давлат қўллаб-қувватлови • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:56:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png давлат қўллаб-қувватлови • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/#respond Wed, 27 Apr 2022 05:00:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104092 Ўзбекистонда  картошка етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлат миқёсида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти ва бу соҳани ислоҳ қилиш, аҳолининг картошкага бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2021 йили етиштирилган картошканинг асосий қисми – 74,7 фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади. Мамлакатда...

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда  картошка етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлат миқёсида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти ва бу соҳани ислоҳ қилиш, аҳолининг картошкага бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2021 йили етиштирилган картошканинг асосий қисми – 74,7 фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади.

Мамлакатда картошка уруғчилигини ривожлантириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бу эса қўшилган қийматнинг янги занжирларини яратиш имконини беради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

2020 йилда истеъмолга мўлжалланган ва уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш ҳамда республика ички бозорида картошкага бўлган талабни тўлиқ қондириш, кластер, кооперация механизмларини кенгайтириш, картошка етиштиришга замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-4704-сон) қабул қилинган эди. Мазкур қарорга мувофиқ, 40 та туман картошка етиштиришга, хусусан, 23 туман картошка уруғчилигига, 9 туман юқори репродукцияли (супер элита) картошка уруғчилигига йўналтирилди.

Юқоридаги чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.  Мамлакатда картошка етиштириш даражаси тобора ортиб боряпти. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган ушбу муҳим қишлоқ хўжалиги экинини етиштиришда Самарқанд, Андижон, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари етакчи ўринларни эгаллайди. Булунғур, Ургут, Янгиқўрғон ва Пайариқ туманлари деҳқонлари ички  бозорга энг кўп картошка етказиб беряпти. 2021 йилда деҳқон хўжаликлари мамлакатда етиштирилган жами картошканинг 74,7 фоизини бозорга етказиб берган.

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/feed/ 0
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/#respond Tue, 26 Apr 2022 08:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104005 Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб. Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик...

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик озиқ-овқат захиралари, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тизимли равишда назорат қилади. Зарур ҳолларда ҳудудларни керакли маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида товарларни ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш амалга оширилади.

Ҳокимликлар маълумотларига кўра, жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, республикада картошка захираси 204 минг тонна, сабзи 44,7 минг тонна, карам 28,6 минг тонна, пиёз 36 минг тоннани ташкил этмоқда.

Айни вақтда Туркистон вилоятида эртаги карам ҳосили йиғим-терими бошланди – 198 минг тоннага яқин карам ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилган. Май ойи  ўрталаридан июнга қадар 174 минг тонна эртаги картошка ва 55 минг тонна пиёз йиғиб олиниши кутилмоқда. Июнь ойида эса 45 минг тонна сабзи ҳосили йиғиб олиниши режалаштирилган.

«Мева-сабзавот ва эртапишар маҳсулотлар етиштириш учун етарли меҳнат кучига эга бўлган Туркистон вилоятида кучли салоҳият бор ва ушбу ҳудуд республика миқёсида асосий маҳсулот етиштирувчилардан бири ҳисобланади» дейди Ербол Карашукеев.

Вазир айланма схема ва барқарор жамғармалар доирасида Туркистон ўлкаси фермерларини фордвард молиялаштириш бўйича ишлар йўлга қўйилиши зарурлигини айтди. Бу чора фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш, товар тақчиллиги ва озиқ-овқат нархлари назоратсиз ошиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

EastFruit аввалроқ Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимликлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзолангани ҳақида хабар берган эди. Бу, ўз навбатида, мавсумдан ташқари вақтда сабзавот экинларининг нархи ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, ички бозорни сабзавотлар ва картошка билан тўлдиришга хизмат қилади.

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-dorivor-osimliklar-etishtirish-va-ularni-qayta-ishlashda-imtiyozlar-beriladi-eksport-qilishda-subsidiyalar-azhratiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-dorivor-osimliklar-etishtirish-va-ularni-qayta-ishlashda-imtiyozlar-beriladi-eksport-qilishda-subsidiyalar-azhratiladi/#respond Thu, 14 Apr 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103299 2022 йилнинг март ойи бошида EastFruit жорий йил охиригача Ўзбекистонда умумий майдони 5 минг гектарлик доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилиши билан боғлиқ режалар ҳақида ёзган эди.  Яқинда мамлакат раҳбарияти 2022 йилда барпо этиладиган доривор ўсимликлар плантациялари майдонини 7,5 минг гектарга оширишга қарор қилди. Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда доривор ўсимликлар...

Сообщение Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг март ойи бошида EastFruit жорий йил охиригача Ўзбекистонда умумий майдони 5 минг гектарлик доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилиши билан боғлиқ режалар ҳақида ёзган эди.  Яқинда мамлакат раҳбарияти 2022 йилда барпо этиладиган доривор ўсимликлар плантациялари майдонини 7,5 минг гектарга оширишга қарор қилди. Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда доривор ўсимликлар майдонини ҳозирги 600 гектардан 8100 гектарга, яъни, 13,5 баробар ошириш режалаштирилмоқда!

