туманлар билан қопланган бўлади.

Аэропоникани гидропоника ривожининг янада «илғор» босқичи деб аташ мумкин. Бунда озуқа моддалари ўсимликлар илдизига кислород билан бойитилган сув билан бирга етиб боради. Аэропоника ҳолатида кислород ҳавода мавжуд бўлгани учун сув истеъмоли анча пастдир.

Аэропоника чинакам космик технология, чунки, унинг оммалашуви NASA тажрибалари билан боғлиқ.  Космик агентлик космик станцияда сархил озиқ-овқат етиштириш учун мақбул тизимни қидиргани туфайли мазкур усул синовдан ўтказилган. Бунга қадар эса аэропоника усули фақат илмий мақсадларда – ўсимликлар илдизини очиқ ҳолатда кузатиш учун қўлланар эди.

Аэропониканинг афзалликлари

Аэропоника ёрдамида космик станцияда ловия етиштириш Ердаги тупроққа қараганда яхшироқ натижаларни кўрсатди, чунки, ёпиқ муҳит ва вирус ҳамда микробларга тўла тупроқдан фойдаланмаслик ўсимликлар касалланиши хавфини камайтиради.

Аэропоника тизимлари сув сарфини 98% га, ўғитлардан фойдаланишни 60% га камайтириши ва пестицидлар қўллашни бутунлай йўқ қилган ҳолда ҳосилни максимал даражада ошириши мумкин. Илдизлар табиий шамоллатилиши туфайли гидропоникада бўлгани каби сувни кислород билан қўшимча бойитиш зарурати йўқ.

Аэропоник тизимда ўсадиган ўсимликлар минерал ва витаминларни кўпроқ ўзлаштиради, бу эса уларнинг соғломлиги ва тўйимлилигини таъминлайди.

Бу усулда сув тозаланади ва бир неча бор ишлатилади.

Аэропоникадан фойдаланиш маҳсулот етиштириш циклини қисқартириш имконини беради. Қўшимча ёруғлик спектридан фойдаланиш орқали йил давомида маҳсулот етиштириш мумкин.

Ва, албатта, ўсимликни вертикал ўстириш учун анъанавий қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган майдоннинг атиги 10%и керак, холос.

Камчиликлари нимада?

Аэропоника фермер хўжалиги эмас, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган завод бўлиб, технологияга катта сармоя йўналтиришни талаб этади, чунки, бу усул учун махсус ускуналар ва малакали мутахассислар зарур. Техник томондан, ўғит пуркагичлар, кўпинча, тиқин ҳосил қилади, шунинг учун махсус ишлаб чиқилган ечимларга яхшигина пул сарфлаш керак бўлади.

Электр ва сувдан узлуксиз фойдаланиш тизимнинг тўғри ишлаши учун жуда муҳимдир. Чунки, насослар, намлик, озуқа моддалари ва ҳарорат назоратисиз ўсимликлар бир неча соат ичида нобуд бўлиши аниқ.

Тизимнинг техник хизмат кўрсатиш харажатлари ва электр-энергия истеъмоли ҳам юқори, шунинг учун аэропоника усулида оддий иқлим шароитида ўстириб бўлмайдиган премиум маҳсулот етиштирилади.

Қандай маҳсулотлар етиштириш мумкин?

Аэропоника ёрдамида иссиқхона сабзавотлари (помидор, бодринг, булғор қалампири, чили, кейл), баргли салат ва кўкатлар (ялпиз, райҳон, розмарин, шнитт-пиёз), резаворлар, шунингдек, манзарали ўсимликлар ва гуллар тижорат асосида етиштирилмоқда.

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/feed/ 0
ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/#respond Thu, 17 Mar 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101706 NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди. Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот...

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди.

Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот етиштириш тизимини тўрт кишилик экипаж учун етарли сабзавот етиштириш концепцияси сифатида ишлаб чиқмоқда. eXposed Root On-Orbit Test System  (ХROOTS) тадқиқоти Аstro Garden тизимининг муҳим элементларини гидропоника ва аэропоника усулларидан фойдаланган ҳолда тупроқсиз экинлар етиштириш учун синовдан ўтказади. Бу эса космосда кенг миқёсда ўсимликлар етиштириш имконини беради.

Ушбу тизимлар космик муҳитда самарали бўлиши учун микрогравитация шароитида ишлашга мослаштирилган бўлиши керак. Шу билан бирга, экинларнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда сув ва озуқавий моддалар билан таъминлаш, ҳар хил турдаги ўсимликлар, жумладан, баргли кўкатлар, сабзавотлар (масалан, помидор) ва илдиз мевали экинлар (масалан, сабзи)нинг илдиз зонасида яхши аэрацияни таъминлаш салоҳиятини сақлаб қолиш лозим. Космик муҳитда ишлаш учун муҳим хусусиятлар қуйидагилардир: кам оғирлик, қувват, ҳажм, экипажнинг юқори ишончлилик билан хизмат қилишига бўлган талаб, тозалаш ва таъмирнинг қулайлиги.

