Бозорлар шарҳи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 29 Mar 2022 18:55:21 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Бозорлар шарҳи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Тожикистон: озиқ-овқат хавфсизлиги ва макроиқтисодий барқарорлик https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-oziq-ovqat-khavfsizligi-va-makroiqtisodiy-barqarorlik/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-oziq-ovqat-khavfsizligi-va-makroiqtisodiy-barqarorlik/#respond Wed, 30 Mar 2022 03:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102418 Ушбу материалда EastFruit таҳлилчилари Тожикистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик, шунингдек, истеъмолчиларнинг кайфияти билан боғлиқ вазиятни баён этишади ва Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатлари фонида ушбу вазиятнинг келгусидаги ривожланиш истиқболлари ҳамда имкониятларини баҳолашга ҳаракат қилишади. Тожикистон озиқ-овқат маҳсулотларининг нетто-импортёри ҳисобланади.  Салбий савдо баланси йилига 800 миллион долларни ташкил этади. Бошқача...

Сообщение Тожикистон: озиқ-овқат хавфсизлиги ва макроиқтисодий барқарорлик появились сначала на EastFruit.

]]>

Ушбу материалда EastFruit таҳлилчилари Тожикистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик, шунингдек, истеъмолчиларнинг кайфияти билан боғлиқ вазиятни баён этишади ва Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатлари фонида ушбу вазиятнинг келгусидаги ривожланиш истиқболлари ҳамда имкониятларини баҳолашга ҳаракат қилишади.

Тожикистон озиқ-овқат маҳсулотларининг нетто-импортёри ҳисобланади.  Салбий савдо баланси йилига 800 миллион долларни ташкил этади. Бошқача айтганда, нисбатан кичикроқ Тожикистоннинг қўшни Ўзбекистонга қараганда озиқ-овқат савдо баланси кескин салбийдир.

Шу билан бирга, импортнинг 31 фоизи Россия ва Украинадан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади.  Тожикистон озиқ-овқатининг 30% га яқини Россия Федерациясидан, 1%га яқини эса Украинадан импорт қилинади.  Беларусдан импорт нисбатан кичик миқдорда эканини қайд этиш жоиз.  Россиядан Тожикистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш реал кўрсаткичи бундан юқорироқ бўлиши мумкин, чунки, қисман бу товарлар Қозоғистон орқали мамлакатга импорт қилинади ва айнан Қозоғистон 40% улуш билан Тожикистонга озиқ-овқат етказиб берувчи (энг йирик) ҳисобланади.

Тожикистоннинг озиқ-овқат экспорти нисбатан кичик, йилига 100 миллион доллардан кам. Бироқ, реал рақамлар сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин.  Шунга қарамай, мамлакатнинг экспортга боғлиқлиги кўпчилик позицияларда у қадар юқори эмас. Фақат сархил  ва қуритилган мевалар, шунингдек, айрим эртаги сабзавотлар тоифасидаги маҳсулотлар экспорти имконияти ички бозорда нархларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Албатта, Россия резидентларининг харид қобилияти кескин пасайиши Тожикистон экспортёрлари учун ёмон хабар бўлиб, уларни ҳозирданоқ муқобил бозорлар излашга ундамоқда.

Тожикистон озиқ-овқат савдосида мазкур вазиятга нисбатан таъсирчан позициялар

Тожикистоннинг муҳим импорт тоифалари буғдой ва буғдой уни, ўсимлик ёғи ва мойлар ҳамда шакардир.  Ушбу уч маҳсулот тоифасига жами импортнинг 55%дан ортиғи тўғри келади. Яна тахминан 10%и чорвачиликда ишлатиладиган ем-хашак ва мойли чиқитлар бўлиб, бу борада ҳам мамлакат импортга боғлиқ.

Гарчи, буғдой импортида Россияга боғликлик паст даражада бўлса-да, Тожикистондаги деярли барча озиқ-овқат буғдойи Қозоғистондан келтирилади. Айни дамда Қозоғистон буғдой экспорти таъқиқланиши ёки қатъий чекланиши мумкинлигини эълон қилди, бу эса Тожикистон учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Ўсимлик ёғи борасида катта муаммолар бўлмаслиги керак. Умуман олганда, ушбу маҳсулот нархи ошиши кам таъминланган аҳоли учун салбий аҳамиятга эга.

2021 йилда Тожикистон озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркибида асосий тоифадаги маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсининг улуши, фоизда:

Дон ва ун – 30%

Ўсимлик ёғи ва мойли ўсимликлар – 15%

Чорва учун ем-озуқа – 10%

Шакар – 10%

Бошқа маҳсулотлар – 35%

Тожикистон қисман Россия ва Беларусдан импорт қиладиган шакар билан боғлиқ вазият бироз ёмонроқ. Бироқ, мамлакатга шакарнинг асосий етказиб берувчиси Ҳиндистондир, яъни, ушбу мамлакатдан импорт ҳажмини оширишга ҳаракат қилиш мумкин. Ваҳоланки, бу ерда ҳам нархлар ўсишини кутишга тўғри келади ва бу Тожикистон учун жиддий муаммодир.

Чорва учун озуқа-ем эса мамлакат чорвадорлари учун жуда қимматга тушади.  Минтақадаги энг йирик озуқа экспортёри бўлмиш Украина маҳсулоти уруш тугаган тақдирда ҳам яна бир неча ой бозорда кўринмаслиги аниқ. Емни сотиб олиш мумкин бўлса-да, нархлар  қимматлашиши мумкин, бу Тожикистонда шундоқ ҳам  самарали бўлмаган чорвачиликка зарар етказиши ва мамлакат аҳолисининг ушбу муҳим оқсил манбаини харид қилишини қийинлаштириши эҳтимоли баланд.

Тожикистон миллий валютаси – сомони курси

Россия армиясининг Украинада жанговар ҳаракатлар бошлашидан аввал Тожикистон сомонисининг долларга нисбатан расмий курси 11,3 ни ташкил этган бўлса, ҳозир 12.5 атрофида. Юзага келган ваҳима туфайли қора бозордаги курс ҳатто 14,8 сомонигача кўтарилди, аммо кейин у яна пасайди.

Табиийки, мамлакатдаги деярли барча импорт товарлар курс билан бирга қимматлашган. Шунингдек,  бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, кўплаб савдогарлар курсни 15 дан ҳисобламоқда, чунки, уларнинг кейинчалик зарарга кирмасликка  ишончи комил эмас. Ва шунга кўра, нарх ўсиши 30%ни ташкил қилади. Бу, албатта, фақат импорт қилинадиган товарларга тааллуқли.

Шу билан бирга, Россия рублига нисбатан маҳаллий валюта 40 фоиздан зиёд қимматлашган, мигрантлар юбораётган рубль маҳаллий валютага нисбатан қадрсизланган.

Тожикистонда истеъмолчилар кайфияти

Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатлари бошланганидан сўнг, аҳоли аҳоли ёғ, ун ва шакарни оммавий равишда сотиб ола бошлади. Ўз навбатида, ушбу маҳсулотлар 30 фоизга қимматлашди. Россиянинг ушбу товарлар экспортини таъқиқлаши туфайли вазият янада мураккаб тус олди.

Шу билан бирга, трейдерлар жуда тез реакция билдириб, дарҳол Ҳиндистондан шакар етказиб бериш даражасини оширишди. Ҳиндистон шакари Россия шакарига нисбатан 20% арзонроқ, аммо, кўпчилик юқори сифатли деган фикрда Россия Федерациясининг маҳсулотларини афзал кўради.

Бундан ташқари, истеъмолчилар макарон сотиб ола бошлашди. Макарон Тожикистонда Қозоғистон унидан тайёрланади. Шу сабабли, ҳатто маҳаллий макарон ҳам 30% ва ундан кўпроқ қимматлашган.  Россия Федерациясидан импорт қилинадиган макарон маҳсулотлари 50 фоизга қимматлади.  Маҳаллий ёғ нархи ҳам 20-30 фоизга ошган (кунгабоқар ва пахта ёғи). Ўзбекистондан пахта ёғи импорти ошди.

Кўпчилик кўчмас мулкка сармоя киритишни тўхтатди, ишлатилган автомобиллар бозорида ҳам савдолар тўхтаб қолди. Бу  Тожикистондаги қурилиш бизнесига узоқ муддатли таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ўзгармади.  Дўконларда ҳозирча бўш пештахталар йўқ ва барча маҳсулотлар доимий мавжуд. Фақат нархлар ўзгарган, холос.

Бу йил Тожикистонда экинлар структураси ўзгарадими?

Экинларнинг структураси кескин ўзгариши даргумон. Катта ҳажмда фақат пиёз Россия Федерациясига юборилди, лекин у кузда экилган. Деҳқонлар ҳар доим қилган ишларини бажаришда давом этишади ва ўзлари доимий эккан экинни етиштиришади.

Айни пайтда деҳқонлар ўғитлар нархи қимматлигидан, айниқса, сўнгги пайтда кескин қимматлашганидан шикоят қилишмоқда. Бироқ, нархлар бундан аввал ҳам кўтарилган эди. Россия Федерацияси Тожикистонга ўғит экспортини тўхтатгани эса янгилик бўлди.

Шу боис, ҳамма нарса қиммат бўлгани учун Тожикистон деҳқонлари бу йил ўғитдан камроқ фойдаланишади. Илғор фермерлар эса келаётган мавсум учун қишда ўғит  харид қилишди.

Аммо, янги ҳосил учун ўғит ишлатиш ҳажми пасаяди. Бу эса қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача ҳосилдорлиги камайиши эҳтимоли мавжудлигини англатади.

Тожикистон иқтисодиётига меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари таъсири

Тожикистон ялпи ички маҳсулот таркибида муҳожирлар юборган пул ўтказмаларининг улуши бўйича жаҳонда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Шу сабаб унинг Тожикистон иқтисодиёти ва макроиқтисодий барқарорлигига таъсири жуда муҳим бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан курси қулаши нақд пул тушумлари ҳажмини мутаносиб равишда камайтириши аниқ. Айни пайтда Тожикистон муҳожирларининг ўзлари ҳам ватанга қайтиш учун сабаб кўришмаяпти. Уларнинг айтишича, Россияда нархлар улар сотиб оладиган асосий маҳсулотлар учун унчалик юқори эмас, бироқ, уй-жой ижараси нархи ошган.

Тожикистонда ҳануз Россияга бориш истагидагилар кўп. Тўғри, сафарга бориш қийинлашди, чунки, икки ҳафта давомида Россияга умуман рейслар бўлмади. Бироқ, ҳозирги пайтда Россияга рейслар сони тикланган кўринади. Бу дегани, муҳожирлар оқими катта эҳтимол билан сезиларли даражада сақланиб қолади.

Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қаторида тадбиркорларни текшириш борасида 2022 йил охирига қадар мораторий жорий этилганини алоҳида қайд этиш мумкин.

Тожикистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашган?

Бошқаларга нисбатан Россия Федерациясидан шакар ва макарон каби маҳсулотлар, шунингдек, ўғитлар қимматлашди.  Қолган маҳсулотлар нархи ошиши валюта курси ўзгариши ҳисобига 20% атрофида бўлди.

Импорт қилинадиган сабзавот ва мевалар нархи ҳам валюта курсига мос равишда кўтарилди, бироқ, маҳаллий маҳсулотлар учун одатдаги мавсумий ўзгаришларни ҳисобга олмаганда, унчалик ўзгармади.

Хулосалар қандай?

2022 йилнинг қолган қисми Тожикистон истеъмолчилари учун осон кечмайди, чунки, Украинада вазият ҳануз оғирлигича қолмоқда, Россияга қарши санкциялар кучаймоқда ва глобал озиқ-овқат ҳамда қазилма энергия манбалари бозорида вазият тобора таранглашиб, аввалдан айтиб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келмоқда.

Йирик етказиб берувчи давлатларнинг дон ва бошқа асосий маҳсулотлар учун жорий қилган савдо чекловлари Тожикистонга энг кўп таъсир кўрсатади.  Макроиқтисодиётга келсак, мамлакатнинг мигрантлар пул ўтказмасидан тушадиган даромадлари пасайишининг таъсири сезиларли бўлади. Бу қурилиш ва бошқа шу каби соҳаларга салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори.

Сабзавот ва мева етиштирувчилар ҳам Россия, Беларусь ва Украинада ўз маҳсулотларига самарали талаб пасайишининг салбий оқибатларини ҳис қилишлари мумкин.

Сообщение Тожикистон: озиқ-овқат хавфсизлиги ва макроиқтисодий барқарорлик появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-oziq-ovqat-khavfsizligi-va-makroiqtisodiy-barqarorlik/feed/ 0
Ўзбекистон: озиқ-овқат хавфсизлиги, валюта курси ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича таҳлил ва прогнозлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-oziq-ovqat-khavfsizligi-valyuta-kursi-va-makroiqtisodiy-barqarorlik-boyicha-tahlil-va-prognozlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-oziq-ovqat-khavfsizligi-valyuta-kursi-va-makroiqtisodiy-barqarorlik-boyicha-tahlil-va-prognozlar/#respond Mon, 28 Mar 2022 05:00:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102284 2022 йилнинг 24 февраль куни Россиянинг армияси Украинада жанговар ҳаракатлар бошлади. Ушбу уруш жаҳоннинг кўплаб давлатларидаги озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиб, бу борадаги таъминотнинг шусиз ҳам заиф бўлган глобал мувозанатини бузди. Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати юзага келаётган таҳдидларни муваффақият билан бартараф этишга эришяпти, лекин асосий муаммолар ҳали олдинда. Ушбу мақолада биз...

Сообщение Ўзбекистон: озиқ-овқат хавфсизлиги, валюта курси ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича таҳлил ва прогнозлар появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 24 февраль куни Россиянинг армияси Украинада жанговар ҳаракатлар бошлади. Ушбу уруш жаҳоннинг кўплаб давлатларидаги озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиб, бу борадаги таъминотнинг шусиз ҳам заиф бўлган глобал мувозанатини бузди. Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати юзага келаётган таҳдидларни муваффақият билан бартараф этишга эришяпти, лекин асосий муаммолар ҳали олдинда.

Ушбу мақолада биз Ўзбекистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик, шунингдек, истеъмолчилар кайфияти билан боғлиқ вазиятни акс эттиришга ва истиқболни ҳамда ушбу вазиятнинг келгусидаги ривожланиш  имкониятларини баҳолашга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларининг нетто-импортёри ҳисобланади. Салбий савдо баланси йилига 500 миллион долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, импортнинг 36 фоизи – Россия, Беларусь ва Украина малакатларининг умумий ҳиссасига тўғри келади, яъни, улар Ўзбекистонга тўғридан-тўғри озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилардир.  Ўзбекистонга импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг 30%га яқини Россия Федерациясидан, 4%и Беларусдан, 2%га яқини Украинадан импорт қилинади. Қайд этиш жоизки, Россиядан Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин, чунки, ушбу товарларнинг бир қисми мамлакатга Қозоғистондан воситачилар орқали кириб келади.

Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспортида эса, ушбу уч давлатнинг умумий улуши янада юқори – бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 42 фоизни ташкил этади! Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотларининг қарийб 40 фоизи Россия бозорига Қирғизистон ва Қозоғистон орқали экспорт қилинади.

Табиийки, узоқ муддатли истиқболда Украинадаги вазиятнинг Ўзбекистон озиқ-овқат бозорига таъсири жуда катта бўлиши мумкин.

Ўзбекистон озиқ-овқат савдосида мазкур вазиятга нисбатан таъсирчан позициялар

Ўзбекистонга импорт қилинадиган жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 60 фоиздан ортиғини юқори калорияли асосий маҳсулотлар, хусусан, дон ва дон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва уни ишлаб чиқариш учун хом ашё, шунингдек, шакар ташкил этади.

Импорт конъюнктурасидаги ўзгаришларга чорва учун озуқа тоифаси ва камроқ даражада гўшт импорти сезгирдир. Бу товарларнинг барчаси бўйича Ўзбекистон нетто-импортёр ҳисобланади, демак, импорт режимлари ўзгариши, импорт қилинадиган товарларнинг мавжудлиги ҳамда импорт маҳсулотларининг нархлари ички озиқ-овқат бозори ва хавфсизлигига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Фақат сабзавот ва мевалар бўйича (картошкадан ташқари) Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан вазият нисбатан яхши. Бироқ, бу ерда ҳам Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесининг Россия ва Россия Федерацияси билан яқин савдо алоқаларига эга бўлган бошқа мамлакатлар бозорларига мева-сабзавот етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Россияда аҳолининг сотиб олиш қобилияти пасайгани сабаб ушбу маҳсулотларга талабнинг кескин камайгани ва рублнинг кескин қадрсизланиши туфайли ўзбекистонлик трейдерлар ва ишлаб чиқарувчилар зудлик билан муқобил бозорларни излаши зарур. Лекин, бу осон эмас, чунки, Ўзбекистондан товар экспорти логистикаси қиммат ва мураккаб, бу маҳсулотлар тез бузиладиган тоифага киради ва уларнинг сифати маҳсулот сифатига Россиядан кўра талабчанроқ мамлакатлар нуқтаи назаридан яхши эмас.

Келинг, энди муҳим импорт тоифаларига қайтайлик.

Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари бўйича Ўзбекистоннинг Россияга қарамлиги у қадар юқори эмас – ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми қўшни Қозоғистондан импорт қилинади. Украинадан ҳам арзимаган ҳажмлар олиб келинади.

Ўсимлик ёғи билан боғлиқ алоҳида муаммолар йўқ – Россия Федерациясидан экспортга таъқиқ қўйилмаган, Украинадан импортга боғлиқлик  аҳамиятсиз – 1-2% оралиғида. Албатта, мазкур позициянинг ҳам худди дон каби нархи ошиши мумкин, лекин бу глобал муаммо.

Шакарга келсак, муаммо жуда аниқ. Зеро, Ўзбекистонга шакар ва шакарли «қандолат» импортининг 60% дан ортиғи Россия улушига тўғри келади, ва энди Россия шакар экспортига тўғридан-тўғри таъқиқ жорий қилди. Дарвоқе, бу ерда Украинадан етказиб бериш улуши сезиларли даражада эди – тахминан 4%. Табиийки, Бразилия ва бошқа йирик етказиб берувчи давлатлардан олиб келиниши мумкин бўлган шакар хом ашёсини маҳаллий қайта ишлаш ҳажмини ошириш муаммонинг ечими бўлиши мумкин, аммо асосий савол шундаки, Ўзбекистон корхоналарининг қуввати бунга имкон берадими?

Умуман олганда, импорт бўйича вазият унчалик хавфли кўринмайди, шундай бўлса-да, озиқ-овқат нархлари ошиши эҳтимоли – алоҳида масала. Таҳлилчилар фикрига кўра, йил охиригача бу масала анча муҳим аҳамият касб этиши мумкин, чунки, жаҳонда ҳозирча 2021 йилги ҳосил захираларидан фойдаланилмоқда.

Доллар ва бошқа валюталарнинг сўмга нисбатан курси

Ўзбекистонда 9 мартга қадар АҚШ доллари ва бошқа асосий валюталар курси нисбатан барқарор сақланиб қолди. Россия рубли бундан мустасно. 24 февралдан 9 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ доллари курси 1 АҚШ доллари учун 10 840 сўмдан 10 897 ўзбек сўмигача, яъни, атиги 0,5% ошди. Афтидан, регулятор кутиш  позициясини эгаллади – уруш қисқа муддатли бўлиши ва кейин ҳаммаси меъёрий ҳолатга қайтиши мумкин эди. Аммо уруш чўзилиб кетди ва сўм босқичма-босқич девальвация қилина бошланди – 9 мартдан 15 мартга қадар АҚШ доллари курси 1 АҚШ доллари учун 10 897 сўмдан 11 033 сўмгача, яъни, бир ҳафта давомида 1,2% га ошди.