Бундан ташқари, доривор ўсимликларни қайта ишлаш корхоналарига хомашё ва асбоб-ускуналарни импорт қилишда имтиёзлар берилади, экспортёрларга эса тайёр маҳсулотни экспорт қилишда транспорт харажатларининг ярмигача қоплаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларнинг бари ва доривор ўсимликлар етиштиришни ривожлантириш, уларни қайта ишлаш ҳамда ташқи бозорларга экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари республика Президенти иштирокида 2022 йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати эълон қилган маълумотларга таяниб.

Президент Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимларига 2022 йил охирига қадар мамлакатнинг 80 та туманини доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштириш ва умумий майдони 7,5 минг гектарлик плантациялар барпо этиш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, кооперативлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари учун кўзда тутилган барча имтиёзлар ва молиялаштириш механизмлари доривор ўсимликлар етиштирувчиларга ҳам тегишли бўлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда

Доривор ўсимликлар плантацияларида бошқа экинлар экишга рухсат этилмайди.

Доривор ўсимликларни қайта ишлаш корхоналари 2025 йилнинг 1 январига қадар хомашё, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмларни олиб киришда божхона божидан озод қилинади.

Ушбу корхоналарнинг тайёр маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар турларининг расмий статистик маълумотларига кўра (2020 йилнинг апрель ҳолатига), маҳаллий флорага мансуб 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 та тури доривор ҳисобланиб, улардан 112 та тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган, шундан 70 та тури фармацевтика саноатида фаол қўлланиб келинмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-dorivor-osimliklar-etishtirish-va-ularni-qayta-ishlashda-imtiyozlar-beriladi-eksport-qilishda-subsidiyalar-azhratiladi/feed/ 0
Аграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agrar-soha-vakillari-50-foizlik-chegirma-bilan-16-khil-khizmat-turidan-foydalanishlari-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agrar-soha-vakillari-50-foizlik-chegirma-bilan-16-khil-khizmat-turidan-foydalanishlari-mumkin/#respond Fri, 18 Mar 2022 04:00:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101767 Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги  Билим, инновациялар ва хизматлар AKIS марказида тадбир бўлиб ўтди. Бу хақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Тадбирга таклиф этилган 150 нафардан зиёд соҳа вакилларига субсидиялар бўйича бугунги долзарб дастурлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рақамли платформалари тақдим этилди. Улар орқали фермерлар...

Сообщение Аграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги  Билим, инновациялар ва хизматлар AKIS марказида тадбир бўлиб ўтди. Бу хақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирга таклиф этилган 150 нафардан зиёд соҳа вакилларига субсидиялар бўйича бугунги долзарб дастурлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рақамли платформалари тақдим этилди. Улар орқали фермерлар керакли ҳужжатларни топширган ҳолда субсидияларга, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига,  маҳсулотларни сертификатлаш, қудуқларни бурғулаш, қишлоқ хўжалиги дронлари ёрдамидаги хизматлар (чанглатиш, зондлаш, мониторинг ва ҳоказо), ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш ускуналарига эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек, фермерларга AKIS хизматлар маркази базасида бир қатор хизматлар бўйича шартнома тузишнинг молиявий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

«Эндиликда барча қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчиси «Ўздаверлойиҳа» институтининг 16 турдаги хизматларидан фойдаланиш учун айнан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги AKIS хизматлар марказлари орқали мурожаат қилса, 2022 йил охирига қадар 50 фоиз чегирмага эга бўлади. Улар орасида ер тузиш ва картография йўналиши бўйича 7 та, дронлар йўналиши бўйича 5 та хизмат, хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини аниқлаш, зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашиш, қишлоқ хўжалиги экинлари майдони ҳамда ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни аниқлаш бўйича 3 йўналишдаги хизматлар бор», дейди «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ бош директори Руҳиддин Тўраев.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди

Уч йиллик имтиёзли муддат билан ўн йиллик лизингга олиш мумкин бўлган BAUER замонавий мобил ёмғирлатиб суғориш ускуналари ҳам «Бурғулаш хизмати» МCҲЖ бош офиси жойлашган Юқоричирчиқ туманидаги AKIS марказида тўлиқ ҳажмда тақдим этилган.

Ушбу ташкилот Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ҳукумат лойиҳаси доирасида буюртмачи-ташаббускорларнинг ер объектини аввалдан ўрганиб, лойиҳавий-техник асослашни ишлаб чиққан ҳолда замонавий суғориш ускуналарини агромаҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг ерларида профессионал даражада жорий этиш билан шуғулланади.

