банан • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 21 Apr 2022 18:00:48 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png банан • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/#respond Fri, 22 Apr 2022 05:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103800 Маkrо супермаркетлар тармоғининг ҳар учинчи харидори бананни севимли маҳсулоти деб атаган ва бу мижозлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда, албатта, ушбу мевани харид қилади. EastFruit мутахассисларининг маълумот беришича, 2022 йилнинг апрель ойида Маkrо савдо тармоғи онлайн тарзда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда. 2022 йилнинг 8 апрель куни Маkrо савдо...

Сообщение Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади появились сначала на EastFruit.

]]>

Маkrо супермаркетлар тармоғининг ҳар учинчи харидори бананни севимли маҳсулоти деб атаган ва бу мижозлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда, албатта, ушбу мевани харид қилади. EastFruit мутахассисларининг маълумот беришича, 2022 йилнинг апрель ойида Маkrо савдо тармоғи онлайн тарзда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

2022 йилнинг 8 апрель куни Маkrо савдо тармоғи  Теlegram-канали орқали аноним сўровнома ўтказди, сўровда респондентлардан 10 турдаги маҳсулотдан бирини танлаш сўралган. Сўровда айтилишича, бу маҳсулот шундай бўлиши лозимки, харидорлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда уни, албатта, сотиб олади. Шундай қилиб, респондентларга ўз севимли маҳсулотини танлаш учун қуйидаги 10 хил маҳсулот таклиф қилинган: печенье, банан, шоколад, қурут, чипс, газланган ичимликлар, дудланган маҳсулотлар, хурмо, энергетик ичимлик, йогурт.

2022 йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, ушбу сўровномада 1804 респондент ўзининг севимли маҳсулотига овоз берган.

Ушбу сўров натижаларига кўра, таклиф қилинган маҳсулотларга респондентлар берган “овозлар”нинг тақсимланиши (жами берилган овозлар сонига нисбатан, фоизда) қуйидагича бўлди:

Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, банан ушбу озиқ-овқат рўйхатида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Яъни, респондентларнинг 33 фоизи, яъни, овоз берган харидорларнинг ҳар учдан бир қисми, севимли маҳсулоти – банан эканини айтган ва улар Маkrо савдо тармоғининг дўконларига ташриф буюрганда, албатта, бу мевани харид қилади.

Эслатиб ўтамиз, Маkro супермаркетлар тармоғининг бош менежери Роман Сайфулин билан интервьюда (EastFruit таҳлилий порталида 2021 йилнинг январь ойида эълон қилинган) импорт қилинган мева-сабзавотлар орасида банан энг кўп сотиладиган маҳсулотлар Топ-3 талигига кириши айтилган эди. Аввалроқ эса Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов банан Ўзбекистондаги супермаркетларнинг мева-сабзавот сегментида ҳажм бўйича энг кўп сотиладиган позиция эканлигини маълум қилган.

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари Ўзбекистон мева-сабзавотчилигида 2021 йилнинг Топ-10 асосий воқеликларидан бири сифатида қайд этишган эди.  2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси нафақат давом этди, балки тезлашди. 2022 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистонга 40,1 минг тонна банан импорт қилинди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар ва 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир.

Сообщение Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/feed/ 0
2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-mart-oyida-ozbekistonga-banan-importi-hazhmi-deyarli-uch-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-mart-oyida-ozbekistonga-banan-importi-hazhmi-deyarli-uch-barobar-oshdi/#respond Thu, 07 Apr 2022 06:03:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102875 2022 йилнинг март ойида банан импорти 15,4 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўп кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича расмий маълумотларга асосланиб. 2022 йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган даврда Ўзбекистонга жами 40,1 минг тонна...

Сообщение 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг март ойида банан импорти 15,4 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўп кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича расмий маълумотларга асосланиб.

2022 йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган даврда Ўзбекистонга жами 40,1 минг тонна банан импорт қилинган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар, 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир.

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари мева-сабзавот бўйича 2021 йилнинг топ-10 воқеликларидан бири сифатида қайд этган эди.  2022 йилнинг биринчи чорагида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси нафақат давом этди, балки тезлашди. 2022 йилнинг январь-март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан банан истеъмолининг ўсиш суръати 2021 йилда қайд этилган кўрсаткичга нисбатан юқори бўлди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилда Ўзбекистон 89,4 минг тонна банан импорт қилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўпдир.

Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири ушбу маҳсулот импортида божхона божи тўловларининг нолга туширилиши бўлди. 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор меваларни бошқа мамлакатлардан олиб киришни божхона божи тўловидан озод қилиш орқали импортни рағбатлантириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Ҳукуматнинг импорт бўйича божхона божи тўловларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йилнинг январь-март ойларида ушбу маҳсулот истеъмоли ўсишида қўшимча рағбат бўлди. Чунки, 2021 йилнинг октябригача бўлган даврдаёқ, импорт статистикаси Ўзбекистонга банан импорти ҳажми сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди.

Сообщение 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми деярли уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-mart-oyida-ozbekistonga-banan-importi-hazhmi-deyarli-uch-barobar-oshdi/feed/ 0
Эквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-ortiqcha-bananni-kamaytirish-yollari-izlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-ortiqcha-bananni-kamaytirish-yollari-izlanmoqda/#respond Fri, 01 Apr 2022 05:00:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102527 Эквадордаги банан етиштирувчилар ва экспортёрлар ўзаро келишмовчиликларни бир четга суриб, Россияга юборилмай, бозорда қолиб кетган бананларнинг ортиқча таъминотига ечим топиш учун учрашишди. Улар таҳлил қилган энг яққол вариант – нархлар янада пасайишига йўл қўймаслик учун ортиқча миқдорни ички бозорга йўналтиришдир. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволаси таяниб ёзмоқда. Таклифга кўра, мева...

Сообщение Эквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Эквадордаги банан етиштирувчилар ва экспортёрлар ўзаро келишмовчиликларни бир четга суриб, Россияга юборилмай, бозорда қолиб кетган бананларнинг ортиқча таъминотига ечим топиш учун учрашишди. Улар таҳлил қилган энг яққол вариант – нархлар янада пасайишига йўл қўймаслик учун ортиқча миқдорни ички бозорга йўналтиришдир. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволаси таяниб ёзмоқда.

Таклифга кўра, мева озиқ-овқат дастурларини тарғиб қилувчи давлат ва хусусий ташкилотларга етказиб берилади; қолган қисми эса шу хўжаликларнинг ўзида органик ўғит сифатида ишлатилади. Бироқ, бу режаларни амалга ошириш учун механизмларни аниқлаб олиш керак.

Ҳозирга қадар экспорт сектори фермерларнинг экспорт қилиш мумкин бўлмаган бананлар учун пул тўлаш талабини қабул қилди. Банан маркетинги ва экспорти уюшмаси (Аcorbanec)нинг ижрочи директори Ричард Салазар ушбу маблағ шартномага эга бўлган фермерларгагина тўланиши кераклигини таклиф сифатида илгари сурди.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди

Бу ҳафта фақат Аcorbanec  480 000 қутидан кам бўлмаган меваларни йиғиб, хайрия қила олади. Салазарнинг таъкидлашича, ушбу ғоя етказиб беришни тартибга солиш ва бананни арзон нархларда экспорт қилишнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

“Муаммо шундаки, баъзи хорижий мижозлар Эквадордаги вазиятдан фойдаланиб, маҳсулотни спот бозорларда ҳар бир қути учун 2 дан 3 долларгача арзонроқ нархда сотиб олишга ҳаракат қилган. Энди арзон нархлардаги мевалар бўлмайди, биз уларни мамлакатда қолдириб, хайрия мақсадларига йўналтиришни маъқул кўрамиз”, дея таъкидлади раҳбар.

Банан етиштирувчилар миллий федерацияси (Fenabе) вакиллари ушбу таклифнинг мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилишда давом этишмоқда.  Ташкилот матбуот котиби Сегундо Соланонинг фикрича, бозор шу қадар мураккаблашдики, сўнгги ҳафталарда баъзи фермерлар бир қути учун 1,20 доллар тўланишига чидашга мажбур бўлди.

«6,25 доллар миқдоридаги нархни белгилайдиган қонун турганида вазият бундай давом этиши мумкин эмас», дейди у.

Ушбу муқобил вариантлар ҳукумат муаммонинг ечимини топишга аралашишдан бош тортгач, бир неча ҳафта ўтиб пайдо бўлди. Ҳукумат хусусий бизнеснинг уруш туфайли етказилган зарарини қоплай олмаслигини ва бу, жумладан, гулчилик ёки қисқичбақа етказиб бериш каби бошқа секторларга ҳам тааллуқли эканини айтди.

