Европа • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 10 Mar 2022 18:27:55 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Европа • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/#respond Fri, 11 Mar 2022 05:00:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101289 Европа озиқ-овқат бозорида иссиқхона мева-сабзавотлари тақчиллиги кутилмоқда. Табиий газ нархи кескин ошиши кўплаб вертикал хўжаликларда иситиш тизими ўчирилишига олиб келди, деб хабар берди Fruit-inform irishexaminer.com сайти ҳаволасига таяниб. Хусусан, Голландиядан иссиқхона сабзавотларини етказиб бериш камайиши мумкин, бу ерда 25 минг гектар иссиқхоналарни иситиш учун йилига 2,4 миллиард куб метр табиий...

Сообщение Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа озиқ-овқат бозорида иссиқхона мева-сабзавотлари тақчиллиги кутилмоқда. Табиий газ нархи кескин ошиши кўплаб вертикал хўжаликларда иситиш тизими ўчирилишига олиб келди, деб хабар берди Fruit-inform irishexaminer.com сайти ҳаволасига таяниб.

Хусусан, Голландиядан иссиқхона сабзавотларини етказиб бериш камайиши мумкин, бу ерда 25 минг гектар иссиқхоналарни иситиш учун йилига 2,4 миллиард куб метр табиий газ (мамлакат ёқилғи истеъмолининг қарийб 8 фоизи) керак бўлади.

Декабрь ойи Европада газ нархининг йиллик ҳисобда 985 фоизга ошиб, рекорд даражага кўтарилганлиги сабаб, голландиялик иссиқхона эгалари помидор, бодринг, булғор қалампири ва гул каби экинларни етиштириш учун иссиқлик таъминотидан воз кечишди. Айни пайтда Британиянинг кўплаб иссиқхона хўжаликлари ҳатто кўчат экишни ҳам бошламаган. Одатда, мавсум январь ойида бошланар эди. Бунга сабаб, газ нархи қимматлиги ва ишчилар етишмовчилигидир. Юқори харажатлар иссиқхоналарга бирор нарса экишдан кўра уларни бўш сақлаш фойдалироқ дея фикрлашга олиб келди. Шундай қилиб, кўкатлар ва сархил сабзавот етиштирувчиларнинг 60-70 фоизи Хертфордширдаги Леа водийсида 370 гектарлик иссиқхоналарда январь ойи ҳатто кўчат экишни бошламади. Бу ерда Буюк Британиядаги бодринг, булғор қалампири ва бақлажоннинг тахминан 75 фоизи етиштирилади.

Шунингдек ўқинг: Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди

Шу билан бирга, Болгарияда сабзавот етиштириш учун маҳаллий иссиқхоналарнинг қарийб 70 фоизи бу йилги қишда энергия нархи ошиши сабабли ҳосилсиз қолди. Бу, ўз навбатида, ички бозорда помидор ва бодринг тақчиллигига олиб келди. Маълумки, бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатларида иссиқхона хўжаликларининг иқтисодиёти давлат томонидан қўллаб-қувватланишига боғлиқ.

Сообщение Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/feed/ 0
Илмий тадқиқот: ГМ-экинлар иқлим ўзгаришига қарши курашишда кўмак бериши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ilmiy-tadqiqot-gm-ekinlar-iqlim-ozgarishiga-qarshi-kurashishda-komak-berishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ilmiy-tadqiqot-gm-ekinlar-iqlim-ozgarishiga-qarshi-kurashishda-komak-berishi-mumkin/#respond Mon, 14 Feb 2022 06:00:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99818 Бонн университетида олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, агар Европа Иттифоқи мавжуд генетик модификацияланган (ГМ) экинларни етиштиришга рухсат берса, бу Европа қишлоқ хўжалигидаги  зарарли газлар умумий эмиссиясининг 7,5 фоизига тенг миқдордаги зарарли газларни камайтиришга олиб келиши мумкин. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгаришини юмшатишда ёрдам бериши мумкин бўлган ГМ-экинлар ҳосилдорлиги ўсиши аввалги тадқиқотларда...

