агрологистик мажмуа • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 14 Mar 2022 18:24:52 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png агрологистик мажмуа • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/#respond Tue, 15 Mar 2022 04:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101529 Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди. Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади....

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади. УТМ Олмаота-Уст-Каменогорск автомагистрали яқинида жойлашган бўлади.

Маълум қилинишича, инвестиция лойиҳасига мувофиқ, умумий майдони 20 минг метр квадратлик  45 минг тоннагача маҳсулот юклаш имкониятига эга иккита сабзавот омбори, умумий майдони 2 160 метр квадратлик кросс-док, шунингдек, маъмурий бинолар мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.

“Ҳар бир сабзавот омбори икки секциядан иборат бўлади. Биринчи секцияга 5000 тоннагача юкни сиғдира оладиган, ҳарорат назорат қилинмайдиган вентиляция ускуналари бор вақтинча сақлаш омбори жойлаштирилади. Иккинчи секция – 17,5 минг тоннагача бўлган совутгич ускуналари мавжуд узоқ муддатли сақлаш омборидир”, дея қайд этилди компания хабарида.

Омборхона паллетлар қўлланадиган Голландия технологиясига асосланади. Ушбу усул маҳсулотни узоқ муддатли ва самарали сақлашни, шунингдек, товарлар тез жўнатилишини таъминлайди. Кросс-док тизими замонавий юклаш техникалари, автоматик ёнғин ўчириш тизими, видеокузатув, шунингдек, маҳсулот ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни жамлаган ахборот мониторлари билан жиҳозланади.

«Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий фермерлар учун жуда кўп қулайликлар яратмоқда.  Улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, Қозоғистон озиқ-овқат бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини кенгайтириш, маҳсулотларни экспорт қилишнинг янги имкониятлари, меҳнат унумдорлиги ва маҳаллий аҳолининг молиявий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади”, дейди «Kazakh Invest»нинг Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича  минтақавий директори Нартай Бейсеков.

Лойиҳа маҳсулотларни ҳудудлараро самарали қайта тақсимлашни ташкил этиш, нархларни барқарорлаштириш, импорт ўрнини босиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг соя айланмасини қонунийлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг миллий технологияларини яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг  ҳисоби, оқимлари ва прогнозлашнинг ягона ахборот тизимини самарали ташкил этишга ҳисса қўшади.

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/feed/ 0
МОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/movv-toshkent-viloyatida-uzum-festivalini-otkazishga-komaklashadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/movv-toshkent-viloyatida-uzum-festivalini-otkazishga-komaklashadi/#respond Mon, 17 Jan 2022 06:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97578 10-13 январь кунлари Францияга ташриф буюрган Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (МОВВ) бош директори Пао Рока билан учрашиб, узум фестивалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Паркент туманида “Узум...

Сообщение МОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>

10-13 январь кунлари Францияга ташриф буюрган Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (МОВВ) бош директори Пао Рока билан учрашиб, узум фестивалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Паркент туманида “Узум фестивали”ни ўтказиш режалаштирилгани қайд этилди.

Пао Рока ушбу қарорни юқори баҳолаб, МОВВ  тадбирни ташкиллаштиришда иштирок этишга тайёр эканини билдирди. МОВВ раҳбарининг қайд этишича, фестиваль ташкилот ҳомийлигида ўтказилади ва бу борада МОВВнинг тегишли қўмитасида келишув тузилиши керак.

Шунингдек ўқинг: Фарғона вилоятида хурмо боғлари майдони 33 фоизга кенгайди

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистоннинг узумчилик ва виночиликдаги салоҳиятига бағишланган тадбир доирасида МОВВ билан алоҳида илмий семинар ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.  Бундан ташқари, томонлар вилоят ҳокимининг узумчилик соҳаси бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланадиган юқори малакали мутахассисни биргаликда топишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ўзбекистон делегацияси Парижнинг агрологистик марказида, Ранжис-Семмарис бозорида ҳам бўлиб, раҳбарият билан компаниянинг «Узум фестивали»ни ташкил этишдаги иштироки, шунингдек, Тошкент вилоятида агрологистика марказини ташкил этиш лойиҳасининг боришини муҳокама қилди.

