чаканда • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 24 Apr 2022 16:45:39 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png чаканда • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/#respond Mon, 25 Apr 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103937 Қозоғистон Миллий аграр тадқиқот университети (ҚозМАТУ)да олим Сергей Олейченконинг “Чаканда экинини юқори самарадорлик билан етиштириш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа тугалланди ва келгусида тижоратлаштириш учун тайёр. Бу ҳақида университет ректори Тлектес Есполов ElDala.kzга хабар берди. «Чаканданинг биокимёвий ва фармакологик қийматини бошқа боғдорчилик экинлари билан солиштириб бўлмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат, фармакология...

Сообщение Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Миллий аграр тадқиқот университети (ҚозМАТУ)да олим Сергей Олейченконинг “Чаканда экинини юқори самарадорлик билан етиштириш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа тугалланди ва келгусида тижоратлаштириш учун тайёр. Бу ҳақида университет ректори Тлектес Есполов ElDala.kzга хабар берди.

«Чаканданинг биокимёвий ва фармакологик қийматини бошқа боғдорчилик экинлари билан солиштириб бўлмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат, фармакология ва косметология саноатида чаканда барги ва ҳатто ёғочидан ҳам муваффақиятли фойдаланилмоқда”, деб ёзди Тлектес Есполов Facebookдаги саҳифасида.

У шунингдек, чаканда етиштиришнинг қатор салбий жиҳатларини қайд этди: плантациялар унумдорлиги ошишининг сустлиги, паст ҳосилдорлик ва сезиларли меҳнат юкламаси – бу, айниқса, ҳосил йиғим-терими вақтида янада кўпроқ кўзга ташланади. Ривожланган мамлакатларда ушбу жиҳатлар плантация майдонларининг ўсишини сустлаштирадиган асосий омилдир. Қозоғистонда эса чакандани тижорат мақсадларида етиштириш ҳозирча амалга оширилмаяпти.

Шунингдек ўқинг: Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима

Барча омиллар ҳисобга олинган ҳолда ҚозМАТУ олимлари чаканда етиштиришнинг самарали технологиясини таклиф қилишди.

«Экин экилганидан кейинги учинчи йилда 40 т/га ҳосил олинишини кафолатлаймиз, уни ҳосил билан бирга ўриб, стационар тарзда йиғиб олиш мумкин. Йиғим-терим жараёнида қуруқ вазни 5-7 т/га га етадиган барглар ва ёғочлар ҳам олинади. Бу технологиямизнинг яна бир афзаллиги, у чиқиндисиз, демак, юқори даражада экологик соф”, дейди Тлектес Есполов.

Унинг сўзларига кўра, технология тақдимоти чоғида потенциал инвесторлар ушбу лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишга катта қизиқиш билдирган. Олимларнинг фикрича, ишланма инвесторлар ва фермерларга инвестициялардан тез фойда олинишини кафолатлайди.

Бундан ташқари, ҚозМАТУ  негизида чаканда кластерини яратиш режалаштирилмоқда. У ерда ўқув семинарлари ва биотехнологик лабораторияда чаканданинг энг яхши навларини жадал кўпайтириш бўйича семинарлар ўтказилади.  Кейин кўчатлар ақлли иссиқхонада ўстирилади. Бунинг натижасида фермерлар virus free тоифасидаги сертификатланган экин материалини олишлари ва чаканда етиштиришнинг янги технологиясини жорий қилишлари мумкин бўлади.

Сообщение Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/feed/ 0
Ҳар қандай дидга мос суперфудлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/#respond Thu, 16 Dec 2021 04:30:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95161 Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар. Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор? Ҳозир...

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар.

Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Ҳозир ҳар қандай йирик супермаркетда спирулина сувўти, чиа, киноа ёки матча – бошқача қилиб айтганда, “суперфуд” деб аталувчи маҳсулотларни топиш мумкин. Улар анча машҳур бўлиб қолганига қарамасдан, ўзи бу нима эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. Қолаверса, суперфудга ҳатто мутахассислар ҳам аниқ таъриф бермайдилар. Ҳар ҳолда, ушбу атаманинг илмий ёки тиббий тавсифи ҳозирча мавжуд эмас. Оксфорд луғатида бу борада анчагина мавҳум тушунтириш берилган: “Ўта тўйимли ҳисобланувчи ёки саломатлик ва ўзини яхши ҳис қилиш учун фойдали озуқа”.

2007 йилга қадар Европа Иттифоқидаги ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай маҳсулотга “суперфуд” тамғасини қўйиши мумкин эди. Зотан, Британия диетологлари ассоциацияси ўтказган тадқиқотларнинг кўрсатишича, харидорларнинг 60 фоизи ушбу маълумотга ишонган ва бундай маҳсулотларни ҳақиқатан фойдалироқ деб билган. Натижада европалик ишлаб чиқарувчилар зиммасига у ёки бу озуқа юқори даражада фойдали моддаларга бой эканлигини исботлаш вазифаси юкланди.

