Жаҳон банки • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 23 Jun 2021 15:49:09 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Жаҳон банки • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/#respond Tue, 22 Jun 2021 15:48:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79705 Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарорлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун $58 миллион миқдорида грант маблағлари эвазига молиялаштиришни маъқуллади. Аvesta.tj Жаҳон банки веб-сайтига асосланиб хабар беришича, Халқаро тараққиёт ассоциацияси грант маблағлари қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга ва COVID-19 дан қутулишга ёрдам беради. «COVID-19 пандемияси қишлоқ хўжалиги ҳамда шу соҳада меҳнат...

Сообщение Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди появились сначала на EastFruit.

]]>

Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарорлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун $58 миллион миқдорида грант маблағлари эвазига молиялаштиришни маъқуллади.

Аvesta.tj Жаҳон банки веб-сайтига асосланиб хабар беришича, Халқаро тараққиёт ассоциацияси грант маблағлари қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга ва COVID-19 дан қутулишга ёрдам беради.

«COVID-19 пандемияси қишлоқ хўжалиги ҳамда шу соҳада меҳнат қиладиган деҳқон ва ҳар бир кишини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, шунингдек, мавсумий кийинчиликларнинг туб сабабларини бартараф этиш ва оилаларга доимий равишда арзон, аммо тўйимли озиқ-овқат истеъмол килиш имкониятига эга бўлишлари учун қишлоқ хўжалиги соҳасини янада модернизация қилишнинг канчалик долзарб ва зарурлигини кўрсатди» – деб таькидлади Жаҳон банкининг Тожикистондаги доимий вакили Ян-Петер Олтерс.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, лойиҳа барқарорлик учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги асосларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу, ўз навбатида, унинг диверсификациясини тезлаштиради, қишлоқ жойларида хусусий микро-, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожига ва, шу билан бирга, иш билан таъминлаш учун қўшимча имкониятларни яратишга хизмат қилади.

Лойиҳа устувор экинларни етиштириш учун маҳаллий мослаштирилган ва иқлимга чидамли навларнинг етарли миқдори ва сифатини таъминлаш учун уруғ, кўчат ва боғдорчилик инфраструктурасини ишлаб чиқариш бўйича реал (ҳаётий) тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Инвестиция ишлаб чиқариш технологияларида маҳсулотни ва уни ишлаб чиқаришда унумдорликни яхшилайди, озиқ-овқат хавфсизлигини, рисоладагидек овқатланишни ва сув, ўғитлар, пестицид ва инсектицидлар (ҳашаротларга қарши курашиш воситалари) каби бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.

Иқлим ўзгаришига мослашиш ва тармоқларни ривожлантириш технологиялари ва уларнинг ечимларини тадқиқ этиш ва ривожлантиришда узоқ муддатли потенциални мустаҳкамлаш учун мазкур лойиҳага Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Фанлари академияси ва Тожикистон аграр университети қошидаги илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.

Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги стандартларини қўллаш, шунингдек, етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг исроф бўлиши ва уларнинг чиқитга чиқиб кетиш ҳажмини қисқартириш учун тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш ва деҳқонларнинг бозорларга кириш имкониятини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини диверсификациялашга кўмаклашиш боғдорчилик занжирлари учун инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бундай марказларнинг мавжудлиги боғдорчиликка, шу жумладан, мева боғдорчилигига кўпроқ хусусий сармояларни жалб қилади, бу эса иқлим ўзгариши хавфини камайтиришга ва иш ўринларини яратишга ёрдам беради. Бунга параллел равишда, лойиҳа танланган давлат идораларида юз бериши мумкин бўлган инқирознинг олдини олиш ва бошқариш соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Имкониятларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан яна бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реал вақт режимида мониторингини олиб бориш ва агрометеорология, унумдорликни бошқариш учун тупроқни таҳлил этиш, экинларни ҳимоя қилиш ва чигирткаларга қарши курашишдир.

Лойиҳа Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кейинги беш йил ичида амалга оширилади.

Сообщение Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/feed/ 0