FTradeClub Berries 2021 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 24 Jun 2021 14:17:02 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png FTradeClub Berries 2021 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-gilosi-eksportida-eng-istiqbolli-bozorlar-evropa-mamlakatlari-mulohaza/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-gilosi-eksportida-eng-istiqbolli-bozorlar-evropa-mamlakatlari-mulohaza/#respond Thu, 24 Jun 2021 14:16:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79794 Украина йилига 68 минг тонна гилос мевасини етиштиради, аммо унинг 3,5 фоизини экспорт қилади холос. Бу 2,4 минг тонна дегани. Бу 2019 йилга оид маълумотлар, 2020 йилда ҳосилдорлик кам бўлган эди, шунинг учун айнан 2019 йилги кўрсаткичлар бозор таҳлили нуқтаи назаридан тўғри бўлади. Халқаро бозорда Украина гилосининг нархи дунёдаги энг...

Сообщение Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза) появились сначала на EastFruit.

]]>

Украина йилига 68 минг тонна гилос мевасини етиштиради, аммо унинг 3,5 фоизини экспорт қилади холос. Бу 2,4 минг тонна дегани. Бу 2019 йилга оид маълумотлар, 2020 йилда ҳосилдорлик кам бўлган эди, шунинг учун айнан 2019 йилги кўрсаткичлар бозор таҳлили нуқтаи назаридан тўғри бўлади. Халқаро бозорда Украина гилосининг нархи дунёдаги энг паст нархлардан бири ҳисобланади. Савдо ҳажмини кўпайтириш ва маҳсулот нархини ошириш учун экспортчилар қайси йўналишларни танлаши кераклиги ҳақида, “Аврора” МЧЖ экспорт бўйича менежери Эдуард Герман, “FTradeClub Berries” резидентлари билан учрашув пайтида гапириб берди, деб хабар беради SEEDS. Тадбир ташкилотчиси – “АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар”. EastFruit халқаро таҳлилий платформаси ва Sapienza – Агромедиа агентлиги тадбирнинг ахборот ҳамкорлари ҳисобланади.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бугунги кунда Украина мева етиштирувчилари учун энг истиқболли бозорлар Европа мамлакатлари ҳисобланади.

“Биз учун Европа бозоридаги асосий рақобатдошимиз, бу – Туркиядир. Ушбу мамлакат дунё бўйича энг кўп миқдорда гилос етиштиради, ушуб ҳажмининг атиги 5 фоизи экспорт қилинади. Сабаби, уларда ички бозорда гилосга талаб жуда юқори. Туркия гилосни кўпроқ Европага экспорт қилишни афзал билади. Ва бу Европа бозорининг асосий гилос етказиб берувчи мамлакатларидан бири ҳисобланади ва, айнан шунинг учун, Туркия бозорга кирадиган мавсумда нархларни улар белгилайди.

Гилос етказиб бериш борасида унча-мунчаси Туркия билан рақобатлаша олмайди. Аммо сифат борасида унга рақобатчилар топилади. Масалан, Испания сифатли гилос етказиб берадиган ва уларни юқори нархда сотадиган мамлакатдир. Аммо Туркияда ҳам, Испанияда ҳам гилос мавсуми эртароқ бошланади, бизда эса июл ойида украин гилосларини етиштириш энг юқори чўққига чиқади. Айниқса, бу йил мавсум икки ҳафтага сурилган вазият бизга унчалик катта бўлмаса-да, имконият беради», – дея қайд этади Эдуард Герман.

Меваларни аниқ қайси мамлакатларга етказиб беришга тўхталадиган бўлсак, бу ҳақда, мутахассис: “Италия – Украина учун истиқболли бозор. Гарчи бу мамлакат катта ҳажмда гилосни экспорт қилса-да, июль ойида уларни импорт қилиш билан шуғулланади, чунки ўзлари етиштирган гилослар мавсуми бу вақтга қадар тугайди”, дея ишонтирмоқда.

Биз учун яна манфаатли ҳисобланган мамлакат, Эдуард Германнинг сўзларига кўра, бу Германиядир. Бу – жуда катта бозор, қолаверса, Украина корхоналари немис бизнеси билан кўплаб алоқаларни йўлга қўйган. Германияда гилос импортининг энг юқори чўққиси, бу – Украинада гилос етказиб беришнинг энг авж вақтига тўғри келади.

