Арманистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 24 Oct 2021 18:03:49 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Арманистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Арманистон ҳам олма етиштириш ҳажмини ва унинг экспортини кўпайтирмоқда! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/armaniston-ham-olma-etishtirish-hazhmini-va-uning-eksportini-kopaytirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/armaniston-ham-olma-etishtirish-hazhmini-va-uning-eksportini-kopaytirmoqda/#respond Sun, 24 Oct 2021 18:03:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90016 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Арманистон яқинда сархил олма бўйича йирик минтақавий экспортёрлар клубига қўшилди. Олманинг нетто-импортёридан  экспортёрига айланган Грузия ортидан Арманистон ҳам 2020 йилда етказиб беришни кескин ошириб, 2,7 минг тоннадан зиёд маҳсулот экспорт қилди. 2021 йилда Арманистон олма экспорти рекордини яна янгилаши мумкин. Чунки, йилнинг биринчи 7 ойида у...

Сообщение Арманистон ҳам олма етиштириш ҳажмини ва унинг экспортини кўпайтирмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Арманистон яқинда сархил олма бўйича йирик минтақавий экспортёрлар клубига қўшилди.

Олманинг нетто-импортёридан  экспортёрига айланган Грузия ортидан Арманистон ҳам 2020 йилда етказиб беришни кескин ошириб, 2,7 минг тоннадан зиёд маҳсулот экспорт қилди. 2021 йилда Арманистон олма экспорти рекордини яна янгилаши мумкин. Чунки, йилнинг биринчи 7 ойида у 2020 йил давомида қанча маҳсулот етказиб берган бўлса, шунча миқдорда экспорт қилди. Арманистондан 2021 йилнинг январь-июль ойларидаги олма экспортини 2020 йилнинг шу даври билан солиштирсак, етказиб бериш ҳажми 4,7 баробар ошганини кўрамиз.

Бироқ, ҳали ҳаммаси аниқ эмас. Зеро, Арманистондан олиб чиқилган олманинг ҳаммаси ҳам ушбу мамлакатда етиштирилмаган бўлиши мумкин. Агар биз олма импорти ҳажмига эътибор қаратадиган бўлсак, Эрондан мамлакатга олма импортининг кескин ўсиши кўзга ташланади.

Импорт ўсиши суръати эса экспорт ўсиши суръати билан ўхшаш.

Шунга қарамай, мева -сабзавот бозорининг маҳаллий иштирокчиларидан олинган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Арманистонда олма етиштириш даражаси ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида бир нечта минтақаларда каттагина замонавий олма боғлари пайдо бўлди, улар аста-секин тўлиқ мева бера бошлади. Шунга кўра, ички бозорда олма етказиб бериш бўйича таклифлар ўсиб бормоқда. Ва экспорт учун зарур бўлган ҳажмлар аста -секин пайдо бўляпти. Тўғри, маҳаллий олма етиштирувчиларда маҳсулотни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш бўйича замонавий имкониятлар ҳозирча мавжуд эмас, аммо бу инвестициялар ҳам аллақачон фаол муҳокама қилинмоқда.

Бу яна бир бор глобал сархил олма бозорининг чуқур инқирози ҳақидаги маълумотни тасдиқлайди. Биз буни #freshapplecrisis мақоласида ифодалаган эдик. Айни шароитда боғбонлар украиналикларнинг Украина мева-сабзавот ассоциацияси кўмагида амалга оширган ишларига, яъни маркетинг кучларини бирлаштириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга эътибор қаратишлари ўта муҳимдир.

Сообщение Арманистон ҳам олма етиштириш ҳажмини ва унинг экспортини кўпайтирмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/armaniston-ham-olma-etishtirish-hazhmini-va-uning-eksportini-kopaytirmoqda/feed/ 0
Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/#respond Fri, 02 Jul 2021 18:09:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80484 Ҳамма боғбонлар чиройли кўринишга эга мазали мевалар етиштиришни орзу қилади. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам бундай ҳосил олиш учун Арманистондаги Greenco компаниясидаги каби шарт-шароитлар ва замонавий технологик ёндашувлар мавжуд эмас.  Компания EastFruitнинг тадбирларида иштирок этган ва мева бизнесига нисбатан ўз ёндашуви билан бизнинг эътиборимизни тортди. Айнан шу ҳақда бугун сўзлаб бермоқчимиз....

Сообщение Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳамма боғбонлар чиройли кўринишга эга мазали мевалар етиштиришни орзу қилади. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам бундай ҳосил олиш учун Арманистондаги Greenco компаниясидаги каби шарт-шароитлар ва замонавий технологик ёндашувлар мавжуд эмас.  Компания EastFruitнинг тадбирларида иштирок этган ва мева бизнесига нисбатан ўз ёндашуви билан бизнинг эътиборимизни тортди. Айнан шу ҳақда бугун сўзлаб бермоқчимиз. Қолаверса, Greenco премиум сифатдаги олма, гилос ва ўрик мевалари етиштириш ҳажмларини кўпайтирмоқда, ўзига хос маҳсулотлари учун харидорларни изламоқда.