Сообщение Илмий тадқиқот: ГМ-экинлар иқлим ўзгаришига қарши курашишда кўмак бериши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Бонн университетида олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, агар Европа Иттифоқи мавжуд генетик модификацияланган (ГМ) экинларни етиштиришга рухсат берса, бу Европа қишлоқ хўжалигидаги  зарарли газлар умумий эмиссиясининг 7,5 фоизига тенг миқдордаги зарарли газларни камайтиришга олиб келиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгаришини юмшатишда ёрдам бериши мумкин бўлган ГМ-экинлар ҳосилдорлиги ўсиши аввалги тадқиқотларда миқдор жиҳатидан ҳисобланмаган. Уларнинг қайд этишича, юқори ҳосилдорлик янги ерларни қишлоқ хўжалиги ерларига айлантириш заруратини камайтириш орқали қўшимча CО2 чиқиндилари эмиссиясининг олдини олишга ёрдам беради. Улар ушбу тадқиқот учун асосий эътиборни Европа Иттифоқига қаратишди, чунки, ГМ-экинлар бу минтақада кенг тарқалмаган ва ҳозирги пайтда бу ерда тартибга солиш сиёсати қайта кўриб чиқилмоқда, дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

Шунингдек ўқинг: Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Европа Иттифоқида ГМ-экинлар етиштириш зарарли газ чиқиндиларини йилига 33 миллион тонна CО2 эквивалентига камайтириши мумкин. Бу Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалигидаги 2017 йилги зарарли газлар умумий эмиссиясининг 7,5 фоизига тенгдир. Худди шунингдек, улар ГМ-экинларни татбиқ этиш Европа Иттифоқи экспортини кўпайтириши, импортни камайтириши ва импорт бўйича ҳамкор мамлакатларда ердан фойдаланиш ўзгаришини камайтиришга ёрдам бериши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқотчилар бу борада маккажўхори ва сояни мисол келтиришди. Европа ҳозирги кунда маккажўхори ва сояни Бразилия ҳамда бошқа мамлакатлардан импорт қилмоқда. Бразилия Амазониясининг бир қисми сояга бўлган эҳтиёжни қондириш учун қишлоқ хўжалиги ерларига айлантирилмоқда. Европа Иттифоқида ГМ-соянинг татбиқ этилиши Амазониянинг бу қисмида ўрмонлар кесилишини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Шундай қилиб, ГМ-экинларни жорий этиш нафақат зарарли газ чиқиндиларини камайтиради, балки биохилма-хилликни сақлашда ҳам беқиёс аҳамиятга эгадир.

Сообщение Илмий тадқиқот: ГМ-экинлар иқлим ўзгаришига қарши курашишда кўмак бериши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ilmiy-tadqiqot-gm-ekinlar-iqlim-ozgarishiga-qarshi-kurashishda-komak-berishi-mumkin/feed/ 0
Европа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-turkiya-limonlari-ustidan-nazoratni-kuchaytiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-turkiya-limonlari-ustidan-nazoratni-kuchaytiradi/#respond Mon, 15 Nov 2021 05:30:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91937 Европа Иттифоқи (ЕИ) Туркиядан импорт қилинган лимон партияларида бир неча бор пестицид қолдиқлари меъёрдан ортиқ миқдорда эканлигини аниқлагач, Туркия лимони импорти устидан назоратни кучайтиришга эътибор қаратди. Испания Лимон ва грейпфрутлар халқаро профессионал ассоциацияси (Аilimpo)нинг хабар беришича, ўтган йили жўнатилган Туркия лимонининг 10 та партиясида Европа Иттифоқида таъқиқланган бифенил моддаси кўп...

