Alternative Technologies • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 09 Feb 2022 19:43:26 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Alternative Technologies • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Мева-сабзавотларни узоқ муддат ва сифатли сақлаймиз – ушбу натижага эришиш учун тўрт қадам https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavotlarni-uzoq-muddat-va-sifatli-saqlaymiz-ushbu-natizhaga-erishish-uchun-tort-qadam/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavotlarni-uzoq-muddat-va-sifatli-saqlaymiz-ushbu-natizhaga-erishish-uchun-tort-qadam/#respond Thu, 10 Feb 2022 06:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99522 Совутиш ускуналари ва замонавий технологик мева-сабзавот омборларидан фойдаланиш маҳсулот сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. Бироқ, сабзавотлар, картошка, мева, резавор ва бошқа маҳсулотларни нафақат узоқ вақт, балки сифатли сақлаш учун ҳам бир қанча омилларни ҳисобга олиш керак, деб ёзмоқда SEEDS нашри. Совутгич ва климатик ускуналар соҳасида 10 йилдан зиёд вақтдан буён...

Сообщение Мева-сабзавотларни узоқ муддат ва сифатли сақлаймиз – ушбу натижага эришиш учун тўрт қадам появились сначала на EastFruit.

]]>

Совутиш ускуналари ва замонавий технологик мева-сабзавот омборларидан фойдаланиш маҳсулот сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. Бироқ, сабзавотлар, картошка, мева, резавор ва бошқа маҳсулотларни нафақат узоқ вақт, балки сифатли сақлаш учун ҳам бир қанча омилларни ҳисобга олиш керак, деб ёзмоқда SEEDS нашри.

Совутгич ва климатик ускуналар соҳасида 10 йилдан зиёд вақтдан буён фаолият юритаётган ва жаҳондаги 60 дан ортиқ техника ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг етказиб берувчилари билан ҳамкорлик қилиб келаётган Alternative Technologies PF компанияси мутахассислари самарадорликка эришиш учун тўрт асосий қадамни қайд этишди:

  • сақлаш объектини малакали лойиҳалаш, унинг сиғими ва қувватини ҳосил ҳажми бўйича ҳисоблаш;
  • сифатли маҳсулотларни саралаш ва танлаш, зеро, бузилган ёки «касалланган» мева-сабзавот маҳсулотлари юқори сифатлилари билан бир жойда турса, саралари ҳам қисман бузилади ва бу хўжалик учун қўшимча зарардир;
  • зарур ускуналарни ўрнатиш. У барча муайян қувват параметрларига, ҳарорат шароитларига мос келиши, тегишли намлик даражасини таъминлаши ва хонани етарли даражада вентиляция қилиши керак;
  • омбор ва маҳсулотларга қаровчи ходимларни жалб қилиш.

Ускуна танлаш масаласига келсак, «Alternative Technologies PF» компаниясининг лойиҳалаш бўлими бошлиғи Сергей Виставнойнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мева-сабзавотларнинг ўрта ва паст ҳароратли сақлаш камералари, шок усулида совутиш, хусусан, гидрокулинг, ҳавони олдиндан совутиш тизими;  шок усулида музлатиш, жумладан, музлатиш камералари ва шкафлар, флюидизацион  ва спиралли тез музлатувчи ускуналар, шунингдек, маҳсулот қадоқланадиган ишлаб чиқариш объектлари долзарб аҳамиятга эгадир.

Агар фермер нафақат сабзавот етиштириш, балки уни қайта ишлаш билан ҳам шуғулланса, махсус сақлаш жойларисиз ишлай олмайди. Мисол учун, сабзини олайлик, ушбу сабзавотни музлатгичсиз сақлаш имконсиз. Шунинг учун ускунани ижарага олишингиз ёки ўз ускунангизни ўрнатишингиз керак бўлади.

Картошкани қутиларда ҳам, уюм ҳолатида ҳам сақлаш мумкин. Агар картошка уйилиб ётган ҳолда сақланса, бундай усулдаги сақлов ташқи ҳаво ёрдамида мажбурий шамоллатишни талаб қилади. Шу билан бирга, шамоллатиш вентиляция каналлари орқали амалга оширилади.  Бу фаол шамоллатиш усули. Ҳаво оқими ҳарорат ва мавсумга қараб тартибга солинади. Сабзи учун бунинг зарурати йўқ. Бунда намликнинг юқори даражаси (тахминан 95%) ва омбордаги +2 даража ҳароратни ушлаб туриш муҳимдир.

Агар резаворларни сақлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу борада замонавий технологияларни танлаш маҳсулотнинг яроқлилик муддатини узайтириши мумкин. Мисол учун, оддий шароитда голубикани совутгичда 3-4 ҳафта  сақласак бўлади. НАМ (Назорат қилинадиган атмосфера муҳити) технологиясидан фойдаланган ҳолда ушбу маҳсулотни 10 ҳафтадан ортиқ сақлашга эришиш мумкин.

