Германия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 24 Mar 2022 20:45:50 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Германия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/#respond Fri, 25 Mar 2022 04:00:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102023 Германияда пандемия карантинидан сўнг оммавий тадбирларда иштирок этиш ёки умуман, уйдан ташқарига чиқишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ярим тайёр маҳсулотларга талабни ошириши кутилмоқда.   Сабзавотли ярим тайёр озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи компания – Frischeteam Geschwister Kluthнинг бошқарувчи директори Симона Пиппер-Клут шундай дейди: “Талаб сезиларли даражада ошди. Икки йиллик пандемиядан сўнг ошхоналарда етарлича малакали...

Сообщение Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Германияда пандемия карантинидан сўнг оммавий тадбирларда иштирок этиш ёки умуман, уйдан ташқарига чиқишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ярим тайёр маҳсулотларга талабни ошириши кутилмоқда.   Сабзавотли ярим тайёр озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи компания – Frischeteam Geschwister Kluthнинг бошқарувчи директори Симона Пиппер-Клут шундай дейди: “Талаб сезиларли даражада ошди. Икки йиллик пандемиядан сўнг ошхоналарда етарлича малакали ходимлар қолмади, шунинг учун кўплаб корхоналар маҳсулотимизга харидор бўлмоқда”.

Умуман олганда, Симонанинг сўзларига кўра, энг кўп кесиб тайёрланган маҳсулотларга қизиқиш ўсиб бормоқда, бу аввалги икки йил ичида бўлмаган эди. Пандемия йилларида умумий овқатланиш сектори қаттиқ зарбага учради. Кўпгина корхоналар ёпилди, баъзилари таомни уйга олиб кетишга бериш услубига ўтди ва бу аввалгидек даромад келтирмаяпти. Айни мавзудаги маълумотни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб бермоқда.

“Албатта, бизнинг маҳсулотлар ҳам асосий таннарх ошиши туфайли қимматлашади. Бундан ташқари, энг кам иш ҳақи, анъанага мувофиқ, октябрь ойида оширилади. Дизель ёқилғиси, электр энергияси, сув ва қадоқлаш  харажатлари жуда ҳам ошиб бормоқда», дейди Симона Пиппер-Клут.

Менежернинг айтишича, салатлар, мева-сабзавот миксларига талаб ортиб боряпти: “Одамлар яна  уйдан кўчага ошиқаётганини кўряпмиз. Ярим тайёр маҳсулотлар ва таомларга талаб кундан-кун ортиб боряпти. Бироқ, уйдан туриб ишлаш ҳали ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ ва шу боис ҳам, йирик компаниялардаги ошхона бизнеси 2019 йилги кўрсаткичларга етиб бора олмайди”.

Пиппер-Клут ёнилғи харажатлари камайиши учун солиқлар камайиши керак, деб ҳисоблайди: “Бу бизга катта ёрдам беради.  Бундан ташқари, ёз ҳам эшик қоқмоқда, яъни, биз кўпроқ минтақавий маҳсулотларни олиш имконига эга бўламиз ва логистиканинг аксарият қисми энди талаб қилинмайди. Салат ва сабзавот етиштирувчи фермерлар (уларнинг кўпчилиги узоқ йиллик ҳамкорлар)нинг адолатли нархларга эга бўлиши биз учун ҳам муҳим. Қиш мавсумида биз хориждан келтирилган сабзавот маҳсулотларига эҳтиёж туямиз. Бу шуни англатадики, маҳсулотлар  етиб келиши учун бир неча кун керак бўлади. Ишлаб чиқариш занжирида биз кўпроқ экологик соф қадоқлардан фойдаланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш борасида аниқ қоидаларга амал қилишни хоҳлаймиз», дейди Пиппер-Клут.