Сообщение Европа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа Иттифоқи (ЕИ) Туркиядан импорт қилинган лимон партияларида бир неча бор пестицид қолдиқлари меъёрдан ортиқ миқдорда эканлигини аниқлагач, Туркия лимони импорти устидан назоратни кучайтиришга эътибор қаратди.

Испания Лимон ва грейпфрутлар халқаро профессионал ассоциацияси (Аilimpo)нинг хабар беришича, ўтган йили жўнатилган Туркия лимонининг 10 та партиясида Европа Иттифоқида таъқиқланган бифенил моддаси кўп миқдорда топилганини билдирар экан, Туркия маҳсулотларида «жиддий нуқсонлар» борлигини маълум қилди. Бу хусусда EastFruit Freshfruitportal ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Бундан ташқари, Аilimpо маълумотларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида беш партия мева таркибидаги хлорпирифос қолдиқлари рухсат этилган даражадан икки баробардан ортиқ экани аниқланган.

Шунингдек ўқинг: Туркия лимон экспортини 48 фоизга оширди

“Аниқланган қоидабузарликлар сони ортиши натижасида Евроқўмита бу ҳафта Туркия лимонини олиб кириш шартларини ўзгартириш ва чегара назоратини кучайтириш, текширувлар частотасини 10 фоиздан 20 фоизга оширишга қарор қилди”, дейилади ассоциация хабарида.

Амалда бу чора Туркия лимонларини олиб кетаётган ҳар 10 юк машинасидан иккитаси Европа ҳамжамияти чегарасида текширилишини англатади. Янги назорат тизими 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Сообщение Европа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-turkiya-limonlari-ustidan-nazoratni-kuchaytiradi/feed/ 0
Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/#respond Thu, 04 Nov 2021 08:30:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91064 Янги ҳосил Jazz ™ олмалари шу ҳафта Европанинг турли супермаркетларида сотилиши кутилмоқда ва Т&G Globalнинг қайд этишича, олма ҳосили “ажойиб, мевалар рангга бой ва ўзига хос ширин таъмга эга”. T&G Global компаниясининг Европада навларни ривожлантириш бўйича менежери Франк Аллуйннинг айтишича, ташкилот бу мавсумда юқори сифатли олма ва рекорд даражадаги ҳосилни...

Сообщение Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги ҳосил Jazz ™ олмалари шу ҳафта Европанинг турли супермаркетларида сотилиши кутилмоқда ва Т&G Globalнинг қайд этишича, олма ҳосили “ажойиб, мевалар рангга бой ва ўзига хос ширин таъмга эга”.

T&G Global компаниясининг Европада навларни ривожлантириш бўйича менежери Франк Аллуйннинг айтишича, ташкилот бу мавсумда юқори сифатли олма ва рекорд даражадаги ҳосилни кутмоқда. “Бизнинг Jazz олмалар рангги, тузилиши ва таъми жиҳатидан бетакрор. Янги мавсум меваларининг аъло сифати, шубҳасиз, мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, олма етиштирувчиларимизнинг хизматидир», дея таъкидлайди мутахассис.

Компания Франция, Жанубий Тирол, Германия, Австрия ва Швейцария каби Европа минтақасида ўсаётган қарийб 40 000 тонналик  рекорд ҳажмни башорат қилмоқда. Бирлашган Қиролликда ҳам мавсум муваффақиятли ўтди, бу ерда маҳсулот ҳажми қарийб 8000 тонна бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзди.

Франк Аллуйннинг сўзларига кўра, янги мавсумдаги Jazz олмалари янгича ташқи кўриниш ва шаклга мос равишда қарсилдоқ, серсув ва тетиклантирувчи хусусиятга эга. “Бу йил бошида биз Jazz олмаларининг ўзига хос хусусиятлари ва таъмига урғу бериш учун бренднинг ташқи кўринишини янгиладик.  Шунингдек, олма толмачой учун жуда мос эканини кўрсатиш учун қадоқларнинг форматини ишлаб чиқдик», дейди менежер.

