булғор қалампири • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 26 Nov 2021 18:59:57 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png булғор қалампири • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархлари рекордни янгиламоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonada-etishtirilgan-bulqor-qalampiri-narkhlari-rekordni-yangilamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonada-etishtirilgan-bulqor-qalampiri-narkhlari-rekordni-yangilamoqda/#respond Sat, 27 Nov 2021 06:00:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93259 Ноябрь ойининг бошларида EastFruit иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархи Ўзбекистонда йилнинг бу фасли учун баланд нархда эканлиги ва ўтган йилларга нисбатан анча юқори нарх динамикаси ҳақида ёзган эди. Ўшандан буён ушбу маҳсулот нархининг ўсиши шу суръатларда давом этдики, 2021 йилнинг 4 ноябридан 25 ноябригача яшил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи...

Сообщение Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархлари рекордни янгиламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ноябрь ойининг бошларида EastFruit иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархи Ўзбекистонда йилнинг бу фасли учун баланд нархда эканлиги ва ўтган йилларга нисбатан анча юқори нарх динамикаси ҳақида ёзган эди. Ўшандан буён ушбу маҳсулот нархининг ўсиши шу суръатларда давом этдики, 2021 йилнинг 4 ноябридан 25 ноябригача яшил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи 50 фоизга, қизил булғор қалампири эса 67 фоизга ошди.

EastFruitнинг нархлар бўйича мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 25 ноябрь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари қуйидагича:

– иссиқхонада етиштирилган яшил булғор қалампири – 15 000 сўм/кг ($1,39), бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 1,9 баравар ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 4,3 баравар юқори кўрсаткичдир;

– иссиқхонада етиштирилган қизил булғор қалампири – 25 000 сўм/кг (2,32 АҚШ доллари), бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 3,1 баравар ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 6,3 баравар юқори нархдир.

Ўтган йилларда октябрь ойи охири ва ноябрь ойи бошида кўтарила бошлаган нархлар иссиқхона сабзавотлари нархларининг мавсумий ўсиши туфайли йил охирига қадар давом этган. Бироқ, юқоридаги графиклардан кўриниб турибдики, 2021 йилнинг кузида иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархининг динамикаси ўтган йиллар динамикасидан анча олдинда. Яшил булғор қалампирининг ҳозирги ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилларнинг декабрь ойларидаги энг юқори кўрсаткичдан 25 фоизга, қизил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари эса 2020 ва 2019 йилларнинг декабрь ойларида қайд этилган юқори нархлардан 2 баравар юқоридир.

Сообщение Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархлари рекордни янгиламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonada-etishtirilgan-bulqor-qalampiri-narkhlari-rekordni-yangilamoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда булғор қалампири нархи бир ҳафта ичида 67 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bulqor-qalampiri-narkhi-bir-hafta-ichida-67-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bulqor-qalampiri-narkhi-bir-hafta-ichida-67-foizga-oshdi/#respond Sat, 06 Nov 2021 08:30:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91263 Ўтган ҳафта Ўзбекистонда иссиқхона булғор қалампирининг баҳоси 67 фоизга ошди ва нарх кетма-кет учинчи ҳафта ўсиб бормоқда. Агар жорий йил давомидаги нархларнинг ҳафталик ўзгаришини ҳисобга олсак, 2021 йилнинг 28 октябридан 4 ноябригача бўлган ҳафталик нархлар ўсиши сўнгги беш ойдаги энг юқори кўрсаткич бўлди, дейишмоқда EastFruit экспертлари. Июль ойи бошидан сентябрь...

Сообщение Ўзбекистонда булғор қалампири нархи бир ҳафта ичида 67 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда иссиқхона булғор қалампирининг баҳоси 67 фоизга ошди ва нарх кетма-кет учинчи ҳафта ўсиб бормоқда. Агар жорий йил давомидаги нархларнинг ҳафталик ўзгаришини ҳисобга олсак, 2021 йилнинг 28 октябридан 4 ноябригача бўлган ҳафталик нархлар ўсиши сўнгги беш ойдаги энг юқори кўрсаткич бўлди, дейишмоқда EastFruit экспертлари.