AKIS марказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси БAУЕР йирик ҳажмли суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича тўлиқ мутахассис маслаҳатини олиши, шунингдек, лизингнинг афзалликлари ва имтиёзли давр бўйича барча тушунтиришларга эга бўлиши мумкин.

AKIS марказида ташкил этилган фермерлар билан учрашувда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Aлишер Тўраев, Қаҳрамон Юлдашев, Мақсуд Рўзметов, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг субсидиялаш, рақамли платформалар ва бошқа хизматлар билан боғлиқ идоравий тузилмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди. “Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш маркази” ДМ, “Aгросервис оператор” ДМ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, “Тупроқсифаттаҳлил” ДУК, “Aгрокимё ва тупроқшунослик” ИТИ лабораториялари, «Бурғулаш хизмати» МCҲЖ  шулар жумласидандир.

Фермерларга AKIS марказининг мутахассисларидан субсидиялар олиш учун ҳужжатларни тўғри тўлдириш, қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ер участкаларини ижарага олиш мақсадида ариза бериш таклиф этилди.

Бундан ташқари, рақамли платформалар хусусиятлари, улардан  фойдаланиш ва уларнинг базасида нима олиш мумкинлиги батафсил тушунтирилди.

Тадбир доирасида фермерлар учун илмий-тадқиқот институтларининг уруғлик, кўчатлар ва ўғитлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Сообщение Аграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agrar-soha-vakillari-50-foizlik-chegirma-bilan-16-khil-khizmat-turidan-foydalanishlari-mumkin/feed/ 0
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Aгросубсидия» ягона ахборот тизимини синов тариқасида ишга туширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qishloq-khozhaligi-vazirligi-agrosubsidiya-yagona-akhborot-tizimini-sinov-tariqasida-ishga-tushirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qishloq-khozhaligi-vazirligi-agrosubsidiya-yagona-akhborot-tizimini-sinov-tariqasida-ishga-tushirdi/#respond Tue, 15 Mar 2022 08:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101532 Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “AСМ рақамлаштириш маркази” ДМ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Aгросубсидия” ягона ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ субсидияларни олиш учун аризаларни электрон тарзда юборишлари мумкин. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати...

Сообщение Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Aгросубсидия» ягона ахборот тизимини синов тариқасида ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “AСМ рақамлаштириш маркази” ДМ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Aгросубсидия” ягона ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ субсидияларни олиш учун аризаларни электрон тарзда юборишлари мумкин. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тизим www.аgrosubsidiya.uz электрон манзилида жойлаштирилган бўлиб, уни доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус телеграм бот ҳам яратилган: t.me/agrosubsidiya_support.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари айни кунларда республика ҳудудларига чиқиб, жойларда мазкур тизим қандай ишлашини кўрсатиб бериш билан бирга ундан тўғри фойдаланишни ҳам ўргатмоқда.

Ушбу тизим Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар бериш бўйича материаллар ва ҳужжатларни тезкор равишда жамлаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш имконини беради.

Сув тежовчи технологияларни амалда қўллаш истагидаги ташаббускорлар қуйидаги йўналишларда субсидия олиш учун тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Қуйидагилар харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидиялари:

– донли экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– сабзавот экинларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– картошка экинларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– полиз экинларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– озуқабоп экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– мойли экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– дуккакли екинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– ерларни лазер ускунали текислагичлар билан текислаш;

– техник экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;

– доривор экинларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш.

Сув хўжалиги вазирлиги субсидияси:

– пахта хомашёси етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши субсидиялари:

– қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш учун;

– аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш учун;

– камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш учун.

Қуйидагиларга сув тежовчи технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги субсидиялари:

– данакли мевалар етиштириш;

– ёнғоқли мевалар етиштириш;

– уруғли мевалар етиштириш;

– субтропик мевалар етиштириш;

– ток мевалар етиштириш.

Сообщение Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Aгросубсидия» ягона ахборот тизимини синов тариқасида ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qishloq-khozhaligi-vazirligi-agrosubsidiya-yagona-akhborot-tizimini-sinov-tariqasida-ishga-tushirdi/feed/ 0
Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/#respond Fri, 18 Feb 2022 06:30:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100185 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Россияда кўп миллиардлик субсидиялар жорий этилаётган ва етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг етказиб берувчилари бозорга кириши деярли бутунлай чеклаб қўйилган бўлса-да, маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлиги жуда паст даражада қолмоқда. Россия валютаси девальвацияси ва мамлакат аҳолисининг реал даромадлари стагнацияси давом этаётганига қарамай, Россияга мева-сабзавотлар импорти...

