боғлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 03 Apr 2022 17:40:28 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png боғлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/#respond Mon, 04 Apr 2022 07:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102612 Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда...

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда маҳаллий селекция навлари устунлик қилади.

Жануби-Шарқий Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатларда “Молдова” номли хўраки узум нави етиштирилади. Бироқ, Молдова узумчилик ассоциациялари мутахассисларининг бу нав Европа Иттифоқида «расмий рўйхатдан ўтган»ига ишончлари комил эмас. Хўш, бу Молдовада европалаштирилмаган навларга асосланган янги плантациялар субсидияланмаслигини англатадими?

Лойиҳа матнида бу ҳақида тўғридан-тўғри айтилмаган, фақат бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар берилган. Бироқ, ҳукумат раҳбарияти бераётган тузатиш талқинининг ўзи муайян хулосаларга олиб келади. Боғбонлар, узум етиштирувчилар ва кўчат етиштирувчилар «бир чуқурдан иккинчисига тушиш»га сабаб бўладиган шароитлар яратилишидан хавотирланишмоқда. Мисол учун, бир неча йил давомида боғдорчилик хўжаликлари анжир (текис) навли шафтоли боғларини яратишди, аммо, улар Молдова Республикаси навларининг расмий реестрига киритилмагани сабабли субсидиялар берилмади. Ҳукумат лойиҳаси қабул қилинса ва янги кўп йиллик плантацияларни субсидиялашнинг бошқача тартиби белгиланса, маҳаллий навдаги меваларни етиштирувчи фермерлар кўмаксиз қолиши мумкин.

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/feed/ 0
2022 йили Андижон вилоятида 3 минг гектардан ортиқ янги узумзор ва интенсив боғлар барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-andizhon-viloyatida-3-ming-gektardan-ortiq-yangi-uzumzor-va-intensiv-boqlar-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-andizhon-viloyatida-3-ming-gektardan-ortiq-yangi-uzumzor-va-intensiv-boqlar-barpo-etiladi/#respond Sat, 26 Feb 2022 06:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100676 2022 йилда Андижон вилоятида 2,3 минг гектар янги узумзорлар ва 845 гектар интенсив боғлар ташкил этилади, дея хабар бермоқда EastFruit  мутахассислари вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб. Шунингдек, Андижон вилоятининг уч тумани (Асака, Булоқбоши ва Жалолқудуқ)да узумчилик кластерлари ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, кластерлар ролини кучайтириш 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида...

Сообщение 2022 йили Андижон вилоятида 3 минг гектардан ортиқ янги узумзор ва интенсив боғлар барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилда Андижон вилоятида 2,3 минг гектар янги узумзорлар ва 845 гектар интенсив боғлар ташкил этилади, дея хабар бермоқда EastFruit  мутахассислари вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб.

Шунингдек, Андижон вилоятининг уч тумани (Асака, Булоқбоши ва Жалолқудуқ)да узумчилик кластерлари ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, кластерлар ролини кучайтириш 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида эълон қилинган мамлакат мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича янги тизимнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг: Покистон 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга картошка етказиб берувчи энг йирик экспортёр-мамлакатга айланди

Айни пайтда Андижон вилоятида узумзорлар ва боғ плантацияларининг умумий майдони 18,7 минг гектарни, боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг умумий сони 2 минг 617 тани ташкил этмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Янги узумзорлар ва боғ плантацияларини барпо этиш режалари ҳисобга олинадиган бўлса, 2022 йил охирига қадар уларнинг умумий майдони 21,8 минг гектарга, яъни, бир йилда деярли 17% га ортади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Андижон вилоятида 2021 йили 683 минг тонна мева, 93 минг тонна узум етиштирилган. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бошқа вилоятлар билан таққосланганда, Андижон вилояти мева етиштиришда энг катта улушга эга – республикада етиштирилган мева ва резаворлар умумий ҳажмининг 23 фоизи ушбу ҳудуд ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент вилоятида иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган 3,1 минг гектар боғ плантациялари ва 4,2 минг гектар токзорлар тўлиқ янгиланади, яъни, ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этилади. Бундан ташқари, EastFruit яқинда ёзганидек, 2022 йили Тошкент вилоятида янги ўзлаштирилган ва лалми ерларда 1,9 минг гектар интенсив боғлар ва 2,5 минг гектар токзорлар барпо этилади.

Сообщение 2022 йили Андижон вилоятида 3 минг гектардан ортиқ янги узумзор ва интенсив боғлар барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-andizhon-viloyatida-3-ming-gektardan-ortiq-yangi-uzumzor-va-intensiv-boqlar-barpo-etiladi/feed/ 0
Тошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-viloyatida-7-ming-gektardan-ziyod-samarasiz-boqlar-ornida-zamonaviy-plantatsiyalar-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-viloyatida-7-ming-gektardan-ziyod-samarasiz-boqlar-ornida-zamonaviy-plantatsiyalar-barpo-etiladi/#respond Fri, 11 Feb 2022 06:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99614 2022 йилда Тошкент вилоятида иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган 3,1 минг гектар боғлар ва 4,2 минг гектар токзорлар тўлиқ янгиланади, яъни, уларнинг ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари вилоят ҳокимлигининг расмий сайти ҳаволасига таяниб. Ўзбекистонда паст рентабелли ёки яроқсиз деб топилган боғ ва узумзорларни тугатиш,...

Сообщение Тошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилда Тошкент вилоятида иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган 3,1 минг гектар боғлар ва 4,2 минг гектар токзорлар тўлиқ янгиланади, яъни, уларнинг ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари вилоят ҳокимлигининг расмий сайти ҳаволасига таяниб.

Ўзбекистонда паст рентабелли ёки яроқсиз деб топилган боғ ва узумзорларни тугатиш, уларнинг ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этиш ҳукумат томонидан 2019 йилда қабул қилинган дастурга мувофиқ амалга оширилмоқда. Мазкур дастурга мувофиқ, иқтисодий самарасиз деб топилган боғ ва токзорлар тугатилиб, улар ўрнида янги замонавий интенсив боғ ва узумзорлар барпо этилади, бу мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатда эса ушбу ерлардан бошқа экинлар етиштиришда фойдаланилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди

Шунингдек, 2022 йилда Тошкент вилоятида янги ўзлаштириладиган ва лалми ерларда 1,9 минг гектар интенсив боғлар ҳамда 2,5 минг гектар токзорлар барпо этилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Барпо этиладиган боғ ва токзорларни кўчатлар билан таъминлаш мақсадида Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти ва Аграр университетнинг «in vitro» лабораторияларидан самарали фойдаланган ҳолда, Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йилига 900 минг дона мева ва ток кўчатларини етиштириш (питомниклар) ташкил этилади.

