чакана савдо тармоқлари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 17 Apr 2022 15:49:17 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png чакана савдо тармоқлари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/#respond Mon, 18 Apr 2022 07:30:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103490 EastFruit лойиҳа жамоаси   2022 йилнинг 17-18 март кунлари тўрт мамлакат шаҳарлари – Кишинёв (Молдова), Тбилиси (Грузия), Тошкент (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон)даги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича анъанавий аудит ўтказди.  Афсуски, Украинадаги вазият яна икки шаҳар – Киев ва Днепр (Украина)да аудит ўтказиш имконини бермади. Тошкент шаҳридаги жамоа вакиллари 11...

Сообщение Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳа жамоаси   2022 йилнинг 17-18 март кунлари тўрт мамлакат шаҳарлари – Кишинёв (Молдова), Тбилиси (Грузия), Тошкент (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон)даги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича анъанавий аудит ўтказди.  Афсуски, Украинадаги вазият яна икки шаҳар – Киев ва Днепр (Украина)да аудит ўтказиш имконини бермади.

Тошкент шаҳридаги жамоа вакиллари 11 та супермаркетлар тармоғининг 32 та дўконида бўлишди. Булар – Маkrо ва Маkrо Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Applе, Аndalus, Cаrrefour, Baraka Market, Asia.uz, Маgnum ва Bi1 тармоқларидир.

Маgnum ва Bi1 супермаркетлар тармоқлари ритейл-аудитга биринчи маротаба киритилди. Уларнинг Ўзбекистонда фаолият бошлаши ва улкан режалари ҳақида қуйидаги материаллардан ўқиш мумкин: “Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи?” ва “Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда”.

Шунингдек, лойиҳанинг Ўзбекистон жамоаси Asia.uz тармоғи бўйича 2022 йил бошидан буён мониторинг ўтказмоқда.

2021 йилнинг март ойида биз фақат 8 та супермаркетлар тармоғини кўриб чиққан эдик, булар – Маkro ва Маkrо Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Apple, Аndalus, Cаrrefour ва Baraka Маrket тармоқларидир. Шундай бўлса-да, айрим вазиятларда рейтингларни ўтган йилги мониторинг билан солиштирамиз.

Аудит лойиҳанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби анъанавий методология бўйича ўтказилди ва ушбу мақолада супермаркетлар тармоғига берилган баҳони батафсил кўриб чиқамиз.

Маҳсулотлар ассортименти

Cаrrefour тармоғи мева-сабзавот бўлимларидаги маҳсулот ассортименти бўйича етакчига айланди. Аммо, Cаrrefour пештахталарида сархил сабзавот ва меваларнинг ўртача сони 2021 йилнинг мартига нисбатан жуда оз даражада кўпайган – 0,9 фоиз.

Маҳсулот ассортименти бўйича рейтингдаги иккинчи ўринни бир йил аввалги етакчи – Коrzinka тармоғи эгаллади. Ушбу тармоқдаги ассортимент 2021 йилнинг март ойидан бери 9,9 фоизга камайган.

Ўтган йилнинг март ойидан буён HAVAS тармоғи мева-сабзавот бўлимидаги позициялар миқдорини 17,8 фоизга ошириб, мева-сабзавот маҳсулотлари ассортиментини кўпайтириш бўйича етакчиликка эришди.

Маkro Express ва Baraka  Маrket тармоқлари позициялар миқдори бўйича аутсайдер бўлди. Маkro Expressда маҳсулот ассортименти 2021 йилнинг март ойига нисбатан 16,8 фоиз камайган.

Baraka Market маҳсулот ассортименти бўйича рейтингнинг анъанавий аутсайдери ҳисобланади.  Ушбу тармоқнинг алоҳида дўконларидан энг кенг тарқалган маҳсулотларни ҳали ҳам топиб бўлмайди – лавлаги, карам, кўкатлар шулар жумласидандир.

Март ойидаги аудит давомида, ўтган йилгидек, супермаркетлар тармоғида узум мавжудлиги тахмин қилинган эди. Бу сафар биз уни 32 та дўкондан атиги 6 тасида (Green Apple, Аndalus, Asia.uz, Маgnum ва Bi1 тармоқлари) ёки аудит учун танлаб олинган жами дўконлар сонининг 19 фоизида (2021 йил март ойида 23%) учратишга муваффақ бўлдик.

Маҳсулотлар сифати

Тошкент шаҳридаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида маҳсулотлар сифати юқори даражадалигича қолмоқда. Тармоқлар ассортиментида 2022 йилнинг март ойида нуқсонли маҳсулотлар улуши 1,5 фоиздан ошмаган, 4 тармоқ – “Bi1”, “Маgnum”, “Аndalus” ва Baraka Marketда сифатсиз маҳсулотлар умуман учрамади.  Мониторинг пайтида нуқсонли маҳсулотлардан, кўпинча, қуйидагиларга дуч келдик: барча турдаги карам, апельсин, мандарин ва олма.

Asia.uz тармоғининг ностандарт ёндашуви қайд этилди – барча нуқсонли маҳсулотлар алоҳида позицияда, ягона арзонлаштирилган нархда жамланган.

Asia.uz

Бўлим сифати

Сархил сабзавот ва мевалар бўлими сифати бўйича рейтингнинг янги тармоғи Magnum «Информативлик» ва «Комфорт» тоифалари бўйича энг юқори балл тўплаган ҳолда етакчи бўлди. Бироқ, бунга сабаб, айни пайтда Тошкент шаҳрида тармоқнинг иккитагина дўкони мавжуд эканлиги ва бу мева-сабзавот бўлими сифатини таъминлаш вазифасини соддалаштириши бўлиши мумкин.

Маgnum

Asia.uz тармоғи “Мерчандайзинг/маҳсулот тақдимоти” ва “Комфорт”  тоифалари бўйича энг юқори балл тўплаган ҳолда бўлим сифати борасида рейтингнинг иккинчи қаторидан жой олди.

Рейтинг аутсайдери Makro Express тармоғи бўлди.  Тармоқда товарлар учун нарх белгилари йўқлиги ва мева-сабзавот бўлимининг  нотўғри жойлашуви (дўконга кираверишда эмас) қайд этилди.

Мева-сабзавот бўлимларининг информативлик даражаси аввалгидек, Тошкент шаҳар супермаркетларининг “заиф” нуқтасилигича қолмоқда. Масалан, агар “Комфорт” тоифасида тармоқлар олган энг юқори балл мумкин бўлган максимал 10 баллдан 8,5 балл (ўртача – 10 дан 6,8 балл)ни ташкил этган бўлса, “Мерчандайзинг” тоифасида энг юқори балл 10 дан 7,5 балл (ўртача 10 дан 6,0 балл)ни ташкил этган. «Информативлик» тоифасида эса нарх белгиларининг ўқилиши, маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотлар, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар бўйича оқсашлар мавжуд – энг юқори балл 10 дан 6,5 баллгачани ташкил этди (ўртача – 10 дан 4,5 балл). Маҳсулотларнинг нарх белгиларида биз  ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳақидаги маълуотни асосан тропик ва цитрус меваларда кўришимиз мумкин, аммо бошқа импорт қилинган маҳсулотларда ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирилган мамлакат ҳақидаги маълумот ҳеч қаерда кўрсатилмаган.

Маҳсулотлар нархи

Asia.uz тармоғи мева-сабзавотлар арзонлиги бўйича етакчига айланди. Ушбу тармоқ Тошкентдаги барча супермаркетлар тармоқлари ичида энг арзон олма, апельсин, лавлаги ва сабзини таклиф қилмоқда. Унинг ортидан нархлар арзонлиги рейтингида аудитнинг аввалги таймерлари – Кorzinka ва Маkrо жойлашди. Коrzinkaда энг арзон мандарин (Покистонда етиштирилган), лимон (Туркия маҳсулоти) ва пиёз, Маkrода эса бодринг бор эди.