Июль ойи бошидан сентябрь ойи ўрталарига қадар булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг шу даврига нисбатан деярли бир хил, баъзан эса 25 фоиз паст даражада бўлган. Ушбу маҳсулот нархи сентябрь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб ўса бошлади ва 2021 йилнинг октябрь ойи ўрталарига келиб булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг шу даврига нисбатан икки баравар юқори бўлди. Бироқ, 2021 йил, октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўртача улгуржи нархлар бўйича юқори ўсиш суръати ўтган йилнинг шу давридаги нархларга нисбатан фарқни кенгайтирди.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 28 октябридан 4 ноябрига қадар иссиқхонада етиштирилган яшил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 6000 дан 10 000 сўмга, қизил иссиқхона булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи эса 9000 дан 15 000 сўмгача ошди. Бошқача айтсак, ҳар икки маҳсулот нархи бир ҳафта ичида 67% га ўсган, бу охирги беш ойдаги энг юқори ҳафталик ўсишдир.

2021 йилнинг 4 ноябрь ҳолатига кўра, ўртача улгуржи нархлар:

– яшил булғор қалампири нархи 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,5 баравар, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан қарийб 6 баробар юқори;

– қизил булғор қалампири нархи 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 4,3 баравар ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан қарийб 7,5 баравар юқори;

2021 йилнинг 4 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетларда нав ва сифатга қараб яшил булғор  қалампирининг чакана нархи 1 кг учун 13 000 сўмдан 21 000 сўмгача, қизил булғор қалампирининг чакана нархи эса 18 000 сўмдан 37 000 сўмгача нархлар оралиғида бўлган.

Сообщение Ўзбекистонда булғор қалампири нархи бир ҳафта ичида 67 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bulqor-qalampiri-narkhi-bir-hafta-ichida-67-foizga-oshdi/feed/ 0
Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bulqor-qalampirining-narkhi-quladi-bu-atigi-bir-oyda-1500-daromad-olish-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bulqor-qalampirining-narkhi-quladi-bu-atigi-bir-oyda-1500-daromad-olish-imkoniyati/#respond Mon, 04 Oct 2021 18:58:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88294 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Тожикистонда булғор қалампири нархи 1 кг учун 1 сомонийгача тушган (ҳар бир кг учун тахминан 8 АҚШ цент). Бошқача айтганда, 1 АҚШ долларига 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай паст нарх Тожикистон фермерларининг мазкур турдаги сабзавотни етиштириш харажатларини қопламайди. Тожикистонда қалампир ҳеч қачон...

Сообщение Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Тожикистонда булғор қалампири нархи 1 кг учун 1 сомонийгача тушган (ҳар бир кг учун тахминан 8 АҚШ цент). Бошқача айтганда, 1 АҚШ долларига 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай паст нарх Тожикистон фермерларининг мазкур турдаги сабзавотни етиштириш харажатларини қопламайди.

Тожикистонда қалампир ҳеч қачон бу қадар арзон бўлмаган. Одатда, бу вақтда мамлакатда булғор қалампири 1 кг учун 30-40 центдан улгуржи сотилади.

Қалампир нархи кескин пасайишининг сабабларидан бири сифатида бозор иштирокчилари 2021 йилда унинг ҳаддан зиёд етиштирилганини айтишмоқда. Бироқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов яна бир омил – совуқ занжир йўқлигини қайд этди.