Ҳозирги кунда компания Испания, Италия, Франция, шунингдек, Нидерландия ва Бельгиядан маҳсулотлар харид қилмоқда. Айни дамда асосий таъминот манбаи Испания бўлиб, у ердан компания салат ва турли сабзавотлар, масалан, қалампир олади.  «Испания товарлари келгуси ҳафталарда талабни қондиради», дея хулоса қилди Пиппер-Клут.

Сообщение Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/feed/ 0
Infarm компанияси Осиё ва Яқин Шарқда вертикал фермалар қуриш учун 200 миллион доллар жалб қилди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/infarm-kompaniyasi-osiyo-va-yaqin-sharqda-vertikal-fermalar-qurish-uchun-200-million-dollar-zhalb-qildi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/infarm-kompaniyasi-osiyo-va-yaqin-sharqda-vertikal-fermalar-qurish-uchun-200-million-dollar-zhalb-qildi/#respond Thu, 06 Jan 2022 08:00:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96848 Infarm номли немис фермерлик компанияси 200 миллион доллар сармоя жалб қилди. Натижада, корхона қиймати 1 миллиард долларга ошди. Маблағ, жумладан, Қатар Инвесторлик бошқармаси (QIA) ҳисобидан жалб қилинган. Ушбу бошқарма компаниянинг Яқин Шарққа экспансиясини қўллаб-қувватлайди – акциялар бўйича ҳамкорлар – Hanacо, Аtomicо, Lightrock  ва Bonnierдир, дея хабар бермоқда Fruit-inform freshfruitportal.com ҳаволасига...

Сообщение Infarm компанияси Осиё ва Яқин Шарқда вертикал фермалар қуриш учун 200 миллион доллар жалб қилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Infarm номли немис фермерлик компанияси 200 миллион доллар сармоя жалб қилди. Натижада, корхона қиймати 1 миллиард долларга ошди. Маблағ, жумладан, Қатар Инвесторлик бошқармаси (QIA) ҳисобидан жалб қилинган. Ушбу бошқарма компаниянинг Яқин Шарққа экспансиясини қўллаб-қувватлайди – акциялар бўйича ҳамкорлар – Hanacо, Аtomicо, Lightrock  ва Bonnierдир, дея хабар бермоқда Fruit-inform freshfruitportal.com ҳаволасига асосланиб.

Қўшимча капитал компаниянинг АҚШ, Канада, Япония ва Европада вертикал фермер хўжаликлари яратишни кенгайтиришига ҳамда Осиё-Тинч океани ва Яқин Шарқ минтақаларидаги янги бозорларга чиқишга хизмат қилади.

2023 йилда Infarm Қатарда  биринчи вертикал фермасини очади, унда гиёҳлар, салатлар ҳамда баргли кўкатлардан ташқари помидор, қулупнай ва бошқа мевали экинлар етиштирилади.

Шунингдек ўқинг: Дунёда ерга вертикал ишлов бериш бозори йилига 25 фоизга яқин ўсади

Infarm асосчиси ва бош директори Эрез Галонска шундай дейди: “Ҳозирги озиқ-овқат тизими қониқарсиз ҳолатда. Вертикал деҳқончилик ва Infarm тизими эса иқлим ўзгариши ва таъминот занжири узилиши шароитида озиқ-овқат таъминотининг барқарор ечимини таъминлайди.

Иқлимга чидамли вертикал фермаларимизнинг глобал фермерлик тармоғини яратиш Infarm компаниясининг асосий вазифасидир. Шу боис, биз молиялаштиришнинг ушбу сўнгги босқичини эълон қилишдан мамнунмиз. Мазкур стратегик сармоялар бизнинг экспансиямизни қўллаб-қувватлайди ва қишлоқ хўжалиги экинларининг кўпроқ навларини етиштиришга имкон берувчи янги тадқиқот ва ишланмаларга йўл очади».

Infarmнинг экин етиштириш марказлари компаниянинг етакчи ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳисобланади. Бинолар бир нечта вертикал деҳқончилик модулларини бирлаштиради, улар супермаркетларга тез етказиб беришни таъминловчи тарқатув маркази билан тахминан 110 000 кв.м лик эквивалент экин майдонини таклиф этади.