Сообщение Эквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-ortiqcha-bananni-kamaytirish-yollari-izlanmoqda/feed/ 0
Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-banan-qalayoni-mamlakat-eksportyorlari-ushbu-mahsulot-uchun-yangi-bozorlar-qidirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-banan-qalayoni-mamlakat-eksportyorlari-ushbu-mahsulot-uchun-yangi-bozorlar-qidirmoqda/#respond Thu, 24 Mar 2022 07:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102027 Эквадорда чинакам ғалаён бошланди – Россияга экспорт инқирози юзага келгани боис, фермерлар ушбу муаммога ҳукумат эътиборини қаратиш учун йўлларни банан билан тўлдириб ташлашди. Fontanka нашри хабарига кўра, айни пайтда Санкт-Петербург (Россияга Эквадордан келадиган юклар учун асосий кириш нуқтаси)да банан бирданига чорак ҳиссага қимматлади. Ва бу фақат бошланишидир. Эквадордаги ғалаёнчи фермерлар...

Сообщение Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Эквадорда чинакам ғалаён бошланди – Россияга экспорт инқирози юзага келгани боис, фермерлар ушбу муаммога ҳукумат эътиборини қаратиш учун йўлларни банан билан тўлдириб ташлашди. Fontanka нашри хабарига кўра, айни пайтда Санкт-Петербург (Россияга Эквадордан келадиган юклар учун асосий кириш нуқтаси)да банан бирданига чорак ҳиссага қимматлади. Ва бу фақат бошланишидир.

Эквадордаги ғалаёнчи фермерлар мамлакатнинг энг йирик шаҳри – Гуаякилни қўшни Гуаяс, Лос-Риос ва Эль-Оро провинциялари билан боғловчи автомобиль йўлларини тўсиб қўйишди.  Маҳаллий El Comercio газетаси хабарига кўра, расмийлар ушбу муаммога ечим топмагунча фермерлар ҳар куни йўлларга яна 10 000 та 18 кг лик банан қутиларини ташлаш билан таҳдид қилишмоқда.

Муаммо аниқ: март ойида Эквадорнинг икки йирик банан ташувчиси – Маersk ва Hapag-Lloyd Россияга рейсларни тўхтатди. Улар ҳиссаси икки мамлакат ўртасидаги умумий ташув ҳажмининг деярли 30 фоизини ташкил этар эди. Шу ва бошқа бир қатор сабабларга кўра, у ёки бу тарзда Украинадаги уруш билан боғлиқ (масалан, банк ўтказмалари билан боғлиқ қийинчиликлар) муаммолар туфайли сўнгги икки ҳафта ичида жўнатишга тайёр ва ноталабгир 20 000 тоннадан зиёд банан Эквадорда тўпланиб қолган. Ва бундан буён вазият фақат салбий тус олиши аниқ.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, эквадорлик фермерлар кўрган зарар 15 миллион доллардан ошиб кетган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Эквадорда 18 кг банан учун ҳукумат белгилаган нарх 6,25 долларни ташкил этади. Бироқ, логистика билан боғлиқ катта муаммолар ва бозордаги ортиқча таклиф туфайли дистрибьюторлар фермерларга анча кам  тўлаяпти – нархлар 1,25 долларгача тушяпти. Деҳқонлар тижорат харид нархлари ва давлат белгилаган нархлар ўртасидаги фарқни бюджетдан қўшимча тўлаш билан боғлиқ талабни ҳам илгари суришмоқда.

Эквадор Россияга банан етказиб берувчи етакчи экспортёр саналади. Россия Федерациясининг Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, импортнинг 95,7 фоизи ушбу мамлакат улушига тўғри келади (деярли 1,4 миллион тонна, қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ). Эквадор бананлари етиб келадиган асосий Россия порти Санкт-Петербургдир. Бошқа томондан, Россия Эквадорда етиштирилган бананнинг 20 фоизини истеъмол қилади ва таъминот узилиши мамлакат иқтисодиётига қаттиқ зарба беради.

Банан етиштириш Эквадорнинг қишлоқ жойларида бандликнинг асосий манбаи ҳисобланади. Евроосиёда маҳсулотга талаб камайиши ва логистика алоқалари узилиши туфайли Эквадор 50 000 та тўғридан-тўғри ва 250 000 тагача билвосита иш ўринларини йўқотиши мумкин. Маҳаллий ОАВда ёзилишича, Эквадорда етиштирилган банан Европа Иттифоқининг санитария талабларига жавоб бермаслиги алоҳида муаммо ва фермерлар шу сабаб, маҳсулотларини у ерга жўната олмайди. Демак, бошқа вариантларни излашга тўғри келади.

Эквадор экспорт ва инвестициялар вазири ўринбосари Лорена Конанц ҳукумат Хитой ва Жанубий Корея билан Россияга етказиб берилмаган бананларни сотиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.

Санкт-Петербургдаги дўконлар ҳозирча февраль ойида тўпланган захираларни сотмоқда.  Пештахталарда ҳеч қандай тақчиллик сезилмаяпти ва бундай бўлмаслиги ҳам керак: дистрибьюторлар бананни кейинроқ юқори нархда сотиш учун “ушлаб“ тура олмайди (бу гречка, картошка ёки ҳатто музлатилган гўшт билан ҳам бўлиши мумкин).