Сообщение Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Россияда кўп миллиардлик субсидиялар жорий этилаётган ва етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг етказиб берувчилари бозорга кириши деярли бутунлай чеклаб қўйилган бўлса-да, маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлиги жуда паст даражада қолмоқда. Россия валютаси девальвацияси ва мамлакат аҳолисининг реал даромадлари стагнацияси давом этаётганига қарамай, Россияга мева-сабзавотлар импорти ўсишда давом этяпти!

2021 йилда Россия мева-сабзавотлар импортини яна бир бор оширди. Импорт ўсиши 3,4 фоизни ташкил этиб, ҳажм жиҳатидан 7,6 миллиард долларга етди. Мамлакат аҳолисининг реал даромадлари пасайишда давом этган сўнгги беш йил ичида Россияга импортнинг ўртача йиллик ўсиш суръати йилига 5,6%ни ташкил этди.  Ҳар йили Россия импортёрлари хориждан олиб келинадиган сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар харидини 415 миллион долларга оширишди.

Ушбу кўрсаткичлар Россия ҳукуматининг аҳолини маҳаллий етиштирилган сабзавот ва мевалар билан таъминлашда мустақилликка эришиш учун субсидиялаш бўйича саъй-ҳаракатлари жуда паст самара берганлигини тасдиқлайди. Шубҳасиз, бозор рақобатини чеклаш рақобатбардошлиги паст  корхоналар вужудга келишини рағбатлантиради, бундай корхоналар ҳатто импорт учун ноқулай шароитларда ҳам хориж маҳсулотлари билан рақобатда ютқазади.

Ушбу хулосанинг яна бир тасдиғи – Россия бозорида бу мавсум анъанавий сабзавотларнинг деярли барча турлари учун рекорд даражадаги юқори нархлардир. Шу билан бирга, сабзавот ва меваларнинг бир хил позициялари учун улгуржи нархлар (карам, картошка, пиёз, олма, лавлаги, сабзи ва бошқалар) Европа Иттифоқининг қўшни мамлакатларида ва Украинада сезиларли даражада ва кўпинча, ҳатто бир неча баробар паст.

Россиялик истеъмолчилар  мева-сабзавотларга минтақа бўйича энг юқори нархларни тўлашидан ташқари, бу нарх давлатнинг маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни субсидиялаш учун аҳоли солиқларидан олган ўнлаб миллиард долларларини акс эттирмаяпти. Шу сабабли, Россияда истеъмолчи ушбу сабзавот ва мевалар учун тўлайдиган ҳақиқий нарх рекорд даражадаги нарх номинал нархдан анчайин юқори.

Биз яқинда замонавий шароитда автаркиянинг мутлақо самарасизлиги сабабларини батафсил баён қилган эдик. Сўнгги 5 йил ичида Россияга олма импорти 8 фоизга ўсди – бу мамлакатда етиштирилмайдиган экзотик банан импортидан ҳам сезиларли даражада юқори ўсишдир! Энг қизиғи, россиялик боғбонлар давлатдан субсидиялар олгани, рубль қадрсизлангани ва олма экспорти бўйича жаҳонда етакчи бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари, Хитой ва АҚШ бу меваларни Россия бозорига етказиб бериш имкониятига эга эмаслигига қарамай шундай бўлди!

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Россияга картошка импорти 2021 йилда беш йил аввалгига нисбатан икки баробар ошган. Худди шу даврда тарвуз импорти беш баробар ошди, ваҳоланки, Россия илгари тарвузнинг экспортёри бўлган! Гилос импорти 63 фоизга, қулупнай ва қовоқ импорти икки баробарга ошди.

Матбуотда иссиқхона технологияларидаги улкан ютуқлар ва Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштиришнинг доимий ўсиши ҳақида кўплаб хабарлар мавжуд. Буни инкор этиш қийин, албатта. Аммо, мазкур соҳани қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қанча катта маблағ сарфланишини ҳисобга олсак, 5 йил ичида помидор импортининг жисмоний жиҳатдан атиги 1 фоизга камайгани ва импортнинг қиймат жиҳатидан 6 фоизга ошганини катта ютуқ деб аташ тўғри бўлмайди. Албатта, бодринг билан боғлиқ ишлар анча яхши, лекин бодринг иссиқхона помидорлари билан солиштирилганда, катта ҳажмда экспорт ёки импорт қилинмайдиган маҳаллий маҳсулотдир. Иссиқхона сабзавотларининг учинчи муҳим тури бўлмиш қалампирни оладиган бўлсак, сўнгги беш йилда унинг импорти 54 фоизга ўсган.