2020 йилнинг 9 декабрь куни «Rungis-Semmaris» компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида «Rungis» агрологистика марказлари тармоғини ташкил этиш ва бошқаришни назарда тутувчи асосли келишув имзоланган эди. Лойиҳа доирасида 8 та ҳудудда, хусусан, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоятларида агрологистика мажмуаларини ташкил этиш назарда тутилган.

Сообщение МОВВ Тошкент вилоятида «Узум фестивали»ни ўтказишга кўмаклашади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/movv-toshkent-viloyatida-uzum-festivalini-otkazishga-komaklashadi/feed/ 0
Қозоғистон ва Россия умумий озиқ-овқат бозорини шакллантиради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-va-rossiya-umumiy-oziq-ovqat-bozorini-shakllantiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-va-rossiya-umumiy-oziq-ovqat-bozorini-shakllantiradi/#respond Mon, 03 Jan 2022 08:32:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96632 Уфа шаҳрида «Ростелеком» АЖ, «Строй-Инвест» МЧЖ (Бошқирдистон), Улгуржи тарқатув марказлари миллий ассоциацияси (Москва) ҳамда «Миллий савдо ва тарқатув тармоғи» МЧЖ (Қозоғистон) вакиллари учрашиб, умумий озиқ-овқат бозорини шакллантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди. Бу хусусда “KaзахЗерно.kz” хабар бермоқда. Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, имзоланган келишув келажакда қизиқарли...

Сообщение Қозоғистон ва Россия умумий озиқ-овқат бозорини шакллантиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Уфа шаҳрида «Ростелеком» АЖ, «Строй-Инвест» МЧЖ (Бошқирдистон), Улгуржи тарқатув марказлари миллий ассоциацияси (Москва) ҳамда «Миллий савдо ва тарқатув тармоғи» МЧЖ (Қозоғистон) вакиллари учрашиб, умумий озиқ-овқат бозорини шакллантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди. Бу хусусда “KaзахЗерно.kz” хабар бермоқда.

Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, имзоланган келишув келажакда қизиқарли истиқболларга йўл очади. Унинг ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларининг Қозоғистон-Россия халқаро бозори яратилади. Ва бу Евроосиё товар тақсимлаш тизимини яратишга кўмак беради. Шартномада Россия ҳамда Қозоғистоннинг савдо ва тарқатув тармоқлари ўртасидаги давлатлараро тижорат ҳамкорликни рағбатлантириш кўзда тутилган. Ҳужжат улгуржи тарқатув марказлари тармоқлари қурилишини қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши билан аҳамиятлидир. Қурилиш жараёнида ноёб рақамли ечимлар, технологиялар, дизайн ва логистика ечимларидан фойдаланилади.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради

Томонлар биргаликда маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, шаклланиш жараёнларини бошқариш, агросаноат мажмуида товар оқими ҳаракатини назорат қилиш учун комплекс рақамли дастур ва хизматларни яратади. Бундан ташқари, Россия ва Қозоғистон субъектларининг товар тақсимлаш тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ягона тизими йўлга қўйилади.

Сообщение Қозоғистон ва Россия умумий озиқ-овқат бозорини шакллантиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-va-rossiya-umumiy-oziq-ovqat-bozorini-shakllantiradi/feed/ 0
Ўзбекистонда мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ишга тушади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotlarning-eng-yirik-ulgurzhi-bozori-ishga-tushadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotlarning-eng-yirik-ulgurzhi-bozori-ishga-tushadi/#respond Sun, 12 Dec 2021 07:48:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94789 Мева-сабзавотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистондаги энг йирик бозорлардан бири бўлмиш Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” озиқ-овқат бозори пойтахтдан ташқарига кўчирилади. Таъкидланишича, янги бозор – барча зарур инфратузилмага эга агромажмуа бўлиб, у республиканинг энг йирик мева-сабзавот улгуржи бозори ва Ўзбекистондаги энг катта озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш марказларидан бирига айланади. Бироқ, ҳозирги «Қўйлиқ» бозори сотувчилари...

