агротуризм • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 27 Sep 2021 19:07:16 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png агротуризм • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 АҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-ozbekistonda-agroturizmni-rivozhlantirishni-qollab-quvvatlaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-ozbekistonda-agroturizmni-rivozhlantirishni-qollab-quvvatlaydi/#respond Mon, 27 Sep 2021 19:04:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87695 Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш билан шуғулланувчи хусусий агротуризм корхоналари ўртасида концептуал таклифлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz. Танловни USAID лойиҳаси яқинда асос солган «Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси» ўтказади. “Бутун жаҳонда агротуризм қишлоқларни ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлиги исботланди. Кичик қишлоқ хўжалиги...

Сообщение АҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш билан шуғулланувчи хусусий агротуризм корхоналари ўртасида концептуал таклифлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Танловни USAID лойиҳаси яқинда асос солган «Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси» ўтказади.

“Бутун жаҳонда агротуризм қишлоқларни ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлиги исботланди. Кичик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун қўшимча даромад манбаи бўлмиш агротуризм ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Аҳолисининг деярли ярми қишлоқда яшовчи мамлакат –  Ўзбекистонда агротуризм катта салоҳиятга эга ва у қишлоқни ривожлантиришнинг асосий двигателларидан бирига айланиши мумкин», дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Маҳаллий хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун  қўшилган қийматли агротуризм маҳсулотлари ва хизматларини яратиш борасида жамғарма концептуал таклифлар танловини эълон қилди. Бундан мақсад, савдони кўпайтириш, сайёҳлар ташрифини ошириш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш имконини берадиган тадбирларни биргаликда молиялаштиришдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган USAID Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси беш йилга мўлжалланган бўлиб, танланган мева-сабзавот маҳсулотларининг барча қўшилган қиймат занжирига янги технологиялар ва бошқарув усулларини жорий этиш орқали мамлакат қишлоқ хўжалигида хусусий сектор улушининг ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

«Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда қўшимча қийматли маҳсулотлар ҳажмини ошириш, хотин-қизлар ва ёшларни ишга жалб қилиш, таълим муассасаларини хусусий сектор эҳтиёжлари билан боғлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай муҳит яратишга кўмак беради», дея хулоса қилди АҚШ элчихонаси. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2021 йилнинг 15 октябрь санаси.

Сообщение АҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-ozbekistonda-agroturizmni-rivozhlantirishni-qollab-quvvatlaydi/feed/ 0
Экспорт имкониятлари, агротурлар ва дегустациялар – Херсон (Украина) фермерлари тарвуз мавсумига тайёрланмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/eksport-imkoniyatlari-agroturlar-va-degustatsiyalar-kherson-ukraina-fermerlari-tarvuz-mavsumiga-tayyorlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/eksport-imkoniyatlari-agroturlar-va-degustatsiyalar-kherson-ukraina-fermerlari-tarvuz-mavsumiga-tayyorlanmoqda/#respond Sat, 10 Jul 2021 15:40:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81198 Херсон тарвузи аллақачон Украинанинг жанубида брендга айланган. Тарвуз етиштирувчиларнинг айтишича, бу йил баҳорги об-ҳаво шароити туфайли маҳаллий украин тарвузини йиғиш мавсуми бироз кечикади. Аммо украиналик деҳқонлар ички ва экспорт бозорларида ривожланиш ва сотишнинг янги имкониятларни топмоқдалар, шунингдек, тарвуз фестивалларини, агротурлар ва дегустациялар уюштиришади. SEEDS га  бу ҳақда саёҳатлар ташкилотчилари –...

Сообщение Экспорт имкониятлари, агротурлар ва дегустациялар – Херсон (Украина) фермерлари тарвуз мавсумига тайёрланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Херсон тарвузи аллақачон Украинанинг жанубида брендга айланган. Тарвуз етиштирувчиларнинг айтишича, бу йил баҳорги об-ҳаво шароити туфайли маҳаллий украин тарвузини йиғиш мавсуми бироз кечикади. Аммо украиналик деҳқонлар ички ва экспорт бозорларида ривожланиш ва сотишнинг янги имкониятларни топмоқдалар, шунингдек, тарвуз фестивалларини, агротурлар ва дегустациялар уюштиришади. SEEDS га  бу ҳақда саёҳатлар ташкилотчилари – украиналик фермер ва экспортчи, “Олександр А. Синенко” МЧЖ асосчиси Олександр Синенко маълум қилди.

“Тарвуз” туризми

– Яқинда тармоқда полизларда дегустацияли агротуризм тўғрисида эълон пайдо бўлди. Ушбу фикрга сиз қандай қарайсиз?

