эртаги навлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 27 Apr 2022 19:01:58 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png эртаги навлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/#respond Thu, 28 Apr 2022 04:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104140 Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади. Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ...

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади.

Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ кутилган ушбу мева учун 2021 йил ҳосилининг ўтган йилги кечпишар олмасидан ўртача 7-8 баробар кўп пул тўлаш керак бўлади, деб қайд этмоқда EastFruit мутахассислари. Шундай қилиб, Ўзбекистон истеъмолчилари сархилликни жуда қадрлашади, буни «Май олмаси»нинг оддийгина кўриниши ва майда калибрли бўлишига қарамай, унинг бу қадар қиммат нархда сотилишидан ҳам билиш мумкин!

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Тошкент супермаркетларидаги чакана савдоларда супер-эртаги навли май олмалари пайдо бўлди ва 100 грамми 11 700 сўмдан 12 999 сўмгача, яъни, 1 кг учун 117 000 сўмдан 129 990 сўмгача нархларда сотилмоқда.  Супермаркет тармоқлари мазур маҳсулот нархи қимматлиги сабаб, унинг нархини 100 грамми учун белгилаган кўринади. Негаки, айни дамда маҳаллий етиштирилган эртаги олма янги ҳосил гилоси ва ўригидан сўнг пештахтадаги энг қиммат мевалардан бири бўлиб турибди ва импорт қилинадиган экзотик мевалардан ҳам қимматроқдир.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2022 йилнинг 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида (агар оммабоп ва кенг танилган навлар нархлари ҳақида гапирадиган бўлсак) ўтган йилги ҳосил олмасининг чакана нархлари 1 кг учун 12 000 сўмдан 23 000 сўмгача турибди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги чакана савдоларда 19 апрель куни 100 грамм учун 14 999 сўм, яъни, 149 990 сўм/кг нархда сотувга чиққан. Бошқача айтганда, бу йил май олмалари чакана савдода ўтган йилги билан бир вақтда пайдо бўлди, лекин 2021 йилга нисбатан ўртача 18 фоизга арзонроқдир. EastFruit мутахассислари буни совуқдан ҳосил бой берилиши ҳолати жорий йилда анча камроқ эканлиги билан боғлашмоқда. Зеро, 2021 йилда эртаги олма навлари ҳосили совуқнинг икки тўлқинидан катта зарар кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда, одатда, янги ҳосилнинг эртаги олмасини оммавий йиғиш мавсуми май ойи ўрталарида бошланади. Айнан шу даврда Ўзбекистон эртаги олманинг экспорт партияларини жўната бошлайди. Бироқ, олма экспортининг асосий ҳажми ёз ойларига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/feed/ 0
Туркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiston-viloyati-qozoqistonda-bahorgi-ayoz-tufayli-ertagi-mevalar-hosili-nobud-bolishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiston-viloyati-qozoqistonda-bahorgi-ayoz-tufayli-ertagi-mevalar-hosili-nobud-bolishi-mumkin/#respond Sat, 26 Mar 2022 05:30:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102258 Туркистон вилояти (Қозоғистон)да март ойининг учинчи ўн кунлигига келиб қор ёғди. Гарчи, ҳудуднинг аксарият қисмида термометр кечаси ҳам -3 даражадан пастга тушмаган бўлса-да, деярли бир ойлик иссиқ ҳаводан сўнг иқлимнинг бундай кескин ўзгариши фермерлар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz. Совуқдан биринчи бўлиб гуллаган мевали дарахтлар азият чекди....

Сообщение Туркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилояти (Қозоғистон)да март ойининг учинчи ўн кунлигига келиб қор ёғди. Гарчи, ҳудуднинг аксарият қисмида термометр кечаси ҳам -3 даражадан пастга тушмаган бўлса-да, деярли бир ойлик иссиқ ҳаводан сўнг иқлимнинг бундай кескин ўзгариши фермерлар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Совуқдан биринчи бўлиб гуллаган мевали дарахтлар азият чекди. Шундай қилиб, боғбонлар олма ва ўрикнинг эртаги навлари ҳосилини кутишдан фойда йўқлигини тўлиқ ишонч билан айтишмоқда.  Ҳосилни сақлаб қолиш имконияти фақат куртаклашга улгурмаган дарахтларда қолди. Булар, асосан, минтақанинг барча шимолий ҳудудлари ва марказий ҳамда жанубий қисмларидаги ўрик ва олманинг кечки навларидир. Ваҳоланки, бу ерда ҳам боғбонлар дарахтларни фумигация билан қутқаришди, яъни, кечаю кундуз нам ўтин ва қуруқ гўнг ёқиб, музлаган дарахтларни тутун билан иситишга ҳаракат қилишди Хўш, мазкур усул ёрдам бердими? Бунисини энди вақт кўрсатади.

«Казгидромет» мутахассисларининг қайд этишича, жорий ўн кунликда Туркистон вилоятидаги мевали дарахтлар учун агрометеорологик шароит ниҳоятда ноқулай бўлди.  Иссиқ қиш ва ундан кейинги илиқ баҳор кунлари  натижасида мева дарахтлари шохида шиш юзага келиб, куртаклар очила бошлаган эди. Вилоятнинг айрим туманларида, шунингдек, Чимкентда ўрик гуллади.  Аммо 17 март куни совуқ ҳаво оқими кириб келиши туфайли ҳаво ҳарорати кескин манфий кўрсаткичга тушиб кетди, 13 см қалинликда қор ёғди. 20 март куни ҳаво ҳарорати 2,7 даражага тушди. Олча куртаклари минус икки даражада, ўрик ва олма куртаклари эса минус 2,3 даража совуқда нобуд бўлади.

Туркистон вилоятида мевали экинлар ҳосилини кутиш бефойда. Умид жанубдан – Мақтаарол ва Жетисой туманларида қор эриган, ҳатто тунда ҳам нолдан паст ҳарорат кузатилмаган.

