Гадз ФХ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 13 Jul 2021 09:59:25 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Гадз ФХ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украина фермер хўжалиги мева пюреси, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermer-khozhaligi-meva-pyuresi-murabbo-va-sharbatlar-ishlab-chiqaruvchi-korkhonani-ishga-tushirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermer-khozhaligi-meva-pyuresi-murabbo-va-sharbatlar-ishlab-chiqaruvchi-korkhonani-ishga-tushirdi/#respond Tue, 13 Jul 2021 09:59:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81326 670 гектар боғларида фаолият олиб борувчи Украинанинг Тернополь вилоятидаги «Гадз» фермер хўжалиги 2021 йилнинг 9 июлида мева пюреси, мураббо, шарбат ва болалар учун озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Маҳсулотни қайта ишлаш линиясининг қуввати – соатига 6 тоннадан ортиқ мевани қайта ишлаш ҳажмини ташкил қилади. Янги корхонанинг очилиш маросимига Аграр...

Сообщение Украина фермер хўжалиги мева пюреси, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>

670 гектар боғларида фаолият олиб борувчи Украинанинг Тернополь вилоятидаги «Гадз» фермер хўжалиги 2021 йилнинг 9 июлида мева пюреси, мураббо, шарбат ва болалар учун озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Маҳсулотни қайта ишлаш линиясининг қуввати – соатига 6 тоннадан ортиқ мевани қайта ишлаш ҳажмини ташкил қилади. Янги корхонанинг очилиш маросимига Аграр сиёсати ва озиқ-овқат таъминоти вазири Роман Лешченко ташриф буюрди, дея хабар бермоқда SEEDS.

«Гадз» фермер хўжалиги асосчиси Петр Гадз ўзининг янги лойиҳаси ҳақида шундай дейди: «Биз янги иш ўринлари яратиб, сармоя киритяпмиз. Бу заводни ким ташкил этди? Мен? Йўқ – бу менинг жамоамнинг иши. Биз доимо такомиллашиб борамиз. Пандемияга қарамай, ҳар ой янги тажриба орттириш учун чет элга ва Украина бўйлаб саёҳат қиламан. Кўпинча кучли ишлаб чиқарувчилар ўз тажрибаларини баҳам кўришни истамайди, ўрта тажрибага эга ишлаб чиқарувчилар эса аксинча, ҳамма нарсани тушунтириб беришади. Сизга доимий равишда ўқишни, нафақат ўз маблағингиз, балки грантларни ҳам жалб қилишни маслаҳат бераман».

Фермер хўжалиги бир неча қисмга бўлинган: боғдорчилик мажмуаси, кўчат етиштириш бўлимлари, қайта ишлаш мажмуаси ва саралаш-логистика маркази. Махсус жиҳозланган омборхоналар 15 минг тонна мевани сақлашга мўлжалланган. Бу ерда олмалардан ташқари нок ва олхўри етиштирилади, қуритилган мевалар ва олма чипслари тайёрланади. “Гадз” мевалари 20 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади. Маҳсулотларнинг қарийб 40 фоизи чет элга сотилади. Шу билан бирга кўчатлар ҳам экспорт қилинади.

Ўтган йили Италия технологиясига асосланган “Гадз” фермер хўжалиги томонидан умумий майдони 70 гектар бўлган янги боғ барпо этилди. Бу йил фермер хўжалигининг ривожланиши учун 175 миллион гривна сармоя киритди. Йил давомида жами сармоялар 225 миллион гривен бўлиши керак. Уч йил ичида фермер хўжалиги боғларини 1500 гектаргача кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Сообщение Украина фермер хўжалиги мева пюреси, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermer-khozhaligi-meva-pyuresi-murabbo-va-sharbatlar-ishlab-chiqaruvchi-korkhonani-ishga-tushirdi/feed/ 0