«Фермерлар қалампирни арзон нархлар даврида керакли пишиб етилиш босқичида йиғиб, совутиб,  уни жаҳоннинг бошқа мамлакатларида сақланганидек жойлаштиришганида эди, яхши пул топишлари мумкин бўларди. Зеро, Тожикистонда ноябрь ойи ўрталарига келиб, булғор қалампири нархи, одатда, 1 кг учун 1,5 доллардан ошади. Айтганча, бу воситачилар учун ҳам яхши ғоя, чунки, ҳеч бир бизнес атиги бир ойда 1500% рентабеллик олиш имконини бермайди! Аммо, аслида, қалампир икки ҳафтадан кўпроқ омон қолиши учун аввал уни сақлашга яроқли ҳолда ўстириш, керакли қадоқларга эга бўлиш, маҳсулотни модификацияланган газ муҳитида – МАР-халталарда сақлаш керак. Ва умуман, ҳозир Тожикистонда етишмаётган зарур билимлар, кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. Бундан бир неча йил аввал тожикистонлик сабзавот етиштирувчилар қалампирни сақлаш учун жойлаштиришга ҳаракат қилишган эди, лекин, афсуски, у жуда тез чириб қолган.

Аммо агар ҳаммаси бошидан тўғри бажарилса, қилинган саъй-ҳаракатлар жуда яхши натижа беради”, дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Экспертлар Тожикистонда булғор қалампирини етиштирувчилар фойдаланиши мумкин бўлган яна бир қанча имкониятларни қайд этишмоқда.

«Россияда қалампирнинг улгуржи нархи айни пайтда 1 кг учун 1,8-2,0 долларга етади. Шу сабабли, замонавий қадоқдаги совутилган маҳсулотлар билан ҳозир Тожикистондан Россияга экспортни йўлга қўйиш жуда даромадли бизнес бўлиши мумкин. Зеро, мамлакатда юқори сифатли қалампирни қўлда ҳам саралаш ва йиғиш имконияти мавжуд”, дейди ФАОнинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Шунингдек, у қалампирни қайта ишлаш хом ашёси сифатида қўллаш мумкинлигини қайд этмоқда. «Музлатилган булғор қалампири – музлатилган сабзавотлар сегментидаги энг машҳур маҳсулотлардан бири. Тожикистонда етиштирилган қалампирнинг юқори таъм сифатларини ҳисобга олсак, бундай маҳсулотни жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилиш мумкин. Афсуски, Тожикистонда сабзавот, мева ва резаворларни музлатиш усули деярли йўқ, гарчи, бу бизнесни ривожлантириш учун ажойиб имкониятлар мавжуд бўлса ҳам”, дея қўшимча қилди Андрий Ярмак.

Расмий савдо статистикасига кўра, Тожикистон қалампирни умуман экспорт қилмайди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мамлакатга қалампир импорти барқарор ўсиб бормоқда. 2020 йили Тожикистонга 300 тоннадан зиёд қалампир импорт қилинди ва Ўзбекистон унинг асосий етказиб берувчиси бўлди. Булғор қалампири  Тожикистонга 2020 йили Покистон ва Туркиядан ҳам импорт қилинган.

Сообщение Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bulqor-qalampirining-narkhi-quladi-bu-atigi-bir-oyda-1500-daromad-olish-imkoniyati/feed/ 0
Беларусь селекционерлари булғор қалампири ва помидорнинг янги навларини тақдим этишди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/belarus-selektsionerlari-bulqor-qalampiri-va-pomidorning-yangi-navlarini-taqdim-etishdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/belarus-selektsionerlari-bulqor-qalampiri-va-pomidorning-yangi-navlarini-taqdim-etishdi/#respond Tue, 31 Aug 2021 19:11:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85409 Беларусь давлат қишлоқ хўжалиги академияси (БДҚХА) тадқиқотчилари йил бошидан буён ширин булғор қалампири ва помидорнинг 7 та янги навини етиштиришди. Бу ҳақда БЕЛТА агентлигига қишлоқ хўжалиги биотехнологияси, экологияси ва радиологияси кафедра мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Михаил Добродькин маълум қилди. «Бу йил бизнинг кафедра ходимлари яратган «Шчодры», «Сакавиты»  ва «Сонечны»...

Сообщение Беларусь селекционерлари булғор қалампири ва помидорнинг янги навларини тақдим этишди появились сначала на EastFruit.