Infarm, шунингдек, озиқ-овқат дўконларида кичик фермер хўжаликларини қурмоқда, бу эса истеъмолчилар харидларининг янада фаоллигини таъминлайди. Ҳар икки конструкция ҳам тупроқ асосидаги қишлоқ хўжалигига нисбатан анча кам ресурс истеъмол қилган ҳолда сархилликни сақлаб туриш учун ишлаб чиқилган.

“Infarm”да ҳозир етиштирилаётган 75 хилдан зиёд турли гиёҳлар, салатлар ва баргли ўсимликлардан ташқари, келгуси йили қўзиқорин, черри помидори, нўхат ва қулупнай каби 40 қа яқин янги экинларни етиштириш устида иш олиб борилмоқда.

Infarmнинг виртуал сервер («облако»)га уланган фермерлик тармоғи тез кенгайиш хусусиятига эга ва муқобилларига нисбатан камроқ бошланғич капитал талаб қилади.  Компаниянинг патентланган модулли технологияси олти ҳафта ичида шакллантирилиши мумкин. У шаҳар вертикал фермаси иншоотини меҳмонхона катталигидаги майдонга айлантиради, бу жойда йилига 500 000 дан ортиқ ўсимлик етиштириш мумкин – у битта футбол майдонидан олиниши мумкин бўлган ҳосилга тенгдир.

Ушбу янги деҳқончилик модели тупроқ деҳқончилигидан 400 баробар самаралироқ бўлиши мумкин ва кимёвий пестицидлардан фойдаланилмайди. У 95% камроқ ер талаб қилади ва озуқа моддаларини қайта ишлаш, ўсимликнинг буғланган сувидан фойдаланиш орқали 95% камроқ сув ишлатади.

Ҳар бир ферма ўз глобал фермерлик тармоғидан 60 миллиарддан ортиқ маълумот нуқталарини тўплаган кўплаб лаборатория датчиклари билан жиҳозланган.  Фермалар компаниянинг «ферма мияси» деб аталадиган «булут»ига маълумотларни юклайди.

Infarmнинг экин етиштириш бўйича мутахассислари ҳар бир модулда ўсиш шароитларини доимий равишда янгилаш ва сунъий интеллект ҳамда патентланган технологиядан фойдаланган ҳолда ҳосил, сифат ва озуқавий қиймат каби омилларни яхшилаш учун маълумотларни таҳлил қилади.

Охирги уч йил ичида датчикларнинг ишлов берилган маълумотлари туфайли компания ишлаб чиқариш таннархини 80 фоизга камайтирди ва ҳосилдорликни 250 фоиздан кўпроққа оширди.

Сообщение Infarm компанияси Осиё ва Яқин Шарқда вертикал фермалар қуриш учун 200 миллион доллар жалб қилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/infarm-kompaniyasi-osiyo-va-yaqin-sharqda-vertikal-fermalar-qurish-uchun-200-million-dollar-zhalb-qildi/feed/ 0
Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nemis-olimlari-binafsharang-gmo-pomidorini-etishtirishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nemis-olimlari-binafsharang-gmo-pomidorini-etishtirishdi/#respond Sat, 16 Oct 2021 09:10:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89343 Лейбниц Ўсимликлар биокимёси институтидаги немис олимлари ўсимликларнинг генетик модификациялари борасида тажриба ўтказишмоқда. Олимларнинг вазифаларидан бири  ўсимликларнинг вазифаларини кенгайтиришдир. Зеро, бу мақсад амалга ошса, ўсимликлар ғайриоддий ва янги моддаларни ҳам синтез қила олади. Шундай қилиб, олимлар яқинда бинафшаранг помидор етиштиришди. Помидор бу рангни қизил лавлаги ва бошқа бир қанча ўсимликларда мавжуд ...

Сообщение Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди появились сначала на EastFruit.

