брендлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 03 Nov 2021 17:39:03 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png брендлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/#respond Thu, 04 Nov 2021 08:30:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91064 Янги ҳосил Jazz ™ олмалари шу ҳафта Европанинг турли супермаркетларида сотилиши кутилмоқда ва Т&G Globalнинг қайд этишича, олма ҳосили “ажойиб, мевалар рангга бой ва ўзига хос ширин таъмга эга”. T&G Global компаниясининг Европада навларни ривожлантириш бўйича менежери Франк Аллуйннинг айтишича, ташкилот бу мавсумда юқори сифатли олма ва рекорд даражадаги ҳосилни...

Сообщение Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги ҳосил Jazz ™ олмалари шу ҳафта Европанинг турли супермаркетларида сотилиши кутилмоқда ва Т&G Globalнинг қайд этишича, олма ҳосили “ажойиб, мевалар рангга бой ва ўзига хос ширин таъмга эга”.

T&G Global компаниясининг Европада навларни ривожлантириш бўйича менежери Франк Аллуйннинг айтишича, ташкилот бу мавсумда юқори сифатли олма ва рекорд даражадаги ҳосилни кутмоқда. “Бизнинг Jazz олмалар рангги, тузилиши ва таъми жиҳатидан бетакрор. Янги мавсум меваларининг аъло сифати, шубҳасиз, мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, олма етиштирувчиларимизнинг хизматидир», дея таъкидлайди мутахассис.

Компания Франция, Жанубий Тирол, Германия, Австрия ва Швейцария каби Европа минтақасида ўсаётган қарийб 40 000 тонналик  рекорд ҳажмни башорат қилмоқда. Бирлашган Қиролликда ҳам мавсум муваффақиятли ўтди, бу ерда маҳсулот ҳажми қарийб 8000 тонна бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзди.

Франк Аллуйннинг сўзларига кўра, янги мавсумдаги Jazz олмалари янгича ташқи кўриниш ва шаклга мос равишда қарсилдоқ, серсув ва тетиклантирувчи хусусиятга эга. “Бу йил бошида биз Jazz олмаларининг ўзига хос хусусиятлари ва таъмига урғу бериш учун бренднинг ташқи кўринишини янгиладик.  Шунингдек, олма толмачой учун жуда мос эканини кўрсатиш учун қадоқларнинг форматини ишлаб чиқдик», дейди менежер.

Шунингдек ўқинг: Россиялик селекционерлар нокнинг юқори маҳсулдор янги навини яратишди

Ушбу мавсум Европада қайта ишланадиган қадоқларнинг янги форматлари жорий қилинмоқда. Бу компаниянинг барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, 2025 йилга бориб, 100 фоиз қайта ишланадиган қадоқларга эга бўлинишини таъминлайди.

“Барқарорлик бизнинг ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Европадан олма етказиб беришнинг деярли 80%и Францияда етиштирилади, бу ерда барча фермерлар High Envirolmental Value сертификатига эга. Қишлоқ хўжалиги фаолиятида ушбу сертификатни олиш учун фермерларимиз барқарор сув ресурсларини бошқариш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича қатъий мезонларга жавоб беришлари керак. Янги дадил қадоқ ва хушбўй олмалар билан бу мавсум жуда муваффақиятли бўлишига ишонамиз!», дейди Франк Аллуйн.

Сообщение Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/feed/ 0
Италияда гилоснинг янги бренди намойиш этилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/italiyada-gilosning-yangi-brendi-namoyish-etildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/italiyada-gilosning-yangi-brendi-namoyish-etildi/#respond Wed, 28 Jul 2021 08:20:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82914 Италия олма етиштирувчилар консорциуми –  VOG гилоснинг янги бренди – «Ciliegie delle Alpi»ни тақдим этди. Гилос етиштириш билан VOG консорциумига кирувчи 12 та кооперативнинг кўплаб фермер хўжаликлари шуғулланади. «Биз бир неча йил давомида янги бренд яратиш учун пухта ва муттасил ишладик. Инновация  консорциумимизнинг ажралмас қисмидир ва биз, худди олма етиштирганимиздек,...

Сообщение Италияда гилоснинг янги бренди намойиш этилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Италия олма етиштирувчилар консорциуми –  VOG гилоснинг янги бренди – «Ciliegie delle Alpi»ни тақдим этди. Гилос етиштириш билан VOG консорциумига кирувчи 12 та кооперативнинг кўплаб фермер хўжаликлари шуғулланади.

«Биз бир неча йил давомида янги бренд яратиш учун пухта ва муттасил ишладик. Инновация  консорциумимизнинг ажралмас қисмидир ва биз, худди олма етиштирганимиздек, фидойилик, қизиқиш ва шижоат билан етиштиришимиз мумкин бўлган мевалар ассортиментни кенгайтириш вақти келди», дейди VOGнинг  бош директори Вальтер Пардашер.

Шунингдек ўқинг: Гилос сотилди – бир дона Junoheаrts гилоси учун 270 доллар беришди!

2021 йилда VOG фермер хўжаликларида гилос ҳосили тахминан 200 тоннани ташкил этди. Бу данакли мевалар боғларига зарар етказган совуқлар туфайли режада белгиланганидан 30% кам ҳосилдир. FruitNewsнинг Freshfruitportal ва Fructidor материаллари асосидаги хабарига кўра, консорциум гилоснинг Aлп тоғлари этакларидаги иқлим шароитига жуда мос бўлган Regina ва Коrdia номли икки хил навини ўстиради.

“Regina ва Коrdia – кечпишар навлар. Ушбу навлар аста-секин ва бир текис пишгани учун мева ширин, серсув бўлади», дейди VOG консорциумининг савдо менежери Клаус Хельцль.

Ciliegie delle Alpi гилослари Италияда йирик чакана савдонинг улгуржи каналлари орқали сотилади.

«Бу жуда нозиктаъб истеъмолчиларга мўлжалланган премиум-класс маҳсулотдир. Шунингдек, у консорциумимиз учун  ассортиментни кенгайтириш, мижозлар ҳамда охирги истеъмолчиларга юқори даражадаги сифат ва хизматни тақдим этиш имкониятидир», дея қўшимча қилди Вальтер Пардашер.

VOG консорциуми таркибига 12 та кооператив, 4600дан зиёд оилавий фермер хўжаликлари ва 11 минг гектар олма боғлари киради. Ўртача йиллик мева йиғими тахминан 500 минг тоннани ташкил этади, товар айланмаси эса 450 миллион еврога тенг. VOG 30 дан ортиқ турдаги олмаларни етиштиради ва 65 мамлакатга экспорт қилади. VOG олмалари GLOBAL GAP, IFS, AGRIOS ва ISO 9001: 2015 стандартлари бўйича сертификатланган.

Сообщение Италияда гилоснинг янги бренди намойиш этилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/italiyada-gilosning-yangi-brendi-namoyish-etildi/feed/ 0