XROOTS технологияси намойишининг мақсади, космик станциядаги микрогравитация шароитида ўсимликлар ўсаётган пайт озуқавий моддаларни етказиб бериш ва чиқариб олишнинг тупроқсиз усулларини баҳолашдир.  Микрогравитация шароитида ўсимликларни етиштириш космосда суюқликлар физикаси ва конвектив оқим йўқлиги боис мураккаблашади.

XROOTS айни пайтда космик станцияда фойдаланилаётган Veggie ўсимликлар етиштирувчиси билан бирлаштирилади.  Операция олти ой ичида амалга оширилиши, индивидуал тестлар эса 14 кундан 60 кунгача давом этиши режалаштирилган.

XROOTS турли капилляр конфигурациялар ва иш протоколлари билан озуқавий моддаларни пуркаш, оқим ва чиқиш ҳаракати каби ўзгарувчан жараёнларни кузатиш учун мўлжалланган. ХROOTS ўсишнинг турли босқичларида илдиз ривожланиши ва суюқликнинг илдизга ўзаро таъсирини кузатиш учун ҳаракатсиз тасвирлар ҳамда видеолардан фойдаланади.  Маълумотлар, шунингдек, датчиклар ҳамда экипаж кузатувлари ёрдамида тўпланади.

Синовлар бир неча турдаги экинларда ўтказилади, уларнинг баъзилари униб чиқиш босқичида, бошқалари эса тўлиқ йиғим-терим босқичида бўлиши мумкин.

Космосда сархил озиқ-овқат маҳсулотларини самарали ишлаб чиқариш салоҳияти NАSАнинг узоқ муддатли миссиялари, жумладан, тадқиқот миссиялари учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади. ХROOTS технологиясининг намойиши ҳозирги кунда мавжуд кичик миқёсдаги ишлаб чиқариш тизимларидан экипаж рационини тўлдириш ва Космосдаги ҳаёт сифатини яхшилаш учун етарли миқёсдаги тизимларга ўтишда муҳим қадамдир.

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/feed/ 0
Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/#respond Mon, 14 Mar 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101396 Грузия ошхонаси бой таъми ва хилма-хил вегетарианча таомлари билан машҳур. Кўкатлардан тайёрланадиган салат эса “must-have” ҳисобланади ва ҳар қандай грузин байрамининг безагидир. Одатий кашнич, майданоз ва шивитдан ташқари, салатга райҳон ўзгача таъм беради. Аммо Грузиядаги қиш фаслида ушбу кўкатни етиштириш у қадар осон эмас ва бу жуда қимматга тушади, чунки,...

Сообщение Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузия ошхонаси бой таъми ва хилма-хил вегетарианча таомлари билан машҳур. Кўкатлардан тайёрланадиган салат эса “must-have” ҳисобланади ва ҳар қандай грузин байрамининг безагидир. Одатий кашнич, майданоз ва шивитдан ташқари, салатга райҳон ўзгача таъм беради. Аммо Грузиядаги қиш фаслида ушбу кўкатни етиштириш у қадар осон эмас ва бу жуда қимматга тушади, чунки, райҳон ўсиши учун Цельсий бўйича камида +20 даража ҳарорат зарур. Бундан ташқари, райҳон бошқа кўкатлар каби тез бузилади.

Тбилисидаги ресторан ва меҳмонхоналар учун кўкатлар ассортименти, уларнинг сархиллиги ва тозалигини таъминлаш масаласига Грузиядаги биринчи вертикал ферма – Тбилисининг қоқ марказидаги Cаfé Stambaда жойлашган Space Farms ечим топмоқда.

EastFruit жамоаси вертикал фермага ташриф буюрди. Сизни ҳам ушбу яшил оламга виртуал саёҳат қилишга чорлаймиз, марҳамат, гўзаллик ва ёруғликдан баҳраманд бўлинг, энг замонавий агротехнологиялар билан яқиндан танишинг. Видео остида эса Space Farms  асосчиларининг бизнес модели ва режалари тафсилотини топасиз.

Space Farms фаолият бошлаганига икки йилдан ошди. Ферма 155 квадрат метр майдонда ҳар ой 500 килограммга яқин салат, кўкатлар, микрогрин ва истеъмол учун мўлжалланган гуллар – жами 15 турга яқин маҳсулот етиштиради.  Айтганча, бу тахминан гектарига 400 тонна кўкат ҳосилига тўғри келади. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, «вертикал экинлар» ҳақида сўз борганида гектарига ҳосил олиш кўрсаткичини қўллаш у қадар тўғри эмас.

