анор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 30 Dec 2021 10:15:01 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png анор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-2-qism/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-2-qism/#respond Thu, 30 Dec 2021 10:03:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96437 Бу Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқеликларга бағишланган мақоланинг давоми, унинг 1-қисмини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин. Қиммат резаворлар ва ушбу йўналишдаги бизнесда амалга оширилмаган имкониятлар Якунига етаётган йил  қулупнай ва малинанинг юқори нархлари билан ҳам ёдда қолди. Қулупнай улгуржи бозорларда тахминан 20 апрелдан ўртача 60 минг сўм/кг нархда пайдо...

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқеликларга бағишланган мақоланинг давоми, унинг 1-қисмини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

  1. Қиммат резаворлар ва ушбу йўналишдаги бизнесда амалга оширилмаган имкониятлар

Якунига етаётган йил  қулупнай ва малинанинг юқори нархлари билан ҳам ёдда қолди. Қулупнай улгуржи бозорларда тахминан 20 апрелдан ўртача 60 минг сўм/кг нархда пайдо бўлди, бу ўтган йилнинг худди шу санасидаги нархдан 3 баробар юқори кўрсаткичдир. Икки ҳафтадан сўнг улгуржи нархлар 25 000 сўм/кг гача тушди, бироқ, бу нарх ҳам 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2 баробар юқори бўлди.  Қулупнай мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида якунланди ва ўша пайтга келиб, улгуржи нархлар атиги 20 минг сўм/кг гача тушди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз қимматроқ кўрсаткичдир.

Ўзбекистоннинг улгуржи бозорларида биринчи йирик партиядаги малиналар июнь ойи бошида пайдо бўлди ва мавсум ноябрь ойининг ўрталарида якунланди. Ўртача улгуржи нархлар 21 000 – 55 000 сўм/кг оралиғида ўзгариб турди. Бутун 2021 йилги мавсумда ўртача улгуржи нархларнинг ўтган йилги даражадан фарқи анча сезиларли бўлди: улгуржи нархлар 2020 йилга нисбатан 20-65 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 2-3 баробар юқори эди. Бироқ, нархларнинг бундай кўтарилиши, малина, асосан, музлатилган ҳолда сотиладиган жаҳон бозорида нархларнинг юқори даражада ошиши билан солиштирилганда жуда оддий эди.

Бундай юқори нархлар фонида 2021 йилда Ўзбекистон илк бор Тожикистондан малина импорт қила бошлади ва бу резаворнинг қўшни мамлакатдаги нархини ошишига олиб келди.

Бироқ, юқори нархларга қарамай, 2021 йилда Россия бозорига Ўзбекистондан музлатилган малинанинг биринчи тарихий экспорти амалга оширилди. 2021 йилнинг биргина август-сентябрь ойларида Ўзбекистон Россияга жами 83 тонна музлатилган малина экспорт қилди.

Ўзбекистон қулай иқлим шароити ва арзон ишчи кучи мавжудлигига қарамай, резавор бизнесидаги имкониятларни амалда эътиборсиз қолдираётгани EastFruit таҳлилчилари томонидан бир неча бор қайд этилган. Аммо мамлакатда вазият ўзгара бошлаганга ўхшайди: 2021 йил кузида Фарғона вилоятининг Фарғона туманида янги малина плантацияларини барпо этиш бўйича ишлар бошланди. Уларнинг умумий майдони 300 гектарни ташкил этади.

Умид қиламизки, қулупнай ва малинанинг юқори нархлари жаҳон мева-сабзавот бозорининг энг даромадли ва тез ривожланаётган ушбу сегментига эътибор бермаётган ўзбекистонлик инвесторлар учун ўзига хос сигнал бўлади.

  1. Мева-сабзавот экспортининг янги трендлари

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларининг халқаро савдосидаги жуда муҳим ва узоқ кутилган тенденцияни қайд этишди – 2021 йилда музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан икки баробардан зиёдроқ ошди.  Бундан ташқари, музлатилган мевалар экспорти таркибида юқорироқ нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 9,3 миллион долларлик 12,1 минг тонна музлатилган сабзавот экспорт қилган. Бу 2020 йилга нисбатан жисмоний жиҳатдан 2 баробар, экспорт тушумлари бўйича эса 2,3 баробар кўп кўрсаткичдир.

Музлатилган меваларга келсак, ушбу тоифадаги маҳсулотлар экспорти ҳажми 7,6 миллион долларлик 5,8 минг тоннани ташкил этди, бу эса ўтган йилга нисбатан жисмоний жиҳатдан 2,1 баробар, тушум миқдори бўйича эса 2020 йилги кўрсаткичлардан 2,5 баробар кўпдир.

EastFruit 2021 йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти структураси ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистон 2021 йилда ерёнғоқ экспортини ҳам кескин оширди. Жисмоний жиҳатдан ушбу маҳсулот экспорти 2020 йилдаги кўрсаткичдан 67 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 2 баробар ошди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 23 миллион долларлик 21,7 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. Шу билан бирга, Ўзбекистондан ерёнғоқ экспортининг энг катта ўсиши Хитой йўналишида кузатилмоқда. 2020 йилгача Хитой бозорига бу маҳсулот етказиб берилмаган бўлса-да, 2020 йили 400 тонна экспорт қилинган, 2021 йилда Ўзбекистон бу мамлакатга ерёнғоқ экспортини 2020 йилга нисбатан 5,5 баробар оширди!  Ва Хитойга ерёнғоқ етказиб беришнинг ўсиш салоҳияти ҳақиқатан ҳам жуда юқори. Асосий импортёр давлатлар бўйича ерёнғоқ экспорти структураси ҳақида 2021 йилнинг 17 декабрида эълон қилинган EastFruit материалини ўқинг.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон фермерлари анор плантацияларини фаол равишда кенгайтирмоқда. EastFruit  мутахассисларининг фикрича, янги плантациялар барпо этиш режаларидан келиб чиққан ҳолда ва мавжудларини ҳисобга олиб, яқин 5-10 йил ичида республикада  йиллик анор етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етиши мумкин. Шубҳасиз, ички бозор бундай ҳажмдаги анорни “ҳазм қила олмайди” ва бу билан маҳсулот экспортини кўпайтириш мўлжал қилинмоқда.

Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, ўзбек анори экспортини кўпайтириш борасида сезиларли муваффақиятларга эришилди – кетма-кет иккинчи йилдирки, ташқи бозорларга янги ҳосил анорларини жўнатиш ҳажми ортиб бормоқда.  Ўзбекистондан анор экспорт қилиш мавсуми август ойида бошланади (эртаги навлар ҳосилини йиғиш июль ойи охирида бошланади) ва келгуси йилнинг февраль-март ойларида тугайди. Шундай қилиб, 2021/2022 йилги мавсумнинг катта қисми ортда қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг август-декабрь ойларида Ўзбекистон 10,9 миллион долларлик 14,7 минг тонна анор экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга, 2019 йилнинг август-декабрига нисбатан 50 фоизга кўпдир.