Бироқ, март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойи бошларида эртаги сабзавотларни ташқи бозорларга жўнатиш мавсуми бошланаётгани ва Россия, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон асосий бозорлар бўлиб, уларнинг валюталари долларга нисбатан сезиларли даражада пасайганини ҳисобга олсак, бу сўмнинг арзимас девальвациясидир. Бундан ташқари, қуритилган мева-сабзавот, шунингдек, музлатилган меваларни жўнатиш давом этмоқда ва келгусида ҳам давом этади.  Қолаверса, ўша вақтга келиб, уруш сурункали босқичга ўтаётгани ва сиёсий музокаралар ҳали кўзга кўринарли натижаларни бермаганлиги ҳақида тушунча мавжуд бўла бошлади. 15 дан 18 мартга қадар АҚШ доллари курси кескин кўтарилди – 1 АҚШ доллари учун 11 033 сўмдан 11 572 сўмгача, яъни,  3 кун ичида 4,9% га ошди.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг 24 февралидан 18 мартигача Ўзбекистонда АҚШ доллари курси 1 АҚШ доллари учун 10 840 сўмдан 11 572 сўмга, яъни, 6,8% га ошди. Аммо, бу, миллий валюталари девальвацияси жиддий тус олган асосий савдо бозорларида (Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда) Ўзбекистон товарлари нарх бўйича рақобатбардош бўлиши учун етарли эмас. Бошқа томондан, асосий савдо бозорларида, айниқса, Россия Федерациясида аҳолининг сотиб олиш қобилияти даражаси ҳам кескин пасайди, шу боис, сўмнинг кескин девальвацияси билан маҳсулот экспортининг юқори ҳажмини сақлаб қолиш осон бўлмайди.  Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий валютасининг кескин қадрсизланиши инфляция кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистонда истеъмолчи кайфияти

EastFruit мутахассисларининг Ўзбекистон пойтахтида жойлашган супермаркетлар тармоғи дўконларидаги аудити, шунингдек, мамлакат резидентлари билан мулоқоти чоғида истеъмолчилар кайфиятида кескин ўзгаришлар сезилмади.

Россиядан буғдой ва шакар етказиб беришнинг вақтинчалик таъқиқланиши муносабати билан қисқа муддатли ажиотаж пайдо бўлди, бироқ, расмий ҳукумат бунга дарҳол муносабат билдириб, Ўзбекистонда ушбу маҳсулотлар бўйича тақчиллик бўлмайди, деган баёнот билан аҳолини тинчлантирди! Масалан, буғдой бўйича маҳаллий ишлаб чиқариш ва муқобил етказиб берувчилардан импорт ҳисобига, шакар бўйича эса муқобил етказиб берувчи Бразилиядан харид ҳисобига талаб қондирилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёноти билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Шунга қарамай, бундай таъқиқнинг истеъмолчилар кайфиятига муайян даражада таъсири бўлди. Айрим савдо тармоқлари шакар сотиш бўйича чекловлар жорий этди: «Кorzinkа»да – бир кишига учун 2 кг, «Маkro»да – 4 кг,  «Havas»да эса дадиллик билан 10 кг дан сотилмоқда.  «Cаrrefour» тармоғида ҳам харидорлар киши бошига 10 кг шакарни муаммосиз олишяпти. Қозоғистоннинг “Маgnum” тармоғи ҳатто паст нархларда шакар таклиф қилиш орқали Наврўз байрами кунлари харидорларни жалб қила бошлади.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, кўплаб кекса авлод вакиллари ҳар эҳтимолга қарши макарон, дон ва бошқа зарур маҳсулотлар захирасини яратишга ҳаракат қилишди, аммо, бу ҳодиса дўконларда ажиотажни юзага келтирмади, аксинча, савдодаги қисқа муддатли ўсишга ёрдам берди.

Умуман олганда, Ўзбекистон пойтахтидаги истеъмолчилар кайфиятида ўзгаришлар, жумладан, ажиотаж ёки ваҳима кузатилмади.

Ўзбекистон супермаркетларидаги озиқ-овқат ассортименти ҳамда экин майдонларининг тузилиши

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг сабзавот ва мевалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, бошқа тоифалар, жумладан, маиший кимё, дори-дармон ҳамда бошқа зарур товарлар ассортиментида ўзгаришлар кузатилмаяпти.

Ва ҳозирча Ўзбекистондаги экин майдонлари таркибида ҳам ўзгаришлар кўзда тутилмаган. Фермерларни бундан кўра, 2022 йил март ойида кузатилган об-ҳаво аномалияларининг бўлажак ҳосилга салбий таъсири кўпроқ хавотирлантирмоқда.

Россиядан Ўзбекистонга меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари

Меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари борасида сезиларли ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Айни нуқтаи назардан,  Ўзбекистонга меҳнат муҳожирларининг трансчегаравий ўтказмалари ҳажмига Украинадаги уруш таъсири – меҳнат муҳожирларининг аксарият қисми “уйда қолган” коронавирус пандемияси давридагидан ҳам салбийроқ бўлиши мумкин.

Меҳнат муҳожирларининг 75-80 фоизга яқин пул ўтказмалари Россия (65-70 фоиз) ва Қозоғистондан (7-10 фоиз) келгани сабабли, бу ердаги таъсир икки жиҳатдан сезиларлидир. Биринчидан, Россия рубли қадрсизланиши Россиядаги меҳнат муҳожирларининг АҚШ доллари қийматида ўлчанадиган даромадларини автоматик равишда 25–30 фоизга, Қозоғистондаги муҳожирларникини эса тахминан 15–18 фоизга камайтирди.  Шу боис, бошқа омилларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳам, Россия рубли ва Қозоғистон тенгесининг қадрсизланиши аллақачон бу давлатлардан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада пасайишига олиб келмоқда.

Иккинчи омил – Россия ва натижада, Қозоғистонда ҳам иқтисодий вазиятнинг жуда ёмонлашувидир, зеро, Қозоғистон иқтисодиётининг Россия иқтисодиёти билан боғлиқлик даражаси юқори. Бу жараёнларнинг ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун асоратлари Россияда ишсизлик кучайиши, хорижлик ишчиларга талабнинг кескин қисқариши ва катта эҳтимол билан, мигрантларнинг иш ҳақининг пасайиши ҳисобланади. Буларнинг бари меҳнат муҳожирлари сонининг Россия ва Қозоғистонда қисқаришига, шунингдек, уларнинг даромадлари камайишига олиб келади.

Март ойи бошида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзининг расмий Теlegram канали орқали меҳнат муҳожирлари ўртасида аноним сўровнома ўтказди.

Респондентларга “Россиядан яқин вақт ичида Ўзбекистонга қайтишни режалаштираяпсизми?”, деган савол берилди.  Кейин тўрт жавоб варианти таклиф қилинди ва натижалар қуйидагича:

2022 йилнинг 18 март ҳолатига кўра, ушбу сўровда 13,6 минг респондент иштирок этган.

Диаграммадан кўриниб турибдики, ҳозирча респондентларнинг атиги 35 фоизи ўз фаолиятини давом эттиришига ишончи комил; Россия рубли қадрсизланишда давом этса, 24%и қайтиши мумкин;   респондентларнинг 41 фоизи эса рубль қадрсизланиши ёки ишсиз қолгани сабаб Ўзбекистонга қайтишни истамоқда. Турли ҳисоб-китобларга кўра, Россияда 1,5-2,0 миллион нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари фаолият юритади.

Энди эса агар биз ушбу икки жиҳатни (Россия рубли ва Қозоғистон тенгесининг қадрсизланиши + иқтисодий вазият ёмонлашуви, биринчи навбатда Россия, кейин эса Қозоғистон иқтисодиётида) умумлаштирадиган бўлсак, Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг умумий ҳажми нечоғли камайишини тахминан тасаввур қилиш мумкин.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 12 ойида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали тушумлар ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этган, бу кўрсаткич 2020 ва 2019 йиллар билан солиштирилса, 34 фоизга кўпдир. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу маблағнинг 65-70 фоизи Россиядан (тахминан 5,5 миллиард доллар) ва 7-10 фоизи Қозоғистондан (650 миллион долларга яқин) жўнатилган.

Ўзбекистон иқтисодиёти учун бу жиддий сумма ва 2022 йилда унинг қанчалик камайиши – катта савол. Илк натижалар 2022 йилнинг 1-чораги бўйича маълумотларда кўринади, тўлиқ “эффект” эса эса 2022 йилнинг 2-чораги бўйича маълумотларда акс этади. 2022 йил якунига кўра меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми учдан бир қисмга қисқарган тақдирда ҳам, бу пул ўтказмалари умумий ҳажмининг 2,7 миллиард долларга камайишига олиб келади.

Бу тахминан Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг уч йиллик қийматига тенг! Табиийки, айни вазият мамлакат иқтисодиётининг бошқа барча тармоқларига жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмининг 21 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда, бироқ, бу прогноз меҳнат муҳожирлари орасида Россиядан Ўзбекистонга қайтиш режалари бўйича сўров ўтказилгунига қадар эълон қилинган. Шу боис, ушбу сўров натижаларини, яъни, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг бугунги кайфиятини инобатга олган ҳолда мазкур баҳолов янада салбий томонга ўзгариши мумкин.

Дарвоқе, меҳнат муҳожирлари ва уларнинг яқинларига қулайлик яратиш мақсадида ҳозир Ўзбекистондаги барча банклар Россия рублини сотиб олиб, сотмоқда, чунки, Россиянинг ўзида нақд хорижий валютанинг кескин танқислиги мавжуд. Бу ҳолат муаммоларни қисман ҳал қилади, лекин буткул бартараф эта олмайди.

Давлат назорати

Нархларни тартибга солиш бўйича дастлабки чора-тадбирлар ҳукумат томонидан шакарга нисбатан  амалга оширилмоқда. Баъзи ҳудудларда ушбу маҳсулот нархи бир килограмм учун 20 минг сўмгача кўтарилган. Шунингдек, асосан, Россия Федерациясидан импорт қилинадиган гречка нархи ҳам сезиларли даражада ошди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ҳозир Россия билан савдо-сотиқда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва бунинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини камайтириш  мақсадида Осиё давлатлари, хусусан, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Хитой билан савдо алоқаларини фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Покистондан картошкадан ташқари гўшт ҳам импорт қилина бошланди.

Бу 2022 йилда Ўзбекистоннинг мева-сабзавот экспорти имкониятларини ҳам кенгайтиради, деган умиддамиз.

Хулоса шуки…

Айни пайтда Ўзбекистонда озиқ-овқат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда, бироқ, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши сабаб мамлакатда инфляция даражаси ошиши ва умумий макроиқтисодий вазиятда ушбу салбий факторлар таъсирини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, келгуси ойларда озиқ-овқат нархлари ўсишининг эҳтимоли баланд, бу эса мамлакатдаги кам таъминланган аҳолининг озиқ-овқат калорияларининг минимал тўпламига эга бўлишига салбий таъсир кўрсатади. Агар Россия ва Қозоғистондан меҳнат муҳожирларининг катта қисми ишсиз қолиб қайтиб келса, бу вазият мамлакат ички бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига талабни кучайишига, ўз навбатида, бу даромадлар камайгани ҳолда импортни ошириш заруратига олиб келади.

Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бозорларига экспорт қилиш истиқболи ҳам ноаниқдир. Чунки, ушбу мамлакатларда аҳоли даромадлари даражаси пасайиши ва миллий валюталар қадрсизланиши муаммоси мавжуд. Бу эса мамлакат фермерларининг даромади камайиши ва бу борадаги инвестиция лойиҳалари чекланишига олиб келиши мумкин.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, жаҳонда озиқ-овқат ва энергия нархлари юқорилиги, мураккаб ва қиммат логистика, савдо тўсиқлари сони ортиб бораётган вазият бир неча йил давом этиши эҳтимоли баланд. Ва бу, шубҳасиз, глобал характерга эга бўлади.

Сообщение Ўзбекистон: озиқ-овқат хавфсизлиги, валюта курси ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича таҳлил ва прогнозлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-oziq-ovqat-khavfsizligi-valyuta-kursi-va-makroiqtisodiy-barqarorlik-boyicha-tahlil-va-prognozlar/feed/ 0
Ёнғоқ, хандон писта, бодом ва фундукнинг Ўзбекистондаги нархлари шарҳи https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/yonqoq-khandon-pista-bodom-va-fundukning-ozbekistondagi-narkhlari-sharhi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/yonqoq-khandon-pista-bodom-va-fundukning-ozbekistondagi-narkhlari-sharhi/#respond Fri, 04 Feb 2022 06:30:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99069 Сўнгги йилларда Ўзбекистон ёнғоқ бизнеси катта сармоялар жалб қила бошлади, чунки, мамлакатда бу турдаги экиннинг кенг ассортиментини етиштириш учун ажойиб шароитлар мавжуд. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда етиштириладиган асосий ёнғоқ турларининг нархлари шарҳини тайёрлашди, шунингдек, уларни ўтган йилги нархлар билан солиштиришди. Қуйидаги диаграммада: 2022 йилнинг январь ойида ёнғоқ турларида улгуржи нархлар Аввало,...

Сообщение Ёнғоқ, хандон писта, бодом ва фундукнинг Ўзбекистондаги нархлари шарҳи появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ёнғоқ бизнеси катта сармоялар жалб қила бошлади, чунки, мамлакатда бу турдаги экиннинг кенг ассортиментини етиштириш учун ажойиб шароитлар мавжуд. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда етиштириладиган асосий ёнғоқ турларининг нархлари шарҳини тайёрлашди, шунингдек, уларни ўтган йилги нархлар билан солиштиришди.

Қуйидаги диаграммада: 2022 йилнинг январь ойида ёнғоқ турларида улгуржи нархлар

Аввало, шуни қайд этиш жоизки, маҳаллий етиштирилган хандон писта Ўзбекистонда энг қиммат ёнғоқ турилигича қолмоқда. Ушбу турдаги экин Ўзбекистоннинг ўрмон маҳсулотларига мансуб ёввойи ўсимлик ҳисобланади. Унинг ҳажми маданий етиштириладиган хандон пистадан кичикроқ, бироқ, мана, бир неча йиллардан буён мамлакат мазкур қиммат ёнғоқ турини саноат усулида етиштиришга ҳаракат қилмоқда ва ҳатто бу борада жуда катта режалар борлиги айтилган.

Ўзбекистонда пўстлоқли фундук нархи қимматлиги бўйича ёнғоқ турлари орасида иккинчи ўринда туради. Бу ёнғоқ тури, масалан, Грузия ёки ҳатто Россияга нисбатан анча қиммат. Ўзбекистонда  фундукнинг улгуржи нархлари Грузиядагидан уч баробар юқори, ваҳоланки фундукни Ўзбекистонда ҳам бемалол етиштирса бўлади. Бироқ, ҳозирча Ўзбекистонда фундук етиштириш бўйича ташаббуслар йўқ.

Ўзбекистонда пўстлоқли бодом бошқа мамлакатлардаги нархларга нисбатан унчалик қиммат эмас, аммо у сифати билан ҳам ажралиб туради. Бу ерда маҳаллий маҳсулотлар бор, лекин, мамлакатда йирик бодом плантациялари деярли йўқ.

Грек ёнғоғи эса энг арзон ёнғоқ тури ҳисобланади.  Ўзбекистон ушбу сегментда йирик плантациялар барпо этишни, бунда асосан, «Чандлер» навини қўллашни фаол йўлга қўя бошлади.

Ўзбекистонда 2021 йил бўйи ёнғоқ турларида нархлар қай тариқа ўзгарди?

Қуйидаги жадвалда кўриб турганингиздек, ёнғоқ нархи йил давомида сезиларли даражада ўзгарган. Бундан ташқари, икки турдаги ёнғоқ нархи кескин тушиб кетган, қолган иккитаси эса аксинча, кескин кўтарилди.

Қуйидаги диаграммада: Ўзбекистонда ёнғоқ турларида улгуржи нархларнинг ўзгариши, 2022 йилнинг январь ойида 2021 йилнинг январь ойига нисбатан, фоизда

Яна шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда ёнғоқнинг улгуржи нархлари жаҳон трендларига маълум даражада зиддир. Биринчи навбатда, грек ёнғоғи нархи 33 фоизга арзонлашгани эътиборни тортади, зеро, ушбу турдаги ёнғоқ, ҳозир жаҳон бўйича рекорд даражада қимматлаган. Ўзбекистон грек ёнғоғи экспорти бўйича жаҳонда етакчилар қаторида бўлса-да, экспорт борасида ёнғоқ ҳажми ва сифати билан боғлиқ муаммолар бор.

Хандон писта нархи эса қарийб 33 фоизга қимматлашган, аммо, бу жаҳон тенденцияларига мос келади. 2021 йилда хандон писта ҳосили АҚШ ва Туркияда паст бўлиши кутилган эди, чунки, ушбу турдаги ёнғоқ мева бериш даврийлиги билан фарқ қилади. Бироқ, Калифорниядаги қурғоқчилик муаммони янада кучайтирди (АҚШда хандон писта қандай етиштирилиши ҳақида ушбу ҳаволага қаранг).

Яхши ҳосил кутилган Эрон ҳам об-ҳаво аномалиялари туфайли хандон пистадан ҳосил ололмади. Аммо жаҳонда хандон пистага талаб ортиб бораверди.  Дарвоқе, Ўзбекистон ҳам сўнгги йилларда хандон писта импортини ошириб, уни, асосан, Эрондан сотиб олди.

Бодом нархининг ўтган йилга нисбатан 35 фоизга арзонлашгани жаҳон трендларига зиддир.  Глобал миқёсда бодом нархи бир йил аввалги жуда паст даражадан сезиларли ошди. Асосий сабаб – Калифорнияда қурғоқчилик ва сув танқислиги туфайли бодом ҳосилининг кескин камайиши (АҚШда бодом қандай етиштирилиши ва унга ишлов берилишини ушбу ҳавола орқали кўринг)дир. Дарвоқе, Ўзбекистон бодомни хориждан келтирмайди, аксинча, уни хорижга  фаол экспорт қилади.

Ўзбекистонда фундук нархининг йилига 20 фоиз арзонлашуви жаҳон бозоридаги трендларга мосдир. Жорий йил минтақада ёнғоқ ҳосили сезиларли даражада ошгани нархлар арзонлашишига олиб келди.  Ўзбекистон, одатда, Грузия ва Озарбайжондан фундук импорт қилади. Ва бу мамлакатларда унинг нархи 2021/22 йилги мавсумда пасайган.

Шунингдек, сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон бозорида ёнғоқнинг асосий турлари нархи нисбатан барқарорлигича қолганини ҳам қайд этиш жоиз. Бироқ, материалда тасвирланган трендларни ҳисобга олган ҳолда яқин келажакда баъзи ўзгаришларни кутиш мумкин.

