экология • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 11 Mar 2022 16:31:49 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png экология • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 ЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ei-ozbekistonga-aqlli-va-ekologik-agrosektor-rivozhi-uchun-30-million-evroga-yaqin-mablaq-azhratadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ei-ozbekistonga-aqlli-va-ekologik-agrosektor-rivozhi-uchun-30-million-evroga-yaqin-mablaq-azhratadi/#respond Sat, 12 Mar 2022 04:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101290 Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2027 йиллардаги ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастур ишга туширилди. Дастур уч асосий йўналишни ўз ичига олган: «ақлли» ва экологик  агросекторни ривожлантириш; инклюзив рақамли ва «яшил» ўсиш; давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш. Янги индикатив дастур доирасида 2021—2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шундан 29,9...

Сообщение ЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2027 йиллардаги ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастур ишга туширилди. Дастур уч асосий йўналишни ўз ичига олган: «ақлли» ва экологик  агросекторни ривожлантириш; инклюзив рақамли ва «яшил» ўсиш; давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш. Янги индикатив дастур доирасида 2021—2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шундан 29,9 миллион евро қишлоқ хўжалиги секторини модернизациялашга  йўналтирилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари “ «Газета.uz» ҳаволасига таяниб.

2022 йилнинг 10 март куни Тошкентда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастурини ишга тушириш бўйича конференция бўлиб ўтди. Анжуманда томонлар қишлоқ хўжалиги ва «яшил ўсиш»ни қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади

Янги индикатив дастурга мувофиқ, 2021-2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шу билан бирга, GSP+ доирасидаги мониторинг ва реализацияни ўз ичига олган уч муҳим йўналишга эътибор қаратилади:

инклюзив, рақамли ва «яшил» ўсиш (молиялаштириш ҳажмининг 40 фоизи), рақамли «яшил» ўсишни қўллаб-қувватлашга асосий урғу берилади;

агросекторни модернизациялаш (молиялаштириш ҳажмининг 36 фоизи), яъни “ақлли”, экологик соф ва барқарор ёндашувларни жорий этиш учун;

давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва рақамли трансформация (молиялаштириш ҳажмининг 17 фоизи) – демократик бошқарув, ҳуқуқ устуворлиги ва давлат хизматлари сифатини такомиллаштириш бўйича ҳукумат ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун.

Қолган 7 фоиз маблағ гендер тенглиги, инсон ҳуқуқлари, ёшлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик дастурларини молиялаштиришга ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 апрелидан Европа Иттифоқига 6200 турдаги товарларни божхона божисиз экспорт қилувчи GSP+ преференциялар тизимига қўшилган. Ўзбекистон Преференцияларнинг Умумий схемалари (GSP) доирасида бенефициар-мамлакат сифатида қабул қилинган. Ушбу мақомга эга бўлиш учун GSP қоидаларига VIII иловада қайд этилган инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, атроф-муҳитни асраш ва самарали бошқарув бўйича 27 та асосий халқаро конвенцияларга риоя қилиш бўйича Ўзбекистонда катта ишлар амалга оширилди. Натижада, Ўзбекистон 27 конвенцияни ратификация қилди. Уларнинг қарийб ярми атроф-муҳит муҳофазасига алоқадордир. GSP регламенти GSP+га эга бўлувчиларнинг мажбуриятлари устидан доимий мониторинг олиб боришни кўзда тутади.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 ноябридан эътиборан, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Преференцияларнинг халқаро тизими («GSP Enhanced Framework»)га қўшилди. Ушбу қарор Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Халқаро савдо вазирлиги томонидан 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган.

Буюк Британия ўзининг «GSP Enhanced Framework» тизимининг «Кенгайтирилган схемаси» бўйича ривожланаётган мамлакатлардан импорт қилинадиган товарлар учун ЕИнинг GSP+ тизимига ўхшаш имтиёзларни қўллайди, бу мамлакат Европа Иттифоқидан чиққач, ривожланаётган мамлакатлар учун жорий этилган.

