беҳи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 27 Jan 2022 20:21:37 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png беҳи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Россияда беҳи истеъмоли тобора оммавийлашиб, импортни рағбатлантирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-behi-istemoli-tobora-ommaviylashib-importni-raqbatlantirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-behi-istemoli-tobora-ommaviylashib-importni-raqbatlantirmoqda/#respond Fri, 28 Jan 2022 08:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98454 EastFruit таҳлилчилари Россияда беҳига талаб ўсиши тенденцияси давом этаётганига эътибор қаратишмоқда. Шубҳасиз, бу истеъмолчиларнинг соғлом овқатланишга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани билан боғлиқ бўлиб, қадим замонлардан бери беҳи нафақат фойдали, балки шифобахш мева ҳам ҳисобланади. 2021 йили Россияга беҳи импорти бирданига 36 фоизга ошиб, 2020 йилги тенденцияни давом эттирди. Туркия Россия...

Сообщение Россияда беҳи истеъмоли тобора оммавийлашиб, импортни рағбатлантирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Россияда беҳига талаб ўсиши тенденцияси давом этаётганига эътибор қаратишмоқда. Шубҳасиз, бу истеъмолчиларнинг соғлом овқатланишга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани билан боғлиқ бўлиб, қадим замонлардан бери беҳи нафақат фойдали, балки шифобахш мева ҳам ҳисобланади.

2021 йили Россияга беҳи импорти бирданига 36 фоизга ошиб, 2020 йилги тенденцияни давом эттирди. Туркия Россия бозорига беҳининг асосий етказиб берувчисилигича қолмоқда ва унинг улуши жами етказиб беришнинг 80%дан ортиғини ташкил этади. Йил давомида Туркия Россияга беҳи экспортини 60 фоиздан ортиқроқ оширишга муваффақ бўлди. Озарбайжон иккинчи ўринда қолди, бироқ, бу мамлакатдан Россия Федерациясига беҳи етказиб бериш 2021 йилда камайди. Ўзбекистондан эса Россияга беҳи экспорти 2020 йилга нисбатан 20 фоиз ошган.

Россияда беҳининг чакана нархлари кенг диапазонда ўзгариб турибди – 1 кг учун 100 дан 300 рублгача ёки ундан кўпроқ (1 кг учун 1,3-3,8 доллар)дир. Шу билан бирга, савдода Россияда етиштирилган беҳи ҳам кам эмас ва у импорт маҳсулотидан кўра анча арзон сотилмоқда. Россиянинг жанубий вилоятларидаги фермерлар беҳини 40 рубл/кг (1 кг учун 0,50 доллар)дан бошланадиган улгуржи нархларда  таклиф қилишяпти. Шу билан бирга, беҳи етиштиришни кўпчилик олма етиштиришдан ҳам даромадлироқ деб билади.  Бироқ, ҳозиргача Россия чакана савдосида айнан Туркия беҳиси етакчилик қилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Бу йил Россия ва Беларусь истеъмолчилари ҳар икки мамлакатнинг ЕИ мева-сабзавот бозоридан ўз-ўзини изоляциялаши туфайли миллиардлаб доллар тўлайди

Дарвоқе, Туркия йилига 20 минг тоннага яқин беҳини ташқи бозорга етказиб беради ва унинг экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Яна энг йирик беҳи экспортёрлари қаторига Голландия, Испания, Греция, Озарбайжон, Сурия, Германия, Франция ва Чили ҳам киради. Ўзбекистон эса беҳи экспорт қилувчи давлатлар ўнталигига кирмоқда. Сўнгги йилларда Сербияда ҳам ушбу турдаги мевани етиштириш ва экспорт қилиш фаол тус олмоқда.

Украина ва Молдовада  беҳига талабнинг ўсиши  сўнгги йилларда кўплаб боғбонларни ушбу мевага эътибор қаратишга ундади.  Шу боис, яқин келажакда мазкур мамлакатларда ҳам беҳи етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда.

Сообщение Россияда беҳи истеъмоли тобора оммавийлашиб, импортни рағбатлантирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-behi-istemoli-tobora-ommaviylashib-importni-raqbatlantirmoqda/feed/ 0