божлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 13 Apr 2022 18:07:33 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png божлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-dorivor-osimliklar-etishtirish-va-ularni-qayta-ishlashda-imtiyozlar-beriladi-eksport-qilishda-subsidiyalar-azhratiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-dorivor-osimliklar-etishtirish-va-ularni-qayta-ishlashda-imtiyozlar-beriladi-eksport-qilishda-subsidiyalar-azhratiladi/#respond Thu, 14 Apr 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103299 2022 йилнинг март ойи бошида EastFruit жорий йил охиригача Ўзбекистонда умумий майдони 5 минг гектарлик доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилиши билан боғлиқ режалар ҳақида ёзган эди.  Яқинда мамлакат раҳбарияти 2022 йилда барпо этиладиган доривор ўсимликлар плантациялари майдонини 7,5 минг гектарга оширишга қарор қилди. Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда доривор ўсимликлар...

Сообщение Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг март ойи бошида EastFruit жорий йил охиригача Ўзбекистонда умумий майдони 5 минг гектарлик доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилиши билан боғлиқ режалар ҳақида ёзган эди.  Яқинда мамлакат раҳбарияти 2022 йилда барпо этиладиган доривор ўсимликлар плантациялари майдонини 7,5 минг гектарга оширишга қарор қилди. Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда доривор ўсимликлар майдонини ҳозирги 600 гектардан 8100 гектарга, яъни, 13,5 баробар ошириш режалаштирилмоқда!

Бундан ташқари, доривор ўсимликларни қайта ишлаш корхоналарига хомашё ва асбоб-ускуналарни импорт қилишда имтиёзлар берилади, экспортёрларга эса тайёр маҳсулотни экспорт қилишда транспорт харажатларининг ярмигача қоплаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларнинг бари ва доривор ўсимликлар етиштиришни ривожлантириш, уларни қайта ишлаш ҳамда ташқи бозорларга экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари республика Президенти иштирокида 2022 йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати эълон қилган маълумотларга таяниб.

Президент Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимларига 2022 йил охирига қадар мамлакатнинг 80 та туманини доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштириш ва умумий майдони 7,5 минг гектарлик плантациялар барпо этиш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, кооперативлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари учун кўзда тутилган барча имтиёзлар ва молиялаштириш механизмлари доривор ўсимликлар етиштирувчиларга ҳам тегишли бўлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда

Доривор ўсимликлар плантацияларида бошқа экинлар экишга рухсат этилмайди.

Доривор ўсимликларни қайта ишлаш корхоналари 2025 йилнинг 1 январига қадар хомашё, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмларни олиб киришда божхона божидан озод қилинади.

Ушбу корхоналарнинг тайёр маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар турларининг расмий статистик маълумотларига кўра (2020 йилнинг апрель ҳолатига), маҳаллий флорага мансуб 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 та тури доривор ҳисобланиб, улардан 112 та тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган, шундан 70 та тури фармацевтика саноатида фаол қўлланиб келинмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-dorivor-osimliklar-etishtirish-va-ularni-qayta-ishlashda-imtiyozlar-beriladi-eksport-qilishda-subsidiyalar-azhratiladi/feed/ 0
2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-mart-oyida-ozbekistonga-banan-importi-hazhmi-deyarli-uch-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-mart-oyida-ozbekistonga-banan-importi-hazhmi-deyarli-uch-barobar-oshdi/#respond Thu, 07 Apr 2022 06:03:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102875 2022 йилнинг март ойида банан импорти 15,4 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўп кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича расмий маълумотларга асосланиб. 2022 йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган даврда Ўзбекистонга жами 40,1 минг тонна...

Сообщение 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг март ойида банан импорти 15,4 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўп кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича расмий маълумотларга асосланиб.

2022 йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган даврда Ўзбекистонга жами 40,1 минг тонна банан импорт қилинган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар, 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир.

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари мева-сабзавот бўйича 2021 йилнинг топ-10 воқеликларидан бири сифатида қайд этган эди.  2022 йилнинг биринчи чорагида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси нафақат давом этди, балки тезлашди. 2022 йилнинг январь-март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан банан истеъмолининг ўсиш суръати 2021 йилда қайд этилган кўрсаткичга нисбатан юқори бўлди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилда Ўзбекистон 89,4 минг тонна банан импорт қилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўпдир.

Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири ушбу маҳсулот импортида божхона божи тўловларининг нолга туширилиши бўлди. 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор меваларни бошқа мамлакатлардан олиб киришни божхона божи тўловидан озод қилиш орқали импортни рағбатлантириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Ҳукуматнинг импорт бўйича божхона божи тўловларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йилнинг январь-март ойларида ушбу маҳсулот истеъмоли ўсишида қўшимча рағбат бўлди. Чунки, 2021 йилнинг октябригача бўлган даврдаёқ, импорт статистикаси Ўзбекистонга банан импорти ҳажми сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди.

Сообщение 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-mart-oyida-ozbekistonga-banan-importi-hazhmi-deyarli-uch-barobar-oshdi/feed/ 0
Ўзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-istemoli-hazhmi-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ham-osishda-davom-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-istemoli-hazhmi-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ham-osishda-davom-etdi/#respond Sat, 05 Mar 2022 06:00:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101046 Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошгани EastFruit  экспертлари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилик соҳасида 2021 йилнинг Топ-10 асосий  воқеликларидан бири сифатида қайд этилган эди.  2022 йилнинг дастлабки икки ойида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати энг камида 2021 йилдагидан паст бўлмади. EastFruit таҳлилчиларининг...

Сообщение Ўзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошгани EastFruit  экспертлари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилик соҳасида 2021 йилнинг Топ-10 асосий  воқеликларидан бири сифатида қайд этилган эди.  2022 йилнинг дастлабки икки ойида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати энг камида 2021 йилдагидан паст бўлмади.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 24,7 минг тонна банан импорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бутун 2021 йил давомида Ўзбекистон 89,4 минг тонна банан импорт қилган, бу ҳам 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп кўрсаткичдир.

Қолаверса, январь-февраль ойларида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми кетма-кет учинчи йил ўсиб бормоқда.

Шуниси эътиборга моликки, 2022 йилнинг ўтган икки ойида банан импорти жисмоний жиҳатдан бутун 2018 йилдаги импортдан (23,6 минг тонна) деярли 5 фоиз ошиб, 2017 йилга нисбатан эса (17,5 минг тонна) 40 фоиз кўп бўлди.

Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири маҳсулот импорти учун божхона божларининг бекор қилинишидир. 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор меваларни хориждан импорт қилишда божхона божлардан озод қилиш орқали импортни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Натижада, 2021 йилнинг сўнгги ойларида банан нархи 2020 йилги даражадан анча паст бўлди.  Тахминан шундай нисбат 2022 йилнинг биринчи икки ойида ҳам сақланиб қолди.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 20 фоиз паст бўлди. 2022 йилнинг 4 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 15 000 сўмни ташкил этди, бу 2021 йилнинг худди шу санасига нисбатан 23 фоиз паст кўрсаткичдир.

Республика ҳукуматининг импорт учун божхона божларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ушбу маҳсулот истеъмоли ўсишига қўшимча рағбат бўлди. Статистикадан маълум бўлишича, 2021 йилнинг октябрь ойига қадар бўлган даврда ҳам импорт ҳажми сезиларли даражада ошган эди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 60 фоиз, бутун 2019 йилга нисбатан 37 фоиз кўп банан импорт қилган. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда 2021 йили банан истеъмолининг бу қадар сезиларли даражада ошишига сабаб бўлган уч омилни кўрсатиб ўтишган эди.

Сообщение Ўзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-istemoli-hazhmi-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ham-osishda-davom-etdi/feed/ 0
Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-import-bozhlarining-nolga-tushirilishi-tsitrus-mevalar-va-banan-narkhiga-qanday-tasir-qildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-import-bozhlarining-nolga-tushirilishi-tsitrus-mevalar-va-banan-narkhiga-qanday-tasir-qildi/#respond Tue, 23 Nov 2021 06:00:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92727 EastFruit 2021 йил, 21 октябрь куни Ўзбекистон ҳукуматининг банан, киви, цитруслар, шунингдек, олма, нок, беҳи ва бошқа турдаги сархил ҳамда қуритилган мевалар импортида божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида ёзган эди. Ушбу қарор қабул қилинишидан аввал мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10-20 фоиз, бироқ ҳар бир килограмм учун 0,2...

Сообщение Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit 2021 йил, 21 октябрь куни Ўзбекистон ҳукуматининг банан, киви, цитруслар, шунингдек, олма, нок, беҳи ва бошқа турдаги сархил ҳамда қуритилган мевалар импортида божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида ёзган эди. Ушбу қарор қабул қилинишидан аввал мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10-20 фоиз, бироқ ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона божи ставкаси қўлланган.