Шунингдек ўқинг: Россиялик селекционерлар нокнинг юқори маҳсулдор янги навини яратишди

Ушбу мавсум Европада қайта ишланадиган қадоқларнинг янги форматлари жорий қилинмоқда. Бу компаниянинг барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, 2025 йилга бориб, 100 фоиз қайта ишланадиган қадоқларга эга бўлинишини таъминлайди.

“Барқарорлик бизнинг ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Европадан олма етказиб беришнинг деярли 80%и Францияда етиштирилади, бу ерда барча фермерлар High Envirolmental Value сертификатига эга. Қишлоқ хўжалиги фаолиятида ушбу сертификатни олиш учун фермерларимиз барқарор сув ресурсларини бошқариш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича қатъий мезонларга жавоб беришлари керак. Янги дадил қадоқ ва хушбўй олмалар билан бу мавсум жуда муваффақиятли бўлишига ишонамиз!», дейди Франк Аллуйн.

Сообщение Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/feed/ 0
2021 йилда Европа Pink Lady олмасидан 15% камроқ ҳосил олади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-evropa-pink-lady-olmasidan-15-kamroq-hosil-oladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-evropa-pink-lady-olmasidan-15-kamroq-hosil-oladi/#respond Thu, 04 Nov 2021 07:00:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91062 2021 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида Pink Lady® савдо белгиси остида етказиб бериладиган олманинг ҳосили 225 минг тоннадан 230 минг тоннагача бўлади, бу ўтган йилги ҳажмдан 15 фоиз кам кўрсаткичдир. Европада Pink Lady® олмасини етиштириш ҳажми қисқаришига унинг гуллаши даври якунидаги совуқлар сабаб бўлди, бироқ, олма сифати ёмонлашмади, деб хабар бермоқда...

Сообщение 2021 йилда Европа Pink Lady олмасидан 15% камроқ ҳосил олади появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида Pink Lady® савдо белгиси остида етказиб бериладиган олманинг ҳосили 225 минг тоннадан 230 минг тоннагача бўлади, бу ўтган йилги ҳажмдан 15 фоиз кам кўрсаткичдир.

Европада Pink Lady® олмасини етиштириш ҳажми қисқаришига унинг гуллаши даври якунидаги совуқлар сабаб бўлди, бироқ, олма сифати ёмонлашмади, деб хабар бермоқда FruitNews.

PinkLady® низоми барқарор ривожланишнинг тўртта асосий йўналишини қамраб олади: атроф-муҳит, ишлаб чиқарувчилар, минтақалар ва истеъмолчилар. 2022 йилда компания бир марталик пластиклардан фойдаланишга чек қўйишни  режалаштирмоқда. Шунингдек, қушларни ҳимоялаш ва уларнинг яшаш жойларини сақлаш халқаро ташкилоти таркибига кирувчи BerdLife International француз ассоциацияси – Ligue pour la Protection des Oiseaux  (LPO) билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Pink LAB компанияларга Pink Lady®олмасини ўстиришнинг ноёб хусусиятларига мослашиш орқали ишлаб чиқариш жараёнларининг барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш технологияларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.

2021/22 йиллар учун лойиҳалар об-ҳаво прогнозлари, минтақавий мослаштирилган хариталар ва фенологик кузатувларни таъминлайдиган тизимни ишлаб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги электротехника хизматларига ихтисослашган ITK билан ишлашни ўз ичига олади. Бу ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот сифатини яхшилашда кўмак беради.