]]>

Лейбниц Ўсимликлар биокимёси институтидаги немис олимлари ўсимликларнинг генетик модификациялари борасида тажриба ўтказишмоқда. Олимларнинг вазифаларидан бири  ўсимликларнинг вазифаларини кенгайтиришдир. Зеро, бу мақсад амалга ошса, ўсимликлар ғайриоддий ва янги моддаларни ҳам синтез қила олади. Шундай қилиб, олимлар яқинда бинафшаранг помидор етиштиришди.

Помидор бу рангни қизил лавлаги ва бошқа бир қанча ўсимликларда мавжуд  бетанин синтези туфайли олган, дея хабар беради SEED нашри.

Тажрибадан мақсад, янги помидор навини яратиш эмас, балки ген инженерияси усулларини такомиллаштириш эди. Ўсимликлар янги моддалар, хусусан, тиббиётда қўлланадиган моддаларни ишлаб чиқиш учун яхши тизимдир. Ўсимликларнинг генетик модификацияси бўйича ўтказилган тажрибалар дори ва вакциналар яратишда ёрдам беради.

Янгича натижага эришиш учун олимлар помидор кодига тўртта янги ген ва бир нечта ген калитларини қўшишди. Бу эса бутунбошли ўсимликка эмас, фақат мевага бинафша рангини бериш имконини яратди. Тажриба олимларнинг инструментарийсини такомиллаштиришга мўлжалланган бўлса-да, бинафшаранг помидор истеъмол учун яроқли экани айтилмоқда.

Шу билан бирга, Япониянинг Sanatech Seed компанияси тадқиқотчилари маҳсулот истеъмол қилинганда қон босимини тушириш учун унинг геномини таҳрирлашди. Sicilian Rouge High GABA навли помидор оддийсига қараганда беш баробар кўпроқ гамма-аминоёғ кислотасини жамлаган. Айнан шу кислота қон босимини меъёрига келтиради. Компаниядагиларнинг қайд этишича, ген ўзгариши бу ГМО эмас, чунки, бу ерда  маҳсулотнинг ўз кодини ўзгартириш ҳақида сўз бормоқда.

Генетик модификациялашда эса ўзга организмларнинг генларидан ҳам фойдаланилади.

Сообщение Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nemis-olimlari-binafsharang-gmo-pomidorini-etishtirishdi/feed/ 0
Хитой Туркиядан фундук импорти миқдорини оширмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-turkiyadan-funduk-importi-miqdorini-oshirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-turkiyadan-funduk-importi-miqdorini-oshirmoqda/#respond Thu, 30 Sep 2021 18:45:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88289 Германия 2020-2021 йилги мавсумда турк ёнғоғи импорти бўйича етакчига айланди. Хитой ҳам ёнғоқ сотиб олишни сезиларли даражада оширмоқда. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги Туркиянинг Қораденгиз минтақаси фундук экспортёрлари ассоциацияси (КFMIB) ҳаволасига таяниб хабар бермоқда. 2020-2021 йилларда Туркия  120 мамлакатга 2,11 миллиард доллар миқдорида 292 939 тонна фундук экспорт қилди. 472,26 миллион...

Сообщение Хитой Туркиядан фундук импорти миқдорини оширмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Германия 2020-2021 йилги мавсумда турк ёнғоғи импорти бўйича етакчига айланди. Хитой ҳам ёнғоқ сотиб олишни сезиларли даражада оширмоқда.

Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги Туркиянинг Қораденгиз минтақаси фундук экспортёрлари ассоциацияси (КFMIB) ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

2020-2021 йилларда Туркия  120 мамлакатга 2,11 миллиард доллар миқдорида 292 939 тонна фундук экспорт қилди.

472,26 миллион долларлик 70 543 тонна фундук Германияга етказиб берилди. Сўнг Италия (388,76 миллион доллар) ва Франция (148,98 миллион доллар)га ушбу турдаги маҳсулот экспорт қилинди.