Мазкур режалар ҳақида Тошкент вилоятида 2022 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари юзасидан “Йўл харитаси” бўйича амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар тақдимотида хабар берилди.

Сообщение Тошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-viloyatida-7-ming-gektardan-ziyod-samarasiz-boqlar-ornida-zamonaviy-plantatsiyalar-barpo-etiladi/feed/ 0
Нега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-moldovada-mevali-boqlar-kam-barpo-etilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-moldovada-mevali-boqlar-kam-barpo-etilmoqda/#respond Mon, 07 Feb 2022 03:30:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99258 Қишлоқ хўжалигида интервенциялар ва тўловлар агентлиги (АIPA) маълумотларига кўра, 2021 йили Молдовада атиги 1,9 минг гектар янги боғлар барпо этилган. Аввалги йиллар билан таққослаганда: 2020 йилда – 2,3 минг гектардан бироз кўпроқ, 2019 йилда эса 3,3 минг гектар. Хусусан, уруғли мева боғлари 2021 йили қарийб 1,1 минг гектар (2020 йилда...

Сообщение Нега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигида интервенциялар ва тўловлар агентлиги (АIPA) маълумотларига кўра, 2021 йили Молдовада атиги 1,9 минг гектар янги боғлар барпо этилган. Аввалги йиллар билан таққослаганда: 2020 йилда – 2,3 минг гектардан бироз кўпроқ, 2019 йилда эса 3,3 минг гектар. Хусусан, уруғли мева боғлари 2021 йили қарийб 1,1 минг гектар (2020 йилда – 1 минг гектар), данакли мева боғлари – 804 гектар (2020 йилда – 1,3 минг гектар) барпо этилган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги беш йил ичида мамлакатда эски боғларни бузиш (илдизи билан қўпориб ташлаш) суръати янги плантациялар барпо этиш кўрсаткичидан ошиб кетган.  Натижада, масалан, Молдовада олма боғлари майдони шу даврда қарийб 3 минг гектарга қисқариб, натижада 49 минг гектарни ташкил қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мутахассисларининг фикрича, янги боғларга сармоя киритиш тўхтатиб турилишининг асосий сабаби, авваллари фақат миллий нав реестрига киритилган мевали экинларни етиштирган фермерларгина инвестициядан кейинги субсидияларни олиш ҳуқуқига эга эди. Шунга кўра, жаҳон бозорида машҳур, бироқ, Молдова давлат тузилмалари томонидан рухсат этилмаган мева ва узум навлари плантацияларини барпо этаётган фермерлар давлат молиявий ёрдамидан маҳрум бўлган. Ўтган йилнинг охири ва жорий йил бошида маҳаллий қонунчилик базасига ушбу чекловни бекор қилувчи ўзгартиришлар киритилди (Европа Иттифоқида расман тан олинган навларни Молдовада автоматик равишда қонунийлаштириш). Шунга қарамай, мамлакатда “ноқонуний” усулда экилган янги хорижий навдаги мева ва узумлар етиштириладиган боғлар маҳсулотларини қонунийлаштиришда бир қанча тўсиқлар мавжуд.

Яна бир муҳим сабаб – пандемия ва энергия инқирози келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатлардир.  Хусусан, Молдовада мева етиштириш харажатлари (пестицидлар, ўғитлар, экин материаллари, малакали ишчи кучи) кескин ошган.

Шуни инобатга олган ҳолда боғдорчилик сектори операторларининг фикрига кўра, 2022 йилда янги плантациялар яратишга инвестициялар ҳажми ошмайди. Қолаверса, маблағларнинг асосий қисми, эҳтимол, мавжуд плантацияларни модернизациялаш (масалан, дўл ва ёмғирга қарши тизимлар, суғориш) ва йиғим-теримдан кейинги инфратузилмага йўналтирилади. Истисно, олхўри ва узум ишлаб етиштириш (лекин, асосан, техник навлар) сегментида бўлиши мумкин.

Сообщение Нега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-moldovada-mevali-boqlar-kam-barpo-etilmoqda/feed/ 0
Қандай қилиб боғ ва токзорни совуқ уришидан сақлаш мумкин? Ҳимоя усуллари, уларнинг самарадорлиги, нархи ва фойдаланиш имконияти https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/qanday-qilib-boq-va-tokzorni-sovuq-urishidan-saqlash-mumkin-himoya-usullari-ularning-samaradorligi-narkhi-va-foydalanish-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/qanday-qilib-boq-va-tokzorni-sovuq-urishidan-saqlash-mumkin-himoya-usullari-ularning-samaradorligi-narkhi-va-foydalanish-imkoniyati/#respond Wed, 17 Nov 2021 03:00:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92116 EastFruit маълумотларига қараганда, сўнгги йилларда иқлим ўзгаришларининг жадаллашуви энг кўп мева-сабзавотчилик тармоғига таъсир кўрсатмоқда ва бу боғбонлар ва миришкорларга миллиардлаб зарар етказяпти. Табиийки, фермерлар ҳолатни шундай қолдиришни исташмайди ва иқлимий хатарларни камайтириш йўлларини излашга фаол киришганлар. Кўпинча уларни топишяпти ҳам. “Мевачилик – агробизнеснинг иқлим ўзгаришларига энг таъсирчан сегментидир. Йил давомида...

Сообщение Қандай қилиб боғ ва токзорни совуқ уришидан сақлаш мумкин? Ҳимоя усуллари, уларнинг самарадорлиги, нархи ва фойдаланиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit маълумотларига қараганда, сўнгги йилларда иқлим ўзгаришларининг жадаллашуви энг кўп мева-сабзавотчилик тармоғига таъсир кўрсатмоқда ва бу боғбонлар ва миришкорларга миллиардлаб зарар етказяпти. Табиийки, фермерлар ҳолатни шундай қолдиришни исташмайди ва иқлимий хатарларни камайтириш йўлларини излашга фаол киришганлар. Кўпинча уларни топишяпти ҳам.