Ўта сархил Грузия райҳони ва мамлакатнинг бошқа жойларидан харид қилиб бўлмайдиган бошқа кўкатларни йил бўйи Cаfé Stambaдан топиш мумкин. Энг қизиғи, фермадан истеъмолчи столигача бўлган масофа 10 метрдан ошмайди.

Ўсимликлар гидропоника усулида етиштирилади, бу эса сув ва ўғитларни тежайди. Ушбу фермадаги айланма тизим туфайли анъанавий гидропоника усулидаги иссиқхонага нисбатан сувни 85% гача тежашга эришиш мумкин. Тўлиқ назорат қилинадиган муҳит пестицидлардан фойдаланишдан буткул воз кечиш имконини беради. Space Farms ойига тахминан 3 тонна сув ва 7500-9500 кВт электр энергиясини сарфлайди. Шу билан бирга, бинони совутиш зарурати туфайли ёзда харажатлар қишга нисбатан юқори бўлади.

Айтилганларнинг барига қўшимча равишда вертикал ферма интерьери жуда ноодатий ва футуристик кўриниш касб этганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Табиийки, бу қўшимча мижозларни жалб қилади.  Аксарият кишилар кўп қаватли токчаларда барқ уриб турган ўсимликлар фонида суратга тушиш учун бу ерга келишади.

Лойиҳа муаллифи – Туся Гарибашвили ўз тажрибасини «Space Farms Spots» мини-фермаларини ишлаб чиқаришга йўналтирди. Уларда ҳар ой атиги икки квадрат метрда тахминан 25 кг кўкат ва салатлар етиштириши мумкин, шу билан бирга, харажатлар минималдир – кунига 10-15 кВт электр энергияси ва ойига тахминан 100 литр сув. Бундай фермага бир киши хизмат кўрсатиши мумкин.

«Space Farms Spots»га меҳмонхоналар, ресторанлар ва йирик супермаркетлар аллақачон қизиқиш билдирмоқда.  Шунингдек, мини-ферма «вертикал бизнес»ни ривожлантирмоқчи бўлган, лекин, ҳали жиддий сармоя киритишга журъат эта олмаётганлар учун жуда қизиқарли лойиҳадир. «Space Farms Spots» билан ишлаш орқали бизнеснинг ушбу йўналишига катта сармоя киритишдан аввал унинг қанчалик қизиқарли юмуш эканини тушуниб олиш мумкин бўлади. «Space Farms Spots» эълон қилган нарх – 15 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ускунани лизинг орқали молиялаштириш имконияти ҳам таклиф қилинган. Space Farms ҳисоб-китобларига кўра, маблағ тахминан 5 йил ичида тўланади.

Туся Гарибашвилининг айтишича, 2022 йил апрелдан бошлаб, Space Farms Café Stambaнинг мулкига айланади ва шунга монанд барча маҳсулотлар фақат Cаfé Stamba эгалари тармоғи – Аdjara Groupга етказиб берилади.

Туся Гарибашвили «Space Farms Spots» мини-фермаларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратишни ва ускуна харид қилган мижозлар учун агротехник ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.  «Space Farms Spots» ускуналари савдоси тўлиқ экспортга, биринчи навбатда, қўшни мамлакатларга йўналтирилади.

EastFruit лойиҳаси, ФАО ва ЕТТБ Туся Гарибашвилига меҳмондўстлиги ва очиқлиги, шунингдек, ўз тажрибасини бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчилар билан баҳам кўриш истаги учун миннатдорлик билдиради.  Ва тадбиркорга янги истиқболли йўналишни ривожлантиришда муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади!

Сообщение Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/feed/ 0
Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/#respond Sat, 05 Feb 2022 08:33:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99208 Фарғона вилояти Данғара туманида 4 гектарлик янги замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди. Бу ерда помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси, яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули қўлланади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб. “Ideal Mustang Plus” МЧЖга тегишли иссиқхона мажмуининг қурилиши 2021 йил охирида...

Сообщение Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Фарғона вилояти Данғара туманида 4 гектарлик янги замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди. Бу ерда помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси, яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули қўлланади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб.

“Ideal Mustang Plus” МЧЖга тегишли иссиқхона мажмуининг қурилиши 2021 йил охирида якунига етди. Лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллиард сўмни ташкил этган. Мазкур мажмуада йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми – 600 тонна помидор ва 200 тонна бодрингдан иборатдир. Айни пайтда иссиқхоналарда дастлабки экилган помидорлар ҳосили қизариб, пишиш даврига кирган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади

Uza.uz материалида хабар қилинганидек, 2017-2021 йилларда Фарғона вилоятида умумий майдони 251 гектарлик иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, 2021 йил якунига кўра, ушбу вилоят  иссиқхоналарининг умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан 84 гектарини гидропоника технологиясига асосланган иссиқхоналар ташкил қилади.

