Гала • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 23 Sep 2021 10:55:38 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Гала • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Грузияда олма нархи ўтган йилги даражада, аммо сақлаш харажатлари кескин ошиб кетди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-olma-narkhi-otgan-yilgi-darazhada-ammo-saqlash-kharazhatlari-keskin-oshib-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-olma-narkhi-otgan-yilgi-darazhada-ammo-saqlash-kharazhatlari-keskin-oshib-ketdi/#respond Wed, 22 Sep 2021 10:54:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87241 Грузияда олманинг «Гала» нави йиғим-терими якунланмоқда ва «Грэнни Смит» нави ҳосилини йиғиш давом этмоқда. Олма ҳосили юқори бўлиши нархга босим ўтказади. Шу тариқа бу ҳафта нарх ўтган йилги кўрсаткичга тенглашиб, кг учун 1,20-1,50 лари (0,39 – 0,41 доллар) оралиғида ўзгариб турди. Бу ҳафта «олма» ҳудуди бўлмиш Шида Картли фермерлари улгуржи...

Сообщение Грузияда олма нархи ўтган йилги даражада, аммо сақлаш харажатлари кескин ошиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда олманинг «Гала» нави йиғим-терими якунланмоқда ва «Грэнни Смит» нави ҳосилини йиғиш давом этмоқда. Олма ҳосили юқори бўлиши нархга босим ўтказади. Шу тариқа бу ҳафта нарх ўтган йилги кўрсаткичга тенглашиб, кг учун 1,20-1,50 лари (0,39 – 0,41 доллар) оралиғида ўзгариб турди.

Бу ҳафта «олма» ҳудуди бўлмиш Шида Картли фермерлари улгуржи бозорда чекланган миқдорда тақдим этилаётган «Голден» нави ҳосилини оммавий йиғиб ола бошлашади.

«Голден»нинг нархи бироз юқори, лекин кг учун 2,5 лари (0,80 доллар)дан ошмайди.

Ҳудудда совуткич қувватлари ўсган ва уларга бўлган талаб ҳам юқори. Бу йил олма сақлаш харажатлари ўтган йилга нисбатан 50% қимматроқ ва ҳар бир кг учун 0,06-0,07 лари (0,019–0,022 доллар) ни ташкил қилмоқда.

Грузия Қишлоқ тараққиёти агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, мамлакатнинг совутиш ва сақлаш  инфратузилмасини ривожлантириш учун «Имтиёзли агрокредит» давлат лойиҳаси бўйича 1700дан зиёд кредитларнинг жами қиймати 180 миллион лари (57,0 миллион доллар)ни, бевосита давлат томонидан молиялаштириш 27 миллион лари (8,5 миллион доллар)ни ташкил этди. Грант дастури доирасида Агентлик Грузияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини совутиш ва сақлаш бўйича 45 та корхона қурилишини қўллаб-қувватлади, давлат ёрдамининг умумий ҳажми 23 млн лари (7,3 млн доллар) ни ташкил этди. Бу корхоналарнинг ярмидан кўпи – 25 таси Шида Картли вилоятида очилган (грантлар ҳажми – 14 млн лари / 4,4 млн доллар).

Сообщение Грузияда олма нархи ўтган йилги даражада, аммо сақлаш харажатлари кескин ошиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-olma-narkhi-otgan-yilgi-darazhada-ammo-saqlash-kharazhatlari-keskin-oshib-ketdi/feed/ 0
Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-olmaning-golden-delishez-navi-mavsumi-ota-past-narkhlar-bilan-boshlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-olmaning-golden-delishez-navi-mavsumi-ota-past-narkhlar-bilan-boshlanmoqda/#respond Wed, 22 Sep 2021 10:52:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87239 Асосий стартдан олдиноқ #freshapplecrisis хештегини олишга улгурган Ғарбий яримшар мамлакатларида олма мавсуми тобора қизғин тус олмоқда. EastFruit маълумотларига кўра, бу ҳафта Украинада олманинг «Голден Делишез» нави ҳосили йиғим-терими бошланди. Лекин биринчи партиялар баҳоси боғбонларни хурсанд қилмаяпти, шунингдек, савдонинг умумий ҳолати ҳам ёқимсиз туюляпти. Шундай қилиб, ҳозир олма етиштирувчилар олманинг «Голден...

Сообщение Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Асосий стартдан олдиноқ #freshapplecrisis хештегини олишга улгурган Ғарбий яримшар мамлакатларида олма мавсуми тобора қизғин тус олмоқда. EastFruit маълумотларига кўра, бу ҳафта Украинада олманинг «Голден Делишез» нави ҳосили йиғим-терими бошланди. Лекин биринчи партиялар баҳоси боғбонларни хурсанд қилмаяпти, шунингдек, савдонинг умумий ҳолати ҳам ёқимсиз туюляпти.

