зиён • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 13 Apr 2022 18:05:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png зиён • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/#respond Thu, 14 Apr 2022 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103301 LA UNIÓ de Llauradors фермерлар ташкилоти  эълон қилган маълумотларга кўра, яқинда Испаниянинг Валенсия минтақасида қайд этилган совуқлар 50 миллион евродан зиёд зарар келтирган. Бу тинимсиз ёмғирлар туфайли кўрилган 11 миллион евро зарарга қўшимча бўлди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб. LA UNIÓ маълумотларига кўра, совуқ туфайли 33 минг гектардан...

Сообщение Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

LA UNIÓ de Llauradors фермерлар ташкилоти  эълон қилган маълумотларга кўра, яқинда Испаниянинг Валенсия минтақасида қайд этилган совуқлар 50 миллион евродан зиёд зарар келтирган. Бу тинимсиз ёмғирлар туфайли кўрилган 11 миллион евро зарарга қўшимча бўлди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

LA UNIÓ маълумотларига кўра, совуқ туфайли 33 минг гектардан ортиқ майдонга зарар етган. Ҳаммадан кўпроқ 64% майдон билан Валенсия провинцияси  зиён кўрган. Бундан ташқари, Кастельон 27% ва Аликанте 11% майдон билан совуқдан жабрланган.

Шунингдек ўқинг: Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди

Зарар кўрган плантацияларнинг кўп қисми, яъни, 80%и бодом дарахтлари, яна 10%и кумкват, 8%и ёзги мевалар ва гилос, 2%и сабзавот (картошка, пиёз ва артишок) лардир. Бироқ, кумкват етиштирувчилар энг катта йўқотишларга дучор бўлишади, чунки, ҳосилнинг камида 50%и бой берилади ва агар энг ёмон прогнозлар тасдиқланса, бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкин.

Бодом дарахтларига зарарнинг 37%и, сўнгги ҳафталардаги ёмғирдан жиддий зарар кўрган ёз меваларига зарарнинг 7%и, сабзавотларга эса 5%и тўғри келган.

LA UNIÓ ноқулай об-ҳаво шароитидан (аввал ёмғир, сўнг аёз) зарар кўрганларга  мумкин бўлган молиявий ёрдам кўрсатилишини сўрамоқда, шунингдек, жабрланган кооперативларга компенсация тўлаш ҳақида сўз юритмоқда.

Совуқ билан боғлиқ зарар амалдаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизими томонидан қопланади. Ва LA UNIÓ Аgroseguroдан шикастланган ҳудудларни зудлик билан текшириш ҳамда ҳақиқий вазиятни ҳисобга олган ҳолда компенсацияга тузатишлар киритилишини сўради.

Сообщение Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/feed/ 0
Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/#respond Mon, 21 Feb 2022 04:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100349 EastFruit 2021 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг янги тизимини жорий этилиши, мева-сабзавот ҳосилини об-ҳаво рискларидан  суғурталаш амалиёти кенг жорий этилиши ва экспорт шартномаси мавжуд бўлган тақдирда мева-сабзавот етиштирувчиларга суғурта мукофотининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилиши ҳақида ёзган эди. 2022 йилнинг 18 февраль куни...

Сообщение Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit 2021 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг янги тизимини жорий этилиши, мева-сабзавот ҳосилини об-ҳаво рискларидан  суғурталаш амалиёти кенг жорий этилиши ва экспорт шартномаси мавжуд бўлган тақдирда мева-сабзавот етиштирувчиларга суғурта мукофотининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилиши ҳақида ёзган эди.

2022 йилнинг 18 февраль куни Тошкент шаҳрида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги кўмаги билан “Semurg Insurance» суғурта компанияси ҳамда Швейцария, Германия, Францияда фаолият юритувчи йирик қайта суғурталовчи компаниялар (Swiss Re, Hannover Re, Scor Re, Ре ва Аxis Re) экспертлари иштирокида агросуғурта бўйича “Аgroinsurance  Conference 2022” биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда риск-менежмент ва мамлакат қишлоқ хўжалиги саноати самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, ҳосил суғуртаси ва унинг муҳофазаси борасидаги энг мақбул вариантлар кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг: Сурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, агросуғуртани ривожлантиришга бағишланган анжуманнинг асосий мавзуларидан бири – Ўзбекистон суғурта бозори учун ҳосилни ҳимоялаш бўйича янги ва ноёб суғурта маҳсулоти бўлди. Ушбу суғурта маҳсулоти аграр рисклардан ҳимоялаш бўйича жаҳондаги етакчи қайта суғурталовчи компания (Швейцария, Swiss Re компанияси) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Фақат банкни ҳимоя қилувчи стандарт молиявий риск суғуртаси полисидан фарқли ўлароқ, ҳосил суғуртаси айнан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига етказилган зарарни қоплайди.

Маълум қилинишича, янги маҳсулотнинг вазифаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига нафақат ҳосил бой берилган тақдирда тўловни олиш, балки, дастлабки хавфларни камайтиришга ҳам ёрдам беришдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари сабзавот, мева ва ёнғоқ етиштирувчилар ҳамда мева-сабзавотларни сотиш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятига ва албатта, истеъмолчилар ҳамёнига салбий таъсир кўрсатди. Об-ҳавонинг бундай сюрпризларини EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон мева-сабзавотчилигида 2021 йилги Топ-10 воқеликларидан бири сифатида қайд этишди.  Ушбу об-ҳаво аномалиялари 2021 йили Ўзбекистонда етиштирилган мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мева, ёнғоқ экспортига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида батафсил EastFruitнинг якуний таҳлилида ўқинг.

Сообщение Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/feed/ 0
Картошка экспорти таъқиқлангани туфайли Қозоғистон экспортёрлари кўрган зарар юзлаб миллион тенгега етиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-qozoqiston-eksportyorlari-korgan-zarar-yuzlab-million-tengega-etishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-qozoqiston-eksportyorlari-korgan-zarar-yuzlab-million-tengega-etishi-mumkin/#respond Tue, 01 Feb 2022 05:00:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98749 Қозоғистон тадбиркорлари картошка экспортига қўйилган таъқиқ туфайли кўрилган зарар миқдорини ҳисоблашмоқда. Гарчи, бу таъқиқ узоққа чўзилмаган ва мамлакат ҳукумати мазкур қарорни бекор қилиб, уни экспорт квотаси жорий этилиши билан алмаштирган бўлса-да, моддий йўқотишлар миқдори катта бўлди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 22 январидан эътиборан, Қозоғистонда картошка...