“Мевачилик – агробизнеснинг иқлим ўзгаришларига энг таъсирчан сегментидир. Йил давомида ҳароратнинг нормадан бироз четга чиқиши ҳам меваларнинг ҳосилдорлиги ва сифати пасайишига, баъзан эса дарахт ва буталарнинг нобуд бўлишига олиб келади. Европа ва, умуман, дунёнинг исталган еридаги боғбон ва миришкор учун энг катта хавф баҳорги совуқ уришдан келади – аёз бир неча соат ичида фермернинг бутун ишини чиппакка чиқариб, уни бир йиллик даромаддан маҳрум қилиши мумкин. Аммо қишда ҳаво ҳароратининг аномал даражада совиши ва ёзда ҳаддан ташқари исиб кетиши ҳам мева, резаворлар, узум ва ёнғоқ етиштирувчи фермерларга жиддий зарар келтириши мумкин. Шунингдек, куздаги эрта тушган совуқ анчагина хавф туғдиради. Об-ҳаво шароитларининг боғдорчилик ва узумчиликка салбий таъсиридан ҳимояланиши бўйича жаҳон тажрибасини ўрганишдан сўнг бизга аён бўлдики, бу борада АҚШ ва Янги Зеландия етакчи ҳисобланади, ЕИ мамлакатларида эса боғларнинг иқлим инжиқликларидан ҳимояланганлик даражаси энг паст даражада”, – дея изоҳ берди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) инвестициялар департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

EastFruit маълумотларига кўра, боғлар, токзорлар ва резавор мевазорларни совуқ уришдан сақлашнинг асосий воситалари қуйидагилар:

  • Боғ устидан спринклер суғориш (уни яна “музли зирҳ” деб ҳам аташади) – эҳтимол совуқ уришидан сақлашнинг энг самарали усули. Тўғри, ушбу усул бошқалари каби бир қатор жиддий чекловларга эга бўлиб, улар ҳақида қуйида тўхталамиз.
  • Боғ остидан спринклер суғориш – биринчи усулга ўхшайди, бироқ самараси пастроқ.
  • Ёмғирлатиб суғориш – боғларни совуқ уришидан сақлашнинг янада самараси камроқ усули.
  • Тутун билан димлаш – совуқдан муҳофаза қилишнинг энг қадимги усулларидан бири бўлиб, шунга қарамай жуда катта меҳнат, харажат талаб қилади ва унинг самарадорлиги чекланган.
  • Боғни иситиш – совуқдан ҳимоялашнинг самарасиз ва эскирган хавфли усули.
  • Шамол машиналари ёки “виндмашиналар” – совуқдан ҳимоялашнинг универсал усули бўлиб, ёзги даврда ҳаддан зиёд юқори ҳарорат пайтида боғни совитишда ҳам қўлланилиши мумкин.
  • Ёпиқ ер – совуқ уришидан сақланишнинг энг яхши воситаси эканлиги аниқ. Бироқ у талаб этадиган инвестициялар боғ ёки резавор мевазорнинг ўзидан ҳам қиммат тушади. Шу боисдан мазкур материалда уни кўриб чиқмаймиз.

Совуқ уришнинг турлари ва уларнинг ҳимоя услубини танлашга таъсири

Совуқ уриши (ёки аёз)нинг турли шакллари борлигини кўпчилик билмаса керак. Нохуш хабар шуки, совуқ уришининг асосий иккита тури, яъни адвектив аёз олдида энг кўп қўлланиладиган ҳимоя усулларининг аксарияти ожиздир.

Адвектив аёз (уни яна кўчма аёз деб ҳам аташади, чунки совуқ ҳаво массаларини шамол бошқа минтақалар, кўпинча, шимолдан олиб келади) одатда, анчагина кучли шамол билан кечади ва ҳаво булутли бўлади. У узоқ туриб қолиши ва совуқ уришидан ҳимоялаш учун қилинган сайъ-ҳаракатларни чиппакка чиқариши мумкин. Булут ҳам кундузи ҳаво ва тупроқнинг исишига йўл қўймайди ҳамда ҳарорат инверсияси, яъни ҳавонинг юқори қатламида илиқ қатлам шаклланишини тўсади. Бундай совуқ пастликда жойлашган боғларга энг кўп зарар етказади. Чунки совуқ ҳаво айнан шу ерда тўпланади ва узоқ туриб қолади.

Ўз-ўзидан келиб чиқадики, аёзнинг ушбу турига қарши ҳимоя йўлини топиш мушкул. Боғ устидан суғориш ёки “музли зирҳ” усули нисбатан самарали йўл бўлиши мумкин. Аммо бу масалада ҳам кўплаб чекловлар ва ўзига хосликлар мавжуд. Боз устига, кўплаб ишлаб чиқарувчилар бундай усулни қўллашга жисмонан қодир эмас. Бироқ бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.

Радиацион аёзлар эса нурланиш таъсирида тупроқнинг совиши оқибатида келиб чиқади ва кўп ҳолларда тунда, очиқ ва шамолсиз об-ҳаво шароитида кузатилади. Бу пайтда ер сиртининг нурланишга таъсири юқори бўлиб, гирдобли ҳаракат кам бўлади. Натижада, совиган ер усти ҳаво қатламининг юқоридаги илиқроқ қатламлар билан аралашиши қийин кечади. Бундай совуқгарчилик Шарқий Европа ва Марказий Осиё иқлим зонасида кўп учрайди. Уларга қарши курашиш фермерлар учун анча осон, унинг воситалари ҳам, маълум бўлишича, самаралироқ экан. Ушбу ҳолатда турли мураккабликдаги ҳар хил усулларни қўллаш мумкин.

Совуқ уришига қарши курашиш самарадорлигини тўғри тушунишдаги муҳим жиҳатлар

Соғлом боғ, резаворзор ёки токзорлар заифроқларига қараганда аёзга бардошлироқ бўлади. Шу сабабли, совуқдан ҳимояланиш кўчат экишдан тортиб то унга қарашгача – барча асосий агротехник тадбирларга қатъий риоя қилишдан бошланади. Касалликлар ва зараркунандалар ўчоқларининг йўқлиги, мувозанатлашган озуқа, боғнинг тўғри жойлаштирилиши, шамолдан ҳимоя қилувчи йўлакларнинг мавжудлиги каби омиллар критик ҳарорат кунларида ҳосилнинг қанчалик сақлаб қолинишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Мевалар, резаворлар, ёнғоқлар ва узум етиштиришда, албатта, навлар ва кўчатларни оқилона танлашни ҳам унутмаслик лозим. Кўпинча бизнинг минтақамизда боғбонлар иссиқ ўлкалардан кўчатлар сотиб олади. Улар эса ё қиш даврида паст ҳароратга бардош бера олмайди, ёки эрта гуллаб кетиб, баҳорги совуқгарчиликларда нобуд бўлади.

Боғ, резаворзор ёки токзорни йирик сув ҳавзаси яқинида жойлаштириш ҳам доим боғни кучсизроқ аёздан қисман ҳимоялаш ёки ҳарорат пасайиши оқибатида келадиган зарарни камайтириш имконини беради.

Совуқдан ҳимоялашнинг қайси турини танлаш керак? Боғларда совуқдан ҳимоялаш усулини танлашдаги асосий чекловлар.