Ушбу қарор қабул қилингунига қадар Ўзбекистон Преференциялар умумий тизимининг (“GSP General Framework”) асосий схемасидан фойдаланган бўлиб, унга кўра, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Буюк Британияга 3000 турга яқин товарларни божхона божи тўловларисиз ва 3200 турдаги товарларни пасайтирилган божхона божи ставкаларда экспорт қилишлари мумкин эди.

“GSP Enhanced framework” бир томонлама тариф преференциялари олингач, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Буюк Британияга божхона божисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товарлар сони 3000 тадан 7800 тагача ошди.

Сообщение ЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ei-ozbekistonga-aqlli-va-ekologik-agrosektor-rivozhi-uchun-30-million-evroga-yaqin-mablaq-azhratadi/feed/ 0
Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/#respond Fri, 25 Feb 2022 04:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100648 Буюк Британияда ўтган йили қурилиши якунланган кенг кўламли экологик соф иссиқхона лойиҳаси – “Low Carbon Forming” ишга туширилди. Бу хусусда АgroТimes лойиҳа веб-сайти ҳаволасига таяниб хабар берди. Шарқий Англияда жойлашган Норвич яқинидаги иссиқхона комбинати 16 гектар экин майдонига эга (ҳар бири 7 ва 9 гектардан иккита иссиқхона), у яқин атрофдаги...

Сообщение Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул появились сначала на EastFruit.

]]>

Буюк Британияда ўтган йили қурилиши якунланган кенг кўламли экологик соф иссиқхона лойиҳаси – “Low Carbon Forming” ишга туширилди. Бу хусусда АgroТimes лойиҳа веб-сайти ҳаволасига таяниб хабар берди.

Шарқий Англияда жойлашган Норвич яқинидаги иссиқхона комбинати 16 гектар экин майдонига эга (ҳар бири 7 ва 9 гектардан иккита иссиқхона), у яқин атрофдаги сув тозалаш иншоотидан чиққан иссиқ сув билан иситилади.

Оддий иссиқхонада иссиқлик ишлаб чиқариш учун қазилма ёнилғилар ёқилса, тизим оқава сувни тозалаш иншоотидан чиққан иссиқликни олади ва уни иссиқхонанинг кенг майдонини иситиш учун ишлатади. Бу экин етиштиришда углерод чиқиндиларини тахминан 75% га камайтириши билан аҳамиятлидир.

Иссиқлик маҳаллий оқава сув тозалаш иншоотларидан олинади ва ёпиқ контур орқали иссиқхоналарда жойлашган иссиқлик насосларига ўтказилади.

Ердаги иссиқлик насослари учун электр энергияси тармоқдан ва комбинацияланган иссиқлик қуввати блокларидан келади. Ушбу ИЭС иссиқхонанинг иситиш тизимини тўлдиради ва унинг ичидаги атмосферани қўшимча карбонат ангидрид гази билан таъминлайди.

Асосий иссиқхонага экинларни ҳимояловчи вертикал гидропоника ва бионазорат усуллари (Маcrolophus pygmaeus номли йиртқич ҳашаротни йўқ қилиш) ёрдамида 378 минг дона помидор кўчати экилди. Қўшни иссиқхонада ҳам худди шундай технология бўйича 14 миллион дона бодринг ва 22 миллион дона қалампир етиштирилмоқда.

Сообщение Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/feed/ 0
Германияда кам углеводли картошка сотувга чиқарилди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/germaniyada-kam-uglevodli-kartoshka-sotuvga-chiqarildi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/germaniyada-kam-uglevodli-kartoshka-sotuvga-chiqarildi/#respond Tue, 25 Jan 2022 08:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98175 Чакана савдо гиганти Каufland (Германия) кам углеводли (ўртача кўрсаткичдан 30% камроқ) картошкани сотувга чиқарди. «Linella» номли янги нав бутун Германия бўйлаб Каuflandнинг барча савдо нуқталарида сотилмоқда, дея хабар берди Аll Retail. Картошканинг инновацион нави Каuflandнинг узоқ йиллик ҳамкори – Europlant Plant Breeding компанияси билан ҳамкорликда яратилган. Картошка навларига ихтисослашган селекцион...