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ишга тушади появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистондаги энг йирик бозорлардан бири бўлмиш Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” озиқ-овқат бозори пойтахтдан ташқарига кўчирилади. Таъкидланишича, янги бозор – барча зарур инфратузилмага эга агромажмуа бўлиб, у республиканинг энг йирик мева-сабзавот улгуржи бозори ва Ўзбекистондаги энг катта озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш марказларидан бирига айланади.

Бироқ, ҳозирги «Қўйлиқ» бозори сотувчилари янги бозорда ижара ҳақи юқори эканлиги ва маҳсулотларни сақлаш учун дўконлар ҳажми етарли эмаслигини таъкидлашяпти.

2021 йилнинг 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Тошкент ҳалқа йўлини кенгайтириш ва унинг устидан ўтган автомобиль кесишмасида кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори бошқа жойга кўчирилиши ҳақида маълум қилди. Бундай қарор йўл инфратузилмаси ва коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда транспорт тирбандлигининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Бироқ, ўша куни пойтахтдаги энг йирик бозорлардан бири қаерга кўчирилиши режалаштирилганига аниқлик киритилмади.

Кейинроқ бозор республика пойтахтидан ташқарига, ҳозирги бозор жойлашган жойдан тахминан 8 км масофада жойлашган Тошкент вилоятидаги FOODCITY агромажмуасига кўчирилиши маълум бўлди. Хабар қилинишича, «Қўйлиқ» бозорини кўчириб ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2017 йилдаёқ қабул қилинган. Янги бозор шунингдек “Янги Қўйлиқ деҳқон бозори” деб номланади.

FOODCITY – 60 гектар майдонда жойлашган бўлиб, мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ҳамда Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотларининг энг катта дистрибьюторлик марказларидан бири сифатида намоён бўлувчи улкан лойиҳадир. У мустақил сотувчилар, супермаркетлар тармоғи, хизмат кўрсатувчи провайдерлар, экспортёрлар, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш компаниялари, ресторанлар ва овқатланиш хизматларини кўрсатувчи шохобчаларни жамлаган.

FOODCITY инфратузилмаси улгуржи нархларда йирик ва майда партияларда харидларни амалга оширишга мўлжалланган икки турдаги савдо мажмуаларини ўз ичига олади. Офис ва омбор бинолари, меҳмонхона иншооти, турли хил ресторанлар, қаҳвахоналар, юк машиналари ҳамда енгил автомобилларнинг тўхташ жойлари, шунингдек, юк машиналари учун кутиш жойлари шулар жумласидандир. Мажмуа кечаю кундуз, ҳафтада етти кун (24/7 режимда) ишлайди. Қуйида ушбу йирик мева-сабзавот савдо мажмуасининг асосий хусусиятлари келтириб ўтамиз:

– умумий майдони 17,5 минг  метр квадратлик усти ёпиқ бозор;

– 2500 та дўкон ва витриналар;

– умумий майдони 16,5 минг  метр квадратлик 5 та кросс-док (юкларни транспортдан-транспортга ўтказиш учун);

– халқаро стандартларга мос 3 та асосий омбор: (1) қуруқ омбор – барча маҳсулотларни сақлаш учун, (2) музлатгичли омбор – маҳсулотларни музлатилмаган ҳолатда сақлаш учун ва (3) музлатиш омбори – музлатилган маҳсулотларни сақлаш учун;

– шаҳарлараро ва шаҳар ичидаги доимий автобус йўналишлари учун автовокзал – бу ерда сақлаш хонаси, кутиш зали, чой ва қаҳва машиналари, тўлов терминаллари, банкоматлар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган қаҳвахона ва киоскалар мавжуд;

– енгил ва кичик габаритли автомашиналар учун 2 500 та тўхташ жойи;

– 40 та юк машиналари учун тўхташ жойи;

– майдони 3000 м. кв лик меҳмонхона.

FOODCITY вакили «Газете.uz»га берган интервьюсида бозорни пойтахтдан ташқарига кўчириш тўғрисидаги қарор халқаро тажриба ўрганилгач қабул қилинганини айтди:

“Халқаро амалиётга назар ташласангиз, барча йирик бозорлар шаҳар ташқарисида жойлашган. “Қўйлиқ” — Тошкентдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатувчи марказ. Кўпгина кичик дўконлар бу ердан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилади ва уларни хонадонлар яқинидаги кичик дўконларда сотади. Бугунги кунда ушбу бозор ёнидаги катта тиқилинч автомобиль йўлида тирбандлик юзага келишига сабаб бўлмоқда”, деди компания вакили.