Россия тобора каттароқ миқдорда импорт қилишда давом этаётган анъанавий сабзавот ва меваларга қўшимча равишда  мамлакат истеъмолчиларининг бу ерда етиштирилмайдиган экзотик маҳсулотлар ва Россия Федерациясида иқлим сабабларига кўра, етиштириш чекланган мева- сабзавотларга қизиқиши тобора ортиб бормоқда.  Биз яқинда ёзганимиздек, сўнгги 5 йил ичида Россияга авокадо импорти 4 баробар ўсди. Худди шу даврда хўраки узум, сархил ва музлатилган резаворлар импорти икки баробар ошди. Россияга хурмо импорти 71 фоизга, гилос 63 фоизга, ананас 69 фоизга, манго етти баробардан кўпроқ, қовун уч баробардан кўпроқ ошди ва ҳоказо.

Россиянинг мева-сабзавот секторидаги бундай сиёсатидан асосий манфаатдорлар ким?  Аввало, бу мазкур мамлакат бозорига мева-сабзавот маҳсулотларининг 17% дан ортиғини етказиб берувчи Туркиядир. Эронлик мева-сабзавот экспортёрлари ҳам етказиб бериш ҳажмини юқори суръатларда оширмоқда.  Турли ҳисоб-китобларга кўра, Эрон улуши Россия импорт қиладиган мева-сабзавотларнинг тахминан 15 фоизига тўғри келади.  Бошқа бенефициарлар –  Миср, Хитой, Ўзбекистон, Жанубий Африка, Беларусь, Молдова ва Исроилдир.  Шунингдек, Грузия ҳам Россия Федерациясига сабзавот ва мевалар етказиб беришдан оладиган  даромадларини тез суръатлар билан оширмоқда.

Сообщение Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Беларусь изидан Россияда ҳам сабзавотларнинг чакана нархлари бўйича устамалар чекланиши кутилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarus-izidan-rossiyada-ham-sabzavotlarning-chakana-narkhlari-boyicha-ustamalar-cheklanishi-kutilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarus-izidan-rossiyada-ham-sabzavotlarning-chakana-narkhlari-boyicha-ustamalar-cheklanishi-kutilmoqda/#respond Thu, 10 Feb 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99524 Россия Саноат ва савдо вазирлиги 60 га яқин ижтимоий аҳамиятга молик товарлар учун 5 фоиздан кўп бўлмаган устама нархни белгилаш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ўринда борш тўплами сабзавотлари, сут, творог, кефир, сариёғ, шакар ва нон каби тоифадаги маҳсулотлар ҳақида сўз бормоқда. Саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтуховнинг «Известия«га айтишича,...

Сообщение Беларусь изидан Россияда ҳам сабзавотларнинг чакана нархлари бўйича устамалар чекланиши кутилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Саноат ва савдо вазирлиги 60 га яқин ижтимоий аҳамиятга молик товарлар учун 5 фоиздан кўп бўлмаган устама нархни белгилаш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ўринда борш тўплами сабзавотлари, сут, творог, кефир, сариёғ, шакар ва нон каби тоифадаги маҳсулотлар ҳақида сўз бормоқда. Саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтуховнинг «Известия«га айтишича, ҳар бир тоифадаги бир нечта маҳсулот учунгина устама нарх минималлаштирилиши керак. Муҳокама қилинган чора идоралар рози бўлганда амалга оширилиши мумкин.  Ҳозирча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўрт тоифадаги товарларнинг 5% дан юқори бўлмаган устама нархи белгиланишини таклиф қилиб, қатъийроқ позицияни эгаллаб турибди, лекин бу таклиф барча маҳсулотлар учун эмас.

Энг оммавий маҳсулотларга тааллуқли

Борш, сут, творог, кефир, сариёғ, шакар ва нон каби 60 га яқин ижтимоий аҳамиятга молик товарларга камида 5% устама қўлланиши мумкин. Саноат ва савдо вазирлиги мутахассисларининг фикрича, минимал устамани фақат кўрсатилган маҳсулот тоифаларидан бир нечта товарларга нисбатан қўллаш керак. Вазирлик бу позицияни 8 февраль куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Монополияга қарши федерал хизмат вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда баён қилди.

Шунингдек ўқинг: Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади

Йиғилишдан хабардор манба ҳар бир тоифадаги маҳсулотлар қўшимча тоифаларга бўлинишини айтмоқда (мисол учун, сут билан боғлиқ вазиятда – пастеризацияланган, ультрапастеризацияланган, стерилланган, ичиш учун мўлжалланган ва ҳоказо). Жами 15 та шундай кичик тоифа мавжуд бўлиб,  Саноат ва савдо вазирлиги улардан уч ёки тўрт маҳсулот номини танлашни таклиф қилмоқда. Маълум бўлишича, 5 фоизлик устама 60 га яқин маҳсулотга дахлдор бўлиши мумкин.  Тахминларга кўра, ушбу товарлар мамлакатнинг барча ҳудудларида эркин ва чекловларсиз сотиб олиниши лозим.

