ФАО • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 08 Apr 2022 06:10:13 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ФАО • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-gurvak-qovuni-geografik-korsatkich-maqomiga-ega-bolishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-gurvak-qovuni-geografik-korsatkich-maqomiga-ega-bolishi-mumkin/#respond Fri, 08 Apr 2022 06:10:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102926 USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш ва Hilfswerk International томонидан амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё – Invest V” дастури ҳамда Австрия тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда агробизнес ва савдони ривожлантиришда кичик ва ўрта ҳажмдаги агробизнес корхоналарнинг рақобатбардошлиги ва салоҳиятини ошириш учун минтақавий интеграция – CANDY V” лойиҳалари ҳамкорликда ФАОнинг «Барқарор...

Сообщение Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш ва Hilfswerk International томонидан амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё – Invest V” дастури ҳамда Австрия тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда агробизнес ва савдони ривожлантиришда кичик ва ўрта ҳажмдаги агробизнес корхоналарнинг рақобатбардошлиги ва салоҳиятини ошириш учун минтақавий интеграция – CANDY V” лойиҳалари ҳамкорликда ФАОнинг «Барқарор озиқ-овқат тизимларини географик кўрсаткичлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси иштирокида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Ўзбекистоннинг ғарбий минтақалари учун алоҳида эътиборга молик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – ноёб қовун навлари учун географик кўрсаткич белгисини бериш масаласини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи” нашри.

Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти қадимдан қовун етиштириш ҳудуди сифатида машҳур ҳисобланади – бу ерда қовуннинг 125 га яқин навлари етиштирилади. Бунда «Гурвак» нави муҳим ўрин тутади, бу нав, айниқса, нозиктаъб истеъмолчилар томонидан қадрланади ва ҳатто, бу қовун шарафига минтақада шу номдаги фестиваль ўтказилади. «Гурвак» гилли-қумли ва бироз шўрланган тупроқда ва фақат Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда ўсади. Бу қовун тўқ яшил рангда ва юмалоқ шаклда, юпқа пўстга эга. «Гурвак» қовунига хос бўлган беқиёс таъм уни ушбу ҳудудларнинг ўзига хос «ташриф қоғози»га айлантирган.

«Гурвак» қовуни географик келиб чиқиши туфайли маҳсулот сифати ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлишнинг ёрқин намунасидир. Дунёга машҳур Прованс зайтун мойи, Хитой ва Лион ипаклари, Самарқанд қоғози, Бордо, Луара ва Бургундия винолари бунга ёрқин мисол бўла олади.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди

Ўзбекистон Республикасининг «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги янги қонунига кўра, келиб чиқиш жойи билан чамбарчас боғлиқ бўлган анъанавий маҳсулотлар Ўзбекистонда «географик кўрсаткич» мақомига ва интеллектуал мулк объекти сифатида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши мумкин. Қонун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида «Маъмурий тизимни мустаҳкамлаш орқали барқарор географик кўрсаткичларни бошқариш ва қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

«Гурвак» қовуни янги қонун асосида географик кўрсаткичлари рўйхатдан ўтказиладиган биринчи маҳсулотга айланиши мумкин. Давра суҳбати иштирокчилари машҳур Хоразм қовунларига янги мақом бериш экспортни кўпайтириш, агротуризмни ривожлантириш, шунингдек, “Made in Uzbekistan” брендини тарғиб қилишга ёрдам беришини таъкидладилар.

Сообщение Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-gurvak-qovuni-geografik-korsatkich-maqomiga-ega-bolishi-mumkin/feed/ 0
ФAО ва ЕИК ҳамкорлиги: ЕОИИнинг мева -сабзавотчилик секторини ривожлантириш истиқболлари баҳоланади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-va-eik-hamkorligi-eoiining-meva-sabzavotchilik-sektorini-rivozhlantirish-istiqbollari-baholanadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-va-eik-hamkorligi-eoiining-meva-sabzavotchilik-sektorini-rivozhlantirish-istiqbollari-baholanadi/#respond Wed, 15 Sep 2021 17:44:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86589 Евроосиё иқтисодий комиссияси мутахассислари ФAО экспертлари билан ҳамкорликда 2021 йил охиригача ЕОИИда мева, резавор ва сабзавотлар бозорининг барқарор ривожланиши бўйича қўшма доклад тайёрлашади. ЕИКнинг агросаноат сиёсати департаменти директори Aрмен Aрутюнян ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси бошлиғи, бош директор...

