боғдорчилик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 04 Apr 2022 20:23:32 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png боғдорчилик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/#respond Tue, 05 Apr 2022 03:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102665 Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz. Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов...

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов ёқишга тўғри келди. Бироқ, ҳамма дарахтларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Мевали дарахтларнинг бир қисми қуриб қолди. Баҳорги аёз апрель ойига келибгина якунланди.

Гуллаган дарахтларни ҳимоялаш билан бир неча кунлаб банд бўлган боғбонлар мамлакатда боғдорчиликдаги рискларни суғурталаш тўғрисидаги қонунни жорий этиш илтимоси билан яна расмийларга мурожаат қилишди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда

«Бир йилдан зиёд вақтдан бери Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ушбу масалани айтиб келяпмиз. Нима учун боғдорчилик кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари каби суғурта ҳодисасига киритилмаган? Ҳар йили бир хил гапни эшитамиз – бу масала кўриб чиқилмоқда, иш жараёни кетмоқда. Аммо, бу масала кўриб чиқилаётган даврда боғбонлар юзлаб миллион тенге миқдорида тузатиб бўлмас йўқотишларга дуч келяпти”, дея таъкидламоқда фермерлар.

Боғбонлар расмийларни фаолроқ бўлишга, боғдорчилик соҳаси вакиллари билан мулоқотни йўлга қўйишга ундамоқда. Зеро, шундагина Қозоғистон ўзининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини тўлиқ намоён этиши мумкинлиги айтиляпти.

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/feed/ 0
“PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pro-yabloko-2022-innovatsiyalar-va-tekhnologiyalar-zamonaviy-boqdorchilik-tekhnologiyalari-khalqaro-korgazmasi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pro-yabloko-2022-innovatsiyalar-va-tekhnologiyalar-zamonaviy-boqdorchilik-tekhnologiyalari-khalqaro-korgazmasi/#respond Wed, 22 Dec 2021 04:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95647 Россия уюшган секторида мева ва резавор маҳсулотларининг яна бир рекорд ҳосили – 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга бориб, бу кўрсаткич 2,2 миллион тоннагача ўсади. Мева етиштириш тармоғининг барқарор ривожланишига кўчатзорлар ва замонавий интенсив боғлар барпо этишнинг юқори суръатлари, инвесторлар фаоллиги ҳамда...

Сообщение “PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия уюшган секторида мева ва резавор маҳсулотларининг яна бир рекорд ҳосили – 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга бориб, бу кўрсаткич 2,2 миллион тоннагача ўсади.

Мева етиштириш тармоғининг барқарор ривожланишига кўчатзорлар ва замонавий интенсив боғлар барпо этишнинг юқори суръатлари, инвесторлар фаоллиги ҳамда маҳаллий мева ва кўчат етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукуматнинг комплекс қарорлари амалга оширилиши, жумладан, кўп йиллик мевали дарахтларни экиш ва парваришлашда харажатларнинг бир қисмини қоплашда субсидиялар ажратилиши, имтиёзли инвестициялар ва қисқа муддатли кредитлаш харажатлари, қишлоқ хўжалиги объектларини яратиш ва модернизациялаш учун қилинган тўғридан-тўғри харажатлар компенсацияси туфайли эришилди.

Россияда боғдорчиликни янада ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан бири ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Зеро, бу мевали дарахтларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатини ошириш, қолаверса, унинг таннархини пасайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, илмий ва ходимлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарувчиларни юқори технологияли махсус ускуналар билан таъминлаш ва инфратузилма объектларини модернизациялаш ҳам соҳа тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир.

Юқоридаги вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида ва Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказиладиган кўргазма, ярмарка ҳамда конгресс тадбирлари режаси доирасида «Замонавий боғдорчиликнинг халқаро мактаби» ва «Ставрополь боғлари» 2022 йилнинг 23 июнидан 25 июнига қадар  САНОАТ БОҒДОРЧИЛИГИ ВА КЎЧАТЧИЛИГИ УЧУН ТЕХНОЛОГИЯ, УСКУНА ВА ТЕХНИКАЛАР – «PRO ЯБЛОКО 2022 – ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР” IV  ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИни ўтказади. Тадбир “МинводыЭкспо” ХКМда бўлиб ўтади. Манзил: Россия, Ставраполь ўлкаси, «Минеральные воды» шаҳри, «Автомобильная» кўчаси, 31-уй.

«Саноат боғдррчилиги ва кўчатчилиги учун технология, ускуна ва техникалар – PRO ЯБЛОКО 2022» халқаро кўргазмаси Россия мева саноати соҳасидаги асосий воқелик бўлиб, унда ҳар йили 3000дан зиёд тадбиркорлар ва топ-менежерлар ўзаро мулоқот қилади, тажриба алмашади. Тадбир доирасида янги ҳамкорлар, фойдали алоқалар ва бизнес-ғоялар топилади. Ушбу тадбир жаҳон мева бозоридаги етакчи иштирокчиларни бирлаштириб, соҳадаги ютуқ ва инновацияларни намойиш этиш билан бирга,  ишлаб чиқарувчилар, давлат, технология ва асбоб-ускуна етказиб берувчилар ҳамда савдо тармоқлари ўртасида конструктив кўп томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаб, бутун тармоқ учун тартибни шакллантиради.

