FTrade Club-2021 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 03 Dec 2021 18:56:13 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png FTrade Club-2021 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-zafaron-ekini-parvarishi-boyicha-biror-uslubning-ozi-yoq-ammo-uni-etishtirish-tobora-rivozhlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-zafaron-ekini-parvarishi-boyicha-biror-uslubning-ozi-yoq-ammo-uni-etishtirish-tobora-rivozhlanmoqda/#respond Sat, 04 Dec 2021 04:00:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94152 Заъфарон ҳамиша жаҳондаги энг қиммат зиравор саналган ва шундай бўлиб қолади. Бироқ, Украина маҳсулотининг сифатини бозор ҳануз  тушуниб етмади, чунки, ишлаб чиқарувчилар ҳозирча маҳсулотнинг етарли ҳажмини таъминлай олмаяпти. Шунга қарамай, Украинада заъфарон етиштириш ривожланмоқда. Бу фикрни “Чистый продукт” компанияси директори Сергей Парашенко Бровари (Киев вилояти, Украина)да иш бошлаган #FTradeClub –...

Сообщение Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Заъфарон ҳамиша жаҳондаги энг қиммат зиравор саналган ва шундай бўлиб қолади. Бироқ, Украина маҳсулотининг сифатини бозор ҳануз  тушуниб етмади, чунки, ишлаб чиқарувчилар ҳозирча маҳсулотнинг етарли ҳажмини таъминлай олмаяпти. Шунга қарамай, Украинада заъфарон етиштириш ривожланмоқда. Бу фикрни “Чистый продукт” компанияси директори Сергей Парашенко Бровари (Киев вилояти, Украина)да иш бошлаган #FTradeClub – 2021 тадбирида EastFruitга берган эксклюзив изоҳида билдирди.

Тадбир EastFruit халқаро таҳлилий платформаси ва Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА)нинг ахборот кўмагида “АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси томонидан ташкил этилди.

“Буни қисман фермер хўжаликлари асосий фаолият йўналиши билан бир қаторда нишали йўналиш бўйича ҳам шуғулланиш зарурлигини тушуна бошлагани билан изоҳлаш мумкин. Заъфарон – худди шундай экин. Қолаверса, бугун Украинада заъфаронни оммавий етиштириш учун бирор услубнинг ўзи йўқ», дейди Сергей Парашенко.

Парашенко, шунингдек, ўз компанияси ҳозирги кунда 0,2 гектар майдонда заъфарон етиштириш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошираётганини айтди. Лойиҳанинг мақсади – Украина иқлим зонасида ушбу ҳосилни етиштиришни тўлиқ ўрганиш, заъфарон етиштириш ва мазкур ноёб ўсимликнинг пиёзларини саноат усулида кўпайтириш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқишдир», дейди Сергей Парашенко.

«Чистый продукт» компанияси директорининг сўзларига кўра, бевосита экин етиштиришни бошлашдан аввал у 3 йил давомида Херсон вилоятидаги танишларидан тажриба ўрганган.

Шунингдек ўқинг: Грузиялик тадбиркор: «Жаҳон бозорида заъфароннинг оддий тури кўп, аммо органик заъфарон юксак қадрланади ва жуда талабгир»

“Дастлаб иқтисодий таркибий қисмни ҳисоб-китоб қилар эканман, мен бу экинни етиштириш бўйича жуда кам  рақамларни мўлжал қилдим. Шунга қарамай, фермер хўжалигимизда етарлича ижара ерлари мавжудлигини инобатга олиб, бирор-бир узоқ муддатли лойиҳани йўлга қўймоқчи бўлдим. Шундай қилиб, мен заъфарон етиштириш мавзусини чуқурроқ ўргана бошладим.

Заъфарон биз аввалдан етиштириб юрган бир бошли саримсоққа ўхшайди –  пиёзининг тузилиши бир хил. Шунингдек, унинг мева бериш муддати тахминан 7 йил.

Экин материалини Украинада сотиб олдик. Бундан ташқари, бозорда нархи қимматроқ Голландиядан келтирилган экин материаллари ҳам мавжуд. Биз 28 сентябрда заъфарон пиёзларини экдик ва экин 19 октябрда гуллади. Кўриб турганингиздек, заъфарон жуда тез ўсадиган экин. Биз энди 0,2 гектар майдондан 1 кг зиравор йиғиб олишимиз мумкин», дейди Сергей Парашенко.

Сергей Парашенко Украинада заъфарон етиштиришнинг нюансларига ҳам эътибор қаратди. Шундай қилиб, агар ўсимлик пиёзларини экишнинг умумий қабул қилинган чуқурлиги 8 см ҳисобланса, у ҳолда украиналик заъфарон етиштирувчининг фикрига кўра, ернинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тахминан 5 см чуқурлик етарли бўлади.

«Бугун биз заъфарон етиштириш жуда истиқболли ниша эканини тушундик, чунки, бу экиннинг харидорлари доим топилади. Шу билан бирга, «Чистый продукт» заъфарон етиштиришдан манфаатдор бўлган барча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ҳамкорликка таклиф қилади – бизнинг ҳамкорлар билан барча муносабатларимиз доимо ишонч асосига қурилади», дейди Сергей Парашенко.