Савдогарлар нимадан норози?

Бозор кўчирилиши ҳақидаги хабар пайдо бўлгач, ижтимоий тармоқларда «Қўйлиқ» бозори автотураргоҳига автомобиллар киритилмагани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади. Шунингдек, бир гуруҳ одамлар бозор олдидаги йўлни тўсишга урингани ҳам айтилди. Кейинчалик бозор кўчирилишидан норози бўлаётган савдогарлар билан боғлиқ вазият ўз ечимини топди, уларга янги “FOODCITY” бозорида ижара ҳақини тўлашда уч ойлик имтиёз берилди.

Kun.uz мухбири билан суҳбатда ҳозирги «Қўйлиқ» бозори сотувчилари янги бозорда ижара нархи юқорилиги ва бинолар кичиклиги, маҳсулотларни сақлаш учун етарли жой йўқлиги, шунингдек, автобус ва метро йўналишлари йўлга қўйилмагани сабабли бозорга боришдаги қийинчиликлардан шикоят қилишди. Уларнинг фикрича, бозор кўчирилгач, маҳсулотлар нархи ошиши мумкин.

“Кўчишимиз ҳақида ҳозирча аниқ гап айтилмади. Лекин янги қурилган бозорга бориб кўрдик. Бизга шароитлари маъқул келмади. Бу ерда битта камерамиз 60 кв/метр. У ердаги дўконлар 20-25 кв/метр чиқар экан. Маҳсулотларимиз сиғмайди у дўконларга. Янги бозорда битта кичкина дўконни 120 млн сўм гаров эвазига таклиф қилишди”, дейди тадбиркор Ҳамдам Хўжамов.

Худди шундай фикрни тадбиркор Ўктамхон Қурбонова ҳам билдирди: “… Янги бозордаги битта дўконга бир тадбиркорнинг юки сиғмайди, 3 та дўкон олишимиз керак юкни сиғдириш учун. Устига устак ижараси қиммат».

Kun.uz нашри маълумотларига кўра, янги бозорда сотувчиларга таклиф этилаётган  дўконларнинг майдони 19, 25 ва 28 метр квадратни ташкил этади. Битта дўконнинг ойлик ижара ҳақи 100 миллион сўм гаров қўйиш шарти билан 3,5 миллион сўмдан иборат.

Ижара чегирмалари ва янги бозорга боришдаги муаммолар ечими

FOODCITY вакили «Газете.uz»га берган интервьюсида янги бозордан жой ажратишда ҳозирги «Қўйлиқ» бозорида ишлаётганларга устуворлик берилишини айтди. Уларга савдо жойларини ижарага олиш учун пойтахт ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан 80 фоизлик чегирма берилади.

Шунингдек, янги бозордан узоқда яшовчи истеъмолчилар учун автобус йўналишларини ҳатто энг яқин метро бекатларидан ҳам бепул йўлга қўйиш режалаштирилаётганини айтди. Ҳозирги пайтда ҳаракатланиш схемалари ишлаб чиқилиб, керакли автобуслар миқдори аниқлаштирилмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ишга тушади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotlarning-eng-yirik-ulgurzhi-bozori-ishga-tushadi/feed/ 0
Испания ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида агрологистик мажмуа қурилишига 55 миллион доллар сармоя киритади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-va-ozbekiston-toshkent-viloyatida-agrologistik-mazhmua-qurilishiga-55-million-dollar-sarmoya-kiritadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-va-ozbekiston-toshkent-viloyatida-agrologistik-mazhmua-qurilishiga-55-million-dollar-sarmoya-kiritadi/#respond Tue, 30 Nov 2021 05:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93449 Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Fruit Season Group” МЧЖ ҳамда Испаниянинг “INGESER” ва “KHESH Investment partners” компаниялари билан ҳамкорликда агрологистик мажмуа қуриш лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб борди. Бу хусусда “Дунё” ахборот агентлиги  мухбири хабар бермоқда. Шартнома имзолаш маросими Мадриддаги элчихонада бўлиб ўтди. “Fruit Season Group” МЧЖ...