АҚШ ва Австралияда ҳозир ҳам хоҳлаган маҳсулотингизга superfood деб ёзиб қўйишингиз мумкин. Бу қонун билан тақиқланмаган. Украинада эса маҳсулотларни маркировкалаш бўйича техник регламент мавжуд. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро консультанти Катерина Зверева сўзлаб берди. “Ушбу регламент ишлаб чиқарувчиларни чеклаб турибди. Маркировка харидорни чалкаштирмаслиги лозим. Демак, маҳсулот ёрлиғида у ҳақдаги барча маълумотлар акс эттирилиши керак”.

Звереванинг сўзларига қараганда, экспертлар бу борада бир тўхтамга келган: “суперовқат»нинг энг асосий хусусиятлари унинг маҳаллий эканлиги, экологик софлиги ва айниқса, фойдали бўлишидан иборат. Шуниси муҳимки, ҳамма биладиган биоқўшимчалар лабораторияларда ишлаб чиқарилса, суперфудлар – одамлар томонидан бир неча асрлар мобайнида истеъмол қилиб келинган ўсимликлар дунёсининг оддий маҳсулотларидир.

Артишокдан дуриангача: ҳар қандай дид учун мос суперфудлар

Суперфудларнинг рўйхати узун. Унга кўплаб мевалар, сабзавотлар, резаворлар, тўқ баргли кўкатлар, ёнғоқлар, сувўтлари ва ҳатто ичимликлар ҳам киради. Масалан, комбучани айтиш мумкин. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, шу жумладан, маркетинг ўйинлари туфайли у ёки бу маҳсулотлар трендга айланиб, сотув етакчиларига айланиб олади. Катерина Звереванинг қайд этишича, ҳозир дунё бўйича кўк пиёз (йиллик ўсиш 12,5 фоиз), сельдерей (7,4 фоиз), артишок (6,3 фоиз), кольраби ва кейл карами (5,6 фоиз) савдо ҳажмларида энг кўп ўсиш кузатилмоқда. Экзотик дуриан (ўртача йиллик ўсиш 18 фоиз), голубика (14 фоиз) ва малина (13 фоиз) савдоларида эса экспорт ҳажмлари ошиб боряпти.

“Умуман, 2029 йилга қадар дунё бўйича суперфудлар бозори $229 млрдга етади”, — дея таъкидлади Катерина Зверева. Бу сегментда бошоқли ва дон экинлари етакчиликка чиқади.

Супермаҳсулотлар бозорида Шимолий Америка мамлакатлари илғор ўринларни эгаллаб турибди. Бунга бир неча сабаблар бор.

Биринчи навбатда, айнан АҚШда соғлом овқатланиш тренди жуда машҳур бўлиб кетди. Бунда ижтимоий тармоқларда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни фаол равишда тарғиб қилувчи юлдузлар ва инфлуэнсерларнинг ҳам роли бор.

Иккинчидан, суперфудлар, одатда, қимматроқ туради. Яъни уларни фақат молиявий жиҳатдан ўзига тўқ истеъмолчилар доимий сотиб олиши мумкин. Шимолий Американинг суперфудлар бозорида савдо бўйича юқори поғоналарни чиа уруғлари, кейл карами, киноа, голубика ва қулупнай эгаллаган.

“Мазкур бозор нафақат Америка, балки Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатларида ҳам жадал ривожланиб бормоқда”, – дейди Зверева. Таҳлилчиларнинг фикрича, Европанинг суперфудлар бозори яқин 5 йил ичида йилига 6,9 фоизга ўсиб боради. Бу турдаги маҳсулотлар нафақат савдо тармоқлари ва чакана савдо дўконлари, балки интернет орқали ҳам сотилади.

Годжи ўрнига чаканда: Украинада ўсиб бораётган суперфудлар

Украинада супермаҳсулотлар соҳасидаги бум Ғарб мамлакатларидагидек яққол кўзга ташланмайди. Шубҳасиз, соғлом овқатланишга интиладиган ва ўз рационига чиа ёки киноани қўшиб оладиган одамлар тоифаси бизда ҳам бор. Бироқ аксарият украинлар озиқ-овқат борасида анча консерватив саналади. Бунинг афзал жиҳатлари ҳам бор. Чунки суперфудларнинг хусусиятларидан бири уларнинг маҳаллий эканлигидир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диетологлар ва нутрицологлар фикрига таянган ҳолда, овқат рационида маҳаллий ҳудудга хос бўлган анъанавий маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилади.

Пиар қилинган экзотик маҳсулотлар ўрнига маҳаллий маҳсулотни топиш қийин эмас, дейди Катерина Зверева ишонч билан.

Гречиха ва у қадар машҳур бўлмаган, аммо фойдалилик жиҳатидан ундан қолишмайдиган амарант – киноага яхши муқобил вариант бўла олади.

Годжи мевалари ўрнига чаканда, чиа ўрнига – зиғир, макадамио ўрнига – кедр ёнғоғини истеъмол қилиш мумкин.