Республика ҳукуматининг  қарори эълон қилинганидан кейин  бир ой ўтди ва таҳлилчилар ҳукуматнинг ушбу қарори ўтган вақт ичида қайд этилган меваларнинг улгуржи нархларига амалда қандай таъсир қилганига эътибор қаратишмоқда. Импорт божи нолга тенг бўлган рўйхатдан жой олган меваларнинг бир неча тури EastFruit ҳар ҳафта улгуржи нархларини кузатиб борадиган мева-сабзавот маҳсулотлари тўпламига киради. Бу банан, апельсин, мандарин, олма ва нокдир. Хўш, ушбу меваларнинг улгуржи нархларида қандай ўзгаришлар бор?

Апельсин

Графикдан кўриниб турибдики, апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йил, 10 ноябрдан пасая бошлаган ва сўнгги икки ҳафта ичида, яъни 5-19 ноябрда 30 000 сўм/кг (2,81 доллар)дан 20 000 сўм/кг (1,86 доллар)гача, яъни, 50% га арзонлашган.

2021 йилнинг 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 31 фоиз ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 9 фоиз паст.

Агар апельсиннинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларида кузатилган пасайиш тенденциясини такрорласа, жорий йил охиригача ушбу мева нархи янада арзонлашишини кутиш мумкин.

Мандарин

Апельсин билан боғлиқ вазиятдан фарқли ўлароқ, мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 20 октябрь санасидаги 38 000 сўм/кг (3,55 доллар)дан 19 ноябрига келиб 13 000 сўм/кг (1,21 доллар) гача тушди, яъни, деярли 3 баробар арзонлашди. Ўз-ўзидан аёнки, божхона божларининг нолга туширилиши мандарин нархининг бу тариқа арзонлашишига ягона сабаб эмас, бироқ сўнгги ой учун улгуржи нархлар ҳаракатига сабаб бўлган омиллардан биридир.

2021 йил, 19 ноябрь ҳолатига кўра, мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,5 баробар, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 32 фоизга арзон.

Агар мандариннинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларида кузатилган худди шундай пасайиш тенденциясини такрорласа, жорий йил охиригача ушбу маҳсулот нархи янада арзонлашишини кутиш мумкин.

Банан

Апельсин билан бўлгани каби бананнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йил, 10 ноябрдан туша бошлади, сўнгги икки ҳафта ичида – 5-19 ноябрда 19 000 сўм/кг (1,78 доллар)дан 16 000 сўм/кг ($1,49)га тушди, яъни. 16% арзонлашди.

2021 йил, 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 20 фоиз, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 11 фоиз арзон.

Агар бананнинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларидаги каби пасайиш тенденциясини такрорласа, 2021 йил охирига келиб, бананнинг улгуржи нархлари янада арзонлашиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, бананнинг ҳозирги улгуржи нархлари 2021 йил, январь ойида қайд этилган энг паст кўрсаткичлар даражасида турибди.

Олма ва нокка келсак, ҳозирча ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархларида сезиларли пасайиш кузатилмаяпти.

Сообщение Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-import-bozhlarining-nolga-tushirilishi-tsitrus-mevalar-va-banan-narkhiga-qanday-tasir-qildi/feed/ 0
Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/#respond Sat, 23 Oct 2021 14:08:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89989 Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантиришга қарор қилиб, уларни импорт божидан озод қилди. Ва EastFruit экспертлари «Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кафолатлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори нимани англатишини ва мева нархлари ҳамда уларнинг савдоси ҳажмига қандай таъсир қилишини ўрганишга ҳаракат...

Сообщение Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантиришга қарор қилиб, уларни импорт божидан озод қилди. Ва EastFruit экспертлари «Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кафолатлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори нимани англатишини ва мева нархлари ҳамда уларнинг савдоси ҳажмига қандай таъсир қилишини ўрганишга ҳаракат қилди.

Биринчидан, шуни айтиш жоизки, импорт божидан озод қилинган мевалар рўйхатига кенг истеъмолдаги мевалар ҳам, экзотик мевалар ҳам киради.

Молдова ва Украина мева етказиб берувчилари учун сархил олманинг импорт божлари нолга туширилиши энг ёқимсиз хабар бўлди. Зеро, ҳозир Молдова ва Украинада, шунингдек, бошқа Европа мамлакатлари бозорларида олма ҳаддан зиёд ва нархлар паст (бу ҳақда биз #freshapplecrisis мақоласида ёзганмиз). Ўзбекистон яхши савдо бозорига айланиши мумкин эди, чунки, олма мамлакатда жуда кўп миқдорда истеъмол қилинади, унинг нархлари эса баланд. Бироқ, ҳозир Молдова ва Украинанинг бошқа етказиб берувчилардан устунлиги йўқ, чунки, бу давлатлар илгари эркин савдо шартномалари бўйича импорт божларини шундоқ ҳам тўламаган. Шу боис, Хитой энди (у ерда ҳам олма нархи паст) Ўзбекистон бозорида Украина ва Молдова билан рақобатлаша олади.

