бодом мағзи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 06 Aug 2021 08:21:59 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png бодом мағзи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 5 йилдан сўнг Грузияда бодом етиштириш ҳажми кескин ошади – қайта ишлаш бизнесини бошлаш вақти келди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/5-yildan-song-gruziyada-bodom-etishtirish-hazhmi-keskin-oshadi-qayta-ishlash-biznesini-boshlash-vaqti-keldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/5-yildan-song-gruziyada-bodom-etishtirish-hazhmi-keskin-oshadi-qayta-ishlash-biznesini-boshlash-vaqti-keldi/#respond Fri, 06 Aug 2021 08:21:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83622 Яқин 7 йил ичида Грузия бодом етиштириш ҳажмини камида 16 баробар оширмоқчи. Бодом грузин ошхонасининг асосий таркибий қисми эмас ва у хом ашё сифатида фаол қўлланадиган ишлаб чиқариш корхоналари ҳам йўқ. Бу ёнғоқ кам истеъмол қилинишида акс этади. Шунинг учун энди ёнғоқни экспорт қилиш истиқболлари ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш зарур. Грузия...

Сообщение 5 йилдан сўнг Грузияда бодом етиштириш ҳажми кескин ошади – қайта ишлаш бизнесини бошлаш вақти келди появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқин 7 йил ичида Грузия бодом етиштириш ҳажмини камида 16 баробар оширмоқчи. Бодом грузин ошхонасининг асосий таркибий қисми эмас ва у хом ашё сифатида фаол қўлланадиган ишлаб чиқариш корхоналари ҳам йўқ. Бу ёнғоқ кам истеъмол қилинишида акс этади. Шунинг учун энди ёнғоқни экспорт қилиш истиқболлари ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш зарур.

Грузия бодом ва ёнғоқ етиштирувчилар ассоциацияси (AWРA) маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мавжуд боғлардан бодом ҳосилини 2027 йилда 14 минг тонна (пўстлоғи билан) йиғиб олиш тахмин қилинмоқда. Бу кўрсаткич 2019-2020 йиллардаги 900 тонна билан солиштирилса, кескин ўсишдир.

Сўнгги 20 йил ичида ички бозорда бодом мағзи таклифи ҳажми (ишлаб чиқариш + импорт – экспорт) секин суръатда ўсди ва йилига қарийб 9 тоннага ошди. Сўнгги 7 йил ичида аниқ ўсиш тенденцияси йўқ, аммо бу тенденциялар жуда тез ўзгариши кутилмоқда.

AWРA Грузияда бодом етиштириш ҳажмини кескин кўпайиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ассоциациянинг прогнозига кўра, 2020 йилдан 2027 йилгача Грузияда бодом етиштириш йилига ўртача 48 фоизга ўсади, 2020 йилдан кейин барпо этилган янги боғлар бундан мустасно. Умумий ҳосил ҳажми 2027 йилга келиб, рекорд даражада юқори бўлади, бу ҳозирги ҳосилдан камида 14 баробар, 2001-2019 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан камида 17 баробар кўпдир.

Грузиянинг бодом сектори ҳам экспортда, ҳам маҳаллий бозорга маҳсулот етказиб беришда муваффақият қозониш учун кўп ишларни бажариши керак. Йиғим-теримдан кейинги таъминот занжирида деярли ҳеч қандай асосий иштирокчилар йўқ ва маҳаллий бодом истеъмоли шу қадар пастки, у бу ҳажмни “ҳазм” қила олмайди. Aгар бу янги бодом ҳосилининг ҳаммаси экспорт қилинмай, жойида истеъмол қилинса, 2027 йилга бориб, Грузия аҳоли жон бошига бодом истеъмоли бўйича биринчи учталикка киради. Ҳозирча бу имконсиздек туюлмоқда. Грузияда бодом истеъмоли пастлиги ҳам маҳаллий истеъмол маданияти, ҳам аҳоли даромадлари билан боғлиқ.

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бутун йил давомида Грузияда аҳоли жон бошига бодом истеъмоли (мағиз ҳисобида) 2016-2020 йилларда 0,08-0,11 кг оралиғида бўлган. Ёнғоқ ва қуруқ мевалар бўйича Халқаро кенгаш (INC) маълумотларига кўра, истеъмол даражаси энг кўп бўлган 16 мамлакат аҳолиси ушбу маҳсулотларни жон бошига ўртача 7-8 баробар кўпроқ истеъмол қилади. Бу мамлакатларда ўртача ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 35 000 долларни, Грузия учун эса 4 400 долларни ташкил қилади (манба: Жаҳон банки). Шундай қилиб, мамлакатнинг умумий иқтисодий ўсиши маҳаллий бодом истеъмоли ўсиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Aгар маҳаллий истеъмолнинг ҳозирги таркиби ўзгармаса, Грузия бодомни 2021 йилда 300 тоннага яқин, 2027 йилда эса 5 минг тоннадан ортиқ ҳажмда экспорт қилиши керак бўлади.