Сообщение Туркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiston-viloyati-qozoqistonda-bahorgi-ayoz-tufayli-ertagi-mevalar-hosili-nobud-bolishi-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистонда бир ярим ой ичидаги кам ҳосил фонида бодом нархи 40 фоиз арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bir-yarim-oy-ichidagi-kam-hosil-fonida-bodom-narkhi-40-foiz-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bir-yarim-oy-ichidagi-kam-hosil-fonida-bodom-narkhi-40-foiz-arzonlashdi/#respond Fri, 08 Oct 2021 17:12:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88625 Ўзбекистонда бодом  йиғим-терим мавсуми тугади, у июль ойи охирида эртаги навлар билан бошланиб, сентябрь охирида кечки навлар билан тугайди, яъни, тахминан икки ой давом этади. Бу йилги мавсумда ҳосил кам бўлишига қарамай, август ойининг учинчи ўн кунлигида ўртапишар навларни йиғиш пайтида бошланган нарх пасайиши тенденцияси шу ҳафта ҳам давом этди....

Сообщение Ўзбекистонда бир ярим ой ичидаги кам ҳосил фонида бодом нархи 40 фоиз арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда бодом  йиғим-терим мавсуми тугади, у июль ойи охирида эртаги навлар билан бошланиб, сентябрь охирида кечки навлар билан тугайди, яъни, тахминан икки ой давом этади. Бу йилги мавсумда ҳосил кам бўлишига қарамай, август ойининг учинчи ўн кунлигида ўртапишар навларни йиғиш пайтида бошланган нарх пасайиши тенденцияси шу ҳафта ҳам давом этди. 2021 йилнинг 7 октябрь ҳолатига кўра, бодомнинг ўртача улгуржи нархи бир ярим ой аввал қайд этилган нархларга нисбатан 40% пастдир.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2021 йил бошидан то ҳозирги кунга қадар ушбу маҳсулот импорти деярли йўқ бўлган шароитда паст ҳосил ва бодом нархи пасайишининг ғайриоддий комбинацияси сабаби жуда оддий. Бозор иштирокчиларининг бодомнинг бу йилги ҳосили бўйича кутилмалари жуда пессимистик бўлган, ҳосилнинг реал ҳажми кутилганидан яхшироқ бўлиб чиқди.

Ўзбекистонда бодомнинг эртаги навлари тақвим бўйича баҳор келишидан аввалроқ гуллайди. Бироқ, 2021 йилнинг қиш фаслидаги ғайритабиий исиш бодом дарахтларининг эрта уйғонишига олиб келди. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида бодом февраль ойи ўрталарида, бироздан кейин мамлакатнинг марказий қисмида гуллади. Бу иссиқдан кейин февраль ойи охири ва март ойи ўрталарида келган совуқнинг икки тўлқини бу йилги бодом ҳосилига катта зарар етказди, шунингдек, бошқа данакли мевалар ҳамда ёнғоқ экинлари ҳам турли даражада зиён кўрди. Бодом ҳосили бой берилиши мамлакатдаги турли ҳудудлардан келиб чиқиб, 30%дан 90%гача баҳоланди.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

Бодом бозори иштирокчиларининг бодомнинг бу йилги ҳосилидан кутилмалари жуда паст даражада эди ва шу сабаб апрель ойи бошидан ушбу маҳсулот нархи кўтарила бошлади. 2021 йилнинг 25 мартидан 17 июнига қадар пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархи 50 000 сўм/кг (4,8 доллар) дан 100 000 сўм/кг (9,4 доллар)гача, яъни, роппа-роса 2 баробар ошди. Сўнг кейинги икки ой мобайнида – 20 августга қадар нархлар худди шу даражада қолди. Фақат август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб, Ўзбекистонда бодом нархи туша бошлади ва ҳозирча бу тенденция давом этмоқда. 2021 йилнинг 19 августидан 7 октябрига қадар пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархи 100 000 сўм/кг (9,4 доллар)дан 60 000 сўм/кг (5,6 доллар)гача, яъни, 40 фоизга пасайди.

Бодом нархининг бу йил апрель ойи бошидан буён кунгача кузатилган бундай кескин ўзгаришининг сабаби – об-ҳаво аномалияларининг эртаги навлар ҳосилига катта зарар етказгани, лекин йиғим-терим вақтида аён бўлишича ўртапишар навлар камроқ даражада ва кечки навларда ундан ҳам камроқ зиён кўргани билан изоғланади. Ўзбекистонда бодомнинг эртаги навлари ҳосилини йиғиш июль ойи охири – августнинг бошларида бошланади, бироқ ушбу маҳсулот нархи 20 августга қадар рекорд даражада юқори бўлди. Нархлар август ойининг учинчи ўн кунлигида – ўртапишар навларни йиғиб олиш бошланиши билан туша бошлади. Ушбу навлар ҳосилини йиғиш тугаши ва кечки навлар йиғим-теримига ўтиш билан нархларнинг пасайиш тенденцияси давом этди. Бошқача айтганда, бу йилги бодом ҳосили бўйича энг ёмон натижалар эртаги навларда кузатилди, ўртапишар ва кечки навлар ҳосили эса кутилганидан яхшироқ бўлиб чиқди.

Шу қайд этиш жоизки, бодомнинг ҳозирги ўртача улгуржи нархлари ўтган йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражада, лекин 2019 йилнинг айни санасига нисбатан 50%  юқоридир. Бунинг сабаби, ўтган 2020 йилги бодом ҳосили 2019 йилга қараганда анча паст бўлган. Бошқача  айтганда, мамлакатда бодом ҳосили кетма-кет иккинчи йил одатдагидан паст даражада кузатилмоқда.

Бодом нархларининг яқин бир неча ҳафтада янада пасайиши ёки ўзгармаслигига келсак, бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, ушбу маҳсулот нархининг ҳозирги ҳолатидан сезиларли даражада янада пасайиши эҳтимоли жуда кам.

Сообщение Ўзбекистонда бир ярим ой ичидаги кам ҳосил фонида бодом нархи 40 фоиз арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bir-yarim-oy-ichidagi-kam-hosil-fonida-bodom-narkhi-40-foiz-arzonlashdi/feed/ 0
Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-ertapishar-olma-eksporti-uch-baravarga-kamaydi-sovuq-urishi-yagona-sabab-emas/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-ertapishar-olma-eksporti-uch-baravarga-kamaydi-sovuq-urishi-yagona-sabab-emas/#respond Sun, 19 Sep 2021 17:22:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86911 EastFruit бир неча йилдан буён Ўзбекистондан эртапишар олма экспорт қилиш истиқболлари ҳақида ёзади, аммо аввал прогноз қилганимиздек, 2021 йилда бу тенденцияда узилиш рўй берди. Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил май-август ойларида ўзбек олмаси экспорти натурал ифодада 2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан уч марта камайиб, атиги 6,3 минг...