Россия мева саноатининг асосий тадбирида иштирок этиш учун ташкилотчилар билан қуйидаги телефон ёки электрон почта орқали боғланиш мумкин: +7 (928) 822-32-89, org@proyabloko.su

Инстаграмдаги расмий саҳифа: @proyabloko

Сообщение “PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pro-yabloko-2022-innovatsiyalar-va-tekhnologiyalar-zamonaviy-boqdorchilik-tekhnologiyalari-khalqaro-korgazmasi/feed/ 0
Европалик боғбонлар экинларни совуқдан ҳимояловчи шамол машиналари учун навбат кутишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-boqbonlar-ekinlarni-sovuqdan-himoyalovchi-shamol-mashinalari-uchun-navbat-kutishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-boqbonlar-ekinlarni-sovuqdan-himoyalovchi-shamol-mashinalari-uchun-navbat-kutishmoqda/#respond Fri, 19 Nov 2021 07:00:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92309 EastFruit мутахассислари доимий равишда Украина, Молдова, Грузия, ҳатто Ўзбекистон ва Тожикистонда табиий офатлар туфайли боғдорчиликда ортиб бораётган йўқотишларга эътибор қаратишади, табиийки, уларнинг энг ҳалокатлиси баҳорги аёзлардир. Биргина Украинанинг ўзида “АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар” таҳлилий лойиҳасига кўра, боғдорчиликдаги совуқ туфайли ўртача йиллик йўқотишлар 1,7-2,0 миллиард гривнага (64-80 миллион доллар) етади. Бу...

Сообщение Европалик боғбонлар экинларни совуқдан ҳимояловчи шамол машиналари учун навбат кутишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари доимий равишда Украина, Молдова, Грузия, ҳатто Ўзбекистон ва Тожикистонда табиий офатлар туфайли боғдорчиликда ортиб бораётган йўқотишларга эътибор қаратишади, табиийки, уларнинг энг ҳалокатлиси баҳорги аёзлардир.

Биргина Украинанинг ўзида “АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар” таҳлилий лойиҳасига кўра, боғдорчиликдаги совуқ туфайли ўртача йиллик йўқотишлар 1,7-2,0 миллиард гривнага (64-80 миллион доллар) етади. Бу рақамларни яқинда қишлоқ хўжалиги экинларини совуқдан ҳимоялаш тизимлари компанияси – FROSTLEE вакили Денис Москалев эълон қилди. Минтақадаги бошқа мамлакатларнинг йўқотишлари бу ердаги зарар билан тенг ёки ундан ҳам каттароқ бўлиши мумкин. Хусусан, Ўзбекистоннинг жорий йилги аёзлардан кўрган йўқотишлари мазкур кўрсаткичдан ошиб кетган бўлиши ҳам мумкин.

Ваҳоланки, бу пул мева етиштириш ва уни қайта ишлаш самарадорлигини оширишга сарфланиши мумкин эди!

Шамол машиналари ёрдамида боғ, узумзор ёки резаворзорларни совуқдан ҳимоялаш самарали, кўп қиррали ва арзон усул бўлгани сабаб, EastFruit жамоаси минтақамиз боғларида бундай машиналарни ўрнатиш қанчалик ҳақиқатга мос келишини ўрганишга қарор қилди. Аёздан ҳимоялашнинг барча усуллари, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари билан боғлиқ батафсил таҳлилни бу ерда ўқишингиз мумкин. Айтганча, биз ушбу муаммога биринчи навбатда эътибор қаратганимизнинг ўзига яраша сабаби бор, у ҳам бўлса, кўплаб ўқувчиларимиз ҳар йили катта йўқотишларга олиб келадиган совуқ муаммосини ҳал қилишнинг самарали усули ҳақида маълумот беришимизни сўрашди.

Европа бозорига шамол машиналарини етказиб берувчи барча таниқли компанияларга сўровлар юборар эканмиз, шамол машинасини сотиб олиш у қадар осон эмаслигини тушуниб етдик. Ушбу ҳимоя тизимлари узоқ вақтдан буён асосан, АҚШ, Канада ва Янги Зеландияда муваффақиятли қўлланмоқда, Европада эса нисбатан яқинда қўллана бошланди. Сўнгги йилларда шамол машиналарига қизиқиш кескин ўсган ва бозорда бундай ускуналарнинг етказиб берувчилари кам эди. Дарвоқе, уларнинг аксарияти Америка Қўшма Штатлари, Янги Зеландия ва Туркиядан Европага шамол машиналарини сотадиган компаниялардир.