«Бундан ташқари, Буюк Британия бозори ҳам бизга бирдек қўл келиши мумкин. Бу йил давомида гилосни импорт қиладиган кам сонли мамлакатлардан биридир, шунинг учун у ердаги харидорлар гилоснинг юқори нархига ўрганиб қолишган. Бироқ, британиялик харидорлар маҳсулот сифатига жуда талабчан», – дейди мутахассис.

Украина гилос етиштирувчиларнинг муаммолари ичида қуйидагиларни қайд қилди:

– маҳсулот сифати (аксарият боғлар совет даврида яратилган);

– украин навлари (рақобатбардош, аммо ҳар доим ҳам халқаро бозорда “таниш” эмас);

– эскирган омборлар совутиш зарур тизимини таъминламайди;

– саралаш (агар гилос сараланмаса, уларни экспорт қила олмаслик эҳтимоли катта);

– йиғим-теримдан сўнг қўшимча ишлов бериш даражасининг етарли эмаслиги (ҳосилни ювиш ва унга ишлов бериш лозим, шунда транспортировка ишлари кўнгилдагидек кечади);

– Украина йўлларининг равонлиги муҳим (гилос мўрт маҳсулот, транспортировка пайтида мевалар уриниб қолмаслиги керак);

– сертификатлаш (ижтимоий мувофиқлик – юқори қўшимча қийматга эга бозорлар учун ишлаб чиқарувчи адолатли иш ҳақи ва меҳнат шароитлари принципларига риоя қилиши муҳимдир);

– инглиз тилини яхши биладиган ходимлар етишмайди, бу эса мижозлар билан музокара олиб боришни қийинлаштиради;

– божхонадаги расмийлаштириш ишларини юрист ҳамкорлигида тузиб чиқиш керак (бу чегарадан ўтаётганда юк машинасини ортиқча ушланиб қолиш ҳолатларининг олдини олишда муҳимдир);

– мамлакатларнинг қонунчилик талаблари (Европа Иттифоқида боғларни баъзи моддалар ёрдамида ишлов бериш усуллари таъқиқланади, Украинада эса бундай таъқиқлар йўқ, бироқ экспортни мақсад қилган мева етиштирувчилар учун бундай моддалардан фойдаланиш ярамайди).

Сообщение Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-gilosi-eksportida-eng-istiqbolli-bozorlar-evropa-mamlakatlari-mulohaza/feed/ 0
Украинада резаворлар селекцияси – бу кимга керак? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-rezavorlar-selektsiyasi-bu-kimga-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-rezavorlar-selektsiyasi-bu-kimga-kerak/#respond Tue, 01 Jun 2021 09:56:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77788 Мамлакатнинг ўзида яратилган навлар унинг озиқ-овқат хавфсизлиги учун арзон ресурс, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатда устунликдир. Бундан ташқари, селекция соҳасида дунёдаги жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, нав – инновацион тижорат маҳсулоти ҳисобланади. Бу сотиш лозим ва бундан даромад олиш мумкин бўлган инновация. Украина аграр фанлар миллий академиясининг (АФМА) илмий ишлар бўйича...

Сообщение Украинада резаворлар селекцияси – бу кимга керак? появились сначала на EastFruit.

]]>

Мамлакатнинг ўзида яратилган навлар унинг озиқ-овқат хавфсизлиги учун арзон ресурс, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатда устунликдир. Бундан ташқари, селекция соҳасида дунёдаги жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, нав – инновацион тижорат маҳсулоти ҳисобланади. Бу сотиш лозим ва бундан даромад олиш мумкин бўлган инновация.

Украина аграр фанлар миллий академиясининг (АФМА) илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Александр Ярашенко ФАО ва ЕТТБ кўмагида ташкил қилинган FTrade Berry Club 2021 резавор мевалар конференциясида айтиб ўтди. Тадбир ташкилотчиси: “АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси. Sapienza халқаро мева-сабзавот таҳлилий платформаси, агромедиа-агентлиги конференциянинг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

“Ички бозорда мавжуд бўлган навлар билан ишлаш доим яхши. Айниқса, агар улар сифатли бўлса ва барча талабларга жавоб берса. Маҳаллий навлар бошқа давлатларда яратилган ва ўз муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган навлардан кўра арзонроқ ресурс саналади. Улар Украина бозорини инобатга олган ҳолда ҳар доим ҳам тарқатиш ёки умуман, сотиш ҳуқуқини тақдим қилавермайдилар. Шу сабабдан, ўз нав тўпламларига эга бўлишимиз – мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир”, дейди Александр Ярешенко.