Сообщение Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit бир неча йилдан буён Ўзбекистондан эртапишар олма экспорт қилиш истиқболлари ҳақида ёзади, аммо аввал прогноз қилганимиздек, 2021 йилда бу тенденцияда узилиш рўй берди. Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил май-август ойларида ўзбек олмаси экспорти натурал ифодада 2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан уч марта камайиб, атиги 6,3 минг тоннани ташкил қилган. Бу сўнгги тўрт йил ичида эртапишар олма экспорти бўйича энг паст кўрсаткич!

Аммо Ўзбекистондан эртапишар олма экспортининг бундай кескин камайишига сабаб биргина ноқулай об-ҳаво шароитлари билан чегараланмайди. Аслида улар анча кўп ва бозор иштирокчилари бунга эътибор қаратишлари лозим.

Эртапишар олма ҳосилининг бир қисми йўқолишига олиб келган об-ҳаво инжиқликлари тўғрисида биз аввалроқ хабар берган эдик. Мазкур маълумотларга таяниб, экспорт кўрсаткичлари пасайишини прогноз қилгандик. Бироқ бу ягона сабаб эмас экан.

Кўплаб бозор иштирокчилари учун кутилмаган равишда минтақадаги энг йирик импортёр бўлган Россияда олма нархлари май ойида одатда юз бергани каби нафақат кўтарилмади, балки туша бошлади ҳам! 2021 йил июлга келиб Россия бозорларида 2020 йилги ҳосилдан қолган олма анча кўп эди, бир қатор навларнинг нархи эса йил давомидаги энг қуйи даража – $0,8/кг нархгача тушди!

Табиийки, стандарт навлар бўйича таклифлар керагидан ортиқча бўлганлиги боис эртапишар олма нархлари ҳам жуда паст даражада қолди. Натижада, 2021 йил июль ойининг иккинчи ярмида Россияда эртапишар олманинг ўртача улгуржи нархи 2020 йилнинг худди шу давридагидан икки баравар пасайиб, мутлақ антирекорд ўрнатди.

Ўзбекистондан Россияга эртапишар олма етказиб беришга бу нархлар қай даражада таъсир кўрсатганини изоҳлаш учун қайд этишимиз керакки, улгуржи харидорлар Россиянинг ўзида етиштирилган эртапишар олмага ўзбек олмасини Россиянинг энг йирик шаҳарларига етказиб бериш қийматига тенг миқдорда, яъни 40 АҚШ центи атрофида нарх таклиф қилдилар. Бошқача қилиб айтганда, етказиб бериш борасида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Бундай вазият бутун Шарқий Европа бўйлаб ҳукм сурди. Шу сабабли Ўзбекистондан фақатгина қўшни мамлакатларга ва яқин масофаларга кичик-кичик ҳажмда экспорт қилиш имкони бўлди холос.

Экспорт бўлмаганлиги боис ўзбек етказиб берувчилари яна бир муҳим омилга эътибор қилмаган бўлишлари мумкин. Бу йил олма сифатига қўйиладиган талаблар ҳам кучайтирилди. РФдаги супермаркетлар ва улгуржи савдогарлар харид қиладиган олмани қадоқлаш, калибровка қилиш ва бошқа параметрларга белгиланган талаблар 2021 йилда анча ўзгарди. Асосий сабаб – энг яхшилари орасидан танлаб олиш имконини яратган етказиб берувчилар орасидаги рақобатнинг кучайиши. Шу сабабли, Ўзбекистон эртапишар олмадан яхшигина, ҳатто рекорд даражада ҳосил олган тақдирда ҳам, бу йил уни экспорт ҳажмини кўпайтиришнинг деярли иложи йўқ эди.

Тўғри, эртапишар олманинг бир қисминигина бўлса-да сақлаб қола олган ўзбек боғбонлари талаб йўқлигидан шикоят қилишмади. Экспорт мавсумининг одатдаги энг қайноқ пайтида, яъни 2021 йил июнь ойи давомида Ўзбекистон пойтахтининг бозорларида олманинг ўртача улгуржи нархлари 13000 – 14000 сўм/кг ($1,23 – 1,33)ни ташкил қилди. Бу 2019 ва 2020 йилнинг шу давридагидан 2,5 баравар баланд эди. Ҳатто июль ойи ўрталаридаги энг паст нарх – 9000 сўм/кг ($0,84) ҳам 2019-2020 йиллардаги шу даврдаги нархдан 80% юқори бўлди. Маълум бўлишича, маҳаллий бозор кичкина эмас экан, етиштириш ҳажмларининг камайиши эса асосий бозордаги вазиятга қарамасдан нархларнинг ўсишини таъминлайдиган даражада катта бўлган.

Аммо энди Ўзбекистон боғбонлари олдида 2021 йилдаги сценарий 2022 йилда ҳам қайтарилмайдими, деган катта бир савол турибди. Бу йилдагидек Ўзбекистонда эртапишар олмадан яхшигина ҳосил олинса ва Россия бозорларидаги нарх яна етказиб бериш харажатларини ҳам қоплай олмайдиган даражада паст бўлса, нима бўлади?

Ахир, EastFruit 2021 йилда олма ҳаддан ташқари кўп етиштирилаётгани ва унинг нархлари рекорд даражада тушиб кетишига дунё жамоатчилигининг эътиборини қаратиб, ижтимиой тармоқларда #freshapplecrisis хэштегини бежиз ишга туширмади.

Вазият ҳақиқатан ҳам ёқимли эмас. Шу сабабдан ҳам ўзбек экспортёрлари эртапишар олманинг сифат кўрсаткичларини ошириш имкониятлари ва Россия бозорларидан бошқа вариантлар устида ҳозирданоқ бош қотириши керакдир? Чунки етиштириш ҳажмлари ҳаддан ташқари кўпайиб кетса, сифатли олмани ўта баланд нархларда бўлмаса-да бозорга чиқариш мумкин, сифатсизлари эса “чақа нарх”да фақат қайта ишлашга кетади.