Мониторингнинг янги иштирокчиси – Маgnum тармоғи нархлар рейтингида аутсайдерга айланди.

2021 йилнинг март ойига нисбатан ўртача чакана нархларнинг сезиларли ўзгариши аксарият мева-сабзавот маҳсулотларида қайд этилди. Нархлар пасайиши бўйича банан етакчилик қилмоқда, унинг нархи ўртача 26,8 фоизга пасайган. Импорт  маҳсулотларининг нархи пасайишига, асосан, ҳукуматнинг октябрь ойида божхона тўловларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори таъсир кўрсатди.

Нархлар ўсиши бўйича етакчи ўринни оқ карам эгаллади – унинг нархи 2,8 баробар ошган. Бу йил Ўзбекистондан карам экспорти рекорд кўрсаткичга етганини аввалроқ ёзган эдик. Бу мамлакат ички бозорида нархлар ўсишининг сабабидир.

Пиёз 2021 йилнинг март ойига нисбатан 90,3 фоизга қимматлашган. EastFruit таҳлилчилари бунинг сабабларини таҳлил қилишган.

2021 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, Ўзбекистонга олма импорти ҳам божхона тўловларидан озод қилинган бўлса-да, ушбу маҳсулот нархи ўтган йилга нисбатан ўртача 51,4 фоиз юқорилигича қолмоқда. Ҳозирги вақтда сархил олманинг машҳур навлари бўйича улгуржи нархлар (ҳатто ўртача сифатлисининг ҳам) импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан юқоридир.

Умумий баҳо

Тошкент шаҳридаги супермаркетлар тармоқларининг умумий рейтингдаги позицияси

Тошкент супермаркетларининг 2022 йил март ойидаги жойлашув матрицасини кўриб чиқамиз ва 2021 йилнинг ноябрь ойидаги натижалар билан солиштирамиз.

Baraka Market ва Маkro Express номақбул сегментда “паст сифат, юқори нархлар” билан ўзгаришсиз қолди, яъни, бу икки тармоқнинг мева-сабзавот бўлимлари ўз нарх сиёсати устида фаол ишлаши, сифат ва ассортиментни яхшилаши зарур. Шунингдек, аудит давомида “Barakа Мarket» тармоғи бошқа савдо тармоқлари билан рақобатга дош бера олмагани сабаб Тошкент шаҳридаги дўконлари сонини сезиларли даражада камайтирганини гувоҳи бўлдик.

Green Apple тармоғи «Оптимум» ва «Премиум» сегментлари оралиғидаги чегара позициясидан «Оптимум» ва «Дискаунтер» сегментлари оралиғидаги чегара позициясига ўтди. Бу  нархлар борасидаги ижобий силжишни кўрсатмоқда. Аммо, тармоқнинг мева-сабзавот бўлимларида сифат кўрсаткичлари пасайган.

Carrefour ҳали ҳам «Премиум» сегментида қолмоқда, унинг ёнидан бизнинг аудитимизга янги қўшилган – Маgnum ва Bi1 тармоқлари жой олди.

Маkro тармоғи «Премиум» сегментидан «Оптимум» сегментига қайтди.  Корzinka ва Asia.uz тармоқлари ҳам «Оптимум» сегментидан жой олди. Аndalus «Оптимум» сегментидан «Оптимум» ва «Премиум» сегментлари оралиғидаги чегара позициясига ўтди.

Анъанавий аудитимиз натижаларини сарҳисоб қилар эканмиз, шуни қўшимча қилмоқчимизки, Ўзбекистон чакана савдо тармоқларининг мева-сабзавот савдоси бозорида рақобат кучайган ва яқин келажакда унинг янада кучайишини кутиш мумкин. Шундай қилиб, мавжуд барча тармоқлар бозорда ўз позицияларини сақлаб қолиш ва истеъмолчилар талабларини қондириш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари лозим. Биз, ўз навбатида, 2022 йилнинг июнь-июль ойларида ўтказадиган навбатдаги аудитимизда вазиятни тезкор тарзда акс эттиришга ҳаракат қиламиз.

Сообщение Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/feed/ 0
Россиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-diskaunteri-ozbekistondagi-dokonlarini-yopmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-diskaunteri-ozbekistondagi-dokonlarini-yopmoqda/#respond Tue, 05 Apr 2022 06:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102663 Ўзбекистон бозорига бор-йўғи 3,5 ой аввал кириб келган Россиянинг арзон нархлардаги чакана савдо дўконлари тармоғи «Доброцен» Ўзбекистондаги дўконларини вақтинча ёпаётганини эълон қилди. Бу хусусда EastFruit экспертлари мазкур тармоқ дўконларининг Теlegram каналларида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда. Бугунги кунга қадар Россиянинг «Доброцен» савдо тармоғи Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Қарши ва Марғилон...

Сообщение Россиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон бозорига бор-йўғи 3,5 ой аввал кириб келган Россиянинг арзон нархлардаги чакана савдо дўконлари тармоғи «Доброцен» Ўзбекистондаги дўконларини вақтинча ёпаётганини эълон қилди. Бу хусусда EastFruit экспертлари мазкур тармоқ дўконларининг Теlegram каналларида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Бугунги кунга қадар Россиянинг «Доброцен» савдо тармоғи Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Қарши ва Марғилон шаҳарларида 5 та дўконга эга эди. 2022 йилнинг 30 мартидан бошлаб, ушбу дўконлардаги товарларнинг ликвидацияси бошланди ва маҳсулотларнинг бари ярим нархда сотилмоқда.

Суратда – Қарши шаҳридаги «Доброцен» дўконининг Тelegram каналига жойланган Ўзбекистондаги дўконлар ёпилиши ҳақидаги эълон. Унда – “30.03.22 дан 28.04.22 гача барча товарлар учун 50 фоизлик чегирма” қайд этилган.

Qashqadaryo 24/7” Теlegram канали маълумотларига кўра, дўконларнинг ёпилишига “Россиядаги ноқулай шароитлар” сабабдир, дўконлар қайта очилиши мумкин, аммо қачонлиги номаълум. «Доброцен Марғилон» Теlegram-каналида ҳам дўконларнинг ёпилишига худди шундай сабаб кўрсатилган. Бироқ, ушбу иккинчи манбанинг хабарига кўра, “Доброцен” дўконлари фаолияти 2-3 ойга вақтинчалик тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, «Доброцен» савдо тармоғининг Ўзбекистон бозорига чиқиш режалари 2021 йилнинг октябрь ойида маълум бўлган эди.  2021 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистондаги биринчи «Доброцен» дўкони Бухоро шаҳрида ўз эшикларини очди, унда 1500 турдан зиёд озиқ-овқат, маиший кимё ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари таклиф этилган. 2021 йилнинг 25 декабрь куни Россия савдо тармоғи Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари – Тошкент, Қарши ва Марғилонда яна уч дўконини, кейинроқ Марғилонда яна бир дўконини очди. Шу тариқа Ўзбекистонда «Доброцен» дўконлари сони 5 тага етди.

2021 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, Россиянинг «Доброцен» чакана савдо тармоғи 500 та дўконга эга эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи тўрт мамлакатда мавжуд: 2019 йили Беларусда, 2021 йилнинг апрель ойи охирида Қозоғистонда, 2021 йилнинг декабрида Ўзбекистон ва Арманистонда биринчи дўконлар очилган.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти шундаки, у савдо майдончаси ва омборга бўлинмайди, товарлар пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетларнинг ўзида таклиф этиладиган дўкон-омбор форматида ишлайди. Ритейлернинг ассортименти 1200 га яқин энг оммабоп юқори сифатли озиқ-овқат ва кундалик рўзғор буюмларини жамлаган. Ва ушбу маҳсулотлар максимал даражадаги паст нархларда сотилади.