Навлар Украинада рўйхатдан ўтганини, яъни тарқатиш учун расман рухсат берилганини текшириш бўйича 2 та асосий ҳужжат бор:

Украинада асосий реза экинлар қанча майдонларда етиштирилади?

Мутахассиснинг фикрича, ҳақиқий манзарани ҳеч ким айтиб бера олмайди, чунки расмий статистикада акс этган маълумотлар жиддий шубҳа уйғотади. Реза экинлар бозори устида олиб борилган қўшма тадқиқот («Фруктовый проект» МЧЖ, Босый О.В., Ярещенко А. Н.) маълумотларига кўра, ҳозир Украинада 3,5 минг гектарга яқин голубика экилган майдонлар мавжуд. Давлат статистика қўмитаси маълумотларида эса бу рақам икки ярим баравар кам – 1,2 гектар. “Эҳтимол Давлат статистика қўмитаси кенгайиб бораётган майдонларни шунчаки ҳисобга олиб улгурмаяпти. Аслини олганда, бу жуда қизиқ ҳолат. Чунки 2005 йилга қадар ушбу экин тури ҳақида биров билмаган. Расман, плантациялар 2005-2006 йилларда вужудга кела бошлаган. Ҳозирда резаворлар экинларнинг 40 фоизини, қулупнай эса 18 фоизини ташкил қилмоқда”, дея таъкидлади Украина аграр фанлар миллий академиясининг (АФМА) илмий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Қулупнай, малина ва голубика кўчатларини ишлаб чиқариш, навлар кесимида (2020 йил)

Малиналарнинг учдан бир қисмини британ селекциясига мансуб “Глен Эмпл” нави ташкил этади. Маҳаллий навлар эса, афсуски, бозорни бериб қўймоқда.

Қулупнай бўйича вазият бироз яхши. Реестрда кўплаб – 65 та нав мавжуд. Тўртта асосий сорт бутун ассортиментнинг ярмини ташкил этади, уларнинг 2 таси маҳаллий селекция натижасидир.

2020 йилда асосий голубика нави “Дюк” навининг деярли нусхаси бўлган “BB001” бўлди.

Украина селекцияси қай аҳволда?

“Украинада ҳажмлар камаймоқда, давлат селекция дастурлари қисқариб бормоқда. Селекция билан машғул Украина муассасалари кўп эмас. Қолаверса, ходимлар сонининг қисқариши билан иш ҳажми ҳам камайяпти. Мутахассислар кам, шу боис ишлар охирига етказилмай тўхтаб қолмоқда.  Муайян йўналишлар бутунлай ёпилган. Бу эса катта хавотир уйғотади. Асосан хорижий навларни рўйхатдан ўтказадиган хусусий аризачи-компаниялар, селекционер жисмоний шахслар пайдо бўляпти. Бироқ украин навлари ҳам йўқ эмас. Бозорда нисбатан янги экинлар пайдо бўлганини тушунамиз: ўша голубика ёки учқат (жимолость) борасида ҳам шу пайтгача Украинада шуғулланилмаган, шунинг учун улар бўйича ишлар бир неча йил аввал бошланган. Натижа албатта бўлади. Украинада голубика, маймунжон ва учқат устида фаол иш олиб бориляпти”, дея хулоса қилди Александр Ярешенко.

Шунингдек ўқинг: Резаворлар бизнеси: замонавий дунё трендлари ва Украина селекциясининг устун жиҳатлари

Дунё селекциячилигида қандай трендлар устун?

Навга нисбатан сотилиши мумкин ва шарт бўлган инновацион тижорий маҳсулот сифатида қараш лозим. Аста-секин бутун дунёда селекция соҳаси хусусий секторга ўтмоқда. Бундан ташқари, ҳар йили юқори сифатли резаворлар, ташишнинг қулайлиги, жойлаштириш имконияти, касалликларга чидамлилик сингари бозор талаблари кучайиб боряпти. Ушбу ўсиб бораётган талаблар селекционерларга биринчи навбатда қайси йўналишда иш олиб бориш кераклигини кўрсатиб туради. Александр Ярешенконинг сўзларига кўра, бугунги кунда селекциядаги асосий дунё тренди тижорий кооперация (селекция консорциумлари/қўшма лойиҳалар) ҳисобланади. Кўплаб Европа мамлакатларида бундай кооперация муваффақият билан ривожланмоқда, бозорни ҳам олдинга бошламоқда.

