дронлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 24 Feb 2022 20:39:58 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png дронлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар очилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/hindistonda-dronlarni-izharaga-beruvchi-markazlar-ochiladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/hindistonda-dronlarni-izharaga-beruvchi-markazlar-ochiladi/#respond Fri, 25 Feb 2022 05:30:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100649 Ўтган жума, яъни 19 февраль куни Ҳиндистонда  қишлоқ хўжалиги дронларидан фойдаланиш бўйича энг йирик жамоавий машғулотлар бўлиб ўтди. Ҳиндистон далалари узра юзлаб агродронларнинг кўргазмали парвози амалга  оширилди. Бош вазир Нарендра Моди ноёб парвозлар орқали амалга оширилган қишлоқ хўжалиги операциялари намойишини Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим босқич деб атади. Бу хусусда...

Сообщение Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар очилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган жума, яъни 19 февраль куни Ҳиндистонда  қишлоқ хўжалиги дронларидан фойдаланиш бўйича энг йирик жамоавий машғулотлар бўлиб ўтди. Ҳиндистон далалари узра юзлаб агродронларнинг кўргазмали парвози амалга  оширилди.

Бош вазир Нарендра Моди ноёб парвозлар орқали амалга оширилган қишлоқ хўжалиги операциялари намойишини Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим босқич деб атади. Бу хусусда AgroXXI www.hindustantimes.com. порталидаги мақола ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

“Бу ХХI асрнинг замонавий қишлоқ хўжалиги объектлари йўналишидаги янги саҳифадир. Ишончим комилки, айни янгилик  учувчисиз ускуналар секторини ривожлантиришда муҳим босқич бўлибгина қолмай, чексиз имкониятлар эшигини ҳам очади”, деб ёзди бош вазир мега-тақдимотдан сўнг Твиттерда.

Таҳлилчиларнинг айтишича, дронлар самарадор ва инновацион ускуна бўлишига қарамай, оддий фермер учун ҳали-ҳануз қимматлик қилмоқда.

Эътиборлиси, интеллектуал интернет-технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги дрони пуркашдан тортиб, экин ҳолати мониторингигача бўлган  қишлоқ хўжалиги тадбирларини бажариши мумкин.

Шунингдек ўқинг: Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео)

Дронларни Ченнайдаги  Garuda Aerospace стартапи ишлаб чиқарган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, компания яқин 2 йил ичида 100 минг дона дрон ишлаб чиқаришини айтган. “Бу ёшлар учун янгидан-янги иш ўринлари ва беқиёс имкониятлар яратади”, деди бош вазир.

Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар ҳам ташкил этилади ва уларга қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиши учун махсус маблағ ажратилади. Яна ҳам аниқроғи, бу дрон ва унинг қўшимча жиҳозлари базавий таннархининг 40 фоизи миқдоридаги компенсациядир.

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дронлар ихтисослаштирилган ижара марказлари орқали ҳамёнбоп нархда таклиф қилиниши керак бўлади. Бу маҳаллий фермерларнинг учувчисиз ускуналардан кўпроқ фойдаланишини рағбатлантиради”, дейди Аggrow қишлоқ хўжалиги технологияларига ихтисослашган фирма таҳлилчиси Араньяк Нирверкар.

Сообщение Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар очилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/hindistonda-dronlarni-izharaga-beruvchi-markazlar-ochiladi/feed/ 0
Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/#respond Mon, 21 Feb 2022 06:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100348 Қишлоқ хўжалигига робототехникани жорий этишда Украина ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор исбот этди. Тернополда Украинанинг «Роботлаштирилган агротизимлар» номли  компанияси 118 дона учувчисиз техникадан иборат Европадаги энг йирик дрон-пуркагичлар флотини тузди. Булар 59 та кўчма бригада бўлиб, 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида 500 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилга ишлов беради....