Сообщение Германияда кам углеводли картошка сотувга чиқарилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Чакана савдо гиганти Каufland (Германия) кам углеводли (ўртача кўрсаткичдан 30% камроқ) картошкани сотувга чиқарди.

«Linella» номли янги нав бутун Германия бўйлаб Каuflandнинг барча савдо нуқталарида сотилмоқда, дея хабар берди Аll Retail.

Картошканинг инновацион нави Каuflandнинг узоқ йиллик ҳамкори – Europlant Plant Breeding компанияси билан ҳамкорликда яратилган.

Картошка навларига ихтисослашган селекцион компания углевод миқдори деярли учдан бир қисмга камайтирилган турли навларни ишлаб чиққан.

Картошка органик равишда, биринчи навбатда, Қуйи Саксониядаги оилавий корхоналарда етиштирилади, улар назорат қилинадиган усулларга мувофиқ ишлайди ва QS сертификатига эга.

Мунтазам тестлар картошканинг белгиланган паст энергетик таркибга мос келишини таъминлайди.

Картошка нозик таъмга ва мумсимон текстурага эга бўлиб, салатларга ёки димлаб пишириш учун жуда ҳам мос келади.

«Картошка рационимизнинг ажралмас қисмидир. Linella кам углеводли картошка истеъмол қилишни истовчи мижозлар учун мукаммал муқобил», дейди Кauflandнинг мева-сабзавотлар хариди бўйича бошқарувчи директори Стефан Люкс.

Сообщение Германияда кам углеводли картошка сотувга чиқарилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/germaniyada-kam-uglevodli-kartoshka-sotuvga-chiqarildi/feed/ 0
Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/#respond Sat, 02 Oct 2021 17:15:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88210 Моrrisons – барча дўконларида пластикдан фойдаланишни камайтириш учун бананни пластик халтада сотишдан бош тортган Буюк Британиядаги биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди. Мorrisons энди бананни қадоқлаш учун қоғозли ленталардан фойдаланади, деб ёзмоқда FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб. Бананни қадоқлашда пластик халталардан воз кечишга қарор қилишдан аввал Моrrisons 12 ҳафталик синов давридан ўтди. Ушбу...

Сообщение Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Моrrisons – барча дўконларида пластикдан фойдаланишни камайтириш учун бананни пластик халтада сотишдан бош тортган Буюк Британиядаги биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди. Мorrisons энди бананни қадоқлаш учун қоғозли ленталардан фойдаланади, деб ёзмоқда FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб.

Бананни қадоқлашда пластик халталардан воз кечишга қарор қилишдан аввал Моrrisons 12 ҳафталик синов давридан ўтди. Ушбу муддатда пластик банан халталари қоғозли ленталар билан алмаштирилди. Бу вақт мобайнида дўконлар тармоғи 2 миллион дона пластик халтани ишлатишдан воз кечишга муваффақ бўлди. Бананни пластикка қадоқлашдан бутунлай воз кечиш учун Мorrisons бир марталик халталардан фойдаланишни йилига 45 миллион донага, пластикдан фойдаланишни 180 тоннага камайтиради.

Шунингдек ўқинг: Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин

«Бананларнинг ўз қадоғи бор, бу уларнинг пўстлоғидир. Бундан ташқари, улар бош бўлиб ўсади, ҳаммасини бир ерга жамлашга уринишнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун оддий, мустаҳкам қоғозли лента идеал вариант ҳисобланади. Синовларда банан сифати бузилмагани боис, пластикдан қоғозли қадоққа ўтиш ҳеч бир муаммо туғдирмади”, дейди Моrrisons супермаркетлар тармоғининг банан харид қилувчиси Элио Биондо.