Боғ устидан суғориш (боғ устидан ёмғирлатиб суғориш ёки “музли зирҳ” усули)нинг самараси анча юқори. Қолаверса, мазкур усул адвектив совуқлар юз берганда ҳам қўлланилиши мумкин. Айрим ҳолларда боғбонлар ушбу усулдан фойдаланиш орқали ҳатто Цельсий бўйича 9 даражалик совуқда ҳам боғдаги дарахтлар мева тугунларини сақлаб қолишади. Гуллар, тугунчалар ва барглар муз билан қопланиб қолиши туфайли унинг ичидаги ҳарорат нолга яқин даражада сақланиб туради. Бу шуни англатадики, ўсимлик ҳужайрасининг ичи музламайди, барглар ва дарахтга зарар етказиши мумкин бўлган муз кристаллари ҳосил бўлмайди.

Бироқ ҳамма хўжаликлар ҳам мазкур усулни қўллай олмайдилар. Нега? Сабаби:

  1. Асосий муаммо шундаки, бунинг учун боғбон ёки миришкор музлаб қолмаган катта миқдордаги сув захирасига эга бўлиши, ҳаво ҳарорати ноль ва ундан паст бўлиб турган кунлар давомида ўша сув билан боғни суғориши керак бўлади.
  2. Бундан ташқари, мазкур усулни қўллаш учун аввалбошданоқ сув беришнинг қимматроқ воситалари: янада қувватлироқ ва қимматроқ насослар, қувурлар ва бошқаларни режалаштириш талаб этилади.
  3. Боғбон анча қиммат турадиган ва фақат интенсив боғларда ишлатиладиган баланд шпалераларга эга бўлиши лозим.
  4. Ушбу усулда қўлланиладиган сув пуркагич спринклер ҳам одатдагиларидан қиммат, чунки пластик спринклерлар паст ҳароратга дош бера олмайди.

Баланд шпалераларни айтмаса, айнан шу чекловларга боғ остидан спринклер суғориш усулида ҳам дуч келамиз.

Аммо, устига устак, бу методнинг самараси аввалгисига қараганда кам ҳам.

Ёмғирлатиб ёки жўяклар оралаб суғориш асосан, қисқа муддатли радиацион аёзлар пайтида боғни ҳимоя қилиши мумкин. Аммо шунда ҳам ҳарорат Цельсий бўйича 2-3 даражадан пастга тушиб кетмаса. Шунга қарамай, совуқгарчиликлар тушиши арафасида жўяклар бўйлаб оддий суғориш боғдаги намлик даражаси ва ҳаво ҳароратининг ошиши ҳисобига зарарни камайтиришга ёрдам беради.

Аммо бу усулда ҳам катта сув захираси талаб этилади. У эса, айниқса баҳор пайтида кўплаб боғбонлар учун муаммодир. Шу билан бирга, катта миқдордаги сувни тезлик билан қўйиш учун анча кучли суғориш тизимига эга бўлиш керак.

Боғни ёки токзорни тутун билан димлаш – муҳофазанинг қадимий, қиммат ва энг самарасиз усулидир. Гап шундаки, тутун боғ бўйлаб ёйилиб, дарахтларни қоплаб олади, унинг ҳарорати эса ҳаво ҳароратидан бир мунча юқорироқ бўлади. Бундан ташқари, тутун иссиқлик ердан кўтарилиб кетмай, боғда сақланиб туришини таъминлайди.  Мана, нима учун боғни сақлаб қолишнинг ушбу усули фақатгина айрим ҳолларда ва фақатгина кичик майдонли боғларда қўлланилиши мумкин:

  1. У катта меҳнат ресурсларини, боз устига, тун пайтида ишлашни талаб қилади. Буни эса уддалаш осон эмас;
  2. Катта ҳажмда ёнувчи материал (одатда қуриган сомон) ёки юзлаб тутантириқ шашкалар керак бўлади;
  3. Метод анча қимматга тушади;
  4. Аҳоли яшаш пунктлари яқинида ишлатиб бўлмайди, чунки тутун аҳоли саломатлиги учун зарарли;
  5. Адвектив аёзлар пайтида самара бермайди, чунки шамол тутунни осонгина учириб кетади.

Тутатиш методининг афзаллиги шундаки, у ускуналар учун алоҳида инвестициялар киритишни ва ҳимоя қатламини ўрнатишни талаб этмайди, агар ҳамма нарсангиз бўлса, дарров ишга солишингиз мумкин.

Боғни иситиш, яъни тутун ҳосил қилиш эмас, балки ҳароратни кўтариш мақсадида турли ёнилғи воситаларини ёқиш. Биз бу усулни чуқур кўриб чиқмаймиз. Чунки у барча тарафдан олиб қараганда мутлақо самарасиздир: қиммат, улкан меҳнат ресурсларини талаб этади, ёнғин чиқиш хавфи бор ва боққа ёки токзорга зарар келтириши, ҳатто бутунлай ер билан битта қилиб юбориши мумкин.

Албатта, сиз тунда аланга ичида қолган боғ ёки токзорнинг ажойиб суратларига эга бўлишингиз мумкин. Аммо буни афзаллик деб бўлмаса керак. Одатда, миришкорлар ушбу усулдан ўта қиммат навли узумни сақлаб қолиш мақсадида ва фақатгина бунинг учун етарли ток новдалари захираси бўлганда фойдаланишади.

Шамол машиналари ёки “виндмашиналар” – бу, эҳтимол, ҳамма жойда қўлланилиши мумкин бўлган, аёздан сақлашнинг энг осон ва универсал усулидир. Қолаверса, шамол машиналари боғбон ва миришкорларга ёз пайтида боғдаги ҳаво ҳароратини пасайтиришда ҳам қўлланилиши мумкин. Ушбу методнинг моҳияти шундаки, бунда илиқ ҳавонинг юқори инверсион қатлами боғдаги совуқроқ ҳаво оқими билан аралаштирилади.

Агар шамол машиналари усули иссиқ пушка усули билан биргаликда қўлланилса, совуқдан ҳимоялашнинг мазкур усули боғ устидан суғориш усулидан кам самара бермайди.

Бироқ, бошқа методларда кўрганимиз каби, у ҳам ўзига хос камчиликларга эга:

  1. Агар аёзли ҳаво кучли шамол ва булут билан бирга юз берса, адвектив совуқда у самара бермайди – булут ҳавонинг инверсион қатлами юзага келишига тўсқинлик қилади, шамол тезлиги 7-8 км/соатга етганида эса автоматика шамол ҳайдаш ускунасини ўчириб қўяди;
  2. Шамол машиналарини турар жойларга 120-150 метрдан яқин масофада ўрнатиб бўлмайди. Қанча узоқ бўлса, шунча яхши. Чунки машиналар тунда ишлайди ва етарлича шовқин кўтаради. Бу эса маҳаллий аҳолига ёқмаслиги турган гап.
  3. Шамол машиналарининг яна бир камчилигини вақтинчалик дейиш мумкин – айни дамда уларга талаб таклифдан анча баланд. ЕИ мамлакатлари ва Янги Зеландиядаги кўплаб етакчи етказиб берувчилар 2023 йилга қадар ускуна етказиб бериш бўйича буюртма қабул қилмаяпти. Чунки уларнинг заводлари шусиз ҳам тўла қувват билан ишламоқда.