Сообщение Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-ertapishar-olma-eksporti-uch-baravarga-kamaydi-sovuq-urishi-yagona-sabab-emas/feed/ 0
Украина фермерлари асосан қурғоқчиликка бардошли, эртапишар картошка навларини танламоқда – Николай Гордийчук, “Агрико-Украина” https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-asosan-qurqoqchilikka-bardoshli-ertapishar-kartoshka-navlarini-tanlamoqda-nikolay-gordiychuk-agriko-ukraina/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-asosan-qurqoqchilikka-bardoshli-ertapishar-kartoshka-navlarini-tanlamoqda-nikolay-gordiychuk-agriko-ukraina/#respond Thu, 19 Aug 2021 15:06:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84474 Ушбу мавсум украиналик картошка етиштирувчилар учун анча оғир келди. Бунга об-ҳаво шароитлари сабаб бўлди – жанубдаги кўплаб ёғингарчиликлар, Украинанинг марказий минтақаларидаги қурғоқчилик деҳқонларнинг ҳосил борасидаги режаларини ўзгартириб юборди. Дунё бўйича иқлим ўзгаришлари шароитида Украинада картошка етиштириш қандай ривожланади? Картошканинг қайси навларига энг кўп талаб мавжуд ва селекционерлар навларни иқлим ўзгаришлари...

Сообщение Украина фермерлари асосан қурғоқчиликка бардошли, эртапишар картошка навларини танламоқда – Николай Гордийчук, “Агрико-Украина” появились сначала на EastFruit.

]]>

Ушбу мавсум украиналик картошка етиштирувчилар учун анча оғир келди. Бунга об-ҳаво шароитлари сабаб бўлди – жанубдаги кўплаб ёғингарчиликлар, Украинанинг марказий минтақаларидаги қурғоқчилик деҳқонларнинг ҳосил борасидаги режаларини ўзгартириб юборди.

Дунё бўйича иқлим ўзгаришлари шароитида Украинада картошка етиштириш қандай ривожланади? Картошканинг қайси навларига энг кўп талаб мавжуд ва селекционерлар навларни иқлим ўзгаришлари ва бозор трендларига қандай мослаштирмоқдалар? Украинада етиштириладиган ва импорт қилинадиган юқори сифатли уруғлик картошка бозорида етакчи ҳисобланувчи “Агрико-Украина” компанияси директори Николай Гордийчукнинг EastFruitга берган интервьюсида шу ҳақда ўқишингиз мумкин.

Компаниянинг Украинадаги навлар ассортименти юқори генетик салоҳиятга эга, турли пишиш гуруҳлари, тоифалари ва истеъмолчиларнинг дидига мос келадиган, Украинанинг иқлим шароитига мослаштирилган 20 та энг яхши навларни ўз ичига олади. “Агрико Украина” дунё миқёсида фаолият кўрсатувчи, турли мамлакатларда расман рўйхатга олинган 200 дан зиёд тижорий картошка навларига эга бўлган Нидерландиянинг “Агрико” компаниясининг расмий ваколатхонаси ҳисобланади.

“Агрико Украина” компаниясининг асосий вазифаси Украинанинг тегишли ҳудудига мос равишда етиштириш шароитларига тўғри келадиган, ажойиб таъм хусусиятлари, юқори даражада ҳосилдорлик ҳамда асосий касаллик қўзғатувчиларига қарши чидамли, жуда сифатли картошка навларини реализация қилишдан иборат. Компаниянинг энг машҳур навлари: «Ривьера», «Аризона», «Эволюшн», «Констанс», «Рудольф» ва «Пикассо».

Картошканинг баланд ҳароратга бардошлилиги селекция компанияларининг асосий диққат марказида

– Николай, айтингчи, украин деҳқонлари ҳозир қайси навларни кўпроқ танламоқдалар ва улар бунда қандай омилларга таянадилар?

– Бугунги кунда, кўриб турганимиздек, ҳамма глобал иқлим ўзгаришлари тўғрисида гапираяпти. Шу сабабли, кўплаб селекция компаниялари ҳозирда юқори ҳароратга бардошли ҳисобланган навларга эътибор қаратишган. Бизнинг компаниямиз селекционерлари ҳам шу қаторда. Агар бизнинг маҳсулотлар портфелига назар солсангиз, улар орасида энг машҳурлари айнан қурғоқчиликка чидамли навлар эканлигини кўрасиз. Уларнинг кўпчилиги эртапишар навлар туркумига киради. Бу шу билан изоҳланадики, мижозларимиз ҳаво исиб кетгунига қадар картошка товар кўринишидаги ҳосилга айланишини исташади.

Айнан шу навлар ҳақида гапирадиган бўлсак, мижозларимиз орасида “Ривьера” навига талаб юқори. У эртапишар нав бўлиб, униб чиққанидан сўнг 45-кунга бориб ҳосилга киради.

Иккинчи ўринда “Аризона” нави. У ҳам эртапишар нав ҳисобланади ва қурғоқчиликка чидамли. Энг машҳур навлар орасида учинчи ўринда эса “Пикассо” навини айтишим мумкин. Ҳозирги кунда у ўртапишар ва кечпишар картошка навлари орасида ҳосилдорлик ва таъм хусусиятлари бўйича ўзига хос эталонга айланган. Ушбу нав пуштиранг “кўзлар”га эга бўлиб, ўзининг юқори ҳароратга ва қурғоқчиликка чидамли эканлиги учун ҳам картошка етиштирувчиларнинг эътиборини қозонган.

Шундай қилиб, биз кўряпмизки, кейинги пайтларда қурғоқчиликка ва иссиққа чидамли, эртапишар ва ўртача эртапишар навлар машҳур бўлган. Буни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, фермерлар бугунги кунда асосан қурғоқчиликка бардошли эртапишар навлар гуруҳини танлашади.

Суғориш тизими ўрнатилган далада ҳосилдорлик анча юқори бўлади

– Бироқ, бу йил деҳқонларга, айниқса, Украинанинг жанубий вилоятларида ёмғирлар катта зарар етказди. Бундай ҳолатда фермерларга нима маслаҳат берган бўлар эдингиз?