Сообщение Картошка экспорти таъқиқлангани туфайли Қозоғистон экспортёрлари кўрган зарар юзлаб миллион тенгега етиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон тадбиркорлари картошка экспортига қўйилган таъқиқ туфайли кўрилган зарар миқдорини ҳисоблашмоқда. Гарчи, бу таъқиқ узоққа чўзилмаган ва мамлакат ҳукумати мазкур қарорни бекор қилиб, уни экспорт квотаси жорий этилиши билан алмаштирган бўлса-да, моддий йўқотишлар миқдори катта бўлди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 22 январидан эътиборан, Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига уч ойлик таъқиқ жорий қилинган эди.  Мамлакат ҳукумати баҳорда ушбу турдаги маҳсулотлар танқислиги ва уларнинг нархлари ошишидан хавотирланиб, шундай қарорга келган.  Бироқ, маҳаллий фермерлар идоралараро комиссияни белгиланган квота доирасида экспортга йўл очиш лозимлигига ишонтира олди.

Аммо экспорт таъқиқи бошланишидан аввал вагонларга ортилган 2000 тоннадан ортиқ картошка Қозоғистондан чиқиб кетаётганда  Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида – Сариоғаш станциясидаги божхона постида туриб қолди. Картошка юкланган вагонлар икки ҳафтага яқин тургани боис, ушбу маҳсулотнинг ҳаммаси музлаб қолиб, истеъмолга деярли яроқсиз ҳолга келган. Экспортёрларнинг фикрича, яқин кунларда об-ҳаво исиб кетса, вагонлардаги картошка шунчаки чириб битади.

Қозоғистоннинг Otyrar.kz нашри хабарига кўра, 2000 тоннадан ортиқ картошка юкланган 35 та темир йўл вагони, мана, иккинчи ҳафтадирки, Сариоғаш станциясидаги (Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида) божхона постида турибди. Мазкур картошка ҳосили Павлодардан (Қозоғистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудуд) келтирилган эди.

Тадбиркорлар картошка тўлдирилган вагонларни ҳадик билан очишмоқда, кунлар сари яроқсиз ҳолга келаётган ушбу товарнинг ҳеч бўлмаса бир қисми бузилмагандир, деган умид бор, кўпчиликда: “Барча картошка музлаб қолган. У энди деярли яроқсиз. Бир-икки кундан кейин ҳаво исиб кетса, шунчаки чириб битади«, дейди тадбиркор Нургали Ўрмонов.

Шунингдек ўқинг: Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида картошка нархи 2021 йил давомида қай тариқа ўзгарди?

Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, тўлиқ рухсатномалар билан биринчи вагонлар бу ерга 2022 йилнинг 15 январида келган, бироқ товар чегарадан ўтказилмаган.

«Бизда муҳр босилган декларация ҳам, фитосанитария сертификатлари ҳам бор – товарни чиқаришга рухсат берилган. Улар бизга Павлодарда картошкани вагонларга юклашдан аввал берилган”, дейди Нурсултон Айдарбеков.

Биринчи вагонларим 15 январь куни етиб келди (божхона постига).  Экспорт бўйича таъқиқ эса 22 январдан кучга кириши керак эди. Картошка ортилган жами 35 та вагон олти нафар тадбиркорга тегишли. Ҳозир шахсан менда 30 та вагон бор. Бизнинг товаримизни шу ерда ушлаб қолишди. Ваҳоланки, Ўзбекистонга бир неча вагон картошка жўнатилганига гувоҳ бўлдик«, дейди тадбиркор Жанболат Алтаев.

Битта вагондаги картошканинг умумий қиймати 12 миллион тенге (27,6 минг доллар)га тенг.   Қозоғистондаги тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкорларидан қисман тўлов олиб бўлган.  Чегарада туриб қолган картошканинг бутун партияси яроқсиз ҳолга келса, қозоғистонлик экспортёрларнинг зарари жами 420 миллион тенгени (967,2 минг доллар), яъни деярли 1 миллион АҚШ долларига яқин суммани ташкил қилади. Шу муносабат билан тадбиркорларда савол туғилмоқда – бу зарарни ким қоплайди?

EastFruit экспертлари бир неча бор таъкидлаганидек, картошка сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон мева-сабзавот секторининг асосий импорт позициясига айланди. 2016 йилга қадар картошка импортининг йиллик ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда ушбу маҳсулот импорти 194 минг тоннани ташкил этган. 2017-2021 йилларда эса импорт ҳажми қарийб 3 баробар ошди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатга 560 минг тонна картошка импорт қилинган. Бу 2020 йилга нисбатан 109,1 минг тоннага кўпдир. Шу билан бирга, Қозоғистон 2021 йилда ушбу маҳсулотнинг энг йирик етказиб берувчисига айланди. 2021 йилда импортнинг умумий ҳажми Ўзбекистонга картошка етказиб берувчи асосий давлатлар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

Қозоғистон – 196 минг тонна;

Покистон – 161 минг тонна;

Эрон – 141 минг тонна;

Қирғизистон – 35 минг тонна;

Нидерландия – 11 минг тонна;

Россия – 4,8 минг тонна;

Бошқа мамлакатлар – 11,2 минг тонна.

Сообщение Картошка экспорти таъқиқлангани туфайли Қозоғистон экспортёрлари кўрган зарар юзлаб миллион тенгега етиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-qozoqiston-eksportyorlari-korgan-zarar-yuzlab-million-tengega-etishi-mumkin/feed/ 0
Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-fermerlar-zarari-25-milliard-tengedan-oshishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-fermerlar-zarari-25-milliard-tengedan-oshishi-mumkin/#respond Tue, 25 Jan 2022 06:30:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98174 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича ҳар қандай чеклов фақат қисқа муддатга нархларни пасайтиради, аммо келгусида нархлар кескин сакраши учун шароит яратади. Афсуски, ҳукумат амалдорлари бозор аралашувининг ушбу қўпол инструментига тобора кўпроқ мурожаат қилишмоқда, эҳтиёткорроқ ёндашувлардан  фойдаланишни эса улар исташмайди. Бундай хатти-ҳаракатлар фермерларга айни пайтнинг ўзида зарар етказиши билан бирга, соҳа...