Сообщение Испания ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида агрологистик мажмуа қурилишига 55 миллион доллар сармоя киритади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Fruit Season Group” МЧЖ ҳамда Испаниянинг “INGESER” ва “KHESH Investment partners” компаниялари билан ҳамкорликда агрологистик мажмуа қуриш лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб борди. Бу хусусда “Дунё” ахборот агентлиги  мухбири хабар бермоқда.

Шартнома имзолаш маросими Мадриддаги элчихонада бўлиб ўтди. “Fruit Season Group” МЧЖ бош директори Анвар Муҳамедов, “KHESH Investment partners”  ижрочи директори Паола Пазос ва “INGESER” бош директори Игнасио Дусмет  55 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича уч томонлама шартнома имзолади. Ушбу лойиҳа мева-сабзавот маҳсулотларини навларга ажратиш, саралаш, қадоқлаш ва музлатиш учун энг замонавий линиялар билан жиҳозланган 13 минг тонналик қувватга эга совутгич мажмуасини, сабзавот экинлари кўчатларини етиштиришга мўлжалланган 10 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуасини, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш (пюре ва консерва тайёрлаш) мажмуасини қуришни назарда тутади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда пиёз нархи сўнгги икки ҳафта ичида 25 фоизга қимматлашди

Келгусида тарқатув маркази қуриш ҳисобига лойиҳани кенгайтириш режалаштирилган. Маҳсулотларнинг 90 фоиздан ортиғи экспорт қилиниши кутилмоқда. Лойиҳа Испаниядаги инвестиция фондлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

«INGESER» 40 йилдан ортиқ тажрибага эга испан компаниясидир. Компания ҳисобида шаҳарсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика, логистика ва архитектура соҳаларида самарали ечимларни лойиҳалаш, бошқарув, шунингдек, лойиҳаларни амалга оширишни мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган 3000 дан ортиқ лойиҳалар мавжуд. Компания корхоналарнинг техник аудитини ўтказиш, лойиҳаларни амалга ошириш, қурилиш ишлари ва уларни батафсил лойиҳалаш бўйича хизматлар кўрсатади.

«KHESH Investment Partners» 2014 йили Мадрид шаҳрида ташкил этилган. Компаниянинг асосий мақсадларидан бири консалтинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, тиббиёт, қурилиш, архитектура, туризм каби соҳаларда етакчи испан технологиялари ҳамда Европа инвестиция фондларининг маблағларини жалб қилган ҳолда қўшма инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашишдир.

2021 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “KHESH Investment Partners S.L.» компанияси томонидан Савдо-инвестиция соҳасида ҳамкорлик ҳамда “Ўзбекистон-Испания Савдо ва сармоя уйи”ни очиш тўғрисидаги Битим имзоланди.

Сообщение Испания ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида агрологистик мажмуа қурилишига 55 миллион доллар сармоя киритади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-va-ozbekiston-toshkent-viloyatida-agrologistik-mazhmua-qurilishiga-55-million-dollar-sarmoya-kiritadi/feed/ 0
Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/#respond Mon, 04 Oct 2021 19:01:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88296 Россияда маҳсулотларни қабул қилиш, қадоқлаш ва сотиш бўйича барча хизмат турларини бирлаштирган улгуржи озиқ-овқат бозорлари (УОБ)нинг ажралмас тизимини шакллантириш бошланмоқда. Ушбу савдо бўғинини ривожлантириш концепциясини Россия Федерациясининг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади. Бугунги кунда Россияда УОБни махсус тартибга солиш тизими йўқ, бу соҳада тасдиқланган терминлар мавжуд эмас ва УОБ инфратузилмаси жуда чекланган,...

Сообщение Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда маҳсулотларни қабул қилиш, қадоқлаш ва сотиш бўйича барча хизмат турларини бирлаштирган улгуржи озиқ-овқат бозорлари (УОБ)нинг ажралмас тизимини шакллантириш бошланмоқда. Ушбу савдо бўғинини ривожлантириш концепциясини Россия Федерациясининг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади.