2021 йилнинг март ойи охирида EastFruit таҳлилчилари мамлакат мева-сабзавот секторидаги янги стратегик устувор йўналиш – анор етиштиришни кўпайтиришнинг ижобий ва салбий томонларини батафсил таҳлил қилишди.  Ушбу материал Хитой оммавий ахборот воситаларида фаол тилга олинди, чунки, бу мамлакат жаҳондаги энг йирик анор импортёри ҳисобланади.  Гонконг билан биргаликда Хитой йилига 1 миллиард доллардан ортиқ қийматда анор импорт қилади.

  1. Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиши

2021 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўп банан импорт қилди.  Боз устига, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ушбу маҳсулот импорти ҳажми ўтган 2020 йилдаги йиллик импорт ҳажмидан қарийб 2 баробар юқори ва 2019 йилга нисбатан 64 фоиз кўп бўлган.

EastFruit таҳлилчилари 2021 йилда Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиш тренди давом этиши ва бундай катта ўсишнинг уч сабабини кўрсатмоқда:

Биринчидан, миш-мишларнинг таъсири (коронавирус пандемияси бошланганда бананлар  ҳақидаги асоссиз миш-мишлар), эҳтимол, 2021 йилга йўққа чиққан кўринади.

Иккинчидан, 2021 йилда кузатилган об-ҳаво аномалиялари туфайли кўп турдаги данакли мевалар ва умуман, мева-сабзавотларнинг  нархлари нисбатан юқори бўлди. Ўрик, гилос (камида мавсумнинг биринчи ярмидаги), олманинг эртаги ва ўртапишар навлари ҳамда нок (бутун мавсум давомидаги) билан солиштирилса, 2021 йилда банан нисбатан арзон мева бўлди.

Учинчи сабаб – мамлакатдаги банан савдосига жуда муҳим таъсир кўрсатувчи супермаркетлар тармоғининг кенгайишидир. Супермаркетлар учун банан жуда қулай маҳсулотдир, чунки, уни бутун йил давомида тўғридан-тўғри импорт қилиш ва ҳажми юқори бўлганлиги сабабли бозорлардаги сотувчилардан кўра арзонроқ сотувга қўйиш мумкин. Шундай экан, банан Ўзбекистон супермаркетларида энг кўп сотиладиган мева ҳисобланади. Шунга кўра, мамлакатда супермаркетлар тармоғи дўконлари сони ортган сари банан истеъмоли ҳам ортади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бананни ўта кам истеъмол қиладиган давлатлар қаторига кирар эди.  2019 йил охирига келиб, Ўзбекистон аҳолиси киши бошига ўртача ҳисобда атиги 700 грамм ёки йилига беш дона банан истеъмол қилган. Жаҳон мамлакатлари ва хусусан, бизнинг минтақамизда банан истеъмолининг батафсил таҳлилини бу ердан топишингиз мумкин.  2021 йил охирида Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин нисбий ошганига қарамай, унинг ушбу жаҳон рейтингидаги ўрни у қадар ўзгармайди.

  1. Мева-сабзавот секторини кенг кўламда имтиёзли молиялаштириш, субсидиялар ва ушбу тармоқни ривожлантиришнинг янги тизими

EastFruit 2021 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматининг мева-сабзавот  етиштирувчиларни рағбатлантириш, ушбу соҳани субсидиялар, имтиёзли молиялаштириш ва янги механизмлар жорий этиш билан қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларини мунтазам ёритиб борди.  2021 йилда иқтисодиётнинг мева-сабзавот секторини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий ташаббусларни қуйида санаб ўтамиз.

EastFruit 2021 йилнинг июнь ойи бошида Ўзбекистон ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий иссиқхоналар ташкил этилиши ҳақида ёзган эди.  Ўзбекистонда иссиқхоначилик билан шуғулланиш истагидаги ташаббускор аҳоли учун унумдорлиги паст ерларда уй-жой ва иссиқхона мажмуалари барпо этилади. Бундай уй-жой ва иссиқхона мажмуаларининг ҳар бири камида 20 сотих майдонга эга бўлади. Ушбу ҳамкорлик доирасида давлат мажмуалар учун ер ажратиб, уй-жой ва иссиқхона мажмуаларига коммуникация тармоқлари (газ, сув, электр, ички йўллар) ётқизилишини таъминлайди ва имтиёзлар беради.

2021 йилнинг август ойи охирида давлат томонидан замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун жами 100 миллион доллар ажратилиши маълум бўлди. Бироқ, шу билан бирга, мамлакат иссиқхона саноатида газдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда, шунинг учун иссиқхона эгалари вақти-вақти билан атроф-муҳитни ифлослантиришга мажбур бўлмоқда, бу эса аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатяпти. Шу боис, саноатдаги ушбу долзарб муаммога қандайдир ечимлар топилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

2021 йилнинг октябрь ойи охирида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилишининг аниқ чора-тадбирлари эълон қилинди. Уларни амалга ошириш 2022 йил бошидан кўзда тутилган.  Имтиёзли молиялаштириш, сабзавот ва мевалар ҳосилини об-ҳаво таъсиридан суғурталаш, қишлоқ хўжалиги техникасини модернизациялаш учун субсидиялар, асбоб-ускуналар ҳамда уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари импортида имтиёзлар, шунингдек, касалликларга чидамли янги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун имтиёзлар шулар жумласидандир.

2021 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида маълум бўлдики, Ўзбекистон 2022 йилда мева-сабзавотчилик саноатини қўллаб-қувватлаш учун салкам 400 миллион доллар йўналтиради.

2021 йилнинг 24 ноябрида Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришнинг янги тизими жорий этилиши эълон қилинган бўлиб, унинг асоси кластерлар ролини кучайтириш, кооперациянинг янги механизмларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи корхоналарни молиялаштириш ва агрохизматлар кўламини  кенгайтириш бўлади.  Хусусан, 2022–2025 йилларда пахта ва ғалладан бўшаган 200 минг гектар паст рентабелли экин майдонларини босқичма-босқич захирага қайтариш амалга оширилади. Шундан 2022 йилда аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун 80 минг гектар ер майдони бериш режалаштирилган. Бу хусусда батафсил EastFruit 2021 йилнинг 1 декабрь ва 18 декабрида эълон қилган материалларда ўқинг.

Шуни таъкидлашни истардикки, ушбу қарорларнинг аксарияти мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмини оширишга қаратилган. Шу билан бирга, мамлакатимизда етиштирилаётган меваларнинг нав таркибини модернизациялаш ва такомиллаштириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда албатта, уларни маркетинги самарадорлигини ошириш каби масалаларни ҳал қилиш бўйича ташаббусларни ҳам кутиб қоламиз. Зеро, экин майдонларининг ўсишда давом этиши фонида Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар экспорти кетма-кет икки йилдан буён пасайиб бораётгани каби хавотирли тенденцияга бир неча бор эътибор қаратдик.

  1. Чакана савдо бозорида янги иштирокчилар

2021 йил хорижий супермаркетлар тармоғининг Ўзбекистон бозорига фаол экспансияси билан ёдда қолди. Бу йил Ўзбекистонга иккита хорижий ритейлер кириб келди – Қозоғистоннинг энг йирик чакана савдо тармоғи Маgnum Cash&Carry ва Россиянинг «Доброцен» дискаунтерлар тармоғи.  Ҳар икки ритейлернинг Ўзбекистондаги илк дўконлари шу йилнинг сўнгги ойида очилди.

