чипс • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 14 Feb 2022 20:47:36 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png чипс • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/#respond Tue, 15 Feb 2022 05:30:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99920 Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати учун уруғлик биринчи даражали аҳамиятга эга. Украина талаблари ва халқаро талабларга жавоб берувчи сертификатланган уруғлик материалидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, қайта ишлаш жараёнида махсус техника мавжудлиги, алмашлаб экиш, тупроқнинг механик таркиби, озиқланиши, зараркунандалар сонини ҳисобга олиш, об-ҳаво шароитлари ўзгариши ва ходимлар малакаси ҳам муҳимдир. Ушбу фикрни...

Сообщение Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати учун уруғлик биринчи даражали аҳамиятга эга. Украина талаблари ва халқаро талабларга жавоб берувчи сертификатланган уруғлик материалидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, қайта ишлаш жараёнида махсус техника мавжудлиги, алмашлаб экиш, тупроқнинг механик таркиби, озиқланиши, зараркунандалар сонини ҳисобга олиш, об-ҳаво шароитлари ўзгариши ва ходимлар малакаси ҳам муҳимдир.

Ушбу фикрни 1 февраль куни Киевда бўлиб ўтган «Картошкачилик устахонаси» деб номланган конференцияда «Люкс Чипслари» (Украина) компаниясининг агробўлими раҳбари Владимир Левковский айтди.

Мазкур тадбирни Syngenta компанияси ташкиллаштирган. Қайта ишлашга мўлжалланган картошкани етиштириш, халқаро стандартларга мувофиқ сифат ва хавфсизлик бўйича бозорнинг асосий эҳтиёжлари ҳамда ишлаб чиқарувчи нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида SEEDSнинг эксклюзивида ўқинг.

Картошка етиштиришдаги миллий стандартлар қайта ишловчилар учун мажбурийдир

Владимир Левковскийнинг қайд этишича, истеъмол картошкаси учун ҳам, қайта ишланадиган картошка учун ҳам махсус давлат стандартлари мавжуд. Турли ҳужжатлар ва санитария меъёрлари нитратлар, микотоксинлар, пестицидлар, радионуклидлар ва бошқаларнинг қолдиқ миқдори бўйича қоида ҳамда талабларни тартибга солади. Буларнинг бари устувор ва мажбурийдир, чунки, улар маҳсулот сифати, хавфсизлигига бевосита таъсир этади.

«Агар истеъмол картошкаси бўйича стандартлар маҳсулотни етиштириш жараёнига қаратилган бўлса, саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка техник талабларга асосан тавсифланади – зарар фоизи, қуруқ моддалар миқдори, маркировка, ҳужжатлар, ташиш ва сақлаш қоидалари шулар жумласидандир», дейди мутахассис.

Владимир Левковскийнинг айтишича, картошкани қабул қилишда «Люкс чипслари» компанияси биринчи навбатда, «Саноатда қайта ишланадиган картошка. Техник шартлар» номли давлат стандартини қўллайди. Хусусан, корхонада 2020 йилдан бошлаб, сифат назорати бўйича иш йўриқномалари ва тартибини таснифлашга эътибор қаратилмоқда.

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати: таъсир этувчи омиллар

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, сақлаш шароитлари картошка сифатига таъсир қилади: ҳарорат, нисбий намлик, шакар миқдорини тартибга солиш ва бошқалар. Сотиб олинган картошканинг ҳаммаси корхона омборларига жойлаштирилади. Ҳар бир нав учун ҳарорат алоҳида танланади: 6 ёки 8 даража.  Шунингдек, компания учун ўсиш ингибитори билан ишлов бериш мажбурийдир.

Конференция спикерининг айтишича, кимёвий моддаларнинг мавжудлиги ҳам муҳим. Ҳозирги кундаги долзарб муаммо – бу илдиз нематодаси ва унга қарши курашадиган дорининг йўқлигидир. Ҳимоя воситалари тизимига келсак, мутахассислар Syngenta фирмаси маҳсулотларидан фойдаланишни маслаҳат беришади. Шунингдек, озиқлантирувчи тизимни танлашга масъулият билан ёндашув, бунинг учун тупроқни батафсил таҳлил қилиш тавсия этилади.