Аммо шамол машиналарининг афзалликлари уларнинг камчиликларини ёпиб юборади. Мана, ўша афзалликлар:

  1. Исталган боғ, резаворзор ёки токзорга ўрнатилиши мумкин ва боғ устидан суғориш усулидаги каби алоҳида инфратузилма мавжуд бўлишини талаб этмайди;
  2. Суғориш тизимларидан фарқли ўлароқ тезлик билан ўрнатилиши мумкин (ҳимоя тизими бир неча кун ичида барпо этилади);
  3. Боғ устидан суғориш методи билан таққослаганда, ҳар гектарга ҳисобланган инвестициялар кам;
  4. Шамол машиналаридан нафақат совуқдан ҳимоялаш пайтида, балки ёзда юқори ҳарорат пайтида боғни совитиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин;
  5. Шамол машиналарини кузги совуқчиликдан ҳимоя қилиш ва илк аёзлардаёқ мева тугиши тўхтаб қоладиган айрим экинларнинг очилиш даврини узайтириш учун ҳам қўллаш мумкин;
  6. Тизимни ишлатишнинг осонлиги;
  7. Узоққа чидаши – одатда, ишлаб чиқарувчилар фойдаланиш муддати учун 10 йилга кафолат беради, бироқ, амалиётнинг кўрсатишича, шамол машиналари бундан ҳам узоқ йиллар ишлайди.

Совуқдан ҳимоялаш тизимлари ўзига ишлатилган инвестицияларни оқлайдими? Агар оқласа, қанчалик тез?

Бу ерда биз аёздан муҳофаза қилишнинг фақатгина инвестиция талаб қиладиган ва самарали усуллари, яъни боғ устидан суғориш ва шамол машиналари методларини таҳлил қиламиз.

Ҳар иккиси ҳам қилинган харажатларни совуқ уриб кетган илк йилдаёқ қоплайди. Бошқача қилиб айтганда, агар боғбон ёки миришкор ушбу машиналардан фойдаланиш даврида бирор марта ҳам аномал об-ҳаво шароитига дуч келмасагина, улар ўзига қилинган харажатларни қопламаган ҳисобланади.

Хўш, аёзга қарши ҳимоя воситаларига қилинган инвестициялар нега совуқ урган илк йилдаёқ ўзини оқлайди? Биламизки, бундай инвестиция киритувчи фермерлар унчалик кўп эмас. Шу сабабдан, совуқгарчиликлар ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам, маҳсулот сифатини ҳам пасайтириб юборади. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, бундай шароитда сифатли мева-резавор маҳсулотлари бўйича таклифлар кескин камайди ва нарх шиддат билан ўсади.

Демак, аёздан ҳимоялаш тизимларига инвестиция қилган боғбонлар катта миқдорда сифатли ҳосилга эришадилар, шу тариқа, одатдаги йилларнинг даромадидан ҳам ошириб фойда олишлари мумкин. Кўпинча, олма, голубика, малина, ёнғоқ ва бошқа мева экинлари билан кўп бора кузатилганидек, нархлар бир ярим-икки бараварга ошиб кетади. Демак, совуқдан ҳимоя қилиш тизимларига эга бўлган фермерлар бундай йилларда икки баравар кўп фойда кўришлари мумкин!

Хўш, бизнинг минтақамизда совуқ уришлар қанчалик тез учрайди? Келинг, кўриб чиқамиз.

Украина ва Молдованинг кўплаб минтақаларида сўнгги 5 йил ичида боғбонларга зарар келтирган совуқгарчиликлар икки-уч марта юз берган. Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузиядаги аксарият минтақаларда сўнгги 5 йилда аёзлар 1-2 марта содир бўлди.

Биз минтақамизда сўнгги йилларда рўй берган совуқ тушиш ҳолатларининг барчасини санаб тугата олмаймиз ҳам. 2021 йилда Ўзбекистон совуқ уришидан жуда катта зарар кўрди, шафтоли ва бошқа данакли экинлар ҳосилининг анчагина қисми нобуд бўлди. Дарвоқе, маҳаллий олма ҳосили борасида ҳам муаммолар келиб чиқди. Худди шундай вазият Тожикистонда ҳам юзага келиб, асосан эрта пишар, шафтоли ва гилоснинг энг қиммат навларига зарар етди. Бу қуритилган мевалар нархларига ҳам таъсир кўрсатди. 2020 йилда бир неча аёз тўлқинлари Украинадаги голубика ҳосилининг каттагина қисмини йўқ қилди, шунингдек, олма ҳосили ҳам кескин камайиб кетди. 2019 йилда ҳам айнан шундай ҳодиса рўй берди – яъни Украинада қаторасига икки йил совуқ уриши туфайли олма ҳосили жуда паст бўлди.  2020 йил Молдовада қисман совуқгарчиликлар туфайли энг кам олма ҳосили олинган йил бўлди. Украина ҳам, Молдова ҳам ҳар йили баҳорги совуқ уриши туфайли данакли ва резавор мевалар ҳосилининг улкан қисмидан айрилмоқда.

Бошқача қилиб айтганда, совуқдан ҳимоялаш тизимларини ўрнатган ишлаб чиқарувчилар Украина ва Молдовада 1,5-2,5 йилда, Ўзбекистон, Тожикистон ёки Грузияда эса 3-5 йилда сарф-харажатларини чиқариб оладилар.

Совуқдан ҳимоялаш тизимларининг боғдорчилик бизнеси учун қўшимча афзалликлари

“Замонавий бизнесда мева-сабзавот маҳсулотларининг сифати ва етказиб беришнинг ишончлилиги аҳамияти жиҳатидан биринчи ўринда туради. Мева, ёнғоқ, резавор ва узум етиштириш билан шуғулланувчи кўплаб йирик боғбонлар ёки кооперативлар ҳосил йиғиштиришдан бир йил олдиноқ кутилаётган маҳсулотнинг 70-80 фоизига шартнома тузиб бўлган бўлади. Табиийки, аёз уришидан ҳимоя қилиш тизимларининг мавжуд бўлиши харидорлар (супермаркетлар тармоғи ёки импортёрлар) наздида ишлаб чиқарувчининг даражасини бир поғона кўтаради. Чунки харидорнинг ишончи комилки, бундай фермер билан ҳамкорлик қилишда хавф-хатарлар камроқ. Худди шундай, аграр соҳага кредит берувчи банклар ҳам боғбоннинг ўз бизнесини хатарлардан сақлашга интилишига алоҳида аҳамият берадилар, бундай фермерларга арзонроқ кредит беришга мойил бўладилар. Бу эса турган-битгани иқтисоддир”, дея қўшимча қилди ФАО иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Нуфуз ва обрў омилини ҳам назардан четда қолдирмаслик керак. Агар бошқа рақобатчилар уддасидан чиқа олмаётган, қийин об-ҳаво шароити юзага келган бир пайтда ишлаб чиқарувчи ўз ҳамкорларини сифатли маҳсулот билан таъминлай олган экан, унинг харидорлар олдидаги обрўси ортиши шубҳасиз.