– Бундай саёҳатлар айнан бизнинг корхонамиз базасида ташкил этиляпти. Ушбу лойиҳа доирасида биз khers-on.com ва сайёҳлик операторлари билан ҳамкорлик қиламиз. Август ойидаёқ сайёҳларни кутиб оламиз. Дам олувчилар қовунларни кўришлари, Украинанинг жанубида тарвуз ва қовунларнинг келиб чиқиши, уларни етиштириш усули ҳақида ва нима сабабдан бунинг учун Херсон вилояти идеал даражада мос жой ҳисобланиши ҳақида кўпроқ билиб олишлари мумкин. Шунингдек, тарвузни татиб кўриш ҳам, албатта, экскурсия таркибига киради. Бундан ташқари, сайёҳларга қовун-тарвузни тўғри танлашга ўргатиш учун маҳорат дарслари тайёрламоқдамиз. Шунингдек, биз Херсон тарвузларининг қанча навлари борлиги ва уларни қандай ажратиш ҳақида гапириб берамиз. Биз сайёҳлар учун маҳсулотимизга 50% чегирма тақдим этамиз.

Полиз бозоридаги ҳозирги ҳолат

– Украинада тарвуз етиштиришга ноқулай об-ҳаво ва ёмғирлар қандай таъсир қилди? Бу бозорда қовун-тарвуз етказиб беришга қандай таъсир қилади ва бу мавсумда қовун-тарвузлар нархи қандай бўлади?

– Баҳор совуқ келганини ҳисобга олганда, полизлар кўп касалланди, бу ҳосилга салбий таъсир кўрсатди. Тарвузлар мавсуми бироз ўзгариб туради. Қайта уруғ экканлар бозорга сентябрга яқинроқ кириб келишади. Ушбу мавсумда даладан тарвуз сотиб олишнинг ўртача нархи 2,5 гривнадан 3 гривнагача ўзгарувчан бўлади.

– Бугунги кунда соҳанинг умумий тенденциялари қандай? Экспорт ишлари қандай кетяпти?

– Халқаро бозорга чиқиш ва рақобатбардош бўлиш учун полиз маҳсулотларини етиштиришда ҳамкорлик қилиш, бирлашишлари зарур. Ана шу нарса етишмаяпти. Шунингдек, сертификатлар олиш ҳам керак бўлади. Географик кўрсаткичи ҳимояланган “Херсон тарвузи” муаммоси ҳамон очиқ қолмоқда. Муаммо ечими тармоқ вазирликлари доирасида бироз тўхтатиб турилади.

Энди, масалан, полшалик мижозлар бизнинг этказиб берувчиларимизга фақат Украина бозоридаги нарх анча паст бўлган тақдирда эътибор беришлари мумкин.

Экспорт учун тарвуз етиштирувчилар чет эллик харидорларни қониқтирадиган битта стандарт, мос технологияларга ўтишлари керак. Иқтисодий нуқтаи назардан, асосийси, сотиш учун бирлашиш, мева етиштиришни кенгайтиришдир, чунки кичик ишлаб чиқариш ҳажмлари (5-6 минг тонна тарвуз) билан экспорт қилишнинг иложи йўқ. Бусиз бозорларни “забт этиб” бўлмайди. Биз юнонлар, венгерлар, итальянлар ёки испанлар билан рақобатлашишга қодирмиз. Аввалига, бозорда улушга эга бўлиш учун ҳатто нолдан бошлаб ёки зарарга ишлаш керак бўлади. Бунинг учун, биринчи навбатда, бошқа украиналик полизкорлар билан ҳамкорлик қилишни, катта ҳажмдаги ишлаб чиқаришни, таъминотнинг барқарорлигини талаб қилади. Бу эса бир йил эмас, икки-уч йиллаб кутишни англатади.

Ҳозирги кунда мева етиштирувчиларнинг аксарияти стратегияни, келажакда ривожланиш истиқболларини олдиндан кўра билмайдилар. Ҳаммаси вазиятга қараб йўл тутади. Экспорт қилиш учун 30-35 минг тонна тарвуз етказиб берувчи полизкорлар ассоциациясини яратиш керак. Ҳозирда Украина йилига атиги 250-300 минг тонна маҳсулот етказиб бермоқда. Бозор уюшган ва тизимли бўлса, барча полизкорлар яхши пул ишлашлари мумкин бўлади. Қолаверса, бирлашиш қийин эмас, чунки тарвуз-қовунлар бутун Украинада кенг тарқалмаган, аммо ихчам равишда жанубда жойлашган (Скадовский, Олешковский ва бошқа туманлар). Етиштириб берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик бозорни янада барқарор, тизимли ва прогнозли қилади.

Сообщение Экспорт имкониятлари, агротурлар ва дегустациялар – Херсон (Украина) фермерлари тарвуз мавсумига тайёрланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/eksport-imkoniyatlari-agroturlar-va-degustatsiyalar-kherson-ukraina-fermerlari-tarvuz-mavsumiga-tayyorlanmoqda/feed/ 0