Сообщение Ёнғоқ, хандон писта, бодом ва фундукнинг Ўзбекистондаги нархлари шарҳи появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/yonqoq-khandon-pista-bodom-va-fundukning-ozbekistondagi-narkhlari-sharhi/feed/ 0
Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида картошка нархи 2021 йил давомида қай тариқа ўзгарди? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyo-mamlakatlarida-kartoshka-narkhi-2021-yil-davomida-qay-tariqa-ozgardi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyo-mamlakatlarida-kartoshka-narkhi-2021-yil-davomida-qay-tariqa-ozgardi/#respond Thu, 20 Jan 2022 08:00:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97840 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, мавсумнинг биринчи ярмидаги оммавий импортдан сўнг минтақа картошка бозоридаги вазият барқарорлашган.  Яқин ойларда Марказий Осиё мамлакатларининг жанубий вилоятларида эртаги картошканинг йиғим-терими бошланади. Ҳозирча эса 2021 йил давомида картошка нархи қай тариқа ўзгаргани ва у ҳозир қаерда энг арзон ёки аксинча, қиммат эканлиги ҳақида оралиқ натижаларни кўрсатиш...

Сообщение Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида картошка нархи 2021 йил давомида қай тариқа ўзгарди? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, мавсумнинг биринчи ярмидаги оммавий импортдан сўнг минтақа картошка бозоридаги вазият барқарорлашган.  Яқин ойларда Марказий Осиё мамлакатларининг жанубий вилоятларида эртаги картошканинг йиғим-терими бошланади. Ҳозирча эса 2021 йил давомида картошка нархи қай тариқа ўзгаргани ва у ҳозир қаерда энг арзон ёки аксинча, қиммат эканлиги ҳақида оралиқ натижаларни кўрсатиш мумкин.

Қуйидаги диаграммадан кўриниб турибдики, Польша картошка нархининг нисбатан ўсиши бўйича етакчи бўлди. Бироқ, ўтган йили Польшада картошка билан боғлиқ вазият жуда мураккаб эди – локдаунлар ва ресторан ҳамда меҳмонхоналарнинг ёпилиши картошкадан фри тайёрловчи заводлар фаолияти тўхташига олиб келди, бу эса нархлар жуда паст даражага тушишига сабаб бўлди. Шу боис, таққослаш учун база жуда паст бўлди ва бундай кўрсаткич ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак.  Йил давомида Польшада картошка нархи кескин ўсгандек туюлса-да, у  «ковиддан аввалги» йилларнинг худди шу даврига қараганда паст даражададир.

Қуйидаги графикда: 2021 йил давомида EastFruit минтақаси мамлакатларида картошка нархининг ўзгариши, фоизда

Аммо бошқа мамлакатлар учун нархлар динамикаси ҳақиқатан ҳам айтишга арзирли. Картошка сифати билан боғлиқ муаммолар ва ҳатто Беларусга ҳам экспортнинг вақтинча имконсизлиги муаммоси мавжуд бўлиб турган Украинада нархлар ўтган йилга нисбатан 36 фоизга паст. Ва барча қўшни мамлакатларда йил давомида нархлар сезиларли даражада ошганига қарамай, шундай ҳолат содир бўлди. Беларусь минтақада нархлар ўсиши бўйича етакчи ҳисобланади – ҳозир бу ерда картошка ўртача бир йил аввалгидан 60% қимматроқ сотилмоқда.

Аммо Россия кенг кўламли импорт, жумладан, Эрондан импорт билан боғлиқ вазиятни ҳам барқарорлаштиришга муваффақ бўлди. Шу сабабли, Россия Федерациясида картошка 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача бир ярим баробар қиммат.  Ўзбекистонда бир йил давомида картошка нархи 43 фоизга ошди ва мамлакат картошка импорти бўйича йил давомидаги рекордини яна янгилади. Ўзбекистондаги вазият фонида Тожикистондаги ҳолат ҳайратланарли даражада барқарор кўринади, бу ерда картошка нархи йил давомида умуман ўзгармади ва анча арзон даражада қолди. Маҳаллий мутахассислар буни маҳаллий картошка дастлаб экспортга мўлжалланмаганлиги, шунинг учун Тожикистонда бир хил сифатли картошканинг тижорат партиясини йиғиш анча қийин экани билан изоҳлашмоқда. Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бу бозорни нархлар ошишидан ҳимоялайди. Акс ҳолда, маҳаллий картошка аллақачон Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистонга катта ҳажмда экспорт қилинар эди.

Грузия ва Молдовада картошка нархининг нисбатан кам ўсиши ҳам диққатга сазовордир.  2021/22 йилги мавсумда ҳар икки давлат  кутилмаганда картошка экспортёрига айланди, бу эса нархлар бироз ошишига имкон берди.

Аммо, агар биз мутлақ нарх даражасига эътибор қаратсак, Молдовада картошка ҳали ҳам нисбатан арзон эканлиги аён бўлади. Шубҳасиз, бу бозор иштирокчиларини мамнун қила олмайди.  Бироқ, Молдова Украинадан маҳсулотларни импорт қилиши мумкин, бу ерда нархлар ўта паст ва минтақадаги барча мамлакатлар орасида энг паст нархлар ҳисобланади.  Шунингдек, яқин атрофда Польша ҳам бор, у ерда ҳам нархлар нисбатан паст – Украинадагидан атиги икки АҚШ центига юқори.

Қуйидаги графикда: 2022 йилнинг 2-ҳафтаси якунига кўра, EastFruit минтақаси мамлакатларида картошканинг ўртача улгуржи нархлари, $/кг

Графикнинг охирида Ўзбекистон жой олган, у ерда картошка худди бир йил аввалгидек, минтақадаги энг қиммат нархларда. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида картошка нархи бўйича фарқ сезиларли даражада. Россия ва Грузия ҳам бир йил аввалги каби сабзавотлар учун нархларнинг юқори даражасига эга. Бу йил уларга Беларусь қўшилди, ушбу мамлакатда нархлар, одатда, ҳозиргидан анча паст.

Сообщение Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида картошка нархи 2021 йил давомида қай тариқа ўзгарди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyo-mamlakatlarida-kartoshka-narkhi-2021-yil-davomida-qay-tariqa-ozgardi/feed/ 0
Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/#respond Tue, 04 Jan 2022 06:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96658 EastFruit жамоаси 2021 йил қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларини Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқелик сифатида қайд этди. Топ-10 асосий воқеликларнинг батафсил тавсифини бу ерда ўқинг: 1-қисм, 2-қисм. Мазкур материалда 2021 йили Ўзбекистондаги совуқ ҳаво мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мамлакатнинг мева ва ёнғоқ экспортига...

Сообщение Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit жамоаси 2021 йил қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларини Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқелик сифатида қайд этди. Топ-10 асосий воқеликларнинг батафсил тавсифини бу ерда ўқинг: 1-қисм, 2-қисм.

Мазкур материалда 2021 йили Ўзбекистондаги совуқ ҳаво мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мамлакатнинг мева ва ёнғоқ экспортига қандай таъсир қилгани батафсил таҳлил қилинади. Ушбу шарҳдан қуйидаги мевалар бўйича вазият таҳлилини топиш мумкин: ўрик, олма, нок, гилос, шафтоли, нектарин, олхўри, хурмо, бодом, грек ёнғоғи, писта ва, албатта, хўраки узум.

Шундай қилиб, об-ҳаво аномалиялари туфайли Ўзбекистоннинг кўплаб асосий мевалари, айниқса, эртаги навлар сегментида маҳсулот етиштириш  ҳажми кескин камайди.  2021 йилда уларнинг нархи юқори бўлиб, бу экспорт ҳажмига ҳам, ички истеъмол ҳажмига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

EastFruit таҳлилчилари прогноз қилганидек, ўрик ҳосили совуқдан энг кўп зарар кўрган. 2021 йилги йиғим-терим мавсумида ўрикнинг ўртача улгуржи нархлари 6-7 баробар юқори бўлди ва 13 000 сўмдан 40 000 сўм/кг гача ўзгариб турди, 2019-2020 йилларда эса ўртача улгуржи нархлар 2000 дан 6000 сўм/кг гача бўлган.

Бундай нархлар ва ҳажмлар билан ўрикни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми кескин камайди. 2021 йилда экспорт жисмоний жиҳатдан атиги 9,5 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан қарийб олти баробар қисқарди ва охирги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди. Бунгача Ўзбекистон ўрик экспортини фаол ошириб борган, 2020 йилда мамлакат ушбу сархил мева экспорти бўйича жаҳонда Испаниядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Об-ҳаво аномалияларидан зарар кўрган мева ва ёнғоқлар рўйхатини олма, нок, шафтоли/нектарин, олхўри, хурмо, гилос, грек ёнғоғи, хандон писта ва бодом давом эттирди.

Олма: июнь ойининг учинчи ўн кунлигида (2021 йил) – эртаги олма навлари учун йиғим-терим мавсумида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йиллардаги нархлардан камида 2,5 баравар юқори бўлди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон шимолий мамлакатларга, биринчи навбатда, Россияга эртаги олма бўйича экспорт нишасини топди. Бироқ, 2021 йилда бундай нархлар билан экспорт ҳақида гапиришга ҳожат ҳам бўлмади. Яна бир омил ёзда Россияда олма нархининг кутилмаганда тушиб кетиши бўлди, чунки, минтақанинг аксарият мамлакатларида захиралар рекорд даражада юқори эди, ҳатто Туркия ва Эрон ҳам олма етказиб беришни кескин оширди.  Шу билан бирга, кўпчилик Россияда ёзда олмага талаб доим кескин камайиб кетишини унутган кўринади, зеро, бозорда мавсумий резаворлар, мева-сабзавотлар пайдо бўлади.

2021 йилнинг июнь ойи охирида EastFruit мутахассислари ушбу йилда Ўзбекистондан “ёзги” олма экспорти ўтган йилларга нисбатан кескин камайишини прогноз қилишган эди. Кейинчалик ташқи савдо статистикаси маълумотлари буни тасдиқлади: 2021 йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистондан олма экспорти ҳажми 6,0 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,8 баробар камайди ва бу сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

Ўртапишар ва кечки олма навларига келсак, уларнинг оммавий йиғим-терим мавсуми якунида, 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида EastFruit мамлакатнинг турли ҳудуларида совуқнинг олма ҳосилига таъсири ҳақида батафсил сўз юритилган мақолани эълон қилди. Умуман олганда, об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига жиддий зарар етказди. 2021 йилда олманинг ўртача улгуржи нархи 2020 ва 2019 йилги мавсумларга нисбатан камида 30 фоизга юқори бўлди.

Нок ҳосили олма ҳосилидан кўра эрта совуқдан кўпроқ зара кўрди.  Ҳатто 2021 йилнинг октябрь ойи охирида кечпишар навлар йиғим-терими мавсуми якунида ҳам нокнинг ўртача улгуржи нархи 22 000 сўм/кг бўлди, бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 38 фоиз ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан уч баробар юқори кўрсаткичдир.

2021 йилнинг ноябрь ойи бошидан 25 декабрига қадар нокнинг улгуржи нархлари яна 14 фоизга ошди ва барча рекордларни янгилади.

Ўзбекистон нокнинг нетто-импортёри бўлса-да,  мамлакат 2020 йилнинг июнь ойидан сентябрь ойигача 1,1 миллион долларлик 1,0 минг тонна маҳсулот экспорт қилган.  2021 йилнинг худди шу даврида ҳосил пастлиги ва нокнинг юқори нархлари фонида унинг экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан қарийб 3 баробар, экспорт тушуми эса 4,5 баробар қисқарди.

Шафтоли/нектарин: 2021 йил мавсумида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилги мавсумга нисбатан 2,5-3 баравар юқори эди. 2021 йилда шафтоли ва нектарин экспорти 2020 йилга нисбатан 36 фоизга камайган ҳолда 55,2 минг тоннани ташкил этди.  Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон 82,2 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилиб, ушбу маҳсулотни экспорт қилувчи мамлакатлар рейтингида жаҳонда 5-ўринни эгаллаган.

Олхўри: Ўзбекистонда 2021 йил мавсумининг аксарият қисмида олхўрининг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилги мавсумга нисбатан қарийб 3 баробар юқори бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилда мавсум ҳам қисқа бўлди – сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида улгуржи бозорда олхўри бўйича таклифлар деярли бўлмади, 2020 йилда эса бу маҳсулот ноябрь ойи ўрталарига қадар бозорда мавжуд бўлган.

Юқори нархлар ва қисқа мавсумга қарамай, сархил олхўри экспорти жисмоний жиҳатдан 2020 йилга нисбатан атиги 14 фоизга камайди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан сархил олхўри экспорти кетма-кет иккинчи йил қисқармоқда, бу эса ўз навбатида, 2021 йилги мавсумда ҳосилнинг нисбатан пастлиги –  якунланган йилда экспорт қисқаришига ягона сабаб эмаслигидан далолатдир. Қолаверса, 2020 ва 2021 йилларда ушбу маҳсулотнинг экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан ҳатто 2017 ва 2018 йиллардагидан ҳам паст бўлди. 2019 йил ҳисобга олинмаганда, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистондан олхўри экспорти динамикасида барқарор пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

Хурмо: 2018 ва 2019 йилларда икки йил кетма-кет хурмо экспорти камайганидан сўнг 2020 йили Ўзбекистон ушбу маҳсулотни рекорд ҳажмда экспорт қилди ва ҳатто жаҳондаги энг йирик хурмо экспортёрлари Топ-4 лигига кирди. Аммо 2021 йилда яна ўша муаммо – об-ҳаво аномалиялари туфайли хурмонинг оммавий йиғим-терими одатдагидан 10 кун кеч бошланиб, 2021 йилги ҳосил 2020 йилгига нисбатан паст бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилда экспортёрларнинг фермерлардан харид қилиш нархлари ўтган йилга нисбатан юқори бўлди: 2021 йилнинг октябрь ойи бошида харид нархлари ўтган йилги даражалардан қарийб 30 фоизга, октябрь ойи ўрталарига келиб эса 70 фоизга баланд эди.

Ўзбекистондан хурмо экспорти мавсуми август ойининг учинчи ўн кунлигида бошланиб, келаси йилги январь ойининг иккинчи ярмида тугайди. Лекин энг фаол фаза сентябрдан декабргача бўлган давр ҳисобланади, бу умумий экспорт ҳажмининг қарийб 98 фоизи демак.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойи бошидан декабрь ойи охирига қадар хурмо экспорти жисмоний жиҳатдан 74,6 минг тоннага етди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кам кўрсаткичдир.

Ўз-ўзидан аёнки, Испанияда хурмо ҳосилининг камайиши Ўзбекистонга ўз меваси учун қимматроқ нарх белгилаш имконини берган бўлса-да, Ўзбекистонда ҳам ҳосил кутилганидан паст  бўлди. Шунга кўра, маҳаллий истеъмолчилар ушбу анъанавий мева учун кўпроқ пул тўлашига тўғри келди, афтидан, Ўзбекистонда унинг истеъмоли камайган кўринади.

Гилос ҳосили бошқа турдаги данакли мевалар билан солиштирганда об-ҳаво аномалияларидан камроқ зарар кўрди. Аниқроғи, гилоснинг эртаги навлари, шунингдек, гилос бошқалардан кўра эртароқ пишиб етиладиган ҳудудларда ушбу меванинг ҳосили зарар кўрди.

Шу боис, 2021 йилги мавсумда гилоснинг бозорда йирик партияларини пайдо бўлиши ва бу меванинг оммавий  йиғим-терим даври ўтган йилга нисбатан 7-10 кун кечроқ ва анча юқори нархларда бошланди. Йиғим-терим мавсуми бошида гилоснинг ўртача улгуржи нархлари унинг калибрига қараб, ўтган йилги кўрсаткичдан 1,5-2 баробар юқори бўлди. Кейин, йиғим-терим мавсуми фаол фазага кирган сари нархлар кескин пасая бошлади, оммавий йиғим-терим мавсуми охирига келиб, ўртача улгуржи нархлар калибрга қараб, ўтган йилги нархларга нисбатан 10-25% паст эди. Йирик калибрли гилос нархининг пасайиш суръати кичик калибрли гилосга нисбатан юқори бўлди.

EastFruit таҳлилчилари “Ўзбекистон: сара гилос экспортга – нархи арзон, майда гилос ички бозорга – нархи қиммат” деб номланган мақолада нима сабабдан экспортбоп (йирик калибрли) гилос  нархи мавсум давомида кичик калибрли гилос нархига нисбатан анча тез пасайганини изоҳлашди.

Шундай бўлса-да, гилос данакли мевалар орасида Ўзбекистон 2021 йилда экспорт ҳажмини кескин оширган ягона мева бўлди, жисмоний жиҳатдан эса экспорт 2020 йилги 29,3 минг тонна (56,4 млн. долларлик)га нисбатан икки баробар ошиб, 60,1 минг тонна (83,1 млн. долларлик)ни ташкил этди.  Бу Ўзбекистондан гилос экспорти бўйича тарихий рекорд кўрсаткичдир. Бироқ, гилос экспорт нархи антирекордга яқин бўлди.

Грек ёнғоғи: Ўзбекистонда ёнғоқ йиғим-терими сентябрь ойи бошида бошланади. 2021 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида эса EastFruit таҳлилчилари фермерлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида ёнғоқнинг ушбу турини йиғиб олиш учун об-ҳаво аномалияларидан зарар кўришнинг дастлабки ҳисоб-китобларини ўтказишди. Фермерларнинг фикрига кўра, ёнғоқ ҳосилининг совуқдан зарари мамлакат ҳудудига қараб, 5% дан 50% гача бўлган. Ўзбекистон бўйича ўрта ҳисобда ёнғоқ ҳосили 20-30 фоизга камайган.

Ёнғоқнинг оммавий йиғим-терим мавсуми якунига кўра, пўстлоқли грек ёнғоғининг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан 30-40 фоиз юқори бўлди.

Нисбатан юқори нархларга қарамай, 2021 йил ҳосилидан ёнғоқ экспорти ўсди. Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 2,2 минг тонна (8,5 млн. долларлик) ёнғоқ экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 63 фоиз, экспорт тушуми бўйича эса 25 фоиз кўпдир.

Хандон писта: писта ҳосилига совуқдан етган зарар ёнғоқ ҳосили кўрган зарардан сезиларли даражада кўпроқ эди. Бу эса ушбу маҳсулотнинг юқори нархларида акс этди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хандон писта, асосан, мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ёввойи ҳолда ўсади. Тўғри, кейинги йилларда Ўзбекистонда маданий хандон писта етиштиришга бўлган қизиқиш муттасил ортиб бормоқда, ҳатто улкан режалар ҳам тилга олинмоқда. Қолаверса, Ўзбекистонда хандон писта етиштириш учун шароитлар деярли идеал даражада.

Мамлакатда хандон писта ҳосилини йиғиб олиш август ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, сентябрнинг учинчи ўн кунлигида тугайди. Йиғим-терим мавсуми якунига кўра, яъни, 2021 йилнинг сентябрь ойи охири ва октябрь ойи бошида хандон пистанинг ўртача улгуржи нархлари 160 минг сўм/кг ни ташкил этди. Бу 2020 ва 2019 йилларнинг шу даврига нисбатан 60 фоиз юқори кўрсаткичдир. Хандон пистанинг улгуржи нархлари 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача шу даражада сақланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Калифорния штатида хандон писта қандай етиштирилишини ушбу видеода кўришингиз мумкин.