Сообщение Украинада резаворлар селекцияси – бу кимга керак? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-rezavorlar-selektsiyasi-bu-kimga-kerak/feed/ 0
Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sifatli-suqorish-tizimisiz-chakanda-oblepikha-etishtirish-iqtisodiy-zhihatdan-samarasizdir-fedor-prima/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sifatli-suqorish-tizimisiz-chakanda-oblepikha-etishtirish-iqtisodiy-zhihatdan-samarasizdir-fedor-prima/#respond Fri, 28 May 2021 12:37:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77607 Кейинги пайтларда украиналик деҳқонлар орасида чаканда (облепиха) етиштиришга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу бизнесда жиддий муваффақиятга эришиш учун Украинанинг барча минтақаларида чаканда етиштиришда суғориш масаласи мажбурий шартлардан биридир. Чаканда бута ўсимлик бўлишига қарамасдан, суғориш тизимисиз ушбу экинни етиштириш имконсиздир. Бу ҳақда 27 майда бўлиб ўтган FTradeClub Berries конференциясида Украинанинг...

Сообщение Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима появились сначала на EastFruit.

]]>

Кейинги пайтларда украиналик деҳқонлар орасида чаканда (облепиха) етиштиришга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу бизнесда жиддий муваффақиятга эришиш учун Украинанинг барча минтақаларида чаканда етиштиришда суғориш масаласи мажбурий шартлардан биридир. Чаканда бута ўсимлик бўлишига қарамасдан, суғориш тизимисиз ушбу экинни етиштириш имконсиздир. Бу ҳақда 27 майда бўлиб ўтган FTradeClub Berries конференциясида Украинанинг “Эко-Парк” аграр компаниясининг бош агрономи Федор Прима сўзлаб берди. Ушбу тадбир ташкилотчиси “АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳасидир. EastFruit халқаро мева-сабзавот таҳлилий платформаси ва Sapienza агромедиа агентлиги конференциянинг ахборот ҳамкори саналади. Бу ҳақда Seeds хабар бермоқда.

“Суғориш экиннинг қанчалик тез ривожланиши ва мевага киришини белгилаб беради. Шу сабабдан Украина шароитида саноат миқёсида етиштиришда томчилатиб суғоришнинг барқарор тизими бўлиши зарур. Биздаги плантациялар учун сифатли томчилатиб суғориш тизимлари Украинанинг “Эвкалипт Р” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. У автоматик суғориш бўйича профессионал тизимни ўзида мужассам этган бўлиб, ҳар бир суғоришда ёш кўчат 3 литр, мева эса 30 литр сув ичишини инобатга олади. Бу бизга жуда яхши натижалар берадиган ҳақиқатан сифатли ечимдир”, дейди Федор Прима.

“Ҳар бир томчи аҳамиятга эга – чунки биз ҳар бир лойиҳада аниқ, иқтисодий жиҳатдан асосланган суғориш жараёнига; осонлик билан ўрнатиш имкониятига; хавфсизлик ва кафолатга; бошқариш ва хизмат кўрсатишда қулайликка эга бўламиз.

Бугунги кунда биз профессионал суғориш тизимлари соҳасида етакчимиз, шунингдек, дунёнинг энг яхши суғориш, фертигация ва автоматлашган суғориш тизимлари учун жиҳозлар ишлаб чиқарувчи компанияларининг маҳсулотларини импорт қилиб, сотмоқдамиз”, деб таъкидлади  «Эвкалипт Р» компанияси бош директори Владислав Радкевич.

Чакандага қаров қандай бўлиши керак?

“Эко-Парк” компаниясининг бош агрономининг қўшимча қилишича, ушбу ўсимлик тури анча ўзига хос ҳисобланади. Унинг “эркак” ва “урғочи” турлари бўлиши мумкин. Бунда “урғочи” турлар мева тугади, “эркак” турлар эса чанглатади.

“Кўчат очиқ илдиз тизимида ўтқазилади. Саноат усулида экишда асосан бир йиллик кўчатлардан фойдаланилади. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, фақатгина сифатли сертификатланган кўчатларгина тутиб кетади. Яна бир қизиқ томони – чакандага қарашда алоҳида талаблар мавжуд эмас. Бироқ, тупроқда ўсимликка барча озиқ моддаларни ўзлаштириш имконини берувчи молифенлар бўлиши муҳимдир.

Чакандага хавф солувчи алоҳида зараркунандалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Украинада ҳозирча улар йўқ ҳисоби. Эҳтимол, чаканда пашшаси пайдо бўлиши мумкин”, дейди Федор Прима.