Шундай қилиб, 2017 йил бошидан 2021 йил охиригача Фарғона вилоятида иссиқхоналарнинг умумий майдони 60 гектардан 311 гектарга, яъни, 5,2 баробар кўпайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Ўзбекистонда умумий майдони 797 гектарлик 398 та замонавий иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, уларни қуришга йўналтирилган жами сармоя 2,3 триллион сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг умумий майдони 5,5 минг гектарга етган.

Сообщение Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/feed/ 0
Ўзбекистон: 2021 йилда 400 га яқин замонавий иссиқхоналар қурилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-400-ga-yaqin-zamonaviy-issiqkhonalar-qurildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-400-ga-yaqin-zamonaviy-issiqkhonalar-qurildi/#respond Fri, 17 Dec 2021 06:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95265 2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Ўзбекистонда умумий майдони 797 гектарлик 398 та замонавий иссиқхона қурилди. Ушбу иссиқхоналарни барпо этишга йўналтирилган умумий инвестициялар ҳажми 2,3 трлн. сўмни ташкил этди.   Мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудуди – Сурхондарё вилоятида 350 гектарлик иссиқхоналар барпо этилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари. Ушбу маълумотлар 2021 йилнинг...

Сообщение Ўзбекистон: 2021 йилда 400 га яқин замонавий иссиқхоналар қурилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Ўзбекистонда умумий майдони 797 гектарлик 398 та замонавий иссиқхона қурилди. Ушбу иссиқхоналарни барпо этишга йўналтирилган умумий инвестициялар ҳажми 2,3 трлн. сўмни ташкил этди.   Мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудуди – Сурхондарё вилоятида 350 гектарлик иссиқхоналар барпо этилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ушбу маълумотлар 2021 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Миллий ахборот агентлигининг ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга бағишланган материалларида эълон қилинган.

2021 йилнинг июнь ойида EastFruit Ўзбекистон Агробизнес ассоциацияси асосчиси Комилжон Икромовнинг сўзлари келтирилган ҳаволага таяниб, биргина Тошкент вилоятига бу йил 350 гектар ерга мўлжалланган бешинчи авлод иссиқхоналари етказиб берилгани ҳақида хабар берган эди. Биз нима учун унинг сўзлари хато бўлишини мумкинлигини ва  бешинчи авлод иссиқхонаси ҳақида сўз бормаганлигини тушунтирган эдик.

Шундай қилиб, 2021 йилда қурилган замонавий иссиқхоналарнинг 88 фоизи  майдони бўйича мамлакатимизнинг икки вилояти – Тошкент (44 фоиз) ва Сурхондарё (44 фоиз) вилоятларида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнь ойи бошида ҳудудлар бўйлаб давлат-хусусий шериклик асосида замонавий иссиқхоналар ташкил этишга оид қарор имзоланди. Жорий йил август ойининг биринчи ва охирги ўн кунлигида эса иккита ҳужжат имзоланган эди. Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш учун жами 100 миллион доллар ажратишни назарда тутади.

EastFruit экспертларининг маълумотларига кўра, сўнгги олти йил ичида Ўзбекистонда умумий майдони 3 минг гектардан зиёд замонавий иссиқхоналар барпо этилган.

Сообщение Ўзбекистон: 2021 йилда 400 га яқин замонавий иссиқхоналар қурилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-400-ga-yaqin-zamonaviy-issiqkhonalar-qurildi/feed/ 0
Фарғонада қулупнай етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхона ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqonada-qulupnay-etishtirishga-ikhtisoslashgan-zamonaviy-issiqkhona-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqonada-qulupnay-etishtirishga-ikhtisoslashgan-zamonaviy-issiqkhona-ishga-tushirildi/#respond Fri, 10 Dec 2021 07:30:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94629 Фарғона шаҳрида гидропон усулида қулупнай етиштиришга ихтисослашган янги замонавий иссиқхона барпо этилди. Мазкур мажмуада йил бўйи, яъни қандай фасл бўлишидан қатъи назар, мева етиштирилади. Бу хусусда EastFruit экспертлари “Янги Ўзбекистон” нашри ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда. “Dolina story element” МЧЖ (МАRAFON GROUP холдингига қарашли “ILYASOV” МЧЖ қишлоқ хўжалиги кластери таркибига киради)...

Сообщение Фарғонада қулупнай етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхона ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Фарғона шаҳрида гидропон усулида қулупнай етиштиришга ихтисослашган янги замонавий иссиқхона барпо этилди. Мазкур мажмуада йил бўйи, яъни қандай фасл бўлишидан қатъи назар, мева етиштирилади. Бу хусусда EastFruit экспертлари “Янги Ўзбекистон” нашри ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

“Dolina story element” МЧЖ (МАRAFON GROUP холдингига қарашли “ILYASOV” МЧЖ қишлоқ хўжалиги кластери таркибига киради) томонидан қурилган иссиқхона мажмуи 1,12 гектар майдонга эга бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 700 минг долларни ташкил этди. Бу ерда гидропоника технологияси қўлланади, яъни ўсимлик тупроқдан фойдаланмаган ҳолда ўстирилади.