Бодом: EastFruit мутахассислари 2021 йил март ойида кузатилган иккинчи совуқ тўлқинидан сўнг Ўзбекистон фермерлари ва боғбонлари ўртасида ўтказган сўров натижаларига кўра, бодом ҳосилининг бой берилиши мамлакат ҳудудига қараб, 30% дан 90% гача баҳоланган эди. Паст ҳосил кутилаётгани боис, Ўзбекистонда бодом нархи “осмонга кўтарилди”.  2021 йилнинг март ойи охиридан июнь ойи ўрталарига қадар пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархи икки баробар – 50 000 сўм/кг дан 100 000 сўм/кг гача ошди, бу 2020 йилнинг худди шу санасидагидан қарийб 80 фоиз юқори кўрсаткичдир. Нархлар шу даражада 20 августгача – ўртапишар бодом навларининг янги ҳосили йиғиб олиниши бошлангунга қадар сақланиб турди.

Бироқ, кейинчалик бодомнинг улгуржи нархлари туша бошлади ва бозорда барқарор пасайиш тенденцияси шаклланди. 2021 йилнинг август ойи охиридан ноябрь ойи охиригача пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархлари 2,5 баробар пасайиб, 40 000 сўм/кг га етди. Натижада, 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан декабрь ойи охиригача бодомнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиз паст бўлди.

Ҳосил бой берилиши кутилаётгани ва Ўзбекистонга ушбу маҳсулот импортининг деярли йўқлиги фонида бодом нархи бундай кескин тушиши нима билан изоҳланади?

Ўзбекистоннинг EastFruit жамоаси фикрига кўра, бунга икки сабаб бор.  Биринчидан, энг ёмон йўқотишни кутиш фақат июль ойининг охирида бошланадиган эртаги бодом навларида ўзини оқлади. Йиғим-терими август ва сентябрь ойларининг иккинчи ярмида бошланадиган ўртапишар ва кечки навларда ҳосил кутилганидан яхши бўлди.  Иккинчи сабаб – Ўзбекистонда бодом плантацияларининг кенгайтирилиши. Жорий йилда бозорга мева бера бошлаган янги бодомзорлардан маҳсулот келгани ҳам нарх-навога жиддий таъсир қилди.

Узум: ҳосилдорлик паст, лекин маҳсулот етиштириш ҳажми кўп

Ўзбекистонда қиш ойлари ва баҳорнинг дастлабки икки ҳафтасида кузатилган об-ҳаво аномалиялари узум ҳосилига жиддий таъсир кўрсатмади.

Бироқ, баҳорги ёғингарчиликнинг нисбатан камлиги, марказий зона ва жанубий вилоятларнинг айрим ҳудудларида суғориш билан боғлиқ муаммолар, ёзнинг ўтган йилларга нисбатан иссиқ ва қуруқ келиши Ўзбекистонда 2021 йилги узум ҳосилдорлиги пасайишига олиб келди.

Шунга қарамай, узумзорлар майдонларини кенгайиши ҳисобига 2021 йилда хўраки узум етиштириш ҳажми 2020 йилга нисбатан юқори бўлди. Сўнгги тўрт йилда 52 минг гектар янги узумзорлар барпо этилди.  2021 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилмоқда.  Натижада, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда узумнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилга нисбатан 25 фоиз арзонроқ бўлди.

Экспорт мавсуми қизғин паллада Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари Россия бозорида хўраки узумнинг  катта ҳажмдаги таклифларга дуч келишгани ажабланарли эмас. Август ойи охири ва сентябрь ойи бошида Москванинг энг йирик мева-сабзавот улгуржи бозори – “Фуд Сити” том маънода Ўзбекистон узумига тўлиб кетди ва унинг нархи ниҳоятда паст бўлди. Бу табиий ҳол, чунки, кейинги йилларда Туркия, Ҳиндистон, Молдова, Арманистон, Эрон ва Озарбайжон каби рақобатдош давлатлардан узум етказиб бериш ҳажми ортиб бормоқда. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти замонавий ва чакана савдо учун қулай қадоқдаги навларни таклиф қиляпти.

Ўзбекистонда етиштирилаётган узум навларининг ташқи бозордаги рақобатбардошлиги масаласига, жумладан, янги ташқи бозорларини очиш имкониятларига келсак, EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, бу масалада истиқболлар у қадар қувонарли эмас. 2021 йилнинг май ойида эълон қилинган Ўзбекистонда энг оммабоп хўраки узум навлари рейтинги таҳлил қилинган материал фермерлар ва экспортерлар орасида жиддий муҳокамага сабаб бўлди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда хўраки узумнинг энг йирик экспортёри бўлиб, ушбу маҳсулотни экспорт қилувчи жаҳоннинг энг йирик Топ-15  мамлакатлари қаторидан жой олган. Бундан ташқари, узум Ўзбекистон мева-сабзавот тармоғидаги асосий экспорт позицияси ҳисобланади, айниқса, майиз экспортини ҳам ҳисобга олсак. Афсуски, ўзбек узумининг экспорти фақат постсовет ҳудудидаги мамлакатлар билан чекланган – Ўзбекистондаги хўраки узумнинг деярли бутун экспорт ҳажмини уч давлат: Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон сотиб олади.

Давлат раҳбари 2021 йилнинг июль ойида узумчилик ва узумни саноатда қайта ишлашни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг 44 та ҳудудида янги экспортбоп плантациялар ташкил этиш вазифасини қўйган эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун бюджетдан қўшимча субсидия ва компенсациялар ажратиш, узумчиликда фойдаланиладиган техника ва технологиялар олиб кирилишини рағбатлантириш, солиқ имтиёзларини бериш, узумзорлар барпо этишни молиялаштириш учун банк ресурсларидан $100 млн.  миқдорида маблағ ажратиш, хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги серҳосил, уруғсиз, совуқ ва касалликларга чидамли узум навларини яратиш кўзда тутилган.

2021 йилда экспорт ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлар бўйича ўсиш суръатига кўра, хўраки узум сархил мева сегментида гилосдан кейин 2-ўринни эгаллади. 2021 йилнинг июнь-декабрь ойларида (Ўзбекистондан хўраки узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади) Ўзбекистон жами 213,6 минг тонна (145,7 млн долларлик) хўраки узум экспорт қилди. 2020 йилнинг шу даврига нисбатан узум экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 63 фоизга, экспорт тушуми эса 16 фоизга ошди.

Жисмоний ҳажм ва тушум ўсишидаги бундай жиддий фарқ 2021 йилда Ўзбекистон хўраки узумини ташқи бозорларга жўнатиш нархи 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30 фоиз арзонлашгани билан изоҳланади. 2021 йилда логистика харажатлари кескин ошганини инобатга олсак, узум етиштирувчиларнинг бундай экспортдан тушган даромади янада камайди, деб тахмин қилиш мумкин.  Бу эса ўз навбатида, бутун узумчилик тармоғини модернизация қилиш зарурлигини англатади, хусусан, навларни алмаштиришдан тортиб, ишлов бериш, совутиш, қадоқлаш ва логистика таъминотини такомиллаштиришгача бўлган жараёнларни қамраб олган ҳолда.

Сообщение Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/feed/ 0
Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-2-qism/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-2-qism/#respond Thu, 30 Dec 2021 10:03:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96437 Бу Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқеликларга бағишланган мақоланинг давоми, унинг 1-қисмини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин. Қиммат резаворлар ва ушбу йўналишдаги бизнесда амалга оширилмаган имкониятлар Якунига етаётган йил  қулупнай ва малинанинг юқори нархлари билан ҳам ёдда қолди. Қулупнай улгуржи бозорларда тахминан 20 апрелдан ўртача 60 минг сўм/кг нархда пайдо...

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқеликларга бағишланган мақоланинг давоми, унинг 1-қисмини қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

  1. Қиммат резаворлар ва ушбу йўналишдаги бизнесда амалга оширилмаган имкониятлар

Якунига етаётган йил  қулупнай ва малинанинг юқори нархлари билан ҳам ёдда қолди. Қулупнай улгуржи бозорларда тахминан 20 апрелдан ўртача 60 минг сўм/кг нархда пайдо бўлди, бу ўтган йилнинг худди шу санасидаги нархдан 3 баробар юқори кўрсаткичдир. Икки ҳафтадан сўнг улгуржи нархлар 25 000 сўм/кг гача тушди, бироқ, бу нарх ҳам 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2 баробар юқори бўлди.  Қулупнай мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида якунланди ва ўша пайтга келиб, улгуржи нархлар атиги 20 минг сўм/кг гача тушди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз қимматроқ кўрсаткичдир.

Ўзбекистоннинг улгуржи бозорларида биринчи йирик партиядаги малиналар июнь ойи бошида пайдо бўлди ва мавсум ноябрь ойининг ўрталарида якунланди. Ўртача улгуржи нархлар 21 000 – 55 000 сўм/кг оралиғида ўзгариб турди. Бутун 2021 йилги мавсумда ўртача улгуржи нархларнинг ўтган йилги даражадан фарқи анча сезиларли бўлди: улгуржи нархлар 2020 йилга нисбатан 20-65 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 2-3 баробар юқори эди. Бироқ, нархларнинг бундай кўтарилиши, малина, асосан, музлатилган ҳолда сотиладиган жаҳон бозорида нархларнинг юқори даражада ошиши билан солиштирилганда жуда оддий эди.

Бундай юқори нархлар фонида 2021 йилда Ўзбекистон илк бор Тожикистондан малина импорт қила бошлади ва бу резаворнинг қўшни мамлакатдаги нархини ошишига олиб келди.

Бироқ, юқори нархларга қарамай, 2021 йилда Россия бозорига Ўзбекистондан музлатилган малинанинг биринчи тарихий экспорти амалга оширилди. 2021 йилнинг биргина август-сентябрь ойларида Ўзбекистон Россияга жами 83 тонна музлатилган малина экспорт қилди.

Ўзбекистон қулай иқлим шароити ва арзон ишчи кучи мавжудлигига қарамай, резавор бизнесидаги имкониятларни амалда эътиборсиз қолдираётгани EastFruit таҳлилчилари томонидан бир неча бор қайд этилган. Аммо мамлакатда вазият ўзгара бошлаганга ўхшайди: 2021 йил кузида Фарғона вилоятининг Фарғона туманида янги малина плантацияларини барпо этиш бўйича ишлар бошланди. Уларнинг умумий майдони 300 гектарни ташкил этади.

Умид қиламизки, қулупнай ва малинанинг юқори нархлари жаҳон мева-сабзавот бозорининг энг даромадли ва тез ривожланаётган ушбу сегментига эътибор бермаётган ўзбекистонлик инвесторлар учун ўзига хос сигнал бўлади.

  1. Мева-сабзавот экспортининг янги трендлари

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларининг халқаро савдосидаги жуда муҳим ва узоқ кутилган тенденцияни қайд этишди – 2021 йилда музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан икки баробардан зиёдроқ ошди.  Бундан ташқари, музлатилган мевалар экспорти таркибида юқорироқ нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 9,3 миллион долларлик 12,1 минг тонна музлатилган сабзавот экспорт қилган. Бу 2020 йилга нисбатан жисмоний жиҳатдан 2 баробар, экспорт тушумлари бўйича эса 2,3 баробар кўп кўрсаткичдир.

Музлатилган меваларга келсак, ушбу тоифадаги маҳсулотлар экспорти ҳажми 7,6 миллион долларлик 5,8 минг тоннани ташкил этди, бу эса ўтган йилга нисбатан жисмоний жиҳатдан 2,1 баробар, тушум миқдори бўйича эса 2020 йилги кўрсаткичлардан 2,5 баробар кўпдир.

EastFruit 2021 йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти структураси ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистон 2021 йилда ерёнғоқ экспортини ҳам кескин оширди. Жисмоний жиҳатдан ушбу маҳсулот экспорти 2020 йилдаги кўрсаткичдан 67 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 2 баробар ошди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 23 миллион долларлик 21,7 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. Шу билан бирга, Ўзбекистондан ерёнғоқ экспортининг энг катта ўсиши Хитой йўналишида кузатилмоқда. 2020 йилгача Хитой бозорига бу маҳсулот етказиб берилмаган бўлса-да, 2020 йили 400 тонна экспорт қилинган, 2021 йилда Ўзбекистон бу мамлакатга ерёнғоқ экспортини 2020 йилга нисбатан 5,5 баробар оширди!  Ва Хитойга ерёнғоқ етказиб беришнинг ўсиш салоҳияти ҳақиқатан ҳам жуда юқори. Асосий импортёр давлатлар бўйича ерёнғоқ экспорти структураси ҳақида 2021 йилнинг 17 декабрида эълон қилинган EastFruit материалини ўқинг.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон фермерлари анор плантацияларини фаол равишда кенгайтирмоқда. EastFruit  мутахассисларининг фикрича, янги плантациялар барпо этиш режаларидан келиб чиққан ҳолда ва мавжудларини ҳисобга олиб, яқин 5-10 йил ичида республикада  йиллик анор етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етиши мумкин. Шубҳасиз, ички бозор бундай ҳажмдаги анорни “ҳазм қила олмайди” ва бу билан маҳсулот экспортини кўпайтириш мўлжал қилинмоқда.

Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, ўзбек анори экспортини кўпайтириш борасида сезиларли муваффақиятларга эришилди – кетма-кет иккинчи йилдирки, ташқи бозорларга янги ҳосил анорларини жўнатиш ҳажми ортиб бормоқда.  Ўзбекистондан анор экспорт қилиш мавсуми август ойида бошланади (эртаги навлар ҳосилини йиғиш июль ойи охирида бошланади) ва келгуси йилнинг февраль-март ойларида тугайди. Шундай қилиб, 2021/2022 йилги мавсумнинг катта қисми ортда қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг август-декабрь ойларида Ўзбекистон 10,9 миллион долларлик 14,7 минг тонна анор экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга, 2019 йилнинг август-декабрига нисбатан 50 фоизга кўпдир.

2021 йилнинг март ойи охирида EastFruit таҳлилчилари мамлакат мева-сабзавот секторидаги янги стратегик устувор йўналиш – анор етиштиришни кўпайтиришнинг ижобий ва салбий томонларини батафсил таҳлил қилишди.  Ушбу материал Хитой оммавий ахборот воситаларида фаол тилга олинди, чунки, бу мамлакат жаҳондаги энг йирик анор импортёри ҳисобланади.  Гонконг билан биргаликда Хитой йилига 1 миллиард доллардан ортиқ қийматда анор импорт қилади.

  1. Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиши

2021 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўп банан импорт қилди.  Боз устига, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ушбу маҳсулот импорти ҳажми ўтган 2020 йилдаги йиллик импорт ҳажмидан қарийб 2 баробар юқори ва 2019 йилга нисбатан 64 фоиз кўп бўлган.

EastFruit таҳлилчилари 2021 йилда Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиш тренди давом этиши ва бундай катта ўсишнинг уч сабабини кўрсатмоқда:

Биринчидан, миш-мишларнинг таъсири (коронавирус пандемияси бошланганда бананлар  ҳақидаги асоссиз миш-мишлар), эҳтимол, 2021 йилга йўққа чиққан кўринади.

Иккинчидан, 2021 йилда кузатилган об-ҳаво аномалиялари туфайли кўп турдаги данакли мевалар ва умуман, мева-сабзавотларнинг  нархлари нисбатан юқори бўлди. Ўрик, гилос (камида мавсумнинг биринчи ярмидаги), олманинг эртаги ва ўртапишар навлари ҳамда нок (бутун мавсум давомидаги) билан солиштирилса, 2021 йилда банан нисбатан арзон мева бўлди.

Учинчи сабаб – мамлакатдаги банан савдосига жуда муҳим таъсир кўрсатувчи супермаркетлар тармоғининг кенгайишидир. Супермаркетлар учун банан жуда қулай маҳсулотдир, чунки, уни бутун йил давомида тўғридан-тўғри импорт қилиш ва ҳажми юқори бўлганлиги сабабли бозорлардаги сотувчилардан кўра арзонроқ сотувга қўйиш мумкин. Шундай экан, банан Ўзбекистон супермаркетларида энг кўп сотиладиган мева ҳисобланади. Шунга кўра, мамлакатда супермаркетлар тармоғи дўконлари сони ортган сари банан истеъмоли ҳам ортади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бананни ўта кам истеъмол қиладиган давлатлар қаторига кирар эди.  2019 йил охирига келиб, Ўзбекистон аҳолиси киши бошига ўртача ҳисобда атиги 700 грамм ёки йилига беш дона банан истеъмол қилган. Жаҳон мамлакатлари ва хусусан, бизнинг минтақамизда банан истеъмолининг батафсил таҳлилини бу ердан топишингиз мумкин.  2021 йил охирида Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин нисбий ошганига қарамай, унинг ушбу жаҳон рейтингидаги ўрни у қадар ўзгармайди.

  1. Мева-сабзавот секторини кенг кўламда имтиёзли молиялаштириш, субсидиялар ва ушбу тармоқни ривожлантиришнинг янги тизими

EastFruit 2021 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматининг мева-сабзавот  етиштирувчиларни рағбатлантириш, ушбу соҳани субсидиялар, имтиёзли молиялаштириш ва янги механизмлар жорий этиш билан қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларини мунтазам ёритиб борди.  2021 йилда иқтисодиётнинг мева-сабзавот секторини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий ташаббусларни қуйида санаб ўтамиз.

EastFruit 2021 йилнинг июнь ойи бошида Ўзбекистон ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий иссиқхоналар ташкил этилиши ҳақида ёзган эди.  Ўзбекистонда иссиқхоначилик билан шуғулланиш истагидаги ташаббускор аҳоли учун унумдорлиги паст ерларда уй-жой ва иссиқхона мажмуалари барпо этилади. Бундай уй-жой ва иссиқхона мажмуаларининг ҳар бири камида 20 сотих майдонга эга бўлади. Ушбу ҳамкорлик доирасида давлат мажмуалар учун ер ажратиб, уй-жой ва иссиқхона мажмуаларига коммуникация тармоқлари (газ, сув, электр, ички йўллар) ётқизилишини таъминлайди ва имтиёзлар беради.

2021 йилнинг август ойи охирида давлат томонидан замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун жами 100 миллион доллар ажратилиши маълум бўлди. Бироқ, шу билан бирга, мамлакат иссиқхона саноатида газдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда, шунинг учун иссиқхона эгалари вақти-вақти билан атроф-муҳитни ифлослантиришга мажбур бўлмоқда, бу эса аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатяпти. Шу боис, саноатдаги ушбу долзарб муаммога қандайдир ечимлар топилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

2021 йилнинг октябрь ойи охирида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилишининг аниқ чора-тадбирлари эълон қилинди. Уларни амалга ошириш 2022 йил бошидан кўзда тутилган.  Имтиёзли молиялаштириш, сабзавот ва мевалар ҳосилини об-ҳаво таъсиридан суғурталаш, қишлоқ хўжалиги техникасини модернизациялаш учун субсидиялар, асбоб-ускуналар ҳамда уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари импортида имтиёзлар, шунингдек, касалликларга чидамли янги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун имтиёзлар шулар жумласидандир.

2021 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида маълум бўлдики, Ўзбекистон 2022 йилда мева-сабзавотчилик саноатини қўллаб-қувватлаш учун салкам 400 миллион доллар йўналтиради.

