брокколи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 24 Mar 2022 20:47:50 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png брокколи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yili-brokkoli-ekiladigan-maydonlar-13-ming-gektarga-etkaziladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yili-brokkoli-ekiladigan-maydonlar-13-ming-gektarga-etkaziladi/#respond Fri, 25 Mar 2022 07:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102099 2022 йили Ўзбекистонда барча тоифа хўжаликларида 1,3 минг гектар майдонда брокколи карамини экиш режалаштирилган. Шундан 640 гектари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари улушига, 688 гектари эса аҳолининг томорқа ерлари улушига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Вазирлик мутахассисларининг қайд этишича, сўнгги йилларда...

Сообщение Ўзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йили Ўзбекистонда барча тоифа хўжаликларида 1,3 минг гектар майдонда брокколи карамини экиш режалаштирилган. Шундан 640 гектари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари улушига, 688 гектари эса аҳолининг томорқа ерлари улушига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Вазирлик мутахассисларининг қайд этишича, сўнгги йилларда ички бозорда брокколига талаб сезиларли даражада ошиб, ушбу маҳсулотни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми ҳам ортиб бормоқда.  Масалан, 2021 йили Россия бозорига 6 минг тоннадан зиёд брокколи экспорт қилинди, бу 2020 йилга нисбатан 2 баробар кўп кўрсаткичдир.

Ўзбекистонда брокколи етиштириладиган асосий ҳудудлар Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари бўлиб, энг оммабоп навлар – «Агасси F1» «Айронмен F1″,» Атлантис F1″, «Гераклион F1», «Квинта F1», «Наксос F1″, “Марафон F1”, “Тибурон F1», ”, “Фиеста F1”дир.

Жорий йилнинг март ойи бошида EastFruit январь-февраль ойларидаги Ўзбекистондан карамнинг асосий турлари экспорти билан боғлиқ рекорд ҳажмлар ҳақида ёзган эди. Хусусан, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида гулкарам ва брокколи экспортининг умумий ҳажми 6,2 минг тоннани ташкил этган ва мазкур кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўпдир. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг қарийб 98 фоизи ЕОИИ мамлакатлари ва Украина бозорларига жўнатилган.

Сообщение Ўзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yili-brokkoli-ekiladigan-maydonlar-13-ming-gektarga-etkaziladi/feed/ 0
Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд даражаларни қайд этишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-karamning-asosiy-turlari-eksporti-boyicha-rekord-darazhalarni-qayd-etishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-karamning-asosiy-turlari-eksporti-boyicha-rekord-darazhalarni-qayd-etishda-davom-etmoqda/#respond Wed, 02 Mar 2022 06:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100867 Бундан бир ой олдин EastFruit 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан карамнинг асосий турлари экспорти рекорд ҳажмда бўлгани ҳақида ёзган эди. Бунинг сабаби, ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб кескин ошганидир.  Февраль ойида ҳам асосий ташқи бозорларда вазият оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи етиштирувчи ўзбекистонлик фермерлар ва экспортёрлар учун...

Сообщение Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд даражаларни қайд этишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан бир ой олдин EastFruit 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан карамнинг асосий турлари экспорти рекорд ҳажмда бўлгани ҳақида ёзган эди. Бунинг сабаби, ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб кескин ошганидир.  Февраль ойида ҳам асосий ташқи бозорларда вазият оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи етиштирувчи ўзбекистонлик фермерлар ва экспортёрлар учун қулайлигича қолди.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан қуйидагича кўриниш касб этди:

  • оқ бошли карам – 17,2 минг тонна, бу 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 2,2 баробар кўп;
  • гулкарам ва брокколи – 2,5 минг тонна, бу 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 62 фоизга кўп;
  • Пекин карами – 710 тонна, бу 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 3,6 баробар кўп.

Экспорт географиясига келсак, оқ бошли карам экспорти умумий ҳажмининг 99 фоизи тўрт импортёр давлат – Қозоғистон (80%), Россия (10%), Қирғизистон (6%) ва Беларусь (3%)нинг умумий улушига тўғри келади;  гулкарам ва брокколининг қарийб 98 фоизи – Қозоғистон (61%), Россия (17%), Қирғизистон (12%) ва Украина (8%)нинг умумий улушига тўғри келади;  Пекин карамининг деярли барча ҳажми уч мамлакат – Қозоғистон (74%), Россия (18%) ва Беларус (8%)га жўнатилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда пиёз нархи бир ҳафта ичида 25 фоизга ошди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон жами 28 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробар кўп кўрсаткичдир.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида бошқа турдаги карамлар экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан қуйидагичадир:

  • гулкарам ва брокколи – 6,2 минг тонна, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўп;
  • Пекин карами – 1,7 минг тонна, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 баробар кўп.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit 2022 йил февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонда эртаги карам экиладиган майдонлар кескин кўпайгани ҳақида ёзган эди. Бу эса табиийки, ушбу турдаги сабзавот бўйича нархлар яқин ойлар ичида минтақа бўйлаб барқарорлашуви ва ҳатто, эҳтимол, пастлашига умид беради.