Амазон ўрмонларининг пальмаларида ўсувчи машҳур асаи мевалари ўрнига черника, тут, голубика, ежевика ва қора смородинани танлаган маъқул.

Экспертнинг айтишича, Украиналик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни суперфуд бозорига ўзлари чиқариши ва шу йўл билан янги трендлар яратиши мумкин. Дунёда бундай мисоллар талайгина. Таркибидаги темир моддаси мол гўштдагидан кўп, кальций моддаси эса сутдагидан кўп бўлган, ҳозир анча оммалашиб кетган кейл карами яқин-яқингача чорва озуқаси сифатида ишлатилган.

“Украинада “қуён ўти” деб аталган ўша сарсабил кўкати ҳам бизда истеъмол қилинган бўлишига қарамасдан, ҳозиргидек кенг тарқалмаган эди”, дейди Зверева.

Бинафшаранг кашфиёт: хопи жўхориси

Биз учун одатий бўлган ширин бодроқ – яна бир суперфуд турларидан. Айтишларича, катта ёшли инсон учун уни истеъмол қилишнинг ўртача меъёри 34 кг ни ташкил қилади. Бироқ, жўхори етиштириш бўйича дунёнинг етакчи мамлакати бўлмиш Қўшма Штатларда ҳам ўртача истеъмол ҳажми йилига 17 кг дан иборат. Украинада бу рақамлар анча паст – киши бошига 3,5 кг холос.

Шунга қарамай, ушбу ширин маҳсулотга талаб муттасил ошиб бормоқда. Айниқса, HoReCA сегментида. “Мнагор” компанияси эгаси ва селекционер Михаил Нагорнякнинг қайд этишича, сўнгги 5 йил ичида жўхори савдоси ҳажмлари 17-20 фоизга ўсган. Украинада ҳозирги пайтда ширин жўхори қарийб 12 минг гектар майдонда етиштирилади. Бу эса ҳатто ички истеъмол талабини қаноатлантиришга ҳам етмайди.

“Масалан, ҳозир ҳамма жойда сотилаётган стакандаги бодроқ бизга Таиланддан келтирилади. Бу мамлакатда ушбу маҳсулотни етиштириш кўрсаткичлари дунёда энг катта тезликда ошиб боряпти”, дея фикр билдирди селекционер. Бу экин бизга бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Польша, Молдова, Венгрия ва Хитойдан ҳам импорт қилинади. Нагорнякнинг сўзларига қараганда, Украинадаги ички талабни қондириш учун ширин бодроқ етиштириладиган майдонлар камида 21,4 минг гектар бўлиши лозим.

Ҳозирда анъанавий сариқ жўхори ўрнини янги навлар эгалламоқда. Бир неча йил аввал healthy food бозорида бинафшаранг жўхори сўтаси — семизликка қарши курашиш ва артериал қон босимини пасайтиришда ёрдам берадиган хопи нави бирдан машҳур бўлиб кетди. Бинафшаранг жўхорига талаб 2030 йилга қадар ўсиб боради, дейди селекционер. Украина деҳқонлари жадал ривожлантириши керак бўлган бозор айнан мана шу.

Йирик савдо тармоқлари маҳсулотлар бозоридаги трендлардан ўзини четга олмайдилар ва ушбу сегментда ассортиментини кенгайтиришга тайёр. “Ашан Ритейл Украина”нинг кенг истеъмол товарлари харид бўлими раҳбари Виктория Шилонинг айтишича, ҳозирги пайтда компания дўконларидан суперфудларнинг киноа, чиа, годжи мевалари, амарант, кокос ёғи, зиғир уруғи, беби кейл сингари барча оммабоп турлари ўрин олган. Бундан ташқари, онлайн тарзда супермаркетдан у қадар машҳур бўлмаган товарлар, масалан, чиа уруғи, оқ киноа ёки арамант крупасини ҳам харид қилиш мумкин.

“Биз ҳозирда мазкур товарлар учун алоҳида тоифа ажратмаганмиз, бироқ бу пештахталарни доимий равишда тўлдириб, ривожлантириб боряпмиз, – дея изоҳ берди Шило. – Биз айнан суперфудларга эътибор қаратганмиз дея олмайман-ку, аммо соғлом овқатланиш билан боғлиқ бўлган, табиий ва маҳаллий маҳсулотлар диққат марказимизда эканлиги аниқ”.

Украина бозорида супермаҳсулотларни топиш қийин эмас. Аммо шуни ёдда сақлаш жоизки, шундай фойдали ва витаминга бой озуқа ҳам бутун рацион ўрнини эгалламаслиги лозим. Диетологларнинг қайд этишича, суперфудлар барча дардга даво эмас, катта эҳтимол билан улар асосий соғлом овқатланиш тарзини тўлдирувчи воситадир. Бу эса ҳар қандай ҳолатда ҳам мувозанатлашган бўлмоғи даркор.