2021 йилнинг 24 ноябрида Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришнинг янги тизими жорий этилиши эълон қилинган бўлиб, унинг асоси кластерлар ролини кучайтириш, кооперациянинг янги механизмларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи корхоналарни молиялаштириш ва агрохизматлар кўламини  кенгайтириш бўлади.  Хусусан, 2022–2025 йилларда пахта ва ғалладан бўшаган 200 минг гектар паст рентабелли экин майдонларини босқичма-босқич захирага қайтариш амалга оширилади. Шундан 2022 йилда аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун 80 минг гектар ер майдони бериш режалаштирилган. Бу хусусда батафсил EastFruit 2021 йилнинг 1 декабрь ва 18 декабрида эълон қилган материалларда ўқинг.

Шуни таъкидлашни истардикки, ушбу қарорларнинг аксарияти мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмини оширишга қаратилган. Шу билан бирга, мамлакатимизда етиштирилаётган меваларнинг нав таркибини модернизациялаш ва такомиллаштириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда албатта, уларни маркетинги самарадорлигини ошириш каби масалаларни ҳал қилиш бўйича ташаббусларни ҳам кутиб қоламиз. Зеро, экин майдонларининг ўсишда давом этиши фонида Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар экспорти кетма-кет икки йилдан буён пасайиб бораётгани каби хавотирли тенденцияга бир неча бор эътибор қаратдик.

  1. Чакана савдо бозорида янги иштирокчилар

2021 йил хорижий супермаркетлар тармоғининг Ўзбекистон бозорига фаол экспансияси билан ёдда қолди. Бу йил Ўзбекистонга иккита хорижий ритейлер кириб келди – Қозоғистоннинг энг йирик чакана савдо тармоғи Маgnum Cash&Carry ва Россиянинг «Доброцен» дискаунтерлар тармоғи.  Ҳар икки ритейлернинг Ўзбекистондаги илк дўконлари шу йилнинг сўнгги ойида очилди.

Маgnum – Ўзбекистонда

Қозоғистоннинг Маgnum Cash&Carry тармоғи қарийб икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди ва ушбу мамлакатнинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари, маҳаллий ўзига хосликларни синчковлик билан ўрганди. Ниҳоят, 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Ўзбекистондаги биринчи Маgnum гипермаркети очилди. Унинг савдо майдонида (5000 м. кв) Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ассортиментидан озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё воситаларидан тортиб, ноозиқ-овқат маҳсулотларигача бўлган 20 мингта товар намойиш этилди. Маgnum сархил сабзавот ва мевалар тоифасига алоҳида эътибор қаратади. Ассортиментда ҳатто Бразилия, Италия, Хитой, Колумбия, АҚШ, Туркия каби мамлакатларнинг мева-сабзавотлари ва албатта, маҳаллий мева- сабзавотлар мавжуд.

Орадан бир ҳафта ўтиб, 2021 йилнинг 18 декабрида Тошкентнинг бошқа туманида иккинчи Маgnum дўкони очилди.

Қозоғистон ритейлери Ўзбекистондаги ривожланишнинг биринчи йилида қарийб 20 миллион доллар сармоя киритишни ва келгуси 2022 йилда яна иккита гипермаркет ва бир нечта супермаркетлар очишни режалаштирмоқда.

Маgnum Cash & Carry Қозоғистоннинг энг йирик чакана савдо тармоғидир.  Унинг биринчи дўкони 2007 йили Олмаотада очилган.  2021 йил охирига қадар компания Қозоғистоннинг 11 шаҳридаги дўконлар сонини 197 тага етказишни режалаштирган.  Тармоқнинг умумий савдо майдони 220 минг метр квадратни ташкил қилади – ўрта ҳисобда бу кўрсаткич йилдан-йилга 30% га ўсиб бормоқда. Тармоқ тўрт форматда ишлайди – express, daily, супермаркет ва гипермаркет, ассортимент – мавсумийлик ҳисобга олинган ҳолда 35-40 минг SKU.

 «Доброцен» – бир ой ичида 4 дўкон

2021 йилнинг 18 декабрь куни Россиянинг “Доброцен” чакана савдо тармоғи Ўзбекистондаги биринчи дўконини Бухорода очди, унда 1500 дан ортиқ номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё воситалари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. 2021 йилнинг 25 декабрь куни «Доброцен» тармоғи Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари – Тошкент, Қарши ва Марғилонда яна учта дўконини очди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда «Доброцен» дўконлари сони 4 тага етди.

2021 йилнинг август ойи ҳолатига кўра, Россиянинг «Доброцен» чакана савдо тармоғи 400 та дўконга эга эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи Ўзбекистондан ташқари фақат икки давлатда мавжуд: 2019 йили у Беларусда, 2021 йилнинг апрель ойи охирида эса Қозоғистонда биринчи дўконини очган.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти – бу савдо майдони ва омборга бўлинмасдан, товарларни пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетларда тақдим қилиш билан дўкон-омбор форматида ишлаш. Ритейлернинг ассортименти арзон нархлардаги юқори сифатли озиқ-овқат ҳамда кундалик уй-рўзғор буюмларининг 1200 га яқин номларини ўз ичига олади.

Бонус – Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесининг даромадли инвестицион нишалари

Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги глобал трендларга нисбатан камроқ эътибор қаратишда давом этиб, анъанавий экинларнинг анъанавий навларига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу қулай, бироқ, бошқа томондан, ўзга давлатлар бундан яхши даромад олайтган бир пайтда Ўзбекистон ушбу имкониятларни бой бериб қўймоқда. Айтганча, Ўзбекистон учун замонавий ва сотиш нархи юқори бўлган товарларга таяниш ниҳоятда муҳим, чунки, мамлакат асосий савдо бозорларидан узоқда жойлашган ва денгиз портларига чиқиш имкониятлари чекланган, шу боис, мазкур мамлакат учун чет давлатларга товар транспортировкаси рақобатчиларга нисбатан қимматроққа тушади.

Ўзбекистон ўз фойдасини олиши мумкин бўлса-да, қўлдан бой бераётган ўша даромадли нишаларнинг ўзига хос рейтингини келтирмоқчимиз.

Голубика – энг қиммат ва трендли резавор бўлиб (дарвоқе, Ўзбекистонга уни импорт ҳажми ошиб бормоқда), мамлакатга ушбу резавор экспортидан юзлаб миллион доллар даромад келтириши мумкин. Мисол учун, Перу голубика экспортидан йилига 1 миллиард доллар ишлайди. Бу хусусда батафсил маълумотни мана бу ерда ўқинг.

Ёнғоқ: писта, бодом, фундук, грек ёнғоғи – Ўзбекистонда ушбу турдаги экинларнинг кўп навларини етиштириш учун жуда қулай иқлим шароитлар мавжуд, аммо бу имкониятлардан амалда етарлича фойдаланилмаяпти.  Мисол учун, АҚШнинг худди шундай иқлимли Калифорния штатида ёнғоқ етиштирувчилар ҳар йили тахминан 9 миллиард долларлик ёнғоқ экспорт қилади! АҚШдаги ички ёнғоқ бозори ҳам катта эканлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон ёнғоқдан қанча даромад олиши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкин. Дарвоқе, АҚШдан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда ишчи кучи билан боғлиқ муаммолар йўқ!  Бизнинг YouTube каналимизда “Ёнғоқлар” плейлисти мавжуд бўлиб, унда АҚШ ва Грузияда ёнғоқнинг турли навларини етиштириш, ҳосилни йиғиб олиш ва қайта ишлаш бўйича кўплаб видеолар, шунингдек, ёнғоқ етиштириш бўйича жаҳондаги етакчи мутахассисларнинг видеотақдимотлари бор.

Резаворлар: Ўзбекистон иқлим зонаси ва иссиқхона технологияларидан самарали фойдаланиш эвазига қулупнай, малина, маймунжон ва бошқа анъанавий резаворларни деярли бутун йил давомида экспорт қилиши мумкин. Ушбу резаворлар соғлом овқатланиш трендларининг энг юқори чўққисида ва улар рўйхати тобора кенгайиб бормоқда. Резавор музлатиш сегменти ҳам катта суръатлар билан ўсиб боряпти. Испания резаворлар экспортидан йилига 1,5 миллиард доллар, Польша тахминан 700 миллион доллар даромад олади. Ажойиб иқлимга эга ва арзон ишчи кучи мавжуд Ўзбекистон эса бундан деярли ҳеч қандай фойда кўрмаяпти. Ҳатто Тожикистонда ҳам бу сегмент тезроқ ва муваффақиятлироқ ривожланмоқда. Шунинг учун бу борада ҳам кўплаб имкониятлар мавжуд.

Киви. Ушбу мева етиштириладиган мамлакатларда у фермерлар учун энг даромадли экинлардан биридир. Мисол учун, Италияда кўплаб фермерлар узумзорларни илдизи билан юлиб ташлаб, уларнинг ўрнига киви  экишмоқда. Жаҳон киви савдоси юқори суръатларда ўсиб боряпти. Минтақадаги мамлакатлардан Грузия бу соҳани ривожлантиришда энг муваффақиятли ҳисобланади, у ҳатто кивини Японияга экспорт қиляпти – жаҳондаги энг қиммат ва талабчан бозор!  Ўзбекистонда ҳам киви  ўсади, лекин, афсуски, саноат плантациялари деярли йўқ. Биз бир боғбон тажрибасидан Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ушбу мақолада ёзган эдик.

Авокадо – жаҳон боғдорчилик савдосининг энг юқори суръатларда ривожланаётган сегментидир. Ушбу мева дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда жуда муваффақиятли етиштирилиши мумкин.  Мексика авокадо экспортидан йилига тахминан 3 миллиард доллар даромад олади. Грузияда эса биринчи тижорат авокадосининг плантацияси ташкил этилган. Минтақавий авокадо бозори таҳлилини бу ерда ўқишингиз мумкин.

Сарсабил – бу маҳсулот ҳам соғлом овқатланиш трендида мавжуд. Бутун жаҳонда, шу жумладан, Россияда унга талаб тез ўсиб бормоқда. Ўзбекистон иқлим қулайликларини ҳисобга олсак, бундан фойдаланиши мумкин. Ўзбекистоннинг сарсабил етиштириш имкониятлари ҳақида биз ушбу мақолада батафсил ёзганмиз.

Дарҳақиқат, мева-сабзавот бизнесининг Ўзбекистон учун анъанавий тармоқларида ҳам кўплаб нишалар мавжуд. Масалан, тўғри совутилган, қадоқланган ва Хитойга етказиб берилган бир хил сифатли йирик гилос анъанавий усулда етиштирилган ва Россия бозорига экспорт қилинадиган гилосдан бир неча баробар кўпроқ даромад келтириши мумкин.  Айтганча, “Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиялари” ва “Ўзбекистонда гилоснинг ультразамонавий технологиялари” номли иккита видеомизни томоша қилиб, ушбу ёндашувларни солиштиришингиз мумкин.

Шундай ўхшашликларни бошқа сегментларда ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистон экспорт тушумлари ўсиши ва ушбу соҳа билан шуғулланаётган ҳар бир кишининг фаровонлигини таъминлаш учун замонавий ва қиммат маҳсулотларга, шунингдек, уларнинг юқори сифатига эътибор қарата бошлайди, деб умид қиламиз.

Агар биз муҳим трендларнинг бирортасини ёддан чиқарган бўлсак, ушбу материалга шарҳларда қўшимчалар киритсангиз миннатдор бўламиз.

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (2-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-2-qism/feed/ 0
Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (1-қисм) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-1-qism/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-1-qism/#respond Thu, 30 Dec 2021 09:50:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96373 Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси иштирокчилари 2021 йилни қайси воқеалари билан эслаб қолишди ва умуман, бу йилги қандай муҳим воқеаларни қайд этиш мумкин? Ўтган йил каби бу йил ҳам мамлакатимиз мева-сабзавот сектори, айниқса, шу йўналишдаги бизнес учун оғир кечди.  Қиш фаслидаги об-ҳаво аномалиялари ва эрта баҳор совуқлари кўплаб данакли мевалар ҳосилига жиддий...

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (1-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси иштирокчилари 2021 йилни қайси воқеалари билан эслаб қолишди ва умуман, бу йилги қандай муҳим воқеаларни қайд этиш мумкин?

Ўтган йил каби бу йил ҳам мамлакатимиз мева-сабзавот сектори, айниқса, шу йўналишдаги бизнес учун оғир кечди.  Қиш фаслидаги об-ҳаво аномалиялари ва эрта баҳор совуқлари кўплаб данакли мевалар ҳосилига жиддий зарар етказди.  Натижада, ушбу меваларнинг нархи юқори бўлиб, экспорт ҳажми ва ички истеъмол пасайишига олиб келди.

Сабзавот етиштирувчиларнинг эса шикоят қилишларига ҳеч бир асос йўқ: «олтин» сабзи, қиммат карам ва лавлаги ҳамда пиёз экспорти ҳажмининг ўсиши яхши даромад орттиришга ёрдам берди. Шунингдек, Ўзбекистонга картошка импортининг рекорд ҳажми ҳам жаҳондаги етакчи картошка экспортерлари эътиборини ўзига тортди.

Бундан ташқари, биз мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда янги қизиқарли тенденциялар, мамлакат мева-сабзавот саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли дастур қабул қилингани, иссиқхона бизнесининг давомли муаммолари ва Ўзбекистон бозорига хорижий чакана савдо корхоналарининг фаол экспансиясини қайд этдик.  Қолаверса, нишали экинлар ва янги имкониятларни ҳам унутмаймиз, айниқса, резаворларнинг рекорд даражадаги юқори нархлари фонида!

Материал катта ҳажмга эга бўлгани сабабли, EastFruit мутахассислари уни икки қисмга бўлиб эълон қилишмоқда. Биринчи қисмда Топ-5 асосий воқеалар, иккинчисида эса яна бешта муҳим вазият ҳамда охиригача ўқиганлар учун бонус! Шундай қилиб, келинг, асосийсидан бошлай қолайлик.

1.Қиш фасли ва эрта баҳордаги об-ҳаво аномалиялари

Шубҳасиз, айнан об-ҳаво аномалиялари ўзбекистонлик сабзавот, мева ва ёнғоқ етиштирувчилар ҳамда мева-сабзавотларни сотиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчилар фаолияти, энг муҳими, истеъмолчилар учун бош мавзуга айланди.

2021 йилнинг илк ойидан бошлаб, об-ҳаво Ўзбекистон боғбонлари учун кутилмаган ҳодисалар, нохуш сюрпризларни тақдим эта бошлади.  Январь ойи охиридаги йилнинг шу даври учун  аномал иссиқ саналган об-ҳаво табиат жуда эрта уйғонишига олиб келди – февраль ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида Ўзбекистоннинг жанубий қисми ҳамда марказий зонасида бодом, ўрик, гилос гуллади. Бу об-ҳавонинг биринчи нохуш сюрпризи бўлди ва бундай аномал исиш календарь баҳорининг бошида кескин совуқ ёки музлама эҳтимолини оширди.

Кейинги сюрприз узоқ куттирмади, февраль ойи охирида боғбонларнинг хавотири реал ҳаётга кўчди – совуқ антициклон Волга минтақасидан етиб келди. Данакли мева дарахтларининг айни гуллаш даври (15-20-февраль)да Ўзбекистон пойтахтида ҳаво ҳарорати кундузи +26, кечаси +18 бўлди. Бироқ бор-йўғи бир ҳафтадан сўнг ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида -5 даражага тушиб кетди,  кечаси эса -9 даража совуқ қайд этилди. Шундай об-ҳаво 2-3 кун давом этди ва бу дарахтлардаги гулларни нобуд қилиш учун етарли бўлди. EastFruit мамлакатнинг турли ҳудудларидан кўп йиллик тажрибага эга бир қатор боғбонлар ва фермерлар ўртасида кичик сўров ўтказиб,  бу совуқлардан кўрилган зарарнинг дастлабки ҳисоб-китобларини эълон қилди.

Учинчи сюрприз ва иккинчи совуқ февраль ойи охиридаги биринчи совуқдан кейинги икки ҳафталик исишдан сўнг «келди». 13 март куни шимолдан янги совуқ циклони етиб келди.  14 март куниёқ Фарғона водийсидан ташқари бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайди.  Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида ёққан қор ва кучли шамол электр узатгичларнинг узилишига олиб келди. Оқибатда, республикамизнинг марказий ва ўрта зонасидаги данакли мевалар ҳосили яна иккинчи аёзга учради.  EastFruitнинг Ўзбекистон жамоаси яна бир бор сўров ўтказиб, данакли мева ва бодом ҳосилига келгусида етадиган зарарни баҳолади. Бу сафар барча ҳудудлар қамраб олиниб, Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 30 нафардан зиёд боғбон ва фермерлар билан суҳбат ўтказилди, ушбу ҳудудларнинг умумий улуши республикада етиштириладиган жами мева ва резаворларнинг 95 фоизини ташкил қилади. Ўрик, гилос, шафтоли, олхўри ва бодом ҳосилининг республика ҳудудлари бўйича бой берилишига оид ҳисоб-китоблар 2021 йилнинг март ойи охирида эълон қилинди.

Айтганча, совуқдан кейин боғбонлар аёздан ҳимоялаш борасидаги жаҳон тажрибаси ҳақида маълумот беришимизни сўраб бизга мурожаат қила бошлашди. Шунинг учун биз “Қандай қилиб боғ ва токзорни совуқ уришидан сақлаш мумкин? Ҳимоя усуллари, уларнинг самарадорлиги, нархи ва фойдаланиш имконияти” деб номланган катта ҳажмли материал тайёрладик ва ҳатто ушбу воситаларнинг етказиб берувчиларини топдик.

2. Ўзбекистонга картошка импорти илк бор ярим миллион тоннадан ошди

2021 йилнинг январь ойи бошидан 20 декабрига қадар Ўзбекистон 516,2 минг тонна картошка импорт қилди, бу бутун 2020 йилда импорт қилинган ҳажмдан 23 фоизга кўпдир. Аввалги рекорд ўтган йили қайд этилган: EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга истеъмол картошкаси импорти 421 минг тоннани ташкил қилган.

Сўнгги бир неча йил ичида картошка Ўзбекистон мева-сабзавот секторида асосий импорт маҳсулотига айланди. 2016 йилгача картошканинг йиллик импорти ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда ушбу маҳсулотнинг импорт ҳажми 194 минг тоннани ташкил этди.  Шунга кўра, 2017 йилдан 2021 йилгача импорт ҳажми 2,7 баробар ошди.

Дарвоқе, 2021 йилда картошканинг шу даражадаги юқори импортини ютуқ деб ҳисоблаш мумкин, чунки, Россияда картошка етиштириш кескин камайиши ва бошқа бир қатор сабаблар фонида Ўзбекистон, ҳақиқатан ҳам, картошка тақчиллиги муаммосига дуч келиши мумкин эди. Бироқ, ҳозирги вақтда вазиятни назорат остида деб ҳисоблаш мумкин ва нархни барқарорлаштиришга эришилди. Тўғри, нархлар  2021 йилнинг шу даврига нисбатан 56 фоизга юқори.

Картошка импорти ҳажмини камайтириш учун мамлакат келгуси йили картошка экиладиган майдонларни кескин оширишни режалаштирмоқда.  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда 122 минг гектар ерга картошка экиш режалаштирилган, бу 2021 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир. Қишлоқ хўжалиги ерларига турли экин турларини жойлаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори билан 2021 йилда картошка экиш учун 86,5 минг гектар майдон ажратилиши режалаштирилган эди.