Сўнгги йилларда Туркиядан фундук экспорти энг катта ўсишни кўрсатган бозорлардан бири Хитойдир. 2019-2020 йилги мавсумда Туркия Хитойга 8 938 тонна, жорий мавсумда эса 9 875 тонна фундук экспорт қилди.

Гиресун савдо биржаси директорлар кенгаши раҳбари Ҳамза Болукнинг айтишича, 2020-2021 йилги экспорт мавсумида Туркия фундукнинг катта қисмини Европа мамлакатларига етказиб берган.

Ҳамза Болукнинг сўзларига кўра, Туркия фундукининг импорти ҳажми бўйича ТОП-3 Европа давлатлари ўзгаришсиз қолмоқда.

“Европа давлатлари Туркиянинг энг йирик фундук экспорт бозорини ташкил этади. Бу давлатлар орасида Германия, Италия ва Франция яна етакчи бўлди”,  дея қўшимча қилди у.

Сообщение Хитой Туркиядан фундук импорти миқдорини оширмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-turkiyadan-funduk-importi-miqdorini-oshirmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон қовуни ва узуми Германия супермаркетларида – нархлар таҳлили https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-qovuni-va-uzumi-germaniya-supermarketlarida-narkhlar-tahlili/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-qovuni-va-uzumi-germaniya-supermarketlarida-narkhlar-tahlili/#comments Tue, 31 Aug 2021 11:12:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85358 EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Германиядаги этник супермаркетлар (асосан, собиқ СССР ва собиқ соцлагернинг бошқа мамлакатларидан келган муҳожирларга мўлжалланган)да бу йил Ўзбекистон мевалари тез-тез кўзга ташланмоқда. Кўриниб турибдики, «ўзбек меваси» бренди собиқ совет истеъмолчилари онгида ҳануз сақланиб қолган, чунки, маҳсулотлар Европа Иттифоқи мамлакатларидаги аналогларига нисбатан анча юқори нархда бўлса-да, яхши сотиляпти. Хусусан,...

Сообщение Ўзбекистон қовуни ва узуми Германия супермаркетларида – нархлар таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Германиядаги этник супермаркетлар (асосан, собиқ СССР ва собиқ соцлагернинг бошқа мамлакатларидан келган муҳожирларга мўлжалланган)да бу йил Ўзбекистон мевалари тез-тез кўзга ташланмоқда.

Кўриниб турибдики, «ўзбек меваси» бренди собиқ совет истеъмолчилари онгида ҳануз сақланиб қолган, чунки, маҳсулотлар Европа Иттифоқи мамлакатларидаги аналогларига нисбатан анча юқори нархда бўлса-да, яхши сотиляпти.

Хусусан, август ойи охирида Мix Маrkt супермаркетида Ўзбекистон қовунининг бир килограмми 1,29 евродан сотилди, яъни бу нарх 1 кг учун 16 200 ўзбек сўмига тенг. Aйни пайтда Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархи EastFruit улгуржи нархлари мониторингги маълумотларига кўра, бир килограмм учун ўртача 1 900 сўм ёки 15 евроцентни ташкил қилмоқда. Бироқ, қовунни Германияга етказиб бериш учун тахминан 40 евроцент, қадоқлаш ва бошқа расмиятчиликларга ҳар кг учун 20 цент керак бўлади. Шу боис, экспортёрнинг даромадини ҳисобга олмаганда, Германияга етказиб бериладиган қовун нархи ҳар бир кг учун камида 75 евроцентни ташкил этади. Шунга кўра, бу ҳолда супермаркетлар устама нархи унчалик юқори эмас, чунки, умуман ишчи кучи ва кўчмас мулк харажатлари туфайли Европа Иттифоқи супермаркетларининг устама нархи Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларига қараганда анча юқоридир.