]]>

Беларусь давлат қишлоқ хўжалиги академияси (БДҚХА) тадқиқотчилари йил бошидан буён ширин булғор қалампири ва помидорнинг 7 та янги навини етиштиришди. Бу ҳақда БЕЛТА агентлигига қишлоқ хўжалиги биотехнологияси, экологияси ва радиологияси кафедра мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Михаил Добродькин маълум қилди.

«Бу йил бизнинг кафедра ходимлари яратган «Шчодры», «Сакавиты»  ва «Сонечны» навли ширин булғор қалампирлари, шунингдек, «Горизонт» ва «Ред Гранд» помидорлари тўлиқ синовлардан ўтди ва ишлаб чиқариш шароитларида етиштириш бўйича давлат реестрига киритилди. «Умуман олганда, сўнгги йилларда таълим муассасасида очиқ ва ёпиқ ерда етиштириладиган 30 дан ортиқ юқори маҳсулдор, экологик барқарор дурагайлар ва помидор навлари, шунингдек, ширин қалампир навлари районлаштирилди», дейди Михаил Добродькин.

Кафедра бошлиғининг сўзларига кўра, илгари селекциялаштириш маҳали навнинг ҳосилдорлигини ошириш вазифаси қўйилган бўлса, ҳозир унинг сифат хусусиятларига эътибор қаратилмоқда. Хусусан, БДҚХА ходимлари Беларусь Миллий фанлар академиясининг Генетика ва цитология институти билан ҳамкорликда антоцианли помидор навларини (антоцианлар – кучли антиоксидантлар бўлиб, ҳатто саратон касаллигига қарши курашишда ҳам ёрдам беради) кўпайтириш устида ишлашмоқда.

Шунингдек ўқинг: Россиялик селекционерлар нокнинг юқори маҳсулдор янги навини яратишди

«Биз сабзавот экинларида керакли моддаларни тўплашга ҳисса қўшувчи генларнинг фойдали аллелларини аниқлаймиз (масалан, ликопин, антоцианлар) ва биз бу йўналишда селекция ишларини олиб бормоқдамиз», дейди Михаил Добродькин. – Бизнинг вазифа – меванинг нафақат мазали, балки имкон қадар  фойдали элементларга бой бўлишини ҳам таъминлашдир. Масалан, шу помидорнинг ўзи антиоксидантдир. Чунки унинг таркибида мевага ранг берувчи ликопиннинг каротиноид пигменти мавжуд. Ва истеъмолчилар бу маҳсулотни ўз рационига киритиши жуда муҳимдир. Ҳатто термик ишлов бериш жараёнида ҳам ликопин йўқ бўлиб кетмайди, балки унинг хусусиятлари янада ортади.

Бу йил ёпиқ ер учун мўлжалланган черри помидорининг 4 та дурагайи ва 2 нави, очиқ ерда етиштириладиган помидорнинг 4 нави ҳамда аччиқ қалампирнинг 3 та дурагайи Беларусь давлат қишлоқ хўжалиги академиясининг ўсимлик навларини синаш ва ҳимоялаш давлат инспекциясига тасдиқланиши учун юборилди. Горецкий селекциясининг помидор навлари юқори кератин миқдори, ҳосилдорлик ва турли касалликлар (фитофтор ва тамаки мозаикаси вируси)га чидамлилиги билан ажралиб туради.

«Биз ишда асосий эътиборни саноат мақсадларида етиштириш учун навлар ва дурагайлар яратишга қаратамиз», дейди Михаил Добродькин. «Давлат реестрига киритиш учун бизнинг навлар бир қатор синовлардан ўтказилади, натижаларга кўра, уларни районлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Горецкий селекциясининг кўплаб навлари яхши сифатларини кўрсатган ва улар Давлат уруғчилик инспекциясининг стандартлари ҳисобланади. Булар – очиқ ер учун мўлжалланган «Ирма» ва «Aдапт» помидорлари, «Олтин» навли сариқ ширин  қалампир, «Чырвоны магнат» қизил қалампири, ёпиқ ер  учун мўлжалланган «Черри коралл» навидир.

