юк ташиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 19 Apr 2022 20:03:09 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png юк ташиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqiziston-agroekspress-loyihasiga-qoshiladi-bu-ozbekiston-uchun-qay-darazhada-manfaatli/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqiziston-agroekspress-loyihasiga-qoshiladi-bu-ozbekiston-uchun-qay-darazhada-manfaatli/#respond Wed, 20 Apr 2022 06:30:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103561 Қирғизистон  маҳсулотлари Фарғона ва Тошкент орқали Россияга етказиб берилса, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашиши мумкин. Бу ҳақида “Народное слово” газетаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабарига таяниб хабар бермоқда. «Агроэкспресс»нинг янги йўналишлари ишга туширилиши Ўзбекистонга фойда келтириши мумкин. Гап шундаки, айни пайтда Қирғизистон ҳам лойиҳага қўшилиш жараёнидадир. Шу муносабат...

Сообщение Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қирғизистон  маҳсулотлари Фарғона ва Тошкент орқали Россияга етказиб берилса, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашиши мумкин. Бу ҳақида “Народное слово” газетаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабарига таяниб хабар бермоқда.

«Агроэкспресс»нинг янги йўналишлари ишга туширилиши Ўзбекистонга фойда келтириши мумкин. Гап шундаки, айни пайтда Қирғизистон ҳам лойиҳага қўшилиш жараёнидадир.

Шу муносабат билан “Агроэкспресс” раҳбарияти иккита етказиб бериш йўналиши бўйича иш олиб боряпти ва улардан бири Ўзбекистон шаҳарлари орқали ўтади: Ўш – Фарғона – Тошкент –   Москва.

Камроқ вақт ва камроқ бюрократия

“Агроэкспресс” лойиҳаси бутун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) маконини қамраб олишини ҳисобга олсак, янги йўналиш туфайли Ўзбекистон барча тез бузиладиган маҳсулотларни Россия, Қозоғистон ва Беларусга тезлик билан ҳамда ортиқча йўқотишларсиз етказиб бериш имконига эга бўлади. Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали доценти Равшан Назаров шундай фикр билдирмоқда.

«Қолаверса, Ўзбекистоннинг ўзига ҳам гўшт ва сут маҳсулотлари одатдагидан тезроқ етиб келади», дейди эксперт. Маълумки, етказиб бериш жараёнининг тезлашуви ҳар доим нархга таъсир қилган.

“Етказиб бериш муддатини қисқартириш ва сақлаш харажатларини камайтириш товарларнинг истеъмолчи учун арзон бўлишини таъминлайди”, дейди Равшан Назаров.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди

Бунда бюрократия билан боғлиқ жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш зарур.  “Агроэкспресс” лойиҳаси чегара ва божхона масалаларини тўлиқ тартибга солиш, шунингдек, соддалаштириш имконини беради.

“Агроэкспресс» бўйича келишув божхона тартиб-таомилларидан ўтишда “яшил йўлак” тамойилини назарда тутади, чунки, у биринчи навбатда тез бузиладиган маҳсулотларни ташишга мўлжалланган”, дейди эксперт.

Барча келишувлар ўз кучида қолган

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга мувофиқ, ишга туширилган “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун барча шартлар 2022 йилда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди.

“Қирғизистоннинг жанубий ҳудуди орқали юк ташишдаги йўналиш Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Транзит масофаси Қирғизистондан юк жўнатиш станциясига қараб ўзгаради”, дейилади компания хабарида.

Қирғизистоннинг “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилиши жўнатмаларнинг қўшимча ҳажмини жалб қилади, деб ҳисобламоқда “Ўзбекистон темир йўллари”. Поезддаги таркиб тўлиқ бўлган ҳолатда Ўзбекистон ҳудуди орқали шунчаки транзит амалга оширилади. Поезд таркиби тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон товарлари юкланган қўшимча контейнерлар бириктирилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “Агроэкспресс” – “РЖД Логистика” АЖнинг “Россия экспорт маркази” АЖ (РЭМ) иштирокидаги ихтисослаштирилган хизмати бўлиб, тезюрар контейнер поездлари ёрдамида Хитой, Ўзбекистон ва МДҲ давлатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради.