«Озиқ-овқат маҳсулотлари учун товар устамасини 5 фоизгача камайтириш ҳақида сўз борганида, ҳар бир ижтимоий аҳамиятга молик тоифадан харидор энг кўп талаб қиладиган бир нечта товарлар ҳақида гапириш керак», дейди Виктор Евтухов.

Шунингдек ўқинг: Бу йил Россия ва Беларусь истеъмолчилари ҳар икки мамлакатнинг ЕИ мева-сабзавот бозоридан ўз-ўзини изоляциялаши туфайли миллиардлаб доллар тўлайди

Минимал устамага эга маҳсулотлар рўйхати қайд этилган ёки «сузувчан» бўлиши, шунингдек, у турли минтақалар ва дўконларда фарқ қилиши мумкин. Энг паст устамалар ҳар бир тоифадаги бир нечта энг оммабоп позициялар учун дарҳол ўрнатилади, деб тахмин қилиняпти. Агар савдо тармоғи ижтимоий аҳамиятга молик товарларга қўшимча устамаларни чеклаш бўйича мажбуриятларни зиммасига олса, компания уларнинг пештахтада мавжудлигига кафолат бериши лозим, дея таъкидлашди Федерал хизмат вакиллари.

Ишлаб чиқарувчилар фикри

Савдо тармоқлари маҳсулотлар учун танлайдиган минимал 5% устама назорат органларининг ўзаро келишувидан сўнг кучга киради. Ҳозирча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қатъий ёндашувни талаб қилмоқда, у тўрт тоифадаги барча товарлар учун 5% дан ортиқ бўлмаган устама белгилашни таклиф қилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу чора нафақат пештахтадаги товарлар нархини, балки инфляцияни ҳам пасайтиради, деб ҳисобламоқда, дейди манба.

Шунингдек ўқинг: Беларусь АҚШ ва Европанинг бир қатор мамлакатларидан сабзавот, мева ва ёнғоқ импортига эмбарго жорий қилмоқда!

Савдо тармоғининг ҳар бир тоифадаги маҳсулотлари бўйича юзга яқин товар бўлиши мумкин, уларнинг ҳар бири учун устамани камайтириш имконсиз эканлигига чакана савдо тармоқларининг ишончи комил. Иқтисодий сабабларга кўра, бизнес бундай ёндашувни амалга оширишга тайёр эмас, чунки, у катта йўқотишларга дош бера олмайди. Шу билан бирга, тўрт тоифадаги бир нечта товарлар учун устамани камайтириш мумкин. Ҳозир савдода ижтимоий аҳамиятга молик товарлар орасида ноль устама билан сотилаётганлари ҳам бор.

Савдо тармоқлари вакилларининг фикрича, назорат қилувчи органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, пештахталардаги ижтимоий аҳамиятга молик товарлар нархи барибир ўсиши эҳтимоли мавжуд. Гап шундаки, устамаларни чеклаш ҳақидаги хабарлар фонида ишлаб чиқарувчилар компанияларни сут, товуқ, нон каби маҳсулотларнинг харид нархи ўртача 7 фоизга ошиши ҳақида хабардор қила бошлашди.

Х5 group устамалари 5% гача камайтирилиши таклиф қилинаётган товарлар тоифаларини ўрганиб чиқди. Ритейлер бу позицияларнинг кўп қисмини салбий ёки 5%дан кўп бўлмаган устама билан сотмоқда. Ушбу позициялар учун барча харажатларни компания ўз ҳисобидан қоплайди.

Сообщение Беларусь изидан Россияда ҳам сабзавотларнинг чакана нархлари бўйича устамалар чекланиши кутилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarus-izidan-rossiyada-ham-sabzavotlarning-chakana-narkhlari-boyicha-ustamalar-cheklanishi-kutilmoqda/feed/ 0
Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/#respond Mon, 07 Feb 2022 08:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99257 Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди. Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас...

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди.

Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас қилса арзигуликми? Юқори нархлар бу йилги кузда паст даражаларга қулаши мумкинми? Қуйида EastFruit буни батафсилроқ кўриб чиқмоқчи.

Ҳозир Россияда борш тўпламининг беш тоифасидан тўрттаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камида учдан бир қисмга қимматроқ нархда таклиф қилинмоқда. Оқ бошли карам нархи эса ўртача 4,5 баробар ошган ва у барча рекордларни ортда қолдиришда давом этмоқда! Ҳозиргача ягона истисно – бу йил давомида нархи атиги 6% га ўсган ва ҳозир борш тўпламидаги бошқа маҳсулотлардан камида 60% арзонроқ сотилаётган пиёздир.