Владимир Левковский суғориш мажбурий эканини таъкидлайди – оғир тупроқ учун гектарига 300 литр сув керак, енгил тупроқ учун эса меъёр камроқ, суғориш орасидаги интерваллар ҳам.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, компания картошка қабули учун махсус протокол яратган, унда маҳсулотга қўйиладиган аниқ қоида ва талаблар – зарар фоизи, қаттиқ моддаларнинг солиштирма оғирлиги кўрсаткичлари, маҳсулот рангги ва бошқалар кўрсатилган. Компаниянинг ҳар бир фермер билан келишуви ва етиштириш бўйича протоколи мавжуд, унда ўртача намунавий технология тасвирланган.

Компания рангларни таҳлил қилиш учун Hunter Lab ускунасидан фойдаланади.  Унинг маълумотларига кўра, минимал кўрсаткич 58 бирлик бўлиши керак, лекин 71 дан ортиғи яхшироқ. Шунингдек, қоидаларга кўра, илдизларнинг шикастланиши, ҳажми, физиологик жароҳатланиши, ранг ўзгариши ва бошқалар баҳоланади. Шунга асосланиб, «Люкс чипслари» компаниясининг ҳамкорларга сифат учун бонуслар тизими яратилган.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, жуда муҳим жиҳат – бу Украина ва хорижда тан олиниши керак бўлган пестицидлардан фойдаланишдир, чунки, компания нафақат ички бозор, балки экспорт учун ҳам ишлайди. Шу билан бирга, етказиб беришда  компания картошкани аккредитацияланган лабораторияларда синовдан ўтказади.

Сообщение Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/feed/ 0
Россияда чипс ишлаб чиқарувчиларига картошка етишмаяпти https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-chips-ishlab-chiqaruvchilariga-kartoshka-etishmayapti/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-chips-ishlab-chiqaruvchilariga-kartoshka-etishmayapti/#respond Sun, 26 Sep 2021 17:25:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87550 Бу мавсумда картошка, айниқса, унинг йирик навларини йиғиш билан боғлиқ муаммолар чипс етказиб беришда узилишларга олиб келиши мумкин. Lay’s брендига эгалик қилувчи PepsiCo аллақачон ўз контрагентларини бу хусусда огоҳлантирди. Картошка етиштирувчилар ҳосилдорликнинг 15-20 фоиз пасайишини кутишмоқда, лекин ҳозирча улар қайта ишловчилар олдидаги мажбуриятларини бажаришга муваффақ бўлишяпти. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги...

Сообщение Россияда чипс ишлаб чиқарувчиларига картошка етишмаяпти появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу мавсумда картошка, айниқса, унинг йирик навларини йиғиш билан боғлиқ муаммолар чипс етказиб беришда узилишларга олиб келиши мумкин. Lay’s брендига эгалик қилувчи PepsiCo аллақачон ўз контрагентларини бу хусусда огоҳлантирди. Картошка етиштирувчилар ҳосилдорликнинг 15-20 фоиз пасайишини кутишмоқда, лекин ҳозирча улар қайта ишловчилар олдидаги мажбуриятларини бажаришга муваффақ бўлишяпти. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, умуман олганда, йил охирига қадар сабзавотларни йиғиб олиш даражаси ортишини кутмоқда, деб ёзди «Коммерсантъ«.

PepsiCo таркибига кирувчи «Фрито Лей Мануфактуринг» МЧЖ бозорда картошка етишмовчилиги сабаб, сентябрь ва октябр ойларида Lay’s чипсларининг барча ассортиментини етказиб беришда кутилаётган узилишлардан ўз контрагентларини хабардор қилди.

PepsiCo – Россияда картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи энг йирик компания. У Москва ва Ростов вилоятларидаги заводларда снеклар ишлаб чиқаради ва ҳозир Новосибирскда корхона қурмоқда. Euromonitor International ҳисоб -китобларига кўра, 2020 йилда компания Россия картошка чипслари бозорининг 65,3 фоизини эгаллаган. Бу йил PepsiCo ўтган йилги 470 минг тонналик кўрсаткичга нисбатан 500 минг тоннадан ортиқ картошкани қайта ишлашни режалаштирган.