Шунинг учун, европалик боғбонлар ҳозир том маънода шамол машиналари учун навбатда туришибди. Ва олдиндан буюртма бериш ҳамда тўловдан кейин ўртача кутиш вақти бир йилдан ошмоқда. Бундан ташқари, бутун жаҳон бўйлаб хомашё, транспорт нархлари қимматлагани, шунингдек, талабнинг таклифдан ошиб кетиши ҳисобга олинса, шамол машиналари нархи мунтазам ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, ушбу машиналар ишлаб чиқарилган Қўшма Штатлар, Янги Зеландия ва Туркияда совуқдан ҳимоялаш тизимига талаб ортиб боряпти. Шунинг учун ҳар доим ҳам маҳсулотларни сезиларли ҳажмда экспорт қилиш мумкин эмас. Заводларда ишлаб чиқарилган ҳар бир шамол машинаси аллақачон сотиб олинганлиги ҳақида эса гапириб ўтиришга ҳожат ҳам йўқ. Ишлаб чиқарувчилардан бири 2021 йилда биргина Францияга 200 дан ортиқ шамол машиналарини сотганини таъкидлади!

Бироқ, Украина, Молдова, Ўзбекистон, Грузия ва бошқа мамлакатлардаги боғбонлар учун бозорларда ушбу компаниялардан вакилларни топиш мушкул ва бу минтақадаги вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Зеро, шамол машинасини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш муайян малака талаб қилади. Дистрибьюторларда яқин вақтгача ушбу технологияларга қизиқиш умуман бўлмаган жойларга етказиб бериш билан шуғулланиш учун вақт йўқ.

Шунга қарамай, бизнинг бозорда ҳам шамол машиналарини ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари пайдо бўла бошлаганини қайд этмоқчимиз. Бу шуни англатадики, келгуси йилларда бизнинг мамлакатларда боғдорчиликдаги об-ҳаво хавфини камайтириш учун инвестициялар кутиш мумкин. Фақат бу хусусда ҳозир ўйлаш керак.

Сообщение Европалик боғбонлар экинларни совуқдан ҳимояловчи шамол машиналари учун навбат кутишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-boqbonlar-ekinlarni-sovuqdan-himoyalovchi-shamol-mashinalari-uchun-navbat-kutishmoqda/feed/ 0
Олма дарахтини буташ – бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olma-darakhtini-butash-bu-sanat-yuqori-natizhaga-erishish-uchun-tavsiyalar-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olma-darakhtini-butash-bu-sanat-yuqori-natizhaga-erishish-uchun-tavsiyalar-video/#respond Mon, 15 Nov 2021 07:00:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91944 Олма дарахтини буташ кўчатларнинг вегетатив маҳсулдорлик балансига таъсир этиш учун ҳар йили бажарилиши керак бўлган энг муҳим тадбирлардан биридир. Зеро, буташ туфайли биз йиллар давомида юқори ва барқарор ҳосил оламиз, мукаммал калибрли ва оптимал рангдаги юқори сифатли мевалар етиштирамиз. Дарахтни тўғри буташ учун боғнинг тупроқ-иқлим шароити, кўчатнинг вегетатив ҳолати, дарахт...

Сообщение Олма дарахтини буташ – бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Олма дарахтини буташ кўчатларнинг вегетатив маҳсулдорлик балансига таъсир этиш учун ҳар йили бажарилиши керак бўлган энг муҳим тадбирлардан биридир. Зеро, буташ туфайли биз йиллар давомида юқори ва барқарор ҳосил оламиз, мукаммал калибрли ва оптимал рангдаги юқори сифатли мевалар етиштирамиз.

Дарахтни тўғри буташ учун боғнинг тупроқ-иқлим шароити, кўчатнинг вегетатив ҳолати, дарахт ўстириш тизими, қабул қилинган экиш ва пайвандтаг схемасини билиш муҳим.

Аввало, буташ икки турга бўлинади: боғнинг дастлабки йилларида шакллантирувчи буташ, тўртинчи йилдан бошлаб эса маҳсулот етиштиришга мўлжалланган буташ.

Шакллантирувчи буташ усули  кўчатларга танланган шаклни бериш, уни йиллар давомида сақлаб туриш ва дарахтнинг ҳосил оғирлигини ушлаши учун етарлича барқарор бўлишини таъминлашга қаратилган. Бошқа томондан, маҳсулот етиштиришга мўлжалланган буташ дарахтнинг маҳсулдорлигини сифат ва миқдор жиҳатидан тартибга солишга қаратилган бўлиб, ишлаб чиқаришнинг алмашинувига йўл қўймайди.

Шохлар ва куртакларни таниб олиш муҳимдир. Олма дарахти шохларда икки ёки ундан кўп йил давомида куртак беради, у ламбурд деб аталади. Ламбурд жуда қисқа шохлар бўлиб, узунлиги бир неча сантиметрга тенг. Улар кўп йиллар давомида шундайлигича қолади, фақат қисқа узайишларни намоён этади ёки бриндиллаларга аралаш тепа қисм куртагидан бошлаб асос беради. Олма дарахтида вегетатив ламбурд ҳам бўлиб, у вегетатив куртак билан якунланади ва кўпинча, 1-2 йилдан кейин аралаш тепа куртакни ажратиб, гуллайдиган ламбурдга айланади. 30-80 см узунликдаги бриндилла ёки аралаш новдаларда ҳосил берадиган, тепа ҳолатда аралаш куртакли (айрим навларда эса ёнбош ҳолатда ҳам) олма дарахти турлари ҳам бор. Бриндилла етиштириш ушбу шохларнинг тепа қисмида амалга ошади, аралаш шохларда мева берадиган навлар каби шохларнинг бутун узунлиги бўйлаб олма ҳосилини беради.