Янги мавсум истиқболларига келсак, уларни таҳлил қилишга ҳозирча эрта. Биринчидан, баҳор ҳали келмаган ва кўплаб фермерлар келгуси мавсум учун режалар тузишда ушбу даврдаги нархларга амал қилишади.  Иккинчидан, янги мавсумда ёз ва кузги об-ҳаво шароитининг ҳосил сифати ҳамда якуний ҳажмга салбий таъсирини истисно эта олмаймиз. Яъни, рекорд даражада юқори нархларга эга бўлган мавсум ортиқча маҳсулот етиштириш мавсумига алмашинади, деган мантиқий гап нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Зеро, бундай шубҳалар ҳозирданоқ пайдо бўлмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг баҳор-ёз ойларида сабзавотлар инқирози билан боғлиқ вазият ва ўтган йилнинг кузида борш тўплами маҳсулотлари нархи ошиши ҳукумат даражасида муҳокама қилинган. Натижада, жорий йилнинг ўзидаёқ ҳукумат Россия Федерациясида сабзавотчиликни жадал ривожлантириш учун қўшимча 5 миллиард рубль ажратадиган бўлди, саноатни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари мавжуд дастурлар бундан мустасно, албатта.

Айни омил Россияда кейинги 2022/23 йилги мавсум истиқболларини белгилашда асосийси бўлиши мумкин, чунки, айни пайтдаги энг қиммат  экинларни етиштириш учун маблағ ажратиш осонроқдир. Бунга яна бозорга янги нопрофессионал иштирокчиларни жалб қилувчи Шарқий Европа учун анъанавий ҳисобланмиш одат – осон пул топишга чанқоқликни, шунингдек, аҳолининг юқори нархларга табиий муносабатини қўшсак, нархлар қулаши юз берадиган янги мавсум истиқболлари янада яққолроқ намоён бўлади.

Россиядаги сабзавот етиштирувчиларнинг ўзлари EastFruit таҳлилчилари билан мулоқот чоғида  шунга ўхшаш хавотирларини (айниқса, икки экин учун долзарб саналган) айтишяпти. Бу карам ва картошка бўлиб, ушбу сабзавотлар нархи рекорларни янгиламоқда ва янги мавсумда уларни етиштириш учун майдонлар ўсиши мумкин.

Оқ бошли карамга келсак, бу умидлар маҳаллий уруғлик компаниялари ва дистрибьюторларнинг уруғлик савдоси кескин ўсиши билан ҳам кучаймоқда, мазкур бозордаги баъзи иштирокчилар уруғлик савдоси бир неча баробар ўсиши ҳақида хабар беришмоқда!  Картошканинг ўзи борш тўплами сабзавотлари орасида маҳсулот етиштирилиши бўйича етакчи ҳисобланади ва табиийки, давлат қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ажратилган маблағларнинг энг катта қисми айнан шу сегментга тегишли бўлади. Бундан ташқари, Россияда борш тўплами сабзавотларини етиштиришдаги улуши ҳали ҳам сезиларли бўлмиш ушбу экин билан боғлиқ нархлар вазиятига аҳоли жуда таъсирчан ҳисобланади.

Сабзавотлар (сабзи ва лавлаги) билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ноаниқ.  Бир томондан, Россияда сабзи учун ўртача нарх ҳозир ўтган йилга нисбатан учдан бир баробар юқори, лавлаги йил давомида 60%га қимматлашди ва фермерлар баҳорга қадар нархларнинг янада тез ўсишини кутишмоқда.  Бошқа томондан, агар Россия ва қўшни мамлакатларда жорий йилги ҳосил мавсуми эртароқ ёки ҳатто одатий вақтда бошланса, ўтган йилнинг баҳор-ёзидаги ҳолат такрорланмаслиги мумкин. Шу боис, 2022 йилнинг кузида ушбу турдаги экин майдонларининг кескин ўзгариши ҳақида гапиришга ҳали-ҳануз эрта.

Россияда маҳаллий пиёз билан боғлиқ вазият ҳозир маҳаллий фермерлар нуқтаи назаридан энг қийини. Пиёзнинг АҚШ долларида ҳам, Россия рублида ҳам ўртача нархи ўтган йилги билан деярли бир хил, ваҳоланки, ўғитлар, ўсимликларни ҳимояловчи воситалар ва бошқалар йил давомида сезиларли даражада ошди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг баҳорида ҳам, ҳозир ҳам фермерлар асосий харидор (супермаркетлар тармоғи ва улгуржи савдогарлар)лар импорт қилинадиган маҳсулотлар билан ишлашни афзал кўраётганидан тез-тез шикоят қилишмоқда. Импорт  маҳсулотлари (Қозоғистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилган) айни дамда Россия бозори учун долзарблигича қолган, шу боис, маҳаллий фермерлар учун қайта ишлаш, шунингдек, умумий овқатланиш ва ижтимоий корхоналар учун таъминотдан ташқари алоҳида муқобил вариант йўқ.