Сообщение Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича ҳар қандай чеклов фақат қисқа муддатга нархларни пасайтиради, аммо келгусида нархлар кескин сакраши учун шароит яратади. Афсуски, ҳукумат амалдорлари бозор аралашувининг ушбу қўпол инструментига тобора кўпроқ мурожаат қилишмоқда, эҳтиёткорроқ ёндашувлардан  фойдаланишни эса улар исташмайди. Бундай хатти-ҳаракатлар фермерларга айни пайтнинг ўзида зарар етказиши билан бирга, соҳа ривожидаги узоқ муддатли салбий оқибатларга ҳам олиб келади.

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг нархлар ўсишини ушлаб туришга уринишининг навбатдаги “қурбон”и сабзавот етиштирувчилар бўлди – 2021 йилнинг ноябрь ойида мамлакатдан картошка ва сабзи экспортига уч ойлик таъқиқ жорий этишга қарор қилинди. Шу билан бирга, аграр идора бозорни барқарорлаштириш учун тармоқ ассоциацияси  таклиф қилган анчайин оқилона ва самарали вариантларни эътиборсиз қолдирди.

Қозоғистон Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси раиси Қайрат Бисетаев ElDala.kz мухбирига мансабдор шахсларнинг бундай ҳатти-ҳаракатлари фермерларга қанча зарар келтиришини айтди.

– 2021 йилнинг сентябридаёқ, биз Россиядаги кучли қурғоқчилик картошка ва сабзавот ҳосили камайишига олиб келганига гувоҳ бўлдик, дейди Қайрат Бисетаев.  – Бундай ҳолат ҳар ўн йилда бир содир бўлади. Қозоғистон картошкасига талаб ошди ва ички бозорда нархлар ўсди.

Яъни, биз учун анъанавий харидорлар саналмиш Ўзбекистон истеъмолчиларидан ташқари  россияликлар ҳам пайдо бўлди. Биз буни англаб, сентябрь ойида икки вазир –  Султонов (савдо вазири) ва Карашукеев (қишлоқ хўжалиги вазири) иштирокида картошка етиштирувчилар йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқдик.  Биз у ерда талаб ушбу мавсумда, ҳақиқатан ҳам, юқори бўлишини айтдик ва шу билан бирга, ҳукуматнинг 2022 йил март-апрель ойларида картошка тақчиллиги юзага келишидан хавотирланишини тушунамиз. Биз икки вазирлик, фермерлар, маҳаллий ҳокимликлар, “Атамекен” тадбиркорлар миллий палатаси иштирокида идоралараро комиссия чақиришни таклиф қилдик – барча омборларни айланиб чиқамиз, ҳажмларни ҳисоблаймиз, захиралар бўйича реал рақамларни оламиз, дедик. Вазирлар ғоя яхши эканини айтиб, таклифимизга рози бўлишди. Бироқ, октябрь ва ноябрь ойлари ҳеч бир ҳаракатсиз ўтди. Шу билан бирга, Савдо вазирлиги ўзини шундай тутмоқдаки, бу уларнинг масаласи эмас –  шунчаки сукут сақлаяпти.  Натижада, ноябрь ойида ҳукуматнинг идоралараро комиссияси картошка ва сабзи экспортини уч ой муддатга таъқиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу билан бирга, қарор қабул қилиш чоғида бирор мутасадди раҳбар Бирлашма билан маслаҳатлашмаган, ҳеч ким ҳисоб-китоб талаб қилмаган. Ваҳоланки, Қайрат Бисетаев картошка захиралари балансининг оператив ҳисоб-китобларини қишлоқ хўжалиги вазирига топширган.

Бирлашма маълумотларига кўра, Қозоғистонда картошка етиштириш 2 миллион тоннага яқинни ташкил қилади. Бу кўрсаткичга томорқа хўжаликларида етиштириладиган 900 минг тонна ҳам киради. Уларнинг маҳсулотлари шаҳарга кетмайди, балки қишлоқ аҳолисининг ўзи фойдаланади. Шаҳарларни йилига ўртача 1,1 миллион тонна картошка етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари таъминлайди. Ҳозиргиси ҳам бундан мустасно бўлмади – қурғоқчиликка қарамай, суғориш усулини қўллаш туфайли картошка ва сабзавот етиштириш барқарор.

Бундан келиб чиқмоқдаки, амалдорлар ишлаб чиқарувчиларнинг ҳолати билан бевосита боғлиқ бўлган масалаларни  муҳокама қилишни хоҳлашмайди. Ҳукумат келтириб чиқарган ягона сабаб, бу саноатга кўп зарар келтирадиган «ҳар эҳтимолга қарши» фаол чоралардир.

– Ҳақиқатан ҳам, уларда талаб ва таклиф бўйича ҳеч қандай рақам йўқ, дейди Қайрат Бисетаев. –  Бугун ҳеч бир маҳаллий ёки марказий органнинг бирор мутасаддиси Қозоғистонда қанча картошка борлигини ва аҳоли қанча миқдорда истеъмол қилишини айта олмайди. Бу ҳақида ҳеч ким тасаввурга эга эмас – на Савдо вазирлиги ва на Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Биз буни биламиз, шунинг учун доим маълумотларимизни ҳисобга олишни қайта ва қайта таклиф қилаверамиз. Биз декабрь ойида ревизия ўтказилгани, тўлиқ манзара намоён бўлганига ишонамиз. Унинг натижаларига кўра, мамлакатимизда 180 минг тоннага яқин ортиқча картошка борлигини аниқладик ва ички бозорда унга талаб йўқ. Сабзининг эса 160 минг тоннаси ортиқча.

Агар таъқиқ амалда бўлса ва фермерлар бу ҳажмларни қўшни мамлакатларга сота олмасалар, унда мазкур захираларнинг бари шунчаки яроқсиз ҳолга келади ва деҳқонлар катта йўқотишларни бошдан кечиради.

Сўнгги беш йилда Қозоғистон ҳар йили 200-300 минг тонна картошка экспорт қилмоқда. 2021 йилда янги ҳосил олинган пайтдан то 2022 йил бошига қадар бор-йўғи 91 минг тонна экспорт қилинган. Яъни, бу ҳисоб-китоб ҳам экспорт салоҳияти 200 минг тоннага яқин эканини кўрсатмоқда.

Қозоғистон Картошка ва сабзавот етиштирувчилар бирлашмаси буни инобатга олган ҳолда экспортга қўйилган таъқиқни бекор қилишга интилмоқда ва февраль ойидан бошлаб, картошка экспорти учун 150 минг тонна ҳажмдаги квота чекланишини таклиф қиляпти.