Сообщение Россиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-diskaunteri-ozbekistondagi-dokonlarini-yopmoqda/feed/ 0
Бельгиядаги супермаркетлар тармоқларида Россия товарларидан воз кечилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belgiyadagi-supermarketlar-tarmoqlarida-rossiya-tovarlaridan-voz-kechilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belgiyadagi-supermarketlar-tarmoqlarida-rossiya-tovarlaridan-voz-kechilmoqda/#respond Fri, 11 Mar 2022 03:30:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101288 Бельгия супермаркетлар тармоқлари Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан воз кечишга қарор қилди. Бельгиянинг «Belga» ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Украина ҳарбий ҳаракатлар бошлагач, ушбу мамлакат товарлари маҳаллий супермаркетлар пештахталаридан олиб ташланмоқда. «Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, машҳур Аldi ва Cаrrefour тармоқлари дўконларида Россия товарлари умуман йўқ. Ҳар доим Россия ароғи ва бошқа...

Сообщение Бельгиядаги супермаркетлар тармоқларида Россия товарларидан воз кечилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бельгия супермаркетлар тармоқлари Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан воз кечишга қарор қилди.

Бельгиянинг «Belga» ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Украина ҳарбий ҳаракатлар бошлагач, ушбу мамлакат товарлари маҳаллий супермаркетлар пештахталаридан олиб ташланмоқда.

«Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, машҳур Аldi ва Cаrrefour тармоқлари дўконларида Россия товарлари умуман йўқ.

Ҳар доим Россия ароғи ва бошқа маҳсулотларини харид қилиш мумкин бўлган Delhaize маркетлари мазкур товарларни сотишдан бош тортмоқда ва буни Россиядан товар етказиб бериш мураккаблашгани билан изоҳламоқда.

Ассортиментида ҳар доим Россиядан энг камида 30 хил маҳсулот бўлган яна бир чакана савдо тармоғи – Colruyt товарлар учун кейинги буюртмаларни тўхтатишга қарор қилди.

Россия товарларидан воз кечган бозор тармоқлари ўз захираларини Украинанинг муқобил товарлари билан тўлдиради.

Сообщение Бельгиядаги супермаркетлар тармоқларида Россия товарларидан воз кечилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belgiyadagi-supermarketlar-tarmoqlarida-rossiya-tovarlaridan-voz-kechilmoqda/feed/ 0
Аuchan Ўзбекистонга «Би1» мини-формати орқали кирмоқда, EastFruit эса тармоқнинг дўконлари сифатини баҳолади (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/auchan-ozbekistonga-bi1-mini-formati-orqali-kirmoqda-eastfruit-esa-tarmoqning-dokonlari-sifatini-baholadi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/auchan-ozbekistonga-bi1-mini-formati-orqali-kirmoqda-eastfruit-esa-tarmoqning-dokonlari-sifatini-baholadi-foto/#respond Fri, 07 Jan 2022 06:30:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96981 EastFruit экспертлари бир неча бор таъкидлаганидек, Ўзбекистон халқаро супермаркетлар тармоқлари учун энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланган. 2021 йилнинг сўнгги кунларида мамлакатда фаолият бошлаган хорижий ритейлерлар рўйхати яна бир янги тармоқ – Франциянинг «Би1» озиқ-овқат дўконлари тармоғи билан бойиди. Кенг оммага кам танилган «Би1» бренди ортида, аслида, жаҳондаги энг йирик ритейлерлардан...

Сообщение Аuchan Ўзбекистонга «Би1» мини-формати орқали кирмоқда, EastFruit эса тармоқнинг дўконлари сифатини баҳолади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертлари бир неча бор таъкидлаганидек, Ўзбекистон халқаро супермаркетлар тармоқлари учун энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланган. 2021 йилнинг сўнгги кунларида мамлакатда фаолият бошлаган хорижий ритейлерлар рўйхати яна бир янги тармоқ – Франциянинг «Би1» озиқ-овқат дўконлари тармоғи билан бойиди. Кенг оммага кам танилган «Би1» бренди ортида, аслида, жаҳондаги энг йирик ритейлерлардан бири –  Ашан (Аuchan) турибди. У Европадаги бешта энг йирик ритейлердан бири саналади.

Бир ҳафта ичида – 2021 йилнинг 30 декабридан 2022 йилнинг 5 январига қадар «Би1» тармоғи Ўзбекистонда учта дўкон очди. EastFruit мутахассислари Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича ўтказиладиган аудитларда тармоқ нечоғли юқори позицияда бўлиши мумкинлигини баҳолаш учун ушбу дўконларга ташриф буюриб, мева-сабзавот маҳсулотларининг жойлашуви, сифати ва ассортиментини ўрганишга қарор қилишди.

«Би1» дўконларининг Тошкентдаги жойлашуви жуда яхши. Бу кичик форматдаги дўконлар бўлиб, HAVAS тармоғи билан тахминан бир хил майдонга эга. Дўконнинг барча параметрлари «уйга яқин» форматига мос келади.

«Би1» тармоғи дўконларидаги мева-сабзавот бўлими кираверишда жойлашмаган, озиқ-овқат чакана савдосига замонавий ёндашувлар ҳисобга олинса, бу салбий ҳолатдир. Бироқ, Тожикистонда анчадан бери фаолият юритаётган худди шу тармоқ мазкур мамлакатда, умуман, мева-сабзавот маҳсулотларини сотмай қўйди. Ваҳоланки, «Би1» дўконлари Тожикистонда эндигина очилган пайтда мева-сабзавот бўлими мавжуд эди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар

Тошкентдаги “Би1”нинг сархил сабзавот ва мевалар бўлими маҳсулот сифати, ассортименти ва қулайлиги бўйича шундай форматда ишлайдиган рақобатчиларга қараганда яхшироқ кўринади. Умуман олганда, биз ташриф буюрган ҳар бир дўконда сархил сабзавотларнинг 45 дан 53 тагача позицияси бор эди. Бу эса Тошкент шаҳридаги дискаунтер ва “уйга яқин” форматидаги дўконлар ассортиментининг юқори чегараси ҳисобланади. Дарвоқе, Тошкент супермаркетларининг 2021 йил ноябрь ойида ўтказилган аудити натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Биз кейинги аудит пайтида сабзавот ва меваларнинг чакана нархлари даражасини ишончли таққослай оламиз. Бироқ, бугунги кунда улар жуда рақобатбардош кўринади – шунга ўхшаш форматдаги бошқа рақобатчилар билан тахминан бир хил даражада. Дарвоқе, дўконлардан бирининг ходими шаҳарда «Би1» савдо белгиси остида олтита маркет очилганини айтди, ваҳоланки, бизда бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

«Би1» тармоғи Ўзбекистон, шунингдек, Тожикистонда Schiеver компаниялар гуруҳи томонидан бошқарилади. Schiеver турли мамлакатлардаги 5 та савдо тармоғини бошқаради: «Би1″, Аuchan/ Ашан, АТАC, Маximarché ва Proximarché. Ушбу чакана савдо тармоқларининг аксарият дўконлари Францияда жойлашган. Хорижда» Би1″ Польша, Тожикистон ва Россияда мавжуд. Ушбу тармоқнинг турли форматдаги дўконлари умумий сони ҳозирги кунда 160 тадан ошади ва бу рақам фаол ўсишда давом этмоқда.

2021 йилнинг декабрида EastFruit йилнинг сўнгги ойи Ўзбекистон бозорига янги тармоқлар кириб келиши билан қизғин бўлганини ёзган эди. Қозоғистондан Маgnum, Россиядан Доброцен ва Франциядан «Би1» – бу хорижий тармоқларнинг бари Ўзбекистон бозорига 2021 йилнинг декабрь ойида кириб келди. Шу тариқа, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мева-сабзавот савдоси билан шуғулланувчи озиқ-овқат тармоқларининг умумий сони 12 тага етди. Уларнинг ярми хорижий инвестициялар иштирокидаги тармоқлардир!

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бошида Маkro супермаркетлар тармоғи менежери Роман Сайфулин EastFruit нашрига берган эксклюзив интервьюсида тармоқ Аuchanнинг Ўзбекистон озиқ-овқат чакана савдо бозорига кириши бўйича музокаралар олиб бораётганини айтган эди.