Шунга қарамай, яқинлашиб келаётган тақчиллик ва валюта курси пасайиши туфайли импортёрлар  чакана савдо тармоқлари учун сотув нархларини кўтаришга мажбур. Зеро, агар банан ҳозир эски нархларда сотилса, тушум янги партиялар учун етарли бўлмайди. Шундай қилиб, ҳатто Росстат ҳам буни пайқаган. Агар йил бошида Санкт-Петербург учун статистик маълумотларда ўртача нарх 1 кг учун 77,89 рублни ташкил этган бўлса, сўнгги ҳисоботда – 4 март ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 97,42 рублга етган. Банан логистикаси муаммоларидан хабардор бўлганлар ишонч билан айтмоқдаки, кейинги ҳисоботда бу кўрсаткич, албатта, психологик жиҳатдан аҳамиятли 100 рублдан ошади. Ундан кейин “нархни пасайтириш учун ҳеч қандай шароит йўқ“, дейди эҳтиёткорлик билан рефрижераторли юкларнинг божхона операциялари бўйича мутахассислари.

Шаҳар дўконларида ихтисослашган тоифадаги менежерлар келгусидаги нархларни телефон орқали муҳокама қилишга тайёр эмас. “Мен бир ҳафта аввал буюртма бераман. Етказиб бериш тасдиқланган ва товар келмоқда. Бир ҳафтадан сўнг нима бўлади, қандай нархларга дуч келинади – бу номаълум», дейди шаҳар озиқ-овқат тармоқларидан бирининг мутахассиси.

Сообщение Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-banan-qalayoni-mamlakat-eksportyorlari-ushbu-mahsulot-uchun-yangi-bozorlar-qidirmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-uch-hafta-ichida-22-foizga-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-uch-hafta-ichida-22-foizga-arzonlashdi/#respond Thu, 17 Mar 2022 06:00:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101702 Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 22 фоизга пасайган ва жорий кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз паст, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 18 февралидан 11 мартига қадар 1 кг бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 000 дан 14...

Сообщение Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 22 фоизга пасайган ва жорий кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз паст, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 18 февралидан 11 мартига қадар 1 кг бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 000 дан 14 000 сўмгача, яъни, 22 фоизга пасайган ва жорий йилнинг январь ойида қайд этилган минимал даражага етган. Бундан ташқари, улгуржи нархларнинг жорий даражаси ўтган йилнинг шу санасига нисбатан анча паст. 2022 йилнинг 11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 30 фоиз арзонроқдир.

EastFruit экспертлари аввалроқ қайд этганидек, Ўзбекистонда банан нархининг бундай динамикасида ушбу маҳсулот импорти учун божхона божи тўловлари нолга туширилгани асосий омил бўлмоқда. Маълумки, 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати қатор мевалар (банан ҳам бу рўйхатга киритилган)ни импорт божлари тўловидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида экспериментал мандарин плантацияси барпо этилади

Ҳукуматнинг мазкур қарори 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йил бошида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмоли ўсиши учун қўшимча рағбат бўлди, чунки, импорт статистикаси 2021 йилнинг октябригача ҳам Ўзбекистонга банан импорти сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди. Натижада, бутун 2021 йил давомида ушбу маҳсулот импорти ҳажми 89,4 минг тоннани ташкил этди ва бу 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп кўрсаткичдир. 2022 йилнинг дастлабки икки ойида ҳам банан истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этди.

Лойиҳа таҳлилчилари бундай пасайиш натижасида Ўзбекистонда банан нархи EastFruit мева-сабзавот бўйича улгуржи нархларни кузатиб борадиган минтақа давлатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан бирига айланганига эътибор қаратишмоқда. Агар Россияда бананнинг улгуржи нархи АҚШ доллари қийматида пасайиши, асосан, Россия рубли қадрсизлангани ҳисобига содир бўлганини ҳисобга олсак, Ўзбекистон ушбу маҳсулотнинг арзонлиги бўйича мазкур рўйхатда иккинчи ўринни эгаллайди (1 кг учун АҚШ долларида): Польша – 1,01;  Ўзбекистон – 1,28;  Грузия – 1,30;  Беларусь – 1,51;  Молдова – 1,58;  Тожикистон – 1,73.