Маgnum – Ўзбекистонда

Қозоғистоннинг Маgnum Cash&Carry тармоғи қарийб икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди ва ушбу мамлакатнинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари, маҳаллий ўзига хосликларни синчковлик билан ўрганди. Ниҳоят, 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Ўзбекистондаги биринчи Маgnum гипермаркети очилди. Унинг савдо майдонида (5000 м. кв) Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ассортиментидан озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё воситаларидан тортиб, ноозиқ-овқат маҳсулотларигача бўлган 20 мингта товар намойиш этилди. Маgnum сархил сабзавот ва мевалар тоифасига алоҳида эътибор қаратади. Ассортиментда ҳатто Бразилия, Италия, Хитой, Колумбия, АҚШ, Туркия каби мамлакатларнинг мева-сабзавотлари ва албатта, маҳаллий мева- сабзавотлар мавжуд.

Орадан бир ҳафта ўтиб, 2021 йилнинг 18 декабрида Тошкентнинг бошқа туманида иккинчи Маgnum дўкони очилди.

Қозоғистон ритейлери Ўзбекистондаги ривожланишнинг биринчи йилида қарийб 20 миллион доллар сармоя киритишни ва келгуси 2022 йилда яна иккита гипермаркет ва бир нечта супермаркетлар очишни режалаштирмоқда.

Маgnum Cash & Carry Қозоғистоннинг энг йирик чакана савдо тармоғидир.  Унинг биринчи дўкони 2007 йили Олмаотада очилган.  2021 йил охирига қадар компания Қозоғистоннинг 11 шаҳридаги дўконлар сонини 197 тага етказишни режалаштирган.  Тармоқнинг умумий савдо майдони 220 минг метр квадратни ташкил қилади – ўрта ҳисобда бу кўрсаткич йилдан-йилга 30% га ўсиб бормоқда. Тармоқ тўрт форматда ишлайди – express, daily, супермаркет ва гипермаркет, ассортимент – мавсумийлик ҳисобга олинган ҳолда 35-40 минг SKU.

 «Доброцен» – бир ой ичида 4 дўкон

2021 йилнинг 18 декабрь куни Россиянинг “Доброцен” чакана савдо тармоғи Ўзбекистондаги биринчи дўконини Бухорода очди, унда 1500 дан ортиқ номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё воситалари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. 2021 йилнинг 25 декабрь куни «Доброцен» тармоғи Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари – Тошкент, Қарши ва Марғилонда яна учта дўконини очди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда «Доброцен» дўконлари сони 4 тага етди.

2021 йилнинг август ойи ҳолатига кўра, Россиянинг «Доброцен» чакана савдо тармоғи 400 та дўконга эга эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи Ўзбекистондан ташқари фақат икки давлатда мавжуд: 2019 йили у Беларусда, 2021 йилнинг апрель ойи охирида эса Қозоғистонда биринчи дўконини очган.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти – бу савдо майдони ва омборга бўлинмасдан, товарларни пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетларда тақдим қилиш билан дўкон-омбор форматида ишлаш. Ритейлернинг ассортименти арзон нархлардаги юқори сифатли озиқ-овқат ҳамда кундалик уй-рўзғор буюмларининг 1200 га яқин номларини ўз ичига олади.

Бонус – Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесининг даромадли инвестицион нишалари

Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги глобал трендларга нисбатан камроқ эътибор қаратишда давом этиб, анъанавий экинларнинг анъанавий навларига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу қулай, бироқ, бошқа томондан, ўзга давлатлар бундан яхши даромад олайтган бир пайтда Ўзбекистон ушбу имкониятларни бой бериб қўймоқда. Айтганча, Ўзбекистон учун замонавий ва сотиш нархи юқори бўлган товарларга таяниш ниҳоятда муҳим, чунки, мамлакат асосий савдо бозорларидан узоқда жойлашган ва денгиз портларига чиқиш имкониятлари чекланган, шу боис, мазкур мамлакат учун чет давлатларга товар транспортировкаси рақобатчиларга нисбатан қимматроққа тушади.

Ўзбекистон ўз фойдасини олиши мумкин бўлса-да, қўлдан бой бераётган ўша даромадли нишаларнинг ўзига хос рейтингини келтирмоқчимиз.

Голубика – энг қиммат ва трендли резавор бўлиб (дарвоқе, Ўзбекистонга уни импорт ҳажми ошиб бормоқда), мамлакатга ушбу резавор экспортидан юзлаб миллион доллар даромад келтириши мумкин. Мисол учун, Перу голубика экспортидан йилига 1 миллиард доллар ишлайди. Бу хусусда батафсил маълумотни мана бу ерда ўқинг.

Ёнғоқ: писта, бодом, фундук, грек ёнғоғи – Ўзбекистонда ушбу турдаги экинларнинг кўп навларини етиштириш учун жуда қулай иқлим шароитлар мавжуд, аммо бу имкониятлардан амалда етарлича фойдаланилмаяпти.  Мисол учун, АҚШнинг худди шундай иқлимли Калифорния штатида ёнғоқ етиштирувчилар ҳар йили тахминан 9 миллиард долларлик ёнғоқ экспорт қилади! АҚШдаги ички ёнғоқ бозори ҳам катта эканлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон ёнғоқдан қанча даромад олиши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкин. Дарвоқе, АҚШдан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда ишчи кучи билан боғлиқ муаммолар йўқ!  Бизнинг YouTube каналимизда “Ёнғоқлар” плейлисти мавжуд бўлиб, унда АҚШ ва Грузияда ёнғоқнинг турли навларини етиштириш, ҳосилни йиғиб олиш ва қайта ишлаш бўйича кўплаб видеолар, шунингдек, ёнғоқ етиштириш бўйича жаҳондаги етакчи мутахассисларнинг видеотақдимотлари бор.

Резаворлар: Ўзбекистон иқлим зонаси ва иссиқхона технологияларидан самарали фойдаланиш эвазига қулупнай, малина, маймунжон ва бошқа анъанавий резаворларни деярли бутун йил давомида экспорт қилиши мумкин. Ушбу резаворлар соғлом овқатланиш трендларининг энг юқори чўққисида ва улар рўйхати тобора кенгайиб бормоқда. Резавор музлатиш сегменти ҳам катта суръатлар билан ўсиб боряпти. Испания резаворлар экспортидан йилига 1,5 миллиард доллар, Польша тахминан 700 миллион доллар даромад олади. Ажойиб иқлимга эга ва арзон ишчи кучи мавжуд Ўзбекистон эса бундан деярли ҳеч қандай фойда кўрмаяпти. Ҳатто Тожикистонда ҳам бу сегмент тезроқ ва муваффақиятлироқ ривожланмоқда. Шунинг учун бу борада ҳам кўплаб имкониятлар мавжуд.

Киви. Ушбу мева етиштириладиган мамлакатларда у фермерлар учун энг даромадли экинлардан биридир. Мисол учун, Италияда кўплаб фермерлар узумзорларни илдизи билан юлиб ташлаб, уларнинг ўрнига киви  экишмоқда. Жаҳон киви савдоси юқори суръатларда ўсиб боряпти. Минтақадаги мамлакатлардан Грузия бу соҳани ривожлантиришда энг муваффақиятли ҳисобланади, у ҳатто кивини Японияга экспорт қиляпти – жаҳондаги энг қиммат ва талабчан бозор!  Ўзбекистонда ҳам киви  ўсади, лекин, афсуски, саноат плантациялари деярли йўқ. Биз бир боғбон тажрибасидан Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ушбу мақолада ёзган эдик.