«Би1» тармоғининг биринчи дўкони қўшни Тожикистонда 2018 йилнинг август ойида мамлакат пойтахти – Душанбеда очилган бўлиб, у ерда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар ҳамда Россиядан импорт қилинган 5 мингдан ортиқ асосий товарлар намойиш этилган.

Қуйида «Би1» тармоғи дўконларидан олинган фотосуратларни тақдим этамиз.

 

Сообщение Аuchan Ўзбекистонга «Би1» мини-формати орқали кирмоқда, EastFruit эса тармоқнинг дўконлари сифатини баҳолади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/auchan-ozbekistonga-bi1-mini-formati-orqali-kirmoqda-eastfruit-esa-tarmoqning-dokonlari-sifatini-baholadi-foto/feed/ 0
Россиянинг «Доброцен» тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-tarmoqi-ozbekistonda-ilk-dokonini-ochdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-tarmoqi-ozbekistonda-ilk-dokonini-ochdi/#respond Tue, 21 Dec 2021 07:30:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95540 EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, якунланаётган йилнинг сўнгги ойи хорижий ритейлерларнинг Ўзбекистон чакана-савдо бозорига кириб келиши билан боғлиқ воқеликларга бой бўлади. Хусусан, 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Қозоғистон чакана-савдо тармоғи – Мagnum Cash & Cаrryнинг биринчи гипермаркети очилди. Ушбу ритейлер Ўзбекистон бозорига киришга пухта ва узоқ...

Сообщение Россиянинг «Доброцен» тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, якунланаётган йилнинг сўнгги ойи хорижий ритейлерларнинг Ўзбекистон чакана-савдо бозорига кириб келиши билан боғлиқ воқеликларга бой бўлади.

Хусусан, 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Қозоғистон чакана-савдо тармоғи – Мagnum Cash & Cаrryнинг биринчи гипермаркети очилди. Ушбу ритейлер Ўзбекистон бозорига киришга пухта ва узоқ вақт – тахминан икки йил тайёргарлик кўрди.

Орадан бир ҳафта ўтиб, 2021 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида  Ўзбекистондаги иккинчи Маgnum дўкони очилди.

Шу куни – 2021 йилнинг 18 декабрь санасида Россиядаги “Доброцен” чакана-савдо тармоғининг Ўзбекистондаги биринчи дўкони Бухоро шаҳрида ўз эшикларини очди. Унда 1500 дан ортиқ номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Бухородаги “Доброцен” тармоғининг арзон нархлардаги дўкони манзили компаниянинг расмий веб-сайтида ҳам пайдо бўлди.

Шунингдек ўқинг: Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото)

Ўзбек ритейли” порталининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида Бухоро шаҳрида “Доброцен” тармоғининг иккита дўконини очиш режалаштирилган. Биринчи дўкон фаолият бошлади, энди худди шу шаҳарда Янги йил олдидан иккинчи «Доброцен» дўконининг очилишини кутиш қолди.

Бундан ташқари, худди шу порталнинг хабар беришича, 2021 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳам «Доброцен» тармоғининг дўконини очилиши кутилмоқда (Катта Янгиобод кўчаси, 1).

Бундан ташқари, «Доброцен открытие» Теlegram каналида «Доброцен» дўконларининг Ўзбекистондаги иккита янги манзили – Шаҳрихон шаҳри (Андижон вилояти) ва Қарши шаҳри (Қашқадарё вилояти)да жойлашгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Ҳозирча бу дўконларнинг очилиш санаси ҳақида маълумот йўқ.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 20 декабрь ҳолати маълумотларига асосланиб, яқин келажакда Ўзбекистонда «Доброцен» дўконлари сони 5 тага етишини тахмин қилиш мумкин: бири пойтахтда, қолган тўрттаси эса вилоятларда.

Эслатиб ўтамиз, «Доброцен» тармоғининг Ўзбекистон бозорига кириш режалари 2021 йил октябрь ойида маълум бўлган эди.  Компания Ўзбекистоннинг 11 та шаҳри – Олмалиқ, Ангрен, Бухоро, Қарши, Наманган, Тошкент, Термиз, Урганч, Фарғона, Чирчиқ, Шаҳрисабзда вакансиялар эълон қилди. Хусусан, ритейлер агентлар ва кўчмас мулк менежерларини, харид бўлимлари бошлиқларини, чакана савдони ривожлантириш директорларини қидирган.

2021 йилнинг август ойи ҳолатига кўра, Россиянинг «Доброцен» чакана савдо тармоғи 400 та дўконга эга эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи икки мамлакатда мавжуд: 2019 йили у Беларусда биринчи дўконини, 2021 йилнинг апрель ойи охирида эса Қозоғистонда очди.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти – бу савдо майдончаси ва сақлаш жойларига бўлинмаган ҳолда товарларни пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетлар (омбор поддонлари)да намойиш этадиган дўкон-омбор форматида ишлашдир. Бу катта товар захирасини тўғридан-тўғри залда сақлаш, ходимлар сони ва савдо ускуналарини минималлаштириш, шу билан анъанавий дўконларга нисбатан харидорлар учун нархларни сезиларли даражада пасайтириш имконини беради. Ритейлернинг ассортименти 1200 га яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энг арзон нархлардаги кундалик уй-рўзғор буюмларини ўз ичига олади.

Сообщение Россиянинг «Доброцен» тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-tarmoqi-ozbekistonda-ilk-dokonini-ochdi/feed/ 0
Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/#respond Thu, 16 Dec 2021 03:00:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95155 EastFruit Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum Cаsh & Carry йирик чакана-савдо тармоғига тегишли Ўзбекистондаги биринчи гипермаркет очилгани ҳақида хабар қилган эди. Компания тахминан икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди, унинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари ва маҳаллий ўзига хосликларини синчковлик билан ўрганди. Компания Ўзбекистонда яна учта гипермаркет ва бир нечта супермаркет...

Сообщение Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum Cаsh & Carry йирик чакана-савдо тармоғига тегишли Ўзбекистондаги биринчи гипермаркет очилгани ҳақида хабар қилган эди. Компания тахминан икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди, унинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари ва маҳаллий ўзига хосликларини синчковлик билан ўрганди. Компания Ўзбекистонда яна учта гипермаркет ва бир нечта супермаркет фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Мазкур учта гипермаркетлардан бирини жорий йилнинг 18 декабрида ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистондаги илк гипермаркет очилишидан бир неча кун аввал Маgnum Uzbekistan бош директори Асқар Мнайдар Spot нашрига берган интервьюсида компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги ривожланиш стратегияси ва ушбу мамлакатдаги анъанавий бозорлар билан Мagnum қай тариқа рақобатлашмоқчи эканлиги ҳақида батафсил гапириб берди.

Асқар Мнайдарнинг фикрича, Ўзбекистон бозорига экспансиянинг уч сабаби бор:

Биринчидан, ушбу бозорга кириш Маgnum стратегиясига мос келади.  Биз ўсиб бормоқдамиз ва Қозоғистонда кўп ютуқларга эришдик, ҳозир ривожланиш мантиқий бўлган энг мақбул бозор бу Ўзбекистондир. У катта ва истиқболли, шунингдек, менталитет ва истеъмолчилар одатлари бўйича Қозоғистон бозорига ўхшаш.

Иккинчидан, бу ерда Маgnum Қозоғистонда бошлаган ва яхши ишлайдиган формат – гипермаркетларга талабни кўриш мумкин.

Учинчидан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг эришилган стратегик даражаси”.

Ўхшаш чакана бозорлар

Асқар Мнайдар Қозоғистон бозоридаги кўп йиллик тажриба ва компаниянинг Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиш натижаларига таянган ҳолда Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон чакана бозорлари ўртасидаги ўхшашликларни тушунтирди.