Иссиқхона ташкил этиш учун Туркиядан 145 минг туп қулупнай кўчати келтирилди. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 70 тонна бўлиб, ушбу иссиқхонада қулупнай етиштириш туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади

Қишлоқ хўжалиги кластери раҳбари Фахриддин Илёсовнинг айтишича, маҳсулотнинг асосий қисми ички бозорга етказиб берилади. Бундан ташқари, ёндош ҳудудда маҳсулотни сақлаш ва қадоқлаш учун сиғими 200 тонналик совутиш мажмуаси барпо этилиши бозорларга  қулупнайни узлуксиз етказиб бериш имконини беради.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, Ўзбекистонда сархил қулупнайнинг жорий нархлари EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳафталик мониторингини олиб борадиган мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Декабрь ойи бошидаги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 150 000 сўм/кг (14,0 доллар/кг)ни ташкил қилган. Ички бозордаги бундай нархлар билан экспорт ҳақида ўйлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 2 декабрь ҳолатига кўра, бошқа мамлакатларда  қулупнайнинг ўртача улгуржи нархлари қуйидагича: Украина – 4,0 доллар/кг, Грузия – 6,4 доллар/кг, Польша – 10,8 доллар/кг, Россия – 12,3 доллар/кг. , Тожикистон – 14,0 доллар / кг.

Сообщение Фарғонада қулупнай етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхона ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqonada-qulupnay-etishtirishga-ikhtisoslashgan-zamonaviy-issiqkhona-ishga-tushirildi/feed/ 0
Minuto навли мини-бодринг: мазали итальян сабзавоти ва узоқ муддатга сақлаш имконияти https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/minuto-navli-mini-bodring-mazali-italyan-sabzavoti-va-uzoq-muddatga-saqlash-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/minuto-navli-mini-bodring-mazali-italyan-sabzavoti-va-uzoq-muddatga-saqlash-imkoniyati/#respond Tue, 02 Nov 2021 07:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90835 Бодринг, шубҳасиз, сабзавот секторидаги энг қизиқарли маҳсулотлардан бири. Бу сабзавот Италия жанубида кўп миқдорда етиштирилади. Иссиқхона бодрингини етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар орасида “F.IIi Facchini” фермер хўжалиги ҳам бор. Ушбу компаниянинг  мини-бодрингги узоқ муддат сақлаш имконияти туфайли чакана савдо тармоқларида жуда харидоргир. Бодринг гидропоник иссиқхоналарда  зараркунандаларга қарши комплекс курашишга мўлжалланган воситалар қўлланган...

Сообщение Minuto навли мини-бодринг: мазали итальян сабзавоти ва узоқ муддатга сақлаш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>

Бодринг, шубҳасиз, сабзавот секторидаги энг қизиқарли маҳсулотлардан бири. Бу сабзавот Италия жанубида кўп миқдорда етиштирилади. Иссиқхона бодрингини етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар орасида “F.IIi Facchini” фермер хўжалиги ҳам бор. Ушбу компаниянинг  мини-бодрингги узоқ муддат сақлаш имконияти туфайли чакана савдо тармоқларида жуда харидоргир.

Бодринг гидропоник иссиқхоналарда  зараркунандаларга қарши комплекс курашишга мўлжалланган воситалар қўлланган ҳолда етиштирилади. Апулия минтақасининг Жовинаццо коммунасидаги компанияда сархил бозор учун помидорнинг ҳам турли навлари ўстирилади. Улар «Insalataro», қизил ва рангли «Даттерино» (чизиқли, сариқ, сабзиранг) ва «Чилиегино» помидорларидир. EastFruit бу хусусда FreshPlaza ҳаволасига таяниб ҳикоя қилади.

TSI Italia уруғлик компаниясининг Minuto (Baresano тури) навли бодрингги 1 гектарлик дала майдонида етиштирилади. Май ва сентябрь ойларида компания 200 тонна бодринг сотади, улар марказий ва шимолий Италиядаги турли супермаркетлар тармоқлари учун мўлжалланган. Маҳсулот 750 граммлик махсус халталарга қадоқланади.

“TSI Italia Мinuto бодрингининг ўзига хос хусусияти ўсимликнинг юқори ҳосилдорлигидир. Унинг меваларини бутунлигича истеъмол қилиш мумкин, чунки, улар ингичка; ҳеч қачон аччиқ бўлмайди,  таъми ширин, қарсилдоқ ва серсув», дейди тажрибали агроном Pietro Facchini.