Сообщение Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqiziston-agroekspress-loyihasiga-qoshiladi-bu-ozbekiston-uchun-qay-darazhada-manfaatli/feed/ 0
Тожикистон «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-evroosiyo-agroekspressi-loyihasiga-qoshilishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-evroosiyo-agroekspressi-loyihasiga-qoshilishi-mumkin/#respond Sat, 02 Apr 2022 04:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102566 Тожикистон экспортёрлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатлари бозорларига етказиб беришни тезлаштириш мақсадида амалга оширилаётган «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин, деб хабар бермоқда Аsia-Plus. Бу масала яқинда Россиянинг Тожикистондаги савдо ваколатхонаси ташкил этган онлайн учрашувда муҳокама қилинди. Россия Савдо ваколатхонасининг маълумотларига кўра, 2021 йили икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва...

Сообщение Тожикистон «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистон экспортёрлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатлари бозорларига етказиб беришни тезлаштириш мақсадида амалга оширилаётган «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин, деб хабар бермоқда Аsia-Plus.

Бу масала яқинда Россиянинг Тожикистондаги савдо ваколатхонаси ташкил этган онлайн учрашувда муҳокама қилинди.

Россия Савдо ваколатхонасининг маълумотларига кўра, 2021 йили икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хомашё айланмаси 300 миллион доллардан ошган, бу ўтган йилга нисбатан 18 фоиз кўп кўрсаткичдир. 2021 йили Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳажми 22 фоизга ошди.

Шу билан бирга, ўтган йили Тожикистондан Россия бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш сезиларли даражада ўсди – 12,3 миллион долларлик маҳсулот жўнатилди ва бу 2020 йилга нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон: озиқ-овқат хавфсизлиги ва макроиқтисодий барқарорлик

Тадбирда “РЖД Логистика» АЖ вакиллари Тожикистон логистика компаниялари “Агроэкспресс” доирасида маҳсулотларни тез етказиб бериш бўйича янги йўналиш ва хизматларни тақдим этиши ҳамда юк ташишни ташкил этиш бўйича эксперт позициялари алмашувини амалга ошириши мумкинлигини қайд этди.

Учрашув якунлари бўйича пилот юклар жўнатишни йўлга қўйиш бўйича ишчи кенгаш маслаҳатлашувларини давом эттиришга келишиб олинди. Тахминларга кўра, Тожикистон юклари автоташувчилар кўмагида Ўзбекистон темир йўл станциясига етказилади ва Москвага йўл оладиган «Агроэкспресс» поездларига юкланади.

Маълум бўлишича, тожикистонлик тадбиркорлар ушбу лойиҳага катта қизиқиш билдирган ва биринчи етказиб бериш 2022 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилиши мумкин.

Россия ва Ўзбекистон агроэкспресслари лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги босқичларида Тожикистонни жалб этиш режалаштирилмоқда, чунки, россиялик истеъмолчиларни қизиқтирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун мазкур мамлакатда ҳам салоҳият мавжуд.

Лекин, аввало, Россия ва Ўзбекистон ўртасида барқарор савдо алоқаларини йўлга қўйиш, қолаверса, лойиҳа самарадорлигини баҳолаш, шундан сўнггина бошқа бозорларни кўриб чиқиш лозим.

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши 2022 йилнинг февраль ойида лойиҳа амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилди. У қишлоқ хўжалиги  ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш ҳамда экспорт ҳажмини оширишга қаратилган. Дастур 2030 йилга қадар амалга оширилиши режалаштирилган.

Биринчи босқичда ЕОИИ ҳудудидан ташқаридаги икки йўналиш – Хитой ва Ўзбекистонга, шунингдек, тескари йўналишда мунтазам юк жўнатиш ташкил этилади.

Сообщение Тожикистон «Евроосиё агроэкспресси» лойиҳасига қўшилиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-evroosiyo-agroekspressi-loyihasiga-qoshilishi-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-transafqon-temir-yoli-qurilishi-uchun-5-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-transafqon-temir-yoli-qurilishi-uchun-5-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/#respond Fri, 01 Apr 2022 03:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102526 Покистондаги Тhe News Internatoinal нашри Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи темир йўл қурилиши бошлангани ҳақида хабар бермоқда. Ўзининг денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган Ўзбекистон қиймати 5 миллиард долларлик Трансафғон темир йўли қурилишини бошлади. Бу йўл мамлакат учун Покистон денгиз портларига чиқиш йўлини очиб, минтақавий темир йўл ҳаракати ва уч томонлама...

Сообщение Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Покистондаги Тhe News Internatoinal нашри Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи темир йўл қурилиши бошлангани ҳақида хабар бермоқда.