Сообщение ФAО ва ЕИК ҳамкорлиги: ЕОИИнинг мева -сабзавотчилик секторини ривожлантириш истиқболлари баҳоланади появились сначала на EastFruit.

]]>

Евроосиё иқтисодий комиссияси мутахассислари ФAО экспертлари билан ҳамкорликда 2021 йил охиригача ЕОИИда мева, резавор ва сабзавотлар бозорининг барқарор ривожланиши бўйича қўшма доклад тайёрлашади. ЕИКнинг агросаноат сиёсати департаменти директори Aрмен Aрутюнян ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси бошлиғи, бош директор ўринбосари Владимир Рахманинлар иштирокидаги учрашувда бунга келишиб олинди.

Ҳужжатни тайёрлашда Евроосиё «бешлиги» мамлакатлари экспертлари ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда ElDala.kz.

«Бизнинг Иттифоқ доирасида мева етиштириш потенциали камида 1 миллиард долларни ташкил этади. Бир томондан, ЕОИИ мамлакатлари аҳолисининг мева истеъмоли тавсия этилган меъёрлардан паст, бошқа томондан, 2020 йил охирига келиб, олма ва нок импортининг ўзиёқ 860 миллион доллардан ошди. Ваҳоланки, бизда қулупнай, ўрик, шафтоли ва олхўри етиштиришни кўпайтириш ҳам учун шароит бор. Шу боис, Комиссия секторнинг динамик ривожланишига ҳисса қўшади”, дея таъкидлади Aрмен Aрутюнян.

Ҳамкорликдаги ишлар натижаси бозорнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш, ЕОИИ мамлакатларининг мева-сабзавотчилик секторидаги давлат сиёсати, шунингдек, ўсиш нуқталарини топиш ва уни мустаҳкамлаш учун сектор эҳтиёжларини аниқлаш  бўлади. Доклад лойиҳасини тайёрлаш натижаларига кўра, минтақавий давра суҳбатини ўтказиш режалаштирилган.

Томонлар, шунингдек, балиқчилик фаолиятини экологик жиҳатдан барқарор ривожлантириш ва ЕОИИ мамлакатларида ушбу йўналишдаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Суҳбатнинг яна бир мавзуси Иттифоқ мамлакатларида уруғчиликни ривожлантириш учун ҳужжатлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар бўлди.

Владимир Рахманин Комиссия ва ФAО ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда ўзаро конструктив шерикчиликни янада жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

«Биз халқаро мева-сабзавот йилида ЕИК билан ҳамкорликни кенгайтирмоқдамиз. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида  мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантириш минтақавий ва глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга «, дея таъкидлади у.

Сообщение ФAО ва ЕИК ҳамкорлиги: ЕОИИнинг мева -сабзавотчилик секторини ривожлантириш истиқболлари баҳоланади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-va-eik-hamkorligi-eoiining-meva-sabzavotchilik-sektorini-rivozhlantirish-istiqbollari-baholanadi/feed/ 0
Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:48:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85925 Минтақанинг олма бизнесидаги мушкул вазиятга эътиборни қаратиш мақсадида, боғбонлар учун навбатдаги мураккаб мавсум истиқболларини эътиборга олган ҳолда EastFruit янги #freshapplecrisis хэштегини ишга туширмоқда. Биз олмани мақбул нархларда сотиш борасидаги қийинчиликлар тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумотларни эълон қилаётган барчага ушбу хэштегни қўллашни таклиф қиламиз. “Ушбу ёз фаслида бизнинг бутун таҳлилчилар жамоамиз биргаликда...

Сообщение Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis появились сначала на EastFruit.

]]>

Минтақанинг олма бизнесидаги мушкул вазиятга эътиборни қаратиш мақсадида, боғбонлар учун навбатдаги мураккаб мавсум истиқболларини эътиборга олган ҳолда EastFruit янги #freshapplecrisis хэштегини ишга туширмоқда. Биз олмани мақбул нархларда сотиш борасидаги қийинчиликлар тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумотларни эълон қилаётган барчага ушбу хэштегни қўллашни таклиф қиламиз.