Энг яхши олма энг ёш шохларда пайдо бўлади, шунинг учун маҳсулот етиштиришга қаратилган буташ аста-секин тикланишни таъминлашга хизмат қилади. Бу шохларни кесиш, жуда кучли ўсганларини олиб ташлаш ва ортиқча мева куртакларини сийраклаштириш йўли билан амалга оширилади.

Фузетто, спиндель ва суперспинделни ўстириш тизимлари «текис» бўлиб, Аdvice&Consulting томонидан тавсия этилади, чунки, улар  чекланган жойларда юқори сифатли барқарор ҳосил олиш имконини беради, буташ ва сийраклатиш каби операциялар механизациясини, ёруғликка бир хил таъсир қилиш, қўлда сийраклатиш ва йиғим-терим тезлигини ошириш, фитосанитар ишлов бериш самарадорлигини оширишни кафолатлайди.

Россияга келсак, Аdvice&Consalting тавсия этган буташ усули олма дарахтларини интенсив экишни назарда тутади, М9 илдизпоясига пайвандланган, урчуқсимон, тўлиқ ривожланганда баландлиги тахминан 3 метрга ва кенглиги тахминан 1,2-1,5 метрга етади. Қаторлар орасидаги экиш масофаси 3,5 метр, қатор бўйлаб эса 0,8 метрни ташкил этади.

Аdvice&Consalting компанияси гул куртаклари билан якунланадиган камида 5-7 та шохли юқори сифатга эга, сертификатланган ва Virus Free кўчатларни экишни тавсия қилади.

Кўчатлар экилгач, кўпайтириш мақсадида буташ амалга оширилади, бунда жуда паст новдалар кесилиб, новдаларнинг биринчи босқичини юзага келтирадиганлари қолдирилади. Охиргиси пастга эгилиб туради. Шунингдек, ўсишни рағбатлантириш учун тепадаги куртакни олиб ташлаш орқали марказий новдани бир неча сантиметрга кесиш керак.

Экишдан бир йил ўтгач, буташда вертикал бутоқлар олиб ташланади ва новданинг устки қисми кўтарилади. Шундай қилиб, янги куртак ёнбош шохларга айланади, лекин кучли ўсмайди.

Йиллар ўтгани сайин қолган шохлар ва кучли ўсган новдалар буташ орқали олиб ташланади. Бундан ташқари, тепа қисм яна кўтарилиб, уни рақиб шохга ва ўтган йил билан солиштирганда тескари йўналишга йўналтиради. Дарахт ҳаётининг ушбу босқичида биз асосий шохлардаги биринчи орқа кесмаларни ҳосил қиламиз, бу эса аста-секин юқори шохларга ҳам таъсир қилади.

Агроном Анжело Маззанти  билан олма дарахти кўчатларини буташ бўйича видео-дарсни томоша қилишни таклиф этамиз:

 

Маҳсулот етиштириш учун мўлжалланган буташ –  ўстириш тизими танлангач, ҳар йили ҳамма кўчатларда амалга оширилади. Бироқ, ҳақиқий пасайиш тўртинчи йилдан бошланади. Бунинг сабаби, биринчи уч йил – бу ишлов бериш, у кўчатнинг танланган усулда ривожланиши учун зарур. Чекланган кесиш билан янгиланиш уч йиллик новдаларда ривожланадиган мева шохларида амалга оширилади. Бриндиллалар ҳеч қачон қисқартирилмаслиги керак, чунки, улар вегетатив регенерацияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар зарурат туғилса, уларни фақат қисман сийраклатиш мумкин.

Олма дарахтини буташ учун энг яхши вақт (ҳам шакллантирувчи, ҳам маҳсулот етиштиришга мўлжалланган) ёмғирдан сўнг дарҳол эмас, балки қуруқ даврдаги вегетатив сокинлик даври ҳисобланади. Олмани буташ ёриқ ёки аниқ кесмалар ҳосил қилмайдиган профессионал ускуналар ёрдамида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим.

Доимий ва мувозанатли маҳсулдорликни таъминлаш ва олма яхши ҳажмга эга бўлиши учун ўстириш операцияларини давом эттириш керак: ёзда, табиий тўкилишдан сўнг биринчи йилдан бошлаб амалга ошириладиган усул – меваларни қўлда сийраклатишдир. Мева катталиги ёнғоқдек бўлганда ҳар бир гуруҳга 1 ёки 2 тадан қолдириб, сийраклатилади. Деформацияланган ёки шикастланган меваларни олиб ташлаб, энг яхши меваларни танлаш керак. Бу пишган мевалар сифатини яхшилайди ва ёш кўчатларнинг мевали шохларини ёритади.