Шунингдек ўқинг: Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархи 44 фоизга ошди

Германия супермаркетларида Ўзбекистондан хўраки узум ҳам бор. Нарх белгиларида навлар номи кўрсатилмаган бўлса-да, ўзбек навларидан иккита энг машҳури сотувда: Оқ Ҳусайни ва Қора Кишмиш. «Оқ Ҳусайни» ёки унинг машҳур «Келин бармоқ» (“Дамские пальчики”) номли тури Германияда ҳар бир кг учун 4,49 еврога (кг учун 56 350 сўм) сотилади. Бу нав, асосан, меванинг шакли учун қадрланади, унинг камчилиги эса уруғлари мавжудлигидир. «Қора Кишмиш» – уруғсиз нав бўлиб, 1 еврога арзон сотилмоқда – кг учун 3,49 евро (кг учун 43 800 сўм).

Ўзбекистонда узумнинг иккала нави ҳам ҳозирги кунда 9 000 дан 12 000 сўмгача улгуржи нархларда сотиляпти. Фермерлар юқори сифатли узум учун 15 минг сўм ҳам олишлари мумкин. Яъни, айни пайтда Ўзбекистонда бу навларни ҳар бир кг учун 72 евроцентдан 1,2 еврогача бўлган нархларда сотиб олса бўлади.

Қайд этиш жоизки, 2020 йилда ҳам Ўзбекистон Германияга қовун ва хўраки узум экспорт қилган. Ўшанда мавсум давомида 500 тонна қовун ва 17 тонна хўраки узум экспорт қилинган эди. Aлбатта, бу Ўзбекистондан ҳар икки товар экспортининг ҳам умумий ҳажмига нисбатан унчалик катта ҳажм эмас ва бу товарлар, асосан, этник дўконларда сотилади. Чунки, бу маҳсулотлар Германиядаги анъанавий супермаркетлар тармоғида нарх ва сифат жиҳатидан Испания, Греция, ва Италия  маҳсулотлари билан рақобатлашиши қийин.

Шундай бўлса -да, ҳар йили Германияга экспорт қилинадиган қовун ва узум ҳажмининг ўзи муҳим ютуқ. Зеро, этник дўконлардан нафақат собиқ СССР муҳожирлари, балки, Германиянинг бошқа аҳолиси ҳам маҳсулот харид қилади. Ва шу тариқа германияликлар Ўзбекистон мевалари билан танишиб, уларнинг юқори таъм сифатини баҳолаши мумкин.

Сообщение Ўзбекистон қовуни ва узуми Германия супермаркетларида – нархлар таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-qovuni-va-uzumi-germaniya-supermarketlarida-narkhlar-tahlili/feed/ 1
Германияда олма ва олхўри ҳосили ўтган йилгидан камроқ бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-olma-va-olkhori-hosili-otgan-yilgidan-kamroq-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-olma-va-olkhori-hosili-otgan-yilgidan-kamroq-boladi/#respond Tue, 31 Aug 2021 11:10:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85356 Бу йил Германияда олма ҳосили 2020 йилга қараганда бироз камроқ. Боғбонлар  ялпи ҳосил 937 минг тоннага яқин бўлишини кутишмоқда. Мамлакат Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, бу 87 минг тоннага ёки ўтган йилгидан 8,5% га камдир. Бу хусусда Fruit-inform idowa.de материалларига асосланиб хабар бермоқда. Олма мамлакатнинг асосий меваси бўлиб, 34 минг...

Сообщение Германияда олма ва олхўри ҳосили ўтган йилгидан камроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Германияда олма ҳосили 2020 йилга қараганда бироз камроқ. Боғбонлар  ялпи ҳосил 937 минг тоннага яқин бўлишини кутишмоқда. Мамлакат Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, бу 87 минг тоннага ёки ўтган йилгидан 8,5% га камдир. Бу хусусда Fruit-inform idowa.de материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Олма мамлакатнинг асосий меваси бўлиб, 34 минг гектардан сал камроқ майдонда етиштирилади. Олма экиладиган асосий ҳудудлар Боден кўли яқинидаги Баден-Вюртемберг, Қуйи Саксония ва Саксония туманларида жойлашган. Германиядаги барча меваларнинг 72 фоизи шу жойларда йиғиб олинади.