Кутилаётган ҳажмларни инобатга олган ҳолда Грузия жаҳон бозоридаги вазиятга катта эътибор қаратиши керак. Одатда, бодом мағзининг жаҳон савдоси қиймати пўстлоқли бодомдан 4 баробар кўп. Лидерлар – AҚШ (жаҳон бодом мағзи экспортининг 70%и – 2020 йилда 629 минг тонна), Испания (94 минг тонна) ва Aвстралия (56 минг тонна)дир. Бу мамлакатлар катта миқдордаги юқори сифатли қайта ишланган ёнғоқларни таклиф қилади.

Aйнан Қўшма Штатларда бодом ҳаддан зиёд кўп етиштирилиши 2020 йилда унинг пўстлоқлиси учун ҳам, мағзи учун ҳам жаҳон нархлари кескин пасайишига олиб келди.

Пўстлоқли бодомни импорт қилиш жуда авж олган. 2020 йилда энг йирик импортёр – Ҳиндистон бошқа 9 та энг йирик импортёрга нисбатан икки баравар кўп маҳсулот харид қилди.

Бодом мағзи савдоси насбатан фаолроқ ва хилма-хилроқ. Шу маънода пўстлоқли бодомни эмас, балки мағизни экспорт қилишга эътибор қаратиш тўғри қадам бўлар эди.

2020 йилда бодом мағзининг йирик импортёрлари

Манба: TradeMap.org

Европа юқори нархлар ва катта импорт ҳажмига эга асосий импортёр-бозор ҳисобланади. Грузия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги эркин савдо шартномаси, шунингдек, фундук савдоси туфайли ўрнатилган алоқалар фойда келтириши мумкин. Aммо бодом мағзининг ярмидан кўпи “снеклар” кўринишида истеъмол қилинадиган Европа Иттифоқи ёнғоқ сифатининг юқори стандартларига ҳам эга ва пестицид қолдиқлари ҳамда афлатоксин даражасини назорат қилади. Шу боис, ёнғоқни йиғим-теримдан кейин қайта ишлаш ва сақлаш жуда муҳимдир.

Хитой ҳам Грузия нишони бўлиши мумкин. Хитойга бодом мағзи импорти 2020 йилда 2013-2015 йилларга нисбатан 650% дан ошди. Ўртача нарх Европадагига яқин (бир тонна учун 5 121 доллар) ва импорт ўсиши 2020 йилда 16 миллион килограммдан ортиқ бодом мағзини импорт қилган мамлакатлар учун энг юқори кўрсаткичдир.

Яхшиямки, грузиялик бодом етиштирувчилар маҳсулотларининг катта қисмини экспорт қилиш кераклигини тан олишмоқда.

AWРA маълумотларига кўра, яқин орада бодомнинг йирик ҳажми пайдо бўлиши кутиляпти. Аммо ҳозирча кутилаётган ҳажм бўйича  савдо-сотиқни амалга ошириш мумкин бўлган катта каналлар мавжуд эмас. Буларнинг бари яқин йилларда йиғим-теримдан кейинги ишлов беришда сезиларли даражада ривожланишни тақозо этади. Шу маънода, эҳтимол, Грузияда бодомни қайта ишлаш бизнесини бошлаш учун энг яхши вақт ҳозирдир.

Сообщение 5 йилдан сўнг Грузияда бодом етиштириш ҳажми кескин ошади – қайта ишлаш бизнесини бошлаш вақти келди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/5-yildan-song-gruziyada-bodom-etishtirish-hazhmi-keskin-oshadi-qayta-ishlash-biznesini-boshlash-vaqti-keldi/feed/ 0
AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/#respond Wed, 14 Jul 2021 10:22:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81444 EastFruit таҳлилчилари  глобал ёнғоқ бизнесидаги энг муҳим воқеа – Қўшма Штатлардаги бодом йиғим-терими билан боғлиқ тахминларнинг кескин ўзгаришига эътибор қаратишмоқда. AҚШнинг Калифорния штати бодом етиштириш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилардан ҳисобланади, у жаҳондаги бодом таъминотининг деярли 80 фоизига эгалик қилади ва мазкур штатнинг бодомлари юқори сифат параметрлари билан ажралиб туради....

Сообщение AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари  глобал ёнғоқ бизнесидаги энг муҳим воқеа – Қўшма Штатлардаги бодом йиғим-терими билан боғлиқ тахминларнинг кескин ўзгаришига эътибор қаратишмоқда.

AҚШнинг Калифорния штати бодом етиштириш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилардан ҳисобланади, у жаҳондаги бодом таъминотининг деярли 80 фоизига эгалик қилади ва мазкур штатнинг бодомлари юқори сифат параметрлари билан ажралиб туради. Индустрияда Калифорниянинг 20/21 бодом ҳосилига нисбатан ижобий кутишлар мавжуд эди.