“Ушбу ёз фаслида бизнинг бутун таҳлилчилар жамоамиз биргаликда бутун дунёда олма етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Йиғилган маълумотлар шундан далолат бермоқдаки, 2021/22 йилги мавсум ҳатто 2018/19 йилги мавсумдан ҳам анча мураккаб кечиши эҳтимоли юқори. Айни дамда, Шарқий Европа боғбонлари нафақат рекорд даражадаги ҳосил туфайли, балки улар Европа Иттифоқининг олма экспортёрлари билан ЕИ етказиб берувчиларининг анъанавий бозорлари ва ЕИ мамлакатларининг ўзидаги бозор учун рақобатга киришиши туфайли ҳам жиддий зарар кўрадилар”, дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Инвестиция маркази иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Биз нега #freshapplecrisis хэштегини қўллаётганимизни изоҳлаб берувчи айрим фактларни қуйида келтириб ўтамиз:

– Шарқий Европада олма ҳосили тарихан энг юқори миқёсга етади – деярли барча мамлакатлар ўзларининг етиштириш кўрсаткичларида рекордларни янгилайди;

– Эрон ўтган мавсумдаёқ бутун дунёда олма экспорти ҳажмлари бўйича иккинчи ўринга чиқди ва Хитойга деярли етиб олай деди! Эрон Россия олма бозорида Молдова ва Сербия билан, шунингдек, Яқин Шарқ ва Осиё бозорларида Украина ва ЕИ билан рақобатлашмоқда;

– Туркия худди Эрон сингари олма бозоридаги экспансиясини давом эттирмоқда ва ҳар мавсумда 300000 тоннага яқин олма экспорт қилмоқда. Туркия Яқин Шарқда ЕИ ва Украина билан, Россияда Молдова ва Сербия билан рақобатлашади, шунингдек, Ҳиндистонга олма етказиб бериш ҳажмларини шиддат билан оширяпти;

– Украина РФ бозорига олма етказиб бера олмайди. Бундан ташқари, у ҳанузгача Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия ва Миср каби олма савдоси энг тез ўсиб бораётган ва энг муҳим бозорларга эркин кириб бориш бўйича ўзаро келишилган, рақобатда устунлик берувчи шароитларга эга эмас. Бу эса ушбу мамлакат учун экспорт истиқболларини анча пасайтириб юборади;

– Россия навбатдаги рекорд ҳосилдан сўнг 2021/22 йилларда олма импортини тахминан 60-80 минг тоннага яна камайтиради, Молдова ҳам, Сербия ҳам бунча миқдордаги ҳажмлар учун муқобил бозорлар топишига тўғри келади. Бунга ҳали Эрон ва Туркиядан етказиб бериш ҳажмларининг ўсиш эҳтимолини қўшмадик;

– 2021 йилги олма ҳосилини териб олишнинг бошланиши кечикаётганига қарамасдан, Россиянинг олма бозори аллақачон арзон олмалар билан тўлиб бўлди, нархлар эса бутун тарих давомида йилнинг ушбу вақтидаги энг паст даражада қолмоқда;

– Марказий Осиёда (Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон) олма ҳосили яна рекорд даражада бўлади, чунки у ерларда олма боғлари майдонларини кенгайтириш давом этмоқда, ёш боғлар эса ҳосилга киряпти;

– Молдова ҳатто нисбатан кам бўлган 2020 йил ҳосилини тўлиқ сотиб юбора олмади, бу йил эса Молдовада олма етиштириш ўтган мавсумга нисбатан яна 150-180 минг тоннага ошиши мумкин. Бунга Россиянинг олма импортини 60-80 минг тоннага камайтиришини қўшсак, деярли бутун олма ҳосилини ушбу ягона бозорга етказиб берувчи молдован экспортёрлар учун анчагина ёқимсиз манзара ҳосил бўлади.

– Украина, Сербия ва Молдова Россиядан ташқари ҳудудлардан камида 180 минг тонна олма учун бозор топиши керак. Ҳолбуки, улар илгари уччаласини қўшганда ҳам РФдан ташқари ҳудудларда 67 минг тоннадан ортиқ олма сотмаган;

– ЕИда одатдагидан кўпроқ олма ҳосили йиғиб олинади. Демак, ушбу олма учун Яқин Шарқ ва Осиёдан етказиб бериш бозорларини топиш зарур бўлади. Бу минтақаларда эса Эрон ва Туркиянинг экспортёрлари 2018/19 йилдан буён мустаҳкам ўрин эгаллаб олган;

– Хитой ҳам 2021 йилда 2020 йилдагига нисбатан кўпроқ олма ҳосилини йиғиб олишига аломатлар бор.  Хитой дунёнинг етакчи экспортёри бўлиб қолаётганлиги ва у Россия бозорига кириб бора олмаётганлиги боис, у Осиёнинг олма бозорларига босим ўтказишда давом этади.