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/feed/ 0
Молдованинг Lolly Berry компанияси нишали резаворларни муваффақиятли етиштирмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/moldovaning-lolly-berry-kompaniyasi-nishali-rezavorlarni-muvaffaqiyatli-etishtirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/moldovaning-lolly-berry-kompaniyasi-nishali-rezavorlarni-muvaffaqiyatli-etishtirmoqda/#respond Wed, 24 Nov 2021 06:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92944 Татьяна Бордиян ва Наталья Мурса узоқ вақтдан бери резаворлар бизнеси билан шуғулланишади, ишни чаканда плантациясидан бошлашган. Улар бундан олти йил аввал, Молдовада ушбу резавор экиннинг илк плантацияси пайдо бўлганида уни етиштириш ҳақида ўйлашган. Татьяна 2014 йили 10 гектар ерда биринчи Молдова голубикасини етиштирувчи Lolly Berry асосчиси Юрий Тарай билан мулоқот...

Сообщение Молдованинг Lolly Berry компанияси нишали резаворларни муваффақиятли етиштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Татьяна Бордиян ва Наталья Мурса узоқ вақтдан бери резаворлар бизнеси билан шуғулланишади, ишни чаканда плантациясидан бошлашган. Улар бундан олти йил аввал, Молдовада ушбу резавор экиннинг илк плантацияси пайдо бўлганида уни етиштириш ҳақида ўйлашган.

Татьяна 2014 йили 10 гектар ерда биринчи Молдова голубикасини етиштирувчи Lolly Berry асосчиси Юрий Тарай билан мулоқот қила бошлади. Ва Юрий Америкага кўчиб ўтишга қарор қилганида улар Lolly Berryни сотиб олишди. Ва икки тадбиркорнинг шарофати билан Молдовадаги «голубика бизнеси» иккинчи имкониятга эга бўлди.

Плантацияга қўшимча суғориш тизими ўрнатилиб, 13 гектарга кенгайтирилди. Корхона бугун ҳам ички бозорга сифатли ва мазали резаворлар етказиб беришда давом этмоқда. Келажак учун режалар жуда катта. Татьянанинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Lolly Berryнинг ҳаммуаллифлари ёш плантация барпо этиш лойиҳаси устида ишлашмоқда.

– Молдовада голубика бизнесини йўлга қўйиш осонми? Қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

– Бу жуда қийин, чунки, маҳаллий ер (камдан-кам истиснолардан ташқари) голубика етиштиришга мос эмас, айниқса, рН даражаси каби параметр учун. Компаниянинг аввалги эгаси Страшень туманида голубикага сал мос келадиган ерни топган. Аммо у Украина ва Беларусдан жуда кўп торф импорт қилишига тўғри келган. Ҳандақлар қазилган ва улар муайян нисбатдаги торф, қарағай тарашаси ва қум аралашмаси билан тўлдирилган. Ушбу тупроққа Польшадан келтирилган голубика кўчатлари экилган. Булар жуда мураккаб ва яхшигина маблағ талаб этадиган операциялардир.

– Сиз, асосан, янги узилган меваларни сотасизми ёки музлатилганини? Нарх сиёсатингиз қандай?

– Биз голубикани сархил ҳолатда сотишга ҳаракат қиламиз, чунки, шунда у янада мазали ва фойдали бўлади. Тўғри, резавор  озуқавий қийматини шок усулида музлатилганда ҳам йўқотмайди. Фақат уни смузи ёки бўтқалар тайёрлашда ишлатган маъқулроқдир. Биринчи марта музлатилган голубикани сотишга ҳаракат қилиб кўрганимизда талаб таклифдан юқори бўлди. Кейин биз ҳар йили голубика ҳосилининг бир қисмини музлатишга қарор қилдик. Сархил резавор билан солиштирилганда нарх борасида деярли фарқ йўқ. Сўнгги бир неча йил ичида биз нарх сиёсатимизни ўзгартирдик, чакана нархларни 250 ($ 14,2 / кг) дан 150 лей / кг (8,5 $ / кг) гача пасайтирдик. Молдова голубикаси харидор учун ҳамёнбопроқ бўла бошлади ва бозор талабини оширди.

– Кўпгина фермерлар ишчи кучини ўта муҳим масала деб таъкидлашади. Сизнинг ҳолатингизда ишлар қандай кетмоқда, чунки, голубика ҳосилини йиғиш ҳам қўлда амалга оширилади, шундай эмасми?

– Ҳа, голубикани фақат қўлда йиғамиз, чунки, у аста-секин пишади. Лекин шу пайтгача ишчи кучи билан боғлиқ муаммога дуч келганимиз йўқ, барқарор меҳнат жамоаси борлиги учун нафақат йиғим-терим мавсумида, балки йил давомида кўпчиликни иш билан таъминлашга ҳаракат қиламиз. Қишда одамлар хорижга кетмай, шу ерда қолиши учун моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Ишчиларнинг аксарияти қўшни қишлоқлардан.