Авокадо – жаҳон боғдорчилик савдосининг энг юқори суръатларда ривожланаётган сегментидир. Ушбу мева дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда жуда муваффақиятли етиштирилиши мумкин.  Мексика авокадо экспортидан йилига тахминан 3 миллиард доллар даромад олади. Грузияда эса биринчи тижорат авокадосининг плантацияси ташкил этилган. Минтақавий авокадо бозори таҳлилини бу ерда ўқишингиз мумкин.

Сарсабил – бу маҳсулот ҳам соғлом овқатланиш трендида мавжуд. Бутун жаҳонда, шу жумладан, Россияда унга талаб тез ўсиб бормоқда. Ўзбекистон иқлим қулайликларини ҳисобга олсак, бундан фойдаланиши мумкин. Ўзбекистоннинг сарсабил етиштириш имкониятлари ҳақида биз ушбу мақолада батафсил ёзганмиз.

Дарҳақиқат, мева-сабзавот бизнесининг Ўзбекистон учун анъанавий тармоқларида ҳам кўплаб нишалар мавжуд. Масалан, тўғри совутилган, қадоқланган ва Хитойга етказиб берилган бир хил сифатли йирик гилос анъанавий усулда етиштирилган ва Россия бозорига экспорт қилинадиган гилосдан бир неча баробар кўпроқ даромад келтириши мумкин.  Айтганча, “Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиялари” ва “Ўзбекистонда гилоснинг ультразамонавий технологиялари” номли иккита видеомизни томоша қилиб, ушбу ёндашувларни солиштиришингиз мумкин.

Шундай ўхшашликларни бошқа сегментларда ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистон экспорт тушумлари ўсиши ва ушбу соҳа билан шуғулланаётган ҳар бир кишининг фаровонлигини таъминлаш учун замонавий ва қиммат маҳсулотларга, шунингдек, уларнинг юқори сифатига эътибор қарата бошлайди, деб умид қиламиз.

Агар биз муҳим трендларнинг бирортасини ёддан чиқарган бўлсак, ушбу материалга шарҳларда қўшимчалар киритсангиз миннатдор бўламиз.

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-2-qism/feed/ 0
Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sirdaryo-viloyatida-anorning-eng-yakhshi-ozarbayzhon-navlari-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sirdaryo-viloyatida-anorning-eng-yakhshi-ozarbayzhon-navlari-etishtiriladi/#respond Fri, 03 Dec 2021 07:30:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93939 Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида “Тоvuz Baltiya” компанияси бош директори Наиг Мамедгасановнинг “Деҳқонобод асл анори” МЧЖ раҳбари Исроил Неъматов ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан онлайн-музокаралари ўтказилди, дея хабар бермоқда «Дунё” Ахборот агентлиги. Томонлар анор етиштириш секторидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди. Суҳбат чоғида Наиг Мамедгасанов ўзининг илмий...

Сообщение Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида “Тоvuz Baltiya” компанияси бош директори Наиг Мамедгасановнинг “Деҳқонобод асл анори” МЧЖ раҳбари Исроил Неъматов ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан онлайн-музокаралари ўтказилди, дея хабар бермоқда «Дунё” Ахборот агентлиги. Томонлар анор етиштириш секторидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди.

Суҳбат чоғида Наиг Мамедгасанов ўзининг илмий ва маркетинг тадқиқотлари натижаларига тўхталар экан, Ўзбекистон жаҳон бозорида жуда ҳам талабгир анорни етиштириш бўйича катта имкониятларга эга эканини таъкидлади. У ўз сўзларини анорни озиқ-овқат, фармацевтика ва косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг қўллаш мумкинлиги билан тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда

Озарбайжон томони Ўзбекистон ҳукуматининг анор етиштиришни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ёқлаб, бу жараёнда иштирок этишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Ушбу фаолият доирасида “Тоvuz-Baltiya” МЧЖ бош директори Ўзбекистон томонининг Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навларини етиштириш, шунингдек, ушбу маҳсулотни ташқи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш назарда тутилган лойиҳани амалга оширишга қўшилиш таклифига ижобий муносабат билдирди.

Учрашув якунида анор етиштириш борасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Тоvuz-Baltiya” корхонаси раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Сообщение Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sirdaryo-viloyatida-anorning-eng-yakhshi-ozarbayzhon-navlari-etishtiriladi/feed/ 0
Туркия узумининг энг қизғин мавсуми бир неча ҳафта ичида тугайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-uzumining-eng-qizqin-mavsumi-bir-necha-hafta-ichida-tugaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-uzumining-eng-qizqin-mavsumi-bir-necha-hafta-ichida-tugaydi/#respond Thu, 02 Dec 2021 04:30:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93675 «Султана» навли Туркия узумлари ҳали ҳам сероб, аммо мавсум якунига етиб бормоқда. «Кичикроқ миқдордаги узумлар йил охиригача сотилади, аммо асосий мавсум тахминан икки ҳафта ичида тугаши кутилмоқда», дейди Карлсруэ шаҳри (Германия)даги оилавий компаниянинг мева-сабзавот сотувчиси Нодир Саҳин. Компания ўз мижозларига – асосан, мустақил ритейлерлар, бозор савдогарлари ва реставраторларга «Sultana» навининг...

Сообщение Туркия узумининг энг қизғин мавсуми бир неча ҳафта ичида тугайди появились сначала на EastFruit.

]]>

«Султана» навли Туркия узумлари ҳали ҳам сероб, аммо мавсум якунига етиб бормоқда. «Кичикроқ миқдордаги узумлар йил охиригача сотилади, аммо асосий мавсум тахминан икки ҳафта ичида тугаши кутилмоқда», дейди Карлсруэ шаҳри (Германия)даги оилавий компаниянинг мева-сабзавот сотувчиси Нодир Саҳин.

Компания ўз мижозларига – асосан, мустақил ритейлерлар, бозор савдогарлари ва реставраторларга «Sultana» навининг оч ранглисини, шунингдек, қизил ва тўқ ранглисини таклиф қилади. “Мавсум тахминан икки ой аввал бошланган эди: узумнинг тўқ рангдаги навлари тобора оммалашиб бормоқда, ҳолбуки, авваллари оч рангли навларга талаб кўпроқ эди. Менинг фикримча, нарх тенденциялари бу ҳолатга мос келади», дейди ўз маҳсулотларини сифатига қараб 5 кг учун ўртача 12 евродан сотаётган Саҳин. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзди.

Анорнинг барқарор бозори

Саҳин ҳозирги кунда “Sultana” навли узумдан ташқари Туркиядан кўп миқдорда анор ҳам сотиб олмоқда. Унинг сўзларига кўра, коронавирус туфайли чегара назорати кучайтирилганига қарамай, анорлар сифати жуда яхши. Одатда, мева қанчалик катта бўлса, шунча қиммат бўлади. Катта калибрли анорлар ҳали-ҳануз ушбу секторда оммабоплигича қолмоқда. Бундай йирик анорларнинг 7-8 донаси 5 кг ни ташкил қилади.