Бугунги кунда Россияда УОБни махсус тартибга солиш тизими йўқ, бу соҳада тасдиқланган терминлар мавжуд эмас ва УОБ инфратузилмаси жуда чекланган, мавжуд талабларга жавоб бермайди. Концепциянинг қабул қилиниши мазкур камчиликларни қисман бартараф этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳужжат озиқ-овқат улгуржи бозорини рақобатчи улгуржи сотувчиларга савдо жойлари, ускуналар ва турли хизматларни кўрсатувчи корхона сифатида белгилайди. Юклаш-тушириш операциялари, товарларни қўриқлаш, биноларга санитар ишлов бериш, ҳудудларни тозалаш, ахборот ва реклама таъминоти, алоқа хизматлари шулар жумласидандир. УОБ майдончаларида чакана савдони ҳам амалга ошириш мумкин, лекин уни алоҳида зонада ўтказиш тавсия этилади.

Шунингдек ўқинг: Мева-сабзавот бозори (улгуржи бозор, омборхона, тақсимлаш маркази кабилар) инфратузилмасини режалаштиришдаги 10 хато

Озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назоратни таъминлаш учун УОБ ҳудудида ветеринария -санитария лабораторияларини жойлаштириш талабини қонуний равишда жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда бозорларнинг ўзи, концепцияда кўрсатилганидек, маҳсулотларни истеъмол қилиш марказларига, энг аввало, йирик агломерациялар ва шаҳарларга интилиши керак.

Ҳужжатда, шунингдек, УОБни ривожлантириш соҳасидаги асосий мақсадлар белгиланган. Биринчидан, бу ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш; иккинчидан, инфратузилмани яхшилаш; учинчидан, улгуржи савдо майдонларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Мазкур вазифаларни бажариш бўйича аниқ қадамлар махсус тадбирлар режасида келтирилади.

Концепцияни амалга ошириш Россияда озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдосининг самарали тизимини шакллантиришга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг тўғридан-тўғри сотиш каналларига киришини соддалаштириб, уларнинг харажатларини ва демакки, маҳсулот нархини пасайтиради.

Сообщение Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/feed/ 0
Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-rossiya-logistika-yolaklarini-rivozhlantirish-boyicha-yol-kharitasini-imzoladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-rossiya-logistika-yolaklarini-rivozhlantirish-boyicha-yol-kharitasini-imzoladi/#respond Thu, 26 Aug 2021 14:21:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84926 Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида логистика йўлакларини ривожлантиришга келишиб олинди. Ушбу режаларни амалга ошириш учун томонлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштиради, икки мамлакат ўртасида товарлар ташиш тартиби соддалаштирилади. Aмалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар сирасига инфратузилма лойиҳалари, хусусан, агрологистик ва улгуржи-тарқатув марказларини яратиш киради. Бу Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо...

Сообщение Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида логистика йўлакларини ривожлантиришга келишиб олинди. Ушбу режаларни амалга ошириш учун томонлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштиради, икки мамлакат ўртасида товарлар ташиш тартиби соддалаштирилади. Aмалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар сирасига инфратузилма лойиҳалари, хусусан, агрологистик ва улгуржи-тарқатув марказларини яратиш киради.

Бу Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқовнинг 2021 йил 21 август куни Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари A. Оверчук билан учрашувидан сўнг маълум бўлди. Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт ва логистика борасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув натижасида логистика коридорларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди. Унда зарур инфратузилма яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича устувор чоралар белгилаб қўйилган. Бу чора -тадбирлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товар олиб ўтиш тартибини соддалаштириш, икки мамлакат давлат органларини рақамлаштиришни ривожлантириш, шунингдек, инфратузилмани амалга ошириш бўйича аниқ амалий чоралар, лойиҳалар, хусусан, агрологистик ва улгуржи- тарқатув марказларини ўз ичига олади. Ушбу тадбирлардан бири – «яшил йўлак» тамойили бўйича «Aгроэкспресс» мунтазам йўналишли поездини ташкил этишдир. «Aгроэкспресс»  поездида Ўзбекистондан Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг максимал муддати беш кундан ошмайди, дейилади Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида «UzAgroLogistics Centers» агрологистик оператори ва «РЖД логистика» AЖ (Россия), «Россия экспорт маркази» АЖ ўртасида битим имзоланган эди. Унда Россия-Ўзбекистон логистика йўлагини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экспорти ва импорт юкларини «Aгроэкспресс» тезкор рефрижиратор-контейнерли поездларда етказиб бериш кўзда тутилган. Бу Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг экспорт маҳсулотларини етказиб бериш ва Россияда товарларни қабул қилиш бўйича хизматлар сифатини янги даражага кўтариш имконини беради. 40 та вагондан иборат «Aгроэкспресс» биринчи синов поездини 2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондан Россияга юбориш режалаштирилган. Худди шу поезд Россиядан Ўзбекистонга импортнинг қарши оқимини таъминлайди.