– Айни пайтда қандай муаммоларга дуч келяпсиз? Мамлакатда бу бизнеснинг қандай рисклари бор?

– Энг катта муаммолардан бири ишлаб чиқариш тажрибаси етарли эмаслигидир. Биз тез-тез Польша ёки Украинага саёҳат қилишимизга тўғри келади. Резавор профилининг малакали агрономлари хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган плантациялар эгалари – ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашамиз.

– ЕТТБ қандай ёрдам кўрсатди?

– Консалтинг хизматлари учун уч йил давомида грант олдик, бу ўтган йили биз учун катта ёрдам бўлди. Экин майдонини кўпайтиришга қарор қилдик. Бунинг эвазига келажакда маҳсулот кўпаяди, резавор импортёрлари билан янада самарали рақобатлаша оламиз.

– Келажакдаги режаларингиз қандай?

– Бизнесни кенгайтиришда давом этамиз. Янги плантация ҳозиргисидан бироз фарқ қилади – илдизни озиқлантириш учун бироз кўпроқ торф солинади. Суғориш тизими марказий компьютерга уланади, тизим сув таъминоти ҳажми ва вақтини таҳлил ҳамда назорат қилади.

Шунингдек, биз тупроқ намлигини сақлайдиган, буғланишга йўл қўймайдиган агротола ёки агротекстилдан фойдаланамиз. Умид қиламизки, бу сувни тежашга ёрдам беради. Қайта ишлаш ҳақида ҳали ўйламадик – ҳозирча сархил маҳсулотлар бозори учун ишлаяпмиз ва маҳсулотни музлатяпмиз. Қайта ишлаш шакар ва баъзи консервантларсиз бўлмайди. Шунинг учун бу масалага эътибор қаратмаяпмиз.

– Лойиҳаларингиздан бири –  туннелларда голубика етиштиришнинг янги Америка технологиясини жорий этиш. Бу қай тарзда ва қачон содир бўлади?

– Кенг маънода бу «эртанги кун орзуси». Янги Америка технологияси голубикани иссиқхоналардаги каби туннелларда етиштиришга  мўлжалланган. У тувакларда ўстирилади ва камроқ торф сарфланади. Об-ҳаво шароитларига боғлиқлик ҳам минимал даражададир. Резавор шакар тўплаши, ўз вақтида пишиши учун қуёш нури муҳим. Биз бунинг учун сармоя киритишни, хорижда билим олишни режалаштирмоқдамиз. Шу билан бирга, истеъмолчилар учун мақбул нарх даражасини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

– Янги савдо бозорларига чиқиш ва экспортни режалаштиряпсизми?

– Мақсадимиз Молдова бозорини янги маҳаллий резаворлар билан тўлдириш, ҳозирча шунинг устида иш олиб боряпмиз. Келгуси бир неча йил давомида ишлаб чиқариш ўсиши билан Европа Иттифоқи ва РФ бозорларига маҳсулот етказиб беришни кенгайтирамиз. Шунингдек, ҳар гектардан 5-7 тоннага яқин ҳосил олишимиз керак, мос равишда компанияга қарашли 13 гектар ер 65-91 тонна ҳосил бериши лозим, бироқ, ўтган йили атиги 20 тонна ҳосил олдик.

– Ҳатто ички бозорда ҳам рақобат мавжуд. Сизнинг рақобат борасидаги афзалликларингиз қандай?

– Энг катта рақобатчилар – руминиялик резавор импортёрларидир. Лекин бизнинг маҳсулот ҳар доим янги узилган ҳолатда бўлади. Мисол учун, бугун йиғилса,  шу кеча совутилади, эртаси куни эса чакана савдо тармоғидан ва истеъмолчи дастурхонидан жой олади. Бу йил бизнинг голубика Руминиядан импорт қилинганига нисбатан арзонроқ бўлди. Голубика нафақат Молдовада, балки кўплаб Европа мамлакатларида ҳам қиммат саналадиган премиум- сегмент резавори ҳисобланади. Бизда у  малина ёки маймунжон сингари нархда бўлмайди, албатта. Аммо голубика ҳам молдовалик оддий истеъмолчи учун ҳамёнбоп бўлишини хоҳлаймиз. Мижозларимиз мамнун бўлса, деймиз.

– Голубикадан ташқари, чаканда ҳам етиштирасиз. Уни қандай сотасиз ва келажакдаги режаларингиз қандай?

– Чакандани ижтимоий тармоқлар, дўконлар тармоғи орқали сотамиз ва, албатта, баъзи ресторанлар уни «мавсумий чой» учун харид қилишади. Бизнинг резаворларни сотиб олиш истагида савдогарларнинг ўзи биз билан боғланди. Чаканда экилган майдон (36 га) голубикадан (13 га) каттароқ. Ҳозирча биз уни сархил ёки музлатилган ҳолатда, қайта ишламасдан сотяпмиз. Чаканда музлатилмаса, 42 соат ичида оксидланишни бошлайди. Уни новдалари билан кесиб оламиз, ҳосил йиғиб олингач, икки-уч соат ичида музлатиб қўямиз. Ҳосил мартгача сотилади. Ҳозир ушбу плантацияни (Clara, шунингдек, Маra ва Dоrа навлари билан) кенгайтириш устида ишлаяпмиз.