Ўзининг денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган Ўзбекистон қиймати 5 миллиард долларлик Трансафғон темир йўли қурилишини бошлади. Бу йўл мамлакат учун Покистон денгиз портларига чиқиш йўлини очиб, минтақавий темир йўл ҳаракати ва уч томонлама савдо ҳажмини оширади, деб ёзмоқда Nuz.uz.

600 километрлик Трансафғон темир йўли қурилиши бўйича “Йўл харитаси” жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкентда тасдиқланган эди.

Покистон вазири Муҳаммад Азфар Аҳсаннинг сўзларига кўра, ушбу Трансафғон темир йўли лойиҳаси Марказий Осиёни Покистоннинг Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғловчи энг тежамкор ва қисқа йўлдир. Покистонга борадиган маршрут амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳа эканлиги туфайли ҳам энг кўп эътиборни тортди. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли лойиҳаси минтақа келажаги учун муҳим аҳамият касб этади.

Сообщение Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-transafqon-temir-yoli-qurilishi-uchun-5-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/feed/ 0
Қозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-aqtau-portida-konteyner-khabi-tashkil-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-aqtau-portida-konteyner-khabi-tashkil-etiladi/#respond Thu, 31 Mar 2022 02:58:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102451 Транскаспий халқаро транспорт маршрути (ТХТМ) бўйлаб юк ташишни ривожлантириш учун “Ақтау денгиз порти” ЭИЗ негизида контейнер хабини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда ElDala.kz. “Сингапурнинг PSA International компанияси билан контейнер хаби лойиҳасини амалга оширишда ушбу компаниянинг...

Сообщение Қозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Транскаспий халқаро транспорт маршрути (ТХТМ) бўйлаб юк ташишни ривожлантириш учун “Ақтау денгиз порти” ЭИЗ негизида контейнер хабини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда ElDala.kz.

“Сингапурнинг PSA International компанияси билан контейнер хаби лойиҳасини амалга оширишда ушбу компаниянинг иштирок этиши бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек,  Маersk, МSC ва Cоscо Shipping каби халқаро контейнер операторларининг контейнер парки жалб қилиниши кутилмоқда.   Хусусий бизнесни жалб қилган ҳолда савдо флотини тўрт паром билан тўлдириш  режалаштирилган”, деди Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири.

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилда Ақтау ва Қўриқ денгиз портлари орқали ташув ҳажмини 4 миллион тоннага яқин экспорт юкларини йўналиш ўзгартирилиши ҳисобга олинган ҳолда 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади

Қозоғистонда логистика занжирларининг узилиши фонида экспорт ва транзит юкларни ташиш учун муқобил йўналиш ва коридорлар ишлаб чиқилди.  Экспорт юклари Латвия портлари (Лиепая, Рига, Вентспилс)га ва ТХТМга йўналтирилади. Шу муносабат билан Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан БТЛК (Бирлашган транспорт- логистика компанияси)га ўхшаш Қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

ТХТМ йўналиши Ақтау ва Қўриқ денгиз портлари орқали ўтади, сўнгра фидер ва паром линияси бўйлаб, Баку (Алят) портига, Озарбайжон ва Грузия темир йўллари бўйлаб, Батуми ва Поти портларига боради. Кейинчалик – Европа ёки Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли орқали Туркиянинг Истанбул, Мерсин портларига ва ундан кейин Европага йўналтирилади.

Ақтаудан Батуми/Потигача бўлган масофа тахминан 1300 кмни ташкил этади, шундан, Ақтау – Баку – денгиз орқали 450 км, Баку – Батуми/Поти – темир йўл орқали 850 км масофадан иборатдир.

Сообщение Қозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-aqtau-portida-konteyner-khabi-tashkil-etiladi/feed/ 0
Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-aqtau-dengiz-savdo-porti-qozoqiston-orqali-yuk-zhonatish-imkoniga-ega-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-aqtau-dengiz-savdo-porti-qozoqiston-orqali-yuk-zhonatish-imkoniga-ega-boladi/#respond Wed, 23 Mar 2022 04:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101973 Ақтау денгиз порти (Қозоғистон) раҳбарияти юк ташиш бўйича Ўзбекистон компанияларининг аризаларини қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Айни масала юзасидан Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги бош консули ва “Актау тижорат денгиз порти НК» АЖ бошқаруви раиси Абай Турикпенбаевнинг учрашуви чоғида келишувга эришилган. Учрашув чоғида Ўзбекистон маҳсулотларини...