– Ўтган душанба куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таҳлилий маълумотларимизни сўради, биз тақдим этдик, дейди Қайрат Бисетаев. – Лекин мен шунчаки ўтириб жавоб кутишдан қўрқаман, чунки, ижобий жавоб бўлиши даргумон. Шу боис таҳлилий маълумотларни бошқа манзилларга – Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясига, Стратегик режалаштириш агентлигига, Савдо бўйича Бош вазир ўринбосари Бахит Султоновга, “Nur Otan» партияси идорасига юбордим. Энди идоралараро комиссиянинг янги таркиби тузилади ва умид қиламизки, улар биринчи йиғилишдаёқ экспорт таъқиқини бекор қилиш, 1 февралдан квота жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилади.  Бу бизга февраль-март ойларида ҳеч бўлмаганда 100 минг тонна картошкани хорижга сотишимиз учун керак.

Агар қарор кечиктирилса ва чўзилса, ортиқча ҳажмларни сотиш истиқболлари тобора ноаниқ бўлаверади, чунки, баҳор келиши билан жанубдан ёш картошка келади. Бундан ташқари, кунлар исиб кетса, кузги ҳосилга зарар етиши хавфи ортади – Қозоғистонда иқлимий омборлар кам.

Фермерлар бой бериши мумкин бўлган миқдорни ҳисоблаш осон: картошканинг жорий нархи 135-140 тенге/кг эканини ҳисобга олсак, маблағ 25-26 миллиард тенге (57 350 000 доллар)ни ташкил қилади. Бу мамлакат картошка етиштирувчиларига жорий йилги экиш мавсумини ўтказиш учун етарли бўлади.  Бироқ, агар Ҳукумат тўғри қарор қабул қилмаса, фермерлар шунча миқдорда зарарга киради.

– Ҳа, бизда ички бозор таъминланган, аммо шу билан бирга, амалдорларнинг тақчиллик бўлади, деган фобиясини ҳис қилиб турибмиз, дейди Қайрат Бисетаев. – Шу боис, ўтган йилнинг кузида биз ҳозир ҳам қўллаш мумкин бўлган механизмни таклиф қилган эдик: экспорт квотасини олган ҳар бир корхона маълум ҳажмдаги картошкани ички бозорда белгиланган нархда сотиш мажбуриятини олади. Яъни, нарх ҳозир бозорда шаклланган даражада бўлади –  килограмм учун 135-140 тенге. Ва бизнинг дўконларда ҳеч қандай нарх сакраши бўлмайди.

Аслида, бу ички бозор хавфсизлигини тартибга солишнинг энг тўғри воситаси. Бундан ташқари, минтақавий барқарорлаштириш жамғармаларини шакллантиришда бюджет маблағлари ҳисобидан картошка харид қилишда юзага келадиган коррупция хавфини бартараф этади.  Зеро, картошка фермерларнинг ўз омборида сақланади, бузилмайди ва ҳеч қаерга йўқолмайди.

Бироқ, расмийлар бунга рози эмас – шунчаки ҳеч ким жавобгарликни  зиммасига олишни хоҳламаяпти. Ҳар бир амалдор ўзи, яна ҳам аниқроғи, лавозими учун қимматга тушиши мумкин бўлган тақчиллик эҳтимолидан қўрқади. Шунинг учун улар ҳақиқий ҳисоб-китобларга кўз юмишни афзал билишади.  Фермерлар ва саноатга етказилган зарар уларни асло ташвишлантирмайди. Аммо таъқиқларнинг оқибатлари аниқ – деҳқонларнинг экспорт таъқиқига учрайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришга қизиқиши сўнади.

– Вазият шунгача етиб бориши мумкинки, бундан олти-етти йил аввал юз берганидек, картошка импортига қарам бўлиб қоламиз, дейди Қайрат Бисетаев. – Бу мавсумда фермерларнинг бир қисми таъқиқ хавфи камроқ бўлган бошқа экинларни етиштиришга ўта бошлайди.  Бундан ташқари, ҳозир қишлоқ хўжалигига янги инвесторлар кириши тенденцияси мавжуд.  Картошка етиштиришдаги бу хатарни кўриб, улар шунчаки бошқа соҳани танлашади. Буларнинг бари ривожланиш истиқболларига зарба бўлиб, оқибатларини биз узоқ вақт давомида ҳис қиламиз.

Сообщение Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-fermerlar-zarari-25-milliard-tengedan-oshishi-mumkin/feed/ 0
Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери талончилар босқинидан кўп миллион долларлик зарар кўрди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-eng-yirik-riteyleri-talonchilar-bosqinidan-kop-million-dollarlik-zarar-kordi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-eng-yirik-riteyleri-talonchilar-bosqinidan-kop-million-dollarlik-zarar-kordi/#respond Sat, 15 Jan 2022 07:30:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97561 Қозоғистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи –  Маgnum Cаsh & Cаrryнинг талончилар босқинидан кўрган зарари 11 миллиард тенгега (25,3 миллион доллар) баҳоланмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари Аdindех.Аsia ҳаволасига таяниб. Маgnum компаниясининг PR менежери Дмитрий Шишкиннинг сўзларига кўра, фақат Олмаота шаҳрида жойлашган филиаллар, яъни дўконлар зарар кўрган. Жами 25 та...

Сообщение Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери талончилар босқинидан кўп миллион долларлик зарар кўрди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи –  Маgnum Cаsh & Cаrryнинг талончилар босқинидан кўрган зарари 11 миллиард тенгега (25,3 миллион доллар) баҳоланмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари Аdindех.Аsia ҳаволасига таяниб.

Маgnum компаниясининг PR менежери Дмитрий Шишкиннинг сўзларига кўра, фақат Олмаота шаҳрида жойлашган филиаллар, яъни дўконлар зарар кўрган. Жами 25 та дўконга талончилар ҳужум қилган, шундан 15 таси тўлиқ, 11 таси қисман талон-тарож қилинган. Дмитрий Шишкиннинг аниқлик киритишича, Олмаота шаҳрида жами 68 та филиал (дўкон) мавжуд бўлиб, уларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи зарар кўрган.

“Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси маълумотларига кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар чоғида мамлакатнинг 9 та минтақасидаги 1500 дан зиёд тадбиркорлик субъекти талончилар ҳаракатларидан жабр кўрган. Бизнесга етказилган зарарнинг умумий миқдори 221 миллион долларга тенг экани айтилмоқда, шундан 217 миллион доллари (98 фоизи) Олмаота шаҳри улушига тўғри келади. Энг кўп зарар кўрган тармоқлар савдо, умумий овқатланиш, логистика ва молия секторларидир.