 

Сообщение Молдованинг Lolly Berry компанияси нишали резаворларни муваффақиятли етиштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/moldovaning-lolly-berry-kompaniyasi-nishali-rezavorlarni-muvaffaqiyatli-etishtirmoqda/feed/ 0
Молдовада нишали кечки резаворларга талаб ўсиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-nishali-kechki-rezavorlarga-talab-osib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-nishali-kechki-rezavorlarga-talab-osib-bormoqda/#respond Fri, 15 Oct 2021 09:37:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89191 Октябрь ойининг бошида Молдовада қора мевали рябина йиғим-терими якунланди, ўтган ҳафта чаканда ва гожи ҳосилининг оммавий йиғим-терими бошланди. Фермерларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда ҳосил ўтган қурғоқчилик йили натижаларига нисбатан ўнлаб фоизга кўп бўлади. Шу билан бирга, нишали қуруқ резаворлар сифатига ёғингарчилик туфайли кечки қулупнай ва малина плантацияларида авж олган...

Сообщение Молдовада нишали кечки резаворларга талаб ўсиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Октябрь ойининг бошида Молдовада қора мевали рябина йиғим-терими якунланди, ўтган ҳафта чаканда ва гожи ҳосилининг оммавий йиғим-терими бошланди. Фермерларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда ҳосил ўтган қурғоқчилик йили натижаларига нисбатан ўнлаб фоизга кўп бўлади. Шу билан бирга, нишали қуруқ резаворлар сифатига ёғингарчилик туфайли кечки қулупнай ва малина плантацияларида авж олган замбуруғли касалликлар камроқ зарар етказди.

«Pomusoarele Moldovei» –   резавор етиштирувчилар ассоциацияси мутахассисларининг кузатувларига кўра, нишали резаворлар бўйича таклиф сезиларли ўсишига қарамай, уларга бўлган талаб ва нархлар ўтган йилга нисбатан пасаймаяпти. Ички бозор воқеликларига келсак, бу маҳсулотларнинг белгиланган улгуржи нархлари ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бироқ, Кишиневнинг ҳафта охиридаги мева-сабзавот бозорлари ва ярмаркаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг ихтисослашган гуруҳларида резавор етиштирувчи фермерлар наъматакни  25-30 лей/кг (1,41-1,70 $/кг), чилонжийдани – 40 лей/кг (2,27 $/кг), чакандани – 100-120 лей/кг (5,67-6,8 $/кг) нархида таклиф қилишмоқда.

Резавор ассоциацияси вакилларининг сўзларига кўра, Молдова ички бозорида нишали кечки резаворлар ва уларнинг крафт-қайта ишлаш маҳсулотлари (чаканда ва наъматак мойи, пюре ва резавор-асал купажлари)га бўлган талаб мавсумий ёзги резаворларга талабга нисбатан анча барқарордир. Қолаверса, талаб кам даражада истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятига боғлиқ. Бундан ташқари, яқинда Молдованинг баъзи шимоли-ғарбий вилоятларидаги резавор етиштирувчи фермерлар томонидан Польша ва Руминияга резавор етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар айрим нишали резаворлар (чаканда, гожи)нинг нархлар даражасини қўллаб қувватловчи омил бўлади.

Айни пайтда «Pomusoarele Moldovei» ассоциацияси аъзоларининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда нишали кечки резавор плантацияларининг умумий майдони 300 гектар яқинни, жумладан, чаканда майдони – 200 гектарга яқинни ташкил этади.

Сообщение Молдовада нишали кечки резаворларга талаб ўсиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-nishali-kechki-rezavorlarga-talab-osib-bormoqda/feed/ 0
Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sifatli-suqorish-tizimisiz-chakanda-oblepikha-etishtirish-iqtisodiy-zhihatdan-samarasizdir-fedor-prima/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sifatli-suqorish-tizimisiz-chakanda-oblepikha-etishtirish-iqtisodiy-zhihatdan-samarasizdir-fedor-prima/#respond Fri, 28 May 2021 12:37:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77607 Кейинги пайтларда украиналик деҳқонлар орасида чаканда (облепиха) етиштиришга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу бизнесда жиддий муваффақиятга эришиш учун Украинанинг барча минтақаларида чаканда етиштиришда суғориш масаласи мажбурий шартлардан биридир. Чаканда бута ўсимлик бўлишига қарамасдан, суғориш тизимисиз ушбу экинни етиштириш имконсиздир. Бу ҳақда 27 майда бўлиб ўтган FTradeClub Berries конференциясида Украинанинг...