– Европада 2020 йилдаги пандемия даврида бирдан ошиб кетган олма истеъмоли яна пасайишига аломатлар бор. Мевалар бозорида тобора муҳимроқ роль ўйнаётган янги авлод истеъмолчилари учун олма оммабоп ва тренд мева ҳисобланмайди;

– Жанубий яримшар мамлакатлари олма етиштириш ҳажмларини 250-300 минг тоннага кўпайтириб, Хитойдан олма етказиб берувчиларнинг таъсири кучайиб бораётган Осиёга кўпроқ олма экспорт қилиши кутилмоқда;

– Европада 2020/21 йилги мавсумдан ўтувчи олма захиралари ноодатий тарзда ўта юқори бўлиб, бу бозорга қўшимча босим ўтказади ва 2021/22 йилги мавсум давомийлигини қисқартиради;

– Олма ҳосилини йиғиб теришни бошлашнинг, айниқса, Шарқий Европада кечикиши ҳам мавсум давомийлигини қисқартиради. Бу эса фермерларда ўз олмасини сотиб юбориш учун одатдагига нисбатан камида икки ҳафта озроқ вақт бўлишини англатади;

– Олма концентрати (AJC) бозордаги ўрнини бошқа оммабопроқ ичимликларга ютқазиб қўймоқда ва саноатбоп олма нархлари кўтарилиши имконсиздир;

“Контейнер инқирози” ва денгизда юк ташиш нархларининг кескин ўсиши минтақадаги Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларининг премиум бозорига кўз тиккан олма етказиб берувчилари учун катта муаммога айланади, бу эса фермерларнинг сотиш нархларига босим ўтказади;

– Дунё олма бозори учун ягона яхши хабар – бу АҚШда олма ҳосили ва экспортининг қисқаришидир.

Covid-19 пандемияси туфайли эркин саёҳатларга қўйилган чекловлар, кўргазмалар ва савдо форумларининг ўтказилмаётганлиги экспортёрларга олма сотиш учун янги харидорларни топишда қийинчилик туғдирмоқда. Бундан ташқари, бозорларга кириш бўйича расмиятчиликларни давлатлар томонидан келишиш жараёни бирдан секинлашди.

Мазкур муаммони енгиб ўтишда кўмаклашиш мақсадида биз Telegram негизида онлайн-платформа ишлаб чиқдик. У ерда хорижий харидорлар Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёнинг олма ва бошқа меваларини сотиб олиши, шунингдек, ўз маҳсулотларини ушбу минтақада илгари суриши мумкин. Платформа EF Trade Platform деб номланади ва барча учун бепул бўлиб, маълумотларни рус ва инглиз тилларида жойлаштириш мумкин. Фойдаланувчилардан маҳсулотни реклама қилишдан аввал бириктириб қўйилган хабардаги қоидаларни диққат билан ўқиб чиқишини сўраб қоламиз!

Платформада 55 мамлакатдан 18000  нафар фойдаланувчи йиғилган бўлиб, бу ердагиларнинг кўпчилиги Россия, Украина, Ўзбекистон, Беларус, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Молдова, Грузия, Сербия ва Тожикистон компанияларидир. Бу эса уни минтақадаги мева-сабзавотлар онлайн савдоси учун энг йирик платформага айлантиради.

Биз яна олма бизнеси вакиллари мамлакатлар ичида ва халқаро миқёсда сархил олмалар истеъмолини оммалаштириш бўйича сайъ-ҳаракатларни кучайтиради, деб умид қиламиз. EastFruit бу борада доимо ёрдам беришга тайёр. Олма истеъмоли ўсмаса, мазкур бизнес резаворлар ва экзотик меваларнинг кучаяётган рақобатчилиги сабабли яқин йиллар ичида жуда жиддий барқарорлик муаммоларига дуч келади. Демак, фермерлар истеъмолчиларнинг янги авлодига мўлжалланган, янада самарали ва замонавий маркетинг ёндашувларини қидириш, ҳаракатларнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш йўлидаги интилишларини бирлаштириши лозим.

Сообщение Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/feed/ 0
Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mevalar-hosildorligi-korsatkichlari-boyicha-gruziya-mintaqada-okhirgi-poqonada/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mevalar-hosildorligi-korsatkichlari-boyicha-gruziya-mintaqada-okhirgi-poqonada/#respond Fri, 30 Jul 2021 16:04:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83152 Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги ўринни эгаллади. ФАО маълумотларига қараганда, Грузияда 1 гектардан олинадиган меваларнинг ўртача ҳосилдорлиги қўшни мамлакатлардагига нисбатан бир неча баравар паст, деб ёзмоқда commersant.ge ахборот портали. Хусусан, порталнинг маълум қилишича, Грузияда 1 гектар майдонда ўртача 4 тонна мева етиштирилади. Арманистонда эса ҳосилдорлик 3 баравар кўп...