– Дарҳақиқат, бу йил баҳорда жудаям ўзгарувчан об-ҳаво кузатилди. Совуқ ва ёмғирли келган май оқибатида кўплаб хўжаликлар картошкани ўз вақтида эка олмадилар. Кейин эса биз бир ой мобайнида қурғоқчиликка дуч келдик. Украинанинг жанубида ҳар куни жала қуйиб турган бир вақтда, Киев вилоятидаги далаларимизда биз уруғ қадаганимиздан кейин 130 мм ёғингарчилик бўлди холос.

Бундай мураккаб вазиятдан чиқиш йўлларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, бу йил биз биринчи марта картошкани томчилатиб суғориш асосида етиштираётган 20 гектар майдонда синов ўтказдик. Умуман олганда, суғорилмаган майдон билан томчилатиб суғориш тизими ишга туширилган майдонимизни таққосласак, ҳосилдорликдаги фарқ 50 фоизни ташкил этди. Житомир, Черниговский ва Киев вилоятларининг бир қисми қурғоқчиликдан азият чекди. Бундай шароитда биз экин мева тукканини, бироқ ҳосил майда эканини кўряпмиз. Масалан, ўтган ва ундан аввалги йили картошкалар калибри 50-60 мм бўлган бўлса, ҳозир улар тахминан 35-45 мм ни ташкил этмоқда.

– Ҳозирда “Агрико”да янги навларни яратиш устида иш олиб бориляптими?

– “Агрико Украина” Голландиянинг “Агрико” кооперативининг расмий вакили ҳисобланади. “Агрико” компаниясида янги навлар селекцияси билан шуғулланадиган илмий-тадқиқот станцияси мавжуд. Одатда, улар истеъмолчиларнинг таъм эҳтиёжлари каби мезонлар бўйича ўстириладиган навлар, биологик етиштиришга мўлжалланган маҳсулотлар, шунингдек, мен юқорида тилга олган қурғоқчиликка бардошли навлар бўлади. Ҳозирда “Агрико” компаниясининг портфелида дунёнинг ҳар бир иқлим зонасига мос келувчи 200 га яқин навлар бўлиб, компаниянинг ўзи ушбу навларни дунёнинг 80 дан зиёд мамлакатига экспорт қилади.

– Агар Украинанинг турли иқлим зоналари ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг ҳар бирида қайси навлар кўпроқ экилмоқда?

– Биз бу ерда Украинанинг турли минтақаларида етиштиришга яроқли бўлган 20 га яқин навларни рўйхатдан ўтказганмиз. Масалан, Днепропетровск ва Донецк вилоятларида маҳаллий тупроқ ва иқлим шароитига жуда яхши мос келадиган “Пикассо” нави анча шуҳрат қозонган. Украина жанубидаги фермерлар компаниямиздан “Ривьера”, “Аризона”, “Эволюция” каби эртапишар навлар гуруҳини сотиб олишади. Албатта, фермер у ёки бу навни танлашда аввал бизнинг агрономлар билан маслаҳатлашади.

– Аввало, об-ҳаво инжиқликлари билан боғлиқ бу йилги тажрибани инобатга олган ҳолда, шундай ҳолат яна такрорланишига қарши қандайдир режангиз борми?

– Ҳа. Биз аллақачон суғориш тизимларига эга майдонларни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилдик. Албатта, ёғингарчилик кўп бўладиган йиллари у керак бўлмайди. Аммо сўнгги 5 йил мобайнида биз намлик танқислигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бироқ, бунга йўл қўймаслигимиз керак. Чунки картошка сув ва суғоришни талаб қиладиган экин тури ҳисобланади. Бу бизнинг ўзига хос кафолатимиз бўлади. Суғориш тизимига эга бўлмай туриб, картошка етиштириш худди лотореяга ўхшайди.

Украинадаги 80 фоиз хўжаликлар картошканинг хорижий селекция навларини етиштирмоқда

– Картошкани саноат усулида етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар ўз бизнесини янада ривожлантириши учун нима маслаҳат берган бўлардингиз?

– Биринчидан, яхши нархда сотиш учун сифатли картошка етиштириш керак. Бунинг учун сифатли уруғлик, суғориш ва ўсимликни ҳимоялашнинг яхши технологияси талаб этилади. Картошкани кейинчалик ишлаб чиқарувчи учун мақбул нархларда бозорда ёки супермаркетларда муваффақият билан сотиш учун уни тегишлича сақлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

– Картошка сақлаш омборингизни бугунги кўринишга олиб келиш, уни лозим даражада жиҳозлаш учун қанча вақт кетди?

 – Бир вақтнинг ўзида 1,2 минг тонна картошка сақловчи омборни биз 2010 йилда ишга туширганмиз. Омборни кенгайтириш бўйича навбатдаги босқич 2015 йилда амалга оширдик, 2018 йилда эса лойиҳани бугун сиз кўриб турган ҳолатда якунига етказдик.  Бугунги кунда биз фермерлар билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бизнинг талабларимиз асосида картошка етиштираётган хўжаликлар бор. Буни ҳисобга олганда, икки йўналишда ривожланиш мумкин – биз ер эгаларидан ижарага оладиган ўз майдонларимизни кенгайтириш ҳисобига ёки уруғлик картошкани “Агрико” компанияси технологияси бўйича етиштира оладиган фермерлар билан ҳамкорликни кучайтириш йўли билан.

Картошкани контракт асосида етиштириш учун ҳамкорларни танлашда биз ўзимизнинг муайян қоидаларимизга эгамиз. Агар хўжалик шундай мезонларга мувофиқ келадиган бўлса, биз келишиб оламиз, ўзаро талабларимизни айтамиз ва ҳамкорлик қиламиз.

– Украинадаги уруғлик картошка дунё бозорида сотилаётган шундай маҳсулотлардан нимаси билан фарқ қилади? Украиналик селекционерларда ушбу бозорга ўз навларини олиб чиқиш имконияти борми?

– Ҳозирги пайтда Украина навлар давлат реестрида картошканинг 180 га яқин навлари мавжуд. Уларнинг ярми украин селекционерлари томонидан яратилган. Шунга қарамай, фермерлар орасида ўтказилган сўровларнинг кўрсатишича, Украина селекциясига мансуб картошкани хўжаликларнинг 20 фоизи етиштирмоқда, қолганлар эса Ғарб компанияларининг селекция маҳсулотидан фойдаланишади. Нега бундай бўляпти? Гап шундаки, “Агрико” сингари Ғарб компаниялари ўз картошкасини кўргазма-далаларида доимий равишда синовдан ўтказиб боради, фермерларга у ёки бу навнинг афзалликларини тушунтиради, уларни қўллаб-қувватлайди. Афсуски, украин селекцияси борасида бундай деб бўлмайди.