Сообщение Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/feed/ 0
Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-2023-yildan-etiboran-meva-sabzavot-mahsulotlarini-plastik-qadoqda-sotish-taqiqlanishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-2023-yildan-etiboran-meva-sabzavot-mahsulotlarini-plastik-qadoqda-sotish-taqiqlanishi-mumkin/#respond Mon, 27 Sep 2021 18:53:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87688 Испания ҳукумати ишлаб чиқаётган ҳамда Экологик ислоҳотлар вазирлиги эълон қилмоқчи бўлган қадоқлаш ва чиқиндилар тўғрисидаги қироллик фармони 2023 йилдан бошлаб, Испания чакана савдо дўконларида мева-сабзавотларни пластик идишларда сотишни таъқиқлайди. Пластик қадоқлашни тақиқлаш вазни 1,5 кг дан кам бўлган мева-сабзавот маҳсулотларига тааллуқлидир. Бу таъқиқ Франциянинг чиқиндилар тўғрисидаги қонунига ўхшаш бўлиб, ушбу...

Сообщение Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Испания ҳукумати ишлаб чиқаётган ҳамда Экологик ислоҳотлар вазирлиги эълон қилмоқчи бўлган қадоқлаш ва чиқиндилар тўғрисидаги қироллик фармони 2023 йилдан бошлаб, Испания чакана савдо дўконларида мева-сабзавотларни пластик идишларда сотишни таъқиқлайди.

Пластик қадоқлашни тақиқлаш вазни 1,5 кг дан кам бўлган мева-сабзавот маҳсулотларига тааллуқлидир. Бу таъқиқ Франциянинг чиқиндилар тўғрисидаги қонунига ўхшаш бўлиб, ушбу қонун 2022 йилда кучга киради.

«Испания ижроия ҳокимияти қадоқлашдан ортиқча фойдаланишга қарши курашишга ҳаракат қилмоқда», деди вазирлик вакили. Худди шу манбалар  пластик ифлосланиш ҳаддан  ошиб кетганлиги билан ветони оқлади, деб хабар бермоқда АгроБизнес.

Мавжуд маълумотларга кўра, таъқиқ улгуржи шаклда сотилганда сифати бузилиши мумкин бўлган маҳсулотларга тааллуқли эмас. Маҳсулотлар рўйхатини Испания озиқ-овқат ва озуқавий маҳсулотлар хавфсизлиги агентлиги тузади.

Шунингдек ўқинг: Франция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди

Шунингдек, қироллик фармонининг мақсадларидан бири – 2030 йилга қадар ичимликлар учун пластик идишлар сотилишини 50 фоизга камайтиришдир. Жорий ўн йиллик охирига бориб, бозордаги барча қадоқлар 100% қайта ишланиши керак.

Вазирлик, шунингдек, қаттиқ пластик ёки шиша идиш каби кўп марталик қадоқларни илгари сурмоқчи.

Сообщение Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-2023-yildan-etiboran-meva-sabzavot-mahsulotlarini-plastik-qadoqda-sotish-taqiqlanishi-mumkin/feed/ 0
Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/#respond Thu, 26 Aug 2021 10:11:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85175 Liquidseal компанияси (Нидерландия) мева ва сабзавотларга қатлам суриш бўйича янги технологияни тақдим этди. Айтилишича, ушбу технология маҳсулотни янги ҳолатда сақлаш муддатини икки баравар узайтириб, озиқ-овқат ва қадоқлаш чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради. Қатламда  Япониянинг Kuraray компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган юқори сифатли поливинил спирт (PVOH)дан фойдаланилади. Ушбу япон компаниясининг ваколатхонаси Германияда жойлашган...