Хулоса қилиб айтганда, Украина, Ўзбекистон, Молдова, Грузия, Тожикистон ва минтақамизнинг бошқа мамлакатларида ҳар йили ўн ва ҳатто юз минг тонналаб гилос, олма, голубика, ёнғоқ, узум, шафтоли ва бошқа экинлар ҳосилидан айрилаётган боғбонлар учун ҳозир ўз бизнесидаги хавф-хатарларни камайтириш ҳақида ўйлашнинг айни вақтидир. Ахир бу жуда фойдали бўлиб, бозорда рақобат кучайиб борар экан, узоқ муддатли истиқболда ажойиб устунлик тақдим қилади.

2021 йил 2-3 декабрь кунлари Киев шаҳрида (Украина) бўлиб ўтадиган “Украина сабзавотлари ва мевалари – 2021” 17-халқаро анжуманида совуқ уришидан ҳимоялашнинг самарали тизимлари намойиш этилади.  Ушбу воқеани ўтказиб юбормаслик учун, мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз керак.

Сообщение Қандай қилиб боғ ва токзорни совуқ уришидан сақлаш мумкин? Ҳимоя усуллари, уларнинг самарадорлиги, нархи ва фойдаланиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/qanday-qilib-boq-va-tokzorni-sovuq-urishidan-saqlash-mumkin-himoya-usullari-ularning-samaradorligi-narkhi-va-foydalanish-imkoniyati/feed/ 0
Олма дарахтини буташ – бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olma-darakhtini-butash-bu-sanat-yuqori-natizhaga-erishish-uchun-tavsiyalar-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olma-darakhtini-butash-bu-sanat-yuqori-natizhaga-erishish-uchun-tavsiyalar-video/#respond Mon, 15 Nov 2021 07:00:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91944 Олма дарахтини буташ кўчатларнинг вегетатив маҳсулдорлик балансига таъсир этиш учун ҳар йили бажарилиши керак бўлган энг муҳим тадбирлардан биридир. Зеро, буташ туфайли биз йиллар давомида юқори ва барқарор ҳосил оламиз, мукаммал калибрли ва оптимал рангдаги юқори сифатли мевалар етиштирамиз. Дарахтни тўғри буташ учун боғнинг тупроқ-иқлим шароити, кўчатнинг вегетатив ҳолати, дарахт...

Сообщение Олма дарахтини буташ – бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Олма дарахтини буташ кўчатларнинг вегетатив маҳсулдорлик балансига таъсир этиш учун ҳар йили бажарилиши керак бўлган энг муҳим тадбирлардан биридир. Зеро, буташ туфайли биз йиллар давомида юқори ва барқарор ҳосил оламиз, мукаммал калибрли ва оптимал рангдаги юқори сифатли мевалар етиштирамиз.

Дарахтни тўғри буташ учун боғнинг тупроқ-иқлим шароити, кўчатнинг вегетатив ҳолати, дарахт ўстириш тизими, қабул қилинган экиш ва пайвандтаг схемасини билиш муҳим.

Аввало, буташ икки турга бўлинади: боғнинг дастлабки йилларида шакллантирувчи буташ, тўртинчи йилдан бошлаб эса маҳсулот етиштиришга мўлжалланган буташ.

Шакллантирувчи буташ усули  кўчатларга танланган шаклни бериш, уни йиллар давомида сақлаб туриш ва дарахтнинг ҳосил оғирлигини ушлаши учун етарлича барқарор бўлишини таъминлашга қаратилган. Бошқа томондан, маҳсулот етиштиришга мўлжалланган буташ дарахтнинг маҳсулдорлигини сифат ва миқдор жиҳатидан тартибга солишга қаратилган бўлиб, ишлаб чиқаришнинг алмашинувига йўл қўймайди.

Шохлар ва куртакларни таниб олиш муҳимдир. Олма дарахти шохларда икки ёки ундан кўп йил давомида куртак беради, у ламбурд деб аталади. Ламбурд жуда қисқа шохлар бўлиб, узунлиги бир неча сантиметрга тенг. Улар кўп йиллар давомида шундайлигича қолади, фақат қисқа узайишларни намоён этади ёки бриндиллаларга аралаш тепа қисм куртагидан бошлаб асос беради. Олма дарахтида вегетатив ламбурд ҳам бўлиб, у вегетатив куртак билан якунланади ва кўпинча, 1-2 йилдан кейин аралаш тепа куртакни ажратиб, гуллайдиган ламбурдга айланади. 30-80 см узунликдаги бриндилла ёки аралаш новдаларда ҳосил берадиган, тепа ҳолатда аралаш куртакли (айрим навларда эса ёнбош ҳолатда ҳам) олма дарахти турлари ҳам бор. Бриндилла етиштириш ушбу шохларнинг тепа қисмида амалга ошади, аралаш шохларда мева берадиган навлар каби шохларнинг бутун узунлиги бўйлаб олма ҳосилини беради.

Энг яхши олма энг ёш шохларда пайдо бўлади, шунинг учун маҳсулот етиштиришга қаратилган буташ аста-секин тикланишни таъминлашга хизмат қилади. Бу шохларни кесиш, жуда кучли ўсганларини олиб ташлаш ва ортиқча мева куртакларини сийраклаштириш йўли билан амалга оширилади.

Фузетто, спиндель ва суперспинделни ўстириш тизимлари «текис» бўлиб, Аdvice&Consulting томонидан тавсия этилади, чунки, улар  чекланган жойларда юқори сифатли барқарор ҳосил олиш имконини беради, буташ ва сийраклатиш каби операциялар механизациясини, ёруғликка бир хил таъсир қилиш, қўлда сийраклатиш ва йиғим-терим тезлигини ошириш, фитосанитар ишлов бериш самарадорлигини оширишни кафолатлайди.

Россияга келсак, Аdvice&Consalting тавсия этган буташ усули олма дарахтларини интенсив экишни назарда тутади, М9 илдизпоясига пайвандланган, урчуқсимон, тўлиқ ривожланганда баландлиги тахминан 3 метрга ва кенглиги тахминан 1,2-1,5 метрга етади. Қаторлар орасидаги экиш масофаси 3,5 метр, қатор бўйлаб эса 0,8 метрни ташкил этади.

Аdvice&Consalting компанияси гул куртаклари билан якунланадиган камида 5-7 та шохли юқори сифатга эга, сертификатланган ва Virus Free кўчатларни экишни тавсия қилади.