Шунингдек ўқинг: Томаты и баклажаны на одном кусте – что такое бримато?

Бу силлиқ партенокарпик мини-бодрингнинг гибриди бўлиб, иссиқхонада ҳам, туннел усулида ҳам етиштириш мумкин.

«Меваси мукаммал цилиндрсимон шаклда, узунлиги 10-14 см, ҳар доим силлиқ ва ёрқин яшил рангдадир. Шунингдек, уни йиғим-теримдан кейин узоқ вақт сақлаш мумкин ва бу йирик чакана сотувчилар учун айни муддаодир. Ўсимлик очиқ ва ихчам бўлиб, япроқлари оралиғи жуда қисқа ва мукаммал кўпайиш хусусиятига эга», дея тушунтиради агроном.

Глобал G.А.P сертификатига эга фермер хўжалиги 15 гектарга яқин майдонни эгаллаган, шундан 10 гектари пленка остидаги иссиқхоналардир.

Сообщение Minuto навли мини-бодринг: мазали итальян сабзавоти ва узоқ муддатга сақлаш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/minuto-navli-mini-bodring-mazali-italyan-sabzavoti-va-uzoq-muddatga-saqlash-imkoniyati/feed/ 0
Хитойнинг Шэньчжэнь мегаполисида осмонўпар ферма бунёд этилади (фото) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khitoyning-shenchzhen-megapolisida-osmonopar-ferma-bunyod-etiladi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khitoyning-shenchzhen-megapolisida-osmonopar-ferma-bunyod-etiladi-foto/#respond Wed, 08 Sep 2021 17:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85993 Италиялик архитектор Карло Ратти (Carlo Ratti) Хитой ҳукуматининг буюртмасига биноан 218 метрлик осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг қаватларида асосан мевалар, сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади. Бинони гидропоника фермаси билан “ўраб чиқишади” «Нерухомі» порталининг Dezeenга таяниб маълум қилишича, лойиҳа муаллифлари унга Jian Mu деб ном бердилар. Хитой маданиятида бу...

Сообщение Хитойнинг Шэньчжэнь мегаполисида осмонўпар ферма бунёд этилади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Италиялик архитектор Карло Ратти (Carlo Ratti) Хитой ҳукуматининг буюртмасига биноан 218 метрлик осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг қаватларида асосан мевалар, сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

Бинони гидропоника фермаси билан “ўраб чиқишади”

«Нерухомі» порталининг Dezeenга таяниб маълум қилишича, лойиҳа муаллифлари унга Jian Mu деб ном бердилар. Хитой маданиятида бу осмон ва ерни бирлаштирувчи дарахт, деган маънони англатади. 51-қаватли мазкур бино Шэньчжэнь мегаполисининг ишбилармонлар районида барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ҳосил 10 метр квадрат майдонда, тупроқ ишлатмаслик имконини берувчи гидропоника ёрдамида етиштирилади. Ўсимликларга қаров (экиш, суғориш) ишлари сунъий интеллект томонидан бажарилади.

Шунингдек ўқинг: Небоскреб-ферма будет построена в китайском мегаполисе Шэньчжэнь (фото)

Бинода йилига 270 тонна маҳсулот етиштирилади

Лойиҳа бўйича осмонўпар бино асоси тўғри тўртбурчак бўлган цилиндр шаклига эга. Энг юқори қаватларга офислар, дўконлар ва осмонўпар бинонинг “далалари”да етиштирилган маҳсулотлардан тайёрланган овқат сотиладиган фуд-кортларни жойлаштириш режалаштирилган. Бинога кириш фасадида ҳам ўсимликлар бўлади. Бу эса қуёш нури тушишини камайтириб, хоналарнинг ички ҳароратини совитиш харажатларини камайтиради.

Осмонўпар ферма лойиҳаси

“Мен қишлоқ хўжалигини шаҳарларимизга интеграция қилишда катта салоҳият кўряпман. Бироқ дунё бўйлаб – Париждан то Нью-Йорк ва Сингапургача – кўплаб шаҳарларда бундай мисоллар чегараланган. Улкан вертикал фасадлар майдонни кенгайтириш имконини беради ва бу энг йирик озиқ-овқат истеъмолчиси бўлган шаҳарларга янада кўпроқ ўзини ўзи таъминлашда ҳақиқатан ёрдам беради”, дея лойиҳани изоҳлади архитектор Ратти.

