ёритиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 07 Oct 2021 19:12:24 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ёритиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sabzavotlar-qimmatlashmoqda-gaz-inqirozi-evropaning-issiqkhona-sanoatiga-salbiy-tasir-korsatdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sabzavotlar-qimmatlashmoqda-gaz-inqirozi-evropaning-issiqkhona-sanoatiga-salbiy-tasir-korsatdi/#respond Thu, 07 Oct 2021 19:12:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88536 Электр нархи тез кўтарилиши Голландия иссиқхоналарининг кенг тармоғини ёритишни камайтириш ёки умуман ўчиришга мажбур қилмоқда, бу эса Европадаги озиқ-овқат, мева ҳамда гул дўконлари учун етказиб беришни қисқартириш хавфини туғдиряпти. Умумий ер майдонининг кичик бўлишига қарамай, Голландия озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Чунки, унинг қарийб 10 минг...

Сообщение Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди появились сначала на EastFruit.

]]>

Электр нархи тез кўтарилиши Голландия иссиқхоналарининг кенг тармоғини ёритишни камайтириш ёки умуман ўчиришга мажбур қилмоқда, бу эса Европадаги озиқ-овқат, мева ҳамда гул дўконлари учун етказиб беришни қисқартириш хавфини туғдиряпти. Умумий ер майдонининг кичик бўлишига қарамай, Голландия озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Чунки, унинг қарийб 10 минг гектар (25000 акр)лик юқори маҳсулдор иссиқхоналарининг катталиги тахминан Париж шаҳри майдонича келади.

Аммо мазкур улкан шиша конструкцияларни иситиш учун йилига 3 миллиард кубометргача табиий газ сарфланади, бошқача айтганда, бу мамлакатдаги умумий ёқилғи истеъмолининг қарийб 8,2 фоизини ташкил қилади. Европада энергия нархи осмонга кўтарилиши ушбу секторга «катта таъсир» кўрсатмоқда, деб ҳисоблайди «Рабобанк»нинг катта таҳлилчиси Синди ван Рейсвик.

Бу баъзи ишлаб чиқарувчиларни ёруғликни камайтириш ва мавсумни муддатидан аввал тугатишга ёки келгуси йил баҳорида мавсумни кечроқ бошлашга ундамоқда.

«Бу кескин чоралар ишлаб чиқариш ва ҳосилни камайтиради, компаниялар учун жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келади. Истеъмолчилар сабзавот ва гуллар учун кўпроқ пул тўлашини истисно қила олмаймиз», – дея хабар қилмоқда  Glastuinbouw Nederland саноат ассоциацияси.

Шунингдек ўқинг: Газнинг рекорд даражадаги юқори нархлари Украина иссиқхона бизнеси ривожига тўсиқ бўлмоқда

Марсель ван дер Лугт – Lugt Lisianthusдан. Унинг оиласи бир асрдан буён гулчилик билан шуғулланади. Марселнинг айтишича, электр нархлари тўрт баробар, харажатлар эса 20-25 фоиз ошганидан кейин нархлар ошиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи гулларни, асосан, Россия, Германия ва Франция каби мамлакатларга экспорт қилади.

Маасдейкда жойлашган помидор етиштирувчи компания – Lans йилига 40 миллион кг сабзавот ҳосилини йиғиб олади, унинг иссиқхоналари ҳозир қоронғулашмоқда. Ҳосилнинг кўп қисми ёпиқ шароитда ўстирилади ва чироқлар, одатда, қоронғу тушганида ёқилади. Бу йил улар 50-80% ишламоқда. «Натижада, сиз камроқ маҳсулот ишлаб чиқарасиз. Бу аллақачон бошланган. Биз ҳозир ишлаб чиқаришни тахминан 10%га, эҳтимол, 20%га камайтирдик. Охир-оқибат, харидорлар аста-секинлик билан кўпроқ пул тўлай бошлашади», – дейди компаниянинг операцион директори Эрвин ван дер Ланс.

Сообщение Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sabzavotlar-qimmatlashmoqda-gaz-inqirozi-evropaning-issiqkhona-sanoatiga-salbiy-tasir-korsatdi/feed/ 0