Агар божлар олиб ташланса, Ўзбекистон қанча олма импорт қила олади? 2020 йили мамлакатга олма импорти рекорд даражада юқори бўлган ва 5,5 минг тоннага етган эди. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, бу олманинг бир қисми Хитойдан Россия бозорига реэкспорт учун олиб келинган. Чунки, Россия 2019 йилдан бери Хитойнинг ўз бозорига олма етказиб беришини таъқиқлаб қўйган эди. Айтганча, Украина 2020 йилда Ўзбекистонга 63 тонна олма етказиб берган, аммо Молдовадан Ўзбекистонга олма импорт қилинмаган. Молдова олмани Россияга экспорт қилишни афзал билади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда олма нархи нисбатан юқори эканлигини ҳисобга олсак, мамлакат бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2021 йилнинг ноябридан 2022 йил апрелгача бўлган даврда ички истеъмол учун 10 минг тоннадан зиёд олма импорт қилиши мумкин.

Божлардан озод қилинган яна бир қизиқарли импорт позицияси – банандир.  Ўзбекистонда банан унчалик оммабоп эмас, лекин унинг истеъмоли мунтазам ўсиб бормоқда. Бу мева, айниқса, супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимида энг кўп сотиладиган товар. 2020 йилда коронавируснинг банан орқали юқиши ҳақидаги кулгили миш-мишлар, шунингдек, пандемия пайтидаги логистик қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга банан импорти камайди.

Бу йил эса бошқа турдаги мева-сабзавотлар нархи тез ўсиб бораётган бир пайтда банан арзонлади. Бизнинг тахминимизча, Ўзбекистонда импорт божлари бекор қилинган даврда банан импорти ҳам рекорд даражада – 50 минг тонна атрофида бўлиши мумкин.

Цитрус мевалар ҳам 2022 йилнинг 1 майигача импорт божидан озод қилинган. Ўзбекистон ҳар йили, асосан, Покистондан 30-40 минг тоннагача цитрус мевалар импорт қилади. Туркия ва Хитой ҳам нисбатан йирик етказиб берувчилардир. Ўзбекистонга, асосан, мандарин импорт қилинади. Табиийки, бу меваларнинг ҳам импорти қишда  тахминан 10-20%га ошиши мумкин.

Ўзбекистон учун нисбатан экзотик ҳисобланадиган киви ва авокадони олиб киришда импорт божларининг бекор қилиниши ҳам қизиқарли ечим бўлди. Мамлакатда авокадо ҳали етиштирилмаётган бўлса-да, фаол истеъмол қилинмоқда, киви етиштириш даражаси эса ўсишда давом этмоқда. Ҳозирча Ўзбекистонда киви, асосан, саноат мақсадларида етиштирилмаяпти, лекин уни мамлакатда муваффақиятли ўстириш имкониятлари мавжуд. Айни мавзуда яқинда батафсил ёзган эдик. Бу борада ҳам импорт ўсиши кутиляпти.

Шунингдек, энди Ўзбекистонга плантин, хурмо, анжир, ананас, гуава, манго, мангустин, папайя, нок ва беҳи импорт қилишда ҳам божлар йўқ.

Ўзбекистон ҳукумати мевалар учун божни камайтиришга қарор қилгани ва уларнинг энди арзонроқ бўлишини аҳоли қандай қабул қилмоқда? Бизни ажаблантиргани шуки, ижтимоий тармоқларда бу қарор ҳақида салбий фикрлар ҳам кам эмас. Шарҳ ёзаётганлар бу асосий озиқ -овқат маҳсулоти эмас деб ҳисоблашмоқда ва улар мазкур қарор чакана нархлар пасайишига олиб келишига ишонишмайди.

Бироқ, EastFruit жамоаси мазкур қарорга ижобий баҳо беради. Ягона эътироз шуки, қарорнинг амал қилиш муддати доимий эмас. Ахир, 2022 йилнинг 1 майигача бождан озод қилинган мева турларининг аксарияти Ўзбекистонда умуман етиштирилмайди ва мамлакатда етиштирилиши ҳам мумкин эмас. Шунга кўра, уларни солиққа тортишнинг маъноси йўқ. Олма ва нок бозоридаги қўшимча рақобат эса маҳаллий боғбонларни маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш ва унинг сифатини яхшилашга ундайди. Ва бу омил улар учун келажакда асқотади.

Сообщение Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/feed/ 0