Сообщение Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ақтау денгиз порти (Қозоғистон) раҳбарияти юк ташиш бўйича Ўзбекистон компанияларининг аризаларини қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айни масала юзасидан Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги бош консули ва “Актау тижорат денгиз порти НК» АЖ бошқаруви раиси Абай Турикпенбаевнинг учрашуви чоғида келишувга эришилган.

Учрашув чоғида Ўзбекистон маҳсулотларини Ақтау порти орқали яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ташиш масалалари муҳокама қилинди.

Ақтау (Қозоғистон) денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида, бир қанча халқаро транспорт йўлаклари кесишган ерда жойлашган бўлиб, қуруқ юклар, нефть ва нефть маҳсулотларини Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналиши бўйича йилига 12 ой ва 24 соат давомида шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга ҳамда бошқа мамлакатларга ташиш имконини беради.

Сообщение Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-aqtau-dengiz-savdo-porti-qozoqiston-orqali-yuk-zhonatish-imkoniga-ega-boladi/feed/ 0
Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/#respond Mon, 21 Mar 2022 04:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101873 Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш...

Сообщение Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш ва қўшимча юк ҳажмларини жалб этишни мақсад қилган. Тадбирда фитинг платформаларини ўз вақтида етказиб бериш ва тариф ставкаларини белгилаш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.

2019 йилнинг 19-20 декабрь кунлари беш давлат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясида эслатилди. Учрашув якунида томонлар якуний баённомани имзолаган эди.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

Темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг  иштирокчилар сафига Туркия давлати ҳам қўшилган иккинчи йиғилиши 2020 йилнинг 23 октябрида, учинчи йиғилиши эса 2021 йилнинг 17 декабрида бўлиб ўтган.

Сообщение Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/feed/ 0
Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-turkiya-bilan-transport-sohasidagi-hamkorlikni-rivozhlantirishdan-manfaatdor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-turkiya-bilan-transport-sohasidagi-hamkorlikni-rivozhlantirishdan-manfaatdor/#respond Wed, 16 Mar 2022 03:30:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101609 Туркиянинг Марказий Осиё давлатлари билан темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлиги Тожикистон Республикасида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Тожикистоннинг Туркиядаги элчиси Ашрафжон Гуловнинг ушбу мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмоилўғлу билан учрашувида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу хусусда Аsia-Plusга Тожикистоннинг Анқарадаги элчихонасида маълумот берилди. Суҳбат чоғида амалга оширилган ишлар, жорий...

Сообщение Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркиянинг Марказий Осиё давлатлари билан темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлиги Тожикистон Республикасида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Тожикистоннинг Туркиядаги элчиси Ашрафжон Гуловнинг ушбу мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмоилўғлу билан учрашувида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу хусусда Аsia-Plusга Тожикистоннинг Анқарадаги элчихонасида маълумот берилди.

Суҳбат чоғида амалга оширилган ишлар, жорий ҳолат ҳамда транспорт ва унинг қуйи тармоқлари, айниқса, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон-Туркия ҳукуматлараро комиссияси доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келгусидаги қадамлар юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги транспорт соҳаси бўйича  ҳамкорлик Тожикистонда алоҳида қизиқиш уйғотади, айниқса, икки темир йўл йўналиши – Карс-Тбилиси-Боку-Актау-Даут-Ата-Душанбе (темир йўл ва денгиз) ҳамда Дўғубаязит-Бозорғон-Серахс-Олот-Тошкент-Душанбе шулар жумласидандир.

Шунингдек, Тожикистоннинг стратегик мақсадларни амалга ошириши, жумладан, “коммуникация блокадасидан чиқиш”и ҳисобга олинса, у аста-секин Марказий Осиёдаги транзит мамлакатга айланиб бораётганини қайд этиш мумкин.

Элчи шу вақт ичида мамлакат ҳудудлари бўйлаб йилнинг исталган вақтида йўловчи ва юкларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган 24 миллиард сомонилик 59 та давлат инвестиция лойиҳаси амалга оширилганини таъкидлади.

“Тожикистон ҳукумати 2022-2026 йилларда 1000 км дан ортиқ йўл, 53 та кўприк, 7 та туннел ва 5 та қор кўчкиси йўлаклари қурилишини режалаштирмоқда, уларнинг аксарияти халқаро аҳамият касб этади”, деди элчи суҳбатдошига.