Товар картошкаси савдоларининг ташқи бозорларига чиқишга келсак, бугун Украина картошкаси учун Беларусь Республикасига экспорт чекланган, Россия Федерацияси, Молдова ва ЕИ чегаралари ёпиқ. Фақат Озарбайжон, Грузия ва Яқин Шарқнинг бир неча мамлакатлари экспорт бозорига айланиши мумкин. Шу боис, ҳозир Украина картошкаси учун экспорт истиқболлари бир мунча қийин. Агар яқин 3-5 йил ичида вазият ўзгармаса, келажакда биз фақатгина ички бозор учун ишлашга мажбур бўламиз.

Шунга қарамай, бозор иштирокчилари агар биргаликда ҳаракат қилсак, юқорида тилга олинган қийинчиликларни енгиб ўтиш ва Украинада картошка бизнесини ривожлантириш қўлимиздан келади, дея умид қилмоқдалар.

Сообщение Украина фермерлари асосан қурғоқчиликка бардошли, эртапишар картошка навларини танламоқда – Николай Гордийчук, “Агрико-Украина” появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-asosan-qurqoqchilikka-bardoshli-ertapishar-kartoshka-navlarini-tanlamoqda-nikolay-gordiychuk-agriko-ukraina/feed/ 0
Қовун Украинада бир ҳафта ичида анчагина қимматлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qovun-ukrainada-bir-hafta-ichida-anchagina-qimmatladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qovun-ukrainada-bir-hafta-ichida-anchagina-qimmatladi/#respond Fri, 13 Aug 2021 15:37:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84233 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Украинада бу ҳафта қовун нархи сезиларли даражада ошди. Ушбу сегментдаги нархлар ўсишининг асосий омиллари маҳсулот бўйича таклифнинг мавсумий қисқариши, шунингдек, истеъмолчиларнинг фаол талаби бўлди. Шундай қилиб, ўтган ҳафта билан таққослаганда, Украина фермер хўжаликларида қовун ўртача 33%га қимматлашди,  фермерларнинг фикрича, бу биринчи навбатда, маҳсулот етказиб беришнинг...

Сообщение Қовун Украинада бир ҳафта ичида анчагина қимматлади появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Украинада бу ҳафта қовун нархи сезиларли даражада ошди. Ушбу сегментдаги нархлар ўсишининг асосий омиллари маҳсулот бўйича таклифнинг мавсумий қисқариши, шунингдек, истеъмолчиларнинг фаол талаби бўлди.

Шундай қилиб, ўтган ҳафта билан таққослаганда, Украина фермер хўжаликларида қовун ўртача 33%га қимматлашди,  фермерларнинг фикрича, бу биринчи навбатда, маҳсулот етказиб беришнинг мавсумий камайиши билан боғлиқ. Бугунги кунга келиб, жанубий ҳудуддаги кўплаб фермер хўжаликларида қовуннинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олиш деярли якунланди. Шу билан бирга, кейинги навлар йиғим-теримига шу ой охирида киришиш режалаштирилган. Бундан ташқари, айни босқичда кўплаб маҳсулот етиштирувчилар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қовуннинг сифати билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди.

Шундай қилиб, бугунги кунда фермерлар улгуржи қовунни даладан 4-8 грн/кг ($0,015-0,30) нархларда жўнатишмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, ҳозирги вақтда Украина фермер хўжаликларида қовун ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 23% қимматроқ. Соҳа мутахассисларининг фикрича, нархларнинг бундай жиддий фарқи, биринчи навбатда, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мамлакатда қовун етиштиришнинг камайиши билан боғлиқ.

Сообщение Қовун Украинада бир ҳафта ичида анчагина қимматлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qovun-ukrainada-bir-hafta-ichida-anchagina-qimmatladi/feed/ 0
Гагаузия боғбонлари (Молдова) олмадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gagauziya-boqbonlari-moldova-olmadan-yuqori-hosil-olishni-kutishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gagauziya-boqbonlari-moldova-olmadan-yuqori-hosil-olishni-kutishmoqda/#respond Tue, 10 Aug 2021 10:31:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83898 Қулай об-ҳаво шароити, кучли ёғингарчилик ва ёзги қуёш Гагаузияда (Молдова) олма ҳосилини яхши бўлишини таъминлади. Ўтган йили кучли қурғоқчилик туфайли олма ҳосили кутилганидан кам миқдорни ташкил этган эди. Унга қараганда, бу йилги ҳосил мўл бўлиши ҳақидаги башоратлар боғбонларни қувонтириши аниқ. Бу ҳақда Гагаузинфо агросаноат мажмуаси бош бошқармаси бошлиғи Андрей Димитрогло...

Сообщение Гагаузия боғбонлари (Молдова) олмадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қулай об-ҳаво шароити, кучли ёғингарчилик ва ёзги қуёш Гагаузияда (Молдова) олма ҳосилини яхши бўлишини таъминлади.

Ўтган йили кучли қурғоқчилик туфайли олма ҳосили кутилганидан кам миқдорни ташкил этган эди. Унга қараганда, бу йилги ҳосил мўл бўлиши ҳақидаги башоратлар боғбонларни қувонтириши аниқ. Бу ҳақда Гагаузинфо агросаноат мажмуаси бош бошқармаси бошлиғи Андрей Димитрогло Gagauzinfo.md порталига маълум қилди.

“Бу йил барча экинлар, шу жумладан, олма меваси ҳосили учун яхши келди. Бизнинг тадбиркорлар аллақачон эртапишар олмаларни йиғиб олишган, бироқ бу кам ва улар фақат боғларнинг умумий ҳосили ҳажмининг атиги 5 фоизини ташкил қилади. Бу маҳсулотлар асосан ички бозорда сотилади. Кечпишар олма навлари ҳали пишиб етилиш арафасида”, – дейди Димитрогло.

Олма ҳосилининг катта ҳажми экспорт қилинади, лекин асосий қисми қайта ишланади.