Бундан ташқари, санаб ўтилган ҳудудларда олхўри етиштирилади. Бироқ, бу йил мазкур экиннинг умумий ҳосили бир йил аввалгидан 30% кам бўлиши кутиляпти. Сабаб ноқулай об-ҳаво шароитидир, қолаверса, олхўри навбатма-навбат фақат икки йилда бир марта катта ҳосил беради.

EastFruit аввал хабар берганидек, жанубий қисмдаги олхўри боғлари муаммоси сабаб, германиялик экспортёрлар юқори сифатли олхўри учун яна Молдовага мурожаат қилмоқда.

Ўтган йили Молдова Германияга 2 450 тоннадан зиёд олхўри экспорт қилди. Импортёрлар Молдовадан келтирилган меваларнинг сифатини юқори баҳолашди ва молдовалик фермерлар билан ишлашда давом этиш истагини билдиришди.

Сообщение Германияда олма ва олхўри ҳосили ўтган йилгидан камроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-olma-va-olkhori-hosili-otgan-yilgidan-kamroq-boladi/feed/ 0
Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:12:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84301 Мамлакатнинг жанубий қисмларидаги олхўри боғларида юзага келган муаммолар туфайли немис экспортёрлари яна Молдовага мурожаат қилиб, юқори сифатли олхўри етказиб беришни сўрашди. Бу ҳақда FreshPlaza маълумотларига таянган ҳолда EastFruit ёзмоқда. “Плантацияларни совуқ уриб кетди. Айниқса, Германия жанубидагиларни.  Эртапишар навлар энг кўп зарарланган. Совуқ келган баҳор сабабли ҳосилни йиғиштириб олиш одатдагидан икки...

Сообщение Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Мамлакатнинг жанубий қисмларидаги олхўри боғларида юзага келган муаммолар туфайли немис экспортёрлари яна Молдовага мурожаат қилиб, юқори сифатли олхўри етказиб беришни сўрашди. Бу ҳақда FreshPlaza маълумотларига таянган ҳолда EastFruit ёзмоқда.

“Плантацияларни совуқ уриб кетди. Айниқса, Германия жанубидагиларни.  Эртапишар навлар энг кўп зарарланган. Совуқ келган баҳор сабабли ҳосилни йиғиштириб олиш одатдагидан икки ҳафта кечроқ бошланди”, деди Германиянинг мева ва сабзавот савдолари бўйича кооператив канали OGA/OGV NORDBADEN EGнинг сотувлар бўйича менежери Курт Гальдер (Kurt Halder).

“Албатта, агар талаб бўлса, биз немис деҳқонларининг ҳосилидан сўнг Молдия олхўрисини сотишимиз мумкин. Умуман, биз ўтган йилгидагидек ҳажмда ҳосил кутяпмиз, бироқ биз савдолар ҳажмини оширмоқчимиз”, деди Гальдер.

Ўтган йили Молдова Германияга 2450 тоннадан зиёд олхўри экспорт қилган. Импортёрларнинг вакиллари Молдовадан келтирилган мевалар сифатини юқори баҳолашди ва молдовалик ишлаб чиқарувчилар билан ишлашда давом этиш истагини билдирдилар.

Трейдернинг фикрича, октябрь ойида кўп нарса об-ҳавога боғлиқ. “Об-ҳаво яхши ва илиқ бўлиб турса, иш яхши кетади. Сентябрь охирига бориб биз Молдовадан импортни бошласак бўлади, деб ўйлайман”, деди Гальдер.