Шундай қилиб, ҳозир олма етиштирувчилар олманинг «Голден Делишез» нави партияларини 10-11 грн/кг ($0,37-0,41/кг) нархида жўнатишга тайёр. Украинанинг десерт олма сегментидаги умумий нархлар диапазони ҳозирча 8-12 грн/кг (0,30-0,45 доллар/кг)ни ташкил этмоқда. Ўртача нархлар эса ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга пасайган ва 2019 йил даражасида турибди.

Бозор иштирокчилари нархлар арзонлашувидан ташқари асосий харидорлардан олмага фаол талаб йўқлигини хабар қилишмоқда.

Биринчидан, Украина бозорида ҳозир дўлдан зарарланган олма билан боғлиқ катта таклиф мавжуд. Сархил бозор операторларига бундай маҳсулот керак эмас, чунки, юқори сифатли меваларга ҳам ҳозир талаб паст. Олма концентратини ишлаб чиқарувчилар эса аввалдан тузилган шартномалар бўйича ишлашни афзал кўришади. Бу ҳолда фермерлар 3,50 грн/кг (0,13 доллар/кг) дан ортиқ ололмаслиги мумкин.

Иккинчидан, бозорда мавжуд  барча асосий навларнинг турғунлиги кузатилмоқда. Бундан ташқари, кечки олма навлари ҳосилини йиғиш мавсуми ҳали фаол босқичга ўтмади. «Гала» нави мавсуми икки ҳафта кеч бошланишига жорий йилнинг об-ҳаво хусусиятлари ҳам ҳисса қўшди. Натижада, фаол талаб бўлмаган шароитда эртаги олма таклифи аста-секин кечки олма мавсумига ўтади, бу эса бозордаги умумий нарх диапазонини пасайтиради.

Масалан, Украинада «Гала» нави учун бошланғич нархлар сентябрь ойи бошида 12-14 грн/кг ($ 0,39-0,52/кг) эди, лекин ҳозирга келиб, 8-11 грн/кг гача ($0,30-0,41/кг) тушди. Бу «АПК-Информ: сабзавот ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчиларининг «Украина олма бизнеси – 2021» конференциясида эълон қилинган прогнозларини  тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирда қатнаша олмаганлар «Украина мева-сабзавот бозори – 2021: кейинги мавсум натижалари ва прогнозлари» тадқиқотида олма бозорининг долзарб таҳлилини олишлари мумкин. Таҳлил шу йилнинг октябрь ойи бошига қадар янгиланади.

Эслатиб ўтамиз, #freshapplecrisis нафақат Украинага, балки ҳеч истисносиз барчага, жаҳон олма бозорининг асосий иштирокчиларига тегишлидир. Масалан, мавсум бошида Россияда олманинг «Гала» нави нархи бирданига икки баравар арзонлади. Польшада эса фермерларнинг маҳаллий чакана савдо тармоқлари белгилаган паст нархларга нисбатан норозиликлари бошланди. Бундан ташқари, кўплаб польшалик фермерлар ҳатто нок эвазига олма етиштиришдан воз кечишни ўйлашмоқда. Молдовада ҳам бозор иштирокчилари савдонинг пастлиги ҳақида хабар беришмоқда ва мамлакатда энг катта олма ҳосилларидан бирининг фонида сақлаш қувватлари кескин танқис бўлиб қолгани кузатилмоқда.

Сообщение Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-olmaning-golden-delishez-navi-mavsumi-ota-past-narkhlar-bilan-boshlanmoqda/feed/ 0
Владимир Гуржий: Жаҳон бозорида олмага бўлган талабнинг 60 фоизи «Роял Гала» навига тегишлидир https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/vladimir-gurzhiy-zhahon-bozorida-olmaga-bolgan-talabning-60-foizi-royal-gala-naviga-tegishlidir/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/vladimir-gurzhiy-zhahon-bozorida-olmaga-bolgan-talabning-60-foizi-royal-gala-naviga-tegishlidir/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:20:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86215 Бугунги кунда жаҳон олма бозори талабининг 60%и «Роял Гала» нави ҳиссасига тўғри келади. Қолган талаб эса «Фужи», «Голден», «Ред Делишез», «Грэнни Смит» ва «Ред Жонапринц» навлари улушига тегишлидир. EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, мавсум кечроқ бошланганига қарамай, «Гала» навининг биринчи партиялари нархи ўтган йилгидан анча паст. Украина ва Молдовада ушбу навнинг...