Бироқ, бу режалар амалга ошмаслиги эҳтимоли баланд. Буларнинг бари экин материалининг объектив тақчиллигига боғлиқ, чунки, Ўзбекистон иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳозирча юқори сифатли картошка уруғини етиштира олмайди ва уни импорт қилишга мажбур.  Хориждан келтирилган уруғлик картошка жуда қиммат, бу эса Ўзбекистонда етиштириладиган истеъмол картошкасининг таннархи юқори бўлишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, 2021 йилда Ўзбекистон уруғлик картошка сотиб оладиган жаҳоннинг аксарият мамлакатлари (Россия, Қозоғистон, Голландия, Германия ва Покистон)да унинг нархи кескин кўтарилди. Шунингдек, транспортировка нархи ҳам ошди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Халқаро картошка маркази (СIP) ҳамкорлигида “ Картошка ва батат селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш орқали Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш” деб номланган беш йиллик дастур ишга туширилди. Мазкур дастурдан кутилаётган натижа республикада етиштирилаётган картошка ҳосилдорлигини камида 30 фоизга оширишдир.

2021 йил бошида EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда картошка импорти билан боғлиқ вазиятни батафсил ўрганиб чиқиб, “Ўзбекистонда картошка нархларининг кўтарилишига нима сабаб бўлди ва келажакда уни пасайтириш мумкинми?” сарлавҳали катта материалда яқин йилларда Ўзбекистонга ушбу сабзавот импортини кескин камайтириш нима сабабдан жуда қийин бўлишини тушунтириб беришган эди. Кўриб турганингиздек, таҳлилчиларнинг прогнозлари ҳозирча ўз тасдиғини топмоқда.

3. Олма, нок, цитруслар ва бошқа мевалар импортида божхона божларидан озод қилиниши

2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантириш, бошқа мамлакатлардан олиб кирилишида уларни импорт божларидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундай мевалар рўйхатига сархил олма, нок ва беҳи каби кенг истеъмол қилинадиган ва экзотик мевалар –  банан, плантайнлар (сархил ёки қуритилган), киви, цитрус меваларнинг сархили ёки қуритилгани, сархил ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуайява, манго ва мангостин ёки гарциния ва сархил папайя кирди. Ушбу қарорга қадар мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10 фоиздан 20 фоизгача, лекин ҳар бир килограмм учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган божхона божи тўланар эди.

Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори эълон қилингач, ЕastFruit дарҳол бунга оид материал эълон қилди. Унда таҳлилчилар мазкур қарор мамлакат мева бизнеси учун нимани англатишини, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар даромадини камайтирадими, мевалар ва уларнинг савдосига қандай таъсир кўрсатади – шуларни тушунтириб беришган.

Мамлакат ҳукумати ушбу қарорни эълон қилганига икки ойдан сал кўпроқ вақт ўтди. Божхона тўлови олиб ташланган мевалар рўйхатидан EastFruit ҳар ҳафта улгуржи нархларни қуйидагилар бўйича кузатиб боради: банан, апельсин, мандарин, олма ва нок. Шунинг учун ҳукуматнинг бундай қарори самарадорлигини қисман баҳолашимиз мумкин.

Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархи ҳозирги кунда 1 кг учун 16 000 сўмни ташкил этмоқда.  Бу шуни англатадики, айни дамда Ўзбекистонда апельсин 2020 йилнинг худди шу санасига нисбатан 33 фоиз арзон. Агар ўтган йили логистика харажатларининг кескин ўсганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу натижа, айтиш мумкинки, барча кутилганларидан зиёдроқ ва иқлим шароитлари туфайли апельсинни катта ҳажмда ўстира олмайдиган мамлакат истеъмолчилари учун жуда ижобийдир.

2021 йилнинг 24 декабрь ҳолатига кўра, мандариннинг улгуржи нархлари 1 кг учун 11 000 сўмни ташкил этмоқда ва бу нарх 2020 йилнинг шу санасига нисбатан деярли 2 баробар арзон! Бананнинг улгуржи нархлари 1 кг учун 16 000 сўмгача тушди ва 2021 йилнинг декабрь ойи охирига келиб, 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 11 фоиз арзонроқ бўлди. Бошқача айтганда, импорт божларининг камайтирилиши ўзбекистонлик истеъмолчиларга қиш учун муҳим саналган ва Ўзбекистонда етиштирилмайдиган меваларни анча арзон нархларда харид қилиш имконини берди.

Олма ва нокка келсак, ҳозирча вазият бутунлай тескари. 2021 йилнинг 22 октябридан 24 декабригача олманинг ўртача улгуржи нархлари 40-64 фоизга ошди. Олма навлари бўйича нарх ошиши қуйидагича: Ренет Симеренко 64%, Голден Делишес 60%, Грэнни Смит эса 40% қимматлашди.  Ўзбекистонда олма 2021 йилнинг декабрь ойи охири ҳолатига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 2,3 баравар қимматроқ сотилган.

Худди шу даврда нокнинг ўртача улгуржи нархлари 25 фоизга ошди. 24 декабрь ҳолатига кўра, нокнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 25 000 сўмни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоиз юқори кўрсаткичдир.

Аммо шуни қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистонга ушбу меваларни олиб киришда божларнинг нолга туширилиши ҳеч қандай натижа бермади, дегани эмас.  Агар бож бекор қилинмаганида олма ва нок нархи янада қимматлашган бўлиши мумкин эди. Нархлар кўтарилишининг асосий сабаби шарҳимизнинг биринчи бандида қайд этилган об-ҳаво аномалиялари бўлиб, бу маҳаллий мева етиштириш ҳажмининг пасайишига олиб келди. Жорий йилда транспорт нархи 2-3 баробар ошгани ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон бўйича олма етиштирувчи асосий марказлардан узоқда жойлашгани туфайли импорт қилинган олма ҳам нисбатан қиммат бўлиши мумкин.

4. 2021 йилнинг “олтин” сабзиси

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига сабзи истеъмол қилиш даражаси Шарқий Европа мамлакатларига нисбатан юқори. Бунинг асосий сабаби шундаки, сабзи энг машҳур анъанавий ўзбек таоми – паловнинг ажралмас қисми ҳисобланади. 2021 йилгача палов нархи асосан гўшт, гуруч ва ўсимлик ёғи нархлари билан белгиланган бўлса, бу йилги сабзи нархлари унинг палов тайёрлаш таннархидаги улушини ошириб юборди, чунки, сабзи нархи том маънода барча рекордларни янгилади.

Ҳаммаси Россия бозорида сабзи ва лавлагига талаб ортиши билан бошланди. У ерда одамлар ҳазил тариқасида сабзи ва лавлагини истеъмол қилиш бойликнинг янги рамзлари деб атайдиган ҳам бўлишди. Табиийки, Россия импортёрлари сабзи ва лавлагини барча қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан ҳам харид қила бошлашди, бу эса ички бозордаги нарх тез ошишига сабаб бўлди. 2021 йилнинг июнь ойида чоп этилган “Россияда сабзи қимматлиги сабаб, Ўзбекистонда паловнинг таннархи ошмоқда!” сарлавҳали материалда Ўзбекистондаги сабзи нархлари динамикаси ушбу маҳсулотнинг Россия, шунингдек, қўшни Тожикистондаги нархлар ҳаракатини қандай такрорлаши кўрсатилган.  Умуман олганда, хулоса аниқ эди – Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг энг йирик ва асосий экспорт бозори бўлгани сабабли у ердаги айрим маҳсулотлар нархи ошиши Ўзбекистонда ҳам айнан шу товарлар нархи ўсишида акс этади.

Бироқ, 2021 йил июль ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонда сабзи нархига ташқи бозорларнинг таъсири барҳам топди, чунки, бу вақтга келиб Россиядаги ушб  сабзавотга бўлган ажиотаж аллақачон пасайган эди. EastFruit таҳлилчилари 2021 йилнинг 16 июлидаёқ, Ўзбекистонда сабзи нархларининг кейинги динамикаси ички бозордаги талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ бўлишини, бироқ, сабзининг улгуржи нархлари юқорилигича қолишда давом этаётганини ва аввалги йилларга нисбатан бир неча баробар юқори бўлганини қайд этишган эди.

Иқлим шароитидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда сабзи йилига тўрт бор экилади ва ҳосил йиғиб олиш даври – март-апрель, май-июнь, июль, кечпишар сабзи ҳосили йиғиб олиш даври эса сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади. Бироқ, 2021 йилда ҳатто учинчи ҳосил йиғиб олингач ҳам сабзи нархи мисли кўрилмаган даражада юқорилигича қолди. Нархлар 2021 йил август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб пасая бошлади, бироқ пасайиш суръати суст ва нархлар эса ўтган йилгидан бир неча баробар юқори эди.

2021 йилнинг октябрь ойи ўрталарида EastFruit 2021 йилда Ўзбекистонда сабзи етиштириш ҳажми камайган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди, чунки, эрта баҳордаги аёзлар эртаги сабзи ҳосилига салбий таъсир кўрсатгани, қуруқ ва иссиқ ёз эса ўртапишар ва кечпишар сабзи ҳосилини камайтириб юборган бўлиши мумкин. Таҳлилчилар фикрига кўра, Ўзбекистонда сабзи нархининг бундай кескин ошиши катта эҳтимол билан икки омил уйғунлиги – биринчи ярим йилликда экспорт ҳажми ошиши ва сабзи ҳосили камайиши билан боғлиқ.

Сабзи нархининг сезиларли даражада пасайиши ва ўтган йилги кўрсаткичлардан фарқнинг қисқариши фақат 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида, кечпишар сабзи йиғим-терим якунида содир бўлди. 2021 йилнинг 5-12 ноябрь кунлари сабзининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 4500 сўмдан 3000 сўмга тушди ва шу кунга қадар худди шу ҳолатда сақланиб турибди (яъни, 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача). Шунга қарамай, сабзи ҳали ҳам улгуржи харидорлар учун 2020 йилнинг декабрига нисбатан 2 баробар ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар қимматга тушмоқда. Ва келгуси йили сабзи сегментида, албатта, экин майдонлари кенгайтирилиши ва маҳсулот етиштириш ҳажми ўсишини кутиш мумкин.

5. Пиёз ва карам етиштирувчилар учун омадли йил

2021 йилда эртаги пиёзнинг биринчи партиялари улгуржи бозорларда апрель ойининг биринчи ўн кунлигида пайдо бўлди ва ўша ой Россияда ўтган йилги ҳосилдан юқори сифатли пиёз танқислиги кузатилди. Россия супермаркетлар тармоқлари сифатсизлиги сабабли маҳаллий пиёз харид қилишни сезиларли даражада камайтирди ва Марказий Осиё давлатларидан юқори сифатли янги ҳосил маҳсулотлари етказиб берилишини кутаётган эди. Шундай қилиб, Россия бозорига экспорт мавсуми ушбу минтақа мамлакатларининг пиёз етиштирувчилари учун жуда муваффақиятли бошланди.

Бундан ташқари, Россияда маҳаллий эртаги пиёзни бозорга чиқиши мавсуми ўтган 2020 йилга нисбатан деярли 2 ҳафта кеч бошланди, бу эса ўз навбатида, Марказий Осиёдан Россия бозорига пиёз экспорти мавсумини яна икки ҳафтага узайтирди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистондан пиёз экспорти мавсуми июль ойида тугайди, бироқ 2021 йилда Ўзбекистон экспортёрлари учун ташқи бозорларда юзага келган қулай вазият жорий йилги мавсумни октябргача узайтириш имконини берди. Хусусан, 2021 йилнинг август-октябрь ойларида Ўзбекистон 11,3 минг тонна пиёз экспорт қилди.  Умуман олганда, 2021 йилнинг апрель-декабрь ойларида Ўзбекистондан ушбу турдаги сабзавот экспорти 184,3 минг тоннани ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 20 фоизга кўпдир.

Худди шундай ҳолат карамда ҳам кузатилди. 2021 йил март ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистондаги деҳқон бозорлари ва супермаркетларда эртаги оқ бошли карам пайдо бўлди.  Эртаги карам мамлакат экспортидаги энг муҳим маҳсулотлардан бири бўлиб, унинг экспорти, кўпинча, маҳсулот ички бозорда пайдо бўлишидан аввал бошланади. Асосий импортёрлар Россия, Украина ва Беларусь бўлиб, ушбу мамлакатларда маҳаллий карам кечроқ пишиб етилади.

2021 йили Украина, Россия ва Беларусда баҳор совуқ келгани сабаб  эртаги карам йиғим-теримининг бошланиши ўртача икки ҳафтага сурилди. Шу боис, Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти мавсуми қўшимча икки ҳафтага узайди. 2021 йилнинг апрель ойидаёқ, EastFruit таҳлилчилари 2021 йилда эртаги ўзбек карамининг экспорти ҳажми ошишини тахмин қилишган эди.

Натижада, 2021 йилнинг март-май ойларида Ўзбекистон 67,5 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилди, унинг қиймати эса 10,2 миллион долларни ташкил қилди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 30 фоизга кўпдир. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг март-декабрь ойларида Ўзбекистон 81,3 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилган (қиймати 12,4 миллион долларлик), бу 2020 йилнинг март-декабрь ойларига нисбатан жисмоний жиҳатдан 35 фоизга кўпдир.

Қайд этиш жоизки, карам нархлари прогнози ва уни экспорт қилиш имкониятлари ўзбекистонлик сабзавот етиштирувчилар ва экспортёрлар учун анчайин қулайлигича қолмоқда, чунки, Россияда оқ бошли карам тақчиллиги  сақланиб турибди.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғида 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликларга бағишланган мақоланинг давомини (2-қисмини) қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (1-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-1-qism/feed/ 0
Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/#respond Wed, 29 Dec 2021 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96231 Бу йил тожик деҳқонларига кўплаб кутилмаган сюрпризларни тақдим этди.  EastFruit таҳлилчиларининг тожикистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар, маҳсулот экспортёрлари, шунингдек, Тожикистон мева-сабзавот экотизимининг бошқа иштирокчилари билан интервьюси ташкил этилди. Ва шу асосда жорий йилнинг Тожикистон мева-сабзавот секторига таъсир кўрсатган 10 асосий вазияти аниқланди. Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, 2021 йилда EastFruit порталига 1,1 миллиондан...

Сообщение Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил тожик деҳқонларига кўплаб кутилмаган сюрпризларни тақдим этди.  EastFruit таҳлилчиларининг тожикистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар, маҳсулот экспортёрлари, шунингдек, Тожикистон мева-сабзавот экотизимининг бошқа иштирокчилари билан интервьюси ташкил этилди. Ва шу асосда жорий йилнинг Тожикистон мева-сабзавот секторига таъсир кўрсатган 10 асосий вазияти аниқланди.

Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, 2021 йилда EastFruit порталига 1,1 миллиондан зиёд киши ташриф буюрган. Шу боис, биз “топ” воқеаларни аниқлаш учун порталимизда 2021 йилнинг энг кўп ўқилган мева-сабзавот материаллари бўйича статистик маълумотлардан ҳам фойдаландик.

  1. Баҳорги совуқлар, ўрик ва эртаги гилоснинг паст ҳосили

2021 йил тожикистонлик ўрик ва гилос етиштирувчилар учун об-ҳаво шароити туфайли (ҳосилга таъсири нуқтаи назаридан) ниҳоятда оғир кечди. Афсуски, бундай ҳолат ҳар 5-6 йилда содир бўлади. Ва иқлим ўзгариши билан катаклизмлар частотаси ортиб бормоқда.

Февраль ойи охири ва март ойининг биринчи ярмида содир бўлган аёзнинг икки тўлқини данакли мевалар гуллаши даврида ўрик ва эртаги гилос ҳосилига тузатиб бўлмас зарар етказди. Айрим ҳудудлардаги совуқлар ҳатто сабзавот ва картошкага ҳам зиён келтирди. Тожикистон ва Ўзбекистонда гилос ҳамда ўрик ҳосили бой берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабаримиз энг кўп ўқилган ва иқтибос келтирилган хабарлардан бири бўлган бўлса, ажаб эмас.

Шу билан бирга, боғбонлар боғларда гулхан ёқиш орқали ҳосилни қутқаришга уринишди. Шунингдек, бу йил кўплаб боғбонлар совуқдан ҳимоялашнинг самарали тизимларига қизиқа бошлади ва биз улар учун мева ва резаворлар ҳосилини ҳароратнинг кескин пасайишидан қандай ҳимоялаш мумкинлиги ҳақида батафсил таҳлил тайёрладик. Ушбу таҳлил билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Тожикистонда данакли мева етиштирувчиларнинг айримлари совуқдан сўнг кўп ўтмай, гилос ва ўрик ҳосилининг 90-95 фоизи бой берилиши ҳақида гапиришди. Данакли мевалар етиштиришнинг камайиши об-ҳаво катаклизмлари натижаси эди. Шунга кўра, бу меваларни ички бозорга етказиб бериш жуда ҳам чекланди. 2021 йилда ўрик ва гилоснинг ўртача нархлари ўтган йилги кўрсаткичдан ўртача 50 фоиз ва ундан кўпроққа ошди, бу эса қуритилган ўрик сегментига ҳам бевосита таъсир кўрсатди (эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ўрик ҳосили қандай йиғиб олиниши ва   қуритилишини мана бу ерда кўришингиз мумкин).  Ўрикни қайта ишловчи кўпгина корхоналар ҳам хом ашё етишмовчилиги сабаб, қайта ишлаш ҳажмини кескин камайтирди, баъзилари эса бутунлай ишламай қолди.

Натижада, ўрик ва қуруқ мевалар экспорти бўйича кўплаб режалар бажарилмади, шартномалар амалга ошмади. Шу билан бирга, минтақада қуритилган мевалар нархи сезиларли даражада ошди.

Шуниси қизиқки, туршак ва қуритилган ўрикнинг Тожикистон учун аҳамияти ҳақидаги икки йил аввал чоп этилган материалимиз 2021 йилда ҳам ўта долзарблигини сақлаб қолди.

Қолаверса, ўрик ва қуритилган мевалар ҳақида гапирганда шуни қайд этмоқчимизки, бизнинг лойиҳа 2021 йилда қизиқарли онлайн-конференция –  «Тожикистон ўрик бизнеси: сархил ўрик, туршак, қуруқ мевалар, органик» деб номланган тадбирни ўтказди. Ушбу тадбир мамлакат учун мазкур анъанавий бизнесга жаҳон бозори тенденциялари нуқтаи назаридан қарашга ёрдам берди ва катта аудитория тўплади.  Конференциянинг видеоёзувини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

  1. Мева-сабзавот экспортининг ўсиши

Тожикистон Президентининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси тезисларига кўра, 2021 йилда 200 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилинган, мазкур кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 70 минг тоннага кўпдир.

Бунга ялпи йиғим-терим ва ҳосилнинг ўсиши, боғлар, узумзорлар майдонининг босқичма-босқич ҳамда доимий равишда кўпайиши туфайли эришилди.  Шунингдек, сўнгги ўн йилда Тожикистонда боғ ва узумзорлар майдони кенгаймоқда, янги, серҳосил навлар, мева етиштириш технологиялари жорий этилмоқда, иссиқхоналар ва интенсив боғлар майдони кенгаймоқда. Буларнинг бари ички нархларга босим ўтказувчи ва бозор иштирокчиларини экспорт имкониятларини излашга ундовчи вазият – ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига кўмак беради.

Қисман экспорт ҳажмининг ўсишига Қирғизистон билан боғлиқ мураккаб вазият ҳам таъсир кўрсатди.  Илгари кўплаб мева-сабзавотлар ушбу чегара орқали ЕОИИ мамлакатларига божхона ҳисоботларида акс эттирилмаган ҳолда экспорт қилинар эди. Шу сабабли, бу йил нафақат экспортнинг ҳақиқий ўсиши, балки экспорт маълумотларининг қисман «оқланиши» ҳам юз берди.