Кўчатлар экилгач, кўпайтириш мақсадида буташ амалга оширилади, бунда жуда паст новдалар кесилиб, новдаларнинг биринчи босқичини юзага келтирадиганлари қолдирилади. Охиргиси пастга эгилиб туради. Шунингдек, ўсишни рағбатлантириш учун тепадаги куртакни олиб ташлаш орқали марказий новдани бир неча сантиметрга кесиш керак.

Экишдан бир йил ўтгач, буташда вертикал бутоқлар олиб ташланади ва новданинг устки қисми кўтарилади. Шундай қилиб, янги куртак ёнбош шохларга айланади, лекин кучли ўсмайди.

Йиллар ўтгани сайин қолган шохлар ва кучли ўсган новдалар буташ орқали олиб ташланади. Бундан ташқари, тепа қисм яна кўтарилиб, уни рақиб шохга ва ўтган йил билан солиштирганда тескари йўналишга йўналтиради. Дарахт ҳаётининг ушбу босқичида биз асосий шохлардаги биринчи орқа кесмаларни ҳосил қиламиз, бу эса аста-секин юқори шохларга ҳам таъсир қилади.

Агроном Анжело Маззанти  билан олма дарахти кўчатларини буташ бўйича видео-дарсни томоша қилишни таклиф этамиз:

 

Маҳсулот етиштириш учун мўлжалланган буташ –  ўстириш тизими танлангач, ҳар йили ҳамма кўчатларда амалга оширилади. Бироқ, ҳақиқий пасайиш тўртинчи йилдан бошланади. Бунинг сабаби, биринчи уч йил – бу ишлов бериш, у кўчатнинг танланган усулда ривожланиши учун зарур. Чекланган кесиш билан янгиланиш уч йиллик новдаларда ривожланадиган мева шохларида амалга оширилади. Бриндиллалар ҳеч қачон қисқартирилмаслиги керак, чунки, улар вегетатив регенерацияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар зарурат туғилса, уларни фақат қисман сийраклатиш мумкин.

Олма дарахтини буташ учун энг яхши вақт (ҳам шакллантирувчи, ҳам маҳсулот етиштиришга мўлжалланган) ёмғирдан сўнг дарҳол эмас, балки қуруқ даврдаги вегетатив сокинлик даври ҳисобланади. Олмани буташ ёриқ ёки аниқ кесмалар ҳосил қилмайдиган профессионал ускуналар ёрдамида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим.

Доимий ва мувозанатли маҳсулдорликни таъминлаш ва олма яхши ҳажмга эга бўлиши учун ўстириш операцияларини давом эттириш керак: ёзда, табиий тўкилишдан сўнг биринчи йилдан бошлаб амалга ошириладиган усул – меваларни қўлда сийраклатишдир. Мева катталиги ёнғоқдек бўлганда ҳар бир гуруҳга 1 ёки 2 тадан қолдириб, сийраклатилади. Деформацияланган ёки шикастланган меваларни олиб ташлаб, энг яхши меваларни танлаш керак. Бу пишган мевалар сифатини яхшилайди ва ёш кўчатларнинг мевали шохларини ёритади.

Ниҳоят, буташнинг яна бир тури жуда муҳим, у ҳам бўлса, яшил буташ. Бу ёзда ҳам қўлланади ва айниқса, кучли ўсган кўчатлар буталса, фойдалидир. Аслида, бу баргларни яхши ёритиш ва ўз-ўзига соя солишни камайтиришга хизмат қилади. Яшил буташ охирги шаклини олган кўчатларда тож қисм ривожланишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, бундай буташ усули билан тож қисм учун танланган шаклдан ташқарида ўсадиганлардан бошлаб, янги яшил новдаларнинг кўпи олиб ташланади.

Аdvice&Consalting мутахассислари мева компанияларига боғларни бошқариш кўникмаларини ошириш йўлида ҳамроҳлик қилиб, уларга буташ, сийраклатиш, ҳимоялаш ва ўғитлаш каби ҳар қандай тадбирларда ўз агрономлари билан ёрдам беришади, шунингдек, ходимлар учун махсус тренинглар ўтказишади.

2021 йилнинг 22 ноябрь куни Аdvice&Consalting компанияси «Кубан боғбонлари» уюшмаси билан ҳамкорликда агрономлар ва техник мутахассислар учун буташ техникаси бўйича бепул амалий семинар ташкил қилмоқда (рўйхатдан ўтиш учун «Кубан боғбонлари» уюшмаси ёки Аdvice&Consalting / Whatsapp +39 333 билан боғланинг. 9120060 | электрон почта алоқаси @ consulting.it).

Аdvice&Consalting компанияси сизни 2021 йилнинг 23-26 ноябрь кунлари Краснодарда бўлиб ўтадиган YUGAGRO кўргазмасининг В153 стенди, 2-залига таклиф этади.

Сообщение Олма дарахтини буташ – бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olma-darakhtini-butash-bu-sanat-yuqori-natizhaga-erishish-uchun-tavsiyalar-video/feed/ 0
Олмаларни манзилли суғориш технологияларидан фойдаланиш боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olmalarni-manzilli-suqorish-tekhnologiyalaridan-foydalanish-boqning-hosildorligini-maksimal-darazhada-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olmalarni-manzilli-suqorish-tekhnologiyalaridan-foydalanish-boqning-hosildorligini-maksimal-darazhada-oshiradi/#respond Fri, 03 Sep 2021 12:47:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85688 Олма дарахтларини манзилли суғориш технологияси тупроқ намлигини идеал даражада сақлаб туриш имкониятини тақдим этади. Бу намлик етишмовчилиги ёки ҳаддан ортиб кетиши туфайли кўчатларнинг стрессга тушиб қолишининг олдини олади ҳамда боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади. Суғориш тизимлари инжиниринги билан шуғулланувчи «Эвкалипт Р» компанияси раҳбари Владислав Разкевич айнан шу фикрларни билдирди. Владислав...

Сообщение Олмаларни манзилли суғориш технологияларидан фойдаланиш боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Олма дарахтларини манзилли суғориш технологияси тупроқ намлигини идеал даражада сақлаб туриш имкониятини тақдим этади. Бу намлик етишмовчилиги ёки ҳаддан ортиб кетиши туфайли кўчатларнинг стрессга тушиб қолишининг олдини олади ҳамда боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади. Суғориш тизимлари инжиниринги билан шуғулланувчи «Эвкалипт Р» компанияси раҳбари Владислав Разкевич айнан шу фикрларни билдирди.

Владислав Разкевичнинг қайд этишича, олма боғларида манзилли суғориш технологияларини жорий этиш суғориш ва фертигацияга йўналтирилаётган ресурсларни тўлиқ назорат қилиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида боғдорчилик маҳсулотларининг сифатига ҳамда ҳосилдорликка катта таъсир қилади.