Сообщение Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Liquidseal компанияси (Нидерландия) мева ва сабзавотларга қатлам суриш бўйича янги технологияни тақдим этди. Айтилишича, ушбу технология маҳсулотни янги ҳолатда сақлаш муддатини икки баравар узайтириб, озиқ-овқат ва қадоқлаш чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради.

Қатламда  Япониянинг Kuraray компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган юқори сифатли поливинил спирт (PVOH)дан фойдаланилади. Ушбу япон компаниясининг ваколатхонаси Германияда жойлашган бўлиб, у дунёнинг етакчи махсус химикатлар ишлаб чиқарувчиларидан бири саналади.

Kuraray томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли PVOH полимерлар тўпламидан фойдаланиб, Liquidseal ўз қатламларини турли пўстлоқларга нисбатан мослаштириши мумкин. Бундан ташқари, Kuraray рўйхатдан ўтиш жараёнида ва ушбу технологияни бошқа соҳаларда қўллаш имкониятларини очишда Liquidsealга кўмаклашади, деб ёзади АгроБизнес.

Liquidsealнинг маълум қилишича, ҳозирда улар янги PVOH нави — Kuraray Poval 5-88 FA асосида олхўри, олма ва шафтоли учун еса бўладиган қатлам устида иш олиб бормоқда.

“Мевалар ва сабзавотлар кислород билан алоқага киришганда, оксидланиш бошланади ва микроорганизмлар тезроқ кўпайиши мумкин. Ушбу жараённи секинлаштириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳозирга қадар асалари муми ёки шакардан тайёрланган қопламлардан фойдаланишган ёхуд маҳсулотни қўшимча пластик қоплам билан ўрашган. Кўпинча бу самара бермайди ва атроф муҳитга зарар етказади. Бизнинг янгича ечимимиз, масалан, авокадони сақлаш муддатини икки баравар узайтириши мумкин. Қолаверса, биз ишлаб чиққан қоплам инсонлар ва атроф муҳит учун ҳам анчагина фойдали”, дея тушунтириш берди Liquidsealнинг тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича менежери Гленн Гроневеген.

Liquidseal қопламаларининг асосини сув ташкил қилади, уларнинг таркибида органик эритмалар мавжуд эмас. Гуруҳнинг таъкидлашича, Kurarayнинг PVOH материаллари туфайли улар тўлиқ биологик парчаланиши мумкин.

Liquidseal қопламалари бевосита мева пўстлоғи устидан жуда юпқа қилиб суртилади. Компаниядагиларнинг айтишича, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари катта ҳажмдаги қўшимча инвестицияларсиз, мавжуд ускуналар ёрдамида ушбу янги қопламани ўз маҳсулотларига суртишни йўлга қўйишлари мумкин.

Сообщение Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/feed/ 0
Ўсимлик порошогидан вафли – Aмерика ошпазидан суперфуд https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/osimlik-poroshogidan-vafli-amerika-oshpazidan-superfud/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/osimlik-poroshogidan-vafli-amerika-oshpazidan-superfud/#respond Fri, 13 Aug 2021 15:41:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84235 Нью-Йорклик Жозеф Мальяно Kickstarterда маблағ йиғиш кампаниясини бошлади. Илк ҳафтада 257% молиялаштирилди ва бу унга 27 минг доллар олиб келди. Aмерикалик ошпаз суперфуд – ўсимликлардан блинчик ва вафли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун сармоя йиғмоқда. Маҳсулот таркибида шакар, сут, соя ҳамда ГМО бўлмайди, шунингдек анъанавий вафли таркибида мавжуд сунъий ингредиентлар...

Сообщение Ўсимлик порошогидан вафли – Aмерика ошпазидан суперфуд появились сначала на EastFruit.

]]>

Нью-Йорклик Жозеф Мальяно Kickstarterда маблағ йиғиш кампаниясини бошлади. Илк ҳафтада 257% молиялаштирилди ва бу унга 27 минг доллар олиб келди.

