географик ном • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 08 Apr 2022 06:10:13 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png географик ном • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-gurvak-qovuni-geografik-korsatkich-maqomiga-ega-bolishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-gurvak-qovuni-geografik-korsatkich-maqomiga-ega-bolishi-mumkin/#respond Fri, 08 Apr 2022 06:10:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102926 USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш ва Hilfswerk International томонидан амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё – Invest V” дастури ҳамда Австрия тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда агробизнес ва савдони ривожлантиришда кичик ва ўрта ҳажмдаги агробизнес корхоналарнинг рақобатбардошлиги ва салоҳиятини ошириш учун минтақавий интеграция – CANDY V” лойиҳалари ҳамкорликда ФАОнинг «Барқарор...

Сообщение Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш ва Hilfswerk International томонидан амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё – Invest V” дастури ҳамда Австрия тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда агробизнес ва савдони ривожлантиришда кичик ва ўрта ҳажмдаги агробизнес корхоналарнинг рақобатбардошлиги ва салоҳиятини ошириш учун минтақавий интеграция – CANDY V” лойиҳалари ҳамкорликда ФАОнинг «Барқарор озиқ-овқат тизимларини географик кўрсаткичлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси иштирокида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Ўзбекистоннинг ғарбий минтақалари учун алоҳида эътиборга молик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – ноёб қовун навлари учун географик кўрсаткич белгисини бериш масаласини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи” нашри.

Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти қадимдан қовун етиштириш ҳудуди сифатида машҳур ҳисобланади – бу ерда қовуннинг 125 га яқин навлари етиштирилади. Бунда «Гурвак» нави муҳим ўрин тутади, бу нав, айниқса, нозиктаъб истеъмолчилар томонидан қадрланади ва ҳатто, бу қовун шарафига минтақада шу номдаги фестиваль ўтказилади. «Гурвак» гилли-қумли ва бироз шўрланган тупроқда ва фақат Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда ўсади. Бу қовун тўқ яшил рангда ва юмалоқ шаклда, юпқа пўстга эга. «Гурвак» қовунига хос бўлган беқиёс таъм уни ушбу ҳудудларнинг ўзига хос «ташриф қоғози»га айлантирган.

«Гурвак» қовуни географик келиб чиқиши туфайли маҳсулот сифати ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлишнинг ёрқин намунасидир. Дунёга машҳур Прованс зайтун мойи, Хитой ва Лион ипаклари, Самарқанд қоғози, Бордо, Луара ва Бургундия винолари бунга ёрқин мисол бўла олади.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди

Ўзбекистон Республикасининг «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги янги қонунига кўра, келиб чиқиш жойи билан чамбарчас боғлиқ бўлган анъанавий маҳсулотлар Ўзбекистонда «географик кўрсаткич» мақомига ва интеллектуал мулк объекти сифатида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши мумкин. Қонун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида «Маъмурий тизимни мустаҳкамлаш орқали барқарор географик кўрсаткичларни бошқариш ва қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

«Гурвак» қовуни янги қонун асосида географик кўрсаткичлари рўйхатдан ўтказиладиган биринчи маҳсулотга айланиши мумкин. Давра суҳбати иштирокчилари машҳур Хоразм қовунларига янги мақом бериш экспортни кўпайтириш, агротуризмни ривожлантириш, шунингдек, “Made in Uzbekistan” брендини тарғиб қилишга ёрдам беришини таъкидладилар.

Сообщение Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-gurvak-qovuni-geografik-korsatkich-maqomiga-ega-bolishi-mumkin/feed/ 0