Сообщение Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-uch-hafta-ichida-22-foizga-arzonlashdi/feed/ 0
Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banan-bozori-rossiya-va-ukrainada-narkhlar-kotarildi-boshqa-mamlakatlarda-esa-ortiqcha-mahsulot-sabab-fermerlar-daromadi-pasaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banan-bozori-rossiya-va-ukrainada-narkhlar-kotarildi-boshqa-mamlakatlarda-esa-ortiqcha-mahsulot-sabab-fermerlar-daromadi-pasaydi/#respond Mon, 14 Mar 2022 06:00:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101394 Россия ва Украина уруши истисносиз жаҳон иқтисодиётидаги барча қатламлар учун оғир оқибатларни келтириб чиқаради. Хусусан, бананнинг жаҳон бозори (жаҳонда энг кўп истеъмол қилинадиган мева) ҳозирданоқ савдо йўналишларидаги жиддий ўзгаришларга ва ушбу бозор иштирокчиларининг даромадлари пасайишига ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар берди EastFruit EuroFruit ҳаволасига таяниб. Мазкур вазият Украинада ҳам, Россиянинг ўзида...

Сообщение Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия ва Украина уруши истисносиз жаҳон иқтисодиётидаги барча қатламлар учун оғир оқибатларни келтириб чиқаради. Хусусан, бананнинг жаҳон бозори (жаҳонда энг кўп истеъмол қилинадиган мева) ҳозирданоқ савдо йўналишларидаги жиддий ўзгаришларга ва ушбу бозор иштирокчиларининг даромадлари пасайишига ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар берди EastFruit EuroFruit ҳаволасига таяниб.

Мазкур вазият Украинада ҳам, Россиянинг ўзида ҳам банан нархи кескин кўтарилишига олиб келади. Шу билан бирга, бу вазият эквадорлик экспортёрлар етказиб беришни қайта йўналтирадиган мамлакатларда нархлар бир хил даражада кескин пасайишига олиб келиши мумкин.

Acorbanec экспортёрлар ассоциацияси ижрочи директори Ричард Салазарнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтадан бери Эквадордан Украинага банан етказиб бериш тўхтаб қолган ва мева партиялари юклаб олиниши  кутилаётган Одесса портида  маҳсулот бой берилган.

Россияга банан етказиб бериш билан боғлиқ вазият ҳам кескин тус олди. Reybanpac (Эквадорнинг етакчи банан экспортёрларидан бири) бошқаруви раиси Висенте Вонгнинг маълумотларига кўра, бу ҳафта Россия портлари Эквадордан жўнатилган меваларнинг одатдаги ҳажмидан фақат учдан икки қисмини қабул қилиб олган. Ҳажмнинг бундай кескин пасайишига уч асосий сабаб бор.

Биринчидан, Россия рублининг кескин девальвацияси (бир ойда қарийб 60%), бу импорт қилинадиган товарлар нархини оширди ва маҳаллий истеъмолчиларни арзонроқ маҳсулотлар харидига ўтишга мажбур қилди.

Иккинчидан, бананни Эквадордан Россия портларига ташиш ноқулай бўлиб қолди ва қимматга тушмоқда. Маеrsk, CМА CGМ ва Hapag Lloyd компаниялари Европа транзит портларида Россияга мўлжалланган товарлар учун белгиланган йўналишларда узоқ текширувлар ўтказилаётгани сабаб, бананни Россияга олиб ўтмаслигини айтган. Бошқа юк ташиш компаниялари эса Қора денгиз уруш зонаси ҳисоблангани боис, юк ташиш суғуртаси бўйича ўта оғир шартларни қўйган.

Учинчидан, Россия импортёрларидан тўловлар масаласи муаммоли бўлмоқда. Баъзи тўловлар аввалгидек тартибда, лекин кўп ҳолларда тўловни бошқа мамлакатлар орқали амалга оширишга тўғри келяпти.

Натижада, Р. Салазарнинг фикрича, кейинги ҳафтадан бошлаб, Эквадор экспортёрлари Россия ва Украина бозорлари учун мўлжалланган партияларга янги бозорларни излашлари керак бўлади. Улар ҳафтасига 8,1 миллион долларлик банан етказиб берар эди.

Ушбу янги бозорлардаги ортиқча таклиф муқаррар равишда нархлар пасайишига олиб келади, боз устига, бунга шундоқ ҳам қиммат логистиканинг қўшимча харажатларини  қўшиш керак.

Анъанавий банан етказиб бериш занжирлари йўқ бўлиши Эквадордаги бутунбошли саноат учун салбий оқибатларга олиб келади. Аcоrbanec маълумотларига кўра, Россия Федерацияси ва Украинага ҳар йили экспорт қилинадиган банан ҳажми 50 минг гектарлик майдонлардан олинади, уларни, асосан, кичик фермерлар етиштиради. Оқибатда, фақат шу икки бозорга етказиб беришнинг қисқариши мамлакатда 54 мингга яқин иш ўринларини йўқотиш хавфини туғдирмоқда.