Aмерикалик ошпаз суперфуд – ўсимликлардан блинчик ва вафли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун сармоя йиғмоқда.

Маҳсулот таркибида шакар, сут, соя ҳамда ГМО бўлмайди, шунингдек анъанавий вафли таркибида мавжуд сунъий ингредиентлар ҳам бўлмайди. Шунга қарамай, у жуда мазали бўлиши аниқ. Бу хусусда батафсил NewFood хабарида ёзилди.

Жозеф мева-сабзавотларга асосланган муқобил маҳсулот яратди, у соғлиққа фойдали бўлиши билан бирга, экологияга ҳам зарар етказмайди.

Вафли тайёрлашда лавлаги, банан, олма кукуни, ширин картошка (батата) ва ҳатто гулкарам ҳамда цуккини кукуни асос вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, арпа клетчаткаси ҳам ишлатилади.

Шунингдек ўқинг: Aнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео)

«Бизнинг аралашмаларимиз маҳаллий ингредиентлардан тайёрланади. Металл қадоқнинг 40 фоизи қайта ишланган хом ашё ҳиссасига тўғри келади ва уни иккинчи бор қайта ишлаш мумкин”, дейди Kickstarter кампаниясининг ғоя муаллифи.

У вафли тайёрлаш учун кукунларни шунчаки сув билан аралаштиришни маслаҳат беради.

Жозеф дугонаси Жен билан сайёрага зарар етказмайдиган озиқ-овқат компаниясини очишга қарор қилган. Шунинг учун улар ўсимлик асосида тайёрланадиган таомда тўхталишди.

Женнинг тажрибаси маҳсулот ишлаб чиқариш, барқарор таъминот занжирларини яратиш ва етказиб бериш операцияларини ташкил этишда асқотади. Зеро, у қиз озиқ-овқат компанияларини тузишда тажрибага эга бўлган профессионал ошпаздир.

Жозеф эса маҳоратли бош-ошпаз ва у озиқ-овқат компанияларини ташкиллаштириш тизимида тажрибаси бор.

Сообщение Ўсимлик порошогидан вафли – Aмерика ошпазидан суперфуд появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/osimlik-poroshogidan-vafli-amerika-oshpazidan-superfud/feed/ 0
Франция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiya-2022-yilning-1-yanvaridan-boshlab-meva-sabzavotlar-qadoqi-uchun-plastmassadan-foydalanishni-cheklaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiya-2022-yilning-1-yanvaridan-boshlab-meva-sabzavotlar-qadoqi-uchun-plastmassadan-foydalanishni-cheklaydi/#respond Sun, 08 Aug 2021 12:38:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83773 2020 йилнинг февраль ойида Франция парламенти циркуляр иқтисодиёт цикли доирасида чиқиндиларга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Қонуннинг мақсади чиқиндиларни чеклаш ва табиий ресурсларни тежаш мақсадида Францияда ишлаб чиқариш ва истеъмол моделини ўзгартиришдир. Янги қонун бир марта ишлатиладиган пластмассаларни йўқ қилиш, истеъмолчиларга чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлашни кўпайтириш ҳақида яхшироқ...

Сообщение Франция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди появились сначала на EastFruit.

]]>

2020 йилнинг февраль ойида Франция парламенти циркуляр иқтисодиёт цикли доирасида чиқиндиларга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Қонуннинг мақсади чиқиндиларни чеклаш ва табиий ресурсларни тежаш мақсадида Францияда ишлаб чиқариш ва истеъмол моделини ўзгартиришдир.

Янги қонун бир марта ишлатиладиган пластмассаларни йўқ қилиш, истеъмолчиларга чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлашни кўпайтириш ҳақида яхшироқ маълумот бериш, компанияларга режалаштирилган эскирган (ишлаб чиқариш муддати белгиланган) маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш ва ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштиришни ўз ичига олади. Бу хусусда Freshfruitportal материаллари асосида FruitNews ёзди.