Сообщение Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд даражаларни қайд этишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-karamning-asosiy-turlari-eksporti-boyicha-rekord-darazhalarni-qayd-etishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-oyida-karamning-asosiy-turlari-boyicha-eksportni-rekord-hazhmga-etkazdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-oyida-karamning-asosiy-turlari-boyicha-eksportni-rekord-hazhmga-etkazdi/#respond Thu, 03 Feb 2022 06:30:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98942 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон рекорд ҳажмдаги оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи экспорт қилди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.  Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан оқ бошли карам экспорти ҳажми 2 баробар, гулкарам ва брокколи – қарийб 3 баробар, Пекин карами – қарийб 16 баробарга ошди! 2021 йил...

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон рекорд ҳажмдаги оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи экспорт қилди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.  Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан оқ бошли карам экспорти ҳажми 2 баробар, гулкарам ва брокколи – қарийб 3 баробар, Пекин карами – қарийб 16 баробарга ошди!

2021 йил ўзбекистонлик карам етиштирувчилар ва экспортерлар учун муваффақиятли йил бўлди ва бу EastFruit мутахассислари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилигида 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлардан бири сифатида қайд этилди.  Бунга 2021 йил давомида ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб юқори бўлганлиги сабабдир. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг асосий ташқи бозорларида кескин танқислик бугунги кунгача сақланиб қолмоқда. Россияда оқ бошли карам захиралари қисқариши ва ушбу маҳсулот нархи тез ўсиши 2022 йилнинг январь ойида EastFruit материалларининг асосий мавзуларидан бирига айланди.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг биринчи ойида ҳам карамнинг барча асосий турлари бўйича Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари учун ташқи бозордаги вазият жуда қулайлигича қолди.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида мамлакатдан 10,8 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилинган, бу 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 2 баробар кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойида карамнинг бошқа турлари бўйича экспорт ҳажмининг ўсиши оқ бошли карамга нисбатан янада юқори даражада бўлди:

  • гулкарам ва брокколи экспорти ҳажми 3,7 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг январига нисбатан 2,9 баробар кўпдир.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 12 ойи давомида гулкарам ва брокколи экспортининг умумий ҳажми 13,1 минг тоннани ташкил этди;
  • Пекин карами экспорти ҳажми 1,04 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг январига нисбатан 15,7 баробар кўпдир! Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 12 ойи давомида Пекин карамининг умумий экспорти ҳажми 1,1 минг тоннани ташкил этган.

Экспорт географияси ҳақида гапирадиган бўлсак, карамнинг ҳар бир тури (оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи) бўйича экспортнинг 97-98 фоизи уч импортёр мамлакат – Россия, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг умумий улушига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-oyida-karamning-asosiy-turlari-boyicha-eksportni-rekord-hazhmga-etkazdi/feed/ 0
I ярим йилликда Украина карам импортини ҳам, экспортини ҳам оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/i-yarim-yillikda-ukraina-karam-importini-ham-eksportini-ham-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/i-yarim-yillikda-ukraina-karam-importini-ham-eksportini-ham-oshirdi/#respond Thu, 08 Jul 2021 13:58:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80982 2021 йил I ярим йиллик мобайнида Украина хориждан 17,9 минг тонна карамнинг ҳар хил турлари (бошли, гулкарам, брокколи, кольраби ва бошқалар)ни сотиб олган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 47%га кўп демакдир. Украина Давлат божхона хизматининг маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади AgroTimes. Импорт қиймати $10,6 млн ташкил этиб, ўтган...

Сообщение I ярим йилликда Украина карам импортини ҳам, экспортини ҳам оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил I ярим йиллик мобайнида Украина хориждан 17,9 минг тонна карамнинг ҳар хил турлари (бошли, гулкарам, брокколи, кольраби ва бошқалар)ни сотиб олган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 47%га кўп демакдир.

Украина Давлат божхона хизматининг маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади AgroTimes.

Импорт қиймати $10,6 млн ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,5%га ошган.

2021 йил I ярим йиллик мобайнида Украинага карам етказиб берган асосий мамлакатлар Шимолий Македония ($2,8 млн), Италия ($1,9 млн), Ўзбекистондир ($1,6 млн).

Жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида 5,1 минг тонна маҳаллий карам экспортга жўнатилган. Бу эса 2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан 39%га кўп.

Пул ифодасида карам экспорти $1,6 млнга етиб, 2020 йил январь-июнь ойларидаги кўрсаткичдан 44,4% юқори бўлди.

Жорий йилнинг I ярим йиллигида Украинадан карамни энг кўп Беларусь ($983,8 минг), Руминия ($280,1 минг) ва Молдова ($169,3 минг) давлатлари сотиб олган.

Сообщение I ярим йилликда Украина карам импортини ҳам, экспортини ҳам оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/i-yarim-yillikda-ukraina-karam-importini-ham-eksportini-ham-oshirdi/feed/ 0