Кучли ёмғир ва дўл оқибатида иккита қишлоқ хўжалиги корхонасининг боғлари қисман зарар кўрган.

“Дўл олма боғларига қисман зарар келтирди. Бу “Ойдин” фермер хўжалигининг 13 гектари ва “Майдан-Груп” фермер хўжалигининг 8 гектарли ерлари бўлиб, у ердаги олмалар зиён етган, ҳосилнинг бир қисми эзилган, шунинг учун улар қайта ишланади”, – дея қўшимча қилди Димитрогло.

Гагаузияда ҳаммаси бўлиб 800 гектардан зиёд олма боғлари бор, уларнинг 500 таси Томай қишлоғида жойлашган.

Сообщение Гагаузия боғбонлари (Молдова) олмадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gagauziya-boqbonlari-moldova-olmadan-yuqori-hosil-olishni-kutishmoqda/feed/ 0
Икки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ikki-yilda-ozbekistonda-ertagi-uzum-navlarini-etishtirish-23-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ikki-yilda-ozbekistonda-ertagi-uzum-navlarini-etishtirish-23-foizga-oshdi/#respond Thu, 29 Jul 2021 08:48:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83017 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 45,5 минг тонна узум етиштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга кўпдир. Ушбу маълумотларни Республика Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра  эълон қилди. EastFruit таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, узум етиштириш 2021 йилнинг биринчи ярми йиллига 2019 йилнинг худди шу...

Сообщение Икки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 45,5 минг тонна узум етиштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга кўпдир. Ушбу маълумотларни Республика Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра  эълон қилди. EastFruit таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, узум етиштириш 2021 йилнинг биринчи ярми йиллига 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 23 фоизга ўсган.

Ўзбекистонда узум камдан-кам ҳолларда иссиқхоналарда етиштирилишини ҳисобга олсак, EastFruit экспертларининг фикрига кўра, январь-июнь ойларида  узум етиштириш бўйича маълумотлар очиқ ерларда етиштирилган эртаги узум навларига тааллуқлидир.

Январь-июнь ойларида узум етиштириш бўйича лидерлар республиканинг жанубий вилоятлари эканлиги ажабланарли эмас. 2021 йилги маълумотларга кўра, энг жанубий вилоятлар – Сурхондарё ва Қашқадарёнинг умумий улуши эртаги узум навларини етиштириш ҳажмининг деярли ярмини ташкил этади – 44%, ундан кейинги ўринларда Наманган, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидир:

Сурхондарё вилояти: 30,1%

Қашқадарё вилояти: 13,9%

Наманган вилояти: 11,8%

Бухоро вилояти: 11,4%

Самарқанд вилояти: 9,9%

Юқоридаги беш вилоятнинг умумий улуши Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш ҳажмининг 77 фоизини ташкил этади. Республикадаги қишлоқ хўжалиги етиштирувчи қолган 8 ҳудуднинг умумий улуши мос равишда 23 фоизга тенгдир.

2021 йилнинг июль ойи бошидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги 90 минг гектар майдонда узум етиштирилади. Ушбу соҳада 900 минг киши доимий ва мавсумий шаклда иш билан банд. Сўнгги тўрт йил ичида 52 минг гектар ерда янги узумзорлар барпо этилди. Ушбу соҳага 210 миллиард сўм субсидия шаклида йўналтирилди. Ушбу сумма ҳозирги курс билан 19,7 миллион доллар ҳисобланади. Бу даврда узумнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги улуши икки баравар ошди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 7 июлида Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев узумчиликни ривожлантириш ва узумни саноат усулида қайта ишлаш, шунингдек, ҳудудларда энотуризмни ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Йиғилишда республиканинг 44 та ҳудудида ўтган йиллар тажрибасига асосланиб, экспортбоп маҳсулот етиштиришга мўлжалланган янги узум плантацияларини яратиш, бюджетдан қўшимча субсидия ва компенсациялар ажратиш, ускуна ва технологияларни импорт қилиш учун имтиёзлар бериш каби муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, узумчиликда фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари, токзорлар барпо этишни молиялаштириш учун банклар ресурсидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш, хориж тажрибаси асосида янги серҳосил, данаксиз, совуққа ва касалликларга чидамли узум навларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Сообщение Икки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ikki-yilda-ozbekistonda-ertagi-uzum-navlarini-etishtirish-23-foizga-oshdi/feed/ 0
Молдовада бу йилги олхўри ҳосили ўтган йилга нисбатан 20-30 фоиз паст бўлади, маҳсулот сифати эса юқори https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-bu-yilgi-olkhori-hosili-otgan-yilga-nisbatan-20-30-foiz-past-boladi-mahsulot-sifati-esa-yuqori/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-bu-yilgi-olkhori-hosili-otgan-yilga-nisbatan-20-30-foiz-past-boladi-mahsulot-sifati-esa-yuqori/#respond Wed, 28 Jul 2021 08:10:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82908 Молдованинг деярли барча минтақаларидаги боғдорчилик корхоналари вакиллари бу йил кўплаб олхўри боғларида биологик даврийлик таъсирини кузатаётганликларини қайд этишмоқда. 2020 йилда нисбатан юқори ҳосил берган боғларда бу йил ҳосил анча паст бўлади (ва аксинча). Бундан ташқари, кўплаб олхўри плантациялари ўтган икки йилги қурғоқчиликдан кейинги оғир стресс таъсиридадир. Эслатиб ўтиш жоизки, экспертларнинг...

Сообщение Молдовада бу йилги олхўри ҳосили ўтган йилга нисбатан 20-30 фоиз паст бўлади, маҳсулот сифати эса юқори появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдованинг деярли барча минтақаларидаги боғдорчилик корхоналари вакиллари бу йил кўплаб олхўри боғларида биологик даврийлик таъсирини кузатаётганликларини қайд этишмоқда. 2020 йилда нисбатан юқори ҳосил берган боғларда бу йил ҳосил анча паст бўлади (ва аксинча). Бундан ташқари, кўплаб олхўри плантациялари ўтган икки йилги қурғоқчиликдан кейинги оғир стресс таъсиридадир.

Эслатиб ўтиш жоизки, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатдаги 22,7 минг гектарлик олхўри боғларидан атиги 65 минг тонна маҳсулот олинган. 2019 йили Молдовада 109 минг тонна, 2018 йилда эса 133 минг тонна олхўри йиғиб олинган.