Сообщение Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада появились сначала на EastFruit.

]]>

Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги ўринни эгаллади. ФАО маълумотларига қараганда, Грузияда 1 гектардан олинадиган меваларнинг ўртача ҳосилдорлиги қўшни мамлакатлардагига нисбатан бир неча баравар паст, деб ёзмоқда commersant.ge ахборот портали.

Хусусан, порталнинг маълум қилишича, Грузияда 1 гектар майдонда ўртача 4 тонна мева етиштирилади. Арманистонда эса ҳосилдорлик 3 баравар кўп бўлиб, 11 тоннани ташкил этмоқда. Бу борада минтақада Турки яққол устунлик қиляпти:  кўрсаткич 17 тонна, Озарбайжода эса 12 тонна.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Паата Арошидзенинг фикрича, Грузияда ҳосилдорликнинг пастлигига сабаб технологик қолоқликдир. Олимнинг сўзларига кўра, Исроил, Нидерландия, Германия ва АҚШ сингари дунёнинг етакчи мамлакатлари айнан технологияларни ривожлантириш орқали юксак муваффақиятларга эришган. Бу эса Грузия учун ҳамон муаммолигича қолмоқда.

“Технологик нуқтаи назардан бу ерда 30 йил аввалги ҳолат билан таққослаганда ҳеч нарса ўзгармаган. Қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, боғдорчилик ҳали-хануз эски технологиялар билан ривожланмоқда. Ерга ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва кейинчалик қайта ишлаш, дейлик, 40 йил олдин қандай бўлса, шундай бажарилади. Айни дамда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аграр соҳа инновациялар нуқтаи назаридан анча илгарилаб кетди. Германия, АҚШ, Нидерландия ёки Канадани олайлик. Улар бу муаммоларни айнан инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳал этишди. Агар биз ҳам шу йўлдан борсак, мавжуд муаммоларни бартараф этиш анча осон кечади. Аммо бугунги кунда биз нафақат ҳосилдорлик кўрсаткичлари 1 гектарга ҳисоблаганда Грузияга нисбатан 10 баравар юқори бўлган Европа мамлакатлари билан тенглаша олмаяпмиз, балки минтақа миқёсида энг охирги ўринда турибмиз. Бу эса мамлакатимиз учун катта муаммодир” дейди Арошидзе.

Шунингдек ўқинг: Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

Маълум бўлишича, Грузия дон экинлари ҳосилдорлиги бўйича ҳам Европа мамлакатларидан ортда қолиб кетган.

Грузия буғдой ва ун етиштирувчилар ассоциацияси раҳбари Леван Силагаванинг маълум қилишича, Грузияда 1 гектарга ҳисоблаганда дон экинлари ҳосилдорлиги Европадан 3,5 баравар паст.

“Бундай ортда қолиш айнан технологиялар етишмовчилиги оқибатидир. Бу дон экинлари бўйича. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари борасида янаям кўпроқ орқада қолиб кетганмиз. Агар биз билимлар ва технологияларни ишга солиб, ҳосилдорликни кўтарсак, яхши натижаларга эриша оламиз. Бу – узоқ муддатли стратегия. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегик қарорларга таянмоғи лозим ва ушбу йўналишда иш олиб борилмоқда”, дея баёнот берди Силагава.

Бевосита меваларга тўхталадиган бўлсак, Миллий статистика хизматининг (“Сакстати”) маълумотларига кўра, 2020 йилда Грузия мева экспортидан $200 млн даромад кўрган.  Манбанинг айтишича, мамлакатда цитрус мевалардан бошқа барча мева турлари етиштириш ҳажми ортган.  Хусусан, уруғли мевалар 101,9 тонна етиштирилган бўлиб, бу аввалги йилдаги худди шу кўрсаткичдан 93,4% кўп демакдир.

Аммо, бу ижобий статистика ортида анчагина мураккаб манзара ётибди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига қарамай, қишлоқ хўжалиги соҳаси олдида турган бош масала – озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат учун биринчи рақамли муаммолигича қоляпти, деб ёзади commersant.ge.