Аcоrbanec Эквадор ҳукуматини маҳаллий бизнес учун ҳимоя чораларини жорий этишга ундади. Шунингдек, Россия Федерацияси ва Украинага экспорт қилиниши мўлжалланган, аммо ушбу бозорларга етказиб бериш иложи бўлмаган мева партиялари ҳисобига янги бозорларда ортиқча таклифнинг олдини олиш учун экспортни фаолроқ тартибга солишга чақирди.

Сообщение Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banan-bozori-rossiya-va-ukrainada-narkhlar-kotarildi-boshqa-mamlakatlarda-esa-ortiqcha-mahsulot-sabab-fermerlar-daromadi-pasaydi/feed/ 0
Ўзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-istemoli-hazhmi-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ham-osishda-davom-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-istemoli-hazhmi-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ham-osishda-davom-etdi/#respond Sat, 05 Mar 2022 06:00:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101046 Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошгани EastFruit  экспертлари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилик соҳасида 2021 йилнинг Топ-10 асосий  воқеликларидан бири сифатида қайд этилган эди.  2022 йилнинг дастлабки икки ойида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати энг камида 2021 йилдагидан паст бўлмади. EastFruit таҳлилчиларининг...

Сообщение Ўзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошгани EastFruit  экспертлари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилик соҳасида 2021 йилнинг Топ-10 асосий  воқеликларидан бири сифатида қайд этилган эди.  2022 йилнинг дастлабки икки ойида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати энг камида 2021 йилдагидан паст бўлмади.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 24,7 минг тонна банан импорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бутун 2021 йил давомида Ўзбекистон 89,4 минг тонна банан импорт қилган, бу ҳам 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп кўрсаткичдир.

Қолаверса, январь-февраль ойларида Ўзбекистонга банан импорти ҳажми кетма-кет учинчи йил ўсиб бормоқда.

Шуниси эътиборга моликки, 2022 йилнинг ўтган икки ойида банан импорти жисмоний жиҳатдан бутун 2018 йилдаги импортдан (23,6 минг тонна) деярли 5 фоиз ошиб, 2017 йилга нисбатан эса (17,5 минг тонна) 40 фоиз кўп бўлди.

Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири маҳсулот импорти учун божхона божларининг бекор қилинишидир. 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор меваларни хориждан импорт қилишда божхона божлардан озод қилиш орқали импортни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Натижада, 2021 йилнинг сўнгги ойларида банан нархи 2020 йилги даражадан анча паст бўлди.  Тахминан шундай нисбат 2022 йилнинг биринчи икки ойида ҳам сақланиб қолди.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 20 фоиз паст бўлди. 2022 йилнинг 4 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 15 000 сўмни ташкил этди, бу 2021 йилнинг худди шу санасига нисбатан 23 фоиз паст кўрсаткичдир.

Республика ҳукуматининг импорт учун божхона божларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ушбу маҳсулот истеъмоли ўсишига қўшимча рағбат бўлди. Статистикадан маълум бўлишича, 2021 йилнинг октябрь ойига қадар бўлган даврда ҳам импорт ҳажми сезиларли даражада ошган эди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 60 фоиз, бутун 2019 йилга нисбатан 37 фоиз кўп банан импорт қилган. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда 2021 йили банан истеъмолининг бу қадар сезиларли даражада ошишига сабаб бўлган уч омилни кўрсатиб ўтишган эди.

Сообщение Ўзбекистонда банан истеъмоли ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ҳам ўсишда давом этди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-istemoli-hazhmi-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ham-osishda-davom-etdi/feed/ 0
Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/#respond Wed, 02 Feb 2022 06:30:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98872 EastFruit таҳлилчилари жорий мавсум Ўзбекистон бозорида сархил олма нархи ғайритабиий даражада юқорилаганига эътибор қаратишмоқда. Айни дамда сархил олманинг оммабоп навлари (ҳатто ўртача сифатлиси ҳам) учун улгуржи нархлар импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан ҳам юқори.  Сифатли олма эса бундан ҳам қимматроқ сотилмоқда. Улгуржи савдода олмадан қимматроғи фақат узум ва...

Сообщение Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари жорий мавсум Ўзбекистон бозорида сархил олма нархи ғайритабиий даражада юқорилаганига эътибор қаратишмоқда. Айни дамда сархил олманинг оммабоп навлари (ҳатто ўртача сифатлиси ҳам) учун улгуржи нархлар импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан ҳам юқори.  Сифатли олма эса бундан ҳам қимматроқ сотилмоқда. Улгуржи савдода олмадан қимматроғи фақат узум ва нокдир.