Молдова Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар федерацияси – FARM мутахассиси Aндрей Збанкэнинг кузатувларига кўра, биринчи ярим йилликда ёғингарчилик туфайли олхўри боғларида ҳосил пасайиши маълум даражада меваларнинг юқори сифати билан қопланади. Ёзнинг биринчи ярмидаги ёғингарчилик туфайли олхўрилар ҳажми каттагина. Плантациялардаги фитосанитар фон ҳам ҳозирча жиддий хавф туғдираётгани йўқ.

Ушбу ҳафта охирига қадар мамлакатнинг жанубий ва марказий зоналаридаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида олхўри («Эртаги Чачакская» ва бошқалар)нинг эртаги навлари йиғила бошланади. Молдованинг биринчи олхўриси, асосан, ички бозорга чиқади. Фермерларнинг фикрига кўра, мавсум бошидаги улгуржи нарх улар учун контейнер ва ҚҚС билан 12-20 лей/кг ($0,66-1,11) оралиғида қулай бўлади. Бу ўтган йилги бошланғич нарх даражасидан тахминан бир ярим баравар юқори. Талаб нархларига бўлган катта умид бу йил Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларидаги олхўри ҳосилининг ёмон прогнозлари билан боғлиқ.

Сообщение Молдовада бу йилги олхўри ҳосили ўтган йилга нисбатан 20-30 фоиз паст бўлади, маҳсулот сифати эса юқори появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-bu-yilgi-olkhori-hosili-otgan-yilga-nisbatan-20-30-foiz-past-boladi-mahsulot-sifati-esa-yuqori/feed/ 0
Кахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kakhetiyada-sharqiy-gruziya-eksportbop-sifatli-shaftolining-narkhi-sezilarli-darazhada-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kakhetiyada-sharqiy-gruziya-eksportbop-sifatli-shaftolining-narkhi-sezilarli-darazhada-oshdi/#respond Thu, 22 Jul 2021 14:22:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82373 Сўнгги кунларда ушбу меванинг асосан бозорга етказиб берувчи Кахетия ҳудудида экспорт қилинадиган шафтоли нархи сезиларли даражада ошди. GurjaaniTV телеканалининг хабар беришича, шу кунгача ҳудуддаги совутиш хўжаликлари тукли шафтолини маҳаллий фермерлардан 1 кг учун 2,2–2,5 лари ($0,7–0,8), эртапишар нектарин (қизил деб аталадиган) нархида сотиб олишмоқда. 1 кг учун – 1,8 лари...

Сообщение Кахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги кунларда ушбу меванинг асосан бозорга етказиб берувчи Кахетия ҳудудида экспорт қилинадиган шафтоли нархи сезиларли даражада ошди.

GurjaaniTV телеканалининг хабар беришича, шу кунгача ҳудуддаги совутиш хўжаликлари тукли шафтолини маҳаллий фермерлардан 1 кг учун 2,2–2,5 лари ($0,7–0,8), эртапишар нектарин (қизил деб аталадиган) нархида сотиб олишмоқда. 1 кг учун – 1,8 лари ($0,5–0,6) ва кечпишар нектарин (сариқ ёки август деб аталади) – 1 кг учун 3,5–4 лари ($1,1–1,3)дан сотиб олмоқдалар.

Таққослаш учун: июль ойи бошларида, Кахетияда шафтоли йиғим-теримининг фаол босқичи бошланганда, сотиб олиш нархи 1 кг тукли шафтоли учун 1,0–1,4 ларини ($0,3–0,5) ва 1,2-1,8 ларини 1 кг нектарин учун ($0,4–0,6) ташкил этди. Ўтган давр мобайнида нархлар одатдагидан ошди.

Шунингдек ўқинг: Жорий мавсумда Грузия 5,4 миллион долларлик голубика резаворини экспорт қилди

Ҳозирги кунда Кахетияда шафтолини экспортга тайёрлаш ишлари билан 39 та совутиш хўжалиги шуғулланмоқда ва улар бу даврда тўлиқ қизғин иш олиб боради.

“Айни пайтда минтақада фаолият юритаётган 39 та совутиш хўжалиги бир-бирларига ўзаро рақобатчидирлар. Шу ва яна ички бозордаги талаб нархларнинг қандай бўлишини белгилайди. Шуни таъкидлаш керакки, экспортчилар Грузия шафтолиси, шу жумладан, нектариннинг чет элда кун сайин танилиб бораётганига ишора қилмоқдалар. Грузия шафтолиси ташқи кўринишидан бошқа шафтолилардан унчалик фарқ қилмайди, лекин чет эллик харидорлар бизнинг меваларимизни, асосан, ўзгача таъми учун афзал кўришади», – деди GurjaaniTV телеканалининг талаб жиҳатларини шарҳлар экан Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Вано Басилашвили.

Шу билан бирга, у грузин шафтолиси сотилишида совутиш инфратузилмаси бу ерда “ҳал қилувчи рол” ўйнайди, деб таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, 1 майдан 18 июлгача бўлган даврда Грузия, жами, 15 069 тонна шафтоли, шу жумладан, нектарин экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 67 фоизга кўпдир. Пул қийматида экспорт 13 миллион 322 минг долларни ташкил қилди ёки, бошқача қилиб айтганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 65 фоизга кўп бўлди.

Грузия шафтолиси учун асосий экспорт бозори Россия бўлиб, ушбу давлатга 9 минг 378 тонна (умумий экспорт ҳажмининг 62%и), Арманистонга эса 4 минг 757 тонна (32%) экспорт қилинган. Шафтоли, шунингдек, Украина (337 тонна), Озарбайжон (269 тонна), Молдова (116 тонна), Беларусь (99 тонна), Қозоғистон (95 тонна) ва Словенияга (18 тонна) экспорт қилинди.

Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, Грузиядан 2020 йилда сархил шафтоли экспорти (шу жумладан, нектарин) пул қийматида 21,45 миллион долларни ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан 72 фоизга (12,48 миллион долларга) юқори дегани.

Сообщение Кахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kakhetiyada-sharqiy-gruziya-eksportbop-sifatli-shaftolining-narkhi-sezilarli-darazhada-oshdi/feed/ 0