Сообщение Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mevalar-hosildorligi-korsatkichlari-boyicha-gruziya-mintaqada-okhirgi-poqonada/feed/ 0
ФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-prognozi-2030-yilga-borib-zhahonda-avokado-etishtirish-hazhmi-12-million-tonnani-tashkil-etadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-prognozi-2030-yilga-borib-zhahonda-avokado-etishtirish-hazhmi-12-million-tonnani-tashkil-etadi/#respond Fri, 16 Jul 2021 10:15:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81639 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳисоботига кўра, авокадони глобал миқёсда етиштириш 2030 йилга келиб, 12 миллион тоннагача ортади. Aвокадо бизнеси сўнгги йилларда жадал ўсишни кўрсатмоқда. Ушбу ўсиш глобал талаб ва юқори экспорт нархлари билан боғлиқ бўлиб, экин майдонларини кенгайтиришга сармоялар жалб қилмоқда, деб хабар берди FruitNews....

Сообщение ФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади появились сначала на EastFruit.

]]>

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳисоботига кўра, авокадони глобал миқёсда етиштириш 2030 йилга келиб, 12 миллион тоннагача ортади.

Aвокадо бизнеси сўнгги йилларда жадал ўсишни кўрсатмоқда. Ушбу ўсиш глобал талаб ва юқори экспорт нархлари билан боғлиқ бўлиб, экин майдонларини кенгайтиришга сармоялар жалб қилмоқда, деб хабар берди FruitNews.

Маблағ нуқтаи назаридан олиб қаралса, авокадо экспорти 2014 йилдан 2016 йилга қадар 8,3 миллиард долларни ташкил этган. Ва бу кўрсаткич авокадонинг энг қиммат мевалардан бири эканлигини англатади.

Aвокадо 2030 йилга қадар таъминот бўйича ананас ва мангодан устун бўлиб, энг кўп сотиладиган тропик мевага айланиши кутилмоқда. Унинг экспорти 2030 йилга бориб, 3,9 миллион тоннани ташкил этади.

Aвокадонинг тахминан 74%и Лотин Aмерикасида етиштирилади. Мексикада авокадо етиштириш келгуси 10 йил ичида йиллик ўртача 5,2 фоиз ўсиши ва шу тариқа 2030 йилга келиб, унинг жаҳон бозоридаги улуши 63 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи авокадо учун асосий бозор бўлиб қолади.

АҚШ ва ЕИ улуши 2030 йилда мос равишда 40% ва 31% ни ташкил қилади.

Сообщение ФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-prognozi-2030-yilga-borib-zhahonda-avokado-etishtirish-hazhmi-12-million-tonnani-tashkil-etadi/feed/ 0
Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/#respond Sat, 12 Jun 2021 11:21:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78768 “Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади...

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>

“Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади ва уларнинг экспорт улуши ҳар доим мевалардан кам бўлади», – дейди БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси, EastFruit халқаро ахборот-таҳлилий платформаси раҳбари Катерина Зверева Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари онлайн-конференциясидаги чиқишида.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.

Жаҳон сабзавот савдосининг умумий манзарасида помидор, қалампир, шунингдек музлатилган сабзавотлар ва картошка мутлақ етакчилардир. Мисол учун, помидорнинг улуши 15%, қалампир – 11%, деб қайд этди Катерина.

«Умуман олганда, сабзавотлар борасида маълум бир қизиқ тенденцияни кузатиш мумкин – ўсиш асосан муайян сабзавотларнинг жаҳон бозоридаги нархи ошиши билан боғлиқ. Ҳажмларда эса ўсиш унчалик сезиларли эмас. Сўнгги 5 йил ичида пул қийматида олсак, дунёда музлатилган сабзавотлар ва картошка экспорти энг кўп ўсди. Музлатилган сабзавотлар HoReCa сегменти учун қулай. Қалампир ва помидор ҳам ўсмоқда. Шу билан бирга, тонналарда ҳисоблаганда помидор савдосининг глобал ҳажми пасаймоқда. Эътибор беринг, помидор экспортининг пул ифодасидаги ўсиши ишлаб чиқарувчиларнинг мазали, хушбўй ва истеъмолчи кўпроқ тўлашга тайёр бўлган, қиммат навларига ўтаётгани билан боғлиқ», – дейди Катерина Зверева.

Янги картошка савдоси ҳам ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, Катерина Зверева ишлаб чиқарувчилар сифат ва технологияларга сармоя киритаётганига эътибор қаратди. Дарҳақиқат, муайян калибрдаги, турли мақсадлар учун ва ҳаттоки ҳар хил таъмга эга бўлган картошкаларнинг урфга кириши меъдага теккан картошкага янги «нафас» берди.