Учрашув якунида Тожикистон томони транспорт соҳасидаги ҳамкорлик учун икки давлат ўртасида ҳали фойдаланилмаган улкан ресурслар мавжудлигини қайд этди.

Сообщение Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-turkiya-bilan-transport-sohasidagi-hamkorlikni-rivozhlantirishdan-manfaatdor/feed/ 0
Ўзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sarkhil-meva-sabzavotlarni-agroekspress-orqali-tashish-uchun-tarif-imtiyozlari-taqdim-etildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sarkhil-meva-sabzavotlarni-agroekspress-orqali-tashish-uchun-tarif-imtiyozlari-taqdim-etildi/#respond Wed, 02 Mar 2022 09:42:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100877 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган муддатда сархил мева-сабзавот ва тез бузилувчан маҳсулотларни нетто юкланмаси 30 тоннадан юқори бўлмаган 40-футли ва 40-футлидан юқори хусусий рефрижератор контейнерларни контейнер поезд таркибида хусусий платформада “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга ва ортга Келес чегара станцияси орқали Сергели,...

Сообщение Ўзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди появились сначала на EastFruit.

]]>

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган муддатда сархил мева-сабзавот ва тез бузилувчан маҳсулотларни нетто юкланмаси 30 тоннадан юқори бўлмаган 40-футли ва 40-футлидан юқори хусусий рефрижератор контейнерларни контейнер поезд таркибида хусусий платформада “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга ва ортга Келес чегара станцияси орқали Сергели, Чуқурсой, Тошкент станцияларидан/га Россиянинг Селятино станциясига/дан ташишда битта хусусий рефрижератор контейнер учун 305 АҚШ доллари миқдорида махсус ставка белгиланди. Ушбу ташувлар 2022-йилнинг 1-чорак давр учун якка тартибда ва гуруҳли жўнатмада ташувларига ҳам қўлланилиши белгиланди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари акциядорлик жамиятининг расмий сайти ҳаволасига таяниб.

– Бугунги кунда “Агроэкспресс” лойиҳасининг асосий афзалликлари бу юкларни тезлаштирилган ҳолда етказиб бериш, юкларнинг хавфсизлигини таъминловчи автоном совутгичли контейнерлардан фойдаланиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ташишнинг ҳар бир босқичида доимий реал вақт режимида диспетчерлик назоратини амалга оширишдир, – дейди Рустам Муҳамедов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Логистика ва рақамлаштиришни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари. – Шунингдек, қулайлик яратиш мақсадида юк жўнатувчиларга махсус тарифларни белгилаш орқали 50 фоиз миқдорида тариф имтиёзлари берилди. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида юк ташиш тарифи 305 доллар, Қозоғистон ҳудудида – 550 доллар, Россия ҳудудида эса – 528 долларни ташкил этади. Ўз навбатида, Ўзбекистон компаниялари юк ташиш ҳажмини оширишга ва “Агроэкспресс” лойиҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ва Россиянинг агрологистика операторлари икки давлат ўртасида логистика йўлагини ривожлантириш ва «Агроэкспресс» тез совутгичли контейнерли поездларида агросаноатнинг экспорт ва импорт юкларини ташиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, биринчи юк ташув 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида амалга оширилди. Россиядан Ўзбекистонга тажриба тариқасида парранда гўшти музлатгичли икки контейнерда, лимон ва помидорнинг биринчи партияси Ўзбекистондан Россияга “Агроэкспресс” орқали етказилди. Ушбу тажриба жараёнида юк ташувнинг барча технологик ва назорат масалалари ишлаб чиқилди.

“Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш ҳажми дастлабки босқичда йилига қарийб 100 минг тоннани ташкил этиши режалаштирилган, 2025 йилга қадар ушбу йўналиш бўйича йиллик ўсиш 20 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sarkhil-meva-sabzavotlarni-agroekspress-orqali-tashish-uchun-tarif-imtiyozlari-taqdim-etildi/feed/ 0
Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiya-qoshma-korkhonasi-khitoy-rossiya-hamda-markaziy-osiyo-ortasidagi-yuk-tashuv-hazhmini-oshirmoqchi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiya-qoshma-korkhonasi-khitoy-rossiya-hamda-markaziy-osiyo-ortasidagi-yuk-tashuv-hazhmini-oshirmoqchi/#respond Tue, 01 Feb 2022 03:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98750 “РЖД Логистика” ва Ўзбекистоннинг “UTI Transit” логистика компанияси ҳамкорлигида “RZDL Тransservice Group” қўшма корхонаси ташкил этилди.  Унинг асосий мақсади –  Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юк ташиш ҳажмини оширишдир, дея хабар бермоқда Podrobno.uz «РЖД Логистика» маълумотлари қайд этилган ҳаволага асосланиб. Компания Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлади. Унинг вазифаси қуйидаги...