«Aгроэкпресс» лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Россияга ташиш ҳажми дастлабки босқичда йилига қарийб 100 минг тоннани ташкил этади, деб хабар бермоқда «Курсив» нашри Россия экспорт маркази (РЭМ) матбуот хизмати ҳаволасига таяниб. 2025 йилгача бу кўрсаткич ҳар йили 20 фоизга ошиб боради.

«Лойиҳанинг амалий реализацияси, асосан, рефрижераторли ёки изотермик идишларда ташиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг зарур ҳарорат режимини бузмасдан қабул қилиш ва жўнатишни таъминлаш учун етарли омбор инфратузилмасини талаб этади. Инфратузилма объектлари контейнерли поездларни қабул қилиш ва жўнатиш учун зарур бўлган маневрли маршрутлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда божхона ва фитосанитария назорати зоналари ваколатли давлат хизматларининг тегишли постларини жойлаштириши лозим» дея қайд этилди РЭМда.

“Агроэкспресс” тезкор поездида Ўзбекистондан Россияга сархил сабзавот ва мевалар, қуруқ мевалар юборилади, қайтиш юки сифатида эса гўшт-сут, ёғ-мой, қандолат маҳсулотлари, донли, бошоқли озиқ-овқатлар, шунингдек, саноат товарлари жўнатилади”,  дея қўшимча қилди Россиянинг «РЖД Логистика» компанияси.

Шу йилнинг июль ойи охирида Қозоғистон «Ўзбекистон-Россия» агрологистик йўлагида иштирок этиш истагини билдирди. Атиги бир неча ҳафта ўтгач, 2021 йил 18 августда AК&М ахборот агентлиги «РЖД» AЖ (Россия) ва «НК» КТЖ» AЖ (Қозоғистон) ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини темир йўл орқали ташишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланганини хабар қилди. Ҳужжатга мувофиқ, Россия ва Қозоғистон ҳамкорликда «Aгроэкспресс» сервиси доирасидаги юк ташиш ҳажмини оширади. Хизматни ҳамкорликда ривожлантириш доирасида энди юк базасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, поездларнинг аниқ йўналишлари ҳамда жадвалини белгилаш зарур.

Сообщение Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-rossiya-logistika-yolaklarini-rivozhlantirish-boyicha-yol-kharitasini-imzoladi/feed/ 0
Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавот маҳсулотларидан агрокарвон ташкил қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-markaziy-osiyo-meva-sabzavot-mahsulotlaridan-agrokarvon-tashkil-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-markaziy-osiyo-meva-sabzavot-mahsulotlaridan-agrokarvon-tashkil-qilmoqda/#respond Thu, 01 Jul 2021 11:23:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80304 Қозоғистон савдо ва интеграция вазири раҳбарлигидаги Бахит Султанов бошчилигидаги делегация Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини якунлади. Музокаралар натижасида 3 млн долларлик шартномалар имзоланди. Шунингдек, томонлар қўшни мамлакатларнинг мева-сабзавот маҳсулотларидан иборат агрокарвон ташкил қилиб, янги товар ташиш йўналишини синовдан ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Бахит Султановнинг Facebookдаги саҳифасига таяниб, ElDala.kz хабар...