НАМда резаворларни сақлашнинг икки хил варианти бор: махсус тузилган герметик камера ёки герметик сумкали паллет тури. Иккинчи тур нисбатан универсалдир.  Сақлашнинг бу усули самаралироқ ҳисобланади ва қолган резаворларни бузмасдан, аста-секин сотиш имконини беради.

Сообщение Мева-сабзавотларни узоқ муддат ва сифатли сақлаймиз – ушбу натижага эришиш учун тўрт қадам появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavotlarni-uzoq-muddat-va-sifatli-saqlaymiz-ushbu-natizhaga-erishish-uchun-tort-qadam/feed/ 0
Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/#respond Mon, 31 Jan 2022 04:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98599 Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак. Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа...

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>

Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак.

Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган иншоотларни қуришга талаб тобора ортиб бормоқда. Совутиш ускуналари мижозлари учун ўтган йил қандай кечди ва 2022 йилдан нималарни кутиш мумкин? Бу ҳақида совутиш ва климатик ускуналар бўйича 10 йилдан зиёд вақт давомида фаолият кўрсатаётган Аlternative Technologies PF компаниясининг лойиҳалар менежери Даниил Харченко SEEDS учун шарҳида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз,  мазкур компания жаҳондаги 60 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади.

«Саноат совутгичларига келсак, ўтган йили биз ускуналар етказиб берган ва ўрнатган объектлар ҳам, тизим тўлиқ йўлга қўйилган объектлар ҳам бўлди. 2021 йили 6 та саноат совутгичи лойиҳасини бажардик. Бу гўштни қайта ишлаш, олма ва резаворларни сақлаш ускуналаридир. Кўпинча, гўштни қайта ишлаш корхоналари бизга мурожаат қилишди. Бундан ташқари, компания ритейл учун ҳам ускуналар етказиб берди ва ўрнатди.

Энг йирик саноат совутгичи лойиҳаси Жмелик фермер хўжалиги (Сум вилояти) учун 5000 куб метрлик олма сақлаш камерасини қуриш бўлди. Бундан ташқари, биз «Фруктона» компанияси (Винница вилояти) учун иккита паст ҳароратли сақлаш камерасини ўрнатдик. У ерга 120 кВт қувватга эга музлатгич камералари ўрнатилди.

Ивано-Франков вилоятидаги гўштни қайта ишлаш заводи (ТМ «Рыбак») учун амалга оширилган лойиҳа кўлами ҳам аҳамиятли. Биз уни декабрь ойида тугатдик. Ўлчами 18Х18 метргача бўлган катта музлатгич камераси, иккита совутгич камераси, совутиш рампаси (товар қабул қилиш жойи), йўлаклар ва гўштни суяклардан ажратиш цехи учун совутгич ускуналари ўрнатилди. Уч марказ мавжуд: бири музлатгич камера учун, иккинчиси иккита музлатгич камера учун ва учинчиси йўлаклар, рампа ҳамда гўштни суякдан ажратиш цехи учун. Ишлаб чиқарувчи бизга мурожаат қилди, чунки, компаниямиз кенг қамровли хизматларни тақдим этади: барча цехларнинг тўлиқ лойиҳаси;  ускуналарни танлаш ва етказиб бериш; совутиш ускуналари ва сақлаш камераларини ўрнатиш ишлари (музлатгич ва совутгич); ишга тушириш ишлари», дейди Даниил Харченко.

«Юқоридаги корхоналардан ташқари “Житомир гўшт комбинати”, “Воскресенецкие колбаски”, “Пан Курчак” корхоналари билан ҳамкорлик қилдик. Хусусий тадбиркор Маценко учун ҳам кичик камера қурилди. У олманинг турли навларини етиштирувчи олим», дея қўшимча қилди “Аlternative Technologies PF»нинг лойиҳалар менежери.

Умуман олганда, мутахассис 2021 йилни совутгич ускуналарини етказиб берувчилар учун қулай йил бўлди, деб ҳисоблайди.

«2022 йил истиқболларига келсак, ҳозирги кунда прогноз қилиш қийин.  Мижозларимиз позициясидан келиб чиқадиган бўлсак, кўпчилик ҳозир йирик лойиҳаларга инвестицияларни тўхтатиб қўйган. Аммо бу қиш учун одатий ҳол ва ёзга келиб, фаоллик табиий равишда ошади. Менинг прогнозларимга кўра, бу йил резаворларни сақлаш ва уларга ишлов бериш объектлари қурилишига талаб кўп бўлади, кўплаб корхоналар олма сақлаш учун ускуналар ўрнатишни ҳам режалаштирмоқда», дейди Даниил Харченко.

«Резаворлар ҳақида гап кетганда, биз йирик ишлаб чиқарувчиларга шок усулида музлатиш туннелларини ўрнатишни тавсия қиламиз. Маҳсулоти кичик ҳажмдаги фермерлар учун эса шок усулида совутиш ва музлатиш камераларини жиҳозлаш мақсадга мувофиқдир», дея маслаҳат беради эксперт.

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/feed/ 0