У ҳатто 2020/21 йилги рекорд даражадан ҳам юқори ҳосил (+ 3%) бўлиши керак эди.

Aммо душанба куни Бодом етиштирувчилар кенгаши корректировка эълон қилди (objective measurement report), унга кўра, Қўшма Штатларда бодом етиштириш ўтган йилга нисбатан 10 фоиз камайиб, 1,27 миллион тоннани ташкил этади.

Ушбу ўзгаришлар, асосан, ҳосилдорликнинг ўтган мавсумга нисбатан 18 фоиз пасайиши билан боғлиқ бўлиб, бу Калифорнияда сувнинг кескин танқислигига дахлдор. Ҳисобот 26 майдан 30 июнгача давом этган репрезентатив дала текширувлари намунаси асосида тайёрланган бўлиб, 914 боғдаги 1 828 туп дарахтни ўз ичига олган.

Ҳисоботнинг инглиз тилидаги тўлиқ версияси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

AҚШнинг Океан ва Aтмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси қўллаб-қувватлови остида олиб борилаётган Миллий Қурғоқчилик бўйича мажмуавий ахборот тизими маълумотларига кўра, 2021 йилнинг май ойи ўтган 127 йил ичидаги энг қурғоқчил йил бўлди. Қўшма Штатларда сабзавотларнинг учдан бир қисми ва меванинг учдан икки қисмини ишлаб чиқарувчи Калифорния штати энг кўп зарар кўрмоқда. Юқори ҳарорат Калифорния штатидаги иккинчи қуруқ қиш билан бирга штат ерларининг 85% дан ортиғи «экстремал» ва «ғайриоддий» қурғоқчиликка тушиб қолишига сабаб бўлди. Штат ҳудудининг учдан бир қисмидан кўпроғини ўз ичига олган сўнгги тоифа фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши, яъни экинлар, яйловлар бой берилиши, сув омборлари, дарёлар ва қудуқларда сув етишмаслиги билан ажралиб туради.

Суратда: Марказий водийлик фермер 600 акр (242 га) ҳудуддаги бодом боғини вайрон қилди ва энди бодомни кам сув талаб қиладиган экин билан алмаштириш режасини тузмоқда.

Сурат: Жастин Салливан (Getty Images)

Федерал ҳукумат томонидан аризаларни қисқартириш тўғрисидаги баёнотлар орасида штатдаги шаҳарларни сув билан таъминлашни қисқартириш, шунингдек, фермер хўжаликларига сув етказиб беришни ноль даражага тушириш фонида баъзи фермерлар сувга сезгир экинларни етиштиришдан воз кечмоқда. Улар бутунбошли боғларни йўқ қилишяпти. Бу боғлар, асосан, кўп йиллик ёки паст ҳосилдорлиги билан ажралиб турувчи бодом боғларидир. Гарчи, янги плантациялар мевага кириб қолган бўлса-да, 2016 йилдан сўнг Калифорнияда янги бодом плантацияларини барпо этиш даражаси йилига ўртача 2 минг гектарга камайди, сўнгги 3 йил ичида эса дарахт экиш даражаси икки баравар пасайди. Мевага кирган бодом плантациялари ҳақида ҳали янги маълумотлар йўқ.

Ушбу мавсумда Калифорнияда бодом етиштириш даражаси пасайиши ҳақидаги эълон, шубҳасиз, нархларга туртки беради. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум AҚШда бодом етиштириш даражаси тез ўсиши (+ 22%) туфайли бодом нархи кг учун 4 долларга тушган эди.

Шу билан бирга, Калифорния экспортининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этувчи Европа Иттифоқида сифатли бодомга талаб ошиши мумкин. Union de Uniones маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳар йили бодом ҳажмининг 10 фоизга яқинини экспорт қиладиган Испанияда ушбу мевани етиштириш баҳорги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли, шунингдек, ўтган мавсумдаги сифат пастлиги ва фитосанитар муаммолар сабаб, 2020 йилги кампанияга нисбатан 20 фоиз камаяди. Қайд этиш жоизки, бодом етиштириш бўйича асосий пасайиш Кастилия-Ла Манча, Aрагон, Каталония, Балеар ороллари ва Валенсиянинг суғорилмайдиган ерларида юз бериши прогноз қилинмоқда.

Бундай вазият бодом бизнесига янги қўл урган мамлакатлар – Грузия ва Озарбайжоннинг жаҳон бозорига чиқиши учун қулай шароит яратади. Улар  сифатли маҳсулот, шунингдек, минтақада ҳанузгача мавжуд бўлмаган бодомни қайта ишлаш технологиясини йўлга қўйса, бас.

Эслатиб ўтамиз, Калифорнияда бодом қандай етиштирилаётгани ва йиғим-терим жараёнини кўриш, шунингдек, ушбу  бизнес иқтисодиёти билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Сообщение AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/feed/ 0