Маgnum савдо тармоғи вакилининг қўшимча қилишича, 2022 йилнинг 13 январь ҳолатига кўра, деярли барча дўконлар қайта тикланган, Олмаота шаҳридаги 68 та дўкондан 63 таси очилган.  Аммо Олмаотадаги барча филиаллар ҳали ҳам қисқартирилган жадвал бўйича ишламоқда, компания яқин орада уларни одатдагидек иш жараёнига ўтказишга тайёр.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди

Эслатиб ўтамиз, узоқ вақт тайёргарликдан сўнг Қозоғистон ритейлери 2021 йил охирида Ўзбекистон чакана савдо бозорига кирган эди. 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи Маgnum гипермаркети, орадан бир ҳафта ўтиб эса шу шаҳарда Маgnum супермаркети очилди. Қозоғистон ритейлери Ўзбекистондаги ривожланишнинг биринчи йилида қарийб 20 миллион доллар сармоя киритишни ва 2022 йилда яна иккита гипермаркет ҳамда бир нечта супермаркет очишни режалаштирган.

Бироқ, Қозоғистондаги талончилар ҳаракатларидан ритейлернинг 25 миллион доллар зарар кўргани билан боғлиқ вазият Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш бўйича бевосита режаларга қандай таъсир қилиши номаълум.  Бу савол ҳозирча очиқ қолмоқда.

Маgnum Cаsh & Cаrry Қозоғистондаги энг йирик савдо тармоғи саналади. Унинг биринчи дўкони 2007 йили Олмаотада фаолият бошлаган. Аdindex.Аsia маълумотларига кўра, Маgnumнинг турли форматдаги 184 та дўконлари бор, улардан иккитаси Тошкентда ва 182 таси Қозоғистонда фаолият кўрсатмоқда. Мазкур савдо тармоғи тўрт форматда ишлайди – express, daily, супермаркет ва гипермаркет.  Ассортименти мавсумга қараб, 35-40 минг SKUни ташкил этади.

Сообщение Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери талончилар босқинидан кўп миллион долларлик зарар кўрди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-eng-yirik-riteyleri-talonchilar-bosqinidan-kop-million-dollarlik-zarar-kordi/feed/ 0
Испания денгиз флоти фермерларнинг Ла Пальмада банан йиғиб олишига ёрдам бермоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-dengiz-floti-fermerlarning-la-palmada-banan-yiqib-olishiga-yordam-bermoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-dengiz-floti-fermerlarning-la-palmada-banan-yiqib-olishiga-yordam-bermoqda/#respond Fri, 19 Nov 2021 04:30:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92308 Испания Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Испания ҳарбий-денгиз кучлари вулқонли Ла Пальма оролидаги фермерларга денгиз орқали лава билан ўралган банан плантацияларига етиб боришда ёрдам бермоқда. Испания Миллий географик институти маълумотларига кўра, ўтган ҳафта олимлар сейсмик фаолликнинг пастроқ даражасини қайд этганига қарамай, оролда вулқон отилиши давом этмоқда. 2021 йилнинг 19 сентябрида отила...

Сообщение Испания денгиз флоти фермерларнинг Ла Пальмада банан йиғиб олишига ёрдам бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Испания Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Испания ҳарбий-денгиз кучлари вулқонли Ла Пальма оролидаги фермерларга денгиз орқали лава билан ўралган банан плантацияларига етиб боришда ёрдам бермоқда. Испания Миллий географик институти маълумотларига кўра, ўтган ҳафта олимлар сейсмик фаолликнинг пастроқ даражасини қайд этганига қарамай, оролда вулқон отилиши давом этмоқда.

2021 йилнинг 19 сентябрида отила бошланган Кумбре-Вьеха вулқони тизмасидан тушаётган лава оқимларидан бири денгизга етиб борди ва соҳилнинг катта қисмини «ютиб» юборди. Бу хусусда EastFruit мутахассислари AP NEWS ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Греция ва Италиянинг жанубий ҳудудлари қишлоқ хўжалигига ёнғин жиддий хавф солмоқда

Ла Пальманинг 1000 гектардан ортиқ юзаси лава билан қопланган ва 7000 дан ортиқ киши эвакуация қилинган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ёки лава ёки тушаётган қуюқ учқунлар юзлаб мулклар,  жумладан, уйларни вайрон қилди. Бундан ташқари, орол иқтисодиёти учун жуда муҳим бўлган банан плантацияларига катта зарар етказди.

Яқинда «Кастилья» десант кемасидан тўртта қайиқ оролнинг ғарбий томонидаги Тасакорте порти ва кўплаб банан плантациялари жойлашган Пуэрто-Наос пляжи маршрути бўйлаб сузди.

Лава оқими ўнлаб йўлларни вайрон қилгани (ёки тўсиб қўйгани) сабабли, фермерлар жанубий қирғоқдаги плантацияларга етиб бориш ва банан дарахтларини суғориш учун флот имкониятларидан фойдаланишди. Бундан ташқари, суғориш тизими вайрон бўлган ҳудудлардаги иссиқхона банан плантацияларини сув билан таъминлаш учун кўчма дистилляция қурилмалари ҳам келтирилди.

Минтақавий ҳокимият маълумотларига кўра, Ла Пальмадаги банан саноати вулқон туфайли ҳозирнинг ўзида 100 миллион евро (116 миллион доллар) зарар кўрган.

Сообщение Испания денгиз флоти фермерларнинг Ла Пальмада банан йиғиб олишига ёрдам бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniya-dengiz-floti-fermerlarning-la-palmada-banan-yiqib-olishiga-yordam-bermoqda/feed/ 0
Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-mahsulotlarining-sifati-pasayishidan-suqurta-zhoriy-qilinadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-mahsulotlarining-sifati-pasayishidan-suqurta-zhoriy-qilinadi/#respond Tue, 09 Nov 2021 07:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91460 Яқинда Молдова ҳукумати рисклар ва суғуртаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ жойларини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидияланиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги (кенгайтирилган) рўйхатини қабул қилди. Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, рўйхатга мевали экинлар сифати ва нархлари пасайиши билан боғлиқ аниқ шаклланган хавфлар киритилган. Мисол учун, боғбонлар дўлдан...