Сообщение 2021 йилда Европа Pink Lady олмасидан 15% камроқ ҳосил олади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-evropa-pink-lady-olmasidan-15-kamroq-hosil-oladi/feed/ 0
Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-boqbonlarining-aksariyati-ichki-qismi-rangli-olma-navini-etishtirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-boqbonlarining-aksariyati-ichki-qismi-rangli-olma-navini-etishtirmoqda/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:41:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87333 Европада ички қисми пушти ёки қип-қизил, териси сариқ ёки тўқ сариқ рангли Кissabel® олмаси ҳосилининг йиғим-терими бошланди. Буюк Британия, Франция ва Швейцарияда ушбу бренддаги олма ҳосили сентябрь ойида йиғила бошланди. Октябрь ойида Италия ва Германия ишлаб чиқарувчилари ҳам кампанияга қўшилишади, ушбу мамлакатларда ички қисми қизил рангли олмани етиштириш суръати тез...

Сообщение Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европада ички қисми пушти ёки қип-қизил, териси сариқ ёки тўқ сариқ рангли Кissabel® олмаси ҳосилининг йиғим-терими бошланди. Буюк Британия, Франция ва Швейцарияда ушбу бренддаги олма ҳосили сентябрь ойида йиғила бошланди. Октябрь ойида Италия ва Германия ишлаб чиқарувчилари ҳам кампанияга қўшилишади, ушбу мамлакатларда ички қисми қизил рангли олмани етиштириш суръати тез ўсиб бормоқда.

АҚШда ҳам шу йилнинг кузида чакана савдо дўконларида синов учун сотиладиган Кissabel® олмаси ҳосили йиғиб олинади. Бу хусусда FruitNews хабар бермоқда.

Европада кўплаб йирик компаниялар Kissabel® олмасини етиштиришдан манфаатдор. Булар – Франциядаги Аlliance Mestfruits Gerfruit ва Blue Whale; Италиядаги VOG, Меlinda, VIP, La Trentina ва Rivoria; Буюк Британиядаги Greenyardand WorldwideFruit Ltd; Швейцариядаги Fenacо; Германиядаги Red Apple Germany consortium; Испаниядаги Nufri брендларидир. АҚШда кооператив – NBT Cooperative – юқорида қайд этилган бренднинг ҳамкори бўлди.

 

Сообщение Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-boqbonlarining-aksariyati-ichki-qismi-rangli-olma-navini-etishtirmoqda/feed/ 0
Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/#respond Mon, 12 Jul 2021 09:21:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81240 Европа картошка савдоси ассоциацияси – Europatat ADAPT (кўплаб стрессларга чидамли картошка етиштиришни тез ривожлантириш) тадқиқот лойиҳасида иштирок этадиган халқаро консорциумнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа келажакда картошканинг қийин ўсиш шароитларига мос келувчи янги стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган. ADAPT лойиҳаси 2020 йилнинг июлида бошланган ва у уч йил давомида ўтказилади. Унинг...

Сообщение Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа картошка савдоси ассоциацияси – Europatat ADAPT (кўплаб стрессларга чидамли картошка етиштиришни тез ривожлантириш) тадқиқот лойиҳасида иштирок этадиган халқаро консорциумнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа келажакда картошканинг қийин ўсиш шароитларига мос келувчи янги стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган. ADAPT лойиҳаси 2020 йилнинг июлида бошланган ва у уч йил давомида ўтказилади. Унинг умумий бюджети 5 миллион еврони ташкил этади, деб хабар берди «AгроБизнес«.

Картошка етиштирувчиларнинг эҳтиёжлари лойиҳада иштирок этган тадқиқотчилар, саноат ҳамкорлари ва селекционерларда фундаментал қизиқиш уйғотмоқда. ADAPT онлайн-сўровида фермерларнинг иқлим ўзгаришларига муносабати, иқлимнинг картошка етиштиришга таъсири билан боғлиқ тажрибалари ва мослаштирилган картошка навларига бўлган эҳтиёжлари ўрганилди.