«Эвкалипт Р» компанияси раҳбарининг сўзларига қараганда, суғоришни назорат қилиш учун замонавий мониторинг тизимларининг ўзига хос жиҳати шундаки, улар тупроқнинг намлигини махсус – илдизнинг ҳар 10 см ида узлуксиз тарзда ўлчаб туради.

“Бундай ўлчовлар, хусусан, тупроқ ва унинг таркибидаги сув сифати тўғрисидаги жорий ҳарорат, намлик, намлик сиғими, сувнинг сингиб кетиш тезлиги сингари маълумотларни олиш имконини беради. Бундан ташқари, мониторинг тизими ўсимлик илдиз тизимининг фаолияти – унинг ривожланиши, чуқурлиги, сув истеъмоли ҳақидаги маълумотларни ҳам етказиб туради. Кейин биз ушбу ахборотлар ёрдамида тупроқдаги энг мақбул намлик диапазонини аниқлаймиз ва суғориш циклини белгилаймиз”, дея тушунтириш берди Владислав Разкевич. У яна қўшимча қилдики, мазкур технология ҳар қандай тупроқда фойда келтиради. Чунки у бевосита боғ жойлашган маҳаллий ҳудуддан олинган ҳамда ушбу ҳудуд об-ҳаво шароитларини инобатга олган реал маълумотларга таянади.

Манзилли суғориш бўйича мутахассиснинг яна қайд этишича, мева тугиш даврида юз берадиган вақтинчалик хуружлар ва намликнинг етарли даражада бўлмаслиги олма боғларининг ҳосилдорлигини пасайтириб юборади. Қолаверса, намликнинг кам бўлиши олманинг кейинги сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади, деб ёзади SEEDS Agri-gator сайтига таянган ҳолда.

“Суғориш тизимини автоматлаштириш берилган параметрлар бўйича аниқ тартибда суғоришни кафолатлайди, натижага эришишда инсон омилини камайтиради”, дейди Владислав Разкевич.

Шунингдек  ўқинг: Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима

“Шу сабабли, ҳозир саволни бугунги боғбон манзилли суғориш тизимини харид қила олдими, деб эмас, балки бундай тизимсиз ишни уддалаш мумкинми, дея қўймоқ керак”, деб ишонч билан айтди “Эквалипт Р” компанияси раҳбари.

«Эвкалипт Р» компанияси суғориш тизимлари соҳасидаги инжиниринг бозорида 2004 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозирга келиб компания портфелида Украина, Беларус, Грузия, Молдова, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги 1 минг гектардан зиёд майдонда муваффақият билан рўёбга чиқарилган лойиҳалар бор.

Айни дамда «Эвкалипт Р» манзилли суғориш бўйича АҚШ, Греция, Италия, Исроил, Австралия мамлакатларида етакчи компаниялардан ускуналар етказиб беради ҳамда ўзининг шундай замонавий ускуналар ишлаб чиқаришига эга. Шунингдек, суғориш тизимларини лойиҳалаштириш ва уларни таъминлаш хизматларини кўрсатади.

Сообщение Олмаларни манзилли суғориш технологияларидан фойдаланиш боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olmalarni-manzilli-suqorish-tekhnologiyalaridan-foydalanish-boqning-hosildorligini-maksimal-darazhada-oshiradi/feed/ 0
Россиядаги боғдорчилик компанияси 107 гектар майдонга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyadagi-boqdorchilik-kompaniyasi-107-gektar-maydonga-doldan-himoyalovchi-moslama-ornatdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyadagi-boqdorchilik-kompaniyasi-107-gektar-maydonga-doldan-himoyalovchi-moslama-ornatdi/#respond Thu, 08 Jul 2021 08:01:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80945 Липецк шаҳри (Россия)даги олма етиштирувчи «Aгроном-Сад» компанияси 107 гектар боғга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди. Компания режаларига кўра, ушбу мослама, яъни тўр боғларни нафақат дўлдан, балки офтоб уриши, қушлар ва йирик зараркунандалардан ҳимоя қилади. Сербияда ишлаб чиқарилган ушбу ҳимоя тизимини ўрнатиш учун тахминан олти ой керак бўлди. Келгусида селекция ишлари олиб...

Сообщение Россиядаги боғдорчилик компанияси 107 гектар майдонга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди появились сначала на EastFruit.

]]>

Липецк шаҳри (Россия)даги олма етиштирувчи «Aгроном-Сад» компанияси 107 гектар боғга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди.

Компания режаларига кўра, ушбу мослама, яъни тўр боғларни нафақат дўлдан, балки офтоб уриши, қушлар ва йирик зараркунандалардан ҳимоя қилади. Сербияда ишлаб чиқарилган ушбу ҳимоя тизимини ўрнатиш учун тахминан олти ой керак бўлди. Келгусида селекция ишлари олиб борилаётган боғнинг 5 гектарлик тажриба участкасига ҳам ҳимоя тўри ўрнатилади, деб хабар бермоқда FruitNews компания матбуот хизматининг маълумотларига таяниб.

Компания матбуот хизмати, шунингдек, дарахтлар мева бериш палласига ўтиши биланоқ – боғдаги ривожланиш босқичининг иккинчи ё учинчи йилларида ёш дарахтлар устига тўр ёпилишини айтди. Тўрлар классик қия усулда ўрнатилади, бу эса дўлнинг дарҳол қаторлар орасига тушишини таъминлайди.

Шунингдек ўқинг: Россияда эртаги олма бир йил аввалги кўрсаткичдан 34 фоиз арзонроқ

«Дўлга қарши тўр – экологик жиҳатдан энг қулай ва самарали усул бўлиб, экинларни атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади. Бундай ишончли ҳимоя юқори ҳосил олишимизни кафолатламоқда – мевалар мазали ва фойдали бўлибгина қолмай, нуқсонсиз ва бежирим ҳам бўлади», дейди «Aгроном-Сад» бош директори Aлексей Волочай.

Компания аввал ҳам 87 гектарлик ерга дўлдан ҳимояловчи тўр ўрнатган эди. Боғдорчилик мутахассисларининг қайд этишича, тўғри ишлатилса ва ўз вақтида техник ҳолати назорат қилинса, бундай тўр 400 кг/м2 гача бўлган юкка бардош бера олади ва 20 йилгача хизмат қилиши мумкин. Яқин келажакда ушбу ҳудуддаги ҳимояловчи тўр таъмирланиб, қисман янгиланиши кутилмоқда.

Сообщение Россиядаги боғдорчилик компанияси 107 гектар майдонга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyadagi-boqdorchilik-kompaniyasi-107-gektar-maydonga-doldan-himoyalovchi-moslama-ornatdi/feed/ 0