Айни пайтда агар совуқлар ўрик ва гилос ҳосили камайишига олиб келмаганида Тожикистоннинг мева-сабзавот экспорти кўпроқ бўлиши мумкин эди.  Август-октябрь ойларида Афғонистондаги оғир вазият экспортга ҳам салбий таъсир кўрсатди, қўшни давлатда ҳукумат ўзгариб, Афғонистон аҳолисининг даромадлари кескин пасайди. Шу билан бирга, Тожикистон хўраки узуми ва лимони экспортининг катта ҳажми бу даврда Афғонистон ҳиссасига тўғри келди.

EastFruit маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўтган 10 ойида Россия ва Қозоғистон Тожикистондан икки баравар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилган (умумий қиймати 28,6 миллион доллар). Шу билан бирга ҳаммасидан кам хўраки узум экспорти ўсди (4,4 баробар), гилос- 7,5 баробар, шафтоли – 3,2 баробар, қуритилган ўрик – 2,5 баробар ва тарвуз – 23 баробар ўсди. Албатта, бу ерда экспортнинг «оқланиши» аниқлашади. Шу билан бирга, пиёз асосий экспорт маҳсулотилигича қолди, Россия Федерацияси ва Қозоғистонга Тожикистондан унинг 85 минг тоннаси экспорт қилинди, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп кўрсаткичдир.

  1. Йил бошида лимоннинг юқори нархлари

“Антивирус” меваларга талаб юқори бўлганлиги сабабли, уларнинг нархи 2021 йил бошида кескин ошди.  Хусусан, йил бошида лимон нархи уч баробар кўтарилди, воситачилар эса аҳолининг коронавирусдан хавфидан яхшигина фойдаланиб қолишди. Хусусан, 2021 йилнинг декабрь ойида лимон нархи йил бошидагидек юқорилигича қолаётганини мамнуният билан қайд этамиз – ҳозир лимон чакана савдода 15-18 сомоний/кг (1 кг учун 1,3-1,6 доллар)дан сотилмоқда.

“Лимоннинг вирусга қарши хусусиятлари”, шунингдек, Тожикистонда куз-қиш даврида анъанавий равишда энг арзон цитрус ҳисобланган мандариннинг Покистондаги кам ҳосили ва кеч импорт қилиниши лимон нархи юқорилигича сақланиб қолишига ёрдам берди. Тожикистонда мандаринлар иммунитетни сақлаб қолиш учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади ва маҳаллий бозорда лимон билан бемалол рақобатлаша олади.

  1. Сабзининг рекорд даражадаги нархлари

Бу йил сабзи етиштирганлар учун жуда муваффақиятли бўлди.  Фермерларнинг сўзларига кўра, камида охирги 10-15 йил давомида сабзи учун бундай юқори нархлар бўлмаган ва катта эҳтимол билан аввал ҳам сабзи етиштирувчилар учун бу тахлит қулай нархлар кузатилмаган. Албатта, нархларнинг бундай ўсишини башорат қилиш ҳақиқатга тўғри келмасди ва нархлар шу қадар юқори даражага етишини ҳеч ким тахмин ҳам қила олмасди.

Сабзининг чакана нархи одатдагидан беш баробар юқори бўлиб, 10 сомонийга (кг учун 0,88 доллар) етди.  Ҳатто март ойида сабзи экканлар ҳам 2021 йилнинг май ва июнь ойларида сабзини супер-фойда билан сотишга муваффақ бўлишди. Бу кетма-кет бир неча йил ўта муваффақиятсизликка учраган кўплаб сабзи воситачилари банкрот бўлгани фонида (ҳосил йиғим-терими пайти уни кейинчалик қимматроқ нархда қайта сотиш мақсадида харид қилган) юз берди.

Шу муносабат билан эслатиб ўтмоқчимизки, мева-сабзавот секторида омборхона алоҳида бизнес эмас, балки узоқ муддатли сақлаш шарти билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бизнесининг ажралмас қисми ҳисобланади. Маҳсулот бозори инфратузилмасини (улгуржи бозорлар, омборхоналар, тарқатиш марказлари ва ҳоказо) режалаштиришдаги одатий хатолар ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

2021 йилда, айниқса, апрелдан июлгача бўлган даврда, Тожикистон, шунингдек, минтақанинг аксарият мамлакатларида сабзи нархи ниҳоятда юқори даражага кўтарилишининг асосий сабаби Россияда сабзининг ўта танқислиги бўлди.

2021 йилнинг июль ойида Россияда сифатли сабзининг улгуржи нархлари килограмм учун 1 доллардан ошди ва одатда, жуда ҳамёнбоп турдаги сабзавотнинг бу қадар космик нархлари ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳазиллар ва мемлар пайдо бўлди.

  1. Булғор қалампири нархининг қулаши. Нарх аномалиялари

2021 йилнинг сентябрь ойи охирида Тожикистонда булғор қалампирининг нархи тушиб кетди, бу барча учун кутилмаган ҳолат эди. Зеро, 1 долларга 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай арзон нархлар Тожикистон деҳқонларининг ушбу сабзавотни етиштиришга сарфлаган харажатларини қопламайди.

Айтганча, Тожикистонда булғор қалампири нархи пасайиши ҳар йили содир бўлади, чунки, октябрга яқин фермерлар бутун ҳосилни йиғиб, тезда сотишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, Тожикистондаги барча сабзавот етиштирувчиларнинг булғор қалампири бир вақтнинг ўзида пишиб етилади. Аммо Тожикистонда булғор қалампири нархи бунчалик кенг миқёсда паст даражага тушиши ҳеч қачон кузатилмаган.

Сабаблар орасида совутиш занжирининг йўқлиги, мавсумни узайтириш учун сармоя йўқлиги ва энг муҳими, булғор қалампири экспортини ривожлантиришга инвестиция етишмаслиги кабилар бор. Зеро, ширин булғор қалампири энг тез ривожланаётган сабзавот экспорти позицияларидан бири ва Тожикистон ўз маҳсулотларини яхши етказиб бериши мумкин бўлган Россияда бу даврда унга талаб юқори эди. Ушбу муаммо ва шу билан бирга, имкониятлар ҳақида бу ерда батафсил ёзганмиз.

  1. Нишали муваффақият ва Тожикистон уфқларининг кенгайиши

Тожикистон боғдорчилик соҳасида иш ўринлари ва қўшимча қийматни ошириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз босқичма-босқич ўз самарасини бераётгани қувонарлидир. 2021 йилда Тожикистон учун ҳам мева-сабзавот бизнесига янги ёндашувларни мослаштиришда жиддий ўзгаришлар юз берди.

ФАО ва ЕТТБ ҳамкорлигида амалга оширилаётган минтақа мева-сабзавот савдосини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида биз “Тожикистон мева-сабзавот сектори – энг яхши сармоявий нишалар. Қаерга ва қандай қилиб инвестиция йўналтириш фойдалироқ?” деб номланган биринчи инвестицион конференцияни ўтказдик. Ушбу тадбир жуда кўп акс-садо йиғди ва мамлакат мева-сабзавот бизнесида янги инвестицион нишаларга нисбатан катта қизиқиш уйғотди. Қайд этиш жоизки, ушбу ҳаволадаги конференция видеоёзувини ҳали ҳам кўпчилик фаол равишда кузатмоқда.

Анжуманда, жумладан, Тожикистонда заъфарон етиштириш масаласи муҳокама қилинди. Ва бу йил мамлакатда заъфароннинг биринчи ҳосили йиғиб олинди.  Тожикистонда бу хабар ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлганлигини қайд этиш жоиз.

Яна бир янгилик – кам ҳажмли гидропоникадан фойдаланган ҳолда қулупнай етиштириладиган иссиқхона қуриш ва уни ишга тушириш, шунингдек, Италиядан 6 турдаги замонавий истиқболли фриго қулупнайи кўчатларини олиб келишдир. Ва бу лойиҳа конференциямиз давомида эълон қилинган маълумотлар асосида амалга оширилди!

Бунинг шарофати билан Тожикистоннинг ўнлаб фермерлари сифатли экин материали билан ишлай бошлади ва мамлакатда ҳосилдорлиги, кўриниши, ҳажми, сифати, транспортабеллиги ва энг муҳими, таъм жиҳатидан эскирган маҳаллий навларни замонавийлари билан алмаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу эса экспорт ўсиши истиқболларидан даракдир, чунки, Тожикистон ёпиқ ерда бутун йил давомида резавор етиштириши мумкин!

Айтганча, 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тожикистондаги чакана савдо тармоқларида қулупнай нархи 1 кг 15 доллардан ошди, бу эса мазкур бизнес йўналишининг инвестиция жозибадорлигини яна бир бор исботлайди. Шу билан бирга, ушбу даврда Тожикистонда қулупнай нархи мониторинг ўтказилган бошқа мамлакатларга нисбатан юқори бўлган.

Шунингдек, Тожикистон супермаркетларида голубика импорти ва чакана савдоси жуда резонансли воқелик бўлди – голубика бу мамлакатда ҳам ички бозор учун, ҳам фойдали экспорт учун муваффақиятли етиштирилиши мумкин бўлган энг қиммат резавор.  Тез орада Тожикистонда биринчи голубика плантациялари пайдо бўлишини кутамиз, чунки, бизнингча, бу Марказий Осиё учун энг истиқболли сармоявий нишалардан биридир.

  1. Олма етиштиришдаги зарар

2021 йилнинг сентябридаги оммавий олма йиғим-терими давридан декабрга қадар Тожикистон бозорлари том маънода турли навли олмалар билан тўлиб-тошди ва фермерлар нархларнинг рекорд даражада пастлигидан шикоят қилишди. Олма кўп бўлишига қарамай, улар, асосан, сифати паст, узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган олмаларни сотишди. Улгуржи савдода олма нархи ҳали ҳам килограмм учун 0,3-0,4 доллардан бошланмоқда.

Дарвоқе, Украина ва Молдова фермерлари узоқ вақтдан буён шундай ва ҳатто ундан ҳам пастроқ нархда анча юқори сифатли олмани сотишган, бу эса яхши даромад олиш имконини беради.

Шунинг учун Тожикистондаги боғбонларнинг олма етиштириш зарарли бизнес эканлиги ва паст нархлар ҳақидаги шикоятлари, биринчи навбатда, ушбу мевани етиштириш самарасизлиги билан боғлиқ. Бу хусусда “Нега Тожикистон боғбонларининг интенсив олма боғларидан хафсаласи пир бўлди?” сарлавҳали мақолада ёзган эдик. Ва “Марказий Осиёда интенсив боғдорчилик ва олма бизнесининг топ-10 муаммоси” деб номланган материалда сабаблар батафсил таҳлил қилинган.

Тожикистонда олма етиштирувчи фермерларнинг Польша, Украина ва ҳатто Молдова каби мамлакатлардаги боғбонлардан соҳа сирларини ўрганиши муаммонинг ҳақиқий ечими бўлар эди. Грузияда олма бўйича қизиқарли ва жуда муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар мавжуд. Бироқ, факт фактлигича қолмоқда – инвесторларнинг олма боғларидан ҳафсаласи пир бўлган ва 2021 йилда уларни ташкил этиш суръати кескин пасайган.

Шу билан бирга, Тожикистонда сифатли олма нархи аллақачон Россиядаги нарх билан бир хил ёки ундан ҳам юқори.  Россия эса жаҳондаги 1-рақамли олма импортёрилигича қолмоқда. Шу сабабли, Тожикистонда юқори сифатли замонавий олма навларини етиштириш ва уни ҳеч бўлмаганда январь-февралгача сақлашни ўргана оладиганлар бу ерда Украина, Молдова ва ҳатто Россия боғбонларидан ҳам кўпроқ даромад олишлари мумкин, чунки, Тожикистонда яхши иқлимдан ташқари, яна бир муҳим афзаллик мавжуд – арзон ишчи кучи.

  1. Пиёз нархи пасайиб, экин майдонлари кенгаймоқда

Тожикистонда пиёз етиштириш ҳажми йилдан-йилга ошиб, деҳқонлар даромади тез пасайиб бормоқда. 2021 йилда улар жуда критик нуқтага етиб келишди, бундан сўнг 2022 йилда ҳосил майдонларини қисқартириш истиқболлари ҳақида гапиришимиз мумкин.

Қозоғистон ва Ўзбекистонда пиёзнинг оммавий пишиб етилиши даврида Тожикистондаги арзон нархлар муаммоси ва экспорт ҳажми камайиши, сўнгра экспорт сустлашуви йил сайин такрорланади. Бу йил Тожикистонда пиёз нархи ақл бовар қилмас даражага – 1 кг учун 4 АҚШ центига тушди ва баъзи жойларда савдогарлар пиёзни 1 кг учун 3 центдан сотиб олишга ҳаракат қилишди.

Қизиғи шундаки, Тожикистон фермерлари пиёз нархини пасайтиришга қарор қилган бир пайтда унинг экспорт имкониятлари сезиларли даражада яхшиланиши мумкин. Бу мавсумда Россия ва Украинада пиёз нархи кескин ошди.  Шу боис, баҳорга қадар ушбу мамлакатларга Тожикистондан пиёз экспорт қилиш учун яхши имкониятлар пайдо бўлиши мумкин.

  1. Мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи заводнинг очилиши

Инвестицион конференцияда биз айтган яна бир қизиқарли сармоявий йўналиш бу йил Тожикистонда амалга оширилди. Аслида, EastFruit мутахассислари кўп йиллардан бери резаворлар, мева ва сабзавотларни шок усулида музлатиш Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий нишалардан бири дейишмоқда ва бундан маҳаллий инвесторларни фаол хабардор қилишмоқда.

Натижада, 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда мева ва резаворларни шок усулида музлатиш бўйича биринчи корхона пайдо бўлди.

2021 йил охирида “Ҳариф” МЧЖ кунига 15 тоннагача резавор, мева ёки сабзавотни статик музлатиш усулида қайта ишлаш қувватига эга бўлган биринчи музлатиш заводи қурилиши ва фойдаланишга топширилишини якунлади.  Корхона Тожикистон шимолида, Хўжанд шаҳри яқинида бунёд этилган.  2022 йилнинг баҳоридан бошлаб, завод қулупнай, малина, гилос ва ўрикни музлата бошлайди.  Бироқ, ҳар қандай турдаги маҳсулотни музлатиш мумкинлиги сабаб, малина, олхўри, шафтоли, қовун, наъматак, сабзавотлар ва ҳатто ёввойи ўсимлик сингари бошқа турдаги мева ва ўсимлик хом ашёларини музлатиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Келгусида бу корхона жаҳон бозори учун қимматли, авваллари Тожикистонда етиштирилмаган бошқа турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга туртки бериши мумкин. Бу, шунингдек, мамлакат экспорт даромадларини оширишнинг яна бир ажойиб усулидир.

  1. Қуритилган пиёз ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий линия

2021 йилнинг февраль ойида Тожикистонда “Хўжанд Агро” компанияси пиёзни саноат усулида қуритиш учун янги замонавий линия ўрнатди. Ушбу линия учун замонавий ускуналар Европа Иттифоқи, РФ, ХХР ва Ҳиндистондан келтирилди.

Янги технологик линия кунига 30 тоннагача пиёзни қурита олади, бу эса ушбу сабзавот нархининг вақти-вақти билан тушиб кетишидан азият чекаётган Тожикистон фермерлари учун катта кўмакдир. Кўриниб турибдики, бу йўналиш мамлакатда хомашё нархи пастлигини ҳисобга олган ҳолда жуда фойдали бўлади ва сабзавот бизнесининг барқарорлигини таъминлаб, Тожикистонга яхшигина қўшимча экспорт даромадларини келтириши мумкин.

Сообщение Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/feed/ 0
Шарқий Европа картошка бозори – нархлар шарҳи, тенденциялар ва истиқбол таҳлили https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropa-kartoshka-bozori-narkhlar-sharhi-tendentsiyalar-va-istiqbol-tahlili/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropa-kartoshka-bozori-narkhlar-sharhi-tendentsiyalar-va-istiqbol-tahlili/#respond Wed, 22 Dec 2021 07:00:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95646 Шарқий Европа картошка бозори 2021/22 йилги мавсум бошидан буён “тинч” эмас. EastFruit мониторингига киритилган ҳар бир мамлакат бозор иштирокчилари учун кутилмаган ҳодисаларни келтириб чиқарди. Келинг, асосий вазиятларни эсга олайлик. – Беларусь, одатда, экспортёр бўлган, картошкани маҳаллий ҳосил йиғим-терими даврида ҳам маҳсулот сифати ва ҳажми билан боғлиқ жиддий муаммолар фонида импорт...

Сообщение Шарқий Европа картошка бозори – нархлар шарҳи, тенденциялар ва истиқбол таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>

Шарқий Европа картошка бозори 2021/22 йилги мавсум бошидан буён “тинч” эмас. EastFruit мониторингига киритилган ҳар бир мамлакат бозор иштирокчилари учун кутилмаган ҳодисаларни келтириб чиқарди. Келинг, асосий вазиятларни эсга олайлик.

Беларусь, одатда, экспортёр бўлган, картошкани маҳаллий ҳосил йиғим-терими даврида ҳам маҳсулот сифати ва ҳажми билан боғлиқ жиддий муаммолар фонида импорт қила бошлади.

Россия ҳам тўсатдан картошка экспорти ўрнига ушбу маҳсулот импорти билан боғлиқ имкониятларни қидириш ҳаракатига тушиб кетди, ушбу маҳсулот нархи эса куз фасли учун одатдагидан бир неча баравар юқори бўлди.

Украина сўнгги йилларда катта ҳажмдаги истеъмол картошкаси импорти билан барчани ҳайратда қолдираётган эди. Бу йил эса ушбу мамлакатда аксинча, керагидан ортиқча картошка етиштирилди. Шу билан бирга, Украинадан картошка экспорти турли сабабларга кўра, максимал даражада мураккаблашди, унинг нархи эса минтақадаги энг паст даражага тушиб кетди ва аввалги мавсумларга нисбатан сезиларли даражада паст бўлди.

Молдова ҳар доим Россия ва Беларусдан картошка импорт қилган. Ва у кутилмаганда ушбу турдаги сабзавотни нафақат юқорида қайд этилган давлатлар, балки Болқон мамлакатларига ҳам экспорт қила бошлади. Нарх эса мамлакатдан ушбу маҳсулот экспортига қарамай, узоқ вақт минтақадаги энг паст даражада сақланиб қолди,  ҳатто Украинадан ҳам пастроқ бўлди. Бу эса Молдовадан Украинага картошка экспорт қилинишига олиб келди.

Грузия, одатда, картошканинг нетто-импортёри бўлган. Бу мавсумда эса Грузиядан Россияга анчайин катта ҳажмдаги «иккинчи нон» экспорт қилина бошланди.

Хўш, баъзи мамлакатларнинг зудлик билан картошка етказиб берувчиларни топишга уриниши ва яна айримларнинг маҳсулот реализацияси учун бозорлар қидириши нимага олиб келди? Мавсумнинг қолган ойларида бу мамлакатларда картошка бозорининг истиқболлари қандай?

Даставвал минтақа мамлакатларидаги картошканинг улгуржи нархлари даражасини солиштирайлик.