Компаниянинг олма боғлари денгиз сатҳидан 1700-1800 метр баландликдаги тоғларда жойлашганлиги сабабли, йилига 310-320 қуёшли кунларда тунги ва кундузги ҳароратнинг кескин алмашинуви меваларга жуда гўзал кўриниш, бетакрор таъм, юксак органолептик сифат ва ёқимли карсиллатиб ейиладиган шакл ҳадя этади. Бу мевалар энг талабчан истеъмолчига ҳам ёқмаслиги мумкин эмас.

Greenco компанияси нисбатан ёш – 2017 йилда Арарат водийсида олма, гилос ва ўрик етиштириш учун дастлабки 30 гектар замонавий интенсив боғ барпо этилган, балки шунинг учундир, бу ерда ҳосилни етиштиришдан тортиб то сақлаш, ишлов бериш, навларга ажратиш ва маркетинггача юксак стандартларга амал қилинади. Компания боғлари жойлашган ҳудуднинг ўзига хос юмшоқ иқлими кечки олма навларининг илк ҳосилини август бошидаёқ олиш имконини яратади. Бу эса Greencoга Украина ва Молдова каби мамлакатлардан етказиб берувчилар олдида устунлик беради.

Бугунги кунда компания ўта юқори сифатдаги «Гала», «Ред Чиф», «Голден», «Грэни Смит», «Фуджи», «Эсмеральда» навлардаги 2000 тонна олма, маҳаллий «Шалах» навли 200 тонна ўрик ва Sweet гуруҳига мансуб инновацион итальян навида 50 тонна гилос етиштирмоқда.

Олмани оптик саралаш имкониятлари ва бошқарилувчи газ муҳитига (РГС) эга 3000 тонна сиғимли замонавий сақлаш омборининг мавжудлиги туфайли Greenco компанияси олмани 8 ой мобайнида – июль охиридан (“Гала” нави) апрелгача етказиб беради. Компаниянинг деярли барча маҳсулотлари Россия ва Украинага экспорт қилинади. Мижозлар орасида Россия Федерациясининг Х5 ва “Тандер” АЖ сингари йирик савдо тармоқлари ҳам бор. Шунингдек, Greenco Яқин Шарқ мамлакатларига гилос экспорт қилиш тажрибасига эга. Бу минтақада улкан имкониятларни кўрмоқда.

Greenco экспортни диверсификация қилиш учун имкониятларни изламоқда. Арман меваларининг ўзига хос сифат кўрсаткичлари нафақат РФ ва Украина, балки БАА, Саудия Арабистони, Жануби-Шарқий Осиё ва Европа Иттифоқидаги харидорларни ҳам ўзига жалб қилишига ишонади.

Greenco лойиҳаси аввалбошданоқ хорижий бозорлар учун юқори сифатдаги маҳсулотлар етиштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боисдан, Италиянинг Advice&Consulting S.R.L. компаниясидан юқори технологияларга асосланган ечимларни амалга ошириш учун инвестиция киритди. Тупроқ ва иқлим чуқур ўрганиб чиқилди, сертификатланган, вирусдан ҳоли кўчатлар танлаб олинди ва экилди, дўл ва ёмғирга қарши юқори технологияли таянч ва ҳимоя тизимлари, сувга озиқ моддаларини керакли ҳажмда керакли вақтда юбориш имконини берувчи тўлиқ автоматлаштирилган томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Санаб ўтилган барча таркибий қисмлар етиштирилаётган меваларнинг премиум сифати ва экологик тозалигини таъминлашга қаратилган бўлиб, замонавий боғдорчиликнинг энг юқори стандартларига мувофиқ келади.

Булардан ташқари, Greenco боғларида метеостанциялар, зараркунандаларга қарши электрон қопқонлар, суғориш заруратини аниқлаб берувчи мосламалар ўрнатилган. Ушбу мосламалардан узатиладиган маълумотлар Advice&Consulting S.R.L. компанияси агрономлари томонидан таҳлил қилиб борилади. Ишни бундай ташкиллаштириш боғни ҳатто смартфон орқали ҳам бошқариш имкониятини яратади. Айни пайтда юқори сифатли ҳосил олиш ва боғни тўла мониторинг қилишга ёрдам бериб, бу жиҳат яқин келажакда Global G.A.P. халқаро сертификатини олиш орқали тасдиқланиши кутилмоқда. Мазкур стандартни жорий қилиш жараёни пандемия туфайли бироз чўзилди, бироқ янги мавсум бошланишига қадар ўз ниҳоясига етади.

Бироқ компания бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас – кейинги режа етиштирилаётган ва экспорт қилинаётган мевалар ассортиментини ва ҳажмларини кенгайтириш. 2024 йилга қадар Greenco 5000 тонна олма, 450 тонна гилос, 300 тонна узум ва яна шунча машҳур арман ўригини етказиб бериши мумкин.

2022 йилда харид қилиниши режалаштирилаётган гидрокулинг тизими ёрдамида меваларнинг ички ҳароратини +2 – +5 даражагача пасайтириш орқали кейинги мавсумданоқ ўта юқори сифатдаги гилосни етказиб бериш таъминланади. Демак, компания етиштирган гилослар дунёнинг деярли барча мамлакатларига олиб кетилиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, 20-30 тоннагача сархил олма шарбати ишлаб чиқариш ҳам компания режаларидан ўрин олган.

Сообщение Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/feed/ 0