Ҳаммаси бўлиб ADAPT тадқиқотининг масъул ҳамкори – Aвстрия Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (AGES) 553 та жавоб олди. Уларнинг аксарияти Aвстрия, Нидерландия, Германия, Франция, Швейцария, Словения, Бельгия, Польша, Испания ва Буюк Британияда картошка етиштирувчи фермерлардан олинди.

Картошка етиштирувчиларнинг 80%идан ортиғи сўнгги 10 йил ичида қурғоқчилик ва жазирама картошка етиштиришга тобора кўпроқ таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, сўровда иштирок этганларнинг деярли 50%и иқлим ўзгаришларини фермер хўжалигида картошка етиштириш учун асосий таҳдид деб ҳисоблашган. 50% дан ортиқ деҳқонларнинг фикрига кўра, иқлим шароити сабаб келиб чиқувчи зараркунанда ва патогенлар ҳам жараёнга салбий таъсир кўрсатган.

Фермерларнинг 40 фоизидан кўпроғи кучли ёғингарчилик таъсирини қайд этди. Келгусида картошка етиштиришдаги потенциал ёмонлашув ҳақида сўралганда ҳам шунга ўхшаш жавоблар олинди.

Сообщение Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/feed/ 0
Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-gilosi-eksportida-eng-istiqbolli-bozorlar-evropa-mamlakatlari-mulohaza/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-gilosi-eksportida-eng-istiqbolli-bozorlar-evropa-mamlakatlari-mulohaza/#respond Thu, 24 Jun 2021 14:16:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79794 Украина йилига 68 минг тонна гилос мевасини етиштиради, аммо унинг 3,5 фоизини экспорт қилади холос. Бу 2,4 минг тонна дегани. Бу 2019 йилга оид маълумотлар, 2020 йилда ҳосилдорлик кам бўлган эди, шунинг учун айнан 2019 йилги кўрсаткичлар бозор таҳлили нуқтаи назаридан тўғри бўлади. Халқаро бозорда Украина гилосининг нархи дунёдаги энг...

Сообщение Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза) появились сначала на EastFruit.

]]>

Украина йилига 68 минг тонна гилос мевасини етиштиради, аммо унинг 3,5 фоизини экспорт қилади холос. Бу 2,4 минг тонна дегани. Бу 2019 йилга оид маълумотлар, 2020 йилда ҳосилдорлик кам бўлган эди, шунинг учун айнан 2019 йилги кўрсаткичлар бозор таҳлили нуқтаи назаридан тўғри бўлади. Халқаро бозорда Украина гилосининг нархи дунёдаги энг паст нархлардан бири ҳисобланади. Савдо ҳажмини кўпайтириш ва маҳсулот нархини ошириш учун экспортчилар қайси йўналишларни танлаши кераклиги ҳақида, “Аврора” МЧЖ экспорт бўйича менежери Эдуард Герман, “FTradeClub Berries” резидентлари билан учрашув пайтида гапириб берди, деб хабар беради SEEDS. Тадбир ташкилотчиси – “АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар”. EastFruit халқаро таҳлилий платформаси ва Sapienza – Агромедиа агентлиги тадбирнинг ахборот ҳамкорлари ҳисобланади.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бугунги кунда Украина мева етиштирувчилари учун энг истиқболли бозорлар Европа мамлакатлари ҳисобланади.

“Биз учун Европа бозоридаги асосий рақобатдошимиз, бу – Туркиядир. Ушбу мамлакат дунё бўйича энг кўп миқдорда гилос етиштиради, ушуб ҳажмининг атиги 5 фоизи экспорт қилинади. Сабаби, уларда ички бозорда гилосга талаб жуда юқори. Туркия гилосни кўпроқ Европага экспорт қилишни афзал билади. Ва бу Европа бозорининг асосий гилос етказиб берувчи мамлакатларидан бири ҳисобланади ва, айнан шунинг учун, Туркия бозорга кирадиган мавсумда нархларни улар белгилайди.