Сообщение Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи появились сначала на EastFruit.

]]>

“РЖД Логистика” ва Ўзбекистоннинг “UTI Transit” логистика компанияси ҳамкорлигида “RZDL Тransservice Group” қўшма корхонаси ташкил этилди.  Унинг асосий мақсади –  Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юк ташиш ҳажмини оширишдир, дея хабар бермоқда Podrobno.uz «РЖД Логистика» маълумотлари қайд этилган ҳаволага асосланиб.

Компания Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлади. Унинг вазифаси қуйидаги йўналишлар бўйича мижозларни жалб қилишдир: “Москва-Тошкент-Москва”, Хитойдан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит, “Қозоғистон-Ўзбекистон-Қозоғистон” ва “Москва-Тошкент-Душанбе”.  Бундан ташқари, компания Хитойдан Афғонистон ва Покистонга янги транспорт йўлакларини ривожлантиришда иштирок этади.

Қўшма корхона доирасида «РЖД Логистика» Москва ҳудуди терминалларида юкларни йиғиш ва қабул қилишни, Россия ҳамда Қозоғистон ҳудудлари бўйича йўлда тариф ва хизматларга ҳақ тўлашни таъминлайди, шунингдек, фитинг платформалари ва автоном совутгичли контейнерларни етказиб беради. Ўз навбатида, UTI Tranzit ҳам Ўзбекистонда шундай хизматларни тақдим этади. Йўналиш ва хизматларни кейинчалик кенгайтириш томонларнинг ўзаро келишуви билан амалга оширилади.

Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолиятининг биринчи босқичида Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича ойига 2 бор айланма-рейс мунтазамлиги билан юк ташишда ҳар бир поезддаги 40 футлик автоном режрижераторли контейнерларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади.  Шунингдек, корхона Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида автомобиль транспорти орқали  агросаноат товарларининг экспорт-импорт  ташувларини ташкиллаштиради. Шундай қилиб, 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга ташув ҳажмини ҳафтасига 5 еврофурагача, қарама-қарши йўналишда эса ҳафтасига 7 еврофурагача ошириш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

Қўшма корхонанинг истиқболдаги режалари орасида Россия Федерацияси, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўртасида темир йўл ҳамда автомобиль йўллари орқали ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳам бошқа турдаги юкларнинг ташув базасини кенгайтириш кўзда тутилган.

Сообщение Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташув ҳажмини оширмоқчи появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiya-qoshma-korkhonasi-khitoy-rossiya-hamda-markaziy-osiyo-ortasidagi-yuk-tashuv-hazhmini-oshirmoqchi/feed/ 0
2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/#respond Fri, 28 Jan 2022 05:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98455 2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 17 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур.  Бу хусусда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди. «Транзит-транспорт йўналишларини диверсификациялашни давом эттириш...

Сообщение 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 17 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур.  Бу хусусда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди.

«Транзит-транспорт йўналишларини диверсификациялашни давом эттириш ва интеграциялашган логистика ечимларини, жумладан, янги қуруқлик йўлакларини ишга тушириш орқали жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида, Қозоғистон 2025 йилга қадар ушбу мақсадлар учун 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу, албатта, Хитойдан транзит оқимини кенгайтиради, шунингдек, минтақа давлатларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиради», деди Қозоғистон президенти.

У товар айланмаси тузилмасини диверсификациялаш, савдо барьерларини олиб ташлаш, божхона ишларини тартибга солиш ва инновацион ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин

Айни пайтда Хитой билан божхона чегарасида сунъий равишда яратилган тўсиқларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Хитойга экспорт ҳажмини 135 позицияда (жумладан, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича) миллиард доллардан кўпроққа оширишга қодир. Шу муносабат билан Қозоғистон президенти «Марказий Осиё плюс Хитой» вазирлар маслаҳатлашувлари механизмини ишга туширишни таклиф қилди.

Сообщение 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/feed/ 0