Саҳиннинг фикрича, Ўртаер денгизининг бошқа  мамлакатлари ҳам ҳозир кенг миқёсда анор етиштираётган бўлса-да, турк маҳсулотлари энг қизғин мавсумда ҳам тенгсиздир. “Испания, Италия ва Исроил, одатда, Туркия билан рақобатлаша олмайди, шунга қарамай, бу йил Италия сифати ёмон эмас. Испания мевалари бироз оқишроқ ва  ширинроқ, Туркиянинг Анталия вилоятидаги анорлар эса ширинроқ. Шу боис, улар кўплаб мижозлар орасида машҳур», дейди Саҳин.

Сообщение Туркия узумининг энг қизғин мавсуми бир неча ҳафта ичида тугайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-uzumining-eng-qizqin-mavsumi-bir-necha-hafta-ichida-tugaydi/feed/ 0
Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbek-anorining-bir-donasi-zhanubiy-koreyada-28-dollardan-sotilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbek-anorining-bir-donasi-zhanubiy-koreyada-28-dollardan-sotilmoqda/#respond Thu, 07 Oct 2021 19:17:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88542 Ўзбекистон ташқи бозорларга анор етказиб бериш ҳажмини ошириб, экспорт географиясини кенгайтирмоқда, дея қайд этишмоқди EastFruit экспертлари. «Водий-бозор» номли Тelegram-каналга  жойлаштирилган видеосюжетда Жанубий Кореядаги чакана савдо объектларидан бирининг пештахтасидан ўзбек анори жой олгани кўрсатилган. Ишлаб чиқарилган мамлакат – Ўзбекистон экани қайд этилган уч дона анордан иборат қадоқ нархи 10 000 Жанубий...

Сообщение Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон ташқи бозорларга анор етказиб бериш ҳажмини ошириб, экспорт географиясини кенгайтирмоқда, дея қайд этишмоқди EastFruit экспертлари.

«Водий-бозор» номли Тelegram-каналга  жойлаштирилган видеосюжетда Жанубий Кореядаги чакана савдо объектларидан бирининг пештахтасидан ўзбек анори жой олгани кўрсатилган. Ишлаб чиқарилган мамлакат – Ўзбекистон экани қайд этилган уч дона анордан иборат қадоқ нархи 10 000 Жанубий Корея вони (8,4 доллар), бу эса ҳар бир дона учун 2,8 доллар нарх демакдир! Аммо, видеода Жанубий Кореянинг қайси шаҳри ва савдо объекти экани – супермаркетми ёки бошқа шаклдаги чакана савдо нуқтасими, бу кўрсатилмаган.

EastFruit таҳлилчилари ўзбек анорларини Жанубий Кореяга етказиб бериш ҳажмида аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ташқи савдосининг расмий статистикасига эътибор қаратишди. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойи бошидан то сентябрь охирига қадар Ўзбекситондан Жанубий Кореяга 125 тонна анор экспорт қилинган. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг 97 фоизи авиатранспорт ёрдамида етказиб берилди ва бу омил ўзбек анорининг Жанубий Корея бозоридаги юқори нархининг асосий сабабидир.

Анор экспорти мавсуми бошлангач, икки ой ичида – 2021 йилнинг август ойи бошидан сентябрь охирига қадар Ўзбекистондан умумий ҳажми 5,9 минг тонна, қиймати эса 4,3 миллион долларга тенг анор экспорт қилинди. 2020 йилнинг шу даврида анор экспорти ҳажми 3,8 минг тонна, умумий қиймати эса 4,6 млн. долларга тенг анор экспорт қилинган. Ўтган йил билан таққослаганда анор экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 55 фоизга ўсди, лекин унинг экспортидан тушган даромад 7 фоизга камайди. Кўриниб турибдики, бу йил ўзбек анорининг ташқи бозорга экспорт қилиш нархи анча паст – ўтган йилга нисбатан тахминан 30-40% га арзон. Бу эса экспорт даромади пасайишига олиб келди.

EastFruit таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистондан анор экспорти умумий ҳажмининг 87 фоизи уч давлат – Россия (50%), Қозоғистон (26%) ва Қирғизистон (11%) улушига тўғри келади. Бу ҳажмнинг қолган қисми Украинага – 350 тонна (6%), Жанубий Кореяга – 125 тонна (2%), Туркманистонга – 124 тонна (2%) ва Беларусга – 90 тонна (1,5%) жўнатилди. 35 тоннагача бўлган кичик партиялар Латвия, Германия, Чехия ва Мўғулистонга юборилди.

Ўзбекистондан ташқи бозорларга етказиб бериладиган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа турларига нисбатан анор экспорти мавсуми узоқроқ давом этади – жорий йил августидан кейинги йилнинг февраль-мартига қадар, яъни, 7-8 ой. Ўтган мавсум – 2020 йилнинг август ойи бошидан 2021 йилнинг март ойи охирига қадар – Ўзбекистондан анор экспорти ҳажми 15,3 минг тонна, умумий қиймати эса 15 миллион долларни ташкил этди. Анор экспортининг илк икки ойи ўтган йилги даражадан 1,5 баробар ошаётганини ҳисобга олсак, экспорт даромади пасайишига қарамай, 2021/2022 йилги мавсум муваффақиятли бўлиши эҳтимоли юқори.

Сообщение Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbek-anorining-bir-donasi-zhanubiy-koreyada-28-dollardan-sotilmoqda/feed/ 0
Ўзбекистондан анор экспорти бир ярим баробар ошди, экспортдан тушган даромад эса камайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-anor-eksporti-bir-yarim-barobar-oshdi-eksportdan-tushgan-daromad-esa-kamaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-anor-eksporti-bir-yarim-barobar-oshdi-eksportdan-tushgan-daromad-esa-kamaydi/#respond Sun, 26 Sep 2021 17:30:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87554 EastFruit таҳлилчиларининг хабар беришича, 2021 йил август ойи бошидан сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги охирига қадар Ўзбекистондан анор экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 51% га ошган. Шу билан бирга, бу даврда анор экспортидан тушган даромад 4 фоизга камайди. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 августидан...

Сообщение Ўзбекистондан анор экспорти бир ярим баробар ошди, экспортдан тушган даромад эса камайди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабар беришича, 2021 йил август ойи бошидан сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги охирига қадар Ўзбекистондан анор экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 51% га ошган. Шу билан бирга, бу даврда анор экспортидан тушган даромад 4 фоизга камайди.

Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 августидан 20 сентябрига қадар Ўзбекистон 4,1 минг тонна ва қиймати 2,97 миллион долларлик анорни экспорт қилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида экспорт ҳажми 2,7 минг тонна, қиймати эса 3,10 млн. долларни ташкил этди.

Кўриниб турибдики, бу йил ўзбек анорини ташқи бозорга етказиб бериш нархи ўтган йилга нисбатан тахминан 30-40% паст бўлгани экспорт даромади камайишига олиб келди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми фаол босқичга кирмоқда

Ўтган йиллар статистикаси шуни кўрсатдики, Ўзбекистон йилига 10 минг тоннадан 18 минг тоннагача анор экспорт қилади. 2020 йилда анор экспорти 17,4 минг тонна, умумий қиймати эса 18,5 миллион долларни  ташкил этди.