Ниҳоят, буташнинг яна бир тури жуда муҳим, у ҳам бўлса, яшил буташ. Бу ёзда ҳам қўлланади ва айниқса, кучли ўсган кўчатлар буталса, фойдалидир. Аслида, бу баргларни яхши ёритиш ва ўз-ўзига соя солишни камайтиришга хизмат қилади. Яшил буташ охирги шаклини олган кўчатларда тож қисм ривожланишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, бундай буташ усули билан тож қисм учун танланган шаклдан ташқарида ўсадиганлардан бошлаб, янги яшил новдаларнинг кўпи олиб ташланади.

Аdvice&Consalting мутахассислари мева компанияларига боғларни бошқариш кўникмаларини ошириш йўлида ҳамроҳлик қилиб, уларга буташ, сийраклатиш, ҳимоялаш ва ўғитлаш каби ҳар қандай тадбирларда ўз агрономлари билан ёрдам беришади, шунингдек, ходимлар учун махсус тренинглар ўтказишади.

2021 йилнинг 22 ноябрь куни Аdvice&Consalting компанияси «Кубан боғбонлари» уюшмаси билан ҳамкорликда агрономлар ва техник мутахассислар учун буташ техникаси бўйича бепул амалий семинар ташкил қилмоқда (рўйхатдан ўтиш учун «Кубан боғбонлари» уюшмаси ёки Аdvice&Consalting / Whatsapp +39 333 билан боғланинг. 9120060 | электрон почта алоқаси @ consulting.it).

Аdvice&Consalting компанияси сизни 2021 йилнинг 23-26 ноябрь кунлари Краснодарда бўлиб ўтадиган YUGAGRO кўргазмасининг В153 стенди, 2-залига таклиф этади.

Сообщение Олма дарахтини буташ – бу санъат! Юқори натижага эришиш учун тавсиялар (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olma-darakhtini-butash-bu-sanat-yuqori-natizhaga-erishish-uchun-tavsiyalar-video/feed/ 0
Польша мутахассислари Ўзбекистон мева-сабзавот етиштирувчиларига замонавий агротехнологияларни жорий этишда кўмак беради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polsha-mutakhassislari-ozbekiston-meva-sabzavot-etishtiruvchilariga-zamonaviy-agrotekhnologiyalarni-zhoriy-etishda-komak-beradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polsha-mutakhassislari-ozbekiston-meva-sabzavot-etishtiruvchilariga-zamonaviy-agrotekhnologiyalarni-zhoriy-etishda-komak-beradi/#respond Tue, 17 Aug 2021 08:07:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84331 Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Дороти Конопацка ва мевали ҳамда резавор экинлар кўчатларини етиштириш бўйича Польшанинг йирик “АРНО” мева-сабзавот компанияси раҳбари Ришар Новаковский билан учрашди, деб хабар берди «Дунё»АА. Учрашувдан мақсад – ўзбекистонлик мутахассислар учун Европа тажрибасини, қишлоқ...

Сообщение Польша мутахассислари Ўзбекистон мева-сабзавот етиштирувчиларига замонавий агротехнологияларни жорий этишда кўмак беради появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Дороти Конопацка ва мевали ҳамда резавор экинлар кўчатларини етиштириш бўйича Польшанинг йирик “АРНО” мева-сабзавот компанияси раҳбари Ришар Новаковский билан учрашди, деб хабар берди «Дунё»АА.

Учрашувдан мақсад – ўзбекистонлик мутахассислар учун Европа тажрибасини, қишлоқ хўжалигининг энг янги технологиялари ва амалиётини ўрганиш учун Польша боғдорчилик институти ва академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ўртасида шериклик ўрнатишдир.

Польша институти тадқиқот дастурлари мева-сабзавот, манзарали ўсимликларни етиштириш ва асаларичилик фани ва амалиёти билан боғлиқ бўлган барча соҳаларни қамраб олади: физиология, биокимё ва молекуляр биология соҳасидаги асосий тадқиқотлардан тортиб, биотехнологияга, янги турларни кўпайтириш, ўсимликлар генофондини муҳофаза қилиш, агрономия, ўсимлик касалликлари, мева ва сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги инженерияси, иқтисодиёт ва маркетинг кабилардир.

Институт вакиллари 2022 йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган «AgroExpoUzbekistan» Халқаро қишлоқ хўжалиги техникаси, боғдорчилик, иссиқхона хўжалиги, ўсимликчилик ва чорвачилик кўргазмасида иштирок этишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан юқоридаги кўргазма доирасида икки томонлама шартнома лойиҳасини олдиндан келишиб, уни Тошкентда имзолашни таклиф қилишди.