Сообщение Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда Молдова ҳукумати рисклар ва суғуртаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ жойларини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидияланиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги (кенгайтирилган) рўйхатини қабул қилди. Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, рўйхатга мевали экинлар сифати ва нархлари пасайиши билан боғлиқ аниқ шаклланган хавфлар киритилган. Мисол учун, боғбонлар дўлдан зарарланиш оқибатида сифати пасайган олмаларни сархил маҳсулотлар бозорида эмас, балки саноатда қайта ишлаш учун арзон нарда сотилиши хавфидан суғурталаши мумкин.

Суғурта компаниялари вакиллари бундай суғурта маҳсулотларини фермерларга 2021 йил бошидан, қишлоқ хўжалигида субсидияланадиган суғурта тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирган пайтдан бошлаб таклиф қилишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда. Лекин баъзи норматив актлар яқин вақтгача қонунчилик янгиликларига мослаштирилмагани учун суғуртачилар қишлоқ хўжалиги суғурталовчиларига янги имкониятларни таклиф қилишга шошилишмаган. Молдова Вазирлар Маҳкамаси томонидан субсидияланган хавф-хатарлар ва экинларнинг кенгайтирилган рўйхати тасдиқланиши бу жараёнга туртки бериши мумкин.

Шу билан бирга, суғуртачиларнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати пасайишини суғурталаш, айниқса, зарар ва унинг сабабларини баҳолаш қисмлари техник жиҳатдан қийин жараён. Зеро, саноат олмаси билан боғлиқ мисолга қайтадиган бўлсак, у дўлдан механик шикастланганда ҳам, қишлоқ хўжалиги технологияларига риоя қилмасликда ҳам, логистика муаммолари ва бошқаларда ҳам қайта ишлашга юборилади. Шу барча нюансларни ҳисобга олган ҳолда суғуртачилар фермерлар учун янги турдаги суғурта полислари қиммат бўлишини тахмин қилишмоқда.

Сообщение Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-mahsulotlarining-sifati-pasayishidan-suqurta-zhoriy-qilinadi/feed/ 0
Украиналик боғбонлар ҳар йили совуқ туфайли икки миллиард гривнани бой беришади – Денис Москалев, FROSTLEE https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainalik-boqbonlar-har-yili-sovuq-tufayli-ikki-milliard-grivnani-boy-berishadi-denis-moskalev-frostlee/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainalik-boqbonlar-har-yili-sovuq-tufayli-ikki-milliard-grivnani-boy-berishadi-denis-moskalev-frostlee/#respond Sat, 06 Nov 2021 06:30:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91258 «АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» таҳлилий лойиҳаси ҳисоб-китобларига кўра, Украинада боғдорчиликда совуқдан ўртача йиллик йўқотишлар 1,7-2,0 миллиард гривенга етади. Бироқ, айни пайтда Украинада фақат бир нечта фермер хўжаликлари совуқдан ҳимояловчи тизимни ўрнатмоқда. Бу ҳақда “Маҳаллийдан глобалгача: Суперфудлар. Технологиялар. Бозорлар” деб номланган халқаро конференцияда қишлоқ хўжалиги экинларини совуқдан ҳимояловчи тизим бўйича компания...

Сообщение Украиналик боғбонлар ҳар йили совуқ туфайли икки миллиард гривнани бой беришади – Денис Москалев, FROSTLEE появились сначала на EastFruit.

]]>

«АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» таҳлилий лойиҳаси ҳисоб-китобларига кўра, Украинада боғдорчиликда совуқдан ўртача йиллик йўқотишлар 1,7-2,0 миллиард гривенга етади. Бироқ, айни пайтда Украинада фақат бир нечта фермер хўжаликлари совуқдан ҳимояловчи тизимни ўрнатмоқда. Бу ҳақда “Маҳаллийдан глобалгача: Суперфудлар. Технологиялар. Бозорлар” деб номланган халқаро конференцияда қишлоқ хўжалиги экинларини совуқдан ҳимояловчи тизим бўйича компания – FROSTLEE вакили Денис Москалев сўзлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур конференция Киевда ташкил этилган Agrocomplex кўргазмаси доирасида ўтказилди.

Баҳорги совуқлар ҳар доим Украина боғдорчилигига катта зарар етказган, аммо сўнгги 10 йил ичида ушбу табиий офатдан ҳосилни бой бериш даражасининг тез ўсиши тенденцияси кузатилмоқда. Агар ҳисоблаб чиқилса, EastFruit экспертларининг фикрига кўра, Украинадан мева маҳсулотлари экспортининг ўртача ўсиш суръати йилига 11% ни ташкил қилади ва украиналик боғбонларнинг даромади йилига 22,6 миллион долларга ошмоқда. Агар боғбонлар совуқдан ҳимоялаш муаммосига жиддий муносабатда бўлишса, бу кўрсаткичлар анча юқори бўлишини тахмин қилиш мумкин.

«Украинадаги энг профессионал олма етиштирувчилар учун ҳам совуқдан йиллик йўқотишлар қарийб 700 миллион грн (26,5 миллион доллар) ни ташкил қилади ва айрим йилларда бозор таҳлилчиларининг фикрига кўра, совуқдан зарар бир ярим миллиард гривнага (56,8 миллион доллар) етади. Гилос, шафтоли, ўрик ва бошқа данакли меваларни етиштирувчи боғбонлар дарахтлар гуллаши пайтида ҳаво ҳароратининг кутилмаганда пасайиб кетиши натижасида ҳосилни янада кўпроқ бой беришади. Украинада голубика экини майдонларининг кўпайиши билан бирга, ушбу қиммат резаворни совуқдан бой бериш даражаси ҳам ўсиб бормоқда. Совуқ муаммоси ёнғоқ етиштирувчиларнинг ҳам тобора кўпроқ йўқотишларига сабаб бўляпти, зеро, анъанавий грек ёнғоғи ҳам, фундук ва бодом майдонлари ҳам тез суръатда кенгайиб бормоқда», дея таъкидлайди Денис Москалев.

Украинада гуллайдиган боғлар учун совуқ хавфи апрель ойининг ўрталаридан май ойи ўрталарига қадар юқори даражададир. Аммо 2020 йилда совуқ ҳаво ҳатто сўнгги баҳор ойининг иккинчи ярмида ҳам қайд этилган. Йўқотишлар минималлашиши учун буларнинг барини ҳисобга олиш керак.