Қуйидаги диаграммада: 2022 йилнинг 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олма, банан, апельсин ва мандариннинг ўртача улгуржи нархлари, сўм/кг

Албатта, бозорда банан, апельсин ёки мандариндан арзонроқ олма навлари ҳам мавжудлигини қайд этиш жоиз. Маҳаллий навлар ёки ўртача ва паст сифатли «Ренет Симиренко»нинг улгуржи нархлари “Голден Делишез”, “Грэнни Смит” навларига нисбатан деярли икки баробар паст ва 1 кг учун 8000 сўмдан бошланади, бу эса 74 АҚШ центига тенг. Украина ёки Молдовада худди шундай олма нархи бундан 2-3 баробар паст эканини ҳисобга олсак, бу ҳам жуда қимматдир.

Ўзбекистонда олма нархи бу қадар баланд эканининг сабаби нимада? Кўпчилик буни 2021 йилнинг қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари туфайли олма ҳосили кам бўлгани билан боғламоқда. Хусусан, “Fruit House Organics” компанияси директори, интенсив боғдорчилик бўйича мутахассис Шуҳрат Аброров EastFruit нашрига берган интервьюсида кўплаб минтақалардаги олма ҳосилига баҳорги аёзлар жиддий таъсир кўрсатганини қайд этди.  Афсуски, Ўзбекистон боғларида совуқдан ҳимояловчи тизимлар йўқ.

Иккинчи сабаб – бу йил Эронда олма нархининг нисбатан юқорилигидир, зеро, Эрон олмаси бу тақчилликни қисман қоплаши мумкин эди. Маҳаллий савдогарларнинг фикрича, Эрон ўтган йили 2020 йилга нисбатан олмадан камроқ ҳосил олган.

Учинчи сабаб, Ўзбекистоннинг олма экспорт қилувчи бошқа мамлакатлардан узоқда жойлашганлигидир. Ва шу боис, мамлакатга сархил олма етказиб бериш анча қимматга тушмоқда.  2021 йилда жаҳоннинг барча мамлакатларида логистика нархи кескин ошгани бу муаммони янада кучайтирди, жумладан, бизнинг минтақамизда ҳам. Қўшни Тожикистон Украина ва Молдовадан олма импорт қилади, лекин у ерда ҳам нархлар анчагина юқори.

Юқоридаги графикдан кўриб турганингиздек, энг оммабоп навлардаги олма нархлари бўйича Ўзбекистон етакчи ҳисобланади. Бу ерда «Голден Делишез»навли олманинг ўртача улгуржи  нархи қўшни Тожикистонникидан деярли икки баробар, Украинадагидан етти баробар қимматроқ. Агар олманинг энг арзон навлари нархларини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистонда нархлар Украина бозоридагидан ўртача 3,5 баробар қиммат.

Минтақавий олма бозоридаги вазият инобатга олинса, Ўзбекистонда келаси мавсум бошланмагунча олма нархи пасайишини кутиш бефойда. Бу шуни англатадики, мамлакатда совуқдан ҳимояловчи тизимларни ўрнатган ва олмани замонавий мева сақлаш омборларида баҳоргача сақлаши имкониятига эга боғбон ва фермерлар мавсум давомида жуда юқори даромад олишлари мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/feed/ 0
Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/#respond Tue, 01 Feb 2022 07:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98748 EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда меваларнинг 2022 йил январь ойи охиридаги улгуржи нархларини бир йил аввалги нархлар даражаси билан таққослаб, маҳаллий меваларнинг аксарият тоифалари нархи сезиларли даражада ошганини таъкидлашмоқда. Айни пайтда хориждан келтириладиган  цитрус мевалар ва банан нархи арзонлашган. Маълумки, банан, апельсин ва мандарин нархи пасайиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилнинг  октябрь...

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда меваларнинг 2022 йил январь ойи охиридаги улгуржи нархларини бир йил аввалги нархлар даражаси билан таққослаб, маҳаллий меваларнинг аксарият тоифалари нархи сезиларли даражада ошганини таъкидлашмоқда. Айни пайтда хориждан келтириладиган  цитрус мевалар ва банан нархи арзонлашган.

Маълумки, банан, апельсин ва мандарин нархи пасайиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилнинг  октябрь ойида қабул қилинган бир қатор мевалар импорти учун божхона божини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Ушбу қарор натижасида, 2022 йилнинг 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг улгуржи нархлари ўтган йилга нисбатан 17 фоиз, апельсин нархи ўтган йилга нисбатан 22 фоиз, мандарин эса 23 фоиз арзонлашган. Яна шуни қўшимча қилиш жоизки, йил давомида ўзбек сўми атиги 3 фоизга қадрсизланди. Бироқ, биз импорт ҳақида сўз юритаётганимиз сабабли, реал нархлар янада сезиларли пасайганини айтишимиз мумкин.