Польшалик мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда бу соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган ҳамма нарса бор – унумдор ерлар, органик ва юқори сифатли минерал ўғитлар, шунингдек, малакали мутахассислар ҳам бор, аммо замонавий технологияларни жорий этишда билимлар етарли эмас. Польшада бутун вегетация даврида илғор агротехнологияларни татбиқ қилиш натижасида олма боғларининг ҳар бир гектаридан 80-100 тонна ҳосил олинади.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти 6,5 баробар камайди

Шу мақсадда академик М. Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институтида намунали интенсив боғ ташкил этиш тўғрисидаги келгуси шартномага махсус бандни киритиш таклиф қилинди (3-5 гектар), бунинг асосида польшалик мутахассис-олимлар ва амалиётчилар ўзбекистонлик мутахассислар учун Польша ва Европанинг бу соҳадаги илғор тажрибалари билан таништириш учун ўқув семинарлари ва малака ошириш курсларини ўтказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, лойиҳанинг маълум бир қисмини Европа Иттифоқининг грантлари ва Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлигининг ёрдами ҳисобидан молиялаштириш имкониятини истисно қилмайди.

Томонлар жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғдорчиликни ривожлантириш агентлиги ва академик М. Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбариятларини Польша илмий-тадқиқот институти ва кўчатлар етиштириш бўйича питомниклар билан яқиндан танишиш ҳамда ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Польшага ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.

Сообщение Польша мутахассислари Ўзбекистон мева-сабзавот етиштирувчиларига замонавий агротехнологияларни жорий этишда кўмак беради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polsha-mutakhassislari-ozbekiston-meva-sabzavot-etishtiruvchilariga-zamonaviy-agrotekhnologiyalarni-zhoriy-etishda-komak-beradi/feed/ 0
Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-saqlanadigan-omborkhonalar-qurish-va-ularni-modernizatsiyalash-rossiya-boqdorchiligi-rivozhining-ustuvor-yonalishi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-saqlanadigan-omborkhonalar-qurish-va-ularni-modernizatsiyalash-rossiya-boqdorchiligi-rivozhining-ustuvor-yonalishi/#respond Fri, 30 Jul 2021 16:13:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83156 Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги базавий сценарий бўйича 2025 йилга бориб, мева ва резаворлар етиштириш 2,2 миллион тоннага ортишини кутмоқда. Оптимистик сценарий эса 2,6 миллион тонна кўрсаткич (2 баравар ўсиш)га эришишни назарда тутмоқда, деб хабар берди Fruit-inform. Россияда мева ва резаворлар учун озиқ-овқат хавфсизлиги Доктринасининг бўсаға қийматига эришиш 2027 йилга...

Сообщение Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги базавий сценарий бўйича 2025 йилга бориб, мева ва резаворлар етиштириш 2,2 миллион тоннага ортишини кутмоқда. Оптимистик сценарий эса 2,6 миллион тонна кўрсаткич (2 баравар ўсиш)га эришишни назарда тутмоқда, деб хабар берди Fruit-inform.

Россияда мева ва резаворлар учун озиқ-овқат хавфсизлиги Доктринасининг бўсаға қийматига эришиш 2027 йилга режалаштирилган. Бу хусусда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида айтилди.

«Озиқ-овқат хавфсизлиги Доктринасининг бўсаға қийматига эришиш (60%) 2027 йилга режалаштирилмоқда», дейилади хабарда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Россияда мева ва резаворлар етиштириш йил сайин ортиб бормоқда.

Ўтган йили ташкил этилган секторда рекорд даражадаги 1,3 миллион тонна ҳосил олинди. Ижобий динамика туфайли ушбу маҳсулотлар билан ўз-ўзини таъминлаш даражаси барқарор ўсиб бормоқда – 2020 йил охирида у 41,2 фоизни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги базавий сценарий бўйича 2025 йилга келиб, мева ва резаворлар етиштириш 2,2 миллион тоннагача ўсишини кутмоқда. Шу билан бирга, оптимистик сценарий 2,6 миллион тонна кўрсаткич (2 баравар кўп ўсиш)га эришишни назарда тутади. Вазирлик вакиллари 2020-2022 йилларда мева ва резавор етиштиришни жадал ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси («йўл харитаси») ўтган йили тасдиқланганини эслатиб ўтишди.

«Шуни қайд этиш жоизки, Россияда табиий ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мевалар билан ўз-ўзини 100 фоиз таъминлашга эришиб бўлмайди, дея таъкидланди вазирликда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, ҳозирги кунда мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш устувор вазифа эканлиги тушунтирилди. Бу фермерларга маҳсулотларининг яроқлилик муддатини узайтириш ва маҳсулотни  бозор шароитлари қулай бўлган пайт – мавсумлар оралиғида бозорга чиқариш имконини беради. Бунинг учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги имтиёзли кредитлаш (кредитлар йиллик 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда берилади) ва капитал харажатларнинг бир қисмини қоплаш (20 фоиз миқдорида) шаклида бир қатор қўллаб-қувватлаш механизмларини амалга оширмоқда. Бу, ўз навбатида, инвестиция лойиҳаларини қоплаш муддатини қисқартиришга ёрдам беради.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги йилларда давлат кўмаги билан нафақат омборхоналар сони ортди, балки янгидан фойдаланишга топширилган ва модернизацияланган объектларнинг сифат кўрсаткичлари ҳам яхшиланмоқда. Назорат қилинувчи газ муҳити билан жиҳозланган замонавий омборхоналар маҳсулот сифати ва таъм хусусиятларини олти ойдан тўққиз ойгача сақлаб туришга имкон беради. Вазирликда таъкидланганидек, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Россияда умумий сиғими 860,2 минг тоннани ташкил этувчи 300 та мева омбори мавжуд бўлиб, улар бутун мамлакатнинг сақлаш эҳтиёжини қоплайди. 2020 йилда қувватлар 20 фоизга оширилди.