PepsiCoда изоҳ берилишича, мавсумий омил туфайли Lay’sни харидорларга етказиб беришда узилишлар бўлиши мумкин: жуда иссиқ ёз ва куз бошидан буён давом этаётган ёмғир далаларда ҳосилни йиғиб олишга имкон бермаяпти.

«Биз омборда сақланаётган хом ашёни ишлата бошлаганимизда вазият меъёрий ҳолатга қайтади», дейди компания вакили. У ерда қўшимча қилинишича, пандемия бошланганидан бери снеклар истеъмол қилиш сезиларли даражада ошган ва ушбу тренд давом этмоқда. NielsenIQ маълумотларига кўра, чипслар 12 ой давомида 2021 йилнинг июлига қадар  13% маблағ жиҳатидан, 9,5% ҳажм жиҳатидан ошди.

«Лента» ва Х5 Group (Пятерочка, Перекресток, Карусель) супермаркет тармоқларида Lay’s чипсларини етказиб беришда узилишлар бўлиши мумкинлигига оид билдиришномалар олингани тасдиқланди. «Лента»дагиларнинг фикрича, муаммолар етказиб беришнинг 5-10 фоизига таъсир қилиши мумкин. «Ҳамкорларимиз мавжуд хавфларни камайтириш учун чоралар кўрмоқда», дейди тармоқ вакили. Улар чипс етишмовчилиги сезилмаётгани ва маҳсулот пештахталарда туриши учун керакли захиралар шакллантирилганини қўшимча қилишди. Шунингдек, «Верном»да Lay’s линиясидаги бўшлиқ бошқа брендларнинг позициялари билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Чакана сотувчилар орасидаги «Ъ» манбасининг қўшимча қилишича, Lay’s етказиб бериш бирмунча вақтдан буён кечикмоқда. Бу компаниянинг логистика билан боғлиқ муаммоларига дахлдор бўлиши мумкин.

Аграр бозорни ўрганиш институти катта мутахассиси Варвара Сердюкованинг қайд этишича, чипс ишлаб чиқарувчиларга йирик калибрли картошка керак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари эса бу мавсумда ушбу турдаги картошканинг етишмовчилиги ҳақида хабар беришган. Картошка уюшмасида ҳисоблаб чиқилганидек, 55 мм ўлчамдаги анъанавий йирик картошка ҳосилнинг 80% ини ташкил қилар эди, лекин бу мавсум ҳудудларда кузатилган ёмғир ёки қурғоқчилик туфайли унинг улуши 50% гача камайди. Сердюкова хонимнинг сўзларига кўра, бу фонда Россия Федерациясининг Европа қисмида 50 мм ва ундан катта йирик калибрли картошканинг ўртача нархи ўтган ҳафта охирида 1 кг учун 25 рублга етди. Бу бир йил аввалгидан икки баравар қимматдир.

Картошка иттифоқи ижрочи директори Алексей Красильниковнинг айтишича, картошкани қайта ишлаш ва хўраки сабзавотлар билан боғлиқ вазият кескин. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда бир қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши туфайли йиғим-терим кечиктирилди ва бир қатор йирик ишлаб чиқарувчилар савдони тўхтатиб, ҳосилни омборга йўналтиришди. «Трио» компаниялар гуруҳи директори Геннадий Уваркиннинг айтишича, об-ҳаво шароити туфайли бу мавсумда картошка ҳосилдорлиги 15-20 фоизга камайиши мумкин. «Гуруҳ сабзавотларни фақат қайта ишлашга йўналтиради ва юкни жадвал бўйича жўнатади», дейди у. «АФГ  Национал»да таъкидланишича, холдингнинг сабзавот бўлинмаси жорий мавсумда режалаштирилган ҳосил даражасига чиқди ва сақлаш учун ҳам, сотиш учун ҳам етарли ҳажм мавжуд.