 

Сообщение Беларусь селекционерлари булғор қалампири ва помидорнинг янги навларини тақдим этишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/belarus-selektsionerlari-bulqor-qalampiri-va-pomidorning-yangi-navlarini-taqdim-etishdi/feed/ 0
Помидор, қалампир ва лимон – Туркия мева-сабзавот экспортида Топ-3 талигидан жой олди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-qalampir-va-limon-turkiya-meva-sabzavot-eksportida-top-3-taligidan-zhoy-oldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-qalampir-va-limon-turkiya-meva-sabzavot-eksportida-top-3-taligidan-zhoy-oldi/#respond Fri, 21 May 2021 19:07:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76810 Жорий йилнинг апрель ойида Туркиядан янги узилган мева-сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 70 фоиз ўсиб, $ 201,7 миллионга етди. Бу ҳақда Ўрта ер денгизи минтақасининг сархил мева-сабзавотларни экспорт қилувчилар уюшмаси раиси Неждат Син маълум қилди. Неждат Синнинг фикрига кўра, туркия сабзавот ва мевалари юқори сифатли, хавфсиз, бой ассортиментига...

Сообщение Помидор, қалампир ва лимон – Туркия мева-сабзавот экспортида Топ-3 талигидан жой олди появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йилнинг апрель ойида Туркиядан янги узилган мева-сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 70 фоиз ўсиб, $ 201,7 миллионга етди.

Бу ҳақда Ўрта ер денгизи минтақасининг сархил мева-сабзавотларни экспорт қилувчилар уюшмаси раиси Неждат Син маълум қилди.

Неждат Синнинг фикрига кўра, туркия сабзавот ва мевалари юқори сифатли, хавфсиз, бой ассортиментига эга, деб ёзади “Aнадолу” агентлиги.

Туркия апрель ойида 327 761 тонна янги узилган мева-сабзавотларни экспорт қилган.

Шунингдек ўқинг: Туркия компанияси Жамбил вилояти (Қозоғистон)да мева етиштириш ва қайта ишлашга 92 миллион доллар инвестиция киритмоқда

Мева-сабзавот экспорти жорий йилнинг апрель ойида йиллик асосда табиий кўрсаткич (вазни) бўйича 69% фоиз, қиймат кўрсаткичи бўйича 70% га ўсди, дейди Неждат Син.

Ҳисобот даврида сабзавот экспорти 98,9 миллион долларни, мевалар экспорти эса 57,6 миллион долларни ташкил этди. Шу билан бирга, помидор энг талабгир маҳсулотга айланди. Шу йилнинг апрель ойида Туркиядан помидор экспорти 41,9 миллион доллар қийматида эди. Иккинчи ўриндан булғор қалампири жой олди. Ушбу маҳсулот экспорти апрель ойида 27,1 миллион долларга етди. Шунингдек, ТОП-3 маҳсулотлар таркибига лимон ҳам киради, унинг экспорти қиймати 24,3 миллион долларни ташкил этди.

“Ўтган ойда Россия Туркияда етиштирилган янги сабзавот ва меваларнинг асосий импортчисига айланди. Ушбу маҳсулотларнинг Россияга экспорти 85 фоиз ўсиб, 57,5 миллион долларни ташкил этди. Шунингдек, уч етакчи мамлакатлар қаторига Руминия ҳам кирди, ушбу мамлакатга экспорт  – 30,1 миллион доллар (64 фоиз ўсиш)ни, Ироққа экспорт – 14,3 миллион доллар (81 фоиз ўсиш)ни ташкил этди», деди Син.

Бундан ташқари, Ҳиндистон, Ливия, Сурия, Косово ҳамда Беларусга экспорт ҳажми беш бараваргача ўсди.

Сообщение Помидор, қалампир ва лимон – Туркия мева-сабзавот экспортида Топ-3 талигидан жой олди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-qalampir-va-limon-turkiya-meva-sabzavot-eksportida-top-3-taligidan-zhoy-oldi/feed/ 0