Сообщение Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-saqlanadigan-omborkhonalar-qurish-va-ularni-modernizatsiyalash-rossiya-boqdorchiligi-rivozhining-ustuvor-yonalishi/feed/ 0
Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mevalar-hosildorligi-korsatkichlari-boyicha-gruziya-mintaqada-okhirgi-poqonada/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mevalar-hosildorligi-korsatkichlari-boyicha-gruziya-mintaqada-okhirgi-poqonada/#respond Fri, 30 Jul 2021 16:04:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83152 Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги ўринни эгаллади. ФАО маълумотларига қараганда, Грузияда 1 гектардан олинадиган меваларнинг ўртача ҳосилдорлиги қўшни мамлакатлардагига нисбатан бир неча баравар паст, деб ёзмоқда commersant.ge ахборот портали. Хусусан, порталнинг маълум қилишича, Грузияда 1 гектар майдонда ўртача 4 тонна мева етиштирилади. Арманистонда эса ҳосилдорлик 3 баравар кўп...

Сообщение Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада появились сначала на EastFruit.

]]>

Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги ўринни эгаллади. ФАО маълумотларига қараганда, Грузияда 1 гектардан олинадиган меваларнинг ўртача ҳосилдорлиги қўшни мамлакатлардагига нисбатан бир неча баравар паст, деб ёзмоқда commersant.ge ахборот портали.

Хусусан, порталнинг маълум қилишича, Грузияда 1 гектар майдонда ўртача 4 тонна мева етиштирилади. Арманистонда эса ҳосилдорлик 3 баравар кўп бўлиб, 11 тоннани ташкил этмоқда. Бу борада минтақада Турки яққол устунлик қиляпти:  кўрсаткич 17 тонна, Озарбайжода эса 12 тонна.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Паата Арошидзенинг фикрича, Грузияда ҳосилдорликнинг пастлигига сабаб технологик қолоқликдир. Олимнинг сўзларига кўра, Исроил, Нидерландия, Германия ва АҚШ сингари дунёнинг етакчи мамлакатлари айнан технологияларни ривожлантириш орқали юксак муваффақиятларга эришган. Бу эса Грузия учун ҳамон муаммолигича қолмоқда.

“Технологик нуқтаи назардан бу ерда 30 йил аввалги ҳолат билан таққослаганда ҳеч нарса ўзгармаган. Қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, боғдорчилик ҳали-хануз эски технологиялар билан ривожланмоқда. Ерга ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва кейинчалик қайта ишлаш, дейлик, 40 йил олдин қандай бўлса, шундай бажарилади. Айни дамда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аграр соҳа инновациялар нуқтаи назаридан анча илгарилаб кетди. Германия, АҚШ, Нидерландия ёки Канадани олайлик. Улар бу муаммоларни айнан инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳал этишди. Агар биз ҳам шу йўлдан борсак, мавжуд муаммоларни бартараф этиш анча осон кечади. Аммо бугунги кунда биз нафақат ҳосилдорлик кўрсаткичлари 1 гектарга ҳисоблаганда Грузияга нисбатан 10 баравар юқори бўлган Европа мамлакатлари билан тенглаша олмаяпмиз, балки минтақа миқёсида энг охирги ўринда турибмиз. Бу эса мамлакатимиз учун катта муаммодир” дейди Арошидзе.

Шунингдек ўқинг: Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

Маълум бўлишича, Грузия дон экинлари ҳосилдорлиги бўйича ҳам Европа мамлакатларидан ортда қолиб кетган.

Грузия буғдой ва ун етиштирувчилар ассоциацияси раҳбари Леван Силагаванинг маълум қилишича, Грузияда 1 гектарга ҳисоблаганда дон экинлари ҳосилдорлиги Европадан 3,5 баравар паст.

“Бундай ортда қолиш айнан технологиялар етишмовчилиги оқибатидир. Бу дон экинлари бўйича. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари борасида янаям кўпроқ орқада қолиб кетганмиз. Агар биз билимлар ва технологияларни ишга солиб, ҳосилдорликни кўтарсак, яхши натижаларга эриша оламиз. Бу – узоқ муддатли стратегия. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегик қарорларга таянмоғи лозим ва ушбу йўналишда иш олиб борилмоқда”, дея баёнот берди Силагава.

Бевосита меваларга тўхталадиган бўлсак, Миллий статистика хизматининг (“Сакстати”) маълумотларига кўра, 2020 йилда Грузия мева экспортидан $200 млн даромад кўрган.  Манбанинг айтишича, мамлакатда цитрус мевалардан бошқа барча мева турлари етиштириш ҳажми ортган.  Хусусан, уруғли мевалар 101,9 тонна етиштирилган бўлиб, бу аввалги йилдаги худди шу кўрсаткичдан 93,4% кўп демакдир.