Молдовадаги Ceteronis-ST компаниясининг маркетинг бўйича директори Елена Давидеску (Elena Davidescu)нинг айтишича, олхўри мавсумининг бу йилги истиқболи анча яхши. Ceteronis — ST — бу 2000 гектардан ортиқ майдонда иш олиб борувчи оилавий ферма. Компания GlobalG.A.P. ва GRASP сертификатларини олган бўлиб, Франция, Германия, Бельгия ва Нидерландия сингари ғарбий бозорларда машҳур бўлган “Стэнли” навли олхўрилари билан яхши танилган.

Компания йилига 5000 тонна олхўри етиштиради ва Молдовадаги энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Улар олхўрини жуда эҳтиёткорлик билан терадилар. Саралаш, калибровка қилиш ва юклашдан аввал ҳосилни совуткичли омборларда сақлайдилар. Ceteronis-ST олхўридан ташқари 4500 тонна узум ва 2000 тонна шафтоли, шунингдек, гилос етиштиради.

Сўнгги йилларда Молдова мевалари янги бозорларда муваффақият қозонмоқда. Ўтган мавсумда 46900 тонна олхўри экспорт қилинган бўлиб, унинг ярмидан кўпи Европа Иттифоқи, хусусан, Италия, Франция, Хорватия, Польша, Германия ва Австрия мамлакатлари бозорларига етказиб берилган.

Айни пайтда Молдовада 22000 гектар майдонда йилига 100000 тонна олхўри етиштирилади. Ҳосил август ойидан ноябрь ойига қадар тайёр туради. Молдовада олхўрининг ўндан ортиқ навлари етиштирилса-да, “Стэнли” ва “Президент” навлари экспорт учун энг машҳурлари ҳисобланади.

Сообщение Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/feed/ 0
Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiyadan-boqdorchilik-mahsulotlari-eksporti-20-foizga-osdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiyadan-boqdorchilik-mahsulotlari-eksporti-20-foizga-osdi/#respond Wed, 14 Jul 2021 18:13:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81503 2021 йил январь-июнь ойларида Туркиядан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсди, яъни 936 миллион долларга етди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги Эгей экспортчилари ассоциацияси (ЭЭА)га асосланиб. Ўтган йили Туркия мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобот даврида 777 миллион долларни ташкил этганди. Коронавирус пандемиясига қарамай, ушбу сектор...

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил январь-июнь ойларида Туркиядан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсди, яъни 936 миллион долларга етди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги Эгей экспортчилари ассоциацияси (ЭЭА)га асосланиб.

Ўтган йили Туркия мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобот даврида 777 миллион долларни ташкил этганди.

Коронавирус пандемиясига қарамай, ушбу сектор ишлаб чиқаришни тўхтатмади, чунки мева ва сабзавотларга бўлган талаб глобал миқёсда ўсди.

Туркия мева ва сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, асосан, Европада сотилади. Германия 133 миллион доллар билан Туркиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишда етакчи бўлиб қолмоқда.

Иккинчи ўринда АҚШ туради, у ерда турк маҳсулотларининг экспорти 23 фоизга ўсди – 93 миллион доллардан 114 миллион долларгача бўлди. Шу даврда Ироққа мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти 83 миллион долларни ташкил этди.

Газланган ичимликлар мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда етакчи ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида Туркиядан газланган ичимликлар экспорти 64 фоизга ўсди – 77 миллион доллардан 126 миллион долларгача етди.

Бундан ташқари, пандемия даврида тузламаларни сотиш рекорд даражага етиб, ҳануз ўсишда давом этмоқда.

Тузламалар экспорти 32 фоизга ўсди – 100 миллион доллардан 132 миллион долларгача. Саноат вакиллари йилни рекорд кўрсаткичлар билан якунлашни кутмоқдалар.

Шу билан бирга, Туркиядан қилинадиган олма шарбати экспорти 48 фоизга ошди, яъни – 62 миллион доллардан 92 миллион долларга ўсди. Томат пастаси экспорти эса 82 миллион долларни ташкил этди.

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiyadan-boqdorchilik-mahsulotlari-eksporti-20-foizga-osdi/feed/ 0