Денис Москалевнинг сўзларига кўра, ҳосил ҳажмидаги йўқотишлардан ташқари, совуқ маҳсулот сифатига ҳам таъсир қилади – паст ҳароратдан таъсирланадиган дарахтлар келгусида нуқсонли мевалар беради. Агар узоқ муддат сақлашга тўғри келадиган мевалар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳолда уларни сархил мевалар бозорида сотиб ҳам, омборда сақлаб ҳам бўлмайди. Шунга кўра, бундай мевалар, одатда, сархил бозор меваларидан ўртача 5-10 баравар арзон сотилади ва уларни сотиш, кўпинча, етиштириш харажатларини қопламайди. Шунинг учун, ҳосил олинган бўлса-да, бу боғбонга фақат молиявий йўқотишлар келтиради.

“Агар боғбон юқори сифатли меваларнинг ишончли етказиб берувчиси бўлишни ва маҳсулотини юқори нархда сотишни режалаштирса, боғ ва плантацияларни совуқдан ҳимоялашнинг замонавий технологиялари ҳар қандай замонавий боғдорчилик бизнеси учун стандарт бўлиши керак. Мева- сабзавот маҳсулотлари – бу, асосан, янги, тез бузиладиган гуруҳдир. Бу ерда фақат премиум-сифат туфайли ташқи бозорларда пул ишлаш мумкин”, дея таъкидлайди у.

Боғлар ва узумзорларни паст ҳарорат таъсиридан ҳимоялай оладиган ишончли технология Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида расмий вакили FROSTLEE бўлмиш Европа ишлаб чиқарувчиси – GENERнинг шамол машиналаридан фойдаланиш ҳисобланади.

«Европалик фермерлар экинларни ҳимоялашнинг бошқариладиган ва самарали усули сифатида GENER шамол машиналарига ишонишади. Биргина 2021 йилда GENER Францияга икки юздан ортиқ шамол машиналарини муваффақиятли етказиб берди. Айтганча, Франциянинг иқлим шароити кўп жиҳатдан Украинаникига ўхшайди», дея таъкидлайди FROSTLEE вакили.

Денис Москалевнинг сўзларига кўра, шамол машинасининг турига, шунингдек, экин ва ҳаво ҳароратига қараб, битта машина ёрдамида 3 дан 7,5 гектаргача бўлган майдонни совуқдан ҳимоялаш мумкин. Машиналар, одатда, ҳосилни  -6 ° C совуқдан ҳам ишончли ҳимоя қила олади. Бу ҳолда агар жой ва шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда камида учта машина ўрнатилган бўлса, ҳимоя жуда самарали бўлади.

Мутахассис, шунингдек, совуқдан ҳимояловчи шамол машиналари Украинада жуда тез ўзини оқлайди, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, инвестицияларнинг фойдаси совуқнинг биринчи йилида сезилади, чунки, йўқотилган ҳосил таннархи ва 5 гектар ердан олинган сифатсиз маҳсулотнинг баҳоси пастлаши совуқдан ҳимояловчи ускуна нархидан қимматга тушади.

Шу билан бирга, сўнгги 10 йил ичида мамлакатда совуқ муаммосига дуч келмайдиган бирорта боғбон қолмаган.

Совуқдан ҳимоялаш учун шамол машиналарининг яна бир афзаллиги – узоқ муддатли бизнесни режалаштириш ва хавфни камайтириш учун энг яхши имконият эканидир. Бу омил экспорт шартномалари ва супермаркетлар тармоғи билан шартномалар тузишда ҳам, банклар ва суғурта компаниялари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ва бу ҳали ҳаммаси эмас – шамол машиналаридан ёзда боғдаги юқори ҳароратни пасайтириш учун кўплаб мамлакатлар фаол фойдаланади! Бу микроиқлимни сезиларли даражада яхшилаб,  зараркунандалар ва касалликлардан ҳимояловчи воситаларга кетадиган харажатларни камайтириш, меваларнинг сифат кўрсаткичларини ва гектардан олинадиган умумий ҳосилни яхшилашга хизмат қилади. Шамол машиналаридан фойдаланишнинг бу усули Украина шароитида ҳам жуда  талабгир бўлади, чунки, ёзнинг иссиқ ҳавоси ҳам мамлакат боғлари ва узумзорларида кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

Сообщение Украиналик боғбонлар ҳар йили совуқ туфайли икки миллиард гривнани бой беришади – Денис Москалев, FROSTLEE появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainalik-boqbonlar-har-yili-sovuq-tufayli-ikki-milliard-grivnani-boy-berishadi-denis-moskalev-frostlee/feed/ 0
Бу мавсумда Грузия хурмоси қимматроқ бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-mavsumda-gruziya-khurmosi-qimmatroq-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-mavsumda-gruziya-khurmosi-qimmatroq-boladi/#respond Thu, 07 Oct 2021 19:15:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88539 Фермерлар бу йил хурмонинг ўтган мавсумга нисбатан юқори нархлари ҳақида гапиришмоқда. Бу бир қанча омилларга боғлиқ. Ноқулай иқлим шароитлари, жумладан, ёздаги қурғоқчилик, кузнинг совуқ ва ёмғирли ҳавоси, август ойида Кахетиядаги дўл кабилар минтақа ҳосилини сезиларли даражада камайтирди. Яна бир омил – бу меҳнат харажатларининг ошиши. Мева ҳосилини йиғиб олувчиларнинг ўртача...

Сообщение Бу мавсумда Грузия хурмоси қимматроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Фермерлар бу йил хурмонинг ўтган мавсумга нисбатан юқори нархлари ҳақида гапиришмоқда. Бу бир қанча омилларга боғлиқ. Ноқулай иқлим шароитлари, жумладан, ёздаги қурғоқчилик, кузнинг совуқ ва ёмғирли ҳавоси, август ойида Кахетиядаги дўл кабилар минтақа ҳосилини сезиларли даражада камайтирди. Яна бир омил – бу меҳнат харажатларининг ошиши. Мева ҳосилини йиғиб олувчиларнинг ўртача кунлик маоши 2020 йилги мавсумга нисбатан 20-30 фоизга кўпдир.

Соломон Гогелишвили 2 гектарлик боғдан 30-40 тонна хурмо йиғиб оларди, лекин, афсуски, унинг Телави муниципалитетидаги Акура қишлоғи август ойида дўл эпимарказига тушиб, ҳосилнинг 100 фоизи йўққа чиқди. Бундан ташқари, Гогелашвили EastFruitга берган интервьюсида дўл нафақат мевалар, балки дарахтларга ҳам зарар етказганини айтди. Энди у дарахтлардан бир қисмининг ҳолати яхшиланишига умид қилмоқда, лекин кўпини кесишга тўғри келади.

Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кахетия минтақавий хизмати вакили Васил Германишвилининг EastFruitга айтишича, дўл зарари туфайли Кахетиядаги хурмо ҳосили ўрта ҳисобда 20-30% паст бўлади.

Дўл бу мавсумда хурмо учун ягона иқлим муаммоси эмас. Ёзги қурғоқчилик меванинг ҳажмини камайтирди. Марина Аколашвилининг Гуржаани муниципалитетида совутиш омбори бор ва экспортёрлар учун фермерлардан мавсумий меваларни харид қилади. Унинг сўзларига кўра, жорий йилги мевалар кичик, бу эса кўп сонли экспортёрларни жалб қила олмайди. Марина хоним кузда, йиғим-терим бошланишидан аввал мевалар катталашишга улгуришидан умидвор.

Шунингдек ўқинг: Грузиядан картошканинг яна бир ғайриоддий экспорти

«Ҳаммаси мижозларга боғлиқ. Агар биз хурмо йиғишга буюртма олсак, сотиб олишни бошлаймиз. Нархлар ёки мавсум ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки, ҳозирча буюртмалар йўқ”,  дейди Аколашвили.

Оммавий мавсумга ҳали эрта бўлса-да, баъзи фермерлар хурмонинг биринчи партиясини сотишди. Роман Чхенкели Кахетиянинг Лагодехи муниципалитетида 12 гектарлик хурмозорга эгалик қилади. У биринчи партияни 1,1 лари/кг (0,35 доллар)дан сотди. Лекин кейинги партиялар учун нарх кўтарилади, деб ҳисобламоқда. Бунинг асосий сабаби – ишчи кучи нархи ошишидир. Хурмо қўлда йиғилгани боис, деҳқонлар учун меҳнат харажатлари асосий чиқимлардан бири ҳисобланади.

Экспортёрлар билан нарх борасида келишиб олган бошқа фермер Анзор Мсхиладзе Гори вилоятида 7 гектарлик хурмо боғига эгалик қилади. Ундан улгуржи савдогарлар бу йилги хурмо ҳосилини 0,9 лари/кг (0,27 доллар)дан сотиб олишади, бу кўрсаткич ўтган мавсумдагидан 0,2 лари (0,06 доллар) кўпдир. Мсхиладзе EastFruit билан мулоқот чоғи ишчи кучи харажатлари ошганини тасдиқлади.

Ҳозир Грузия шарқи ва ғарбида ёмғирли об-ҳаво ҳукм суриб тургани туфайли йиғим-терим жараёни кечикмоқда. Оммавий йиғим-терим октябрь ойи ўрталарида бошланиб, ноябрь ўрталарига қадар давом этади. Фермерлар йиғим-терим кечикишига сабаб бўладиган ноодатий совуқ ҳаво ҳақида гапиришмоқда, лекин бу мевалар сифатига таъсир кўрсатмайди.

Грузия хурмоси анъанавий равишда Россия, Украина ва Арманистонга экспорт қилинади. Сентябрь ойида ушбу мамлакат 340 тонна хурмо экспорт қилди, шунинг 62 фоизи Арманистон улушига тўғри келади. EastFruit келгуси ойларда ҳам Грузиядаги хурмо мавсуми ҳақида муштарийларимизга маълумот беришда давом этади.

Сообщение Бу мавсумда Грузия хурмоси қимматроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-mavsumda-gruziya-khurmosi-qimmatroq-boladi/feed/ 0
Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/#respond Wed, 22 Sep 2021 11:49:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87511 Thanet Earth британ компанияси ишчилар, энг аввало, ҳосил йиғиб-терувчи ва ҳайдовчилар етишмовчилиги оқибатида 320 минг фунт стерлинг йўқотди. Уч ҳафта ичида иссиқхоналарда улкан қийматга эга сабзавотлар ачиб кетган, деб хабар бермоқда AgroXXI портали Hortidaily.com маълумотларига таяниб. Thanet Earth ўз фаолиятини 2009 йилда бодринг, помидор ва қалампир етиштиришдан бошлаган. Ҳозирда компания...

Сообщение Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Thanet Earth британ компанияси ишчилар, энг аввало, ҳосил йиғиб-терувчи ва ҳайдовчилар етишмовчилиги оқибатида 320 минг фунт стерлинг йўқотди. Уч ҳафта ичида иссиқхоналарда улкан қийматга эга сабзавотлар ачиб кетган, деб хабар бермоқда AgroXXI портали Hortidaily.com маълумотларига таяниб.

Thanet Earth ўз фаолиятини 2009 йилда бодринг, помидор ва қалампир етиштиришдан бошлаган. Ҳозирда компания ўз бизнесини олтита иссиқхонага етказган бўлиб, еттинчи иссиқхонани барпо этишни режалаштирмоқда. Йиллик айланмаси 107 млн фунт стерлингдан ошади. Айни пайтда 800 нафар ишчи кучига эҳтиёж мавжуд. Аммо бу йил Буюк Британия Brexit ва covid туфайли ишчи кучи етишмовчилиги муаммосига дуч келди.

Тўғри, Thanet Earthнинг бошқарувчи директори Крис Батлер томонидан билдирилган расмий баёнотда маҳсулот қайта тақсимланган ёки ўғит тайёрлаш учун ишлатиб юборилганлиги айтилмоқда.

“Бундай йўқотишларнинг сабаби шундаки, биз йил давомида етиштирадиган маҳсулот ўзининг энг юқори мавсумий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эга. Бундай вақтларда помидорларни тез йиғиб-териб олиш ва қадоқлашга улгуришимиз учун бизга қўшимча ишчи кучи керак бўлади. Айнан шундай мавсумий ишчилар ҳозирда бизга жуда зарур. Ҳозирда юзага келган юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги ҳам қадоқланган маҳсулотларни чакана тақсимловчи марказларга ўз вақтида етказиш имкониятларимизни чеклаб қўйди. Помидор ҳосили маҳаллий хайрия ташкилотлари ва FareShare тармоғи орқали тарқатилди, қолган қисми эса ўғит ишлаб чиқаришга ишлатиб юборилди”.

Сообщение Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/feed/ 0