Сообщение Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигига робототехникани жорий этишда Украина ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор исбот этди. Тернополда Украинанинг «Роботлаштирилган агротизимлар» номли  компанияси 118 дона учувчисиз техникадан иборат Европадаги энг йирик дрон-пуркагичлар флотини тузди. Булар 59 та кўчма бригада бўлиб, 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида 500 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилга ишлов беради.

Ўтган йили барча хизмат кўрсатиш компаниялари қарийб 1 миллион гектар майдонга ишлов берганини ҳисобга олсак, эълон қилинган режалар дрон-пуркагичларнинг ўсимликларни ҳимоялаш воситалари бозоридаги ўрни ва аҳамияти салмоқли даражада ошганидан далолат беради.

Компания бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш мақсадида. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси раҳбари Игорь Чайкивскийнинг фикрича, бу ишчилар меҳнатини осонлаштириб, Украина далалари ҳосилдорлигини оширади.

Украинадаги учувчисиз ускуналарнинг асосий интегратори Drone UA XAG бренди остидаги дрон- пуркагичларни етказиб бериш бўйича кенг кўламли буюртма бажарилганини эълон қилди. 2022 йил бошида 100 донадан иборат биринчи партия мижозга жўнатилди, у кейинги бир неча ой ичида етказиб берилади. «Бу DroneUA тарихидаги энг йирик якка тартибдаги буюртмадир», дейди компания ҳаммуассиси Валерий Яковенко. «Биз ушбу компания билан  ҳамкорликни 2019 йилда 2 та дрон реализацияси орқали бошладик. Ўша пайтда Игорь Чайкивский  «Нега энди синаб кўрмаслигимиз керак?», деган қизиқиш билан дронларни сотиб олган эди. Шундан сўнг бир нечта кичик етказиб беришлар амалга оширилди. 2021 йилда «Роботлаштирилган агротизимлар» жамоаси ўз флоти ва пудратчилари билан 100 минг гектарга яқин майдонга ишлов бериш мавсумини якунлади. Йил охирида эса Игорь Чайкивский бизга 100 та дрон буюртмаси билан мурожаат қилди!  Бу – ақл бовар қилмас даражадаги буюртма эди. Айнан шу воқеанинг ўзи прогнозларимизни тасдиқлайди: дрон-пуркагичларнинг хизмат кўрсатиш бозори ҳар йили беш баробар ўсади.  Хизмат кўрсатувчи компаниялар сони нафақат Украинада ўсиб, кенгаяди, агар тўғри бошқарув йўлга қўйилса, бу – мамлакатдан ташқарида ҳам ривожланиши мумкин бўлган бизнес. Украина ҳозирданоқ, ҳаво-пуркагичларни жорий қилиш интенсивлиги бўйича Европа давлатларидан сезиларли даражада олдинда. Кўпчилик биздан ўрнак олади, бизнинг моделимизни асос деб билади! Қолаверса, 2021 йил якунларига кўра, биз XAG бренди остидаги дронларни интеграциялаш бўйича Бразилия, Вьетнам ва Тайланд каби етакчиларни ортда қолдириб, жаҳондаги  1-рақамли давлатга айландик. Жаҳон бозорини ички томондан билганимиз ҳолда айтишимиз мумкинки, Украина ҳаммадан кўра тез ҳаракатланмоқда”.

Дрон-пуркагичлар бозорининг фаол ўсиши фермерлар орасида ушбу хизмат турига талаб ортиши билан боғлиқ. Ўтган йили нархлар энг юқори даврда маҳсулот баҳоси деярли икки баробар ошди, шу билан бирга, дронлар анъанавий ускуналар билан солиштирилганда мутлақо рақобатбардошлигича қолади. Узоқ муддатли ёмғирлар, шунингдек, фермерларнинг ўзини оқловчи ускуналарни қўллаш кераклигини тушуниб етгани буюртмалар сони ошишига хизмат қилди. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш  мақсади сари интилмоқда.