Тошкент аҳолиси озиқ-овқатга сарфлайдиган ўртача бюджетнинг улуши тахминан 40-50%ни, Олмаотада эса 30-35%ни ташкил қилади.  Кўрсаткичлар у қадар фарқли эмас ва озиқ-овқат савати қиймати билан ҳам худди шундай ҳолат: 2020 йилга келиб, Тошкентда – 135 доллар, Олмаотада – 175 доллар бўлди. Бу икки қўшни давлат бозорлари бўйича Маgnum сўровларининг ўртача кўрсаткичларидир.

Шу билан бирга, Маgnum Uzbekistan раҳбарининг сўзларига кўра, Тошкентда шундай жозибадор омил бор – бу ерда бир хонадоннинг ўртача ўлчови Олмаотадагидан каттароқ, бу умумий харидлар ҳажмини тенглаштиради.  “Ўзбекистон бозори ички бозоримизга ўхшаш ва у биз учун тушунарли, шу боис ҳам жозибадор”, дейди у.

Замонавий савдо улуши паст йирик бозор

«Биз деярли икки йил бозорни таҳлил қилдик. Ушбу бозорга кириш йўли ва стратегиямизни ишлаб чиқдик. Асос ва далилларнинг бари рақамлар ва истеъмолчиларнинг афзалликларига дахлдор.

Ўзбекистон – 34 миллиондан зиёд аҳолиси бор давлат.  Шу билан бирга, бу ерда замонавий савдонинг улуши нисбатан паст. Биздан бир неча бор аниқ рақамларни сўрашди, яъни, биз уни умумий бозор сиғимидан неча фоизга баҳолаймиз. Бу ерда аниқ-равшан рақамларнинг ўзи йўқ – 5% ёки 10%.  Биз учун улуш кичик бўлгани муҳимроқ, лекин бу рақам табиий равишда ўсиб бормоқда. Шунчаки йирик шаҳарларда урбанизация ва даромад ошиши билан одамлар замонавий савдога тобора кўпроқ қизиқиш билдира бошлайди.

Бизнинг ҳудудларда аҳоли хонадонларининг умумий бюджетида озиқ-овқатга сарфланадиган харажатлар улуши юқори. Шу боис, Тошкентдаги озиқ-овқат нархи мутлақ қийматда Қозоғистон истеъмолчиларининг харажатларига тенг. Бу биз учун бозор ҳажмини белгилайди, у жуда катта”, дейди Маgnum Uzbekistan бош директори Ўзбекистон чакана-савдо бозори истиқболлари ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистонда Маgnum концепцияси ва анъанавий бозорлар билан рақобат

Асқар Мнайдарнинг фикрича, навбатдаги салмоқли асос Тошкентда Маgnum форматидаги, яъни йирик гипермаркет форматидаги объектларнинг йўқлигидир: “Тошкентда ҳозирча бизнинг форматдаги объектлар йўқ, лекин унга  талаб бор, деб ҳисоблаймиз. Аслини олганда, биз харидорнинг аллақачон шаклланиб бўлган талаб ва истакларига яраша форматни таклиф қилмоқдамиз”.

Ўзбекистон бозорига кириш ҳақидаги илк хабарлардан сўнг компания Ўзбекистонда маркетолог, тадбиркор, логист ва операторлардан иборат малакали мутахассисларнинг катта жамоасини шакллантирди. Улар бозорнинг қандай ишлашини, харидор асосий харидни қаерда амалга оширишини, “ҳафталик” қўшимча харид учун қаерга боришини тизимли таҳлил қилишди, бу эса танловда асосий омилдир.

Биз кўплаб маҳаллий бозорларни ўргандик, бу олам кўп жиҳатдан бизга таниш –  Қозоғистонда шундай бозорлар мавжуд. Замонавий тижорат секин ўсиб бораётганининг сабабларини ўргандик. Аслида, маҳаллий тармоқлар ҳозир мавжуд вазиятда ривожланиш учун улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ишдан қайтаётганда супермаркетга кириб бозорлик қилиш қулай, албатта. Аммо айни пайтда вазият шундайки, бозордаги истеъмол савати харидор учун кўп сабабларга кўра, арзонроқ ва аксарият харидорлар анъанавий савдони (яъни, анъанавий бозорни) танлашади.

Маgnumга бозордан эмас, асосий харидни биздан амалга оширувчи харидорларни жалб қилмоқчимиз. Шу нуқтаи назардан, биз замонавий чакана-савдонинг бошқа иштирокчиларига қараганда бозор билан кўпроқ рақобатлашамиз.  Стратегик нуқтаи назардан, биз харидорга у биздан тўлиқ харидни амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги фикрни етказмоқчимиз: зеро, бизда яхши нархлар, кенг ассортимент ва харид учун қулай шароитлар мавжуд.

Дўконнинг турли нуқталарида биз мижоз билан тушунарли ва оддий алоқа ўрнатамиз, қулай навигацияни йўлга қўямиз«, дейди Асқар Мнайдар, Маgnum формати анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашишини тушунтирар экан.

Тошкентдаги Маgnum гипермаркети концепциясига кўра, у ерда кенг қаторлар, товарларнинг қулай жойлашуви, замонавий энергия тежовчи ускуналар, ёрқин ва ўзига хос интерьер, бой ассортимент,  қаҳвахона, нонвойхоналар мавжуд. Муҳими, гипермаркет туну кун ишлайди.

Қозоғистондаги тажрибамиз ва илғор жаҳон амалиётига асосланиб, биз Ўзбекистонда маҳаллий ўзига хосликларга мос универсал бизнес моделини яратдик. Ва бу ерда компаниямизнинг асосий анъаналарини тарғиб қилишда давом этамиз: адолатли нархлар, кенг танлов ва ишончли хизмат”, деди Маgnum Uzbekistan бош директори Тошкентдаги биринчи дўконнинг очилиш маросимида.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон бозори учун янги “Маgnum” гипермаркетида Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари ассортиментидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимёвий воситалардан тортиб, ноозиқ-овқат маҳсулотларигача бўлган 20 мингдан ортиқ турдаги товарлар тақдим этилмоқда. Савдо майдони 5000 метр кв.дан ортиқни ташкил этади.

Маgnum сархил сабзавот ва мевалар тоифасига, хусусан, Бразилия, Италия, Хитой, Колумбия, АҚШ, Туркияда етиштирилган, шунингдек, маҳаллий боғбон ва фермерлар тақдим этган маҳсулотлар ассортиментига алоҳида эътибор қаратади.

Иш бошланган илк кунда дўконга 25 минг нафардан зиёд киши ташриф буюрди, энг кўп товарлар қандолат, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар бўлимларида харид қилинди.

Янги гипермаркетнинг кўриниши қандай – бизнинг галереяга қаранг:

Фото: anons.uz

Сообщение Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/feed/ 0
Ўзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-birinchi-magnum-dokonining-ochilish-sanasi-malum-boldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-birinchi-magnum-dokonining-ochilish-sanasi-malum-boldi/#respond Wed, 01 Dec 2021 04:30:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93553 Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғи –  Маgnum Cash&Carry Ўзбекистонда биринчи дўкони очилишини эълон қилди. Маgnum Uzbekistanнинг Instagramдаги расмий саҳифасига ритейлернинг Ўзбекистондаги биринчи чакана савдо нуқтаси очилиши санаси кўрсатилган видеони жойлаштирди. Унга кўра, дўкон 2021 йилнинг 11 декабрь куни фаолият бошлайди. Савдо нуқтаси Тошкент шаҳридаги Integrо савдо марказида очилади. EastFruit аввалроқ...

Сообщение Ўзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғи –  Маgnum Cash&Carry Ўзбекистонда биринчи дўкони очилишини эълон қилди. Маgnum Uzbekistanнинг Instagramдаги расмий саҳифасига ритейлернинг Ўзбекистондаги биринчи чакана савдо нуқтаси очилиши санаси кўрсатилган видеони жойлаштирди. Унга кўра, дўкон 2021 йилнинг 11 декабрь куни фаолият бошлайди. Савдо нуқтаси Тошкент шаҳридаги Integrо савдо марказида очилади.