Сообщение Хитойнинг Шэньчжэнь мегаполисида осмонўпар ферма бунёд этилади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khitoyning-shenchzhen-megapolisida-osmonopar-ferma-bunyod-etiladi-foto/feed/ 0
Сеул метросидаги (Жанубий Корея) вертикал ферма анъанавий фермалардан кўра 40 карра самарали https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/seul-metrosidagi-zhanubiy-koreya-vertikal-ferma-ananaviy-fermalardan-kora-40-karra-samarali/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/seul-metrosidagi-zhanubiy-koreya-vertikal-ferma-ananaviy-fermalardan-kora-40-karra-samarali/#respond Wed, 01 Sep 2021 15:22:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85860 Жанубий Кореядаги Farm8 технологик стартап компанияси баргли сабзавотларни Сеулдаги метронинг ўзида етиштирмоқда. Компаниянинг Metro Farm деб номланган гидропоника фермаси 2019 йил сентябрдан буён ўша ерда жойлашган, деб хабар беради AgroPortal.ua. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу ферма 7-Сеул метро линиясининг Sangdo станциясида жойлашган. Светодиодлар нури остида ва автоматлаштирилган техник тармоқ назорати ёрдамида...

Сообщение Сеул метросидаги (Жанубий Корея) вертикал ферма анъанавий фермалардан кўра 40 карра самарали появились сначала на EastFruit.

]]>

Жанубий Кореядаги Farm8 технологик стартап компанияси баргли сабзавотларни Сеулдаги метронинг ўзида етиштирмоқда.

Компаниянинг Metro Farm деб номланган гидропоника фермаси 2019 йил сентябрдан буён ўша ерда жойлашган, деб хабар беради AgroPortal.ua.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу ферма 7-Сеул метро линиясининг Sangdo станциясида жойлашган.

Светодиодлар нури остида ва автоматлаштирилган техник тармоқ назорати ёрдамида бу ерда ейиладиган органик ўсимликларнинг 30 тури, хусусан, майда кўкатлар, гуллар ва қаламчалар ўстирилмоқда.

Farm8 маълумотларига қараганда, унинг вертикал фермаси анъанавий фермаларга нисбатан 40 баравар кўпроқ самара беради.

Ушбу қишлоқ хўжалиги тажрибаси анча кичкина – 394 метр квадрат майдонни эгаллаганига қарамасдан, бу ерда кунига 30 кг янги сабзавотлар ишлаб чиқарилади.

Ушбу маҳсулотларнинг аксарият қисми ферманинг ёнгинасида жойлашган Farm8 кафесига ташриф буюрувчи минглаб хўрандалар учун салатлар ва коктейллар тайёрлашга ишлатилади.

“Биз қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги тасаввурларни ўзгартирмоқчимиз, – дейди лойиҳанинг катта менежери Ли Хван-Мён — Биз одамларни қишлоқ хўжалигига ўтмиш билан боғлиқ бир соҳа деб эмас, балки келажакнинг бир қисми деб қарашга мажбур қиламиз”.

Умуман, илк Metro Farm шу қадар катта шуҳрат қозондики, натижада компания бутун шаҳар бўйлаб бошқа метро бекатларида яна тўртта шундай ферма барпо этди.

Сообщение Сеул метросидаги (Жанубий Корея) вертикал ферма анъанавий фермалардан кўра 40 карра самарали появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/seul-metrosidagi-zhanubiy-koreya-vertikal-ferma-ananaviy-fermalardan-kora-40-karra-samarali/feed/ 0
Иссиқхона шароитида гидропоника усулида қоқигул етиштириш даромадли бизнесга айланиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhona-sharoitida-gidroponika-usulida-qoqigul-etishtirish-daromadli-biznesga-aylanishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhona-sharoitida-gidroponika-usulida-qoqigul-etishtirish-daromadli-biznesga-aylanishi-mumkin/#respond Fri, 04 Jun 2021 15:52:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78113 Ўрта ер денгизи ҳавзасида асрлар мобайнида инсон рационида фойдаланилган ва ушбу минтақанинг агробио хилма-хиллигида катта аҳамиятга эга бўлган ёввойи ўсимликлар ўсади. Улар орасида анъанага кўра хом ёки қайнатилган шаклда, шунингдек, доривор гиёҳ сифатида ишлатиладиган мураккабранглилар оиласига кирувчи иккита ўсимлик – қоқигул ва рейхардия (горлюха) ҳам бор. Греция Қишлоқ хўжалиги департаменти...

Сообщение Иссиқхона шароитида гидропоника усулида қоқигул етиштириш даромадли бизнесга айланиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўрта ер денгизи ҳавзасида асрлар мобайнида инсон рационида фойдаланилган ва ушбу минтақанинг агробио хилма-хиллигида катта аҳамиятга эга бўлган ёввойи ўсимликлар ўсади. Улар орасида анъанага кўра хом ёки қайнатилган шаклда, шунингдек, доривор гиёҳ сифатида ишлатиладиган мураккабранглилар оиласига кирувчи иккита ўсимлик – қоқигул ва рейхардия (горлюха) ҳам бор.