Ўзбекистондан ташқи бозорга етказиб бериладиган сархил мева- сабзавотларнинг бошқа турларига қараганда анорни экспорт қилиш мавсуми узоқроқ муддатни ташкил қилади: жорий йилнинг августидан бошланиб, келгуси йилнинг февраль-мартига қадар, яъни, 7-8 ой давом этади. Экспортнинг катта қисми Россия ва бошқа постсовет мамлакатлари улушига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистондан анор экспорти бир ярим баробар ошди, экспортдан тушган даромад эса камайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-anor-eksporti-bir-yarim-barobar-oshdi-eksportdan-tushgan-daromad-esa-kamaydi/feed/ 0
2021 йилги мавсумда Перу анори экспорти 5,5%га ўсди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilgi-mavsumda-peru-anori-eksporti-55ga-osdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilgi-mavsumda-peru-anori-eksporti-55ga-osdi/#respond Fri, 17 Sep 2021 19:56:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86821 2021 йилги мавсумда Перудан 38 минг тонна анор экспорт қилинди. Бу 2020 йилга нисбатан 5,5 фоизга кўп, зеро, ўтган йили 36 минг тонна анор етказиб берилган эди. Перу анорларини етказиб бериш мавсуми январда бошланади ва июнь ойида тугайди. 2021 йилда Перудан анор импорт қилувчи асосий мамлакатлар: Нидерландия (20 662,9 тонна),...

Сообщение 2021 йилги мавсумда Перу анори экспорти 5,5%га ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилги мавсумда Перудан 38 минг тонна анор экспорт қилинди. Бу 2020 йилга нисбатан 5,5 фоизга кўп, зеро, ўтган йили 36 минг тонна анор етказиб берилган эди. Перу анорларини етказиб бериш мавсуми январда бошланади ва июнь ойида тугайди.

2021 йилда Перудан анор импорт қилувчи асосий мамлакатлар: Нидерландия (20 662,9 тонна), Россия (6 615 тонна), Буюк Британия (2 361,8 тонна) бўлди. Кейин эса Гонконг, БAA, Канада, AҚШ, Ироқ, Миср, Саудия Aрабистони, Испания ва Италия импортёр-мамлакатлар қаторидан жой олди, деб хабар бермоқда FruitNews fructidor портали материалларига асосланиб.

Inform@ccion консалтинг компанияси президенти Фернандо Cиллонис Бенавидес 2021 йилги мавсумда Перу анорларининг маблағ кўринишидаги экспорти 80,681 миллион долларни ташкил этганини, бу 2020 йилга нисбатан 28,2 фоизга кўп (62, 927 миллион доллар) эканини қайд этди. 2019 йил жисмоний жиҳатдан (40 минг тонна) Перу анори экспорти бўйича рекорд йил бўлганига қарамай, 2021 йилда маблағ кўринишидаги рекорд – 80,681 миллион долларни ташкил этди, 2019 йилда бу кўрсаткич 65,821 миллион доллар эди.

Фернандо Силлонис Бенавидеснинг айтишича, 2021 йилда анор нархи ошган, чунки, Aрекипа вилоятининг эртаги навлари Ика минтақасининг кечки навларига қараганда юқори нархга эга. Икада фермерлар аста-секин анор етиштиришни тўхтатмоқда.

Перуда асосий анор ўсадиган ҳудудлар – Ика, Aрекипа, Лима, Aякучо ва Ламбаекедир.

Сообщение 2021 йилги мавсумда Перу анори экспорти 5,5%га ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilgi-mavsumda-peru-anori-eksporti-55ga-osdi/feed/ 0
Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми фаол босқичга кирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-anor-eksporti-mavsumi-faol-bosqichga-kirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-anor-eksporti-mavsumi-faol-bosqichga-kirmoqda/#respond Thu, 02 Sep 2021 12:21:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85583 EastFruit таҳлилчилари  Ўзбекистондан анор экспорти ҳажми ошганини қайд этишмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, август ойининг иккинчи ярмида ташқи бозорларга анор жўнатиш ҳажми шу ойнинг биринчи ярмига нисбатан бир неча баробар ошди. Ўзбекистон анорлари учун экспорт мавсуми фаол босқичга ўтмоқда. Шу билан бирга, нархлар бир ой ичида 2 баробарга пасайган: агар 2021...

Сообщение Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми фаол босқичга кирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари  Ўзбекистондан анор экспорти ҳажми ошганини қайд этишмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, август ойининг иккинчи ярмида ташқи бозорларга анор жўнатиш ҳажми шу ойнинг биринчи ярмига нисбатан бир неча баробар ошди. Ўзбекистон анорлари учун экспорт мавсуми фаол босқичга ўтмоқда. Шу билан бирга, нархлар бир ой ичида 2 баробарга пасайган: агар 2021 йилнинг июль ойи охирида анор етиштирувчилар супер-эртаги навларнинг биринчи партияларини 12 000 сўм/кг ($1,13) нархда жўнатишган бўлса, август ойи охирида бу маҳсулот 6 000 сўм/кг ($0, 56)дан жўнатилди.

EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳозирча нисбатан кам – йилига 10 дан 18 минг тоннагача анор экспорт қилмоқда. Ўтган 2020 йилда республика 18,5 миллион долларлик 17,4 минг тонна анор экспорт қилди. Бироқ Ўзбекистондан ташқи бозорга жўнатилган сархил мева-сабзавотларнинг бошқа турларига қараганда, анор экспорти мавсуми узоқ давом этади ва экспорт ҳажми ойлар бўйича тенг тақсимланади. Масалан, 2020 йилда Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми 7 ой – августдан декабрга қадар давом этди. Шу билан бирга, августдан ташқари, ойлик экспорт ҳажми 2,2 дан 3 минг тоннагача бўлган. Фақат август ойида – экспорт мавсуми бошланган биринчи ойда 1,3 минг тонна маҳсулот ташқи бозорга жўнатилди. Бошқача айтганда, анорнинг экспорт ҳажми ойдан-ойга кўп ўзгармайди ва бутун экспорт мавсумида ойлар давомида деярли тенг тақсимланади. Тахминан худди шу манзара 2019 йилда ҳам кузатилган. Экспортнинг катта қисми Россия ва постсовет ҳудудидаги бошқа давлатларга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойи охирида EastFruit яқин 5-10 йил ичида Ўзбекистоннинг анор етиштириш ҳажмини йилига камида 600 минг тоннага етказиш билан боғлиқ режалари ва бу режаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида ёзган эди. Ўзбекистон анор етиштиришни кўпайтириш режаларидан ташқари, мева сотиш учун янги бозорларни очишни ҳам унутмади. 27 апрель куни Хитой Божхона бош бошқармаси Ўзбекистондан белгиланган фитосанитария талабларига жавоб берувчи анор Хитойга экспорт қилинишига рухсат берилишини эълон қилди. Бу мамлакат географик жиҳатдан қўшни ҳудудда жойлашган ва жаҳондаги энг йирик анор импортёри ҳисобланади. Гонконг билан биргаликда Хитой йилига қиймати бир миллиард AҚШ долларидан зиёд анор импорт қилади.