Қуйидаги графикда: Шарқий Европанинг баъзи мамлакатларида картошканинг ўртача улгуржи нархлари бўйича таққослов, $/кг, EastFruit

Кўриб турганингиздек, Россия бундан кейин ҳам нархлар бўйича етакчилигича қолмоқда ва бу ерда картошканинг ўртача нархи 1 кг учун 38 АҚШ центига етади. Грузия ва Беларусь ҳам ортда қолгани йўқ, бу ерда картошканинг нархи атиги 2 центга арзонроқ. Шу сабабли, аёнки, Грузиядан Россия Федерациясига картошка экспорти ҳозир тўхтаган ва Беларусдан Россия Федерациясига картошка етказиб бериш Украина ёки Европа Иттифоқида етиштирилган маҳсулотларнинг реэкспорти бўлиши мумкин.

Молдова ҳали ҳам картошкани нисбатан арзон сотмоқда. Назарий жиҳатдан, ушбу мамлакатдан картошкани Россия Федерациясига экспорт қилиш ҳозир ҳам мумкин, аммо Молдовадаги ҳамкасбларимиз хабар қилганидек, мамлакатда керакли миқдорда сифатли картошканинг тижорат партияларини йиғиш ҳозир осон эмас.

Энг паст нархлар Украинада – бу ерда картошкани Россия, Грузия ва Беларусдан икки баробар ёки ундан ҳам арзонроқ сотиб олиш мумкин. Айтганча, Грузияга картошка экспорти ҳақида гапириш вақти келди. Беларусга картошка етказиб бериш ҳозир янги карантин талаблари, шунингдек, логистика билан боғлиқ муаммолар туфайли мураккаблашган. Қатъий карантин қоидалари, шунингдек, Украина маҳсулотлари сифати билан боғлиқ муаммолар туфайли Европа Иттифоқи мамлакатларига ҳам картошка етказиб бериш  қийин. Европа Иттифоқидаги нархлар  масалан, Польшада, ҳозир Украинадагидан бироз юқорироқ.

Сўнгги ҳафталарда картошка нархи қай тариқа ўзгарди?

Шарқий Европанинг таҳлил қилинган мамлакатларида сўнгги ҳафталар картошка нархи динамикасини кўриб чиқиш анчайин қизиқарли. Ушбу динамика мамлакатларнинг танқислик ёки ортиқча маҳсулот етиштиришга қарши қай даражада ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Қуйидаги жадвалда 17 декабрь ҳолатига кўра, сўнгги 4 ва 8 ҳафта давомида, шунингдек, 2021 йилнинг сентябрь ойи бошидан буён нархлар фоиз ҳисобида ўзгариши кўрсатилган.

Қуйидаги графикда: Шарқий Европанинг айрим мамлакатларида картошка нархлари ўзгариши, фоизда, EastFruit

Кўриб турганингиздек, сентябрь ойи бошидан буён керагидан ортиқ етиштирилган маҳсулотдан халос бўлган Молдовада картошка нархи 33 фоизга ошди. Шу билан бирга, сўнгги 4 ҳафтада бу мамлакатда картошка нархи барқарор бўлди, яъни талаб ва таклиф мувозанатлашди. Бироқ, нархлар ўтган йилга қараганда бироз юқори.

Беларусь сўнгги икки ой ичида картошканинг улгуржи нархини бироз пасайтирди – ўрта ҳисобда картошка 4 фоизга арзонлашди. Бироқ, агар сентябрь ойи боши билан солиштирадиган бўлсак, картошка нархи ҳали ҳам 28 фоизга юқори. Қолаверса, бу ерда картошка ҳамон йилнинг шу давридаги одатий кўрсаткичдан икки баравар қиммат. Демак, танқисликни тўлиқ бартараф этишнинг иложи бўлмади.

Россия картошка тақчиллигини жуда муваффақиятли бартараф этмоқда, чунки, бу ерда нархлар сўнгги 4 ҳафта ичида 8%га ва сўнгги икки ойда 21%га тушди. Бироқ, ҳозир картошка бу ерда сентябрь ойи бошидагидан 21 фоиз қимматроқ сотилмоқда. Ва бу ажабланарли эмас, негаки, Россия учун айни пайтда жаҳонда арзон картошка манбалари йўқ. Ҳозир Россияда картошка 2019 йилга нисбатан уч баравар, 2020 йилга нисбатан бир ярим баробар қимматроқ сотилмоқда.

Грузияда картошка нархлари аста-секин ўсиб бормоқда. Чунки, улар жуда юқори ва ўтган йилгидан икки баравар баланд, шундан хулоса қилиш мумкинки, Грузиядан картошка экспорти мавсуми тугади. Ушбу нарх даражасида мамлакат ҳатто мазкур турдаги сабзавотни импорт қилишни ҳам бошлаши мумкин.

Польшада ҳам картошка нархи динамик равишда ошиб бормоқда, лекин, нархлар нисбатан пастлигича қоляпти. Кўриниб турибдики, мамлакат ортиқча маҳсулот етиштиришга қарши саъй-ҳаракатларни муваффақиятли олиб борди.

Аммо Украинада картошка нархи пасайишда давом этмоқда, бу эса маҳсулотни сотиш билан боғлиқ муаммолар давом этаётганини англатади.  Деҳқонлар картошка сифатини сезиларли даражада оширмасдан туриб, чиқиш мумкин бўлган ташқи бозорларсиз соҳадаги вазиятни ўзгартириб бўлмайди. Шунинг учун энди украиналик картошка етиштирувчилар йилнинг ушбу даврида ўз маҳсулотларини одатдагидан деярли икки баробар арзон сотишмоқда.

Келгуси ойлар учун картошка нархлари бўйича прогнозлар қандай?

Картошка нархини юқори эҳтимоллар билан башорат қилиш учун доимий равишда фундаментал бозор таҳлилини ўтказиш керак. Бу ишни Украинада фақат «АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар» компанияси амалга оширади. Аммо ушбу прогноз оммавий эмас ва компаниянинг веб-сайтида буюртма бериш мумкин.

Шу боис, фикримизни шакллантиришда биз савдо тенденциялари ва бозор иштирокчиларининг фикрлари ҳақидаги мавжуд маълумотларга таянамиз.  Шунга кўра, биз буни прогноз эмас, балки минтақадаги картошка бозори иштирокчиларининг умумий тахминлари деб атаймиз.

Демак, биринчи навбатда, маҳсулот танқислигини бошдан кечираётган мамлакатлар, хусусан, Россия ва Беларусь картошкани қаердан сотиб олиши мумкинлиги ҳақида гапирсак.

Покистон аллақачон картошканинг янги ҳосилини йиғиб олишга киришган, аммо логистика харажатлари шундайки, ҳозирги вақтда Россия Федерациясининг Европа қисмига ва Беларусга бу мамлакатдан картошка етказиб беришнинг ҳеч бир маъноси йўқ.

Эрон ҳам худди Миср каби 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб картошка бозорига янги ҳосил билан кира бошлайди. Бироқ, бу йил Мисрда картошка ҳосили одатдагидан анча кам бўлади ва у ерда нархлар аллақачон жуда юқори. Баҳорда Россияга картошканинг асосий етказиб берувчиси Миср бўлганлиги сабабли, бу мамлакатдан картошка нархи Россия Федерациясида нархлар шаклланиши учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда бозор иштирокчилари февраль ойида Россияда картошка нархи ошишини кутишмоқда. Шунга ўхшаш прогноз мос равишда Беларусь учун ҳам бўлади.

Айтганча, Беларусда картошка нархи ошишининг яна бир сабаби бор – 2022 йил 1 январдан бошлаб, Европа Иттифоқидан бу мамлакатга картошка, шунингдек, бошқа сабзавот ва мевалар импорти тўхтатилади. Бундан ташқари, ушбу мамлакатдаги картошка нархи Россия Федерациясидаги нархлар билан бевосита боғлиқ.

Бошқа томондан, Украинада картошка захиралари етарли бўлмоқда жаҳоннинг аксарият мамлакатларига ушбу маҳсулотни экспорт қилиш эса имконсиз ёки жуда қийин. Бу картошка нархини жуда паст даражада ушлаб туриш истиқболидан далолат беради.

Молдовада эса қиш-баҳор фаслида талаб қилинадиган сифатли картошка захиралари бозор эҳтиёжларидан паст бўлиши мумкин. Шу сабабли, кўплаб бозор иштирокчилари бу мамлакатда картошка нархи ошиши эҳтимоли бор, деган фикрга хайрихоҳдир.

Картошка мавсумининг яна бир қизиқ жиҳати –  минтақа мамлакатларида уруғлик картошка нархи юқорилигидир. Унга бўлган талаб ўсди, лекин таклиф, аксинча, камайди.

Сообщение Шарқий Европа картошка бозори – нархлар шарҳи, тенденциялар ва истиқбол таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropa-kartoshka-bozori-narkhlar-sharhi-tendentsiyalar-va-istiqbol-tahlili/feed/ 0
Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropada-olmaga-bolgan-talab-qoniqarli-emas-lekin-narkhlar-hozircha-2018-19-yilgi-mavsumdagiga-nisbatan-baland/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropada-olmaga-bolgan-talab-qoniqarli-emas-lekin-narkhlar-hozircha-2018-19-yilgi-mavsumdagiga-nisbatan-baland/#respond Fri, 24 Sep 2021 17:21:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87499 EastFruit жамоаси Шарқий Европадаги олма етиштирувчилар ва бозор иштирокчилари билан суҳбатлашиб, ҳозирги вақтда олмага бўлган талаб даражасини аниқлади. Сўров натижалари фақат бозор иштирокчиларининг субъектив жамоавий фикрини акс эттиради, лекин биз ҳар доим бозор индикаторларидан кўп нарса кутадиган ва доимгидан кўра кўпроқ вазиятни акс эттирадиган ишлаб чиқарувчиларнинг ҳис-туйғуларини фарқлаш учун ушбу...

Сообщение Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit жамоаси Шарқий Европадаги олма етиштирувчилар ва бозор иштирокчилари билан суҳбатлашиб, ҳозирги вақтда олмага бўлган талаб даражасини аниқлади. Сўров натижалари фақат бозор иштирокчиларининг субъектив жамоавий фикрини акс эттиради, лекин биз ҳар доим бозор индикаторларидан кўп нарса кутадиган ва доимгидан кўра кўпроқ вазиятни акс эттирадиган ишлаб чиқарувчиларнинг ҳис-туйғуларини фарқлаш учун ушбу натижаларни нархлар реаллиги билан таққослаймиз.

Молдова

Европа Иттифоқи таркибига кирмайдиган Молдова олма экспорт қилувчи энг йирик ҳудуддир. Шунинг учун унга ҳар доим алоҳида эътибор қаратилади. Фермерлар олмага бўлган талаб жуда пастлиги ҳақида гапиришмоқда ва шу боис ҳам улар келажакда талаб қайта тикланишига умид қилиб, сақлаш жойларини топишга ҳаракат қилишяпти. Савдогарлар ҳам олма сотиб олишга шошилмаяпти, чунки, унга ягона бозор – Россияда талаб деярли йўқ.

Шундай бўлса-да, ўзининг мева омборлари мавжуд бўлган савдогарлар экспорт сифатли олма етиштириладиган боғлардан маҳсулот харид қилмоқда, чунки, бу боғларда олма етиштираётганлар маҳсулотни, кўпинча, ҳар бир кг учун 0,20 – 2,25 АҚШ центидан сотишга мажбурдир.

Шу билан бирга, ҳозир Молдовада олма сотишнинг ўртача нархи 2018 йилга қараганда анча юқори. Ўшанда сентябрнинг иккинчи ярмида, боғдан сотиладиган олма навларининг аксарияти  ҳатто 10-15 АҚШ центига бериб юборилган эди. 2020 йил нархларини эса ҳозир кимдир орзулашга ҳам журъат эта олмайди.

EastFruit таҳлилчилари 2020/21 йилги мавсумни 2018/19 йилги мавсумдан ажратиб турадиган муҳим жиҳатга эътибор қаратишмоқда – ҳозир Молдовада олма сақлаш қувватлари уч йил аввалгидан анча юқори. Бу эса юқори эҳтимол билан рекорд миқдордаги олма сақлаш учун жойлаштирилишини англатади. Шунда ҳам бозор иштирокчилари омборхоналар танқислиги ҳақида гапиришмоқда!

Иккинчи фарқ – олманинг Россияда етиштирилиши. Уч йил давомида у шунчалик ўсдики, Молдовадан олма экспортининг бутун ҳажмини қопламоқда. Албатта, бу Россия Федерациясида Молдова олмасига талаб йўқ дегани эмас, лекин мазкур ҳолат талаб сезиларли даражада камайганидан далолат беради.

Биз Россия олма бозоридаги рақобат ўсиши ҳақида #freshapplecrisis хештеги мавзусидаги мақолада батафсил ёзганмиз, шунинг учун айтилган фикрларни такрорлаб ўтирмаймиз.

Украина

Шуниси қизиқки, Украинада олманинг улгуржи нархлари даражаси ҳозир Молдовадан ҳам юқори. Шундай бўлса-да,  боғбонлар нарх даражасидан норози.

Бироқ, бу ерда ҳам ҳозирча олма нархи ҳар килограмм 12-18 центдан сотилган 2018 йилдаги даражадан анча йироқдир. Ҳозирги вақтда юқори сифатли олманинг экспорт навлари Украинада улгуржи шаклда тахминан икки баравар қимматга сотилмоқда. Тўғри, Украинада ҳам олмага бўлган ички ва экспорт талаби нисбатан пастлигича қоляпти.

Олма экспортёрлари ҳозир логистика нархи кескин ошиши ва реф-контейнерлар етишмовчилиги муаммоси билан юзма-юз келишмоқда. Бироқ, улар келажакда олма нархи сезиларли даражада ошишини кутмасдан уни имкон қадар тезроқ юборишга ҳаракат қилишяпти.

Нега энди украиналик боғбонлар олмани молдовалик фермерларга нисбатан қиммат сотяпти? Бизнингча, бунинг жавоби оддий: ҳозирги пайтда Украина боғдорчилиги бозор талабларига кўпроқ мослашган. Бу қисман Россияга олма ва бошқа меваларни етказиб беришга  таъқиқ қўйилгани (беш йилдан зиёд вақт давомида амал қилмоқда) сабаблидир. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда Украинада  истиқболли ва жаҳонга машҳур олма навлари ҳамда клонлари етиштирилмоқда. Замонавий мева сақлаш омборлари сони ортган, йирик ишлаб чиқарувчиларнинг деярли барча омборлари олмани оптик саралаш ускуналари билан жиҳозланган. Қолаверса, мамлакатда олма экспорти учун зарур бўлган тара ишлаб чиқарилмоқда, олма ҳосили йиғилиб, омборга қўйилаётгандаёқ, узоқ муддатли экспорт логистикаси мўлжал қилиняпти, йирик боғларнинг аксарияти GlobalGAP бўйича сертификатланган ва кўплаб боғбонлар сифат ҳамда хавфсизлик масаласига энг талабчан мамлакатлар билан савдо-сотиқни амалга ошириш тажрибасига эга.

Аммо, Молдовадаги каби бу йил Украинада сақлаш учун рекорд миқдордаги олма жойлаштирилади. Бу эса  олма нархига босим мавсум давомида сезилиб туришини англатади.

Польша

Польша олмадан юқори ҳосил олди, аммо рекорд даражада эмас. Фермерлар олма нархини паст деб ҳисоблашмоқда ва ҳатто маҳаллий супермаркетлар тармоқларига қарши норозиликлар билдиришяпти. Чунки, уларнинг фикрича, нархларни туширган – супермаркетлардир. Польша олмасининг нархи ҳақиқатан ҳам ўтган йилгидан анча паст. Бироқ, бошқа мамлакатларда бўлгани каби нархлар 2018 йилдагига нисбатан юқори.

Польша олмасининг нархи ҳозир Украинадаги олма нархлари билан тенг. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, ўтган йили мамлакат янги мавсумга рекорд даражадаги олма захиралари (ўтган йилги ҳосил) билан кириб келди. Ва 2021 йилнинг ёзида олма 2020 йилги йиғим-терим даврига нисбатан арзонроқ сотилди. Демак, сақлаш зарар келтирди. Шу боис, польшалик боғбонлар олмани ўтган мавсумга қараганда фаолроқ сотишга интилишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Грузия

Аввал ҳам ёзганимиздек, Грузиядаги олма нархи ўтган йилгига тенг. Шу билан бирга, нархлар жуда тез тушяпти.

Грузиянинг афзаллиги – мавсумнинг эрта бошланишидир. Бу эса «Гала» навли олманинг катта қисмини сақлашга ҳожат қолдирмасдан, Россияга экспорт қилиш имконини берди. Шу билан бирга, олма  нархи ҳали анчагина мақбул эди.

Айни пайтда Россияда олмага талаб пасайган, бу эса Грузиядаги нархларнинг пасайишига олиб келди. Мамлакатда олма боғлари майдони ўсишини ҳисобга олсак, 2021 йилда олма ҳосили ҳатто солкашлик (мевали даражтларнинг даврийлиги) хусусиятини ҳисобга олинганда ҳам ўтган йилгидан паст бўлмаслиги мумкин.

Грузияда замонавий мева сақлаш омборлари сони ва уларнинг сиғими ҳам доимий равишда ўсиб бормоқда. Демак, бу йил олма савдоси анчайин силлиқ бўлади ва нархлар, биринчи навбатда, Россия бозоридаги вазиятга боғлиқдир.

Россия

Россия Федерациясида олманинг улгуржи нархлари 2018 йилдаги нарх даражасига жуда яқин. Бироқ, бу ҳам ажабланарли эмас, чунки, ўша пайтдан бошлаб, маҳаллий олма етиштириш даражаси кескин ўсди ва сақлаш ҳамда қайта ишлаш имкониятлари кенгайди. Шунга қарамай, бозорнинг деярли барча иштирокчилари бир овоздан олмага бўлган талабнинг пастлиги ҳақида гапиришмоқда.

Бу меванинг чакана нархи пастлиги истеъмолни рағбатлантириши керакдек туюлади, лекин супермаркетлар тармоғида олма савдосининг кескин ўсиши ҳали кузатилмади. Улар пештахталардаги олма ассортименти кенгайиши ва ҳарорат янада пасайиши билан бозорда тарвуз ва бошқа мавсумий мевалар камайгач, талаб қайта тикланишига умид қилишмоқда. Аммо, умуман олганда, Россияда олма учун ички талаб тенденцияси, шубҳасиз, маҳаллий ишлаб чиқариш ўсишига қарамай, салбийлигича қолмоқда.

Агар биз Россиядаги ва минтақанинг бошқа мамлакатларидаги олма нархларини солиштирсак, у ҳолда Украина, Молдова ва Польша боғбонлари бундай нарх даражасини фақат орзу қилишлари мумкин. Россиялик боғбонлар ҳозир бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларига нисбатан ўртача икки-уч баравар кўпроқ даромад олишмоқда. Бироқ, Россия Федерациясида, таҳлилчиларнинг фикрига кўра, олма нархининг янада тушиш потенциали мавжуд, уни етиштириш самарадорлиги эса қуйи бўлиши эҳтимоли бор. Шунга кўра, Россия Федерациясида олма етиштириш нархи минтақанинг бошқа мамлакатларига нисбатан юқори бўлади.

Сообщение Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/sharqiy-evropada-olmaga-bolgan-talab-qoniqarli-emas-lekin-narkhlar-hozircha-2018-19-yilgi-mavsumdagiga-nisbatan-baland/feed/ 0