Сообщение Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима появились сначала на EastFruit.

]]>

Кейинги пайтларда украиналик деҳқонлар орасида чаканда (облепиха) етиштиришга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу бизнесда жиддий муваффақиятга эришиш учун Украинанинг барча минтақаларида чаканда етиштиришда суғориш масаласи мажбурий шартлардан биридир. Чаканда бута ўсимлик бўлишига қарамасдан, суғориш тизимисиз ушбу экинни етиштириш имконсиздир. Бу ҳақда 27 майда бўлиб ўтган FTradeClub Berries конференциясида Украинанинг “Эко-Парк” аграр компаниясининг бош агрономи Федор Прима сўзлаб берди. Ушбу тадбир ташкилотчиси “АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳасидир. EastFruit халқаро мева-сабзавот таҳлилий платформаси ва Sapienza агромедиа агентлиги конференциянинг ахборот ҳамкори саналади. Бу ҳақда Seeds хабар бермоқда.

“Суғориш экиннинг қанчалик тез ривожланиши ва мевага киришини белгилаб беради. Шу сабабдан Украина шароитида саноат миқёсида етиштиришда томчилатиб суғоришнинг барқарор тизими бўлиши зарур. Биздаги плантациялар учун сифатли томчилатиб суғориш тизимлари Украинанинг “Эвкалипт Р” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. У автоматик суғориш бўйича профессионал тизимни ўзида мужассам этган бўлиб, ҳар бир суғоришда ёш кўчат 3 литр, мева эса 30 литр сув ичишини инобатга олади. Бу бизга жуда яхши натижалар берадиган ҳақиқатан сифатли ечимдир”, дейди Федор Прима.

“Ҳар бир томчи аҳамиятга эга – чунки биз ҳар бир лойиҳада аниқ, иқтисодий жиҳатдан асосланган суғориш жараёнига; осонлик билан ўрнатиш имкониятига; хавфсизлик ва кафолатга; бошқариш ва хизмат кўрсатишда қулайликка эга бўламиз.

Бугунги кунда биз профессионал суғориш тизимлари соҳасида етакчимиз, шунингдек, дунёнинг энг яхши суғориш, фертигация ва автоматлашган суғориш тизимлари учун жиҳозлар ишлаб чиқарувчи компанияларининг маҳсулотларини импорт қилиб, сотмоқдамиз”, деб таъкидлади  «Эвкалипт Р» компанияси бош директори Владислав Радкевич.

Чакандага қаров қандай бўлиши керак?

“Эко-Парк” компаниясининг бош агрономининг қўшимча қилишича, ушбу ўсимлик тури анча ўзига хос ҳисобланади. Унинг “эркак” ва “урғочи” турлари бўлиши мумкин. Бунда “урғочи” турлар мева тугади, “эркак” турлар эса чанглатади.

“Кўчат очиқ илдиз тизимида ўтқазилади. Саноат усулида экишда асосан бир йиллик кўчатлардан фойдаланилади. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, фақатгина сифатли сертификатланган кўчатларгина тутиб кетади. Яна бир қизиқ томони – чакандага қарашда алоҳида талаблар мавжуд эмас. Бироқ, тупроқда ўсимликка барча озиқ моддаларни ўзлаштириш имконини берувчи молифенлар бўлиши муҳимдир.

Чакандага хавф солувчи алоҳида зараркунандалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Украинада ҳозирча улар йўқ ҳисоби. Эҳтимол, чаканда пашшаси пайдо бўлиши мумкин”, дейди Федор Прима.

Саноат усулида экканда, агрономнинг айтишича, ҳосилни кесиш орқали териб олиш самара беради. Бунда мевали новдалар кесиб олиниб, кейин қаттиқ музлатишга юборилади. Музлатишдан ўтгач, маҳсулот новдалардан узиб олинади, тозаланади ва қадоқланади.

 

Фото: Суғориш билан ва суғорилмай етиштирилган чаканда мевалари фарқи

 

Чакандадан қандай маҳсулотлар тайёрланади?

Чакандани қайта ишлаш орқали тайёрланадиган маҳсулотлар кўлами анча кенг, дейди Федор Прима. Хусусан, унинг мевасидан қиёмлар, шарбатлар, турли аралашмалар тайёрланади.

“Фармакология ва косметологияда фаол фойдаланиладиган чаканда ёғи ҳам жуда фойдали бўлиб, катта қизиқиш уйғотади”, деб қайд этди “Эко-Парк” агрономи.

Ўз чиқишида Федор Прима чакандани тижорат мақсадида етиштириш учун мос келадиган навлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Улар орасида Украинада яратилганлари ҳам, хорижий навлар ҳам бор.