EastFruit аввалроқ Magnumнинг Ўзбекистон пойтахтида биринчи иккита дўкон – гипермаркет ва супермаркет очиш билан боғлиқ режалари ҳақида ёзган эди. Шунингдек, Қозоғистон ритейлери Тошкентда биринчи Маgnum гипермаркетининг жойлашувини аниқлади, унинг савдо майдони 5000 мерт квдан ортиқни ташкил этади. Компания Ўзбекистон бозорига 20 000 тагача товарлар ассортименти, аввал бозорда бўлмаган брендлар билан киришни режалаштирмоқда ва импорт қилинадиган маҳсулотларнинг 30 фоизи Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларининг товарларидир.

Ҳамкорларнинг онлайн форумида Маgnum Cash&Carry топ-менежерлари 2022 йил учун тармоқ натижалари ва ривожланиш режаларини эълон қилишди. Бунда Ўзбекистон бозорида фаолиятни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

RETAIL.RU сайти маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг декабрига мўлжалланган иккита йирик форматли савдо шохобчасини очишдан ташқари, компания 2022 йили Ўзбекистонда яна 1-2 та гипермаркет ва 1-2 та супермаркет очишни режалаштирган.

Ўзбекистон бозорига кириш ва фаолиятни кенгайтириш режаларини амалга ошириш учун Ўзбекистонда Маgnum дўконларини ишга тушириш бўйича 60 кишидан иборат жамоа (full-time режимида ишловчи) тузилди. Бу жамоа 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон бозорини ўргана бошлаган ва унга кириш йўлини ишлаб чиққан: маҳаллий етказиб берувчилар ҳамда дистрибьюторлар билан музокаралар олиб борилди, талаб таҳлил қилинди. Хусусан, тадқиқот шуни кўрсатдики, маҳаллий бозорда иқтисод қилувчи ва ўртаҳол сегментнинг улуши Қозоғистонга нисбатан анча юқори. Бу ерда одамлар маҳсулот сифатига нисбатан унинг нархига кўпроқ сезгирдир. Шу боис, дўконларда тармоқнинг ҳозирги ассортименти, Хитой ва Россия товарлари ҳамда Ўзбекистон бозорида мавжуд бўлмаган товарлар намойиш этилади.

Шунингдек ўқинг: Россиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда

Ритейлер анча эҳтиёткорлик билан ўсишни режалаштирмоқда: “Биз Тошкент бозорининг муҳим иштирокчиси бўлишни мақсад қилганмиз, режада бозор улуши бўйича аниқ рақамларни белгиламаганмиз – шунчаки муҳимлари белгиланган. Ўзимизнинг моделни синовдан  ўтказамиз, ассортимент ва нарх сиёсатини мослаштирамиз. Миқдор жиҳатидан ўсишни ва замонавий чакана савдонинг маҳаллий иштирокчиларидан ажралиб туришни режалаштирмоқдамиз, шу тариқа биз тез орада Тошкент бозорида гипермаркет формати билан кенгайишимиз мумкин”,  дейди Маgnum Uzbekistan бош директори Асқар Мнайдар.

Маgnum Cash&Carry Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғидир. Унинг биринчи дўкони 2007 йили Олмаотада очилган. 2021 йил охиригача компания дўконлар сонини Қозоғистоннинг 11 шаҳрида 197 тагача етказишни режалаштирмоқда. Тармоқнинг умумий чакана савдо майдони 220 минг  метр квадратни ташкил қилади, ўрта ҳисобда бу кўрсаткич йилдан-йилга 30% га ўсиб бормоқда. Тармоқ тўрт форматда ишлайди – express, daily, супермаркет ва гипермаркет, ассортимент – мавсумийликни ҳисобга олган ҳолда 35-40 минг SKU.

Маgnum Cash&Carry тармоғининг ўсиш суръати Қозоғистон чакана-савдо бозорининг ўсиш суръатларидан олдинда: ритейлер мамлакатдаги замонавий чакана савдо улушининг деярли учдан бир қисмини эгаллайди, RТО бу йил 2020 йилга нисбатан 28,8 фоизга ўсди.

Ритейлернинг асосий мақсади, Ўзбекистонда ҳам янги дўконлар очиш ва географик кенгайиш ҳисобига бозордаги улушини янада оширишдир. Компания прогнозларига кўра, келгуси йили Ғарбий Қозоғистон ва Ўзбекистонда савдо майдончалари очилишини ҳисобга олган ҳолда мазкур тармоқнинг дўконлари сони 265 тага (тахминан 380 минг метр квадрат) етади.

Сообщение Ўзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-birinchi-magnum-dokonining-ochilish-sanasi-malum-boldi/feed/ 0
Россиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-chakana-savdo-tarmoqi-ozbekistonda-birinchi-dokonini-ochishga-hozirlik-kormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-chakana-savdo-tarmoqi-ozbekistonda-birinchi-dokonini-ochishga-hozirlik-kormoqda/#respond Tue, 30 Nov 2021 07:00:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93450 2021 йилнинг 21 октябрида EastFruit «дискаунтер» сегментида фаолият юритувчи Россиядаги икки тармоқ – «Светофор» ва «Доброцен»нинг Ўзбекистон чакана савдо бозорига кириш билан боғлиқ фаолияти жонлангани ҳақида ёзган эди. Бу тармоқлар Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида расмий баёнотлар бермаган бўлса-да, Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида ишчи-ходимлар излашга киришган, бир қанча вакансияларни иш ўринлари порталларига...

Сообщение Россиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 21 октябрида EastFruit «дискаунтер» сегментида фаолият юритувчи Россиядаги икки тармоқ – «Светофор» ва «Доброцен»нинг Ўзбекистон чакана савдо бозорига кириш билан боғлиқ фаолияти жонлангани ҳақида ёзган эди. Бу тармоқлар Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида расмий баёнотлар бермаган бўлса-да, Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида ишчи-ходимлар излашга киришган, бир қанча вакансияларни иш ўринлари порталларига жойлаштирган.

Орадан бир ой ўтиб, “Ўзбек ритейли” сайти Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида “Доброцен” тармоғининг биринчи дўкони очилишига ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида хабар бериб, тасдиқловчи далил сифатида объект фотосуратларини эълон қилди. Ҳозир дўконда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Россия ритейлерининг кўчмас мулк объектлари жойлашадиган жойларга қўядиган талаблари маълум бўлди:

– майдони: 800-2200 кв.м.;

– асосий автотрассалардан шаҳарга кириш/чиқишдаги биринчи қатор;

– биринчи қаватда жойлашганлик;

– 40 ва ундан ортиқ машина учун тўхташ жойи мавжудлиги;

– юк машиналари учун бинонинг орқа томонидан алоҳида кириш;

– шифт баландлиги 3,5 метрдандан баланд;

– чангимас пол мавжудлиги, пол кўтарадиган юк – 3 т/м2;

– объектда вентиляция мавжудлиги.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида Россиянинг “Доброцен” омбор-дўконлари тармоғи Ўзбекистоннинг 11 та шаҳри – Олмалиқ, Ангрен, Бухоро, Қарши, Наманган, Тошкент, Термиз, Урганч, Фарғона, Чирчиқ, Шаҳрисабзда вакансиялар эълон қилди. Хусусан, ритейлер агентлар ва кўчмас мулк менежерларини, харид бўлимлари бошлиқларини, чакана савдони ривожлантириш директорларини қидирмоқда.