Сообщение Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми фаол босқичга кирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-anor-eksporti-mavsumi-faol-bosqichga-kirmoqda/feed/ 0
Анор – Ўзбекистон мева секторининг янги стратегик йўналиши: режалар қандай амалга ошади? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/anor-ozbekiston-meva-sektorining-yangi-strategik-yonalishi-rezhalar-qanday-amalga-oshadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/anor-ozbekiston-meva-sektorining-yangi-strategik-yonalishi-rezhalar-qanday-amalga-oshadi/#respond Wed, 31 Mar 2021 14:23:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76185 Сўнгги йилларда Ўзбекистон фермерлари анор плантацияларини  кўпайтиришга катта эътибор қаратишмоқда. Шу билан бирга, анор  етиштиришни  фақат боғбонларгина эмас, балки амалдорлар ҳам истиқболли деб ўйлаётган кўринади. Анор етиштиришга қизиқиш ортиб бормоқда, айниқса режаларда! Ўтган йилнинг сентябрь ойида EastFruit Фарғона  вилоятидаги  анорзорларнинг умумий  майдонини 20 минг гектарга етказиш  режалари ҳақида ёзган эди....

Сообщение Анор – Ўзбекистон мева секторининг янги стратегик йўналиши: режалар қандай амалга ошади? появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги йилларда Ўзбекистон фермерлари анор плантацияларини  кўпайтиришга катта эътибор қаратишмоқда. Шу билан бирга, анор  етиштиришни  фақат боғбонларгина эмас, балки амалдорлар ҳам истиқболли деб ўйлаётган кўринади.

Анор етиштиришга қизиқиш ортиб бормоқда, айниқса режаларда!

Ўтган йилнинг сентябрь ойида EastFruit Фарғона  вилоятидаги  анорзорларнинг умумий  майдонини 20 минг гектарга етказиш  режалари ҳақида ёзган эди. Бу анорзорлардан  йилига 200 минг тоннадан ортиқ мева йиғиб-териб олинади. Орадан икки ой ўтгач, Қишлоқ хўжалиги  вазирлиги  Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида ҳам  анор  плантациялари яна 2 минг гектарга  оширилишини  маълум қилди.

Анорга иштаҳа янада кўпроқ очилмоқда. Мана, ўтган  ҳафтада республиканинг энг жанубий ҳудудида ушбу мева яна ҳам кенг кўламда етиштирилиши маълум бўлди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Сурхондарё вилоятида анор етиштиришни ошириш ва йиллик ҳосил ҳажмини яқин истиқболда 300 минг тоннага етказиш кўзланмоқда. Аммо «яқин истиқбол»нинг моҳиятини айтиш анча  қийин.

Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари, шунингдек, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги мавжуд плантациялар режалари ҳисобга олинса, яқин 5-10 йил мобайнида  республикада анор етиштиришнинг йиллик ҳажми камида 600 минг тоннага етиши мумкин.

Режаларнинг амалга ошиш эҳтимоли қандай?

Тўғри, буларнинг бари  ҳозирча фақат улуғвор режалар, уларнинг амалга ошишига кўплаб омиллар халақит бериши мумкин.

Энг аввало, анор етиштириш учун  етарлича қулай бўлмаган Ўзбекистон иқлим шароити. Ҳатто мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳам  анор қишки даврда баъзан яхлаб қолади. Шунинг учун унинг буталари қишда, кўпинча, ўраб қўйилади. Бу эса ҳатто 1 гектарлик  майдондаги  анорни  етиштиришда ҳам  жуда кўп меҳнат   талаб қиладиган  жараён ҳисобланади.  Агар ўнлаб ва юз минглаб гектар ерда боғ яратиш режалари  амалга оширилса, унда бу майдонларни қишки совуқлардан қандай ҳимоялаш мумкинлигини тасаввур қилишнинг ўзи бўлмайди.

Иккинчи омил – бизнесни ривожлантиришни режалаштиришга киритиладиган ҳосилдорликнинг юқори кўрсаткичлари. Аниқ воқелик, одатда, режаларга нисбатан камроқ оптимистик бўлиб чиқади.

Ниҳоят учинчи омил – бу навлар таркиби. Ҳа, жаҳонда анор бозори ўсиб бормоқда, бироқ, унга юқори сифатли ва маълум навлардаги мевалар керак, айни вақтда Ўзбекистонда   маҳаллий навларга урғу берилмоқда.

Агар анор етиштириш  жуда тез суръатлар билан ўсадиган, мазкур жараёнда бундан кейин ҳам анъанавий маҳаллий навлардан  фойдаланиладиган бўлса, эҳтимол, Ўзбекистон уни қайта ишлаш саноати тўғрисида ўйлагани маъқулдир. Зеро, анор нафақат янги мева бозори учун, балки озиқ-овқат ва косметика, ҳатто дори-дармон сифатида ҳам қайта ишлаш бозорига ўта керакли  мевадир. Бу хусусда биз қуйида сўз юритамиз.

Ўзбекистон  ҳозирча янги анор халқаро бозорининг йирик иштирокчиси  эмаслигини  қайд этиш жоиз. Шунинг учун у  агар  маҳсулотни янги мева кўринишида сотадиган бўлса,  шубҳасиз, экспорт билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келади. Мамлакат  йилига ўртача 10 мингдан 15 минг тоннагача янги анор экспорт қилади, уларнинг деярли ҳаммаси собиқ СССР мамлакатларига кетади. Шу ўринда Ўзбекистондан Жанубий Корея ва БАА бозорига анор етказиб бериш ҳажми ўсиб бораётгани муайян умид уйғотаётганини ҳам  таъкидлаш лозим.

Жаҳон бозори: анор – янги авокадо!

Шундай қилиб, Ўзбекистон жаҳонда анор  етиштирувчи етакчилардан бири ва Марказий Осиё минтақасининг энг йирик мамлакати бўлишга  интилмоқда. Бу эса осон эмас.

Жаҳон мева-сабзавот маҳсулотлари айланмаси умумий ҳажмида анорнинг улуши  унча катта эмаслигига қарамай, истеъмол  даражаси жадал ўсиб бормоқда. Жаҳон бўйича анор импортининг умумий  ҳажми 2014 йилдан 2018 йилгача 24% ўсди. Шу билан бирга, кўплаб  экспертлар жаҳон анор бозори деярли авокадо бозори каби юқори суръатларда ўсишини кутишмоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси фонида антиоксидантларга бой анор иммунитетни ошириши сабаб, қолаверса, «суперфуд» хусусиятларга эга мева-сабзавотларни топиш ҳақида кўп ўйлаётган Ер юзи аҳолисининг диққат марказида турибди.

Косметика ва фармацевтикада ҳам қўлланадими?

Анор  саломатлик учун жуда фойдали ҳисобланадиган икки ноёб таркибга эга. Пуникалагин (Punicalagin) – анор илдизи ва пўстидаги кучли антиоксидант бўлиб, у қизил шароб ёки кўк чойга нисбатан қарийб 3 баравар юқори антиоксидант фаолликка эга. Анор дони ёғидан олинадиган пуничид кислотаси (PunicidAcids) эса биологик самарадор воситадир. Фойдали хусусиятлари сабаб, анор жаҳон бозорида доим юқори талабгир, кўпгина мамлакатлардаги анорзор майдонлар ўсиб бораётганига қарамай, ушбу меванинг жаҳон бўйича нархлари ўсиш тенденциясини сақлаб келмоқда.