Сообщение Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-zafaron-ekini-parvarishi-boyicha-biror-uslubning-ozi-yoq-ammo-uni-etishtirish-tobora-rivozhlanmoqda/feed/ 0
Мева-сабзавот бизнесида муваффақиятга эришиш учун эксклюзив маълумотлар: декабрь ойидаги #FTrade Club – 2021 тадбирлари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavot-biznesida-muvaffaqiyatga-erishish-uchun-eksklyuziv-malumotlar-dekabr-oyidagi-ftrade-club-2021-tadbirlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavot-biznesida-muvaffaqiyatga-erishish-uchun-eksklyuziv-malumotlar-dekabr-oyidagi-ftrade-club-2021-tadbirlari/#respond Tue, 26 Oct 2021 08:16:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90251 #FTrade Club – 2021 лойиҳаси 2021 йилнинг 2-3 декабрь кунлари мева-сабзавот бизнесининг барча иштирокчиларини қизиқтирадиган учта тадбирни ўтказади. #FTrade Club – 2021 доирасида: «Ритейл форум – 2021» биринчи халқаро конференцияси; 12-халқаро Савдо форуми; “Украина мева-сабзавотлари – 2021. Янги инвестицион имкониятлар” деб номланган 17-халқаро конференция; #FtradeClub – 2021 резидентлари нималарга эга...

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида муваффақиятга эришиш учун эксклюзив маълумотлар: декабрь ойидаги #FTrade Club – 2021 тадбирлари появились сначала на EastFruit.

]]>

#FTrade Club – 2021 лойиҳаси 2021 йилнинг 2-3 декабрь кунлари мева-сабзавот бизнесининг барча иштирокчиларини қизиқтирадиган учта тадбирни ўтказади.

#FTrade Club – 2021 доирасида:

«Ритейл форум – 2021» биринчи халқаро конференцияси;

12-халқаро Савдо форуми;

“Украина мева-сабзавотлари – 2021. Янги инвестицион имкониятлар” деб номланган 17-халқаро конференция;

#FtradeClub – 2021 резидентлари нималарга эга бўлишади?

  • Етакчи чакана савдо тармоқлари ва бошқа тарқатув каналлари орқали асосий мева, сабзавот ва резаворларни сотиш ҳажми – илк бор ва эксклюзив равишда «Ритейл форум – 2021» доирасида.
  • Мева-сабзавотчилик бизнесининг асосий сармоявий нишалари ва имкониятларини конкрет деталлар билан рақамли баҳолаш.
  • Украина мева-сабзавот бозори ҳақида эксклюзив таҳлилий маълумотларнинг тўлиқ тўплами.
  • 2021/22 йилги мавсумда Украинада мева-сабзавот етиштириш ва нархлар прогнози
  • Сабзавот, мева ҳамда резавор етиштирувчиларнинг етакчи миллий ва минтақавий супермаркетлар тармоқлари, мева-сабзавот экспортёрлари ва импортёрлари билан тўғридан-тўғри музокаралари.
  • Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА)нинг кооперация тамойиллари бўйича биринчи савдо платформаси тақдимоти – ҳатто кичик фермерлар учун ҳам супермаркетлар тармоғи ва экспорт бозорларига киришнинг калити ва  тадбирлар залининг ўзида шартномалар тузиш имкониятидир.

#FtradeClub кимлар учун қизиқ?

  • Йирик ва кичик боғбонлар, сабзавот етиштирувчилар учун, чунки, у бозорларга чиқиш ва бизнес самарадорлигини ошириш имконини беради;
  • Ўз бизнесини диверсификация қилмоқчи бўлган ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ва / ёки қайта ишлашни бошламоқчи бўлган донли ва мойли экинларни етиштирувчилар учун;
  • Бизнеснинг бошқа йўналишидаги инвесторлар, айниқса, ер сотиб олиш имконияти фонида юқори рентабелликка эга бўлган фойдали инвестиция имкониятларини изловчилар учун!
  • Кредитлаштириш ва истиқболли қарз олувчиларга янги соҳаларни қидираётган банклар ва молия ташкилотлари учун;
  • Мева-сабзавот секторида ўз бизнеси бенчмаркингини ўтказа оладиган ва ривожланиш учун янги имкониятларни аниқлайдиган, шунингдек, залнинг ўзидаёқ янги юқори сифатли товар етказиб берувчиларни топиш имкониятига эга бўлган супермаркетлар тармоқлари учун;
  • Етказиб берувчилар ва харидорлар ўртасида кўплаб алоқаларни ўрнатиш имконига эга бўлган улгуржи савдо вакиллари ва трейдерлар учун;
  • Эксклюзив бозор таҳлиллари ва потенциал харидорларнинг кўплаб алоқаларини ола биладиганлар, яъни ускуна, МТР ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг етказиб берувчилари учун.

EastFruit лойиҳаси тадбирнинг ҳамкори ҳисобланади.

Дастлабки дастур бу ерда.

Лойиҳа тафсилотлари ўрин олган ва иштирок этиш учун ариза жойлаштириладиган расмий саҳифа бу ерда: http://fruit-inform.tilda.ws/ftradeclub

Тадбир ўтказиладиган жой: «Петровский Бровар», Бровар шаҳри, «Переяславский путь», 131 (Киевдан 5 км лик масофада)

#FTrade Club – 2021да қатнашиш бўйича саволлар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин:

+380 96 5836323 – Евгений Кузин, eugenekuzin@gmail.com

+380 96 4337857 – Александр Хорев, halex.khorev@gmail.com

+380 96 1319287 – Александра Манько, sashchaa@gmail.com

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида муваффақиятга эришиш учун эксклюзив маълумотлар: декабрь ойидаги #FTrade Club – 2021 тадбирлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavot-biznesida-muvaffaqiyatga-erishish-uchun-eksklyuziv-malumotlar-dekabr-oyidagi-ftrade-club-2021-tadbirlari/feed/ 0