“Чаканда етиштириш фикри бизда 2017 йилда пайдо бўлди. Кўчатлар, технологияларни ўргана бошладик. Аввалбошдан биз 22 гектарга яқин майдонга чаканда экишни режалаштиргандик. Бироқ кейин англаб етдикки, бундай майдон учун етарли бўлган кўчатни Украинадан топиш амри маҳол. Шунда биз чаканда кўчатини Латвиядан топдик. BRUwell кўчатчилик хўжалиги чаканда селекцияси билан 40 йилдан буён шуғулланади. Биз уларнинг плантацияларида бўлдик, кўчат етиштириш жараёнини кўриб, бу экса бўладиган сифатли кўчат эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Дарҳол кўчатни Украинага олиб келиш масаласи кўндаланг бўлди. Шу тариқа, биз экин материали бўйича дилер бўлишга қарор қилдик”, дейди Федор Прима.

“Эко-Парк” компанияси хўжалиги ҳозирда L катталикдаги кўчатлардан фойдаланади. Бу бир йиллик кўчат бўлиб, нарх ва етказиб бериш жиҳатидан энг қулай вариант ҳисобланади. Умуман, бу ерда латиш селекционерларининг тўртта нави – «Мария», «Татьяна», «Ева» ва «Лорд» навларини экмоқдалар.

Украинадаги чаканда бозори ҳақида сўз борганда, Федор Прима у ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Янги ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчи корхоналар пайдо бўлмоқда. Бу нархларда ҳам акс этиб, вақт давомида ўзгаришлар бўлиб турибди.

“Янги узилган мевалар (новдада) ҳақида гапирсак, нархлар 10-30 грн/кг атрофида. Тозаланган мевалар 30-40 грн/кг, музлатилгани эса, агар мевалар катта калибрли ва сифатли бўлса, 40-100 грн/кг дан сотилмоқда” деб тушунтирди мутахассис.

Чакандани етиштириш технологиялари борасида шуни айтиш керакки, илк мева ҳосили кўчат ҳосилга киргандан сўнг икки йил ўтгач териб олинади, кейинги икки йил мобайнида эса дарахтлар бутаб турилади.

“Кўчат экилгандан кейин 3 йил ўтгач озроқ ҳосил беради, кейин эса экин ҳам, ҳосил ҳам ўсиб боради. Олтинчи ва еттинчи йилларда экинга дам бериш лозим – у янги мевали куртаклар очади. Умуман, саккизинчи-тўққизинчи йилга бориб битта кўчатдан 7,5 кг гача, бир гектардан эса 8 тоннадан зиёд ҳосил олиш мумкин бўлади.

Ўсимликнинг салоҳияти назарий жиҳатдан гектарига 15 тоннагача бориши мумкин. Фақат бунда ҳосил қўлда терилиши лозим. Аммо қўлда йиғиб олиш самарасиздир, чунки мевалар эзилиб қолади. Шу боисдан новдаларни кесиб олиб, музлатиш энг тўғри йўлдир” дейди Федор Прима.

Юқори ҳосилдорликка эришиш учун қанча пул тикиш керак?

Тўлиқ, узлуксиз ҳосилдорликка чиқиш учун, Федор Приманинг қайд этишича, экинни икки босқичда: ярмини биринчи йил, қолган ярмини иккинчи йилда ўтқазиш талаб этилади.

Бунда 1 гектар ерга кўчат экиш учун капитал инвестициялар ҳар 10 гектарга 10 минг евро ҳисобида сарфланади. Бу сумма кўчатлар нархи (2,5 минг евро атрофида), томчилатиб суғориш тизими (2,5 минг евро), кўчатларни тайёрлаш ва экиш (1 минг евро), шунингдек, мева туккунига қадар қаров харажатлари (4 минг евро)ни ўз ичига олади.

Плантацияга кўчат ўтқазилгандан сўнг 4 йилга бориб даромадга чиқиш ҳақида ўйлаш мумкин. 8 йилда эса инвестициялар бутунлай қопланади. Кўчатлар тўлиқ мевага киргач, 1 гектардан олинадиган соф фойда 4,5-5 минг еврони ташкил қилади.

Федор Приманинг қўшимча қилишича, мевалар ва суперфудлар оммалашгач, дунёда чаканда меваларига талаб ортиб бормоқда, шу боис у деҳқонлар учун иқтисодий жиҳатдан даромадли ва манфаатли экинга айланган.

Чакандани етказиб беришнинг қайси бозорлари даромадли?

“Европадаги асосий бозорлар Франция, Германия, Швеция ва Италиядир. Шунингдек, жуда катта ҳажмларда чаканда экспорт қилинаётган Канада бозори ҳам қизиқиш уйғотади. Бироқ, шуни ёдда тутиш лозимки, ушбу мева учун қаттиқ музлатиш қувватлари керак. Бунда музлатиш манзили мевани йиғиб олиш жойидан 50–100 км масофа жойлашгани маъқул. Чунки мева териб олингач 4 соат ичида музлатилиши керак” деб хулоса қилди Федор Призма.

Сообщение Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sifatli-suqorish-tizimisiz-chakanda-oblepikha-etishtirish-iqtisodiy-zhihatdan-samarasizdir-fedor-prima/feed/ 0