Ҳиндистон тижорат ва саноат вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ва ишлов берилган озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича махсус муассасаси тадқиқотларига кўра, анор ҳамда унинг донининг жаҳон бозоридаги умумий ҳажми 2018 йили $8,2 млрд миқдорида баҳоланган, 2026 йилга келиб $23,14 млрд.га ўсиши, яъни, қарийб 3 баравар(!) кўп бўлиши прогноз қилинмоқда. Бундай прогноз негизидаги асосий омил  анор хом ашёсидан тайёрланадиган маҳсулотларга талаб ўсиб бораётганидир. Масалан,  анор  меваси  экстракти (pomegranatepowder), шарбати ва ундан тайёрланадиган турли ичимликларни олайлик. Улар дармондори хусусияти билан ном қозонган. Бундан ташқари, анордан нафақат озиқ-овқат, балки косметика саноатида  ҳам  фойдаланилади ва  бу йўналишда ҳам талаб тобора кўпроқ ўсмоқда. Анор ҳатто фармацевтикада ҳам қўлланади.

Ушбу маҳсулотни қайта ишлаш бозорининг энг йирик сегменти мева экстракти (pomegranatepowder) кўринишидаги истеъмол ҳисобланади. Яқин 5 йил ичида бу сегментнинг ўсиш суръати 4,8%  даражасида прогноз қилинмоқда. Бозор улуши бўйича иккинчи ўринни анор шарбати, сироп ва қайлалар тайёрлашда ишлатиладиган концентратлар эгаллайди. Бундан ташқари, анор шарбати ва ундан тайёрланадиган косметика воситалари (дон экстрактлари, уруғ, пўстлоқ ва ҳоказо) истеъмоли ҳам  кенг  оммалашмоқда.

Энг йирик импортчилар ва истеъмолчилар

Жаҳонда  анорнинг энг йирик  истеъмолчиси – Осиё-Тинч океани минтақаси(ОТМ) ҳисобланади. Жаҳон миқёсидаги анор истеъмоли ҳажмининг ярмига яқини(45-50%) унинг ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларни Европа  (20%), Шимолий Америка (15%), Яқин Шарқ ва Африка (10%)  ҳамда Лотин  Америкаси (5%) эгаллайди.

Энг йирик  истеъмолчи, яъни Осиё-Тинч океани минтақасида Ҳиндистон, Эрон ва Хитой каби етакчи  анор етиштирувчи мамлакатлар ҳам жойлашган.  Бу ўринда дастлабки икки  мамлакат  ушбу  маҳсулотнинг  ҳақиқий экспортчиси, Хитойда эса анорга бўлган талаб ички ишлаб чиқариш ҳажмидан  анча ортиқ, шунинг учун у йирик импортчи ҳисобланади.

Жаҳон анор  истеъмоли  тузилмасида  барча меванинг  65%га яқини озиқ-овқат саноатига, (ҳўл мева, шарбат, сироп, қайла, мураббо ва ҳоказо кўринишида), тахминан 20%и косметика воситалари ва 15%и фармацевтика соҳасига тўғри келади.

Жаҳонда анорнинг анорнинг энг йирик импортчиси Хитой ҳисобланади. 2018 йили бу мамлакат 857,5 млн. долларлик анор импорт қилган. Агар Гонконг билан бирга қўшиб ҳисоблайдиган бўлинса, унда бу кўрсаткич 1 млрд. АҚШ долларидан  бироз кўпроқни ташкил этади.

Анор  етиштирувчилар ва экспортчилар

Ҳиндистон – жаҳоннинг энг йирик анор  етиштирувчи  мамлакати.  Бу мамлакат анор етиштиришни  йилига 20-25% оширмоқда. Ҳиндистонда  етиштириладиган энг машҳур  анор нави  – Бхагва (Bhagwa) бўлиб, таъми жуда ширин ва сифати юқори.  Мамлакатда  анорнинг  пишиб етилган  даври  йилига 11 ойга чўзилади, бу эса Ҳиндистоннинг бошқа етакчи ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларга нисбатан устунлигини таъминлайди. Ҳиндистондан янги  анор экспорти  географияси жаҳоннинг 35 га яқин  мамлакатларини қамраб олади улар орасида энг йириги Бирлашган Араб Амирликлари (Ҳиндистон экспорти умумий ҳажмининг 32%и), Нидерландия (11%и) Саудия Арабистони, Уммон, Непал ва Қатар ҳисобланади.

Хитой ва Гонконг энг йирик анор импортчилари бўлишига қарамай, мазкур ҳудудлар Ҳиндистондан етказиладиган умумий маҳсулот ҳажмида арзимас улушга эга. Бунга сабаб, Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий  ихтилофлар эканини тахмин қилиш  мумкин.  Табиийки, айни вазият Ўзбекистонга катта устунлик беради, негаки,  жаҳоннинг бошқа  етакчи  анор  етиштирувчи мамлакатлари Хитойдан Ўзбекистонга нисбатан  олисда  жойлашган.

Шу билан бирга, Хитой   йирик анор  етиштирувчи  мамлакат  эканини,  Хитойда  ҳосил  йиғим-терими июлдан ноябргача давом  этишини ҳам ҳисобга олиш лозим. Ўзбекистонда эса анор сентябрь-ноябрь ойларида териб олинади. Яъни Ўзбекистон ва Хитойнинг йиғим-терим мавсуми бир-бирига яқин ва бу ўзбек анорига Хитой бозорининг қизиқишини пасайтиради. Ўзбекистондан Хитой бозорига анор экспорти истиқболларини ошириш учун маҳсулот етказиб бериш мавсумини кенгайтириш, анорни узоқ муддат сақлаш  технологияларини яхшилаш зарур.

Жаҳондаги бошқа йирик анор ишлаб чиқарувчилар – Туркия, Эрон, Тунис, Перу, Исроил ва Озарбайжондир. Бу мамлакатлар географик жойлашуви нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг  Европа мамлакатлари ва Россия бозоридаги рақобатчилари ҳисобланади. Бундан ташқари, улар Ўзбекистон билан бир вақтда анор ҳосилини йиғиб олади.

Дарвоқе, Россия сархил анорнинг асосий ҳажмини Туркиядан сотиб олади. Йирик анор етказиб берувчилар қаторида, шунингдек, Эрон, Озарбайжон, Миср ва Перу ҳам бор.  Охирги йилларда Россияга анор етказиб беришни фаол ривожлантираётган мамлакатлар қаторига Ўзбекистон, ҳатто Грузия ҳам қўшилди.

Ўзбекистонда анор етиштириш кўламини ошириш тенденцияси, шубҳасиз, жуда қизиқарли.  Бу бизнеснинг истиқболлари эса  ишлаб чиқарувчилар томонидан чуқур ўйлаб қабул қилинган қарорлар ва мева етиштириш ҳамда маҳсулотни қайта ишлаш  даражасига боғлиқ.

Ушбу материалда  Ҳиндистон тижорат ва саноат вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича давлат муассасасининг жаҳон анор бозори бўйича тадқиқотлари натижаларидан фойдаланилди.

Сообщение Анор – Ўзбекистон мева секторининг янги стратегик йўналиши: режалар қандай амалга ошади? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/anor-ozbekiston-meva-sektorining-yangi-strategik-yonalishi-rezhalar-qanday-amalga-oshadi/feed/ 0