Ушбу қонуннинг айрим қисмлари қишлоқ хўжалиги саноатига ҳам таъсир қилади. Шундай қилиб, қонун лойиҳасининг 77-моддасида, агар қадоқланган маҳсулот вазни 1,5 кг дан кам бўлса, мева-сабзавот учун пластик қадоқлардан фойдаланиш таъқиқланади. Истисно фақат нопластик идишларга қадоқлаб бўлмайдиган мева-сабзавотлар учундир. 80-модда мевалар учун биологик парчаланадиган материаллардан тайёрланмаган стикерлардан фойдаланишни таъқиқлайди. Қонун 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Шунингдек ўқинг: Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади

Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоб-китобларига кўра, французларнинг мева-сабзавотларни стикерлар билан сотишни таъқиқлаши AҚШ экспортёрларининг ҳар йили Франция бозорига қарийб 20 миллион долларлик ширин картошка ва 8 миллион долларга яқин грейпфрут етказиб беришига тўсқинлик қилиши мумкин. Маълумки, Қўшма Штатларда кўплаб турдаги меваларнинг назорати ва уларнинг брендлаштирилишини таъминлаш мақсадида стикерлар ишлатилади.

Сообщение Франция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiya-2022-yilning-1-yanvaridan-boshlab-meva-sabzavotlar-qadoqi-uchun-plastmassadan-foydalanishni-cheklaydi/feed/ 0
Aнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ananasdan-krossovkalar-moda-brendlari-poyabzal-va-libos-tikishda-khuddi-ushbu-mevadan-foydalanmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ananasdan-krossovkalar-moda-brendlari-poyabzal-va-libos-tikishda-khuddi-ushbu-mevadan-foydalanmoqda-video/#respond Thu, 05 Aug 2021 09:14:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83545 Жаҳондаги энг йирик мева-сабзавот етказиб берувчи – Dolе, Лондонда жойлашган Ananas Anam стартапи билан биргаликда табиий чарм муқобили сифатида ананасдан тайёрланган – Pinatex ишлаб чиқаради. Янги ҳамкорлик доирасида Dole ўз плантацияларидан қолган ананас баргларини йиғиб, Ananas Anamга юборади, деб хабар бермоқда NewFood. Барглардан тола олингач, у қуритилади, қайта ишланади ва...

Сообщение Aнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Жаҳондаги энг йирик мева-сабзавот етказиб берувчи – Dolе, Лондонда жойлашган Ananas Anam стартапи билан биргаликда табиий чарм муқобили сифатида ананасдан тайёрланган – Pinatex ишлаб чиқаради.

Янги ҳамкорлик доирасида Dole ўз плантацияларидан қолган ананас баргларини йиғиб, Ananas Anamга юборади, деб хабар бермоқда NewFood.

Барглардан тола олингач, у қуритилади, қайта ишланади ва номато тўрга айлантирилади. Бу  Pinatex учун асосдир.

Pinatex – терининг машҳур веганча муқобили. Уни мода брендлари кийим-кечак, пойабзал ва автомобиль қопламаси учун кенг қўллайди.

Ҳозирги кунда Pinatexни Nike, H & М, Paul Smith ва Hugo Boss каби компаниялар ишлатмоқда.

Яқинда Nike компанияси пинатексдан янги пойабзал ишлаб чиқара бошлади (Фото: Nike)

Ananas Anamнинг маълумотларига кўра, ҳар бир квадрат метр Pinatex ҳайвонларнинг табиий терисига қараганда 8 кг углерод чиқиндисини тежайди.

Doleнинг хабар беришича, озиқ-овқат чиқиндиларига қарши курашишдан ташқари бу ҳамкорлик Филиппиндаги ананас етиштирувчи фермерлар учун янги даромад манбаларини юзага келтиради.