“Дрон-пуркагичлар билан ишлаш орқали фермерлар пестицидларнинг 30 фоизини, сувнинг 95 фоизини ва ёқилғининг 90 фоизи (ёқилғи нархи ақл бовар қилмас даражада ошиб кетиши фонида)ни тежайди! Бундай асосли ҳисоб-китобни дронлар ёрдамида ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни таклиф этадиган хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ҳар бири тасдиқлайди. Ўтган йили биз мижозларимизнинг катта қисмига рад жавобини беришга мажбур бўлдик, чунки, талаб техник имкониятларимиздан ошиб кетди. Бригадалар мавсум давомида жуда қизғин ишлади ва суткалаб меҳнат қилди. Шу боис ҳам, бунча кўп дронга сармоя киритиш импульсив ечим эмас. Бозор ўсиб бормоқда ва вақти-вақти билан бир неча баробар ўсишда давом этади», дейди Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси асосчиси Игорь Чайкивский.

Инвестицияларга қайтадиган бўлсак: хизмат кўрсатиш компаниялари минтақаларда ташкил этилаётган бизнес ва у юқори мобиллик туфайли бутун Украина бўйлаб ишлаши мумкин. Компания 100 та дронга сармоя киритиб, мавсумда 50 тагача мобил бригадани иш билан таъминлаш учун 120 дан ортиқ иш ўринларини яратмоқда.

 

Сообщение Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/feed/ 0
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун 100 кг гача оғирликдаги дронлардан фойдаланишга рухсат берилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qishloq-khozhaligi-faoliyati-uchun-100-kg-gacha-oqirlikdagi-dronlardan-foydalanishga-rukhsat-berildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qishloq-khozhaligi-faoliyati-uchun-100-kg-gacha-oqirlikdagi-dronlardan-foydalanishga-rukhsat-berildi/#respond Sat, 04 Dec 2021 06:00:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94153 2021 йилнинг 30 ноябридан эътиборан, учиш оғирлиги 100 килограммгача бўлган дронлардан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланиш мумкин. Бошқа мақсадларда эса бундай қурилманинг максимал рухсат этилган учиш оғирлиги 25 килограммни ташкил этади, дея хабар қилишмоқда EastFruit мутахассислари. 2021 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Ўзбекистон...

Сообщение Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун 100 кг гача оғирликдаги дронлардан фойдаланишга рухсат берилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 30 ноябридан эътиборан, учиш оғирлиги 100 килограммгача бўлган дронлардан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланиш мумкин. Бошқа мақсадларда эса бундай қурилманинг максимал рухсат этилган учиш оғирлиги 25 килограммни ташкил этади, дея хабар қилишмоқда EastFruit мутахассислари.

2021 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларига қўйиладиган талаб ўзгартирилди. Янги талабга мувофиқ, дронларнинг максимал учиш оғирлиги 25 кг дан ошмаслиги керак, қишлоқ хўжалиги фаолияти учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратлари эса бундан мустасно, уларнинг максимал учиш оғирлиги 100 кг дан ошмаслиги белгиланган.

Мамлакат фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг эски таҳририда учувчисиз учиш аппаратларининг максимал учиш оғирлиги 25 килограммгача ва ҳеч қандай изоҳларсиз белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан агротехник тадбирларни ўтказишда бундай қурилмалардан фойдаланиш борасида истисно киритилди. Шундай қилиб, энди бу мақсадлар учун учиш оғирлиги 100 кг гача бўлган дронлардан фойдаланиш мумкин.

Янги тартиб 2021 йилнинг 30 ноябридан кучга кирди.

Сообщение Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолияти учун 100 кг гача оғирликдаги дронлардан фойдаланишга рухсат берилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qishloq-khozhaligi-faoliyati-uchun-100-kg-gacha-oqirlikdagi-dronlardan-foydalanishga-rukhsat-berildi/feed/ 0