«Доброцен» федерал чакана савдо тармоғи ўзининг биринчи дўконини 2016 йилнинг август ойида очди ва тезда бутун Россия бўйлаб дўконлари фаолиятини йўлга қўя бошлади. 2021 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, тармоқда 350 та дўкон мавжуд эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи икки мамлакатда мавжуд: 2019 йили у Беларусда биринчи дўконини, 2021 йилнинг апрель ойи охирида эса Қозоғистонда очди.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти – бу савдо майдончаси ва сақлаш жойларига бўлинмаган ҳолда товарларни пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетлар (омбор поддонлари)да намойиш этадиган дўкон-омбор форматида ишлашдир. Бу катта товар захирасини тўғридан-тўғри залда сақлаш, ходимлар сони ва савдо ускуналарини минималлаштириш, шу билан анъанавий дўконларга нисбатан харидорлар учун нархларни сезиларли даражада пасайтириш имконини беради. Ритейлернинг ассортименти 1200 га яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энг арзон нархлардаги кундалик уй-рўзғор буюмларини ўз ичига олади.

Сообщение Россиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-chakana-savdo-tarmoqi-ozbekistonda-birinchi-dokonini-ochishga-hozirlik-kormoqda/feed/ 0
Россиянинг «Светофор» ва «Доброцен» супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-svetofor-va-dobrotsen-supermarketlar-tarmoqi-ozbekiston-bozoriga-kirishga-tayyorlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-svetofor-va-dobrotsen-supermarketlar-tarmoqi-ozbekiston-bozoriga-kirishga-tayyorlanmoqda/#respond Sat, 23 Oct 2021 08:21:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89974 Ўзбекистон бутун жаҳон бўйлаб чакана савдо вакилларининг диққат марказида бўлишда давом этмоқда. EastFruit экспертларининг фикрига кўра, «дискаунтер» сегментида фаолият юритувчи Россиянинг икки тармоғи айни пайтда мамлакат чакана бозорига фаол киришга тайёрланмоқда: бири – «Светофор», иккинчиси – «Доброцен». Мазкур тармоқлар Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида расман эълон қилмаганига қарамай, «Светофор» ҳам, «Доброцен»...

Сообщение Россиянинг «Светофор» ва «Доброцен» супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон бутун жаҳон бўйлаб чакана савдо вакилларининг диққат марказида бўлишда давом этмоқда. EastFruit экспертларининг фикрига кўра, «дискаунтер» сегментида фаолият юритувчи Россиянинг икки тармоғи айни пайтда мамлакат чакана бозорига фаол киришга тайёрланмоқда: бири – «Светофор», иккинчиси – «Доброцен».

Мазкур тармоқлар Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида расман эълон қилмаганига қарамай, «Светофор» ҳам, «Доброцен» ҳам Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ишчи порталларига вакансиялар жойлаштириб, ходимлар қидира бошлаган. Россия дискаунтерлари бўлажак ходимларининг вазифалари сирасига дўконлар очиш, ижарачилар билан музокаралар олиб бориш ва чакана савдо тармоғини ривожлантириш киради.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо бозорига Франциянинг Carrefour компанияси, Қозоғистоннинг Маgnum Cash&Cаrry компанияси, Havas, Asia.uz ва Baraka Market каби бир қатор хорижий, халқаро ва маҳаллий компаниялар  кирган. Мавжуд дўконларнинг деярли барчаси экспансия билан боғлиқ режалари ва кўплаб янги дўконлар очиши ҳақида айтмоқда. Демак, Ўзбекистонда чакана савдо тармоғлари бозори ҳақиқий юксалишни бошдан кечиряпти. Уларнинг қай бири харидорларни жалб қилувчи асосий позиция – сабзавот ва меваларни сотишда пешқадам эканини бизнинг Ўзбекистон супермаркетларининг мева-сабзавот бўлинмалари бўйича аудитимизда кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон чакана савдо бозорига кириб келаётган янги иштирокчилар ким ва уларнинг вакансиялари нималарни англатади?

«Светофор»

2021 йилнинг 14-17 октябрь кунлари «HeadHunter Ўзбекистон» сайтида «BIGRETAIL» МЧЖ томонидан 6 та вакансия – Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Термиз шаҳарларида «Ривожланиш бўйича директор» лавозимига, шунингдек,  «АCTIVE RETAIL» МЧЖ компаниясидан Тошкент, Самарқанд ва Андижонда «Тижорий кўчмас мулк қидириш бўйича менежер» лавозимига 3 та бўш иш ўрни бўйича эълон берилган. «Узбекский ритейл» веб-сайтининг хабарига кўра, ҳар икки компания ҳам шу йилнинг июнь ва июль ойларида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган. Ушбу юридик шахсларнинг асосий эгалари Россиянинг «Светофор» чакана савдо тармоғи соҳибларидир.

«Ривожланиш бўйича директор»ларнинг вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган: дўконлар очиш ва ривожлантириш; компания талабларига жавоб берадиган биноларни қидириш; техник ва ташкилий масалаларни ҳал қилишни ўз ичига олган дўконни ишга тушириш; кадрлар танлаш, уларни ўқитиш ва ҳудуддаги вазиятни таҳлил қилиш.

«Тижорий кўчмас мулк қидириш бўйича менежер»нинг вазифалари сирасига эса тармоқ дўконлари учун жой топиш, ижарага берувчилар билан музокаралар олиб бориш, «нолдан» чакана савдо дўконларини очиш, дўконнинг очилишини барча босқичда назорат қилиш, керакли лицензия ҳамда рухсатномалар олиш ва ҳоказолар киради.

«Светофор» чакана савдо тармоғи 2009 йил бошидан фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу тармоқнинг биринчи дўконлари Россиянинг Красноярск ва Ачинск шаҳарларида очилган. Орадан уч йил ўтгач, «Светофор» тармоғи 37 та дўконга эга бўлди. Аммо 2012 йилдан бошлаб ритейлер фаол равишда кенгая бошлади – кейинги уч йил ичида унинг 500 дан ортиқ дўконлари очилди. 2015 йилда «Светофор» дўконлари сони 550 тага етди.

2017 йилда компания бошқа мамлакатлар бозорига чиқди ва Беларусь, Қозоғистонда дўконлар очди. Ўша йили Россиянинг ўзида эса «Светофор»нинг дўконлари сони 1000 тадан ошди.

«Светофор» бир қатор мамлакатларга, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи давлатларига Mere савдо белгиси билан кириб борди. 2018 йилдан 2021 йил бошига қадар Мerе дўконлари Руминия, Германия, Литва, Польша, Украина ва Сербияда очилди. 2021 йилнинг май ойида Россия ритейлери Буюк Британияда дўконлар очишни, шунингдек,  Испания, Греция, Франция сингари бошқа Европа бозорларига киришни режалаштирган эди.

2021 йил бошида «Светофор» тармоғида 2 200 дан ортиқ операцион дўконлар бор эди.

Компаниянинг расмий веб-сайтида таъкидланишича, «Светофор» дўконлар тармоғининг асосий мақсади – аҳолини ҳудуддаги энг паст нархларда сотиладиган товарлар билан таъминлашдир. Дўконлар формати – қатъий дискаунтер, уларнинг ўртача майдони 1000 кв. м. Иш тамойили – ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, товарлар ассортименти озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат гуруҳларининг 2000 туридан ошмайди. Дўконлар тармоғи дизайни – савдо майдонининг минимал аскетик шакллантирилиши ва ташқи қиёфанинг жозибали кўринишидир. Тармоқнинг асосий рақобат устунлиги – бу ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри ишлаш, харажатларни қатъий назорат қилиш ва минимал савдо устама ҳақи туфайли бозорнинг ўртача нархидан тахминан 20% паст нархларда савдо қилишдир. Шу билан бирга, дўконнинг савдо зали бир вақтнинг ўзида маҳсулот омбори ҳам бўлиб, бу савдо майдонида хизмат кўрсатиш жараёнида вақтни тежаш ва биноларни ижарага олиш харажатларини камайтириш имконини беради.

Сабзавот ва меваларга келсак, бу позиция «Светофор»лар учун асосийси эмас. Дўконларда мева-сабзавотлар ассортименти, одатда, жуда тор ва нархлари қадоқланган маҳсулотларникидек эмас, Шу сабабли, бу тармоқ EastFruit чакана савдо аудитида юқори рейтингга эга бўлиши даргумон.