Одатда, чиқитга чиқариладиган ананас баргларини энди фойдали хом ашёга айланиб, минтақадаги кичик фермерларга ёрдам бериш мумкин.

«Ananas Anam» компанияси асосчиси ва бош креатив директори Кармен Хижосанинг айтишича, «Доле» ананас етказиб берувчилари ва айниқса, кичик фермерлар билан ҳамкорлик компания фаолиятининг бир қисмига айланади.

Сообщение Aнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ananasdan-krossovkalar-moda-brendlari-poyabzal-va-libos-tikishda-khuddi-ushbu-mevadan-foydalanmoqda-video/feed/ 0
Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/plastik-orniga-bodring-aqshda-salqin-ichimliklar-uchun-esa-boladigan-idishlar-taklif-qilishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/plastik-orniga-bodring-aqshda-salqin-ichimliklar-uchun-esa-boladigan-idishlar-taklif-qilishdi/#respond Sun, 01 Aug 2021 11:51:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83254 ЕИда бир марталик пластик идишлар ишлаб чиқариш тақиқланди. Энди ичимликлар учун идишлар металл ёки қоғоздан, дейлик, вилкалар эса ёғочдан ясалиши лозим. Зотан, нафақат европаликлар, балки бутун дунё ҳозирда пластикка муқобил вариант изламоқда. Чунки охирги 10 йил ичида инсоният аввалги бутун тарих давомидаги даврдан-да кўпроқ пластик чиқиндилар чиқарган. Кўпинча унинг ўрнига...

Сообщение Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди появились сначала на EastFruit.

]]>

ЕИда бир марталик пластик идишлар ишлаб чиқариш тақиқланди. Энди ичимликлар учун идишлар металл ёки қоғоздан, дейлик, вилкалар эса ёғочдан ясалиши лозим. Зотан, нафақат европаликлар, балки бутун дунё ҳозирда пластикка муқобил вариант изламоқда. Чунки охирги 10 йил ичида инсоният аввалги бутун тарих давомидаги даврдан-да кўпроқ пластик чиқиндилар чиқарган. Кўпинча унинг ўрнига ўсимлик хомашёсидан ҳам фойдаланилмоқда. Масалан, Украинадаги бир стартап ерга тушган барглардан қоғоз ва бир марталик ликоплар ишлаб чиқармоқда. Сум вилоятидаги олимлар эса крахмалдан биопакет яратишди. Шунингдек, еса бўладиган идишлар ҳам бор. Масалан, кофе учун вафлили стаканлар ёки бодрингдан ясалган ичимлик идиши, деб хабар беради SEEDS.

“Океанларда, тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, 4,4 миллион пластик идишлар мавжуд. Бодрингдан идиш тайёрлашдан кўзланган пировард мақсад – пластик чиқиндиларни камайтиришга кўмаклашишдир. Ушбу идишнинг бошқа рақобатчилардан устун жиҳатлари нимада? Бодринг идиш нафақат атроф муҳит учун фойдали, балки сиз салқин ичимликни ичиб бўлганингиздан кейин жуда хуштаъм туюлади. Мен ушбу маҳсулот тайёрланиши, реклама қилиниши ва дунёга келиши учун маблағ йиғмоқдаман. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги бу ишларимиз фарзандларимиз келажагини ҳимоя қилишдир”, деб ёзади бодринг идишлар ихтирочиси, 28 ёшли Томас Адейр инвестиция йиғиш бўйича kickstarter.com платформасида.

Умуман, стартапни ишлаб чиқаришга қўйиш учун краудфандинг платформасида 36 минг доллар тўплаш керак. Бунинг учун Томасда яна бир ой вақт бор.

Сообщение Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/plastik-orniga-bodring-aqshda-salqin-ichimliklar-uchun-esa-boladigan-idishlar-taklif-qilishdi/feed/ 0