Банан билан боғлиқ мисолнинг ўзи Ўзбекистон бозорида ушбу турдаги меванинг нархи одатдагидан анча паст даражада эканлигини кўрсатади. Импорт божларини бекор қилиш билан бирга бозорда нархлар пасайишини Ўзбекистон чакана савдо бозоридаги супермаркетлар тармоқлари, хусусан, хориж супермаркетлари ўртасида рақобат кучайиши рағбатлантирмоқда. Зеро, айнан супермаркетлар тармоғи импорт мевалар билан ишлашни афзал кўради, чунки, бундай меваларни тўғридан-тўғри импорт қилиш ва рақобатбардош нархда сотиш мумкин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди

Шу билан бирга, мавсум давомида жуда арзон сотилган хўраки узум нархлари бир йил аввалгидан 7 фоизга баланддир. Гарчи, 2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми ошган бўлса-да, узум сифатини баҳоргача сақлаб туришни таъминловчи омиллар саналмиш – ушбу маҳсулотни етиштириш технологиялари ва уни сақлаш инфратузилмаси мамлакатда рисоладагидек эмас.

Ўзбекистонда нокнинг улгуржи нархи 2021 йилнинг айни даврига нисбатан 9 фоиз, олма нархи эса ўртача 80 фоиз қимматроқ. Ўтган йили мамлакатда олма етиштириш ҳажми об-ҳаво аномалиялари туфайли пасайди, бу эса нархларга таъсир кўрсатди.

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/feed/ 0
Ўзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-narkhi-songgi-ikki-hafta-ichida-18-foizga-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-narkhi-songgi-ikki-hafta-ichida-18-foizga-arzonlashdi/#respond Sat, 22 Jan 2022 08:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98060 Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 фоизга пасайган ва ҳозирги кўрсаткичлар 2021-2020 йилларнинг худди шу саналарига нисбатан энг паст нархларни намоён этмоқда, дейди EastFruit таҳлилчилари. EastFruitнинг нархлар бўйича мониторингига кўра, 2022 йилнинг 7 январидан 21 январига қадар бир килограмм бананнинг ўртача улгуржи нархлари 17 000 дан...

Сообщение Ўзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 фоизга пасайган ва ҳозирги кўрсаткичлар 2021-2020 йилларнинг худди шу саналарига нисбатан энг паст нархларни намоён этмоқда, дейди EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар бўйича мониторингига кўра, 2022 йилнинг 7 январидан 21 январига қадар бир килограмм бананнинг ўртача улгуржи нархлари 17 000 дан 14 000 сўмгача, яъни, 18% га пасайган. Бундан ташқари, улгуржи нархларнинг жорий даражаси ўтган йилларнинг шу санасидаги нархларга нисбатан анча паст. 2022 йилнинг 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 22 фоизга, 2020 йилнинг шу санасига нисбатан эса 13 фоизга арзон.

Ўзбекистонда банан нархининг бундай динамикасида ушбу маҳсулот импорти учун божхона тўловлари нолга тенглаштирилгани асосий омил бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиб, уларни импортида божхона божи тўловларидан озод қилган эди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Импорт божларининг нолга тенглаштирилиши мамлакат истеъмолчиларига Ўзбекистонда етиштирилмайдиган ушбу маҳсулотни анча арзон нархда харид қилиш имконини берди.

Ҳукуматнинг мазкур қарори 2021 йилнинг сўнгги ойларида ва 2022 йил бошида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмоли ўсиши учун қўшимча рағбат бўлди, чунки, импорт статистикаси 2021 йилнинг октябригача ҳам Ўзбекистонга банан импорти сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 58,6 минг тонна банан импорт қилди, бу бутун 2020 йилга нисбатан 60 фоизга ва бутун 2019 йилги импортга нисбатан 37 фоизга кўпдир. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда ўтган йили банан истеъмоли кескин ошишининг уч сабабини кўрсатган эди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари 2021 йилнинг мева-сабзавот бўйича Топ-10 асосий воқеликларидан бири сифатида қайд этишди.

EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиш тенденцияси жорий йил январь ойининг биринчи ярмида ҳам давом этди.  2022 йилнинг 1 январидан 17 январига қадар банан импорти ҳажми 7,3 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг бутун январь ойига нисбатан 18 фоиз ва 2020 йилнинг бутун январь ойига нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир.

Сообщение Ўзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-narkhi-songgi-ikki-hafta-ichida-18-foizga-arzonlashdi/feed/ 0