«Доброцен»

2021 йилнинг 11 октябрида «Узбекский ритейл» озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи яна бир дискаунтернинг Ўзбекистон бозорига кириш режасини эълон қилди. Россиянинг «Доброцен» дўкон-омборларининг чакана савдо тармоғи Ўзбекистондаги 11 шаҳар – Олмалиқ, Ангрен, Бухоро, Қарши, Наманган, Тошкент, Термиз, Урганч, Фарғона, Чирчиқ, Шаҳрисабзда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида эълон берди. Ритейлер, хусусан, агентлар ва кўчмас мулк бўйича менежерлар, савдо бўлими бошлиқлари, чакана савдони ривожлантириш бўйича директорларни қидирмоқда. Янги дўконлар учун мос келадиган кўчмас мулкларни топиш, ижарага берувчилар билан музокаралар олиб бориш, шартномалар тузиш, етказиб берувчилар билан ишлаш ва ҳоказолар уларнинг бўлажак вазифалари ҳисобланади.

«Доброцен» федерал чакана савдо тармоғи – нисбатан ёш, у ўзининг биринчи дўкони эшикларини 2016 йилнинг 6 августида Красноуфимск (Россия)да очган. Ва тез орада ўз экспансиясини бутун Россия бўйлаб тарқата бошлаган. 2020 йилнинг апрель ойи охирида тармоқ дўконлари сони 200 тага етди.

Бошқа мамлакатлар бозорига кириш ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирча Россиянинг «Доброцен» тармоғи чет элдаги атиги икки мамлакатда мавжуд: 2019 йили у ўзининг биринчи дўконини Беларусда, 2021 йилнинг апрель ойи охирида эса Қозоғистонда очди.

2021 йил май ҳолатига кўра, «Доброцен» тармоғида 350 та дўкон қайд этилган.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти шундаки, у товарларни пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллет (омбор тагликларида)ларда кўрсатиб, савдони зал ва омборга ажратмасдан дўкон-омбор форматида ишлайди. Бу катта захираларни тўғридан-тўғри залда сақлаш, ходимлар ва тижорат ускуналари сонини минималлаштириш ва шу орқали харидорлар учун нархни бошқа дўконларга нисбатан сезиларли даражада пасайтириш имконини беради. Ритейлер ассортиментига 1 200 дан ортиқ максимал паст нархдаги энг зарур юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик уй-рўзғор буюмлари киради.

Ҳар иккала тармоқ ҳам деярли бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирган ва улар бир хил форматда ишлайди. Бу усулда ишлаш мамлакат учун ўзига хос ва янгича бўлади.

Бундай форматнинг Ўзбекистонда келажаги борми-йўқми –  жавоб бериш мушкул. Шунисига шубҳа йўқки, Ўзбекистонда аҳоли даромадлари даражаси унчалик юқори эмас ва бу ернинг аҳолиси пулни тежаш имконияти туғилганидан хурсанд бўлиши аниқ. Бироқ, озиқ-овқат етказиб берувчиларнинг маҳаллий бозори жуда ҳам хилма-хил эмас, унинг иштирокчилари кам, импорт божлари эса мамлакатда жуда юқори. Шу боис, Россия тармоқлари нархларни рақобатбардош даражага туширишга муваффақ бўла оладими-йўқми, буни фақат вақт кўрсатади.

Сообщение Россиянинг «Светофор» ва «Доброцен» супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-svetofor-va-dobrotsen-supermarketlar-tarmoqi-ozbekiston-bozoriga-kirishga-tayyorlanmoqda/feed/ 0
Мева-сабзавот бўлимининг дўконга киришда жойлаштирилиши янада соғлом озиқ-овқат танловига кўмаклашади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavot-bolimining-dokonga-kirishda-zhoylashtirilishi-yanada-soqlom-oziq-ovqat-tanloviga-komaklashadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavot-bolimining-dokonga-kirishda-zhoylashtirilishi-yanada-soqlom-oziq-ovqat-tanloviga-komaklashadi/#respond Tue, 21 Sep 2021 20:01:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87039 Саутгемптон университетининг Iceland Foods тармоғи билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, кассалар ва дўконга кириш жойларидан қандолат маҳсулотлари ҳамда бошқа “носоғлом” маҳсулотларни олиб ташлаб, мевалар ва сабзавотларни жойлаштириш харидорларнинг янада соғломроқ маҳсулотларни сотиб олишига туртки беради. Тадқиқотчилар дўконлардаги савдоларни, шунингдек, бир қанча танлаб олинган доимий харидорларнинг сотиб олиш модели ва...

Сообщение Мева-сабзавот бўлимининг дўконга киришда жойлаштирилиши янада соғлом озиқ-овқат танловига кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>

Саутгемптон университетининг Iceland Foods тармоғи билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, кассалар ва дўконга кириш жойларидан қандолат маҳсулотлари ҳамда бошқа “носоғлом” маҳсулотларни олиб ташлаб, мевалар ва сабзавотларни жойлаштириш харидорларнинг янада соғломроқ маҳсулотларни сотиб олишига туртки беради.

Тадқиқотчилар дўконлардаги савдоларни, шунингдек, бир қанча танлаб олинган доимий харидорларнинг сотиб олиш модели ва танловини кузатдилар. АгроБизнеснинг хабар беришича, ноозиқ-овқат товарлар ва сув кассалар атрофида ва киришдан узоққа жойлаштирилиб, мева-сабзавотлар бўлими дўконга кираверишга жойлаштирилганда, натижалар қандолат маҳсулотлари савдоси тушганлигини, мевалар ва сабзавотлар сотуви эса ўсганини кўрсатди.

“Натижаларимиздан маълум бўлишича, дўконларни соғломроқ режалаштириш ҳисобига аҳоли овқатланиш рационини анчагина яхшилаш мумкин, – дейди тадқиқотчилар. – Хусусан, тадқиқот шуни кўрсатдики, қандолат маҳсулотлари ва бошқа носоғлом озиқ-овқатларни кассадан ва кириш йўлакларидан узоқлаштириш натижасида ҳар бир дўконда қандолат маҳсулотлари кунига тахминан 1500 порция камроқ сотилган. Биз яна шунга гувоҳ бўлдикки, янги узилган мева ва сабзавотлар бўлими дўконнинг орқа тарафида эмас, балки унга киришда жойлаштирилганда, ҳар бир дўконда кунига 10000 порция қўшимча мева-сабзавотлар сотиб олинган”.

Уй хўжаликлари бўйича солиштирилганда, анъанавий режалаштиришдаги дўконлардаги харидларга нисбатан мевалар ва сабзавотлар 5%га кўпроқ сотиб олингани қайд этилди.

Ҳозирда янада каттароқ миқёсда тадқиқотлар олиб борилмоқда. Унда асосий эътибор дўконга киришда жойлаштирилган катта мева-сабзавотлар бўлимининг уй хўжаликлари ва алоҳида шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини танлашига таъсирига, шунингдек, уй хўжаликларининг даромадига қараб улардаги фарқларга қаратилмоқда. Бу тадқиқот аввалгиларига қараганда янада кенгроқ миқёсни қамраб олади. У орқали жойлаштириш стратегияси миқдори чекланган соғломроқ маҳсулотларнинг харид қилинишига туртки бўлиши текширилади. Масалан, битта жой (дейлик, кассалар)га жойлаштирилиши ёки соғлом ва носоғлом озиқ-овқат маҳсулотларини аралаштириб жойлаш қандай таъсирга эга бўлиши ўрганилади.

Сообщение Мева-сабзавот бўлимининг дўконга киришда жойлаштирилиши янада соғлом озиқ-овқат танловига кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavot-bolimining-dokonga-kirishda-zhoylashtirilishi-yanada-soqlom-oziq-ovqat-tanloviga-komaklashadi/feed/ 0