Саноат усулида экканда, агрономнинг айтишича, ҳосилни кесиш орқали териб олиш самара беради. Бунда мевали новдалар кесиб олиниб, кейин қаттиқ музлатишга юборилади. Музлатишдан ўтгач, маҳсулот новдалардан узиб олинади, тозаланади ва қадоқланади.

 

Фото: Суғориш билан ва суғорилмай етиштирилган чаканда мевалари фарқи

 

Чакандадан қандай маҳсулотлар тайёрланади?

Чакандани қайта ишлаш орқали тайёрланадиган маҳсулотлар кўлами анча кенг, дейди Федор Прима. Хусусан, унинг мевасидан қиёмлар, шарбатлар, турли аралашмалар тайёрланади.

“Фармакология ва косметологияда фаол фойдаланиладиган чаканда ёғи ҳам жуда фойдали бўлиб, катта қизиқиш уйғотади”, деб қайд этди “Эко-Парк” агрономи.

Ўз чиқишида Федор Прима чакандани тижорат мақсадида етиштириш учун мос келадиган навлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Улар орасида Украинада яратилганлари ҳам, хорижий навлар ҳам бор.

“Чаканда етиштириш фикри бизда 2017 йилда пайдо бўлди. Кўчатлар, технологияларни ўргана бошладик. Аввалбошдан биз 22 гектарга яқин майдонга чаканда экишни режалаштиргандик. Бироқ кейин англаб етдикки, бундай майдон учун етарли бўлган кўчатни Украинадан топиш амри маҳол. Шунда биз чаканда кўчатини Латвиядан топдик. BRUwell кўчатчилик хўжалиги чаканда селекцияси билан 40 йилдан буён шуғулланади. Биз уларнинг плантацияларида бўлдик, кўчат етиштириш жараёнини кўриб, бу экса бўладиган сифатли кўчат эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Дарҳол кўчатни Украинага олиб келиш масаласи кўндаланг бўлди. Шу тариқа, биз экин материали бўйича дилер бўлишга қарор қилдик”, дейди Федор Прима.

“Эко-Парк” компанияси хўжалиги ҳозирда L катталикдаги кўчатлардан фойдаланади. Бу бир йиллик кўчат бўлиб, нарх ва етказиб бериш жиҳатидан энг қулай вариант ҳисобланади. Умуман, бу ерда латиш селекционерларининг тўртта нави – «Мария», «Татьяна», «Ева» ва «Лорд» навларини экмоқдалар.

Украинадаги чаканда бозори ҳақида сўз борганда, Федор Прима у ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Янги ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчи корхоналар пайдо бўлмоқда. Бу нархларда ҳам акс этиб, вақт давомида ўзгаришлар бўлиб турибди.

“Янги узилган мевалар (новдада) ҳақида гапирсак, нархлар 10-30 грн/кг атрофида. Тозаланган мевалар 30-40 грн/кг, музлатилгани эса, агар мевалар катта калибрли ва сифатли бўлса, 40-100 грн/кг дан сотилмоқда” деб тушунтирди мутахассис.

Чакандани етиштириш технологиялари борасида шуни айтиш керакки, илк мева ҳосили кўчат ҳосилга киргандан сўнг икки йил ўтгач териб олинади, кейинги икки йил мобайнида эса дарахтлар бутаб турилади.

“Кўчат экилгандан кейин 3 йил ўтгач озроқ ҳосил беради, кейин эса экин ҳам, ҳосил ҳам ўсиб боради. Олтинчи ва еттинчи йилларда экинга дам бериш лозим – у янги мевали куртаклар очади. Умуман, саккизинчи-тўққизинчи йилга бориб битта кўчатдан 7,5 кг гача, бир гектардан эса 8 тоннадан зиёд ҳосил олиш мумкин бўлади.

Ўсимликнинг салоҳияти назарий жиҳатдан гектарига 15 тоннагача бориши мумкин. Фақат бунда ҳосил қўлда терилиши лозим. Аммо қўлда йиғиб олиш самарасиздир, чунки мевалар эзилиб қолади. Шу боисдан новдаларни кесиб олиб, музлатиш энг тўғри йўлдир” дейди Федор Прима.

Юқори ҳосилдорликка эришиш учун қанча пул тикиш керак?

Тўлиқ, узлуксиз ҳосилдорликка чиқиш учун, Федор Приманинг қайд этишича, экинни икки босқичда: ярмини биринчи йил, қолган ярмини иккинчи йилда ўтқазиш талаб этилади.