Греция Қишлоқ хўжалиги департаменти олимлари қоқигул ва горлюхани илк бор гидропоника усулида етиштириш бўйича тадқиқотларни ўтказиб, Агрономия 2021 журналида мақола эълон қилдилар. Бу ҳақда AgroXXI портали хабар бермоқда.

Қоқигул ва горлюха таркибида кўплаб озиқлантирувчи моддалар, антиоксидантлар ва органик кислота, шакар, фенол, токоферол, ёғ кислоталар сингари бир қанча биологик фаол бирикмалар бор. Ушбу ўсимликлар Ўрта ер денгизига хос соғломлаштирувчи парҳезнинг ажралмас қисмидир.

Ҳозирда саломатликка ижобий таъсир қиладиган ва келиб чиқиши маълум бўлган маҳсулотларга истеъмолчилар талаби ортиб бораётганлиги сабабли ушбу жараён ейиш мумкин бўлган ёввойи турларга қизиқиш уйғотди.

Шу маънода ейиш мумкин бўлган ёввойи турларни назорат қилинадиган шароитларда тижорий етиштириш ёввойи ўсимликларни норационал тарзда йиғиб-териб олиш хавфини камайтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида, бошқа ёввойи ўсимликлар қаторида қоқигул ва горлюха ҳам фармацевтика ёки озиқ-овқат саноатида катта салоҳиятга эга. Чунки уларнинг экстракти муқобил консервантлар ёки функционал озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча сифатида қўлланилиши мумкин.

Ўрта ер денгизи мамлакатларида кичик фермер хўжаликларининг аҳамиятини инобатга олсак, бундай агротажрибаларнинг қўшимча турларини татбиқ этиш қўшимча даромад келтириши мумкин.

Шунингдек ўқинг: Италия тажрибаси: иссиқхонада етиштирилган кўкат ва зираворлар бизнеси (видео)

Ерга ишлов беришнинг турли тизимлари орасида гидропоника тупроққа ишлов бериш ёки бошқа тупроқсиз тизимлар билан таққослаганда, айниқса, баргли кўкатлар етиштиришда кўплаб афзалликларга эга.

Гидропоника ёрдамида минерал озиқлантириш даражасини тегишлича бошқариш ёки эустрессни қўллаш (масалан, мўътадил тузлаш) орқали ўсимликларда иккиламчи метаболизмни рағбатлантириб, яхшиланган фитохимико-фармокологик хусусиятларга эга бўлган хушбўй доривор гиёҳлар етиштириш мумкин.

рН озиқлантирувчи эритмани бошқариш – тупроқсиз тизимларда муҳим вазифа. Чунки шу тариқа нафақат ўсимликларнинг бўйини бошқариш мумкин, балки уларда қуруқ моддалар ва бошқа хусусиятларни, шу жумладан ризосфера ва апопласт рН ҳосил қилса ҳам бўлади.

Ўсимликнинг фитофтора ва питиоз чириш билан зарарланишига йўл қўймаслик учун илдиз зонасида рН даражаси пастроқ – 4,0 дея тавсия этилган бўлса-да, кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари учун унинг оптимал кўрсаткичи 5,5-6,5 орасида бўлиши лозим.

“Мазкур тадқиқот натижалари кўрсатдики, қоқи ўт ва горлюхани гидропоника тизими шароитида етиштириш мумкин.

Ҳар икки тур нейтрал даражада ёки кислотали рН (4,0, 5,5 ва 7,0)га эга бўлган озиқлантирувчи эритмаларда мослашувчанлик қобилиятига эга эканлигини кўрсатди. Тўғри, бунда рН 5,5 даражаси яхшироқ таъсир қилганини қайд этиш жоиз.

Бундан ташқари, қоқи ўт горлюхага нисбатан рН 4,0га юқорироқ мослашувчанлик даражасини намойиш қилди. Бу эса унинг таъсирчан ҳимоя механизмига эга эканлигидан далолатдир.

Паст кўрсаткичли рН қийматларида ўсимликларнинг ҳосилдорлиги пасайиб кетганлигига қарамасдан, ушбу аниқ тадқиқот мазкур икки турнинг шу пайтгача ўрганилган кўплаб сифат ва парҳез хусусиятларини ошириб юборди. Бу эса истеъмолчилар томонидан қоқигул ва горлюханинг инсон тановул қилса бўладиган ва айниқса, озиқ-овқат саноатида қўллаш мумкин бўлган янги – қўшимча кўкат барги сифатида қабул қилинишида жуда катта аҳамиятга эга” деб ёзади муаллифлар.

Сообщение Иссиқхона шароитида гидропоника усулида қоқигул етиштириш даромадли бизнесга айланиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhona-sharoitida-gidroponika-usulida-qoqigul-etishtirish-daromadli-biznesga-aylanishi-mumkin/feed/ 0