Баргли ва бошли салатларининг савдосини солиштириш ҳам қизиқиш уйғотади. Баргли салатлар кўпроқ фойдалидир, шунинг учун уларнинг жаҳон бозорида сотилиши ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, карам салатларининг савдоси пасаймоқда, чунки уларнинг фойдали хусусиятларига баргли кўкатлардан пастроқдир.

Сарсабил савдо ҳажмларида ўсиш кузатилмоқда, аммо нархлар пасайди, шу жиҳатдан пул ифодасида унинг ўсиши жудаям сезилмайди. Сарсабил савдоси 2021 йилда кескин ўсиши кутилмоқда, у анча оммалашди ва бутун дунёда янги сарсабил плантациялари пайдо бўлмоқда.

Шарқий Европа ва Ўрта Осиёда кам одам биладиган колраби ва кейл баргли карами пиёзга қараганда долларда тез ўсаяпти.

«Колраби, кейл (баргли карам) – фойдали хусусиятлари туфайли дунё бозорида оммалашиб кетди. Кейл экспортида Хитой етакчиликни сақлаб турибди, уни импорт қилиш бўйича эса АҚШ биринчи ўринда туради. Ҳозирча Марказий Осиёдаги истеъмолчилар бундай маҳсулот билан таниш эмас, Шарқий Эвропа мамлакатларида эса уни етиштириш фаолроқ ривожланиб бормоқда», – дея таъкидлади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Баргли карам таркибида оқсил, темир ва калций миқдори юқори бўлганлиги сабабли уни кўпинча ўсимликдан бўлган мол гўшти деб аташади, бу эса уни аёллар учун жуда қимматли озиқ-овқатга айлантиради. Шу билан бирга, кейл карами ўсимлик маҳсулотларининг барча ижобий афзалликларига эга – янги узилган маҳсулот таркибида хужайралар миқдорининг юқорилиги, паст калориялилиги ва витаминларга бойлиги унинг бебаҳо парҳез маҳсулоти эканлигидан далолатдир.

Катерина Зверева конференция иштирокчиларининг эътиборини жаҳон саримсоқ бозорининг пасайишига қаратди, бу эса Хитойдаги рекорд даражада арзон нархлар билан боғлиқ. Айни дамда, унинг савдо ҳажмлари ўсиб бормоқда. Шу тариқа, Хитой жаҳон бозоридаги бошқа иштирокчиларни сиқиб чиқаряпти. Масалан, Украинада сўнгги йилларда саримсоқ етиштириш жудаям фойдали бизнес бўлмай қолди ва импорт кескин ўсди.

Кўк пиёз, селдерей ва артишок жаҳон савдоси энг тез ўсаётган экинларга айланди

Жаҳон бўйича савдоси энг тез ўсаётган етакчилар орасида кўк пиёз жуда яхши натижа кўрсатяпти (+12,5%). Шунингдек, ноёб суперфуд – селдерей ҳам юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Канада селдерей импорти бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.

Селдерейдан фойдаланиш спорт билан шуғулланадиганлар учун кони фойдадир. Селдерей кучли антиоксидант сифатида ҳам танилган. “Селдерейни мунтазам равишда истеъмол қиладиган киши ўзининг биологик ёшидан ёшроқ, фаол ва соғлом кўринади. Унинг парҳез маҳсулот сифатидаги хусусиятлари эса терпенлар туфайли намоён бўлади, бу бизга танадаги ёғни жадал йўқотиш ва зарарли микроорганизмлардан халос бўлиш имконини беради. Миллионлаб истеъмолчиларнинг соғлом ва ёш кўринишга интилиши бутун дунёда селдерей савдосига туртки бўлаётган омилдир. Соғлом турмуш тарзи ва сифатли овқатланиш намуналари истеъмолчиларнинг истакларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда», деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Ўсиш кўрсаткичларини намойиш қилаётган яна бир сабзавот – бу артишок. У премиум сегмент маҳсулоти бўлиб, артишок савдосида нарх эмас, балки сифат ва бренд аҳамиятга эга. Италия эса артишок ҳатто энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавот ҳисобланади. Унинг асосий харидорлари, қоида тариқасида, ресторанлар бўлиб, энг кўп артишок етиштирадиган учта мамлакат қаторига Италия (440 минг тонна), Миср (260 минг тонна) ва Испания киради.