Бунда 1 гектар ерга кўчат экиш учун капитал инвестициялар ҳар 10 гектарга 10 минг евро ҳисобида сарфланади. Бу сумма кўчатлар нархи (2,5 минг евро атрофида), томчилатиб суғориш тизими (2,5 минг евро), кўчатларни тайёрлаш ва экиш (1 минг евро), шунингдек, мева туккунига қадар қаров харажатлари (4 минг евро)ни ўз ичига олади.

Плантацияга кўчат ўтқазилгандан сўнг 4 йилга бориб даромадга чиқиш ҳақида ўйлаш мумкин. 8 йилда эса инвестициялар бутунлай қопланади. Кўчатлар тўлиқ мевага киргач, 1 гектардан олинадиган соф фойда 4,5-5 минг еврони ташкил қилади.

Федор Приманинг қўшимча қилишича, мевалар ва суперфудлар оммалашгач, дунёда чаканда меваларига талаб ортиб бормоқда, шу боис у деҳқонлар учун иқтисодий жиҳатдан даромадли ва манфаатли экинга айланган.

Чакандани етказиб беришнинг қайси бозорлари даромадли?

“Европадаги асосий бозорлар Франция, Германия, Швеция ва Италиядир. Шунингдек, жуда катта ҳажмларда чаканда экспорт қилинаётган Канада бозори ҳам қизиқиш уйғотади. Бироқ, шуни ёдда тутиш лозимки, ушбу мева учун қаттиқ музлатиш қувватлари керак. Бунда музлатиш манзили мевани йиғиб олиш жойидан 50–100 км масофа жойлашгани маъқул. Чунки мева териб олингач 4 соат ичида музлатилиши керак” деб хулоса қилди Федор Призма.

Сообщение Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sifatli-suqorish-tizimisiz-chakanda-oblepikha-etishtirish-iqtisodiy-zhihatdan-samarasizdir-fedor-prima/feed/ 0
Украинада қулупнай нархлари кескин пасайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-qulupnay-narkhlari-keskin-pasaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-qulupnay-narkhlari-keskin-pasaydi/#respond Fri, 21 May 2021 19:31:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76815 Украинада қулупнайларни оммавий сотиш мавсуми эндигина бошланди, аммо нархлар аввалги йилларга қараганда анча тез пасаймоқда. EastFruit таҳлилчилари айнан шу жиҳатга эътибор қаратишди. Ҳафта давомида қулупнайнинг улгуржи нархи икки баравар тушиб, ҳозирда 70 грн/кг (2,55 доллар/кг)дан сотилмоқда. Бир ҳафта олдин, ушбу мевани ўртача 160 грн/кг (5,83 доллар) нархда олишаётганди. Ўтган йилнинг...

Сообщение Украинада қулупнай нархлари кескин пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада қулупнайларни оммавий сотиш мавсуми эндигина бошланди, аммо нархлар аввалги йилларга қараганда анча тез пасаймоқда. EastFruit таҳлилчилари айнан шу жиҳатга эътибор қаратишди.

Ҳафта давомида қулупнайнинг улгуржи нархи икки баравар тушиб, ҳозирда 70 грн/кг (2,55 доллар/кг)дан сотилмоқда. Бир ҳафта олдин, ушбу мевани ўртача 160 грн/кг (5,83 доллар) нархда олишаётганди. Ўтган йилнинг шу пайтида эса нархлар 100 грн/кг ни ташкил қилган. Шундай қилиб, қулупнай нархи ўтган йилгидан аллақачон пасайиб, 2019 йилги нархларга тенглашди. Сифати пастроқ ва кичик калибрли меваларнинг килосини ҳатто 50 грн (1,82 доллар) эвазига сотиб олиш мумкин.

Шунингдек ўқинг: Грузияда боғ қулупнайи мавсуми авж паллага кирди – бозорда талаб ва таклиф қандай?

Бундан ташқари, EastFruit маълумотларига кўра,  қулупнайларнинг Украинадаги нархи Польшадагидан ҳам пасайиб кетган. Ҳолбуки, бир ҳафта олдин Польша қулупнайлари арзонроқ эди. Аммо, энди Польшада қулупнайнинг улгуржи нархи Украинадагидан 15 АҚШ центига баланд сотилмоқда. Украиналик етказиб берувчилар қулупнайни Беларусга экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлаб юбордилар. Бу ердаги нархлар резаворнинг килоси учун ўртача бир АҚШ доллари баланд бўлиб турибди.

Сообщение Украинада қулупнай нархлари кескин пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-qulupnay-narkhlari-keskin-pasaydi/feed/ 0