Сообщение Владимир Гуржий: Жаҳон бозорида олмага бўлган талабнинг 60 фоизи «Роял Гала» навига тегишлидир появились сначала на EastFruit.

]]>

Бугунги кунда жаҳон олма бозори талабининг 60%и «Роял Гала» нави ҳиссасига тўғри келади. Қолган талаб эса «Фужи», «Голден», «Ред Делишез», «Грэнни Смит» ва «Ред Жонапринц» навлари улушига тегишлидир. EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, мавсум кечроқ бошланганига қарамай, «Гала» навининг биринчи партиялари нархи ўтган йилгидан анча паст. Украина ва Молдовада ушбу навнинг ўртача нархи ўтган йилга нисбатан 20% арзонлашган, Россияда эса деярли икки баравар пасайиб кетди.

Шу билан бирга, экспорт маҳсулот якуний истеъмолчига етиб боргунга қадар барча технологик операциялар олмани етиштириш, сақлаш ва ташиш пайтида ўта қатъий бажарилса – ишлаб чиқарувчи компаниянинг экспорт стратегияси айнан истеъмолчи эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлсагина муваффақиятли кечади.

Бундай фикрни USPA Fruit (Украина) компанияси раҳбари Владимир Гуржий «Олма экспорти: A дан Я гача» деб номланган вебинар чоғида билдирди. Тадбир ташкилотчиси Украина мева-сабзавотчилик бизнесини ривожлантириш лойиҳаси (UHBDP)дир. Бугунги кунда USPA Fruit жаҳоннинг 25 минтақасига, хусусан, Форс кўрфази, Жануби-Шарқий Осиё, Aфрика ва Европа Иттифоқи мамлакатларига олма етказиб беради, деб хабар бермоқда EastFruit.

Олма етиштирувчиларнинг экспорт стратегияси якуний истеъмолчилар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлиши керак

Владимир Гуржий таъкидлаганидек, экспорт – бу олма етиштирувчилар учун бугунги кунда ушбу меванинг барча навлари керагидан ортиқча етиштирилиши кузатилаётган Украина бозорини енгиллатишнинг ягона йўлидир. “Шунга кўра, Украинада олма арзон нархларда сотилган тақдирда ҳам, ички бозорнинг барибир бундай катта ҳажмларга эҳтиёжи йўқ. Дарвоқе, бизнинг компания таҳлилчилари дастлабки маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди: бу йил Украина товар-олманинг рекорд даражадаги ҳосилини кутиши мумкин», дейди бозор иштирокчиси.

Шу билан бирга, Владимир Гуржийнинг фикрича, экспорт – бу миллий ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари ташқи бозорга сотиш мақсади билан тўқнаш келганда, техник ҳодиса эмас, аксинча, якуний истеъмолчининг эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган бу жараёндаги барча иштирокчиларнинг модели ҳисобланади. «Яъни, кейинчалик бу олмани айнан охирги бўлиб истеъмол қилган киши унинг сифатидан максимал даражада қониқиши керак. Ва бу украиналик олма етиштирувчилар ишлаб чиқиши керак бўлган экспорт стратегиясининг шаклидир”, дейди USPA Fruit раҳбари.

Бундан ташқари, Владимир Гуржийнинг сўзларига кўра, бундай стратегия экспортёрга қўйиладиган минимал талабларни, етказиб бериш тақвимини шакллантиришни, олманинг устувор ассортиментини аниқлаш ва унинг товар хусусиятларини белгилаш, шунингдек, жаҳон бозорларида украина олмасини нархлаш қоидалари ҳамда нарх конъюнктурасини жамлаши керак.

«Aгар экспортдаги минимал талаблар ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни англаш лозимки, экспортёр олма етиштирувчи бўлиши шарт эмас. Лекин бу ҚҚС ёки бошқа солиқларни тўловчи банк ҳисобрақамлари билан расмий рўйхатдан ўтган компания бўлиши керак.

Экспортёрлик – бу хоҳишдан кўра кўпроқ ҳозирликдир, чунки, бу икки босқич ўртасида муайян бир йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Олма боғини барпо этиш босқичидаёқ, боғбон келгусида ўз маҳсулотини қандай сотиши ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. Ва агар у экспорт йўлини танласа, етиштираётган навлари ташқи бозорда харидоргир бўлиши лозим”, дейди Владимир Гуржий.

Қайси олма навлари муваффақиятли экспорт қилинади?

Бугунги кунда барча украиналик олма етиштирувчилар «Роял Гала» экспорт учун истиқболли нав, деган фикрда», дейди Владимир Гуржий.