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ноқулай об-ҳаво шароити йирик картошканинг калибри ва етказиб бериш ҳажмига таъсир қилганини тасдиқлади. Аммо йил охирида вазирлик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг картошка билан боғлиқ таклифи йилдан-йилга кўпайишини кутмоқда,  импорт эҳтиёжни қондиришга имкон беради.

Сообщение Россияда чипс ишлаб чиқарувчиларига картошка етишмаяпти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-chips-ishlab-chiqaruvchilariga-kartoshka-etishmayapti/feed/ 0
Россиядаги агрохолдинг кейлдан чипс ишлаб чиқаришни йўлга қўйди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rossiyadagi-agrokholding-keyldan-chips-ishlab-chiqarishni-yolga-qoydi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rossiyadagi-agrokholding-keyldan-chips-ishlab-chiqarishni-yolga-qoydi/#respond Wed, 01 Sep 2021 15:27:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85865 “Московский” агрохолдинги (Россия) Россия бозори учун мутлақо янги маҳсулот — кейлдан тайёрланган “Kale сhips” деб аталувчи чипсларни яратди. Бу экин нимаси билан машҳур? Кейл – ҳақли равишда сотувлар хити номига муносиб топилган, соғлом овқатланиш ихлосмандлари севиб истеъмол қиладиган карам тури бўлиб, “Московский” агрохолдингида 1 гектардан зиёд майдонга экилади. Холдинг жами...

Сообщение Россиядаги агрохолдинг кейлдан чипс ишлаб чиқаришни йўлга қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>

“Московский” агрохолдинги (Россия) Россия бозори учун мутлақо янги маҳсулот — кейлдан тайёрланган “Kale сhips” деб аталувчи чипсларни яратди. Бу экин нимаси билан машҳур?

Кейл – ҳақли равишда сотувлар хити номига муносиб топилган, соғлом овқатланиш ихлосмандлари севиб истеъмол қиладиган карам тури бўлиб, “Московский” агрохолдингида 1 гектардан зиёд майдонга экилади. Холдинг жами 60 гектар ерда маҳсулот етиштиради.

Кейл карамларга хос бўлмаган шаклга эга. У карам бошига ўралиб олмайди, у кўпроқ эгри-бугри новдаларга эга салат баргини эслатади. Кейл кальций, Омега-3, мис, руҳ ва фосфорга бой ўсимликдир.

Етиштиришда фақатгина энг хавфсиз замонавий технологиялар қўлланилади. Ўсимликлар ҳимояси энтомофаглар деб номланувчи махсус ҳашаротлар орқали таъминланади, деб ёзади AgroXXI.

“Московский” холдинги ўз харидорларига бутун йил давомида кейл етказиб беради – бу ерда махсус светодиодлардан фойдаланилади ва улар булутли фаслларда қуёш нурларининг ўрнини тўлдиради. Айнан шу сабабдан йил давомида нур берувчи янги авлод иссиқхоналари сархил сабзавотларни танаффуссиз етиштириш имконини яратади.

Агрохолдинг мутахассислари ушбу маҳсулотни қайта ишлашга уриниб кўрдилар. Натижада кейлдан чипс кўринишидаги енгил ва оммабоп тамадди ҳосил бўлди.

Кўплаб фойдали витаминларга эга бўлган кейл барги кешью ёнғоғи, саримсоқ ва кунгабоқарнинг ундирилган уруғи аралашмасидан тайёрланган соусга ботирилади. Кейин эса ассортиментдаги таъмларга қараб қўшимча зираворлар қўшилади. Улар беш хил – помидор, паприка, пиёз, чили қалампири ёки карри. Тайёрлашнинг сўнгги босқичида кейл барглари керакли ҳароратда ушлаб турилиб, муайян вақт оралиғида қуруқ ҳолатга келтирилади.

 

Сообщение Россиядаги агрохолдинг кейлдан чипс ишлаб чиқаришни йўлга қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rossiyadagi-agrokholding-keyldan-chips-ishlab-chiqarishni-yolga-qoydi/feed/ 0