Жаҳон сабзавот бозорида ким етакчи?

«Сабзавотлар бозори истеъмолчилар томонидан назорат қилинади ва барча ривожланиш тенденциялари уларнинг истакларидан келиб чиқади. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси қанчалик баланд бўлса, истеъмолчилар шунчалик хилма-хиллик, қулайлик ва соддаликка интилишади», – деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Қолаверса, мутахассиснинг фикрича, сабзавотларнинг истиқболи мевалардан кўра яхшироқ, чунки уларда ўсишни тезлаштирувчи углеводлар кам ва соғлом тола хужайраларга эга.

«Кам гўшт, кўпроқ мева ва сабзавотлар ейиш – жаҳон истеъмол бозорининг бугунги тенденцияси. Сабзавотлар ва меваларнинг юлдузли онлари келди. Ва улар турли авлодлар қадриятлари чорраҳасида истеъмол саватидаги суперфудлар орасида ўз ўрнини эгаллашди. Об-ҳавонинг ўзгариши, экология ва ҳайвонлар каби масалаларга ғамхўрлик қилаётган З-авлод ва минг йиллик болалари ўсимликлардан тайёрланган, соғлом овқатларни кўпроқ танлайди. Кекса авлод одамлари ҳам узоқ вақт давомида соғлом ва ёш бўлишни хоҳлашади, шунинг учун улар тўғри овқатланиш, кўпроқ мева ва сабзавотларни ўз ичига оладиган парҳезга эътибор беришни бошлайдилар», деб хулоса қилади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/feed/ 0
ФAО ўзбекистонлик фермерларга инновацион технологиялар борасида кўмаклашади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-ozbekistonlik-fermerlarga-innovatsion-tekhnologiyalar-borasida-komaklashadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-ozbekistonlik-fermerlarga-innovatsion-tekhnologiyalar-borasida-komaklashadi/#respond Fri, 21 May 2021 18:43:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76804 Ўзбекистонда ФAОнинг «Келажак авлод учун ақлли фермерлик» деб номланган тўрт йиллик лойиҳаси иш бошлади. Ўзбекистон ва Вьетнамда амалга ошириладиган ушбу ташаббуснинг умумий бюджети 3,4 миллион долларни ташкил этмоқда. Молиялаштирувчилар орасида Корея Республикаси ҳам бор. Бу хусусда Sputnik нашри ФAОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Лойиҳадан мақсад, иқлим назорати,...

Сообщение ФAО ўзбекистонлик фермерларга инновацион технологиялар борасида кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда ФAОнинг «Келажак авлод учун ақлли фермерлик» деб номланган тўрт йиллик лойиҳаси иш бошлади. Ўзбекистон ва Вьетнамда амалга ошириладиган ушбу ташаббуснинг умумий бюджети 3,4 миллион долларни ташкил этмоқда. Молиялаштирувчилар орасида Корея Республикаси ҳам бор. Бу хусусда Sputnik нашри ФAОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Лойиҳадан мақсад, иқлим назорати, тупроқ ва сувдан фойдаланиш, зарарли ҳашаротларга қарши курашни ақлли технологиялар ёрдамида такомиллаштиришдир. Ташкилотчиларнинг фикрича,  ушбу чоралар йил давомида кенг турдаги экинлар етиштиришга имкон беради.

Шунингдек ўқинг: DP World компанияси Тошкент вилоятида йирик логистика маркази лойиҳасини амалга оширмоқда

“Истеъмолчилар бутун йил давомида хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш имкониятига эга бўлишади. Буларнинг бари Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, яъни қашшоқликни бартараф қилиш, саломатлик ва фаровон ҳаётни барча учун бирдек таъминлашга хизмат қилади», дейди ФAОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Шерзод Умаров.

Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистонда агробизнес имкониятларини ривожлантириш ва техник кўмак олиш учун 3 та намойиш майдончаси яратилади.

EastFruit аввал ҳам қайд этганидек, 2021 йилнинг февраль ойида JizzaxOrganic агрокластери Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлигидан дронларни бошқариш учун рухсат олди. Шу тариқа Жиззах кластери қишлоқ хўжалигида учувчисиз қурилмаларни қўллайдиган биринчи ўзбек корхонаси бўлади.

Сообщение ФAО ўзбекистонлик фермерларга инновацион технологиялар борасида кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-ozbekistonlik-fermerlarga-innovatsion-tekhnologiyalar-borasida-komaklashadi/feed/ 0