Сообщение Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавот маҳсулотларидан агрокарвон ташкил қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон савдо ва интеграция вазири раҳбарлигидаги Бахит Султанов бошчилигидаги делегация Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини якунлади. Музокаралар натижасида 3 млн долларлик шартномалар имзоланди. Шунингдек, томонлар қўшни мамлакатларнинг мева-сабзавот маҳсулотларидан иборат агрокарвон ташкил қилиб, янги товар ташиш йўналишини синовдан ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Бахит Султановнинг Facebookдаги саҳифасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Аввалроқ Савдо вазирлиги раҳбари мавсумлар оралиғида мамлакатда нархлари кескин кўтарилиб кетаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга етказиб беришни таъминлаш мақсадида Тожикистон ва Ўзбекистонда музокаралар ўтказган.

“Бизнес вакиллари билан бир ҳафталик меҳнатимизни амалда синаб кўрмоқчимиз: яқин кунларда агропоезд-автокарвон шакллантирамиз. Трейдерлар Қозоғистон ва Россия савдо тармоқлари томонидан берилган буюртмаларни тўплаб, Тожикистон ва Ўзбекистондаги биз борган туманларда маҳсулотларни йиғиб олади. Товар йўлагининг барча нуқталаридан ўтиб чиқамиз. Шу тариқа янгидан яратилаётган минтақавий товар ўтказиш тизимини синовдан ўтказамиз. Эришилган келишувлар чегараларда қандай ишлашини кўрамиз”, деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳудудлардаги нархлар шаклланишининг ўзига хосликларини ўрганиш мақсадида Қозоғистон делегацияси ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқага чиққан. Далалар, боғлар, бозорлар, агрологистика марказларида бўлдик, транспорт йўлаклари ва етказиб бериш бозорларига чиқишдаги тўсиқлар ҳақида суриштирдик.

Шунингдек ўқинг:  Алмати вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирувчи иссиқхона комплекси ишга туширилди

“Биз муҳокама қилган масалалар орасида яна бир муҳим жиҳат: товар ўтувчи йўлак бўйлаб ташкил қилинадиган логистика марказларида нафақат маҳсулотни калибрлаш ва навларга ажратиш, балки тўғри қадоқлашни ташкил этиш масаласини ҳам ҳал этиш лозим. Йирик савдо тармоқларида қадоқлашга жуда қатъий талаблар қўйилади, уларсиз ҳатто энг яхши товар ҳам ҳеч қачон пештахтага чиқмайди”, қайд этди Бахит Султанов.

Ўзбекистонда тарани ўзи ишлаб чиқаришни йўла қўйиш бўйича яхши тажриба тўпланган. Агрологистика марказлари атрофида қайта ишлаш билан боғлиқ қўшимча ишлаб чиқаришлар иш бошлайди. Масалан, сублимацияли қуритиш, мевалардан чипслар тайёрлаш ва шу кабилар. Савдо вазирлиги Қозоғистондаги бизнесга кўмак беришга тайёр – фермерлар, логистлар ва трейдерларга ушбу тажрибани ўрганиб, марказлар атрофида қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни йўлга қўйишга ёрдам кўрсатилади.

“Охирги икки кунда иккита контракт имзоладик. Биринчиси ўзбек гилосини сотиб олиш бўйича 500 минг долларлик шартнома. Бунда контракт тузган Қозоғистон компанияси ўзбек ва қозоқ йирик гилослари партиясини йиғиб, Дубайдаги савдо тармоқларига етказиб беришни режалаштирмоқда. Иккинчи контракт – Сўғд вилоятининг (Тожикистон) Гафуров туманидан мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистон савдо тармоқларига етказиб беришни назарда тутади. У ҳам ярим миллион долларга тенг”, дея аниқлик киритди вазир.

Шунингдек, унинг айтишича, сафардан Қозоғистонда мавсумлар оралиғида танқис бўлиб қоладиган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича контрактлар тузиш мақсади ҳам кўзланганди. Ўз навбатида, қўшни мамлакатларнинг етказиб берувчилари ва логистлари музокаралар пайтида транспорт бекор қайтмаслиги учун талаб юқори бўлган Қозоғистон маҳсулотлари – ўсимлик ёғи ва мойлаш материаллари, ўғитлар, ҳатто ёғоч ва кўмир етказиб беришни сўради.

Сообщение Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавот маҳсулотларидан агрокарвон ташкил қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-markaziy-osiyo-meva-sabzavot-mahsulotlaridan-agrokarvon-tashkil-qilmoqda/feed/ 0