«Бу нав, аслида, «ўзини-ўзи сотади». Шу билан бирга, «Роял Гала» нима эканлигини барча билади, лекин уни камчилик қизил чизиқли «Гала» навли олма деб атайди. Импортёрлар сўровларининг аксарияти 100/113/125 калибрли «Роял Гала» олмасига тегишлидир. Бу рақамлар ҳар бир бушель учун 18 кг нетто вазнга эга доналар миқдорини билдиради. Бундан ташқари, импортёрларни, асосан, 70% рангга эга олмалар қизиқтиради.

Фақат «чизиқли» «Роял Гала»га талаб борми? Йўқ. Aммо бозорда бошқа олма «чизиқли» олма захиралари тугагачгина сотилади. Бугун жаҳонда «Роял Гала» навининг «чизиқсиз» клонларидан боғлар яратиш бўйича жиддий тренд кузатилмоқда. Aммо мен шошилмасликни маслаҳат берардим, чунки, Украинада бундай клонлар қиммат олма сифатида намоён бўлади ва масалан, БAA бозоридаги фақат «Ред Делишез» турига ўхшаш олмага жаҳон бозорларида талаб кам», дейди USPA Fruit раҳбари импортёрлар талабининг нюансларини тушунтирар экан.

Умуман олганда, USPA Fruit  компаниясининг экспорт тажрибасига таянган ҳолда Владимир Гуржий ташқи бозорда олмага бўлган талабнинг 60 фоизини айнан «Роял Гала» эгаллаганини қайд этмоқда. Табиийки, талабнинг ярмидан камини бошқа турдаги олма навлари ташкил қилади. Хусусан, бу 60%дан ортиғи қизил ранг билан қопланган «Фужи» навидир. Шу билан бирга, бундай олма чизиқлими-чизиқсизми, экспорт муваффақиятли кечишида мазкур жиҳат «Роял Гала» нави каби муҳим эмас. Чунки, бу олма Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт қилинади, у ерда олманинг чизиқлари бор-йўқлиги муҳим аҳамиятга эга эмас.

«Голден» нави ҳам олманинг машҳур экспорт нави ҳисобланади. У экспорт бозорига қараб, сариқ ёки яшил бўлиши мумкин. Масалан, сариқ олма Швеция, Испания ва Саудия Aрабистонида яхши сотилмоқда. «Шу билан бирга, бу олма ранглари светофорга ўхшаб қолмаслиги учун эҳтиёткорлик билан сараланиши керак. Яъни, битта партия, айтайлик, фақат сариқ бўлиши мумкин ва унга яшил олмалар қўшилиб кетмаслиги керак”, дейди бозор иштирокчиси.

Шунингдек, Владимир Гуржий «Ред Делишез» ва «Грэнни Смит» навларини экспорт учун жуда яхши истиқболга эга деб ҳисоблайди. Олманинг охирги нави фақат яшил рангда бўлиши – унда бирор-бир сарғиш белгилар бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, «Ред Жонапринц» нави экспорт бозорларида доимий талабгир.

«Умуман олганда, жаҳон бозорида энг кўп талаб қилинадиган навларнинг бу рўйхати украиналик боғбонларнинг бизнесни янада муваффақиятли олиб бориш учун қайси кўчатларни экиш кераклиги ҳақидаги саволига жавобдир», дейди  USPA Fruit раҳбари.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, олманинг муваффақиятли экспорти барча технологияларни муросасиз жорий этиш ва жараёндаги барча иштирокчиларнинг тенг жавобгарлигига боғлиқдир.

«Технология – якуний истеъмолчига олма ёқишининг аниқ кафолати ҳисобланади. Шу билан бирга, у олма етиштирувчи учун масъулият бўлиб, импортёрга тегишли ҳолатда етказиб берилишининг кафолатидир. Ўз маҳсулотингизни рампадаёқ унутиш ҳақидаги гапларни ёддан чиқаришингиз керак – жаҳонда бундай ишлашмайди. Олмани импортёр етиштирмаган ва у  якуний истеъмолчига сифат учун жавоб бера олмайди – бу масъулият фақат олма етиштирувчи зиммасидадир. Шу билан бирга, экспортнинг бошқа жараёнларини барча иштирокчилар – импортёрлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар ўртасида тенг бўлиш керак. Бу тенг жавобгарликдир ва бу ерда ҳар кимнинг ўз звеноси бор» дея хулоса қилди Владимир Гуржий.

Сообщение Владимир Гуржий: Жаҳон бозорида олмага бўлган талабнинг 60 фоизи «Роял Гала» навига тегишлидир появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/vladimir-gurzhiy-zhahon-bozorida-olmaga-bolgan-talabning-60-foizi-royal-gala-naviga-tegishlidir/feed/ 0