Аммо, бу ижобий статистика ортида анчагина мураккаб манзара ётибди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига қарамай, қишлоқ хўжалиги соҳаси олдида турган бош масала – озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат учун биринчи рақамли муаммолигича қоляпти, деб ёзади commersant.ge.

Сообщение Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mevalar-hosildorligi-korsatkichlari-boyicha-gruziya-mintaqada-okhirgi-poqonada/feed/ 0
«Молдова боғдорчилиги» дастури бўйича маблағнинг катта қисми йиғим-теримдан кейинги инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-boqdorchiligi-dasturi-boyicha-mablaqning-katta-qismi-yiqim-terimdan-keyingi-infratuzilmani-rivozhlantirishga-yonaltirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-boqdorchiligi-dasturi-boyicha-mablaqning-katta-qismi-yiqim-terimdan-keyingi-infratuzilmani-rivozhlantirishga-yonaltirildi/#respond Sun, 20 Jun 2021 09:22:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79441 Европа инвестиция банки (ЕИБ) орқали Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган «Молдова боғдорчилиги» дастури бўйича маблағ олувчи фермерлар сони 2020 йилда пандемияга қарамай ортди. Масалан, ўтган йили берилган кредитлар ҳажми 2019 йилга нисбатан тўрт баравар кўп бўлиб, 23,7 миллион еврони ташкил этган, деб хабар бермоқда МОЛДПРЕС. ЕИБ маълумотларига кўра, ўтган йили пулнинг...

Сообщение «Молдова боғдорчилиги» дастури бўйича маблағнинг катта қисми йиғим-теримдан кейинги инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа инвестиция банки (ЕИБ) орқали Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган «Молдова боғдорчилиги» дастури бўйича маблағ олувчи фермерлар сони 2020 йилда пандемияга қарамай ортди. Масалан, ўтган йили берилган кредитлар ҳажми 2019 йилга нисбатан тўрт баравар кўп бўлиб, 23,7 миллион еврони ташкил этган, деб хабар бермоқда МОЛДПРЕС.

ЕИБ маълумотларига кўра, ўтган йили пулнинг катта қисми, яъни 9,6 миллион евро йиғим-теримдан кейинги инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилди.

«Шунингдек, 2020 йилда лабораториялар, таълим ва тадқиқотларга, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини ривожлантириш учун инвестицияларга 6,6 миллион евро ажратилди. Боғлар ва узумзорлар яратиш, уларни кўчириш ёки қайта қуриш учун 4,1 миллион евро, қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш учун яна 1,4 миллион евро ажратилди»,  дейилади банк коммюникесида.

Шунингдек ўқинг: Молдовада бодринг нархи қулади

2020 йилда кредитлардан фойдаланишнинг ортишига сабаб бўлган омиллардан бири ўтган йиллардаги кучли қурғоқчилик бўлиб, бу деҳқонларга иқтисодий нуқтаи назардан яхши ҳосил олиш учун боғда томчилатиб суғориш усулини қўллаш лозимлигини англатди. Aгар аввалги йилларда ссуда олиш учун аризалар, асосан, совутиш камералари учун бўлса, энди  суғориш тизимига тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. 2020 йилда жами 552 гектар суғориладиган майдон учун 37 та лойиҳа молиялаштирилди.

«Кредит олиш учун аризалар сони кўпайишига сабаб бўлган яна бир омил Европа ва Россияда 2019 йилги ҳосилнинг пастлиги, шунингдек, COVID-19 сабаб юзага келган инқирознинг бевосита натижаси ўлароқ, Молдовада етиштирилган мевалар нархларининг кўтарилиши бўлди. Шу билан бирга, 2020 йилда кичик ва ўрта синф корхоналарининг пандемия оқибатларини енгишида ёрдам бериш учун ЕИБ Молдова корхоналарига 20 миллион евро миқдоридаги кредит линиясини очди. Бу Европа Иттифоқининг иш жойларини сақлаб қолиш, ликвидлик ва операцияларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Молдова Республикаси иқтисодиётини тиклашга қаратилган қўллаб-қувватлов жавоби эди», дейилади ЕИБ ҳужжатида.

«Молдова боғдорчилиги» – бу 120 миллион евролик кредит линияси бўлиб, у озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини яратишнинг иқтисодий занжири бўйича барча фаолият турини қўллаб-қувватлайди. Фермерларни ўқитиш, йиғим-терим, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш – шулар жумласидандир. Дастур Европа инвестиция банки орқали Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Кредит линияси беш мингдан 5 миллион еврогача кредитлар, солиқ имтиёзларини тақдим қилади, шунингдек, инвестиция лойиҳасини ривожлантириш бўйича маслаҳатлар беради.

Сообщение «Молдова боғдорчилиги» дастури бўйича маблағнинг катта қисми йиғим-теримдан кейинги инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-boqdorchiligi-dasturi-boyicha-mablaqning-katta-qismi-yiqim-terimdan-keyingi-infratuzilmani-rivozhlantirishga-yonaltirildi/feed/ 0