Гилос етказиб бериш борасида унча-мунчаси Туркия билан рақобатлаша олмайди. Аммо сифат борасида унга рақобатчилар топилади. Масалан, Испания сифатли гилос етказиб берадиган ва уларни юқори нархда сотадиган мамлакатдир. Аммо Туркияда ҳам, Испанияда ҳам гилос мавсуми эртароқ бошланади, бизда эса июл ойида украин гилосларини етиштириш энг юқори чўққига чиқади. Айниқса, бу йил мавсум икки ҳафтага сурилган вазият бизга унчалик катта бўлмаса-да, имконият беради», – дея қайд этади Эдуард Герман.

Меваларни аниқ қайси мамлакатларга етказиб беришга тўхталадиган бўлсак, бу ҳақда, мутахассис: “Италия – Украина учун истиқболли бозор. Гарчи бу мамлакат катта ҳажмда гилосни экспорт қилса-да, июль ойида уларни импорт қилиш билан шуғулланади, чунки ўзлари етиштирган гилослар мавсуми бу вақтга қадар тугайди”, дея ишонтирмоқда.

Биз учун яна манфаатли ҳисобланган мамлакат, Эдуард Германнинг сўзларига кўра, бу Германиядир. Бу – жуда катта бозор, қолаверса, Украина корхоналари немис бизнеси билан кўплаб алоқаларни йўлга қўйган. Германияда гилос импортининг энг юқори чўққиси, бу – Украинада гилос етказиб беришнинг энг авж вақтига тўғри келади.

«Бундан ташқари, Буюк Британия бозори ҳам бизга бирдек қўл келиши мумкин. Бу йил давомида гилосни импорт қиладиган кам сонли мамлакатлардан биридир, шунинг учун у ердаги харидорлар гилоснинг юқори нархига ўрганиб қолишган. Бироқ, британиялик харидорлар маҳсулот сифатига жуда талабчан», – дейди мутахассис.

Украина гилос етиштирувчиларнинг муаммолари ичида қуйидагиларни қайд қилди:

– маҳсулот сифати (аксарият боғлар совет даврида яратилган);

– украин навлари (рақобатбардош, аммо ҳар доим ҳам халқаро бозорда “таниш” эмас);

– эскирган омборлар совутиш зарур тизимини таъминламайди;

– саралаш (агар гилос сараланмаса, уларни экспорт қила олмаслик эҳтимоли катта);

– йиғим-теримдан сўнг қўшимча ишлов бериш даражасининг етарли эмаслиги (ҳосилни ювиш ва унга ишлов бериш лозим, шунда транспортировка ишлари кўнгилдагидек кечади);

– Украина йўлларининг равонлиги муҳим (гилос мўрт маҳсулот, транспортировка пайтида мевалар уриниб қолмаслиги керак);

– сертификатлаш (ижтимоий мувофиқлик – юқори қўшимча қийматга эга бозорлар учун ишлаб чиқарувчи адолатли иш ҳақи ва меҳнат шароитлари принципларига риоя қилиши муҳимдир);

– инглиз тилини яхши биладиган ходимлар етишмайди, бу эса мижозлар билан музокара олиб боришни қийинлаштиради;

– божхонадаги расмийлаштириш ишларини юрист ҳамкорлигида тузиб чиқиш керак (бу чегарадан ўтаётганда юк машинасини ортиқча ушланиб қолиш ҳолатларининг олдини олишда муҳимдир);

– мамлакатларнинг қонунчилик талаблари (Европа Иттифоқида боғларни баъзи моддалар ёрдамида ишлов бериш усуллари таъқиқланади, Украинада эса бундай таъқиқлар йўқ, бироқ экспортни мақсад қилган мева етиштирувчилар учун бундай моддалардан фойдаланиш ярамайди).

Сообщение Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-gilosi-eksportida-eng-istiqbolli-bozorlar-evropa-mamlakatlari-mulohaza/feed/ 0