Пиёз етиштириш билан боғлиқ яна бир муҳим муаммо – бу Россия Федерациясида COVID-19 пандемияси бошлангач, кучайган ишчи кучи танқислиги муаммосидир. Айнан ушбу маҳсулотларни етиштириш борасида жуда кўп қўл меҳнати талаб этилади (хусусан, далаларда бегона ўтларни тозалаш ва омбордаги ҳосилни саралаш учун).

Натижада, кўплаб фермерлар ҳали пиёз майдонларини кенгайтиришни режалаштирмаяпти, баъзилари эса янги 2022/23 мавсумда бошқа экинларни етиштиришга ўтишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/feed/ 0
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истиқболли лойиҳаларга субсидия ажратилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-oziq-ovqat-mahsulotlarini-ishlab-chiqarishda-istiqbolli-loyihalarga-subsidiya-azhratiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-oziq-ovqat-mahsulotlarini-ishlab-chiqarishda-istiqbolli-loyihalarga-subsidiya-azhratiladi/#respond Sat, 29 Jan 2022 07:00:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98596 Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Унга кўра, ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қопланади. Бу хусусда EastFruit экспертлари хабар бермоқда. 2022 йилнинг 20 январида...

Сообщение Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истиқболли лойиҳаларга субсидия ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Унга кўра, ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қопланади. Бу хусусда EastFruit экспертлари хабар бермоқда.

2022 йилнинг 20 январида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил

Ушбу ҳужжатда озиқ-овқатнинг айрим турлари ёки тоифаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида ҳужжат қоидаларини қўллаш бўйича ҳеч қандай изоҳлар мавжуд эмаслиги сабабли, кўзда тутилган барча ҳолатлар мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳаларига ҳам бир хил даражада тааллуқлидир.

Ушбу қарорга мувофиқ, давлат субсидиялари қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш.

Ушбу мақсадларга 20 миллиард сўм йўналтирилади. Субсидиялар олиш учун аризаларни кўриб чиқиш, субсидияларни ажратиш (харажатларнинг бир қисмини қоплаш), шунингдек, субсидия беришни рад этиш ва ариза берувчининг юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиш ёхуд қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш, инфратузилма яратиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаш учун субсидиялар қувватлар ишга туширилгач ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач  ажратилади.

Мазкур ҳужжат 2022 йилнинг 21 январидан кучга кирди.

Сообщение Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истиқболли лойиҳаларга субсидия ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-oziq-ovqat-mahsulotlarini-ishlab-chiqarishda-istiqbolli-loyihalarga-subsidiya-azhratiladi/feed/ 0
Ўзбекистоннинг «Бухоро-Агро» ЭИЗ ҳудудидаги иссиқхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кенгайтирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonning-bukhoro-agro-eiz-hududidagi-issiqkhonalar-davlat-tomonidan-qollab-quvvatlanishi-kengaytiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonning-bukhoro-agro-eiz-hududidagi-issiqkhonalar-davlat-tomonidan-qollab-quvvatlanishi-kengaytiriladi/#respond Sat, 22 Jan 2022 04:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98062 Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги. Ҳужжат мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхоналарни молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни узлуксиз таъминлаш, шунингдек, қишлоқлар аҳолисини иш билан банд қилиш ва даромадларини ошириш учун янада...

Сообщение Ўзбекистоннинг «Бухоро-Агро» ЭИЗ ҳудудидаги иссиқхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кенгайтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги.

Ҳужжат мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхоналарни молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни узлуксиз таъминлаш, шунингдек, қишлоқлар аҳолисини иш билан банд қилиш ва даромадларини ошириш учун янада қулай шарт-шароит яратишга қаратилган. Хусусан, унда “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм)

Мазкур қарорга мувофиқ, “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди ва унинг таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, шунингдек, “Бухоро-Агро” ЭИЗда иссиқхоналарни давлат дастурлари ва давлат қарзи доирасида кредитлаш муддати 7 йилдан 10 йилгача белгиланди, иссиқхона хўжалиги учун аввал ажратилган кредитлар муддати 3 йилгача узайтирилди.

Бундан ташқари, хорижий валютадаги кредитларни миллий валютага қайта расмийлаштириш ва амалдаги компенсацияларни тақдим этиш тўғрисидаги шартномага эга бўлган тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фоиз харажатларининг 5 фоизидан кўп бўлмаган қисми қопланиши белгиланди.

Ҳужжатда, шунингдек, “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасида иссиқхона хўжаликлари учун йиллик ҳосилнинг 50 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан таъминланиши кўзда тутилган. Шунингдек, 12 ой муддатга 14 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли муддат билан кредит бериш чоралари кўрилади.

Сообщение Ўзбекистоннинг «Бухоро-Агро» ЭИЗ ҳудудидаги иссиқхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кенгайтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonning-bukhoro-agro-eiz-hududidagi-issiqkhonalar-davlat-tomonidan-qollab-quvvatlanishi-kengaytiriladi/feed/ 0